1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.10.00 Наслчилик. Селекция. Илғор хўжаликлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Селекция ютуғига патент бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 25 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3486]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 19 августдаги 30-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3929, 19.08.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Селекция ютуғига патент бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг IV бўлими.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 25 декабрь,
24-мҳ-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАХМОНОВ
2023 йил 20 декабрь
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 декабрдаги 24-мҳ-сон буйруғига
1-ИЛОВА
Селекция ютуғига патент бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар селекция ютуғига патент (бундан буён матнда патент деб юритилади) бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Қонун — Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонуни;
Вазирлик — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги;
Давлат муассасаси — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси;
селекция ютуғи — янги ўсимликлар нави, янги ҳайвонлар зоти;
ихтисослаштирилган ташкилот — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази;
талабнома — селекция ютуғига патент бериш учун талабнома;
БИМТ — Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Селекция ютуқлари тўғрисида»гиҚонунининг 2-моддаси.
2-боб. Селекция ютуғига патент олиш учун талабнома тузиш ва топшириш
1-§. Селекция ютуғига патент олиш учун талабнома
2. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, агар селекция ютуғи янгилик, фарқланиш, турдошлик ва барқарорлик мезонларига жавоб берса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади. Қонуннинг 13-моддаси талабларига мувофиқ селекция ютуғининг номи бўлиши лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
3. Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ, агар уруғлик, навнинг кўчат материали ёки зотнинг насл материали патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санадан эътиборан:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида — камида бир йил олдин;
бошқа давлат ҳудудида — камида тўрт йил ёки, агар ток, ёғочбоп, манзарали, мевали дарахтлар ва ўрмон дарахтларининг навларига тааллуқли бўлса, камида олти йил олдин муаллиф, унинг меросхўри томонидан ёхуд уларнинг розилиги билан сотилмаган ва фойдаланиш учун бошқа шахсларга берилмаган бўлса, янгилик ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
4. Қонуннинг 10-моддасига мувофиқ, селекция ютуғи патент бериш ҳақидаги талабнома топширилган санада бошқа ҳар қандай барчага маълум селекция ютуғидан аниқ-равшан фарқланиши лозим.
Бунда, барчага маълумлик:
кейинчалик кўпайтириш, сақлаш мақсадларида етиштириш, такрор етиштириш, нав ёки насллик кондициясига етказиш ва юқорида санаб ўтилган мақсадларда асраш натижасида барчага маълум билим даражасининг бир қисмига айланган селекция ютуғига нисбатан;
сотишга таклиф этилган, сотилган, мамлакатга олиб кирилган ёки мамлакатдан олиб чиқиб кетилган селекция ютуғига нисбатан аниқланади.
5. Қонунинг 11-моддасига мувофиқ, агар кўпайтиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олганда муайян навли ўсимликлар ёки муайян зотли ҳайвонлар селекциялаштириш белгиларига кўра бир хилликка эга бўлса, селекция ютуғи турдош ҳисобланади.
6. Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, агар селекция ютуғи бир неча марта кўпайтирилганидан кейин ёки алоҳида цикл бўйича кўпайтирилган тақдирда кўпайтиришнинг ҳар бир цикли охирида унинг асосий белгилари ўзгаришсиз қолса, у барқарор ҳисобланади.
2-§. Талабнома материалларининг мазмуни
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
7. Талабнома қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) муаллиф (ҳаммуаллифлар) ва кимнинг номига патент сўралаётган бўлса, ана шу шахс (шахслар), шунингдек уларнинг турар жойи ёки манзилига доир маълумотлар кўрсатилган патент бериш ҳақидаги ариза;
з) талабнома берувчининг селекция ютуғини синовдан ўтказиш учун материални белгиланган муддатда ихтисослаштирилган ташкилотга тақдим этиш мажбурияти;
и) талабнома патент вакили ёки ишончли шахс орқали топширилганида уларга берилган ишончнома;
к) патент божи тўлашдан озод қилиш, шунингдек унинг миқдорини камайтириш асосларини тасдиқловчи ҳужжат.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
8. Талабнома берганлик учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланади ёки талабномага давлат божини тўлашдан озод қилиш, унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари томонидан давлат божи тўланганлигини қўшимча ҳужжат талаб қилмасдан Вазирлик томонидан ахборот тизимлари орқали мустақил равишда текширилади.
Чет эл юридик ва жисмоний шахслари томонидан талабномага Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати илова қилинади.
9. Патент вакили ёки ишончли шахс орқали тақдим этилаётган талабномага талабнома берувчи томонидан тасдиқланган ишончнома илова қилинади.
10. Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ, талабнома битта селекция ютуғига тааллуқли бўлиши лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
11. Агар талабнома берувчи Вазирликка талабнома топширишдан олдин Ўзбекистон Республикаси селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тўғрисида шартнома тузган бошқа давлатга талабнома топширган бўлса, талабнома берувчи талабнома тушган санадан эътиборан ўн икки ой давомида биринчи талабнома бўйича устуворлик ҳуқуқига эга бўлади.
Бунда, талабнома берувчи Вазирликка юбораётган талабномасида биринчи талабноманинг устуворлик санасини кўрсатиши, талабнома Вазирликка топширилган санадан эътиборан уч ой ичида биринчи талабноманинг (талабномаларнинг) нусхаси (нусхалари) ва давлат тилидаги таржимасини (таржималарини) Вазирликка тақдим этиши шарт. Ушбу шартлар бажарилган тақдирда, талабнома берувчи биринчи талабнома топширилган санадан эътиборан уч йил мобайнида Вазирликка қўшимча ҳужжатлар ва синов учун зарур материал тақдим этмасликка ҳақли.
Биринчи талабнома нусхасининг давлат тилидаги таржимаси нотариал тартибда тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
12. Талабнома материаллари Вазирликка давлат тилида тақдим этилади.
Бунда, агар талабнома материаллари хорижий тилда тақдим этилган бўлса, талабнома Вазирликка топширилган санадан эътиборан икки ой ичида ушбу ҳужжатларнинг давлат тилидаги таржималари етказиб берилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
13. Патент бериш тўғрисидаги ариза Вазирликка ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган шаклда давлат тилида топширилади. Агар аризада маълумотларни тегишли графаларда тўлиқ жойлаштиришнинг имкони бўлмаса, у ҳолда маълумотлар аризанинг тегишли графасида «давомини қўшимча варақда қаранг» деб кўрсатилган ҳолда худди ўша шаклда қўшимча варақда келтирилади.
Хорижий исм-фамилиялар ва корхоналарнинг номлари давлат тилидаги транслитерацияда кўрсатилади.
Талабнома берувчининг номи (агар бунга имкон бўлса) ҳамда селекция ютуғининг номи аризада давлат тилида келтирилади.
14. «Ариза» сўзининг тепасида жойлашган графалар талабнома берувчи томонидан тўлдирилмайди, улар ариза Вазирликка келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган бўлади.
15. «Ариза» графасида «Х» белгисини қўйиш орқали патент сўралаётган объект тури белгиланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
16. (71)-код остидаги «Талабнома берувчи» графасида талабнома берувчи (талабнома берувчилар) тўғрисидаги маълумотлар келтирилади, хусусан жисмоний шахснинг фамилияси, исми (отасининг исми), бунда фамилия исмдан аввал кўрсатилади ёки юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича), шунингдек тегишлича уларнинг турар жойлари ёки манзиллари, шу жумладан мамлакатнинг расмий номи, почта манзили ва БИМТнинг SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
Агар талабнома берувчилар бир нечта бўлса, кўрсатилган маълумотлар уларнинг ҳар бири учун келтирилади.
Селекция ютуғининг муаллифлари бўлган талабнома берувчиларнинг турар жойлари тўғрисидаги маълумотлар фақат аризанинг (72)-код остидаги «Муаллиф(лар)» графасида баён этилади. Шу графанинг ўзида талабнома берувчи селекция ютуғининг муаллифи, муаллифнинг иш берувчиси ёки муаллифнинг ёхуд муаллиф иш берувчисининг ҳуқуқий вориси эканлиги тегишли катакчада «Х» белгисини қўйиш билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари учун Корхона ва ташкилотнинг умумдавлат таснифи коди (КТУТ коди) кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшовчи жисмоний шахслар ёки чет эллик юридик шахслар учун БИМТнинг SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
17. Талабнома Вазирликка келиб тушган санадан аввалги устуворлик сўралган ҳолларда, устуворликни белгилаш тўғрисидаги илтимосни ўз ичига олган графа биринчи талабномадаги нав, зот номи кўрсатилган ҳолда тўлдирилади.
(31)-код остидаги графада унинг асосида ёки унга қўшимча материаллар асосида устуворлик сўралаётган биринчи талабноманинг рақами ва сўралаётган устуворлик санаси кўрсатилади (32-код остида аввал берилган талабнома ёки у бўйича қўшимча материаллар келиб тушган сана кўрсатилади).
(33)-код остидаги графада БИМТ SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса) кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Навни, зотни таксономик мансублиги бўйича ҳам, ишлаб чиқаришда қўлланиши бўйича ҳам аниқ идентификациялаш учун, зот/тур номи тўлиқ келтирилиши керак. Масалан, буғдой — юмшоқ, кузги, маккажўхори — гибрид F1, товуқ — тухум қўядиган.
(54) (б)-код остидаги «Таклиф қилинаётган ном» графасида талабнома берилган селекция ютуғининг Қонуннинг 13-моддаси ва ушбу Қоидаларнинг 25 — 27-бандлари талабларига жавоб берадиган номи келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
19. (98)-код остидаги «Ёзишмалар учун манзил» графасида ёзишмалар учун манзил, хусусан хат олувчининг фамилияси, исми (отасининг исми) ёки номи ва телефон, факс рақамлари ҳамда электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) келтирилади.
Ёзишмалар учун манзил сифатида, жумладан Ўзбекистон Республикасида яшовчи талабнома берувчи (талабнома берувчилардан бири) — жисмоний шахснинг турар жой манзили ёки Ўзбекистон Республикасидаги талабнома берувчи — юридик шахснинг жойлашган жойи манзили ёхуд Вазирликда рўйхатдан ўтказилган патент вакилининг ёки бошқа ишончли шахснинг манзили кўрсатилиши мумкин.
Аризада ёзишмалар учун манзил кўрсатилмаган тақдирда, патент вакили ёки бошқа ишончли шахснинг (агар улар тайинланган бўлса) жойлашган манзили ёзишмалар учун манзил ҳисобланади ёхуд аризанинг талабнома берувчи тўғрисидаги маълумотларга тааллуқли графаларида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манзил кўрсатилган бўлса, у талабнома берувчининг (талабнома берувчилар бир қанча бўлса улардан биринчисининг) ёзишмалар учун манзили ҳисобланади.
20. (74)-код остидаги «Патент вакили» графаси талабнома берувчи томонидан патент вакили тайинланган ҳоллардагина тўлдирилади ва унинг тўғрисида патент вакилининг фамилияси, исми (отасининг исми), Вазирликда рўйхатга олинган рақами, турар жойи, телефон рақами, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
21. «Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати» графаси илова қилинаётган ҳужжатлар нусхалари ва ҳар бир нусхадаги варақлар сони кўрсатилган ҳолда тегишли катакчаларда «Х» белгисини қўйиб чиқиш орқали тўлдирилади.
Тури ариза шаклида кўзда тутилмаган илова қилинадиган ҳужжатлар («бошқа ҳужжат») учун уларнинг мақсади аниқ кўрсатилади.
22. (72)-код остидаги «Муаллифлар» ва «Тўлиқ уй манзили» графаларида селекция ютуғининг муаллифи (муаллифлари) тўғрисида маълумотлар (фамилияси, исми (отасининг исми), лавозими, илмий даражаси ва иш жойи, мамлакати номи ва унинг БИМТ SТ.3 стандарти бўйича кодини ўз ичига олган турар жойининг почта манзили) келтирилади.
23. «Муаллифлар» ва «Тўлиқ уй манзили» графалари остида жойлашган графа, агар муаллиф (муаллифлар) патент бериш тўғрисидаги маълумотларни эълон қилишда уни (уларни) кўрсатиб ўтмасликни сўраса тўлдирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
24. Аризанинг охирги «Имзо» графасини имзо қўйиш куни санасини кўрсатган ҳолда тўлдириш барча ҳолларда мажбурий ҳисобланади.
Ариза талабнома берувчи томонидан имзоланади. Юридик шахс номидан ариза корхона ёки ташкилот раҳбари ёхуд раҳбар томонидан вакил қилинган шахс томонидан лавозими кўрсатилган ҳолда имзоланади. Талабнома патент вакили ёки ишончли шахс орқали берилганда ариза талабнома берувчи ёки патент вакили ёхуд ишончли шахс томонидан имзоланади. Имзолар имзо қўювчи шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади. Қўшимча варақда имзо қўйишни талаб этадиган маълумотлар келтирилган ҳолларда, қўшимча варақ ҳам шундай тартибда имзоланади.
Талабнома берувчи ёки патент вакилининг ёхуд ишончли шахснинг имзоси ҳар бир қўшимча варақда қўйилиши мажбурий ҳисобланади.
25. Селекция ютуғининг номи селекция ютуғига мос, қисқа бўлиши, шу ёки шунга яқин ботаник ёки зоологик турдаги мавжуд селекция ютуқларининг номидан фарқланиб туриши керак. Селекция ютуғининг номи фақатгина рақамлардан иборат бўлиб қолмаслиги, селекция ютуғининг хусусиятлари, келиб чиқиши ва аҳамияти, шунингдек муаллифнинг (ҳаммуаллифларнинг) шахси ҳақида янглишишларга сабаб бўлмаслиги лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
уруғлик, экиладиган, зотдор материал учун қўлланадиган терминлар ва белгилардан;
ботаник ёки зоологик зот, тур ёки бошқа таксономик бирликларнинг лотинча ёхуд умум қабул қилинган номларидан, шунингдек бу номларнинг қисмларидан;
фақат географик белгилардан таркиб топган номлардан (бундан навнинг келиб чиқиши ёки ўстирилишига нисбатан очиқ-ойдин шубҳа туғдирмайдиган жойлар ёки ҳудудларга тааллуқли географик белгилар мустасно);
селекция ютуғининг белгилари ёки хусусиятлари ҳақида янглиш тасаввур келтириб чиқариши мумкин бўлган номдан.
27. Башарти талабнома Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларда топширилса, селекция ютуғининг номи ушбу талабномаларда бир хил бўлиши лозим.
28. Нав, зот тавсифи Вазирликка техник анкета кўринишида мазкур Қоидаларнинг 2 ва 3-иловаларида келтирилган шаклга мувофиқ тақдим этилади.
30. «Талабнома берувчи» деб номланган 1-бандда талабнома берувчининг номи кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
31. «Зот/тур номи» деб номланган 2 (а)-бандда нав, зот мансуб бўлган ботаник ёки зоологик зот/турнинг давлат тилидаги номи келтирилади, шунингдек селекция ютуғи таксономик бирлигининг лотинча номи кўрсатилади. 2 (б)-бандда зот учун «Х» белгисини қўйиш орқали қўшимча равишда зот категорияси белгиланади. 2 (в)-бандда маҳсулдорлик йўналиши кўрсатилади.
32. «Таклиф қилинаётган ном» деб номланган 3-бандда селекция ютуғининг таклиф қилинаётган номи кўрсатилади.
33. «Селекция ютуғининг келиб чиқиши тўғрисидаги маълумотлар» деб номланган 4-бандда селекция ютуғининг тарихи, етиштириш, яратиш, аниқлаш методи, чатиштирилган йили, дастлабки (ота-она) шакллари, шунингдек қўллаб-қувватлаш ва кўпайтириш хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
34. «Талабнома берилган селекция ютуғининг белгилари» деб номланган 5-бандда белгилар рўйхати келтирилади. Бунда, талабнома берилган нав, зот белгиларининг номи, уларнинг ифодаланганлик даражаси ва индекси келтирилади. Ушбу белгининг ифодаланганлик даражасига мос бўлган индекс «Х» белгисини қўйиш билан кўрсатилади.
35. «_________ Селекция ютуғининг номи ва белгилари» деб номланган 6 (а)-бандда ўхшаш селекция ютуғининг номи ва уни талабнома берилган селекция ютуғидан фарқлайдиган белгилар келтирилади.
6 (б)-бандда ўхшаш селекция ютуғи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ахборот манбаининг библиографик маълумотлари келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
36. «Қўшимча ахборот» деб номланган 7-бандда ўсимлик навининг зараркунандалар ва касалликларга турғунлиги, ҳайвон зотини озиқлантириш даражаси ва уни боқиш технологияси тўғрисида, шунингдек селекция ютуғи синовини ўтказишнинг алоҳида шарт-шароитлари тўғрисида қўшимча ахборот келтирилади.
7.1-бандда:
нав учун — талабнома берилган нав турғунлик намоён этган зараркунандалар ва касалликлар номлари, зотлар/штаммлар кўрсатилади;
зот учун — талабнома берилган зотни озиқлантириш даражаси, уни боқиш ва ишлатиш бўйича алоҳида талаблар тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
7.2-бандда синов ўтказишнинг алоҳида шарт-шароитлари (агар мавжуд бўлса) (масалан нав учун — суғориш, ўғит солиш) кўрсатилади.
«Бошқа ахборот» деб номланган 7.3-бандда талабнома берилган нав ёки зотни хўжалик белгиларининг асосий кўрсаткичлари бўйича тавсифлайдиган қўшимча маълумотлар, маҳсулот сифати, навнинг тезпишарлиги, совуққа бардошлилиги, қурғоқчиликка бардошлилиги, зотнинг чорвачилик маҳсулотлари технологик хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар ёки урғочиларнинг маҳсулдорлиги (ўсиш интенсивлиги, тирик массанинг ортиши), унумдорлиги (наслнинг чиқиши) тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши мумкин.
37. Тавсиф талабнома берувчи (талабнома берувчилар) томонидан унинг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфи кўрсатилган ҳолда имзоланади.
38. Агар талабнома кўп турдаги нав, зот ёки популяцияга (ўзини ўзи чанглайдиган ва вегетатив кўпаядиган ўсимликларга) берилаётган бўлса, бу ҳолда ушбу навнинг, зотнинг ҳамма турлари тавсифи берилиши керак.
39. Намуналарнинг фотосуратлари (умумий кўриниши, олддан, орқадан, чапдан, ўнгдан, тепадан, пастдан кўринишлари) ўсимлик ёки ҳайвон зотининг белгилари тўғрисида тўлиқ, батафсил тасаввурга эга бўлиш имконини бериши лозим.
40. Намуналарнинг фотосуратларидаги тасвирлар аниқ ва ёрқин бўлиши керак. Ўсимлик ёки ҳайвон зотининг алоҳида деталлари фотосуратларда, нафақат ёруғлик тушган томондан, балки соя томондан ҳам яхши кўриниб туриши лозим. Фотосуратлар бир текисда тушган ёруғликда, нейтрал фонда, бегона предметларсиз олинган бўлиши керак.
41. Намуналарнинг фотосуратлари (умумий кўриниши, олддан, орқадан, чапдан, ўнгдан, тепадан, пастдан кўринишлари) рақамланиши керак. Бунда, бир хил кўринишдаги тасвирлар битта рақам остида келтирилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
43. Ўсимлик навига топширилган талабнома таркибига хўжаликда фойдаланиш фазасидаги нормал ривожланган ўсимликнинг ва гулларнинг (ғунча, гул — тепадан, ёндан, пастдан кўриниши), тўпгулнинг, ўсимликнинг репродуктив қисмларининг (бошоқ, сўта, попук, дон, мева, реза мева, тугунак, илдизмева) 90 х 120 ёки 130 х 180 мм ўлчамдаги оқ-қора ёхуд рангли фотосуратлари киради. Бундан ташқари, қуйидаги ўсимликлар бўйича қўшимча фотосуратлар илова қилинади:
ғўза бўйича — ўсимликнинг рангли фондаги фотосурати;
симподиал турда шохлайдиган навлар бўйича — иккита намунали шохнинг фотосурати;
ноль турда шохлайдиган навлар бўйича — поянинг тугунли, баргли, гулли, кўсакли қисми, икки-учта таралган тўзғоқ ва икки-учта тола штапелькаларининг фотосуратлари;
тамаки ва махорка бўйича — нормал ривожланган ўсимликнинг тўпгули ва ўрта ярусдаги барги билан фотосурати;
кўп йиллик мевали ўсимликлар бўйича — бутун дарахт ёки туп ва унинг алоҳида қисмларининг (бир йиллик кўчат, мева берадиган органлар, новда, барг, шингиллар, мевалар) фотосурати.
44. Ҳайвон зотларига берилган талабномалар таркибига ҳайвоннинг ташқи кўриниши ва шу зот учун типик бўлган хусусиятларни таърифлайдиган оқ-қора ёки рангли 90 х 120 мм ўлчамдаги фотосуратлар киради (наслдор ҳайвон, урғочи, жинсий етилган ёшдаги чорва, қоракўлчиликда — қоракўл терилари, тут ипак қуртининг гибридлари (зотлари) бўйича — пилла).
3-§. Йўл қўйиб бўлмайдиган элементлар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
45. Талабномада одоб-ахлоқ қоидаларига зид иборалар, чизмалар, расмлар, фотосуратлар, бошқа шахсларнинг маҳсулотлари, шунингдек талабномалари ва патентларига нисбатан асоссиз ва ноўрин фикрлар, селекция ютуғига тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома материалларини ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ деб эътироф этиш учун зарур бўлмаган маълумотлар ва фикрлар бўлмаслиги лозим. «Ўхшаш нав, зотнинг номи ва белгилари» бўлимида маълум селекция ютуғининг камчилигини кўрсатиш йўл қўйиб бўлмайдиган элемент деб ҳисобланмайди.
4-§. Атамалар ва белгилар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
46. Селекция ютуғининг тавсифида (техник анкетасида) умумэътироф этилган атамалар ва қисқартмалар, улар мавжуд бўлмаган ҳолларда эса илмий ва техникавий адабиётларда умумқабул қилган атамалар ва қисқартмалар қўлланилади.
Илмий ва техникавий адабиётларда кенг қўлланилмайдиган атамалар ва қисқартмалар ишлатилганда, уларнинг маъносига матнда биринчи марта қўлланган ўринда тушунча берилади. Илмий ва техникавий адабиётларда ноилмий деб эътироф этилган тушунчаларни таърифловчи атамаларнинг қўлланишига йўл қўйилмайди.
Ҳамма шартли белгилар очиб берилади. Физикавий катталиклар одатда амалдаги Халқаро бирликлар системаси бирликларида ифода этилади.
5-§. Талабнома материалларини расмийлаштириш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
47. Ҳужжатлар уларни бевосита репродукция қилиб, чекланмаган миқдорда нусха кўчириш имконини берадиган тарзда расмийлаштирилади.
Варақларнинг фақат бир томонидан фойдаланилади ҳамда қаторлар варақнинг кичик томони бўйлаб параллель жойлаштирилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
49. Талабномадаги ҳар бир ҳужжат алоҳида варақдан бошланиши ҳамда варақлар 210 х 297 мм форматга эга бўлиши керак. Тавсифни ўз ичига олган варақлар ҳошияларининг ўлчамлари қуйидагича бўлади, мм:
юқоридан — 20;
ўнгдан — 20;
пастдан — 20;
чапдан — 25.
50. Талабномадаги ҳар бир ҳужжатнинг варақлари бирдан бошлаб алоҳида рақамланади ва иккинчи варақдан бошлаб араб рақамлари билан қайд этилади.
51. Талабномадаги ҳужжатлар қора рангли шрифт билан чоп қилиниши, тавсиф матни 1,5 интервал билан бош ҳарфларининг баландлиги 2,1 мм дан кам бўлмаслиги керак.
52. График шакллар, лотинча номлар, лотинча ҳарфлар қора рангли сиёҳ, паста ёки туш билан ёзиб қўйилиши мумкин.
53. Ахборот манбаларининг библиографик маълумотлари улар бўйича ахборот манбаини топиш имконини берадиган ҳолда кўрсатилиши лозим.
6-§. Талабномани топшириш
54. Селекция ютуғининг муаллифи, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси талабнома топшириш ва патент олиш ҳуқуқига эга.
55. Талабнома Вазирликка топширилади.
56. Талабнома муаллиф (ҳаммуаллифлар), иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси томонидан берилади.
57. Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ, бошқа давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган фуқаролари ва бошқа давлатларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий манзили бўлмаган юридик шахслари, уларнинг патент вакиллари ёки ишончли шахслари патент олиш ва уни ўз кучида сақлаш борасидаги ишларни Ўзбекистон Республикасининг патент вакиллари орқали олиб борадилар.
3-боб. Вазирлик ва Давлат муассасаси билан патент олиш бўйича ишларни олиб бориш
1-§. Ишончли шахсни тайинлаш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
58. Талабнома бўйича ишларни олиб бориш ва талабномани кўриб чиқишда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун талабнома берувчи патент вакилини ёки ишончнома бериш орқали ишончли шахсни тайинлаши мумкин.
Вазирлик ва Давлат муассасаси олдида вакиллик қилиш учун Ўзбекистон Республикасида расмийлаштириладиган ишончнома оддий ёзма шаклда тузилади.
Агар ишончнома давлат тилидан бошқа хорижий тилда берилган бўлса, унинг давлат тилидаги таржимаси илова қилинади. Ишончнома талабнома билан бир вақтда тақдим этилади.
Агар ишончнома Вазирликда рўйхатдан ўтказилган бир нечта патент вакили номига ёки бир нечта ишончли шахс номига берилган бўлса, у ҳолда талабнома бўйича патент олиш ишлари уларнинг исталгани томонидан олиб борилиши мумкин.
2-§. Вазирлик, Давлат муассасаси ва ихтисослаштирилган ташкилотлар билан ёзишмалар олиб бориш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
59. Вазирлик, Давлат муассасаси ва ихтисослаштирилган ташкилотлар билан ёзишмалар талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ваколат берилган ишончли шахс томонидан ҳар бир талабнома бўйича алоҳида олиб борилади.
60. Талабнома топширилгандан кейин тақдим этиладиган материалларда талабнома рақами, талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ишончли шахснинг имзоси бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
61. Вазирлик, Давлат муассасаси ёки ихтисослаштирилган ташкилотга талаблар бузилган ҳолда тақдим этилган материаллар бўйича талабнома берувчига билдиришнома юборилади ва унда билдиришнома юборилган санадан эътиборан уч ойлик муддатда тузатилган ва/ёки етишмаётган материалларни тақдим этиш таклиф қилинади.
3-§. Талабнома материалларига қўшимчалар, аниқликлар ёки тузатишлар киритиш
62. Қонуннинг 20-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ, талабнома берувчи талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой мобайнида ўз ташаббуси билан талабнома материалларига қўшимчалар, аниқликлар ёки тузатишлар киритишга ҳақлидир.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
63. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланган тақдирда талабнома бўйича тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимчалар ариза бериш йўли билан кўрсатилган муддат ўтгандан кейин ҳам, лекин патент бериш ҳақидаги қарор чиқарилгунга қадар киритилиши мумкин.
Патент божи тўланмаган тақдирда юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчи ўн кун муддатда хабардор қилинади. Тўланган патент божининг суммаси Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдордан кам бўлган тақдирда, талабнома берувчи Давлат муассасаси томонидан етишмаётган патент божини тўлаш ҳақидаги билдиришнома юборилган санадан эътиборан уч ой мобайнида керакли суммани тўлаш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
64. Талабнома материалларига қўшимчалар, аниқликлар ёки тузатишлар киритиш талабнома берувчи томонидан мазкур Қоидаларнинг 4, 5 ва 6-иловаларида келтирилган шаклларга мувофиқ тегишли ариза ва материалларни талабнома материалларининг ҳар бир нусхаси учун топшириш йўли билан амалга оширилади. Материаллар тегишли талабнома материалларининг ҳар бир нусхаси учун давлат тилида тақдим этилади.
Талабнома берувчи Давлат муассасаси томонидан аризани кўриб чиқиш натижалари ҳақида ўн кун муддатда хабардор қилинади.
65. Юридик шахс бўлган талабнома берувчининг номи ёки жисмоний шахс бўлган талабнома берувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилганда, Вазирликка мазкур Қоидаларнинг 4-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ариза берилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
66. Талабномага бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилганда талабнома берувчи томонидан Вазирликка ушбу Қоидаларнинг 5-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ ариза берилади.
Патент олишга бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтказилишида ёки талабнома берувчининг номи ўзгариши натижасида талабнома берувчи ҳақидаги маълумотни ўзгартириш селекция ютуғини Ўсимликлар навларининг давлат реестри ёки Ҳайвонлар зотларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш санасигача амалга оширилиши мумкин.
Аризада талабномага бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга (ҳуқуқий ворисига) ўтказилиши ҳақида қайд ва ушбу шахс ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак. Ариза талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий вориси томонидан ушбу Қоидаларнинг 24-бандига мувофиқ имзоланади.
Ариза фақат талабнома берувчи томонидан имзоланган тақдирда, унга талабнома берувчи ва ҳуқуқий ворис томонидан имзоланган ҳуқуқ ўтказилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат илова қилинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
67. Талабнома материалларига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилганлиги ҳақида талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий ворисига Давлат муассасаси томонидан ёзув киритилган кундан бошлаб ўн кун муддатда билдиришнома юборилади. Кейинги барча ёзишмалар янги талабнома берувчи билан олиб борилади.
Талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий ворисига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритилганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган сана талабномага бўлган ҳуқуқ ўтказилган сана деб ҳисобланади. Ушбу Қоидаларда белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда талабнома берувчи ва унинг ҳуқуқий вориси тақдим этилган ҳужжатларга аниқликлар ва/ёки тузатишлар киритилиши кераклиги ҳақида ёки талабнома материалларига талабнома берувчи ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ёзув киритиш мумкин эмаслиги ҳақида ўн кун муддат ичида тегишли сабаблар кўрсатилган ҳолда хабардор қилинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
68. Мазкур Қоидаларнинг 6-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ талабнома материалларига тузатишлар киритиш ҳақидаги ариза талабнома берувчи ёки унинг патент вакили ёхуд ишончли шахс томонидан имзоланган ҳолда Вазирликка тақдим этилади.
Талабнома материалларидаги яққол аён бўлиб турган ва техник тусдаги хатоларни тузатиш ҳам селекция ютуғи тегишли давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган санага қадар амалга оширилиши мумкин. Агар мутахассис учун таклиф этилган тузатишдан бошқасининг амалга оширилиши мумкин эмаслиги умумэътироф этилган билимлардан аён бўлса, тузатиш яққол аён деб ҳисобланади.
Агар тузатишлар матнни ёритишдаги хатолик ва бошқа шу каби хатоликларга оид бўлса, тузатиш киритиш зарурлиги талабнома берувчининг хатида баён қилиниши ва аввалгисининг ўрнини босадиган материаллар тақдим этилмаслиги мумкин.
4-§. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш
69. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, талабнома материалларига қўшимчалар, аниқликлар ёки тузатишлар киритиш бўйича ўтказиб юборилган муддатлар тикланиши мумкин.
70. Талабнома берувчи томонидан ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этиш муддати ўтказиб юборилган ҳужжат билан бирга ўтказиб юборилган муддат тугаган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай, узрли сабаблар кўрсатилган ҳолда Вазирликка берилади.
71. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланади. Патент божи тўлиқ тўланмаган тақдирда юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан ўн кун муддат ичида хабар берилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
72. Ўтказиб юборилган муддат тикланган тақдирда, бу ҳақда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан муддат тикланган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида хабар берилади.
Ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолларда ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилмайди ва бу ҳақда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан ўн кун муддат ичида хабар берилади.
73. Талабнома билан боғлиқ масалалар талабнома берувчининг (унинг патент вакили ёки ишончли шахсининг) иштирокида Давлат муассасасининг таклифи бўйича ёки талабнома берувчининг илтимосига кўра кўриб чиқилади.
74. Давлат муассасасининг тузатилган ва/ёки етишмаётган материалларни тақдим этиш ҳақидаги билдиришномадаги эътирозлар учрашиш мақсадга мувофиқлиги маълум қилинган хабарномада, талабнома берувчининг эътирозлари эса учрашув ўтказиш ҳақидаги илтимосномада баён қилиниши лозим.
75. Билдиришномага талабнома берувчининг жавоби, унинг талабномани кўриб чиқишда иштирок этиш истаги бор-йўқлигидан қатъи назар, билдиришномада кўрсатилган муддатда тақдим этилади. Талабномани талабнома берувчи иштирокида кўриб чиқиш санаси ва вақти Давлат муассасасининг хабарномаси орқали олдиндан келишиб олинади. Вазият ўзгарган тақдирда белгиланган вақтда талабномани кўриб чиқишда иштирок этиш имконияти бўлмаган томон дарҳол бу ҳақда иккинчи томонни ёзма равишда хабардор қилади ҳамда кейинги кўриб чиқиш санаси ва вақти ҳақида Давлат муассасасининг хабарномаси орқали келишиб олинади.
76. Талабнома бир нечта талабнома берувчи томонидан топширилганда, улар номидан битта талабнома берувчи ишончнома орқали талабномани кўриб чиқишда иштирок этиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
77. Агар билдиришномадаги камчиликларни бевосита эксперт ва талабнома берувчи томонидан ҳал қилиш имкони бўлса, музокаралар олиб борилади, агар билдиришномадаги камчиликларни ҳал қилиш имкони бўлмаса, экспертлар иштирокида ўтказилади.
Музокаралар ва экспертлар иштироки натижалари бўйича икки нусхада, иштирокчилар ҳақидаги маълумотларни, томонлар тарафидан келтирилган далиллар ва таклифлар ҳамда кейинги иш юритиш ҳақидаги хулосаларни ўз ичига олган баённома тузилади.
Баённомада экспертизанинг ёзма изоҳларни талаб қиладиган саволлари келтирилиши, талабнома берувчи (унинг патент вакили ёки ишончли шахси) томонидан таклиф қилинган нав, зот аломатларининг ифодаланганлик даражаси ва индекси аниқлаштирилиши, талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза келтирилиши мумкин.
Баённома кўриб чиқишда қатнашган барча иштирокчилар томонидан имзоланади. Бир нусхаси талабнома материалларига қўшиб қўйилади, иккинчиси эса талабнома берувчига (унинг патент вакили ёки ишончли шахсига) берилади.
Муҳокама қилинган саволлар бўйича келишувга эришилмаган ҳолларда, баённомада кўриб чиқишда қатнашганларнинг алоҳида фикри қайд этилиши мумкин. Талабнома берувчига (унинг патент вакили ёки ишончли шахсига) топшириладиган ва хулосаларни ўз ичига олган баённома нусхаси экспертиза саволлари келтириладиган билдиришноманинг ўрнини босиши мумкин, бу ҳақда баённомада тегишли ёзув қайд этиб қўйилади.
78. Баённома талабнома берувчининг экспертиза билдиришномасига жавоби ўрнида (агар бунда жавоб бериш учун белгиланган муддатлар бузилмаётган бўлса) қабул қилинади. Бу ҳолда баённомада тегишли ёзув қайд этиб қўйилади.
6-§. Талабнома берувчи томонидан талабномани чақириб олиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
79. Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ, патент бериш ҳақидаги талабнома патент бериш тўғрисида ёки патент беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилингунга қадар талабнома берувчининг ёзма илтимосномасига биноан чақириб олиниши мумкин.
Чақириб олиш тўғрисидаги илтимоснома Давлат муассасасига келиб тушган кундан эътиборан беш кун муддатда унинг қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома талабнома берувчига жўнатилади ва жўнатилган санадан эътиборан талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.
Талабнома берувчига талабнома чақириб олинганлиги тўғрисида билдиришнома юборилганидан сўнг ушбу талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
80. Чақириб олинган талабнома ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди ҳамда у бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар олиб борилмайди (бундай талабнома бўйича экспертиза ўтказилмайди, унга асосан патент берилмайди) ва келгусида талабнома берувчининг ҳуқуқлари ушбу талабномага асосланмайди (хусусан, навбатдаги талабномани топширишда чақириб олинган талабноманинг келиб тушган санаси бўйича ёки унга қўшимча материаллар келиб тушган сана бўйича устуворлик сўралмайди).
Чақириб олинган талабнома селекция ютуғи бўйича келиб тушган бошқа талабномаларнинг экспертизасини ўтказиш жараёнида ҳисобга олинмайди.
81. Талабнома берувчининг талабномани чақириб олиш тўғрисидаги илтимосномасини ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш тўғрисидаги илтимоси, агар у талабноманинг чақириб олингани тўғрисидаги билдиришнома талабнома берувчига юборилганидан кейин келиб тушган бўлса, қаноатлантирилмайди.
4-боб. Талабномани кўриб чиқиш
1-§. Келиб тушган талабномани рўйхатга олиш
82. Вазирликка келиб тушган талабнома материаллари келиб тушиш санаси кўрсатилган ҳолда селекция ютуғига талабнома сифатида рўйхатга олинади, бунинг учун ушбу материаллар таркибида камида патент бериш тўғрисида давлат тилидаги ариза, селекция ютуғининг тавсифи (техник анкетаси) ва патент божини тўлашдан озод этиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
83. Талабномага рўйхат рақами берилади.
Талабнома берувчи талабнома материаллари келиб тушганлик факти ҳақида, у келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида рўйхат рақами ва келиб тушган санаси маълум қилинган ҳолда Вазирлик томонидан ёзма равишда хабардор қилинади.
85. Талабнома ҳақидаги маълумотлар талабнома Вазирликка келиб тушган санадан эътиборан, у ҳақидаги маълумотлар расман эълон қилингунга қадар махфий ҳисобланади ва талабнома берувчининг розилигисиз ошкор қилинмайди.
86. Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ, талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг Давлат муассасасининг ўзида ўтказиладиган расмий экспертизани ва мазкур селекция ютуғи янгилик эканлигини экспертиза қилишдан ҳамда фарқланиш, турдошлик ва барқарорликни аниқлаш мақсадида синовдан ўтказишдан иборат патентга лаёқатлилик экспертизасини ўз ичига олади ҳамда ушбу экспертиза ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
2-§. Расмий экспертиза
87. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, талабноманинг расмий экспертизаси талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой ўтгач ўтказилади. Талабнома берувчининг илтимосномасига биноан расмий экспертиза кўрсатилган муддат тугашидан олдин бошланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
88. Расмий экспертиза ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:
а) селекция ютуғининг Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинаётган зоологик зот ва турларга мансублиги;
б) талабнома таркибида бўлиши ёки унга илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;
в) тақдим этилган ҳужжатларга нисбатан қўйилган талабларга риоя қилинганлик;
г) Қонуннинг 16-моддаси иккинчи қисмида кўзда тутилган ҳолларда талабнома топшириш тартибига, шу жумладан патент вакилининг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончноманинг мавжудлиги;
д) талабномада унинг Вазирликка келиб тушган санасидан илгарироқ муддатга устуворлик сўралаётганининг асосланганлиги.
89. Талабномани топширишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдордаги бож тўланмаган ёки кўрсатилган патент божини тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асослар мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжат мавжуд бўлмаган тақдирда, талабнома бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
90. Агар патент божи Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса, талабнома берувчи билдиришнома орқали ушбу билдиришнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой мобайнида талабнома топшириш учун етмаган патент божини тўлаш зарурлиги тўғрисида хабардор қилинади. Талабнома берувчи талабнома бўйича мазкур Қонунда белгиланган миқдордаги патент божи кўрсатилган муддатда тўланмаган тақдирда, юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмаслиги ҳақида ҳам хабардор қилинади.
Патент божини тўлаш бўйича билдиришнома талабнома берувчига талабнома материаллари рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда юборилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
91. Агар талабноманинг расмий экспертизаси жараёнида талабнома ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилинмаган ҳолда расмийлаштирилганлиги аниқланса, талабнома берувчига етишмаган ёки тузатилган ҳужжатларни билдиришнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этиш зарурлиги кўрсатилган билдиришнома юборилади.
Қуйидагилар билдиришнома юбориш учун асос бўлади:
а) талабномада ушбу Қоидаларнинг 7-бандида кўзда тутилган ҳужжатлардан камида биттасининг мавжуд бўлмаслиги;
б) талабнома патент вакили ёхуд ишончли шахс орқали топширилган бўлса, вакиллик учун ишончноманинг мавжуд эмаслиги;
г) Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшовчи жисмоний шахслар ёки хорижий юридик шахслар томонидан талабнома Вазирликда рўйхатдан ўтказилган патент вакиллари орқали топширилмаганлиги, агар Ўзбекистон Республикаси иштирок этган халқаро битимларда талабнома топширишнинг бошқа тартиби кўзда тутилмаган бўлса;
д) патент бериш учун аризада ушбу Қоидаларда кўзда тутилган реквизитлар ва имзоларнинг йўқлиги;
е) Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланмаган ёки белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса;
ж) талабнома материалларининг давлат тилига таржимасининг йўқлиги, агар улар хорижий тилда топширилган бўлса;
к) селекция ютуғининг тавсифида (техник анкетасида) ушбу Қоидаларнинг 28 — 38-бандларида ҳамда 2 ва 3-иловаларда кўзда тутилган маълумотларнинг мавжуд эмаслиги (агар тегишли бўлимда баён қилиниши лозим бўлган маълумотлар бошқа бўлимда келтирилган бўлса, бу ҳолда сўровнома юборилмайди);
л) селекция ютуғининг номи ушбу Қоидаларнинг 25 — 27-бандларида белгиланган талабларга мос эмаслиги;
м) талабномада сўралаётган аввалроқ устуворликни белгилаш билан боғлиқ саволларни аниқлаш зарурияти.
92. Агар талабнома берувчи белгиланган муддатда ушбу Қоидаларнинг 7-бандида кўзда тутилган материалларни тақдим этмаса ёки уларни топшириш муддатларини узайтириш ҳақидаги илтимоснома бермаса, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақда талабнома берувчи Давлат муассасаси томонидан ўн кун муддатда хабардор қилинади. Талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.
93. Ўтказиб юборилган муддат Давлат муассасаси томонидан ушбу Қоидаларнинг 3-бобининг 4-параграфига мувофиқ тикланган ҳолда иш юритиш давом эттирилиши мумкин.
94. Агар талабнома ҳужжатлари ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилинган ҳолда тақдим этилган бўлса, талабнома берувчига талабнома кўриб чиқишга қабул қилинганлиги ва унинг янгилик эканлигининг экспертизасини ўтказиш учун патент божи тўланиши лозимлиги тўғрисида Давлат муассасаси томонидан қарор юборилади.
3-§. Селекция ютуғининг устуворлигини белгилаш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
95. Селекция ютуғининг устуворлиги патент бериш учун талабнома Вазирликка топширилган сана бўйича белгиланади.
Агар талабномада селекция ютуғининг устуворлиги Қонуннинг 18-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари асосида сўралмаётган бўлса, у ҳолда унинг устуворлиги талабноманинг Вазирликка топширилган санаси бўйича белгиланади.
Талабнома материаллари бир вақтда топширилмаган тақдирда, устуворлик охирги топширилган ҳужжат келиб тушган сана бўйича белгиланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
96. Селекция ютуғининг устуворлиги талабнома берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси селекция ютуқларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида шартнома тузган бошқа давлатда топширилган биринчи талабноманинг топширилиш санаси бўйича белгиланади, бунда бунинг учун Қонуннинг 18-моддаси учинчи қисмида кўзда тутилган талабларга риоя қилинган ва талабнома берувчи томонидан сўралаётган устуворликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилган бўлиши керак.
Вазирликка тақдим этилаётган талабномада талабнома берувчи биринчи талабнома санасини кўрсатиши ва талабнома Вазирликка келиб тушган санадан эътиборан уч ойлик муддатдан кечикмай биринчи талабнома нусхасини ва унинг таржимасини тақдим этиши лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
97. Биринчи талабнома бўйича устуворлик сўралганда қуйидагилар текширилади:
талабнома берувчи томонидан бошқа давлатда топширилган биринчи талабноманинг тасдиқланган нусхаси мавжудлиги. Агар кўрсатиб ўтилган нусха талабнома Вазирликка келиб тушган санадан кейин тақдим этилган бўлса, бу ҳолда талабнома берувчи талабнома нусхаси тақдим этилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч ойлик муддатга риоя қилганлиги текширилади (агар биринчи талабномалар бир нечта бўлса, кўрсатиб ўтилган шартлар ҳар бир талабноманинг нусхасига нисбатан амал қилади);
талабнома берувчининг биринчи талабнома топширилган санадан бошлаб 12 ойлик муддатга риоя қилганлиги, ушбу муддат мобайнида устуворлик сўралган талабнома Вазирликка келиб тушиши керак;
селекция ютуғи номининг ва талабнома берилаётган селекция ютуғи аломатларининг биринчи талабномадаги селекция ютуғининг номи ва аломатларига мослиги.
98. Агар устуворликни белгилашда юзага келадиган саволлар экспертиза ўтказишга тўсқинлик қилмаса, бу ҳолда уларга талабномани кўриб чиқиш билан боғлиқ бошқа саволлар билан бир пайтда аниқлик киритилади.
99. Талабнома берувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 96-97-бандларида кўрсатилган талабларга риоя қилинган бўлса, бу ҳолда талабнома берилган селекция ютуғига нисбатан сўралаётган устуворлик белгиланади.
100. Талабнома берувчи томонидан ушбу Қоидаларнинг 96-97-бандларида кўрсатилган талаблардан ақалли биттасига риоя қилинмаган бўлса, талаб қилинаётган устуворлик тан олинмайди.
4-§. Патентга лаёқатлилик экспертизаси
101. Қонуннинг 4-моддаси учинчи қисмига мувофиқ талабнома берилган селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик экспертизаси ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ўтказилади.
Патентга лаёқатлилик экспертизаси селекция ютуғининг янгилиги эканлигининг экспертизаси, фарқланиш, ўхшашлик ва барқарорликка синовлардан иборат бўлади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
102. Селекция ютуғининг янгилиги эканлигининг экспертизаси Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда патент божи тўланганда ўтказилади. Агар селекция ютуғининг янгилиги эканлигининг экспертизасини ўтказиш учун патент божи белгиланган миқдордан кам тўланган бўлса, талабнома берувчига Вазирлик ва Давлат муассасаси томонидан билдиришнома орқали ушбу билдиришнома юборилган санадан эътиборан уч ой муддатда тўланган патент божи суммасини белгиланган миқдорга тўлаш зарурлиги хабар қилинади.
Талабнома берувчига, шунингдек патент божи белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши маълум қилинади.
103. Қонуннинг 22-моддаси биринчи қисмига мувофиқ селекция ютуғи янгилик эканлигининг экспертизасини ихтисослаштирилган ташкилот мавжуд ҳужжатлар ва далил-исботлар, шу жумладан ўз ташаббуси билан олган ахборотлар асосида амалга оширади ҳамда талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг янгилик мезонига мувофиқлиги ёки номувофиқлиги тўғрисида Давлат муассасасига хулоса тақдим этади.
Давлат муассасаси талабнома берувчини селекция ютуғининг янгилиги эканлигининг экспертизаси натижалари тўғрисида ўн кун муддатда ёзма хабардор қилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
104. Белгиланган миқдордаги патент божи тўланиши шарти билан талабнома берилган селекция ютуғининг фарқлилик, ўхшашлик ва барқарорликка синашдан иборат синовлари ўтказилади.
Агар фарқлилик, ўхшашлик ва барқарорликка ўтказиладиган экспертиза учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдордан кам патент божи тўланган бўлса, бу ҳолда талабнома берувчига Давлат муассасаси томонидан билдиришнома орқали ушбу билдиришнома юборилган санадан эътиборан уч ой муддатда тўланган патент божи суммасини белгиланган миқдорга етказиш зарурлиги хабар қилинади.
Талабнома берувчига патент божи белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, талабнома чақириб олинган деб ҳисобланиши маълум қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
105. Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ, талабномада кўрсатилган селекция ютуғининг синовлари ихтисослаштирилган ташкилотлар белгилаган усул ва муддатларда, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган давлат нав синаш станцияларида, давлат нав синаш участкаларида, бошқа ташкилотларда ўтказилади.
Талабнома берувчи синов ўтказиш учун керакли миқдордаги уруғлик, кўчат ёки насл маҳсулотларини ихтисослаштирилган ташкилот томонидан белгиланган манзилга кўрсатилган муддатда тақдим этиши керак.
Ихтисослаштирилган ташкилотлар талабнома берувчи, Ўзбекистон Республикасининг корхоналари, идоралари, ташкилотлари, шунингдек бошқа давлатларнинг ваколатли органлари томонидан тақдим этилган синов натижаларидан фойдаланишга ҳақлидир.
5-§. Селекция ютуғига патент бериш ёки патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
107. Селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик мезонларига, номининг эса белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланганда, ихтисослаштирилган ташкилот патентга лаёқатлилик мезонларига мослиги тўғрисида хулосаси ва селекция ютуғининг расмий тавсифини ўн кун муддатда Давлат муассасасига юборади. Давлат муассасаси ихтисослаштирилган ташкилотнинг хулосаси асосида ўсимликлар нави ёки ҳайвонлар зотига патент бериш тўғрисида ўн кун муддатда қарор қабул қилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
108. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган патент божи тўланган тақдирда ёки патент божини тўлашдан озод қилиш ёхуд унинг миқдорини камайтириш учун асосларни тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилганда Вазирлик селекция ютуғини тегишли реестрида рўйхатдан ўтказади ва селекция ютуғининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида маълумотларни Вазирликнинг расмий ахборотномасида эълон қилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
109. Талабнома берилган селекция ютуғининг патентга лаёқатлилик мезонларидан ақалли биттасига мувофиқ эмаслиги аниқланса, бу ҳолда ихтисослаштирилган ташкилот томонидан Давлат муассасасига селекция ютуғининг фарқлилик, ўхшашлик, барқарорлик мезонларига жавоб бермаслиги тўғрисида тегишли асослар келтирилган хулосаси юборилади.
Давлат муассасаси ихтисослаштирилган ташкилотнинг хулосаси асосида ўсимликлар нави ёки ҳайвонлар зотига патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва уни ихтисослаштирилган ташкилот томонидан селекция ютуғининг фарқлилик, ўхшашлик, барқарорлик мезонларига жавоб бермаслиги тўғрисидаги хулосаси илова қилинган ҳолда талабнома берувчига ўн кун муддатда юборади.
Селекция ютуғига патент бериш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Келиб тушган сана
Рўйхатга олиш рақами
(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тўлдирилади)
󠄀󠄀 ўсимликлар нави
󠄀󠄀 ҳайвонлар зотига
патент олиш учун
АРИЗА
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги (почта алоқаси)
Тел: ______
E-mаil: __________
(71) Талабнома берувчи(лар):
КТУТ бўйича ташкилот коди БИМТ ST. 3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у белгиланган бўлса)
Ушбу шахс:
󠄀󠄀 муаллиф
󠄀󠄀 муаллифнинг ҳуқуқий вориси
󠄀󠄀 иш берувчи
󠄀󠄀 иш берувчининг ҳуқуқий вориси
(исми, фамилияси, отасининг исми ёки номи ва яшаш жойи ёки жойлашган ери, шу жумладан мамлакат номи ва тўлиқ почта манзили кўрсатилади. Талабнома берувчи муаллифларнинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар «Муаллифлар» графасида келтирилади)
󠄀󠄀 талабнома берувчи қайта ташкил этилиши натижасида ўзгартирилмоқда;
󠄀󠄀 қайта ташкил этилишини тасдиқлайдиган, унинг қуйидаги ҳужжатлардан бирининг аслига мувофиқ эканини исботлаш учун тасдиқланган ҳужжат нусхаси илова қилинади:
󠄀󠄀 талабнома берувчининг ўзгартирилиши контракт, шартноманинг имзоланиши, қайта ташкил этиш натижаси эмас;
󠄀󠄀 бундай ўзгаришни тасдиқлайдиган, унинг ҳужжатнинг аслига мувофиқ эканини исботлаш учун тасдиқланган ҳужжат нусхаси илова қилинади
Янги талабнома берувчи
Талабнома берувчининг почта манзили
Телефон:
Факс:
E-mail:
Ёзишмалар учун манзил (тўлиқ почта манзили, фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи)
Ушбу аризани топширар эканман, талабнома материалларига қуйидаги ўзгартириш(лар)ни киритишингизни сўрайман:
Тўғриланиши лозим бўлган маълумотлар:
󠄀󠄀 давомини кейинги варақдан қаранг
Тўғриланган маълумотлар:
󠄀󠄀 давомини кейинги варақдан қаранг
󠄀󠄀 Аризага илова(лар):
󠄀󠄀 󠄀󠄀 давом эттириш учун варақлар
󠄀󠄀 бошқа ҳужжатлар (кўрсатилсин)
Нусхалар сони
Варақлар сони
Имзо(лар)
Талабнома берувчи(лар), ёки патент вакили, ёки талабнома берувчининг бошқа вакилининг имзоси, имзо(лар) қўйилган сана
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 25 декабрдаги 24-мҳ-сон буйруғига
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2004 йил 30 декабрдаги 62-сон «Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1443, 2005 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 2-сон, 16-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 34-сон «Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1443-1, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 425-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 25-сон «Селекция ютуғига Ўзбекистон Республикаси патентини бериш учун талабномаларни тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1443-2, 2017 йил 22 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2017 й., 10/17/1443-2/0289-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2023 й., 10/23/3486/0973-сон)