Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 январдаги 36-сон қарорига
1-ИЛОВА
|
Директор |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Директорнинг иқтисодий ва ташкилий масалалар бўйича ўринбосари 1 |
Бухгалтерия бўлими 3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Директорнинг ижтимоий-сиёсий масалалар бўйича биринчи ўринбосари 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Бош юрисконсульт 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ижодий-инновацион лойиҳалар бўлими 3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ижтимоий тадқиқотлар ва таҳлил бўлими 3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Умумий бўлим 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Матбуот ва медиа лаборатория бўлими 5 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тарғибот технологияларини жорий қилиш, методик қўллаб-қувватлаш ва журнал таҳририяти бўлими 4 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Психолог-консультант 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тьюторлар билан ишлаш ва профилактика тадбирларини ташкил этиш бўлими 3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис 1 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Талабалар ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш бўлими 3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Малака ошириш бўлими 2 |
Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими мудири 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2-ИЛОВА
|
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар | |
|
I. Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллиги, интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ижодий лойиҳалар танловларини ташкил этиш | ||||
|
1. |
Талаба ва ўқувчиларнинг замонавий рақамли технологияларни ўзлаштириш даражасини аниқлаш ҳамда улар орасида ижодий рақобатни шакллантириш мақсадида «Энг яхши дастурчи» республика танловини ўтказиш. |
1. Танловни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш. |
2024 йил март |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
|
2. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил апрель | |||
|
3. Танловни юқори савияда ўтказиш ва ОАВда кенг ёритиш. |
ҳар йили белгиланган муддатда | |||
|
2. |
Иқтидорли талаба ва ўқувчиларнинг мақсадли фаолиятини тизимли ташкил этиш ҳамда уларни янги марралар сари йўналтириш мақсадида «Йилнинг энг фаол талабаси», «Йилнинг энг фаол ўқувчиси» ва «Ислоҳотлар билимдони» республика танловларини доимий равишда ўтказиш. |
1. Танловларни ўтказиш бўйича қўшма қарор ва низомни тасдиқлаш. |
2024 йил апрель |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия, Маданият вазирлиги |
|
2. Танловни юқори савияда ўтказиш ва ОАВда кенг ёритиш. |
ҳар йили белгиланган муддатларда | |||
|
3. |
Талаба ва ўқувчиларнинг жамият тараққиётига муносабатини аниқлаш, уларда нотиқлик маҳорати ва илмий салоҳиятни намоён қилиш, хорижий талабалар билан Ўзбекистон талабаларининг илмий мулоқотини ташкил этиш учун «Дунёқарашлар мулоқоти: ёшларнинг жамият келажагига муносабати» мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияни ўтказиш. |
1. Конференцияни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркибини тасдиқлаш ва конференция материалларини шакллантириш. |
2024 йил сентябрь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
2. Конференция дастури ва материалларини чоп этиш ҳамда тарқатиш. |
2024 йил октябрь | |||
|
3. Конференцияни юқори савияда ўтказиш ва ОАВда кенг ёритиш. |
2024 йил ноябрь | |||
|
4. |
Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий-сиёсий жараёнларга муносабати ва танқидий фикрлаш маҳоратини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий телерадио-компаниясининг «Ёшлар» телеканалида «Ёшлар дебати» доимий кўрсатувини ташкил этиш. |
1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» телеканали билан ҳамкорлик меморандумини имзолаш. |
2024 йил май |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
|
2. Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш. |
доимий | |||
|
3. Кўрсатувни юқори савияда ташкил этиш. |
режа асосида | |||
|
5. |
Ёш тадқиқотчилар ва талаба-ўқувчиларнинг маънавий-маърифий дунёқарашини юксалтириш, уларнинг илмий изланишларини оммалаштириш, янги ва замонавий илмий лойиҳаларни кенг тарғиб қилиш ҳамда талаба-ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга доир тарғиботларнинг замонавий, таъсирчан методларини доимий янгилаб бориш мақсадида «Ёшлар ва илм-фан» номли илмий-оммабоп, ўқув-методик ва маънавий-маърифий журнални ташкил этиш ва ҳар чоракда нашр қилиш. |
1. Журнал таҳририяти таркибини шакллантириш. |
2024 йил июнь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий аттестация комиссияси |
|
2. Ёш тадқиқотчилар ва талаба-ўқувчиларнинг илмий-тадқиқот ишлари ва мақолаларни журналда кенг ёритиш. |
доимий | |||
|
3. Журнални нашр қилиб бориш. |
ҳар чоракда | |||
|
6. |
Олий ва профессионал таълим муассасалари талабалари ва ўқувчиларининг эгаллаган билим ва малакаларини, ижтимоий жараёнларга муносабатини ҳамда сиёсий билим даражаларини ошириш мақсадида «Мушоира клуби»ни ташкил этиш. |
1. Клубнинг низомини ишлаб чиқиш ҳамда барча олий ва профессионал таълим муассасаларида клуб фаолиятини йўлга қўйиш. |
2024 йил сентябрь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси |
|
2. Фаол клуб аъзоларини моддий ва маънавий рағбатлантириш. |
ҳар чоракда | |||
|
II. Беш муҳим ташаббус доирасида талабалар ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган маънавий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкил этиш | ||||
|
7. |
Олий таълим муассасалари талабаларининг ижодий фаолиятини рағбатлантириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида талаба ёшлар ўртасида «Талабалар театр студиялари» республика кўрик-танловини доимий равишда ўтказиш. |
1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил сентябрь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
|
2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш. |
режа асосида | |||
|
3. Танловнинг республика босқичини юқори савияда ўтказиш ва ОАВда кенг ёритиш. |
2024 йил май-июнь | |||
|
8. |
Таълим муассасаларида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни таъминлаш, барча олий ва профессионал таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг бешта муҳим ташаббуси доирасида «Ижодкор ёшлар» клуби, «Ёш спортчилар» клуби, «Ёш дастурчилар» клуби, «Ёш китобхонлар» клуби, «Чевар қизлар» тўгарагини ташкил этиш ва ҳар йили ушбу клуб ва тўгаракда тайёрланган ишланмаларнинг республика кўргазма-тақдимотини ташкил этиш ва уларни молиялаштириш. |
1. Клублар фаолиятини йўлга қўйиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш. |
2024 йил сентябрь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
2. Талаба ва ўқувчиларни клубларга аъзо қилиш. |
2024 йил октябрдан бошлаб | |||
|
3. Клублар фаолиятини самарали йўлга қўйиш. |
2024 йил ноябрь | |||
|
4. Клуб ва тўгаракда тайёрланган ишланмаларнинг республика кўргазма-тақдимотини юқори савияда ўтказиш. |
ҳар йили белгиланган муддатларда | |||
|
9. |
Талаба ва ўқувчиларнинг ўзбек ва жаҳон мумтоз ҳамда замондошлар асарларининг ҳозирги даврдаги тарбиявий аҳамиятини тушуниши ва улардан ижтимоий фаолиятида фойдаланиш мақсадида «Китоб менинг дўстим» республика кўрик-танловини ташкил этиш. |
1. Танловни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш. |
2024 йил июль |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
|
2. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил сентябрь | |||
|
3. Танлов тўғрисида ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш. |
2024 йил сентябрдан бошлаб доимий | |||
|
4. Танловни юқори савияда ўтказиш. |
ҳар йили белгиланган муддатларда | |||
|
10. |
Талаба ва ўқувчиларда ўзбек тилининг туркий халқлар тили сифатидаги аҳамияти, унинг тарихий шаклланиш босқичлари, эски ўзбек тилининг замонавий ўзбек тили ва имлосидан фарқи, ҳозирги давр ўзбек тилидаги янги сўзларнинг пайдо бўлиш сабабларини билиш ва уни оммалаштириш, бадиий тилда мулоқот маҳоратини шакллантириш мақсадида талаба ва ўқувчилар ўртасида «Тил билимдонлари» республика танловини доимий равишда ўтказиш. |
1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил август |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
|
2. Танловнинг саралаш ва республика босқичини юқори савияда ўтказиш. |
2024 йил сентябрь — декабрь | |||
|
3. Танловни ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш. |
доимий | |||
|
11. |
Олий таълим муассасалари талаба ёшлари ўртасида «Маърифат майдони» ва «Юртим қадриятлари» кўрик-танловлари ҳамда «Менинг Ўзбекистоним» видеоролик танловини доимий равишда ўтказиб бориш. |
1. Танловлар низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2024 йил сентябрь-октябрь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси |
|
2. Танловларнинг саралаш ва республика босқичларини юқори савияда ўтказиш. |
ҳар йили белгиланган муддатларда | |||
|
3. Танловларни ОАВда кенг ёритиш. |
режа асосида | |||
|
12. |
Талаба ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган «Ҳуқуқий ёрдам» ижтимоий волонтёр-талабалар ҳаракатини ташкил этиш. |
1. «Ҳуқуқий ёрдам» волонтёр-талабалар ҳаракатининг низоми ва йўриқномасини ишлаб чиқиш. |
2025 йил январь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги |
|
2. Ҳаракат дастурини тасдиқлаш. |
2025 йил апрель-май | |||
|
3. Ҳаракатнинг волонтёр-талабалар аъзолари рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил июнь | |||
|
4. Ҳаракат фаолиятини мониторинг қилиб бориш. |
доимий | |||
|
13. |
«Волонтёрлик клуби», интеллектуал клублар, «Экоклуб» фаолиятини ташкил этиш орқали талабаларнинг фаоллигини ошириш, уларда жамият ривожланишига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш. |
1. Ёш волонтёрлар рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил сентябрь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги |
|
2. Волонтёрлик фаолияти бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш. |
режа асосида | |||
|
3. Волонтёрлар иштирокида ижтимоий аҳамиятга молик тадбирлар, лойиҳалар ва акциялар ўтказиш. |
2025 йилдан бошлаб белгиланган муддатларда | |||
|
14. |
Талаба ва ўқувчиларнинг ифодали ўқиш маҳоратини шакллантириш, маънавий онгини ривожлантириш, бадиий асарлардаги образларнинг хулқ-атворига баҳо бериш, уларнинг кечинмаларини ҳис қилиш ва салбий образларнинг иллатларини аниқлаш мақсадида «Китобхон ёшлар лигаси» онлайн китобхонлик танловини ўтказиш. |
1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил январь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси |
|
2. Танловни юқори савияда ўтказиш. |
ҳар чоракда | |||
|
3. Танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш ва ОАВда кенг ёритиш. |
ҳар йили белгиланган муддатларда | |||
|
15. |
Талаба ва ўқувчи ёшлар онгида ватанпарварлик туйғусини шакллантириш, огоҳликка даъват сифатида «Бу азиз Ватан барчамизники» шиори остида республика фестивалини ўтказиш. |
1. Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш. |
2025 йил март |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Маданият вазирлиги |
|
2. Фестиваль низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил апрель | |||
|
3. Фестивални ҳудудий ва республика босқичларини юқори савияда ўтказиш. |
2025 йил май-июнь | |||
|
4. Фестивални ОАВ орқали кенг ёритиш. |
режа асосида | |||
|
16. |
Талабалар турар жойларида таълим муассасасининг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда талабалар учун барча шароит ва имкониятларга эга бўлган замонавий касб турлари ва ахборот технологияларини ўргатадиган «Касбим — менинг фахрим» тўгарагини ташкил этиш. |
1. Олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойларида тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш. |
2025 йил сентябрь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
2. Тўгаракларга талаба ва ўқувчиларни аъзо қилиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш. |
2025 йил октябрь | |||
|
3. Тўгараклар фаолиятини мониторинг қилиб бориш. |
доимий | |||
|
17. |
Талаба ва ўқувчиларнинг тадбиркорлик соҳасига оид билим ва кўникмаларини ошириш, уларни касбга йўналтириш бўйича тадбиркор ва ҳунармандлар иштирокида ўқув-тренинглар ташкил этиш. |
1. Ҳамкор ташкилотлар билан ўқув-тренинглар режасини ишлаб чиқиш. |
2025 йил май |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
|
2. Ўқув-тренингларда иштирок этадиган тадбиркор ва ҳунармандлар рўйхатини шакллантириш. |
2025 йил июнь-июль | |||
|
3. Ўқув-тренингларни юқори савияда ташкил этиш ва ОАВда кенг ёритиш. |
2025 йил август-сентябрь | |||
|
18. |
Талаба ва ўқувчиларда ўз юртининг қадимий тарихи, моддий ва маънавий бойликларини, Ўзбекистоннинг шаҳар ва қишлоқларидаги бунёдкорлик ишларини кўриш ва улар қалбида миллий ғурур туйғусини шакллантириш мақсадида «Ватан бўйлаб саёҳат қиламиз» шиори остида талабаларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳатини ташкил этиш ва саёҳат натижалари бўйича «Менинг юртим» мавзусида эсселар танловини ўтказиш. |
1. Талаба ва ўқувчиларнинг туризм масканларига ижодий ташрифи бўйича режа-жадвал ишлаб чиқиш. |
2025 йил январь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Туризм қўмитаси |
|
2. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил февраль | |||
|
3. Талабаларнинг туризм масканларига ижодий ташрифини ташкил этиш. |
режа-жадвал асосида | |||
|
4. Танловни юқори савияда ўтказиш ва ОАВда кенг ёритиш. |
доимий | |||
|
19. |
Талаба ва ўқувчиларга оиланинг муҳим қадрият сифатидаги аҳамияти, эрта никоҳнинг оқибатларини тушунтириш, қизлар ва йигитларнинг оилавий муаммоларини бартараф этиш бўйича психологлар ва тегишли соҳалар бўйича шифокорларнинг «Маслаҳат соатлари»ни ташкил этиш. |
1. «Сиз мустақил ҳаётга тайёрмисиз?» мавзусида соҳа мутахассислари билан учрашув-мулоқотлар ташкил этиш. |
2025 йил сентябрь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
|
2. Ёшлар ўртасида «Уч авлод учрашуви» мавзусида ҳаётий тажрибага эга ва намунали оилалар вакиллари иштирокида давра-суҳбатлари ташкил этиш. |
режа асосида | |||
|
3. Ёшлар ўртасида тиббиёт соҳаси вакиллари иштирокида эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг ижтимоий-салбий оқибатлари тўғрисида профилактика семинарларини ташкил этиш ва ижтимоий роликлар намойиш қилиш. |
2025 йил октябрдан бошлаб доимий | |||
|
20. |
«Соғлом турмуш тарзи — тўғри яшаш рамзи» мавзусида тарғибот тадбирларини ташкил этиш. |
1. Тиббиёт ва спорт соҳаси мутахассислари иштирокида соғлом турмуш тарзининг аҳамиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида туркум учрашувлар ташкил этиш. |
2024 йил сентябрдан бошлаб доимий |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги |
|
2. Талабалар турар жойларида яшовчи талабалар учун эрталабки бадантарбия машқларини ўтказиш. |
доимий | |||
|
3. Мавзуга доир ижтимоий ролик тайёрлаш ва олий таълим муассасаларига етказиш. |
режа асосида | |||
|
21. |
Талаба ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида Кураш спорт тури бўйича «Вазир кубоги» мусобақасини ўтказиш. |
1. Мусобақа Ҳакамлар ҳайъати таркибини шакллантириш. |
2025 йил февраль |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Талабалар спорти ассоциацияси |
|
2. Мусобақа низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил март | |||
|
3. Мусобақани юқори савияда ўтказиш ҳамда ғолибларни муносиб рағбатлантириш. |
2025 йил апрель-май | |||
|
4. Мусобақани ОАВда кенг ёритиш. |
доимий | |||
|
III. Ижтимоий тадқиқотлар, психодиагностик, профилактик даволаш ишлари | ||||
|
22. |
Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий-психологик ҳолатини янада яхшилаш мақсадида ҳар бир олий таълим муассасасида мутахассислардан иборат ижтимоий ва педагогик-психологик хизмат гуруҳини ташкил этиш. |
1. Ҳар бир олий таълим муассасасида мутахассислардан иборат ижтимоий ва педагогик-психологик хизмат гуруҳини ташкил этиш. |
2025 йил февраль |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Ижтимоий фикр» маркази |
|
2. Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий-психологик ҳолати юзасидан ижтимоий сўровномалар (тадқиқотлар) ўтказиш. |
2025 йил март ойидан бошлаб режа асосида | |||
|
3. Ижтимоий ва педагогик-психологик хизмат гуруҳи фаолиятини мониторинг қилиб бориш. |
доимий | |||
|
23. |
Талаба-ўқувчилар ўртасида «Биз қоррупцияга қаршимиз!», «Гиёҳвандлик аср вабоси», «Одам савдоси давр муаммоси», «ОИТС ҳақида билиш муҳим», «Чекиш ва зарарли одатлар оқибати» мавзуларида онлайн сўровномалар ўтказиш. |
1. Сўровнома саволларини шакллантириш. |
2025 йил февраль |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги |
|
2. Махсус бот ва платформалар орқали сўровномаларни ташкил этиш. |
2025 йил март ойидан бошлаб режа асосида | |||
|
3. Сўровнома натижаларини таҳлил қилиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш. |
белгиланган муддатларда | |||
|
24. |
«Жаҳолатга қарши маърифат», «Экстремизм ва терроризм нима?», «Жиноят бу...» каби мавзуларда қисқа метражли видеороликлар тайёрлаш ҳамда намойиш этиш. |
1. Видеороликлар сценарийсини ишлаб чиқиш. |
2025 йил март |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги |
|
2. Видеороликлар тайёрлаш ҳамда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда намойиш этиш. |
режа асосида | |||
|
25. |
Ҳар бир талаба билан унинг дунёқараши, мақсади, қизиқишлари, руҳияти ҳақида «Ўзингизни таърифланг», «Аслида қандай инсонсиз?» йўналишида сўровнома ўтказиш. |
1. Талаба дунёқараши, мақсади, қизиқишлари, руҳиятини ўрганишга қаратилган сўровномалар тузиш. |
2025 йил апрель |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Ижтимоий фикр» маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
|
2. Олий таълим муассасаларида талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш ва натижаларини таҳлил қилиш. |
2025 йил май | |||
|
3. Сўровнома натижалари таҳлили асосида тегишли чора-тадбирлар белгилаш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш. |
белгиланган муддатларда | |||
|
26. |
Олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасаларида фаолият юритаётган маънавий-маърифий соҳа вакилларини ўқув, методик қўлланмалар, тавсиялар ва тақдимот материаллари билан таъминлаш. |
1. Ўқув-методик қўлланмалар, тавсиялар ва тақдимотлар тайёрлаш бўйича Ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш. |
2025 йил октябрь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
|
2. Олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасалари учун керакли материалларни аниқлаш мақсадида сўровномалар ўтказиш. |
2025 йил ноябрь | |||
|
3. Сўровнома якунлари бўйича мавзулар кетма-кетлигини аниқлаш ҳамда ўқув-методик материалларни тайёрлаш ва нашр этиш ҳамда таълим муассасаларига етказиш. |
2025 йил декабрь | |||
3-ИЛОВА