1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 49-моддасига мувофиқ, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқини амалга ошириш учун мақбул шароит ва механизмлар яратиш ҳамда республикада чиқиндиларни бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, соҳадаги хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш тизимини ташкил этиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.05.00 Атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисидаги маълумотлар]
1. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ҳамда Адлия вазирлигининг 2026 йил 1 январдан бошлаб ҳудудларда чиқиндилар билан ишлаш даражасини ошириш ҳамда бу борада очиқликни таъминлаш, жамоатчиликнинг ролини ошириш, тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида қайта алоқани тўлиқ йўлга қўйишни назарда тутувчи қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
чиқиндилар билан боғлиқ хизматларни тадбиркорларга бериш юзасидан ўтказиладиган тендер жараёнини онлайн кузатиш имкониятини яратиш;
санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқинди тўплаш шохобчаларига видеокузатув камераларини ўрнатиш ва шохобчалар фаолиятини аҳоли томонидан кузатиш имкониятини яратиш;
чиқиндиларни ташиш билан шуғулланувчи барча махсус техникаларга санитар тозалаш корхоналари маблағлари ҳисобидан онлайн кузатув (GPS) тизимини ўрнатиш ҳамда мазкур техникаларни кузатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун ойлик тўловларни марказлашган ҳолда амалга ошириш ва бу орқали чиқиндиларнинг белгиланган график ва муддатларга мувофиқ олиб чиқиб кетилишини кузатиш имкониятини яратиш;
санитар тозалаш корхоналари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва кўлами бўйича шикоятларни қабул қилиш ҳамда санитар тозалаш корхоналари билан қайта алоқа қилиш учун «Call марказ» фаолиятини йўлга қўйиш;
санитар тозалаш корхоналари хизмат кўрсатувчи ҳудудларнинг географик чегараси ҳамда аҳоли ва юридик шахсларга бириктирилган чиқиндиларни йиғиш майдончалари (контейнер) жойлашуви тўғрисида аниқ маълумотлар бериш;
абонентларнинг ҳосил бўлган чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш графигини кўрсатиш.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ чиқиндилар билан ишлашда:
а) Вазирлик:
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва бажарилиши устидан назоратни олиб боради;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида қоидалар, нормалар ва нормативларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади ҳамда уларни тасдиқлайди;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида лойиҳа ва лойиҳаолди ҳужжатлар ҳамда техника ва технологияларнинг янги турларини яратиш бўйича ҳужжатларни давлат экологик экспертизасидан ўтказади;
чиқиндиларни жойлаштириш лимитларини тасдиқлайди;
чиқиндилар билан боғлиқ ишлар амалга ошириладиган объектларнинг ҳолатини мониторинг қилади;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва технологик ишланмалар ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади;
ресурсларни тежовчи, чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни кенг татбиқ этишга, чиқиндиларни хўжалик айланмасига жалб қилишга йўналтирилган илмий-тадқиқот ва технологик ишланмаларни ишлаб чиқади;
чиқиндиларни экологик сертификатлаштиришни амалга оширади;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида мутахассислар малакасини ошириш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича ишларни ташкил этади;
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга оширади;
фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза этиш чора-тадбирларини белгилайди;
чиқиндилар билан боғлиқ ишлар амалга ошириладиган объектлар бўйича давлат санитария-гигиена экспертизаси хулосасини беради;
чиқиндилардан тайёрланаётган товарларга (маҳсулотларга) нисбатан санитария-гигиена талабларини белгилайди ҳамда уларга доир санитария-эпидемиология хулосасини беради;
радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни хавфсиз амалга ошириш, ҳисобга олиш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш ва кўмиб ташлашга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига асосан назоратни олиб боради;
чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфлилик даражасини белгилашда услубий таъминотни амалга оширади;
в) Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги:
оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига оқова сувларни ташлаш, оқова сув тозалаш иншоотларига етказиш ва уларни тозалаш ҳамда зарарсизлантириш билан боғлиқ дастурлар, стратегиялар ҳамда концепцияларни ишлаб чиқади;
оқова сувларни чиқариб юбориш тармоғига оқова сувларни ташлаш, оқова сув тозалаш иншоотларига етказиш ва уларни тозалаш ҳамда зарарсизлантиришни таъминлайди;
г) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари юзасидан буюртмачи вазифасини бажаради;
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари бўйича ҳудудларни санитар тозалаш корхоналарига белгиланган тартибда бириктириб беради;
ободонлаштириш объектларида ҳосил бўладиган чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича фаолиятни ташкил этади;
қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун шароит яратиб беради;
ўз ваколатлари доирасида чиқиндилар билан боғлиқ ишлар соҳасида давлат-хусусий шериклик бўйича фаолиятни амалга оширади;
қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишлар амалга ошириладиган объектларни (чиқиндиларни йиғиш шохобчаларини) тегишли ҳудудга жойлаштириш масалаларини ҳал этади (хавфли чиқиндилар бундан мустасно);
қаттиқ маиший чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид маҳаллий дастурларни тасдиқлайди;
ҳудудни санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширади;
д) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги давлат дастурлари, ҳудудий ва бошқа дастурларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишида иштирок этади;
қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишлар амалга ошириладиган объектларни тегишли ҳудудда жойлаштириш ва улардан фойдаланиш масалаларини ҳал қилишда иштирок этади;
қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишлар юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
3. Чиқиндилар билан ишлаш масалаларида аҳоли ва санитар тозалаш корхоналари ўртасида боғловчи бўғин сифатида Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази негизида амалдаги штат бирликларини сақлаб қолган ҳолда Вазирлик ҳузурида давлат муассасаси шаклида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этилсин.
Бунда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг қонунчиликда назарда тутилган ваколатлари, тақдим этилган имтиёз ва преференциялари Агентлик учун амал қилиши белгилаб қўйилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги ПҚ-349-сонли «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
4. Белгилансинки, Агентлик:
2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда Агентлик марказий аппарат ходимларининг лавозим маошларини Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ белгилашда тариф коэффициенти — 1,8 бараварга, унинг ҳудудий бўлинмаларида — 1,4 бараварга оширилган ҳолда қўлланади;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ягона меъёрлар ва стандартларни ишлаб чиқувчи, синовдан ўтказувчи ва амалиётга татбиқ этувчи, ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштирувчи ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасига тааллуқли давлат мулкини бошқарувчи масъул давлат органи ҳисобланади;
қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетганлик учун жисмоний ва юридик шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритиш ягона электрон тизимининг узлуксиз фаолиятини таъминлайди;
республикада маиший, қурилиш, суюқ, заҳарли-кимёвий, тиббиёт ва электрон чиқиндиларни бошқариш соҳасини такомиллаштириш, шунингдек, уларни қайта ишлаш ва утилизация қилишнинг замонавий усулларини татбиқ қилиш ҳамда «ноль чиқинди» тамойилини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
республикада чиқиндиларни саралаш, қайта ишлаш натижасида энергия ресурслари, хомашё ва материалларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва татбиқ этилишини ташкил этади;
чиқиндиларни тўплаш, саралаш, зарарсизлантириш, қайта ишлаш, ёқиш, утилизация қилиш ва уларни йўқ қилиш бўйича чиқинди полигонлари ҳудудида экосаноат зоналарини ташкил этиш чораларини кўради;
чиқиндиларни бошқариш соҳасига халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредит ва грантлари, хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг тўғридан-тўғри инвестиция маблағларини жалб қилади, лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва лойиҳалар амалга оширилишини ташкил этади;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;
маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш ва уларни жойлаштириш хизматлари учун ишлаб чиқилган тарифларнинг асослантирилганлигини ўрганади;
чиқиндиларни бошқариш соҳасида вазирлик ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
чиқиндилар ҳосил бўлишининг нормативларини белгилашда ҳамда чиқиндиларни жойлаштириш объектларини ташкил этишда иштирок этади;
қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича санитар тозалаш корхоналари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мониторинг қилади, улар фаолиятидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради ҳамда улар фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаб боради.
5. Қуйидагилар:
2025 йил 1 мартдан бошлаб санитар тозалаш корхоналари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш мезонлари 1-иловага мувофиқ;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тизимига ўтказилаётган ташкилотлар фаолиятини ташкил қилиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
6. Белгилансинки:
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўловлар аҳоли ва юридик шахслар томонидан тўлов ҳисобланган даврдан кейинги ойнинг ўнинчи санасига қадар Агентликнинг махсус транзит банк ҳисобварақларига тўланади ва унинг махсус банк ҳисобварағида жамланади;
Агентликнинг махсус транзит банк ҳисобварағида жамланган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади ва тўлов топшириқномаларисиз тегишли ташкилотлар ҳисобварақларига автоматик тарзда ўтказилади;
Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларга Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ва бошқа ташкилотлардан ўтказилаётган кўчмас мулк объектларига ва бошқа мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар тегишли йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирилмаган ҳолда қайта расмийлаштирилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 сентябрь,
ПФ-149-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги ПФ-149-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Санитар тозалаш корхоналари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш
МЕЗОНЛАРИ
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматларнинг асосий самарадорлик кўрсаткичлари (I ва II босқич, лойиҳанинг барча даврлари учун).
Код
Кўрсаткич
Ҳисоблаш формуласи
Ўртача кўрсаткични ҳисоблашда йиғилиши мумкин бўлган максимал балл
Хизматлар билан қамраб олинган абонентлар (юридик шахслар) сони
------------------------------------------------------------ х 100%
Статистика бўйича хизмат кўрсатиш зонасидаги юридик шахс бўлган абонентларнинг умумий сони
Биринчи босқичда — 3 балл,
иккинчи босқичда — 6 балл
SK3
Хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг хизматлари бўйича шикоятлар (фоизда)
Шикоятларнинг умумий сони
------------------------------------------------------------ х 100%
Хизматлар билан қамраб олинган жисмоний шахс бўлган абонентларнинг умумий сони
10 балл
SK4
Чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя этилиши (фоизда)
Қаттиқ маиший чиқиндиларнинг чиқинди тўплаш шохобчалари ва якка тартибдаги турар жой секторидан ҳақиқатда олиб чиқиб кетишлар сони (GPS ахборот тизими маълумоти бўйича)
----------------------------------------------------------- х 100%
Қаттиқ маиший чиқиндиларни чиқинди тўплаш шохобчаларидан ва якка тартибдаги турар жой секторидан тасдиқланган жадвал (режа) бўйича олиб чиқиб кетишлар сони
Биринчи босқичда — 13,5 балл,
иккинчи босқичда — 15 балл
SK5
Битимга асосан инвестиция киритиш улуши (фоизда)
Битимга асосан киритилган инвестиция миқдори
----------------------------------------------------------- х 100%
Битимга асосан инвестиция киритиш режаси
Биринчи босқичда — 13,5 балл,
иккинчи босқичда — 15 балл
SK6
Битимга асосан сотилган ва лизингга берилган техника учун тўловларни тўлаш улуши (фоизда)
Битимга асосан сотилган ва лизингга берилган техникалар учун амалдаги тўловлар
----------------------------------------------------------- х 100%
Битимга асосан сотилган ва лизингга берилган техникалар учун тўлов режаси
Биринчи босқичда — 13,5 балл,
иккинчи босқичда — 15 балл
SK7
Битимга асосан белгиланган дебитор қарздорликнинг қайтарилиши улуши (фоизда)
Битимга асосан белгиланган дебитор қарздорликнинг амалда қайтарилган қисми
------------------------------------------------------------ х 100%
Битимга асосан белгиланган дебитор қарздорликнинг режага асосан қайтариладиган қисми
Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб тўплаш учун мосланган чиқинди тўплаш шохобчалари
----------------------------------------------------------- х 100%
Хизмат кўрсатиш зонасидаги чиқинди тўплаш шохобчаларининг умумий сони
Иккинчи босқичда — 6 балл
SK9
Хизмат кўрсатиш зонасининг хавфли чиқиндилар учун контейнерлар билан қамрови (фоизда)
Хавфли чиқиндилар (батарейка, люминисцент лампалар — ҳар икки тури учун алоҳида контейнер ўрнатилган бўлиши талаб этилади) учун контейнерлар билан таъминланган чиқинди тўплаш шохобчаларининг сони
------------------------------------------------------------ х 100%
Хизмат кўрсатиш зонасидаги чиқинди тўплаш шохобчаларининг умумий сони
Иккинчи босқичда — 6 балл
SK10
Умумий тўпланган қаттиқ маиший чиқиндилар миқдорида иккиламчи хомашёни (бирламчи саралаш) ажратиб олиш улуши (фоизда)
2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан санитар тозалаш корхоналари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичлари ҳар ой якуни билан баҳолаб борилади. Бунда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПФ-56-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2025 й., 06/25/56/0274-сон)
маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш хизмати билан жисмоний ва юридик шахслар қамраб олинганлик даражаси;
санитар тозалаш корхоналари фаолияти юзасидан юборилган шикоятлар;
чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш жадвалига риоя этилиши;
санитар тозалаш корхоналари томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудда инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида шартнома асосида берилган техникалар учун тўловлар ва дебитор қарздорликларнинг қайтарилиши;
битимга асосан белгиланган дебитор қарздорликнинг қайтарилиши улуши;
асосий самарадорлик кўрсаткичларининг ўртача миқдори (фоизда) 70 фоиз ва ундан юқори — «яшил» тоифа.
Баҳолаш натижалари бўйича хизматлар натижадорлиги ижобий баҳоланган «яшил» тоифадаги санитар тозалаш корхоналари лизинг асосида Агентлик томонидан харид қилинган махсус техникалар ажратиш, тижорат банкларидан олинадиган кредитлар учун Агентлик томонидан кафолатлар бериш, бюджет маблағларидан ссудалар бериш тарзида рағбатлантирилади.
Баҳолаш натижаларига асосан «сариқ» ва «қизил» тоифадаги санитар тозалаш корхоналарига методологик ва малакавий кўмак кўрсатиб борилади.
Баҳолаш натижалари бўйича хизматлар натижадорлиги олти ой кетма-кет қониқарсиз деб баҳоланган, «сариқ» тоифадаги санитар тозалаш корхоналарига жарима қўлланилиши мумкин.
Баҳолаш натижалари бўйича олти ой кетма-кет «қизил» тоифада қайд этилган санитар тозалаш корхоналарига жарима қўлланилади. Жарима қўлланилганидан сўнг уч ой кетма-кет «қизил» тоифада қайд этилган санитар тозалаш корхоналари билан тузилган шартнома (битим) Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг розилиги асосида давлат шериги томонидан бир томонлама бекор қилиниши мумкин.
Жарима суммалари кўрсатилган хизматлар ҳақининг хизмат кўрсатувчи ташкилотга марказлашган тартибда тўланишида улар билан тузилган шартномага мувофиқ акцептсиз ушлаб қолиш йўли орқали ундирилади.
Рейтинг тизимида «яшил» тоифада қайд этилган санитар тозалаш корхоналарига Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тақдимномаси асосида маҳаллий кенгаш қарори билан санитар тозалаш корхоналарига аввал бириктирилмаган ёки давлат унитар корхоналари хизмат кўрсатаётган ёки хусусий корхоналар билан битим бекор қилинган ҳудудлар бириктириб берилиши мумкин.
(3-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 мартдаги ПФ-56-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2025 й., 06/25/56/0274-сон)
Санитар тозалаш корхоналарини хизматлар натижадорлиги бўйича рағбатлантириш ёки жарима қўллаш миқдори шартнома (битим)да белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги ПФ-149-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тизимига ўтказилаётган ташкилотлар фаолиятини ташкил қилиш
ЖАДВАЛИ
Т/р
Ташкилотнинг амалдаги тўлиқ (расмий) номи
Қайта ташкил қилинаётган ташкилотнинг тўлиқ (расмий) номи
Қайта ташкил қилинаётган ташкилотнинг фаолиятига оид қоидалар ва изоҳлар
1.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази ҳудудий филиаллари
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳудудий бўлинмалари
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташкилий тузилмасидан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тузилмасига уларга ажратилган штат бирликлари сақланиб, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган алоҳида юридик шахс мақомига эга ҳолда киритилмоқда.
2.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ташкилий тузилмасидан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тузилмасига унга ажратилган штат бирликлари ва амалдаги молиялаштириш шартлари сақланган ҳолда киритилмоқда.
3.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасасининг ҳудудий филиаллари
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасасининг 13 та ҳудудий бошқармаси
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ташкилий тузилмасидан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тузилмасига унга ажратилган штат бирликлари ва амалдаги молиялаштириш шартлари сақланган ҳолда киритилмоқда.
4.
Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бошқармалари балансидаги 13 та ҳудудий «Тоза ҳудуд» давлат унитар корхоналари
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари балансидаги 13 та ҳудудий «Тоза ҳудуд» давлат корхоналари
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ташкилий тузилмасидан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тузилмасига унга ажратилган штат бирликлари ва амалдаги молиялаштириш шартлари сақланган ҳолда киритилмоқда.
5.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси» давлат унитар корхонаси
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тузилмасидаги «Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси» давлат корхонаси
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ташкилий тузилмасидан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тузилмасига унга ажратилган штат бирликлари ва амалдаги молиялаштириш шартлари сақланган ҳолда киритилмоқда.
6.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «МАРОҚАНД ОБОД» давлат унитар корхонаси
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тузилмасидаги «МАРОҚАНД ОБОД» давлат корхонаси
Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг ташкилий тузилмасидан Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги тузилмасига унга ажратилган штат бирликлари ва амалдаги молиялаштириш шартлари сақланган ҳолда киритилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 сентябрдаги ПФ-149-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармонида:
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
Меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш бўйича хизматлар) соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш.
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси
Туризм соҳасидаги жамоат бирлашмалари
Профилактика ишлари;
туризм соҳасидаги хизматларни сертификатлаш
».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5580-сон Фармони 4-бандида:
а) «а» кичик банддаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази (кейинги ўринларда — Марказ)» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) «б» кичик банддаги «Марказнинг» сўзи «Агентликнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
«в) Агентликнинг махсус банк ҳисобварағида жамланган маблағлар қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар ҳақини санитар тозалаш корхоналарига марказлашган тартибда тўлаш учун:
хусусий санитар тозалаш корхоналарига — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 100 фоизи миқдорида;
санитар тозалаш давлат корхоналарига — улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун келиб тушган мажбурий тўловларнинг 90 фоизи миқдорида йўналтирилади. Бунда, қолган маблағлар Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳолидан ундирилган тўловларнинг 1 фоиздан ажратмалари автоматик равишда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва Агентликнинг банк ҳисобварағига ўтказилади».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сон Фармони 11-банди учинчи хатбошисидаги «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказида» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-46-сон Фармонининг 2-бандида:
а) «в» кичик банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб эса туташ ҳудудлардаги ушбу ер участкаларида кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, мазкур бино ва иншоотлар давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди»;
б) қуйидаги мазмундаги «д» ва «е» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
«д) атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб саноат корхоналари лойиҳа ҳужжатлари бўйича бериладиган давлат экологик экспертизаси хулосаларида ўз ҳудуди ва туташ ҳудудларда «яшил белбоғ»лар барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини мажбурий амалга оширишни белгилаш талаб этилади;
е) кўчатлар экиш ва уларни парваришлаш ҳамда суғориш тадбирларини молиялаштириш масалалари вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларининг йиллик харажатлар сметасида ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб саноат корхоналари, махсус иқтисодий зоналар ҳудудларида жойлашган саноат корхоналарининг йиллик бизнес режаларида кўзда тутилиши шарт».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-189-сон Фармони 2-бандининг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) 2025 йил 1 августга қадар маиший, қурилиш, тиббиёт чиқиндиларини утилизация қилиш ҳамда биологик чирийдиган полимер материалларни ишлаб чиқариш корхоналарининг технологик жараёнида фойдаланиш учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар асосида олиб кириладиган махсус техникалар, технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар, хомашё ва материаллар божхона божлари тўланишидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимидан ташқари) озод қилинсин».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонида:
«5.11-кичик банддаги «Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар департаменти» сўзлари билан алмаштирилсин;
«5.12-кичик банддаги «Миллий табиат боғлари ва овчилик бошқармаси» сўзлари «Доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш илмий-ишлаб чиқариш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илова қуйидаги мазмундаги 11.4-кичик банд билан тўлдирилсин:
«11.4. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги»;
в) 2а-илова қуйидаги мазмундаги 11.4-кичик банд билан тўлдирилсин:
«
11.4
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги
Чиқиндиларни бошқариш агентлиги
Агентство по управлению отходами
».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-81-сон Фармонида:
а) 8-банднинг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «2024 йил 1 октябрга қадар» сўзлари «2024 йил 31 декабрга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 9-банднинг биринчи хатбошисидаги «2024 йил якунига қадар» сўзлари «2025 йил 1 июлга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 ноябрдаги «Республикада яшиллик даражасини янада ошириш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини изчил амалга ошириш орқали экологик барқарорликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-199-сон Фармонга 9-илованинг 2-позицияси «Қоидалар» устуни қуйидаги мазмундаги 3-кичик банд билан тўлдирилсин:
«3) «Ўрмон уруғчилиги маркази» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий тузилмалари ходимларига Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотларнинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари татбиқ этилади;
«Ўрмон уруғчилиги маркази» давлат муассасаси ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолиятини молиялаштириш, шунингдек, уни сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади».
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сон Фармонида:
а) 1-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «ҳар ой» сўзлари «ҳар йили декабрь ойида» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази» давлат муассасасини (кейинги ўринларда — Марказ)» сўзлари «Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигини (кейинги ўринларда — Агентлик) сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Марказнинг махсус ҳисоб рақамларига» сўзлари «Агентликнинг махсус банк ҳисобварақларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«а) қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш бўйича ишларни ташкил этиш учун:
Вазирлик — чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини белгиловчи, давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва унга риоя этилишини назорат қилувчи;
Агентлик — чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ягона меъёрлар ва стандартларни ишлаб чиқувчи, синовдан ўтказувчи ва амалиётга татбиқ этувчи, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга оширилишини ташкиллаштирувчи орган;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — санитар тозалаш корхоналари билан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари юзасидан шартномалар бўйича буюртмачи (давлат шериги), хизмат кўрсатувчи санитар тозалаш корхоналари — қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизматларни амалга ошириш бўйича ижрочи — оператор ҳисобланади;
хизмат кўрсатувчи санитар тозалаш корхонаси — буюртмачининг ижрочиси (оператор — хусусий шерик) ҳисобланади»;
қуйидаги мазмундаги «г» кичик банд билан тўлдирилсин:
«г) мавжуд давлат-хусусий шериклик битимларида Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларининг томон сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари Агентликнинг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилади.
Бунда Агентлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, хусусий шериклар билан биргаликда 2025 йил 1 июлга қадар мавжуд давлат-хусусий шериклик битимлари қайта расмийлаштирилишини ташкил этади.»;
д) 10-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошисидаги «Вазирлик» сўзи «Агентлик» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 18-банддаги «2024 йил 31 декабрга қадар» сўзлари «2025 йил 1 августга қадар» сўзлари билан алмаштирилсин;
2. Санитар тозалаш корхоналари томонидан тақдим қилинган тўлов суммалари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирган ҳолда тегишли хулоса асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий органларига киритади.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларининг хулосаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳар йили 1 ноябрга қадар
3-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
1. Агентлик томонидан тақдим қилинган тўлов суммалари миқдори тўғрисидаги мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиқади.
2. Агентлик мурожаатида белгиланган тарифларни қабул қилиш ёки рад қилиш масаласи асослилигини кўриб чиқади, Агентлик ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари хулосаси асосида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳар йили 1 ноябрдан 20 ноябрга қадар
4-босқич
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари
Маиший чиқинди хизматлари тарифларини қайта кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳар йили 1 декабрга қадар
5-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
1. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан маиший чиқинди хизматлари тарифлари кўриб чиқилганлиги ва натижаси юзасида Агентликка ахборот тақдим қилади.
Ҳар йили 1 декабрга қадар
2. Агентлик томонидан тақдим қилинган таклифлар қабул қилинмаган тақдирда, таклиф этилган ва тасдиқланган тарифлар ўртасидаги фарқни ҳар ойда қоплаш учун субсидиялар ажратиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлайди.
Ҳар йили 1 январга қадар
».
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Иқлим кенгашини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-106-сон Фармонига 3-илованинг 29-позицияси чиқариб ташлансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «2017 — 2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2916-сон қарорида:
б) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги «2019 — 2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4477-сон қарорига 1-илованинг 25-банди тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳудудларда янги 600 та чиқинди тўплаш шохобчаларини ташкил этиш».
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сон қарорида:
а) 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари» сўзлари «Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «Давлат экология қўмитаси Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги,» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,» сўзлари билан алмаштирилсин;
«б» кичик банддаги «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика марказининг» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 4-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июлдаги «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги «Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида»ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари тўғрисида»ги ПҚ-5202-сон қарори 2-бандининг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«б) Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш, инновациялар ва яшил технологияларни кенг жорий этиш (масъул — Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги).
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. Абдухакимов:
«яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорларини барпо этишни изчил давом эттириш ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш ва уларнинг тизимли ривожлантирилишини;
йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини электрон хариталаш ва маълумотлар базаси яратилишини таъминласин».
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-76-сон қарорининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши органларига қуйидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларни киритиш ҳуқуқи берилсин:
давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари томонидан мазкур қарорнинг 9-10-бандларига асосан уларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган ер участкаларида тегишли шарт ва мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш;
2023 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида жойлашган ҳамда бўш турган ер участкалари тегишли давлат органлари, муассасалари ва корхоналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва кўп квартирали уй-жойлар мулкдорларига ажратилиб борилишини таъминлаш;
янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилишини ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб саноат корхоналари лойиҳа ҳужжатлари бўйича бериладиган давлат экологик экспертизаси хулосаларида ўз ҳудуди ва туташ ҳудудларда «яшил белбоғ»лар барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилишини таъминлаш;
кўчатлар экиш ва уларни парваришлаш ҳамда суғориш тадбирларини молиялаштириш масалалари вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларининг йиллик харажатлар сметасида ҳамда атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб саноат корхоналари, махсус иқтисодий зоналар ҳудудларида жойлашган саноат корхоналарининг йиллик бизнес режаларида кўзда тутилишини таъминлаш».
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 августдаги «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-349-сон қарорида:
а) 2 ва 3-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
«в) Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти қуйидаги манбалардан молиялаштирилади:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ҳуқуқбузарликлар бўйича ундирилган жарималар ҳамда чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ундирилган компенсация тўловларининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Экология жамғармасига ўтказиладиган миқдоридан қолган қисми;
давлат унитар корхоналари томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар учун ундирилган тўловлардан ажратмалар;
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Экология жамғармаси маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар»;
«е» кичик банддаги «Марказ» сўзи «Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ж» кичик банддаги «Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари» сўзлари «Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 декабрдаги «2030 йилгача Ўзбекистон Республикасининг яшил иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-436-сон қарорида:
Ҳудудларда янги 600 та чиқинди тўплаш шохобчаларини ташкил этиш
дона
-
50
200
400
600
».
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-171-сон қарорида:
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳамда унинг Тошкент филиали
«Чорвоқ сув омбори атрофини ободонлаштириш дирекцияси» давлат муассасаси**
Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси
«Яшил ҳудуд» ДУК ва унинг ҳудудий филиаллари
«Экотуризм ва овчиликни ривожлантириш департаменти» давлат муассасаси**
Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти
Гидрометеорология хизмати агентлиги
«Эко-Медиа маркази» давлат муассасаси**
Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари*
Гидрометеорологияда ахборот технологияларини ривожлантириш маркази
«Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офиси
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий марказлари
«Тошкент ҳайвонот боғи» МЧЖ,
«Фарғона ҳайвонот боғи» MЧЖ,
«Термиз ҳайвонот боғи» MЧЖ
Туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари
«Яшил трансформация ва иқлим ўзгариши миллий маркази»давлат муассасаси
Ўзбекистон давлат табиат музейи
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги
«Яшиллойиҳа» лойиҳалаш институти**
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ўрмон соҳаларидаги ННТлар
«Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси**
«Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари
«Тоза ҳудуд», «Махсустранс», «Мароқанд обод» давлат унитар корхоналари**
*Ўрмон хўжалиги агентлигининг ҳудудлардаги бошқармалари тугатилиб, уларнинг вазифа ва функциялари экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари томонидан амалга оширилади.
**Бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек, ажратмалар, хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар ҳисобидан молиялаштирилади»;
б) 4-илованинг 40-позицияси «Ижро қилиш муддати» устунидаги «2023-2024 йиллар» сўзлари «2025 йил 31 декабрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги «Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-174-сон қарорининг 7-банди қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Университет тузилмасини тасдиқлаш ва унга ўзгартиришлар киритиш;
Экология жамғармаси ва Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан профессор-ўқитувчилар таркиби, бошқарув ва бошқа ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш, устама ва мукофотлар белгилаш».
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-186-сон қарори 4-бандининг «б» кичик банди қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«2024 йил 1 октябрдан бошлаб саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш талабларига риоя қилинишида ва содир бўлиши мумкин бўлган авариялар ва бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида тезкор назорат тадбирларини Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан олдиндан келишмасдан, ўтказилган текширув ҳақида Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали текширув бошланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида Вакилни мажбурий равишда хабардор қилган ҳолда амалга ошириш».