Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қайта тикланувчи электр манбаларини ягона электр энергетика тармоғига улаш тартиби соддалаштирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қайта тикланувчи энергия манбаларини ягона электр энергетика тармоғига улаш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига электр энергиясини ишлаб чиқарувчилар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан олинган электр энергиясини ягона электр энергетика тизимига узатиш учун тармоқларга уланиш босқичлари ва муддатларини соддалаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар иловага мувофиқ киритилсин.
2. Рақамли технологиялар вазирлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
икки ой муддатда юридик ва жисмоний шахслар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан олинган электр энергиясини умумий тармоққа узатиш учун техник шартлар бериш ва шартнома расмийлаштириш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқсин;
уч ой муддатда ишлаб чиқилган техник топшириққа асосан юридик ва жисмоний шахслар томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан олинган электр энергиясини ягона электр энергетика тармоғига узатиш учун техник шартлар бериш ва шартнома тузиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштирган ҳолда, Давлат хизматлари маркази, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Электр» онлайн платформаси орқали расмийлаштириш амалиётини жорий этсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 август,
528-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 августдаги 528-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электроэнергетика тизимига улаш регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 22 июлдаги 610-сон қарорида:
а) номи ва 1-банддаги «электроэнергетика» сўзи «электр энергетикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-банддаги «электроэнергетика тизимининг электр тармоқларига камситилмасдан» сўзлари «электр энергетикаси тизимининг электр тармоқларига кафолатли» сўзлари билан алмаштирилсин;
номидаги «электроэнергетика» сўзи «электр энергетикаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Ушбу Регламент электр энергияси, шу жумладан, қайта тикланадиган энергия манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетикаси тизимининг электр тармоқларига (кейинги ўринларда ягона электр энергетикаси тизими деб аталади) улаш тартибини белгилайди ва тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмаларини электр тармоқларга кафолатли уланишини таъминлайди»;
биринчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади)» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи ва бешинчи хатбошилардаги «электроэнергетика» сўзи «электр энергетикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
баҳолаш — ишлаб чиқарувчиларнинг қувватларини ягона энергетика тизимига таъсирини ўрганиш;
ихтисослаштирилган ташкилот — тармоқ ҳолатини ҳамда қувват ўтказувчанлигини лаборатория ёрдамида текшириб, баҳоловчи ташкилот;
лойиҳа ташкилоти — ишлаб чиқилган техник шартларга асосан қайта тикланувчи манба қурилмаларини электр тармоқларига улаш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқувчи ташкилот;
тармоқ эгаси — кучланишидан қатъи назар, электр узатиш тармоғига эга бўлган корхона ёки юридик шахс;
техник шартлар — муайян қувватларни электр тармоғининг муайян нуқтасига улаш учун зарур техник талаблар санаб ўтилган ҳужжат»;
тизим оператори — электр энергиясига бўлган талаб ва таклифга таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олган ҳолда, тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширувчи юридик шахс;
электр тармоғи хўжалиги объектлари — электр энергиясини узатиш ва етказиб бериш учун мўлжалланган электр энергиясини узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, тақсимлаш пунктлари;
электр қурилмаси — электр энергиясини ишлаб чиқариш, трансформация қилиш (трансформатор), узатиш, тақсимлаш ҳамда энергиянинг бошқа турига айлантириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи ускуналар йиғиндиси (улар ўрнатилган иншоотлар ва бинолар билан бирга);
электр энергиясини ишлаб чиқарувчи ёки салоҳиятли ишлаб чиқарувчи (кейинги ўринларда — ишлаб чиқарувчи) — ўз эҳтиёжи ва (ёки) бошқа юридик ёки жисмоний шахсга сотиш учун электр энергияси (қувватлар), шу жумладан, тикланадиган энергия манбаларидан электр энергияси (қувватлар) ишлаб чиқарадиган ёки ишлаб чиқаришни ташкил этиш ниятидаги ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, юридик ёки жисмоний шахс;
ягона электр энергетикаси тизимига улашнинг мақбул нуқтаси — ишлаб чиқарувчининг мавжуд қувватини узатиш учун электр тармоғи хўжалигининг кучланиш даражаси ва ўтказиш қобилияти бўйича мос бўлган ишлаб чиқарувчи жойлашган жойга яқин жойлашган объекти.
4. Ишлаб чиқарувчилар, шу жумладан, хусусий уйларда электр энергиясини ишлаб чиқарадиган электр қурилмаларини ўрнатган ишлаб чиқарувчилар ушбу Регламентда белгиланган тартибда, ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ягона электр энергетикаси тизимига уланиш ҳуқуқига эгадирлар»;
5-банддаги «электроэнергетика» сўзи «электр энергетикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «электроэнергетика» сўзи «электр энергетикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда ягона электр энергетика тизимига уланиш учун берилган техник шартларда кўрсатилган қувватдан юқори бўлмаган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини электр тармоқларига улашда қўшимча техник шарт олиш талаб этилмайди»;
9-банднинг биринчи хатбошиси, 10-банд, 2-боб номидаги «электроэнергетика» сўзи «электр энергетикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «электроэнергетика» сўзи «электр энергетикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ягона электр энергетикаси тизимига уланишга буюртманома ЯИДХП ёки истеъмолчиларни электр тармоқларига улашнинг барча босқичлари тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда жорий этилган «ELEKTR» онлайн платформаси орқали шакллантирилади»;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «электроэнергетика» сўзи «электр энергетикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича электр қурилмалари «Ўзэнергоинспекция» томонидан техник кўрикдан ўтказилганидан ва қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича далолатнома (кейинги ўринларда — далолатнома) тузилганидан кейин ишга туширади (ушбу Регламентнинг 42-бандида келтирилган ҳоллар бундан мустасно)»;
тўққизинчи хатбошидаги «рухсатнома» сўзи «далолатнома» сўзи билан алмаштирилсин;
13-банддаги «уч» сўзи «бир» сўзи билан алмаштирилсин;
15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«15. 20 кВт гача қувватли барча ишлаб чиқарувчиларга нисбатан ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини улаш мўлжалланаётган электр тармоқлари эгаси буюртманомаси тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида уни ўрганади ва ишлаб чиқарувчига электр тармоғига уланиш учун техник шартларни беради»;
16-банддаги «500» рақами «20» рақами билан алмаштирилсин;
17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
18 — 21 бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«18. Тармоққа уланишни баҳолаш бундай ишларни ўтказиш учун ваколатли бўлган ихтисослашган ташкилот (лойиҳа ташкилоти) ёки тармоқларига уланиш мўлжалланаётган ташкилот томонидан бажарилади. Тармоққа уланишни баҳолаш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар ишлаб чиқарувчининг ҳисобига қопланади.
Электр тармоғи эгаси буюртманомалар тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ишлаб чиқарувчига тармоққа уланишни баҳолаш учун ваколатли бўлган ихтисослаштирилган ташкилотлар рўйхатини беради ва/ёки бажариладиган ишлар қийматини кўрсатган ҳолда тармоққа уланишни баҳолаш бўйича ўз хизматларини таклиф қилади.
Ишлаб чиқарувчи тармоқлар эгаси томонидан тақдим этилган рўйхатдан ихтисослаштирилган ташкилотни танлаш ёхуд лицензияга эга бўлган ва ишларнинг бундай турини бажариш ваколатига эга бўлган бошқа ташкилотни жалб этиш ёки шартнома тузиш асосида тармоқларнинг эгаси хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Уланадиган электр қурилмасининг тармоқ ишининг ишончлилигига бўлиши мумкин бўлган таъсири ва танланган ечим ушбу Регламент талабларига риоя қилинганлиги тармоққа уланишни баҳолашда аниқланади.
19. Тармоққа улашга буюртманомада кўрсатилган маълумотларга қўшимча равишда тармоқнинг эгаси Тармоққа уланишни баҳолаш учун зарур бўлган маълумотларни сўраш ёки талаб қилиш қатъий тақиқланади.
20. Тармоққа уланишни баҳолаш даври электр тармоғи эгасига ва/ёки ихтисослаштирилган ташкилотга ишлаб чиқарувчидан талаб қилинадиган барча маълумотлар тақдим этилган санадан бошлаб йигирма иш кундан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Тармоққа уланишни баҳолаш натижалари бўйича хулосада, шу жумладан:
тармоққа уланиш учун техник ечимлар таҳлили;
тармоққа уланишнинг мўлжалланаётган нуқталарида электр тармоғи хўжалиги объектларининг техник тавсифлари;
ишлаб чиқарувчининг энергия ишлаб чиқарадиган энергия қурилмасига қўйиладиган техник талаблар ва ишлатиш талаблари;
қувватларнинг ягона электр энергетикаси тизимига балансини таъминлаш ва қўшимча хизматлар кўрсатиш (юклама жадвалини тартибга солишда иштирок этиш ва шу кабилар) юзасидан энергия ишлаб чиқарувчи энергия қурилмасига қўйиладиган талаблар;
тармоққа улаш учун зарур бўлган электр тармоғи хўжалиги объектларини қуриш учун харажатларни (ишлаб чиқарувчининг ёки электр тармоғи эгасининг талаби бўйича) баҳолаш ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак.
21. Тармоққа уланишни баҳоловчи ташкилот тармоққа уланишни таъминлаш ва ягона электр энергетикаси тизими учун салбий оқибатларсиз ишлаб чиқарувчининг энергия ишлаб чиқарувчи қурилмасини ишлатиш учун зарур ҳисоб-китобларни (хавфсизликнинг таҳлили, ягона электр энергетикаси тизимининг динамик ва турғун барқарорлиги, қувватлар оқимлари ҳисоб-китоби, қисқа туташувлар режимлари, реактив қувватни бошқариш, электр энергияси сифати параметрларини аниқлаш ва шу кабилар) бажариши зарур»;
22-банддан «ўрганиш ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи ва иккинчи хатбошилардан «ўрганиш ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Тизим оператори буюртманомани ҳамда баҳолаш натижаларини улар тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида кўриб чиқади, ушбу уланишни келишади ёки уланиш мўлжалланаётган тармоқлар эгасига хулосани юборган ҳолда асосланган рад жавобини беради»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Техник шартларда уланишнинг мақбул нуқтаси тармоққа уланиш учун бажарилиши зарур бўлган ишлар (тармоқни кенгайтириш ва/ёки унинг ўтказиш қобилиятини кўпайтириш) ҳисобга олинган ҳолда, баҳолаш якунлари бўйича берилган хулосадаги таклиф қилинган вариантлардан электр тармоқлари эгаси ишлаб чиқарувчи билан биргаликда танланади»;
иккинчи хатбошидан «ўрганиш ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
25-банднинг олтинчи ва тўққизинчи хатбошилари, 28-банд, 29-банднинг иккинчи хатбошиси, 30-банднинг биринчи, учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари, 3-боб номи, 31-банддаги «электроэнергетика» сўзи «электр энергетикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
34-банддаги «ўн» сўзи «беш» сўзи билан алмаштирилсин;
35-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«35. Улаш лойиҳасининг техник шартлар ҳамда электр ускуналарини тузилиш қоидалари талабларидан четга чиқиши ушбу лойиҳани келишишни рад этишга асос бўлади.
Бошқа сабабларга кўра улаш лойиҳасини келишишни рад этиш қатъиян тақиқланади»;
36-банддаги «беш» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин;
4-боб номи ва 37-банднинг биринчи хатбошисидаги «электроэнергетика» сўзи «электр энергетикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
38-банднинг иккинчи хатбошиси «операторининг юритишидаги» сўзларидан кейин «35 кВ ва ундан юқори кучланишли» сўзлари билан тўлдирилсин:
39 — 44-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«39. Қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишлари ниҳоясига етгач, ишлаб чиқарувчи уланадиган электр қурилмаларининг тайёрлигини техник кўрикдан ўтказиш учун тармоқларига уланадиган ташкилотга мурожаат қилади.
Тармоқларига уланадиган ташкилот ишлаб чиқарувчи мурожаат қилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида «Ўзэнергоинспекция»ни ёки унинг ҳудудий бошқармасини уланадиган электр қурилмаларининг тайёрлигини текшириш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади, шунингдек, ишлаб чиқарувчи мурожаат қилган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида «Ўзэнергоинспекция» ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишган ҳолда, техник кўрикдан ўтказиладиган санани ишлаб чиқарувчига маълум қилади.
Бунда техник кўрикдан ўтказиш санаси мурожаат қилинган санадан ўн иш кунидан ошмаслиги лозим.
40. Техник кўрикдан ўтказиш кунида «Ўзэнергоинспекция» ёки унинг ҳудудий бошқармасининг ваколатли вакили, шунингдек, тармоқларига уланадиган ташкилотнинг вакили жойнинг ўзига чиқиб, ишлаб чиқарувчи билан биргаликда ишлаб чиқарувчининг янги ишга тушириладиган электр қурилмаларини монтаж қилиш ва созлашда техник шартлар талаблари бажарилишини, белгиланган нормалар ва қоидаларга риоя қилинишини, тайёрланган эксплуатация ходимлари ва тегишли ҳужжатлар мавжудлиги бўйича техник кўрикдан ўтказади.
41. Техник кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича бир кун муддатда ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича далолатнома расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси ишлаб чиқарувчига топширилади.
42. Якка тартибдаги уйда яшайдиган жисмоний шахс ҳисобланган ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини 0,23 — 0,4 кВ кучланишли электр тармоқларига улашда техник шартларнинг бажарилишини техник кўрикдан ўтказиш ва электр тармоқларига улаш тармоқлар эгасининг ваколатли вакили томонидан «Ўзэнергоинспекция» ёки унинг ҳудудий бошқармаси вакили иштирокисиз амалга оширилади.
43. Фикр-мулоҳазалар мавжуд бўлмаган тақдирда, далолатнома асосида 3-иловага мувофиқ у расмийлаштирилган кундан бошлаб бир иш куни мобайнида «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий бошқармаси ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини эксплуатация қилиш учун далолатнома расмийлаштирилади (ушбу Регламентнинг 42-бандида келтирилган ҳолат бундан мустасно).
44. Техник шартлар талаблари бажарилмаслиги, электр қурилмаларини монтаж қилиш ва созлашда амалдаги нормалар ва қоидалардан четга чиқилганлиги, тайёрланган эксплуатация ходимлари ва зарур ҳужжатлар мавжуд эмаслиги ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга тайёр эмаслиги тўғрисида далолатнома берилишига асос ҳисобланади. Бошқа сабабларга кўра истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатацияга тайёр эмаслиги тўғрисида далолатнома тузиш тақиқланади»;
45-банддаги «рухсатнома бериш такрорий мурожаат тушган кундан бошлаб уч иш кунидан» сўзлари «далолатнома расмийлаштириш такрорий мурожаат тушган кундан бошлаб икки иш кунидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
47-банддаги «рухсатнома у берилгандан» сўзлари «далолатнома у берилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
48-банд ва 5-бобнинг номидаги «электроэнергетика» сўзи «электр энергетикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
49 — 51-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«49. Улаш схемасини текшириш ва ишлаб чиқарувчининг электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини пломбалаш янги ишга тушириладиган энергия ишлаб чиқарувчи электр қурилмалари ишга туширилишига далолатнома олингандан кейин ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакиллари, тармоқларига уланадиган ташкилот томонидан ишлаб чиқарувчининг буюртманомаси тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида бажарилади.
50. Ягона электр энергетикаси тизимига электр энергиясини етказиб беришга шартнома ишлаб чиқарувчи билан тармоқларнинг эгаси ўртасида тузилади.
Ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини истеъмолчининг электр тармоқларига улашда электр энергияси етказиб беришда шартнома тузиш тартиби улаш схемасидан келиб чиқиб, бевосита техник шартларда белгиланади.
51. Жисмоний шахснинг якка тартибдаги турар жойини 0,23 — 0,4 кВ кучланишли электр тармоқларига улашда электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текшириш ва пломбалаш тармоқлар эгаси томонидан амалга оширилади.
Электр энергиясини етказиб бериш учун шартнома тузиш, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини текшириш ва пломбалаш, тармоқларнинг эгаси томонидан таъминланади»;
52-банддан «Бюро» сўзи чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошисидаги «электроэнергетика» сўзи «электр энергетикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги «рухсатнома» сўзи «далолатнома» сўзи билан алмаштирилсин;
54-банддаги «ягона электроэнергетика тизимига улашни келишиш, энергия ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга рухсатнома бериш» сўзлари «ягона электр энергетикаси тизимига улашни келишиш, энергия ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини эксплуатация қилишга далолатнома бериш» сўзлари билан алмаштирилсин.
1-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш регламентига
1-ИЛОВА
Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Ҳаракатлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ишлаб чиқарувчи

Техник шартларни бериш учун тармоқлар эгасига буюртманома бериш.

Заруратга кўра

2-босқич

«ҲЭТ» АЖ

(20 кВт гача)

Ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини ўрганиш ва ишлаб чиқарувчига электр тармоғига уланиш учун техник шартларни бериш.

Беш иш куни мобайнида

«ҲЭТ» АЖ

(20 кВт дан 500 кВт ни ҳам ўз ичига олган қувватга эга бўлган ишлаб чиқарувчини улашда)

Уланишга буюртманома нусхасини хабардор қилиш учун тизим операторига юбориш. Тармоққа улашни баҳолаш учун сертификатлаштирилган ташкилотни белгилаш.

Бир иш кун мобайнида

Тармоқлар эгаси (500 кВт дан ортиқ қувватга эга бўлган ишлаб чиқарувчини улашда)

Уланишга буюртманома нусхасини келишиш учун тизим операторига юбориш. Тармоққа уланишни баҳолаш учун сертификатлаштирилган ташкилотни белгилаш.

Уч иш кун мобайнида

3-босқич*

Тизим оператори

Ишлаб чиқарувчининг буюртманомасини кўриб чиқиш, келишиш ёки асосланган рад жавобини тармоқлар эгасига тақдим этиш.

Беш иш кун мобайнида

4-босқич

Ихтисослаштирилган ташкилот

Тармоққа уланишни баҳолаш ва хулосани тармоқлар эгасига тақдим этиш.

Йигирма иш куни мобайнида

5-босқич

Тармоқлар эгаси

Баҳолаш якунлари бўйича берилган хулосадаги таклифлардан улаш вариантини ишлаб чиқарувчи билан келишиш.

Ишлаб чиқарувчининг электр қурилмаларини улаш учун техник шартларни бериш.

Хулоса олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида

6-босқич

Махсус лойиҳа ташкилоти

Ишлаб чиқарувчи билан тузилган шартнома бўйича электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Улаш лойиҳасини техник шартларни берган ташкилотга ва «Ўзэнергоинспекция»га келишиш учун юбориш.

Шартномада белгиланган муддатларда

7-босқич

Техник шартларни берган ташкилот,

«Ўзэнергоинспекция»

Улаш лойиҳасини келишиш.

Беш иш кун мобайнида

8-босқич

Ишлаб чиқарувчи ёки ишлаб чиқарувчининг уланадиган электр қурилмаларини ишлатадиган ташкилот

Ишга тушириш схемасини тузиш.

Ишга тушириш схемасини тармоқлар эгаси ва тизим оператори билан келишиш.

Ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш.

Уланадиган электр қурилмаларини монтаж қилиш ва созлашда техник шартлар талаблари бажарилишини ва белгиланган нормалар ва қоидаларга риоя қилинишини текшириш тўғрисида тармоқлар эгасига мурожаат юбориш.

Ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган муддатларда

9-босқич

Тармоқлар эгаси ва «Ўзэнергоинспекция»

Ишлаб чиқарувчи мурожаат қилган кундан бошлаб техник кўрикдан ўтказиш санасини ишлаб чиқарувчига маълум қилиш.

Икки иш куни мобайнида

10-босқич

«Ўзэнергоинспекция», тармоқлар эгаси ва ишлаб чиқарувчи

Техник кўрикдан ўтказиш.

Томонлар келишган муддатларда, лекин мурожаат қилинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмаган муддатда

11-босқич

«Ўзэнергоинспекция»

3-иловага мувофиқ шаклдаги далолатнома расмийлаштириш.

Бир иш куни мобайнида

12-босқич

Ишлаб чиқарувчи, тармоқлар эгаси

Ишлаб чиқарувчининг буюртманомаси бўйича улаш схемасини текшириш, электр энергиясини ҳисобга олиш асбобларини пломбалаш ва электр энергияси етказиб беришга шартнома тузиш.

Уч иш кун мобайнида

Изоҳ.
* 20 кВт дан 500 кВт ни ҳам ўз ичига оладиган қувватга эгалик қилувчи ишлаб чиқарувчини улашда чиқариб ташланади.
Электр энергиясини ишлаб чиқарувчини «ИЭС» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тармоқларига улашда тизим операторига буюртманомалар нусхалари юборилмасдан «ҲЭТ» АЖ билан келишиш зарур»;
2-илова белгисидаги «электроэнергетика» сўзи «электр энергетикаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Электр энергияси, шу жумладан, энергиянинг қайта тикланадиган манбаларидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик субъектларини ягона электр энергетикаси тизимига улаш регламентига
3-ИЛОВА
Қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини ҳамда электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича
ДАЛОЛАТНОМА

20____ йил «____» ___________даги ____-сон

Ушбу далолатнома

___________________________________________________________________________________

(қурилиш-монтаж ва созлаш-ишга тушириш ишларини бажарган ташкилот номи)

___________________________________________________________________________________

__(лавозими)___________________________(Ф.И.О.)_________

қурилиш-монтаж ва созлаш — ишга тушириш ишларини бажарган ташкилотнинг ЯИДХП орқали юборган 20____ йил ____ ___________даги ____сон сўровнома маълумотларига мувофиқ истеъмолчи ташкилот вакили (юридик шахслар учун)

_____________________________________________________________________

________(лавозими)__________________________________(Ф.И.О.)

ёки электр қурилмалари эгасининг (жисмоний шахслар учун) вакили _______________________

(Ф.И.О.)

иштирокида «Ўзэнергоинспекция» масъул ходими _______________________________________

(ҳудудий бўлим номи, лавозими)

томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва электр қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди.

1. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмалари:

_________________________________________________________________________________________

(электр қурилмалари номи, электр таъминот манбалари)

1.1. Электр қурилмалари таркиби ва тавсифи:

_________________________________________________________________________________________

(тури, қуввати, кучланиш, сони)

1.2. Техник ҳужжатлар:

1.2.1. Техник шартлар 20____ йил «____» ___________да ______-сон билан

_________________________________________________________________________________________

(техник шартлар берган ташкилот номи)

томонидан кВА (кВт) қувватга уланиш учун берилган.

1.2.2. Электр таъминоти лойиҳаси _____________________________________________________

(лойиҳа ташкилотининг номи, ишлаб чиқиш рақами ва санаси)

________________________________________________________________ томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳа «Ўзэнергоинспекция» билан ______________________________________________

(лойиҳани келишув рақами ва санаси)

келишилган ва электр қурилмалари тармоқларига уланаётган ташкилот томонидан кўриб чиқилган ________________________________________________________________________________

(ташкилотнинг номи) (лойиҳани кўриб чиқиш рақами ва санаси)

1.2.3. Электр-монтаж ва созлаш — ишга тушириш ишлари ва синовлар ______________________________________________________________ томонидан амалга оширилган.

(ташкилот номи, лицензия рақами, ким томонидан берилган, амал қилиш муддати)

1.2.4. Созлаш — ишга тушириш ҳужжатлари ва синовлар (ўлчовлар) ЭҚТҚ, ХТҚ талабларига мувофиқлиги

___________________________________________________________________________________

2. Электр қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш ва техник ҳужжатларни текширишда қуйидагилар аниқланди.

2.1. Электр қурилмаларини эксплуатация қилишни ташкил этиш бўйича:

_________________________________________________________________________________________

(истеъмолчи ташкилот ёки электр қурилмалари эгасининг номи (тегишлиси тагидан чизилсин))

2.1.2. Электр хўжалиги учун жавобгар шахс ___________________________________________

__(лавозими)__________________(Ф.И.О.)___________

20____ йил «____» __________даги _____-сон буйруқ билан тайинланган.

У ТЭҚҚ ва ХТҚ бўйича билим синовдан қонунчиликда белгиланган тартибда, _____ йил «____» ___________да ўтиб, унга _____ В электр қурилмаларида ишлаш учун хавфсизлик техникаси бўйича ______ гуруҳ берилган.

2.1.3. Электротехник ходимларнинг сони ва малакаси бўйича мувофиқлиги __________________

2.1.4. Электр ҳимоя воситаларининг ҳолати, уларнинг етарли эканлиги ______________________

2.1.5. Тезкор техник ҳужжатлар мавжудлиги (бор, йўқ):

тасдиқланган принципиал электр схемаси ___________________________________;

лавозим йўриқномалари __________________________________________________;

эксплуатация бўйича йўриқномалар ________________________________________;

нарядлар бланкалари _____________________________________________________;

2.1.6. Журналларнинг мавжудлиги (бор, йўқ):

ТЭКК ва ХТК бўйича билим синови ________________________________________;

электротехник ходимларга кўрсатмалар бериш _______________________________;

тезкор журнал ___________________________________________________________;

ҳимоя воситаларининг ҳисоби ва ҳолати _____________________________________;

электр ускуналарнинг камчилиги (носозлиги) ________________________________;

2.1.7. Асосий электр ускуналарига паспорт (сертификат) _______________________

2.2. Электр қурилмаларининг техник ҳолати

2.2.1. Ёнғинга қарши хавфсизлик воситалари билан таъминланиши ______________

2.2.2. Ўлчов асбобларининг ҳолати _________________________________________

2.2.3. Ерга улаш қурилмаларининг ҳолати ___________________________________

2.2.4. Электр қурилмали хоналар ва уларда ўрнатилган электр қурилмаларининг ЭҚТҚ талабларига мувофиқлиги _______________________________________________________

2.2.5. Кабел ва ҳаво линияларининг техник ҳолати _____________________________

2.2.6. Электр двигателлар, ишга тушириш-созлаш аппаратураси ва электр ёритгичларнинг техник ҳолати ________________________________________________________________________

2.2.7. Компенсация қурилмалари мавжуд бўлса, уларнинг техник ҳолати _________________________________________________________________________________________

(тури, ишлаб чиқарган завод рақами)

2.2.8. Тақсимлаш қурилмалари ___________________________________

2.2.9. Куч трансформаторлари ____________________________________

2.2.10. Ҳисобга олиш схемасининг монтажи (ҳисобга олиш приборларининг ўрнатилиши, ўлчов трансформаторлари ва бошқалар)

3. Техник кўрикдан ўтказиш учун тақдим этилган электр қурилмаларининг эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида хулоса

_________________________________________________________________________________________

«Ўзэнергоинспекция» масъул ходими

___________________________________________________________________________________

__(ҳудудий бошқарма номи, лавозими) ______________________________ (Ф.И.О.)_________

20____ йил «____» _____________________________________________________________

(имзо)_________

ҲЭТК

___________________________________________________________________________________

__(ҳудудий филиал номи, лавозими) ______________________________ (Ф.И.О.)_________

20____ йил «____» _____________________________________________________________

(имзо)_________

Пудрат ташкилоти раҳбари ёки электр хўжалиги учун жавобгар шахс (юридик шахслар учун)

___________________________________________________________________________________

__(ташкилот номи, лавозими) ______________________________ (Ф.И.О.)_________

20____ йил «____» _____________________________________________________________

(имзо)_________

Пудрат ёки электр қурилмаси эгасининг муҳри ўрни (жисмоний шахслар учун)

___________________________________________________________________________________

_____(ташкилот номи, лавозими) _______________________________ (Ф.И.О. телефон рақами)_______

20____ йил «____» _____________________________________________________________

(имзо)_________

».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 31 августдаги 555-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари «истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини» сўзларидан кейин «шу жумладан электромобилларни қувватлантириш станцияларини» сўзлари билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2024 й., 09/24/528/0646-сон)