|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАҚД ПУЛ МУОМАЛАСИНИ ТЕЗЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Нақд пул эмиссиясини қисқартириш ва унинг муомалада бўлишини тезлаштириш асосида пул муомаласини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Нақд пул муомаласини тезлаштиришга оид дастурий чора-тадбирлар 1 — 8-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* Иловалар берилмайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Республика ҳудудида нақд пул эмиссияси (қайтариб олиниши) даражасининг белгиланган чекланган миқдорларига қандай риоя қилинаётганлиги устидан доимий назорат ўрнатиш ва ҳар ойда ҳукуматга ахборот бериб туриш тавсия этилсин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жойлардаги органлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ шаҳарлар ва туманларда нақд пул эмиссиясини қисқартиришга оид минтақавий дастурларни ишлаб чиқишни ниҳоясига етказсинлар ва тасдиқласинлар. Уларнинг амалга оширилишини қатъий назорат қилишни таъминласинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 28 октябрь,
526-сон