1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3543]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]
1. Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 июнь,
144-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 144-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом номоддий активларни балансдан чиқаришнинг бухгалтерия ҳисоби тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]
1. Мазкур Низом ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларга (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) татбиқ этилади (бундан бюджет, банклар ва нобанк кредит ташкилотлари мустасно).
е) юридик шахс таъсисчилари таркибидан таъсисчининг чиқишида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиниши;
ж) камомад ёки йўқотишлар аниқланиши.
3. Номоддий активлар балансдан чиқарилганда молиявий натижани (фойда ёки зарарни) аниқлашда олдинги қайта баҳолашлардан ҳосил бўлган номоддий активларни баҳоси ўсиш суммасининг қолдиғи 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»ни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар кредитига киритилади ҳамда 8510 «Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағи бўйича резерв капитал камайтирилади.
2-боб. Номоддий активларни тугатилиши муносабати билан уларни балансдан чиқарилиши
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]
4. Номоддий активлар қуйидаги ҳолларда уларни тугатиш муносабати билан балансдан чиқарилиши мумкин:
а) белгиланган фойдали хизмат муддати тугаганидан (амортизация ажратмалари тўлиқ ҳисобланганидан) кейин;
б) тегишли ваколатли давлат органларининг қарорларига мувофиқ;
в) маънавий эскирган номоддий активлар (маънавий эскирган номоддий активлар — худди шундай мақсаддаги номоддий активларнинг янада унумдор ва тежамкор турларини ишлаб чиқиш (яратиш) натижасида қадрсизланадиган номоддий активлар);
г) бундан кейин фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қолган номоддий активлар.
5. Ташкилотларда номоддий активларни тугатиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш учун раҳбар томонидан тайинланадиган шахс раислигида комиссия тузилади. Комиссия таркибига тегишли мутахассислар, бухгалтерия ходимлари ва ташкилотнинг моддий жавобгар шахслари киритилиши керак. Комиссия ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тузилади.
6. Номоддий активларни тугатиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш учун тузиладиган комиссия қуйидаги ваколатларга эга бўлади:
а) ҳисобдан чиқариладиган номоддий активларнинг ҳолатини ўрганиш. Бунда мутлақ ҳуқуқларни тасдиқлайдиган зарур ҳужжатлар (патент, паспорт ва бошқа ҳужжатлар), шунингдек бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланиш;
б) уларни қайта тиклашнинг мумкин эмаслиги ёки иқтисодий мақсадга номувофиқлигини белгилаш;
в) номоддий активларни ҳисобдан чиқариш сабабларини белгилаш (амортизация ажратмаларини тўлиқ ҳисоблаш, фойдаланишнинг нормал шароитлари бузилиши, табиий офатлар ва бошқа ҳолатлар);
г) номоддий активларнинг фойдали хизмат муддатидан аввал чиқиб кетишига айбдор бўлган шахсларни аниқлаш.
7. Номоддий активларни тугатиш муносабати билан уларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида комиссия қабул қилган қарорнинг натижалари мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ номоддий активларни тутатиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Мазкур номоддий активларни тугатиш далолатномаси икки нусхада тузилади ва ташкилот раҳбари тайинланган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади. Бунда, номоддий активларни тугатиш далолатномасининг биринчи нусхаси бухгалтерияга берилади, иккинчи нусхаси номоддий активлар объектларининг сақланиши учун масъул шахсда қолади.
8. Фавқулодда ҳодисалар ёки нормал фойдаланиш шароитларини бузилиши оқибатида чиқиб кетаётган номоддий активларни балансдан чиқараётганда тугатиш далолатномасига фавқулодда ҳодисалар ёки нормал фойдаланиш шароитлари бузилишига олиб келган сабаблар изоҳланади.
Фавқулодда ҳодисалар оқибатида чиқиб кетган номоддий активларни балансдан чиқараётганда тугатиш далолатномасига махсус ҳукумат комиссиясининг хулосаси илова қилиниши мумкин.
Тугатиш жараёни якунлангач ташкилот бухгалтерияси томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасидаги шаклга биноан номоддий активларни тугатиш натижалари тўғрисида маълумотнома тузилади.
10. Номоддий активларни тугатишдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ва уларни тугатиш билан боғлиқ харажатлар суммасини номоддий активларни қайта баҳолашдан ўсишлар суммасига тузатишлар киритиш орқали аниқланади.
11. Ташкилотларда номоддий активларни тугатиш муносабати билан уларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
кредит материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақларни (6500) ҳисобга олувчи ҳисобварақлари ва бошқа тегишли ҳисобварақлар;
г) резерв капитални ҳисобга олувчи ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган, номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:
дебет 8510 «Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағи;
3-боб. Номоддий активларни сотилиши муносабати билан уларни балансдан чиқарилиши
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]
12. Номоддий активларни сотиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади ва улар сотувчи ташкилот балансидан баланс қиймати бўйича чиқарилади.
Бунда ташкилот қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда номоддий активларни сотишнинг бошқача қийматини белгилаш ҳуқуқига эгадир, бу қиймат баланс қийматидан фарқ қилади.
13. Номоддий активларни сотишдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) қўшилган қиймат солиғи, сотиш харажатлари, номоддий активларни қайта баҳолашдан ўсишлар суммаларини ҳисобга олган ҳолда сотиладиган номоддий активларни сотишдан тушум ва қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
14. Ташкилотларда номоддий активларни сотиш муносабати билан уларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
кредит материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақларни (6500) ҳисобга олувчи ҳисобварақлари ва бошқа тегишли ҳисобварақлар;
е) резерв капитални ҳисобга олувчи ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:
дебет 8510 «Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағи;
4-боб. Номоддий активларни айирбошлаш муносабати билан уларни балансдан чиқарилиши
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.02.00 Айирбошлаш (Бартер);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]
15. Номоддий активларни номоддий активларга айирбошлаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади ва улар мазкур активларни номоддий активларга айирбошлашга бераётган ташкилотнинг балансидан баланс қиймати бўйича чиқарилади.
кредит материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6500)ни ҳисобга олувчи ҳисобварақлари ва бошқа тегишли ҳисобварақлар;
ж) резерв капитални ҳисобга олувчи ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган, номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:
дебет 8510 «Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағи;
5-боб. Номоддий активларни текинга берилиши муносабати билан уларни балансдан чиқарилиши
19. Номоддий активларни текинга бериш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади ва улар текинга берадиган ташкилот балансидан баланс қиймати бўйича чиқарилади.
20. Номоддий активларни текинга беришдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) бериладиган номоддий активлар қолдиқ (баланс) қиймати ва улар бўйича қўшилган қиймат солиғининг, ҳамда номоддий активларни қайта баҳолашдан ўсишлар суммаларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
21. Ташкилотларда номоддий активларни текинга бериш муносабати билан уларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]
22. Номоддий активлар бошқа ташкилотларнинг устав капиталига таъсис ҳужжатларига асосан, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда улуш сифатида берилади.
23. Номоддий активлар уларни устав капиталига улуш сифатида бераётган ташкилот балансидан баланс қиймати бўйича чиқарилади.
Бунда, ташкилотлар номоддий активларни бошқа ташкилотларнинг устав капиталига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда баланс қийматидан фарқланадиган қиймат бўйича улуш сифатида киритишлари мумкин.
24. Номоддий активларни устав капиталига улуш сифатида беришдан молиявий натижа (фойда ёки зарар) номоддий активларни қайта баҳолашдан ўсишлар ҳамда устав капиталига улуш сифатида бериш харажатлар суммаларини ҳисобга олган ҳолда, устав капиталига улуш сифатида бериш харажатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган тартибга баланс қийматидан фарқланадиган қиймат бўйича улуш сифатида киритилган қиймати ва берилаётган номоддий активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
25. Ташкилотларда улуш сифатида устав капиталига бериш муносабати билан номоддий активларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) номоддий активларни устав капиталига таъсис шартномасига мувофиқ ёки қонунчилик ҳужжатларига белгиланган тартибда баланс қийматидан фарқланадиган қиймат бўйича улуш сифатида киритиш:
кредит материалларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6700), суғурта ва давлат мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (6500)ни ҳисобга олувчи ҳисобварақлари ва бошқа тегишли ҳисобварақлар;
д) резерв капитални ҳисобга олувчи ҳисобварақларида ҳисобга олинадиган номоддий активлар ушбу объектини қайта баҳолаш натижалари (сальдо) суммасига:
дебет 8510 «Узоқ муддатли активлар қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобварағи;
7-боб. Юридик шахс таъсисчилари таркибидан таъсисчининг чиқишида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиниши муносабати билан номоддий активларни чиқарилиши
26. Номоддий активларни юридик шахснинг иштирокчилари таркибидан чиқаётган иштирокчига бериш ушбу юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
27. Номоддий активлар ташкилотнинг балансидан иштирокчи юридик шахснинг иштирокчилари таркибидан чиқаётганда номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан баланс қиймати бўйича чиқарилади.
28. Иштирокчи юридик шахс таркибидан чиқаётганида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан номоддий активларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) номоддий активларни қайта баҳолашдан ўсишлар ҳамда қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олган ҳолда, чиқиб кетаётган иштирокчининг улуши бўйича қарзни ҳисоб-китоб қилиш учун номоддий активларнинг берилаётган қиймати ва чиқиб кетаётган номоддий активларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
29. Берилаётган номоддий активларнинг қиймати уларнинг улуши бўйича чиқиб кетаётган иштирокчилардан қарз суммасидан ошиб кетса, фарқни чиқиб кетаётган иштирокчилар қоплайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.03.00 Номоддий активларнинг ҳисоби]
30. Ташкилотларда иштирокчи юридик шахс таркибидан чиқаётганида номоддий активлар билан ҳисоб-китоб қилиш муносабати билан номоддий активларни балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) номоддий активларни чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича қарзни ҳисоб-китоб қилиш учун бериш:
дебет 6620 «Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз» ҳисобварағи — чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича қарз суммасига;
дебет турли дебиторлар қарзларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (4800) дебети — берилаётган номоддий активлар қиймати билан чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича қарз суммаси ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган, чиқиб кетаётган иштирокчиларга қопланадиган суммасига;
кредит 9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши» ҳисобварағи — чиқиб кетаётган иштирокчиларнинг улушлари бўйича қарзни ҳисоб-китоб қилиш учун номоддий активларнинг берилаётган қиймати суммасига;
8-боб. Камомад ёки йўқотишлар аниқланиши муносабати билан номоддий активларни чиқарилиши
31. Номоддий активлар ташкилотлар балансидан инвентаризацияда камомад ёки йўқотишлар аниқланиши муносабати билан баланс қиймати бўйича чиқарилади.
32. Ташкилотларда номоддий активларни камомад ёки йўқотишлар аниқланиши муносабати билан балансдан чиқариш бухгалтерия ҳисобида Инвентаризацияда аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1334, 2004 йил 6 апрель) мувофиқ акс эттирилади.
Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Номоддий активларни ҳисобга олиш карточкаси (дафтари)да чиқиб кетиш қайд этилган.
Бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий бошқариш
вазифаларини амалга оширувчи шахс
________
_____________________
имзо
Ф.И.О.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 14 июндаги 144-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2005 йил 14 декабрда 105-сон «Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1539, 2006 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 3-сон, 17-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2013 йил 13 июндаги 59-сон «Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1539-1, 2013 йил 18 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 25-сон, 327-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 5 сентябрдаги 68-сон «Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомнинг муқаддимасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1539-2, 2016 йил 9 сентябрь,) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 йил, 36-сон, 424-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 9 июндаги 72-сон «Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1539-3, 2017 йил 16 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 24-сон, 513-модда).
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2019 йил 27 февралдаги 23-сон «Номоддий активларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1539-4, 2019 йил 6 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 йил, 10-сон, 194-модда).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 10/24/3543/0694-сон)