1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, спортни ривожлантириш бўйича долзарб муаммоларни самарали ҳал этиш, ушбу соҳалардаги давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини такомиллаштириш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да сифатли амалга ошириш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати йўналишида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш мақсадида:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони.
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.04.00 Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
4.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
1. Қуйидагилар:
а) Ёшлар ишлари агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидан Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилсин;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.
б) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги;
Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар сиёсати ва спорт бошқармалари негизида Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
2. Белгилансинки, Спорт вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги тегишлилиги бўйича Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
3. Қуйидагилар:
Спорт вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Спорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари 3-иловага мувофиқ;
Ёшлар ишлари агентлигининг ташкилий тузилмаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
4. Белгилансинки:
тегишинча Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Спорт вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги бюджет ташкилотлари ҳузурида, Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳузурида маблағларни шакллантириш ва улардан фойдаланишнинг амалдаги тартибини тўлиқ сақлаб қолган ҳолда юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари жамғарма сифатида фаолият юритади;
спорт соҳасига ҳамда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари, шунингдек, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан барпо этиладиган ёшларга оид инфратузилмалар, спорт объектлари ва иншоотларининг лойиҳа ҳужжатлари тегишлича Спорт вазирлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги билан мажбурий равишда келишилади.
5. Спорт вазирлиги Тошкент шаҳри, Абдулла Қодирий кўчаси, 2-уй манзили бўйича, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси 11б-уй манзили бўйича жойлаштирилсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-114-сон қарори 1-бандининг иккинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошилари, шунингдек, қарорга 1, 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
8. Спорт вазирлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
9. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 январь,
ПФ-18-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 январдаги ПФ-18-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Спорт вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари
Қуйидагилар Спорт вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади:
а) спорт соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, унда иштирок этувчи давлат органларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда мазкур соҳада қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
б) соҳага оид комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда спорт соҳасида фаолият юритадиган нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш;
в) аҳоли ўртасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш, спорт таълими тизимини такомиллаштириш, спорт турлари бўйича юқори натижадор спортчилар захирасини яратиш;
г) Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, нуфузли халқаро мусобақаларда спортчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш;
д) спорт инфратузилмасини модернизация қилиш, соҳани босқичма-босқич рақамлаштириш, соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
е) спорт соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномалар тайёрлаш, тузиш ва бажариш ҳақида таклифлар тақдим этиш;
ж) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 январдаги ПФ-18-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Спорт вазирлигининг ташкилий тузилмаси
Спорт вазирлиги
Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиаллари
Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари
Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари
«Рақамлаштириш ва сертификатлаш маркази» МЧЖ
Ўзбекистон давлат спорт академияси
Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари
Ўзбекистон каратэни ривожлантириш маркази
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари
Республика олимпия захиралари теннис мактаби
Оғир атлетика маркази
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти
Республика велоспорт маҳорат мактаб-интернати
Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари
Ўзбекистон дзюдо академияси
Спортнинг эшкак эшиш ва гимнастика бўйича ихтисослаштирилган республика болалар-ўсмирлар олимпия захираси спорт мактаблари
Ихтисослаштирилган спорт мактаблари
Халқаро шахмат академияси
Спорт мактаблари
Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июндаги ПФ-94-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2024 й., 06/24/94/0447-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 январдаги ПФ-18-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари
Қуйидагилар Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятининг устувор йўналишлари ҳисобланади:
а) ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсатини, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
б) маҳаллаларда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш бўйича белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш;
в) ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш;
г) ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
д) ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик қилиш;
е) ёшларнинг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва бу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш;
ж) ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, замонавий касб-ҳунар, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллашлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш жараёнларига кўмаклашиш;
з) ёшлар ишлари соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномалар тайёрлаш, тузиш ва бажариш ҳақида таклифлар тақдим этиш;
и) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 январдаги ПФ-18-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ёшлар ишлари агентлигининг ташкилий тузилмаси
Ёшлар ишлари агентлиги
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти
Туман (шаҳар) ёшлар ишлари бўлимлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 январдаги ПФ-18-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-269-сон Фармони 12-бандининг ўнинчи хатбошисидаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» сўзлари «Спорт вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонида: