1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуввати 263 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, электр энергияси ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда «China Datang Overseas Investment Co. ltd.» (Хитой Халқ Республикаси) компанияси (кейинги ўринларда — Инвестор) ўртасида «Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуввати 263 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш» инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда — Инвестиция лойиҳаси) доирасида 2024 йил 25 январда инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда — Инвестиция шартномаси) имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ Инвестор:
Инвестиция лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуввати 263 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ҳамда эксплуатация қилиши;
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда дастлабки баҳолаш бўйича жами 150 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
б) 2024 йил 25 январда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 26 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим (кейинги ўринларда — Битим) имзоланганлиги ва шунга мувофиқ:
(1-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Инвестор ушбу битим бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан лойиҳа доирасида ўзи томонидан ташкил этилган «DATANG BUKA NEW ENERGY DEVELOPMENT» МЧЖ (кейинги ўринларда — Лойиҳа компанияси) фойдасига воз кечиши;
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПҚ-379-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон)
Лойиҳа компанияси ишлаб чиқарилган электр энергиясини «Ўзэнергосотиш» АЖга кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;
(1-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПҚ-379-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон)
Лойиҳа компанияси қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 12 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали банк кафолатини тақдим этиши;
(1-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПҚ-379-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон)
Инвестиция лойиҳаси доирасида қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун ҳаво электр узатиш тармоқлари Лойиҳа компанияси томонидан қурилиши ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга топшириш мажбуриятини олиши;
(1-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПҚ-379-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон)
Лойиҳа компанияси томонидан ҳаво электр узатиш тармоқларини қуриш учун сарфланган харажатлар «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан «Ўзэнергосотиш» АЖ орқали 10 йил давомида ойлик тўловлар асосида қопланиши;
(1-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПҚ-379-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон)
«Ўзэнергосотиш» АЖ 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
2. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Инвестор ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқлансин;
2024 йил 25 январда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Инвестор ўртасида имзоланган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим ҳамда 2024 йил 26 декабрда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг ушбу битимда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларини «Ўзэнергосотиш» АЖга ўтказиш орқали қайта расмийлаштириш ҳақидаги қўшимча битим маъқуллансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзэнергосотиш» АЖга Инвестор томонидан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Инвестор ҳуқуқини Инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш ҳақида битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзэнергосотиш» АЖга Инвестор билан биргаликда Битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компанияси ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;
«Ўзэнергосотиш» АЖга Инвестор томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Лойиҳа компанияси фойдасига хорижий банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
5. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Ўзэнергосотиш» АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, мазкур банк билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги ушбу банк харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.06.00 Кредит операциялари (шунингдек, 07.22.00.00 ларга қаранг);
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
6. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Лойиҳа компаниясига, барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, Инвестиция лойиҳасини молиялаштириш доирасида қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 декабрдаги ПҚ-379-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 07/25/379/1178-сон)
кредит олиш, чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет элдаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очиш;
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.
7. Энергетика вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимлигининг Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ажратиладиган Тошкент вилоятининг Бўка тумани ҳудудидаги иловага мувофиқ жами 610,2 гектар ер участкаларини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
8. Тошкент вилояти ҳокимлиги:
а) бир ой муддатда Инвестиция шартномаси ва Битимда кўрсатилган шартларга мос келадиган Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун ер участкалари Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишини таъминласин;
Энергетика вазирлиги томонидан мазкур бандда назарда тутилган ер участкаси қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Инвесторга ижарага берилишини таъминласин;
б) Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Инвестор билан биргаликда бир ой муддатда Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Тошкент вилоятининг Бўка тумани ҳудудида ҳаво электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун зарур ер участкаларини танлаб олсин ва уларнинг чегараларига аниқлик киритиб, тегишлилиги бўйича оммавий сервитут белгилаш ва Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш чораларини кўрсин;
в) Инвестор томонидан тақдим этиладиган лойиҳа ҳужжатлари асосида танланган ер участкаларини Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин.
Энергетика вазирлиги мазкур ер участкалари Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш муддатига тенг даврга Инвесторга ижарага берилишини таъминласин.
Бунда Инвестор томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
9. Белгилансинки, Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик (тоифаси ўзгартирилганлиги) учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинади;
қуёш фотоэлектр станциясини қуриш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворларини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари Битимга мувофиқ халқаро стандартлар билан тартибга солинади;
электр энергиясининг сотиб олиниши ва ҳаво электр узатиш тармоқларини қуришга сарфланган харажатлар бўйича тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган қатъий тариф бўйича миллий валютада амалга оширилади.
10. Инвесторнинг буюртманомасига биноан Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг)]
Ташқи ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келишлари ва Ўзбекистон Республикасидан кетишлари тартиби.
Ички ишлар вазирлиги — жалб қилинадиган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилиши ва унинг муддати узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.02.00 Меҳнат соҳасидаги бошқарув]
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтиришини) белгиланган тартибда таъминласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона тўғрисидаги низом.
11. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Инвестиция шартномаси ва Битим доирасидаги мажбуриятлари бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
12. Адлия вазирлиги Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида Инвестиция шартномаси ҳамда унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
13. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини ва Инвестиция лойиҳасини амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини таъминласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни.
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 май,
ПҚ-190-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-190-сон қарорига
ИЛОВА
«Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуввати 263 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ер участкалари