Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 14 декабрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 222]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 2000 йил 17 июлдаги 38-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 3.01.02-00 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» қурилиш меъёрлари ва қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 10 ноябрь,
369-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИНОЯТОВ
2023 йил 12 октябрь
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
2023 йил 18 октябрь
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2023 йил 17 октябрь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2023 йил 10 ноябрдаги 369-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, кенгайтириш, техник қайта қуриш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ишлаётган ходимларнинг меҳнат хавфсизлиги бўйича техник ва ташкилий тадбирлар тизимини белгилаб беради.
1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
1. Ушбу ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган:
СанҚваН 0116-01 «Ўсмирлар учун оғир юкларни қўлда кўтариш ва ташишда чегаравий рухсат этилган юкламанинг санитар нормалари»;
СанҚваН 0294-11 «Гигиеник меъёрлар. Иш жойи ҳавосида зарарли моддаларнинг рухсат этилган максимал концентрацияси»;
ГОСТ 12.1.046-2014 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Қурилиш. Қурилиш майдонларини ёритиш нормалари» (расмий манбаа: ГОСТ 12.1.046-2014 Система стандартов безопасности труда. Строительство. Нормы освещения строительных площадок);
ГОСТ 12.4.087-84 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Қурилиш. Қурилиш каскалари. Техник шартлар. (расмий манбаа: ГОСТ 12.4.087-84 Система стандартов безопасности труда. Строительство. Каски строительные. Технические условия);
ГОСТ ISO 3864-1-2013 «График белгилар. Сигнал ранглари ва хавфсизлик белгилари.
1-қисм. Сигнал ва белгиларни лойиҳалаштириш тамойиллари» (расмий манбаа: ГОСТ ISO 3864-1-2013 Графические символы. Сигнальные цвета и знаки безопасности. Часть 1. Принципы проектирования знаков и сигнальной разметки);
ГОСТ 12.4.107-2012 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Қурилиш. Эҳтиёт канатлари. Техник шартлар» (расмий манбаа: ГОСТ 12.4.107-2012 Система стандартов безопасности труда. Строительство. Канаты страховочные. Технические условия);
ГОСТ 12.3.009-76* «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Юклаш-тушириш ишлари. Хавфсизликнинг умумий талаблари» (расмий манбаа: ГОСТ 12.3.009-76* Система стандартов безопасности труда. Работы погрузочно-разгрузочные. Общие требования безопасности);
ГОСТ 12.1.040-83* «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Лазер хавфсизлиги. Умумий қоидалар» (расмий манбаа: ГОСТ 12.1.040-83* Лазерная безопасность. Общие положения);
ГОСТ 12.1.013-78 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Қурилиш. Электр хавфсизлиги. Умумий талаблар» (расмий манбаа: ГОСТ 12.1.013-78 Система стандартов безопасности труда. Строительство. Электробезопасность. Общие требования);
ГОСТ 12.1.012-2004 «Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Вибрацияли хавфсизлик. Умумий талаблар». (расмий манбаа: ГОСТ 12.1.012-2004 Система стандартов безопасности труда. Вибрационная безопасность. Общие требования).
2-боб. Атамалар ва таърифлар
2. Мазкур ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:
буюртмачи — объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва бузишнинг амалга оширилишини таъминловчи, шунингдек шу мақсадларда лойиҳа-қидирув, экспертлик, қурилиш-монтаж ва назорат ишларини бажариш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузувчи жисмоний ёки юридик шахс;
меҳнатни муҳофаза қилиш — меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ҳамда воситалари тизими;
скаффолдинг — биноларни қуришда, таъмирлашда ёки бинони тозалашда ходимлар томонидан фойдаланиладиган махсус қисқичли металлдан ясалган ҳавоза (асосан бино ташқарисидаги вақтинчалик хавфсиз фойдаланиладиган темир конструкцияли ҳавозага нисбатан ишлатилади);
ҳимоя (хавфсизлик) тўрлари — қурилиш ва монтаж ишларида, баланд бинолар ва иншоотларни қуришда одамларни баландликдан йиқилишни олдини олиш ва ён ҳимоя сифатида фойдаланилувчи восита;
кўтаргич (полиспаст) — арқон ёки занжирга кетма-кет ўралган икки ёки ундан ортиқ блоклардан ташкил топган юкларни кўтариш учун махсус қурилма.
3-боб. Умумий қоидалар
3. Қурилиш объектларида ишлайдиган мутахассислар ва ходимлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бўлган вақтинчалик бино (вагон)лар, иншоотлар, қурилмалар ҳамда уларнинг мажмуалари билан таъминланиши лозим.
Қурилиш объектларида ишлайдиган мутахассислар ва ходимлар учун санитария-маиший хоналари ва қурилмаларини фойдаланишга тайёрлаш ишлари асосий қурилиш-монтаж ишлари бошлангунга қадар якунланган бўлиши керак.
4. Хавфли баландликларда ишларни бажаришга 18 ёшдан кичик бўлмаган, тиббий кўрикдан ўтган ва хавфли баландликларда бажариладиган ишлар бўйича бир йилдан кам бўлмаган иш стажга ҳамда 3 дан паст бўлмаган тариф разрядига эга бўлган шахсларга (ходимлар ва муҳандис-техник ходимлар) рухсат берилиши керак.
5. Қурилиш объектида ишларни бошлашдан олдин буюртмачи, бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлар мазкур ШНҚнинг 1-иловасида келтирилган шакл бўйича далолатнома-рухсатномани расмийлаштиради.
6. Ишлаб чиқариш хавфи мавжуд ёки рўй бериши мумкин бўлганда мазкур ШНҚнинг 2-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ, ишлар учун масъул ходимга юқори хавфли ишларни бажариш учун наряд-рухсатномаси берилиши лозим.
7. Бажарилиши учун наряд-рухсатнома берилиши лозим бўлган ишлар рўйхати мазкур ШНҚнинг 3-иловасига мувофиқ тузилиши ва тасдиқланиши лозим.
8. Наряд-рухсатномаси режалаштирилган ишлар ҳажмини бажариш учун зарур бўлган муддатга берилиши керак.
Ишларни бажариш шарт-шароитлари ўзгарган тақдирда амалдаги наряд-рухсатномаси бекор қилинади ва фақат янги наряд-рухсатномаси берилгандан кейин ишларни қайта бошлашга рухсат берилади.
9. Фаолият юритаётган биноларни ёки иншоотларни реконструкция қилишда санитар-маиший хоналарни реконструкция қилинаётган биноларни ёки иншоотлардаги ишлаб чиқариш жараёнларини инобатга олган ҳолда қуриш лозим.
10. Қурилиш майдонидаги барча шахслар ГОСТ 12.4.087-84 бўйича ҳимоя каскаларини кийишлари лозим.
Ҳимоя каскалари ва бошқа зарурий шахсий ҳимоя воситаларига эга бўлмаган ходимларга ишларни бажаришга рухсат берилмайди.
Ҳар куни ишни бошлашдан аввал ходимлар нуқсонлар бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида ўз каскаларини текширишлари лозим.
Яроқсиз ҳолга келиб қолган, сирти ёки ички қисми шикастланган каскалардан фойдаланиш мумкин эмас.
11. Қурилишда жабр кўрганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳар бир қурилиш объектида дори-дармонлар солинган дори қутичалари, тиббий замбил, маҳкамловчи тахтакачлар ва бошқа воситаларни жойлаштириш учун хона ёки жой ажратилиши зарур.
12. Хавфсизликка нисбатан таҳдид юзага келганида ишларни бошқараётган раҳбар ишларни тўхтатиши ва хавф-хатарни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиши, зарурият бўлса, одамларни хавфсиз жойга эвакуация қилиши лозим.
13. Бош пудратчи ўз назорати остидаги объектларда ишлаётган барча бўлинмалар ва субпудратчи ташкилотларни об-ҳавонинг кескин ўзгариши (бўрон, шамолли довул, жала, қор ёғиши ва ҳ.к.лар) тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши лозим.
14. Ишларни бажариш лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ва тасдиқловчи ташкилотлар мазкур ШНҚнинг 4-иловасида келтирилган хавфсизлик талабларига мос келадиган ечимларни инобатга олишлари лозим.
15. Ишларни бажаришда ёнғин ва портлаш хавфига, заҳарли хоссаларга эга бўлган полимер материаллар ҳамда буюмлардан уларнинг қўлланиш йўриқномалари билан танишмасдан фойдаланиш мумкин эмас.
4-боб. Қурилиш майдонлари ва иш жойларида хавфсизлик талаблари
16. Қурилиш майдонлари ҳудудий ажратилган барча участкалар телефон ёки радио алоқа ва видео кузатуви билан таъминланган бўлиши лозим.
17. Ишлаб чиқариш, омборхоналар ва ёрдамчи бинолар ҳамда иншоотларнинг жойлашиши белгиланган тартибда тасдиқланган бош режага мос бўлиши лозим.
18. Майдони 2 ha ва ундан катта бўлган қурилиш ҳудудида майдоннинг қарама-қарши томонидан камида иккита кириш жойи бўлиши лозим.
19. Қурилиш майдонида йилнинг исталган вақтида ёнғин-қутқарув ва бошқа махсус хизматларнинг тезкор автомобиллари ҳаракатлана оладиган эни 6 m дан кам бўлмаган қаттиқ қопламали йўллар ташкил этилиши лозим.
20. Хавфли ишлаб чиқариш шароитида ишни бошлашдан олдин, бажарилаётган ишларнинг тавсифи билан боғлиқ бўлган, одамларга хавфли омиллар доим таъсир қиладиган ёки таъсир қилиши мумкин бўлган хавфли ҳудудларни аниқлаш керак.
Хавфли ҳудудлар хавфсизлик белгилари ва кўрсатилган шаклдаги ёзувлар билан мазкур ШНҚнинг 5-иловасига мувофиқ белгиланган бўлиши лозим.
21. Потенциал хавфли ишлаб чиқариш омиллари мавжуд зоналарга қуйидагилар киради:
электр ўрнатмаларининг изоляцияланмаган ток узатувчи қисмлари яқинидаги жойлар;
1,3 m ва ундан юқори бўлган баландлик бўйича тўсиқлар билан қуршалмаган ўзгарувчан баландликлар яқинидаги жойлар;
иш зонасидаги ҳавода зарарли моддалар концентрацияси ўзининг чегаравий рухсат этилган қийматидан ошиши мумкин бўлган жойлар;
енгил алангаланадиган моддалар ва материаллар сақланадиган жойлар.
22. Яширин (потенциал) хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсир қиладиган зоналар қаторига қуйидагиларни:
қурилаётган бино (иншоот) яқинидаги ҳудуд участкаларини;
устида конструкциялар ёки ускуналар монтажи (демонтажи) бажарилаётган битта қамровдаги бинолар ва иншоотлар қаватлари (яруслари)ни;
машиналар, ускуналар ёки уларнинг қисмларини, ишчи органларни кўчириш зоналарини;
устида кранлар ёрдамида юкларни кўчириш ишлари бажариладиган жойларни киритиш лозим.
23. Доимо хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсири остида бўлган зоналарнинг чегараларида қурилиш-монтаж ишлари бажариладиган қурилиш майдонлари ва участкаларининг тўсиқлари бўйича миллий стандартлар талабларига мувофиқ бўлган ҳимоя (эҳтиёт) тўсиқлари ўрнатилган бўлиши лозим.
24. Яширин (потенциал) хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсир қиладиган зоналар эса қурилиш-монтаж ишлари бажариладиган қурилиш майдонлари ва участкаларининг тўсиқлари бўйича миллий стандартлари талабларига мувофиқ бўлган, меҳнат хавфсизлиги бўйича белгиланган талабларига мос келувчи ҳамда мазкур ШНҚнинг 6-иловасига мувофиқ хавфсизлик белгиларига эга бўлган сигнал тарқатувчи тўсиқлар билан ўралган бўлиши лозим.
Хавфсизлик белгилари ГОСТ ISO 3864-1-2013 талабларига мувофиқ ўрнатилади.
Юқорида кўрсатилган зоналарда ишларни бажаришда ишлаётганларнинг хавфсизлигини таъминловчи ташкилий-техник тадбирларни амалга ошириш лозим.
25. Объектлар қурилишида юк кўтарувчи кранлар қўлланилганда, мазкур ШНҚнинг 30-бандига мувофиқ аниқланадиган хавфли зоналарга ичида одамлар бўладиган қўшни бинолар ва иншоотлар, транспорт ёки пиёдалар йўллари (йўлаклар) кириб қолган ҳолларда қурилишни ташкил этиш лойиҳасида одамларнинг хавфсизлигини, жумладан қуйидагиларни:
транспорт ва пиёдалар йўлларини, шунингдек, фойдаланилаётган бинолардаги кириш ва чиқиш жойларини хавфли зоналарининг чегарасидан ташқарига кўчиришни;
хавфли зонага тушадиган дераза ва эшик оралиқларини улар учун махсус мўлжалланган эҳтиёт тўсиқлари билан ҳимоя қилишни;
конструкциялари устига кўчирилаётган юклар тасодифан тушганда одамлар хавфсизлигини таъминламайдиган бинолар ва иншоотлардан одамларни кўчириш (чиқариш) ёки қурилиш-монтаж ишларини бажариш вақтида кўрсатилган бинолар ва иншоотларда қурилишни ташкил этиш лойиҳаси билан аниқланадиган хавфли зоналарда одамлар бўлмаслигини кўзда тутувчи тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича ечимларни кўзда тутиш лозим.
Мазкур ШНҚнинг 4-иловасида назарда тутилган одамлар гавжум бўладиган жойларда хавфли омиллар рўй беришини истисно этувчи техник ечимларни қўллаш кўрсатилган бўлиб, бинолар ва иншоотлардан (болалар, даволаш ва ўқув муассасалари, театрлар, кинотеатрлар, клублар, стадионлар, дўконлар ва бир вақтнинг ўзида одамлар оммавий тарзда йиғиладиган бошқа жойлардан ташқари) одамларни кўчирмасдан ишларни олиб бориш мумкин.
26. Устида юк кўтарувчи кран ёрдамида юклар кўчириладиган ҳамда қурилаётган бинолар ёки иншоотлар яқинидаги жойларда хавфли зоналарнинг чегаралари 7-иловага мувофиқ белгиланади.
27. Чегаралари ичида электр токи билан зарарланиш хавфига эга бўлган хавфли зоналарнинг чегаралари мазкур ШНҚнинг 6-иловасига мувофиқ белгиланади.
28. Ошиб кетиши инсон учун хавф соладиган ва хавфли зона чегараларини белгилайдиган иш зонасидаги ҳаво зарарли моддаларнинг чегаравий рухсат этиладиган концентрациялари катталиги СанҚваН 0294га асосан белгиланиши лозим.
29. Агар ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган сифат паспорти ёки йўриқномада бошқа оширилган талаблар мавжуд бўлмаса машиналарнинг ҳаракатланаётган қисмлари ва ишчи органлари яқинидаги хавфли зоналар 5 m чегарадаги масофа билан белгиланади.
30. Аҳоли пунктларидаги ёки қурилиш пудрат ташкилоти ҳудудидаги ишлаб чиқариш ҳудудлари ва иш участкалари бегона шахсларнинг кирмаслигини таъминлаш учун тўсиқ панжаралар билан ўралган бўлиши лозим.
Ҳимоя тўсиқларининг конструкцияси қуйидаги талабларнинг бажарилишини:
ишлаб чиқариш ҳудудлари тўсиқларининг баландлиги 2 m (шаҳар ҳудудларида 3.5 m) дан кам бўлмаслигини;
иш участкалариники эса 1.2 m (шаҳар ҳудудларида 3.5 m) дан кам бўлмаслигини;
одамлар оммавий тарзда ўтадиган жойларга қўшилиб кетган тўсиқлар яхлит устки ҳимоя ёпмаси билан жиҳозланган бўлишини;
устки ҳимоя ёпмаси қордан тушадиган юк ҳамда вақтинчалик тушадиган омиллар таъсирига чидамли бўлишини;
тўсиқлар иш куни давомида назорат қилинадиган ва иш тугагандан кейин қулфланадиган дарвоза ва дарчалардан ташқари очиқ жойларга эга бўлмаслигини таъминлаши лозим.
31. Вақтинчалик бино ва иншоотлар, тўсиқлар, омборхоналар ва ҳавозаларни жойлаштиришда қурилмалар яқинида ҳаракатланадиган транспорт воситаларига яқинлашиш габаритлари бўйича талабларни ҳисобга олиш керак.
32. Қурилиш майдони, иш участкалари ва иш жойларида электр хавфсизлиги ГОСТ 12.1.013-78 талабларига мувофиқ таъминланади.
33. Иш зонасидаги ҳавода СанҚваН 0294 да кўрсатилган зарарли моддалар миқдорини ҳамда иш жойларидаги ёритилганлик, вибрация ва шовқиннинг чегаравий катталиклари, температура, нисбий намлик нормалари ва ҳаво ҳаракати тезликларини назорат қилишни намунавий рўйхати мазкур ШНҚнинг 8-иловасида кўрсатилган приборлар билан амалга ошириш зарур.
34. Қурилиш майдони, иш участкалари, иш жойлари, уларга кириш йўллари ва йўлаклари сутканинг қоронғи пайтида ГOCT 12.1.046 га мувофиқ ёритилиши зарур.
35. Ёритилганлик бир маромда бўлиши, ёритиш мосламалари ишлаётганларнинг кўзларини қамаштирадиган таъсирга эга бўлмаслиги лозим. Ёритилмаган жойларда ишларни бажаришга йўл қўйилмайди.
36. Одамлар бориши мумкин бўлган жойлардаги қудуқлар, шурфлар ва грунтдаги бошқа чуқурлар қопқоқлар, маҳкам шитлар билан ёпилган ёки тўсиқлар билан ўралган бўлиши лозим.
Сутканинг қоронғи вақтида тўсиқлар 42V дан юқори бўлмаган кучланишдаги сигналли чироқлар билан белгиланган бўлиши керак.
37. Материалларни жойлаштириш, транспорт йўлларини ётқизиш, ҳаво орқали ўтадиган электр узатиш ва алоқа симлари таянчларини ўрнатиш маҳкамланмаган ўйилган жойлар (котлованлар, траншеялар) грунтининг бузилиш призмаси чегарасидан ташқарида олиб борилиши лозим, уларни грунтнинг бузилиш призмаси чегараси ичида маҳкамланган ўйилган жойлар ёнига маҳкамланган қиялик турғунлигини маҳкамлаш паспорти бўйича олдиндан текшириш шарти билан ёки динамик кучларни инобатга олган ҳолда ҳисоблаш орқали жойлаштириш керак.
38. Қурилиш объектларида мазкур ШНҚнинг 5-иловасига мувофиқ тегишли хавфсизлик белгиларини ўрнатиш талаб этилади. Хавфсизлик белгиларининг сигнал ранглари ва ўлчамлари ГОСТ ISO 3864-1-2013 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Хавфсизлик белгиларининг кўринувчанлик масофаси ва ёзилиш қалинлигидан ҳамда тегишли белгиларни қурилиш саноатида инсон хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш бўйича тавсиялардан келиб чиққан ҳолда ўрнатиш лозим.
39. Қурилиш майдонидан чиқиш жойида транспорт воситаларининг ҳаракатланиш схемаси, йўллар ва кесиб ўтиш жойларининг чеккасига яхши кўринадиган йўл белгиларини ўрнатиш лозим.
Ишларни бажариш жойлари яқинида автотранспорт ҳаракати тезлиги тўғри участкаларда 10 km/soat дан ва бурилишларда 5 km/soat дан ошмаслиги зарур.
40. Қурилиш майдонларида автомобиль йўлларининг рельсли йўллар билан кесишган жойларида рельсларнинг устки сатҳига тенг сатҳда ётқизилган контррельсларга эга бўлган яхлит тўшамалар (кесиб ўтиш жойлари) ётқизилиши ва ўтиш жойларини ёруғлик тарқатувчи сигнализация, шлагбаумлар ва темир йўллар учун йўл ҳаракати белгилари билан жиҳозлаш лозим.
41. Кесиб ўтиш жойлари, пиёдалар ўтиш жойлари ва иш жойларини мунтазам равишда тозалаш, уларни тўсиб қўймаслик, бинолар ташқарисидаги шундай жойларнинг юзасига қум ёки шлак сепиш зарур.
Қиялиги 20° дан катта бўлган ўтиш жойлари траплар ёки тўсиқли зинапояларга эга бўлиши лозим.
42. Иш жойларига ўтиладиган ва иш жойларидаги ўтиш жойларининг эни 0,6 m дан, соф баландлиги 1,8 m дан кам бўлмаслиги керак.
43. Бинолар ва иншоотлар қурилишида ходимларни баландлиги ёки чуқурлиги 25 m ва ундан ортиқ бўлган иш жойларига кўтариш ва тушириш учун одамлар ёки юк ҳамда одамлар учун мўлжалланган кўтаргичлар (лифтлар)ни қўллаш зарур.
Ходимларни 5 m дан катта бўлган баландлик ёки чуқурликда жойлашган иш жойларига кўтариш ёки тушириш учун қўлланадиган зинапоя ёки тутқичлар эҳтиёт камарлари (тутқичли канатлар ва ҳ.з.лар)ни маҳкамлаш учун мосламалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Тайёрланган кўчма зинапоялардан фойдаланишдан олдин уларни фойдаланиш ҳолатида бўлган зинапоя оралиғи ўртасидаги поғоналардан бирига қўйилган 1200 N (120 kg) статик кучга синаш зарур.
Фойдаланиш жараёнида ёғоч зинапояларни ҳар ярим йилда бир марта, металл зинапояларни эса бир йилда бир марта синовдан ўтказиш тақозо этилади.
Кўчма зинапояларни қўллашдан олдин уларни яроқлилик кўригидан пухталик билан ўтказиш керак. Носоз кўчма зинапоялардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
44. Одамларнинг хавфли зоналар чегарасига ўтиш жойлари ҳимоя тўсиқларига эга бўлиши лозим.
Қурилаётган бино (иншоот)га кириш жойларининг тепа қисми девордан эни 2 m дан кам бўлмаган горизонтал тўсиқ (козырёк) билан ҳимоя қилинган бўлиши лозим.
Кириш жойи устида жойлашган девор ва горизонтал тўсиқ орасида ҳосил қилинган бурчак 70 — 75° оралиғида бўлиши лозим.
45. 1,3 m ва ундан катта бўлган баландликдаги ва ўзгариш чегарасидан 2 m дан кам бўлмаган масофадаги иш жойлари ҳамда уларга ўтиш жойлари баландлик бўйича вақтинчалик тўсиқлар билан тўсилган бўлиши лозим.
1,3 m ва ундан катта бўлган баландликларда одамларни тушиб кетишдан сақлайдиган ҳимоя тўрлари ўрнатилиши лозим.
Бундай тўсиқларни ўрнатиш мумкин бўлмаса, баландликдаги ишларни ГОСТ 12.4.107-2012 бўйича ҳимояловчи камарлар ва эҳтиёт канатларидан фойдаланиб бажариш зарур.
46. Одамлар ўтиш жойларини ташкил қилишда мустаҳкам ҳимоя соябонлари ўрнатилиши ва ҳавозалар ҳимоя тўрлари билан қопланган бўлиши лозим (ҳимоя (хавфсизлик) тўрлари катагининг ўлчови 5х5 mm дан кам бўлмаслиги керак).
Ҳимоя тўрлари тўртта ҳимоя (хавфсизлик) тўрлари тизимдан иборат:
S ҳимоя (хавфсизлик) тўрлари тизими бўйича чегара арқонли ҳимоя тўри (9-илова, 1-расм), ўлчами энг камида 35 m² бўлиши керак. Тўғри тўртбурчак ҳимоя турлари учун энг қисқа томоннинг узунлиги камида 5,0 m бўлиши керак. Ушбу ҳимоя тўрлари нафақат горизонтал балки вертикал сиртларга ҳам ўрнатилиши керак;
Т ҳимоя (хавфсизлик) тўрлари тизими бўйича ҳимоя тўрлари горизонтал фойдаланиш учун кронштейнларга ўрнатилиши керак (9-илова, 2-расм).
Бу турдаги ҳимоя тўрлари ходимларни, шунингдек, қурилиш материаллари ва асбобларни тушиб кетишдан ҳимоя қилади, бундан ташқари у пастдаги ходимларни ҳам устига қурилиш материаллар, асбоблар ва чиқиндилар тушишидан сақлаши керак;
U ҳимоя (хавфсизлик) тўрлари тизими бўйича вертикал фойдаланиш учун ҳавозаларга ўрнатилган ҳимоя тўри (9-илова, 3-расм);
V ҳимоя (хавфсизлик) тўрлари тизими дорсимон таянчга бириктирилган чегараланган арқонли тўр (9-илова, 4-расм). Тротуарга яқин жойда амалга оширилаётган қурилишда, ходимлар ва пиёдаларга хавф етказиши мумкин бўлган қурилиш материаллари, асбоблар ва кичик металл буюмлардан ҳимоя қилиши керак.
Йиқилиш баландлиги He, Hi ва Hr 10-иловада берилган. Hi ва He йиқилиш баландлигининг ҳар бири 6,0 m дан ошмаслигини ҳисобга олиш керак (9-илова, 5- , 6-, ва 7-расм). Бундай ҳолда, Hr йиқилиш баландлиги 3 m дан ошмаслги керак (5-расм).
Ҳимоя (хавфсизлик) тўрларининг тутқич кенглиги 9-илова, 5-расм ва 6-расмга мувофиқ бўлиши керак.
Агар иш зонасининг қиялиги 20° дан ортиқ бўлса, тутқич кенглиги (ширина захвата) камида 3,0 m бўлиши ҳамда қурилаётган бино ёки иншоотнинг ташқи девор чеккасидан ўрнатиладиган хавфсизлик сеткасининг ташқи қиррасигача бўлган оралиқ масофа 3,0 m дан ошмаслиги керак (9-илова, 6-расм).
Ҳимоя (хавфсизлик) тўрларини ўрнатиш қуйидагича амалга оширилади:
S ҳимоя (хавфсизлик) тўрлари тизимининг ҳимоя тўрини ўрнатиш учун тўрнинг ўлчами камида 35 m бўлиши керак. Тўғри тўртбурчакли ҳимоя тўрининг энг қисқа томонининг узунлиги камида 5,0 m бўлиши керак. S ҳимоя (хавфсизлик) тўрлари тизими ҳимоя тўрлари боғловчи арқонлар ёки анкер нуқталарига хос юкка бардош бера оладиган қурилмалар билан ўрнатилиши ҳамда ўрнатиш жойлари орасидаги масофа 2,5 m дан ошмаслиги керак;
Т ҳимоя (хавфсизлик) тўрлари тизимининг ҳимоя тўрини ўрнатиш учун Т тизим ҳимоя тўрлари тушадиган юкнинг кўрсатмаларга мувофиқ ўрнатилиши керак;
V ҳимоя (хавфсизлик) тўрлари тизимининг ҳимоя тўрини ўрнатишда, ҳимоя тўрининг юқори қирраси қурилиш майдонидан камида 1,0 m баландликда жойлашган бўлиши керак.
47. Ҳимоя тўрини ўрнатиш жойи иш жойига иложи борича яқинроқ бўлиши ва иш жойидан тўр ўрнатиш жойи орасидаги вертикал масофа 10 m дан ошмаслиги керак.
48. Ҳимоя тўрининг салқилиги қисқа томон узунлигининг 12 фоиз ёки ундан кўпини ташкил этиши керак.
49. Ораёпмаларда ускуналарни монтаж қилиш, лифтлар, зинапоя катаклари ва шу кабиларни қуриш учун мўлжалланган оралиқлар, уларга одамларнинг етиб бориши мумкин бўлганда, яхлит қоплама билан ёпилган бўлиши ёки улар тўсиқларга эга бўлиши лозим.
50. Деворлардаги оралиқлар уларга бир томонлама қоплама (ораёпма)лар бирикканда, агар қоплама сатҳидан оралиқ пастигача бўлган масофа 0,7 m дан кам бўлса, тўсиқлар билан тўсилган бўлиши лозим.
51. Иш шарт-шароитларига ва ишларни бажаришнинг қабул қилинган технологиясига боғлиқ ҳолда иш жойлари нормакомплектларга мувофиқ уларнинг вазифаларига мос равишда технологик жиҳозлаш ва жамоавий ҳимоя ҳамда алоқа ва сигнализация воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.
52. Иш жойларига материаллар, қурилиш конструкциялари ва ускуналар узелларини ишлар хавфсизлигини таъминловчи технологик кетма-кетликда узатиш керак.
Материаллар ва ускуналар иш жойларига жойлаштирилгач улар ишларни бажаришда хавф туғдирмаслиги ва ўтиш жойларини торайтириб қўймаслиги лозим.
53. Ёқилғи ва енгил алангаланувчи материалларга эга бўлган жойларда тамаки маҳсулотларини чекиш тақиқланади, фақат 50 m радиусдан кейин очиқ оловдан фойдаланиш мумкин.
54. Лок-бўёқ, изоляцияловчи, пардозлаш материаллари ва портлаш хавфига эга бўлган ёки зарарли моддаларни ажратиб чиқарувчи бошқа материалларни иш жойларида смена эҳтиёжидан ошмаган миқдорларда сақлаш керак.
55. Зарарли газ пайдо бўлиши мумкин бўлган жойларда, шу жумладан ёпиқ сиғимлар, қудуқлар, траншеялар ва шурфларда ишларни бажаришдан олдин мазкур ШНҚнинг 33-банди талабларига мувофиқ ҳаво муҳитини таҳлил қилиш лозим.
Зарарли газлар пайдо бўлганда, мазкур жойда ишлар бажарилишини тўхтатиш ва иш жойларида вентиляция таъминлангандан кейин уларни давом эттириш мумкин.
56. Қудуқлар, шурфлар ёки ёпиқ сиғимларда газга қарши шлангли мосламани қўллаган ҳолда ишларни бажариш тақозо этилади, бунда икки нафар ходим қудуқ, шурф ёки сиғим ташқарисида туриб, уларнинг эҳтиёт камарларига маҳкамланган канатлар ёрдамида ишларни бевосита ижро этаётган ходимлар хавфсизлигини таъминлаши лозим.
Коллекторлар ёки коммуникацион туннелларда ишларни бажаришда иккита яқин люк ёки эшиклар шундай ҳисоблаш билан очиқ ҳолатда бўлиши керакки, бу вақтда ишлаётганлар улар орасида жойлашиши керак.
57. Лазер нурини қўллаб, ишларни бажаришда қуйидагиларни бажариш лозим:
ГОСТ 12.1.040-83 талабларини бажариш;
лазерли прибор қўлланилаётган иш жойини ўрнатилган шаклга мувофиқ тегишли хавфсизлик белгилари билан белгилаш;
одамлар ўтиши мумкин бўлган жойларга ишларни бажариш жойлари чегарасидан ташқарида лазер нури тарқалишини бартараф этувчи ҳимоя экранларини ўрнатиш.
Лазер нурининг ўтиш йўлига тош ойна ва бошқа нур қайтарувчи предметларни ўрнатишга йўл қўймаслик лозим.
58. Ишларни битта вертикал бўйича қўшишда (мазкур ШНҚнинг 331-бандида кўзда тутилганлардан ташқари) пастда жойлашган иш жойларини юқорида жойлашган иш жойларидан вертикал бўйича 6 m дан катта бўлмаган масофада ўрнатиладиган тегишли ҳимоя қурилмалари (қопламалар, тўрлар, соябонлар) билан жиҳозлаш лозим.
Битумли ва натрийли мастикаларни қўллаш билан гидроизоляция ёки антикоррозия ишларини ҳамда полимер материалларни пайвандлашни бошқа ишлар билан битта хона (сиғим)да бир вақтда бажаришга фақат битта сатҳда рухсат берилади, агар бунда мазкур ШНҚнинг 25-бандига мувофиқ тадбирлар амалга оширилмаётган бўлса.
59. Қурилаётган биноларда қурилиш чиқиндилари ва ҳавозаларни ёпиқ тарновлар бўйича, ёпиқ қутилар ёки контейнерларда тушириш керак.
Тарновнинг пастки охирги қисми ер юзасидан 1 m дан катта бўлмаган баландликда бўлиши ёки бункер ичига киритилиши лозим.
Тарновларсиз ёки бошқа мосламаларсиз қурилиш чиқиндиларини 3 m дан ошмаган баландликдан пастга ташлаш мумкин.
Қурилиш чиқиндилари ташланадиган жойларни ҳар томондан тўсиқлар билан ўралиши ёки хавф-хатар тўғрисида огоҳлантирилиши керак.
60. Сув юзасида ва сув устида ишларни бажаришда қутқарув станцияси (қутқариш пости)ни ташкил этиш лозим.
Сув юзасида ва сув устида ишлар бажариладиган ҳамма участкаларни қутқариш воситалари билан таъминлаш керак.
61. Материаллар, конструкциялар ва ускуналарни жойлаштириш, уларга белгиланган стандартлар ёки техник шартлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
62. Материаллар (конструкциялар ва ускуналар)ни текис майдонларга жойлаштириш лозим, бунда жойлаштирилган материаллар (конструкциялар ва ускуналар)нинг ўз-ўзидан силжишига, чўкишига, сочилишига ҳамда думалашига қарши чора-тадбирларни қабул қилиш лозим.
63. Материаллар ва конструкциялар жойланадиган штабеллар (стеллажлар)нинг таг ва оралиқ қўйилмаларини битта вертикал текисликда жойлаштириш лозим.
Панеллар, блоклар ва шунга ўхшаш конструкцияларни штабелларга жойлаштиришда таг ва оралиқ қўйилмаларнинг қалинлиги чиқиб турувчи монтаж илгаклари баландлигидан камида 20 mm га катта бўлиши лозим.
64. Омборхоналардаги штабеллар орасида эни 1 m дан кам бўлмаган ўтиш жойларини кўзда тутилиши керак, транспорт ўтиш йўлларининг эни транспорт воситалари ҳамда омборхоналарга хизмат кўрсатувчи юкловчи ва тушурувчи механизмларнинг габаритларига боғлиқ бўлади.
Материаллар ва буюмларни деворларга ҳамда вақтинчалик бино ва иншоотларга суяш (таянтириш)га йўл қўймаслик лозим.
65. Кукунсимон материалларни юклаш ва тушириш жараёнида чангланишга қарши чора-тадбирларни кўрган ҳолда уларни ёпиқ сиғимларда сақлаш тақозо этилади.
Юклаш-тушириш тешиклари ҳимоя панжаралари, люклар эса қулфланган ҳолатда ёпилиши лозим.
66. Сочилувчан ва кукунсимон материалларни сақлаш учун мўлжалланган чуқурлиги 2 m дан кам бўлмаган бункер ва бошқа сиғимлар материалларнинг қатламлар ҳосил қилишини бартараф этувчи қурилмаларга эга бўлиши лозим.
67. Зарарли ёки портлаш хавфига эга бўлган эритувчилар миқдорига эга бўлган материалларни герметик ёпиладиган идишларда сақлаш керак.
68. Елимлар, мастикалар, бўёқлар ва портлаш хавфига эга бўлган ёки зарарли моддаларни ажратиб чиқарувчи бошқа материаллар қўлланадиган ёки тайёрланадиган иш жойларида оловдан ёки учқун чиқарувчи бошқа предметлардан фойдаланиб ҳаракатланишга йўл қўймаслик керак. Бундай жойлар шамоллатилиши лозим.
Бундай хоналар (зоналар)даги электр қурилмалари портлаш хавфисиз ишлаш ҳолатида ҳамда статик электр зарядларининг ҳосил бўлиши ва тўпланишини бартараф этувчи чора-тадбирлар қабул қилинган бўлиши лозим.
69. Кукунсимон материаллар билан ишлар олиб бориладиган хоналар, шунингдек бундай материалларни янчадиган, майдалайдиган ва сепадиган машиналар ёнидаги иш жойлари шамоллатиш тизими билан таъминланган бўлиши лозим.
Оҳак, цемент, гипс ва бошқа кукунсимон материаллар учун мўлжалланган ўрнатмаларнинг зулфлари, энергия таъминлагичлари ва механизмлари бошқарилишини чиқиб турувчи бошқариш дастаклари билан амалга ошириш зарур.
70. Қурилмаларни қисмларга ажратиш ёки бузишдан олдин ишларнинг хавфсиз бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши лозим.
Қисмлари ажратилиши мумкин бўлган қурилмаларни, ишлар бошлангунга қадар сув, иссиқлик, электр таъминоти, канализация, технологик маҳсулот ўтказгичлардан узиш ва уларнинг шикастланишига қарши эҳтиёт чораларини қабул қилиш лозим.
Уларни узиш (ўчириш) тасарруфида бўлган ташкилотлар томонидан ўтказилиши ва тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим.
Бузилишга мумкин деб топилган қурилмаларни ишлар бошлангунга қадар сув, иссиқлик, электр таъминоти, канализация, технологик маҳсулот ўтказгичлардан узиш ва уларнинг шикастланишига қарши эҳтиёт чораларини кўриш керак.
71. Биноларни қисмларга ажратган ҳолда бузиш ишлари олиб борилаётган ҳудудни тўсиқлар билан тўсиш керак.
Биноларни бузишдан олинадиган материаллар махсус ажратилган майдонларга жойлаштириш керак.
Ёғоч конструкцияларни бузишдан олинган ва кейинчалик фойдаланишга яроқли бўлган материалларни жойлаштиришдан олдин улардаги чиқиб турган михлар ва скобаларни суғуриш лозим.
72. Битта вертикал бўйича бир нечта ярусларда, қурилмаларда ҳамда том ораёпмасида бузиладиган конструкцияларни бир вақтнинг ўзида бузиш мумкин эмас.
73. Қурилмаларни бузишда қўлланадиган машина ва механизмларни конструкциялар қулаш зонасидан ташқарига жойлаштириш лозим.
Бинолар (иншоотлар)ни йиғма ва қуйма конструкцияларни ажратиш йўли билан экскаватор гидроболға ва экскаватор демолятор ёрдамида бузишда хавфсиз масофани сақлашга риоя қилиш керак.
Бундай механизмлар ёрдамида бажариладиган ишларни мазкур техникадан фойдаланиш йўриқномасига мувофиқ амалга ошириш лозим.
Ҳайдовчининг кабинаси қурилиш парчалари тушишига қарши ташқаридан металл панжара билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Портлаш хавфига (бензин буғлари, кўмир чанглари ва ҳоказоларга) эга бўлган муҳитда экскаватор гидроболға ва экскаватор демолятордан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
74. Биноларни портлатиш усули билан бузишда ҳамда портлатиш ишларида саноат, тоғ иши ва коммунал-маиший секторда ишларни хавфсиз олиб бориш учун ўрнатилган назорат бўйича хавфсизлик қоидалари талабларига риоя қилиш керак.
75. Бинолар (иншоотлар) конструкцияларини экскаватор гидроболға, демолятор, пона-болға ёки шар-болға ёрдамида бузишда уларнинг иш зонасида бино баландлигидан кичик бўлган масофада одамларнинг бўлиши мумкин эмас.
76. Ишларни бажариш зонасидаги нотурғун конструкцияларни устунлар, тагдан маҳкамлагичлар ва бошқа воситалар билан маҳкамлаш лозим.
Конструкциялар ёки уларнинг алоҳида қисмларини агар шамол ёки бошқа омиллар таъсирида ағанаш хавфи бўлса, уларни қўшимча маҳкамлашларсиз қолдиришга рухсат берилмайди.
77. Биноларни қисмларга ажратишда, бузишда ҳамда чиқиндилар, материаллар қолдиқлари, қурилиш чиқиндиларини йиғиштиришда чанг ҳосил бўлишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутиш лозим.
Чангланган шароитларда ишлаётганларни уларнинг нафас олиш органларига чанг ва микроорганизмлар (моғор, ёғоч замбуруғи ва ҳ.к.лар) тушишидан ҳимоя қилувчи воситалар билан таъминлаш керак.
78. Шаҳарнинг барча қурилиш майдонлари эксплуатация қилинаётган машиналарнинг ғилдиракларини ювиш учун махсус ускуналар ва махсус жойларга эга бўлиши лозим.
Ушбу объектларнинг конструктив ва технологик ечимлари меҳнатни муҳофаза қилиш, экология ва ишлаб чиқариш санитарияси, шунингдек, ёнғин хафсизлиги соҳасидаги барча меъёрий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши керак.
79. Шаҳар ҳудудида қурилиш майдонига ҳамда ундан эксплуатация қилинаётган машиналарнинг юк хоналарида шаҳар атроф муҳитини чанглантурувчилар ташилганда юк хонасининг усти (юк хонаси ёпиқ машиналар бундан мустасно) чангланишдан ҳимоя тўрлари ёки матолар билан ёпилиши керак.
80. Қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини олдини олиш учун қурилиш майдонининг чанг ва қум заррачалари ҳавога кўтарилиш эҳтимоли кўп бўлган қисмларига шунингдек қурилиш ҳудудига кириб-чиқиш йўлаклари (автотранспорт воситаларининг кириб-чиқиш йўлакларига) осма ёмғирлатгич ва сув пуркагичлардан фойдаланиш лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1000 м2 ва ундан катта бўлган бино ва иншоотларнинг қурилиш майдонларини лойиҳалашда датчиклар ёрдамида чанг миқдори ва шовқин даражасини онлайн кўрсатувчи ҳамда маълумотларни архивланган (сақлаган) ҳолда ёзиб борувчи таблоларни ўрнатишни ҳисобга олиш лозим.
(80-банд Ўзбeкистон Рeспубликаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 16 майдаги 01/2-33-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 349, 28.05.2025 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
5-боб. Қурилиш машиналарининг эксплуатацияси
81. Қурилиш машиналари (механизмлар, кичик механизация воситалари)ни эксплуатация қилиш, шу жумладан уларга техник хизмат кўрсатишни амалдаги стандартларга ҳамда ШНҚ 3.01.01 талабларига ва ишлаб чиқарувчи заводларнинг йўриқномаларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Юк кўтарувчи машиналар эксплуатацияси, юқорида таъкидланган талаблардан ташқари, хавфсизлик қоидаларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши лозим.
82. Қурилиш машиналарининг соз ҳолатда бўлишига масъул бўлган шахслар, ишлаб чиқарувчи заводларнинг эксплуатация қилиш талабларига мувофиқ уларга техник хизмат кўрсатилишини ва уларнинг таъмирланишини таъминлаши лозим.
83. Қурилиш машиналари ёрдамида қурилиш-монтаж ишларини олиб борувчи ташкилотларнинг иш берувчилари мазкур ишларни хавфсиз бажариш бўйича қоида ва йўриқномаларни билиш бўйича имтиҳондан ўтган шахслар ичидан ходимларни тайинлаши лозим.
84. Машиналар қўлланадиган ишлар бошлангунга қадар ишларни бошқарувчи раҳбар машиналарнинг ҳаракатланиш схемасини ва уларни ўрнатиш жойларини, машиналарни ерга улаш усуллари ва жойларини аниқлаши, ҳайдовчи (оператор)нинг машинага хизмат кўрсатувчи ходим-сигнал берувчи билан ўзаро алоқада бўлиш ва сигнал бериш усулларини кўрсатиши, сигнал берувчининг турадиган жойини аниқлаши (зарур бўлганда) ҳамда иш зонасининг лозим бўлган даражада ёритилишини таъминлаши зарур.
85. Машиналарнинг ишлаш жойини танлашда иш зонасини кўриш ва машиналарнинг манёврланиши учун етарлича фазовий кенглик таъминланиши керак.
Агар машинани бошқараётган ҳайдовчи ёки моторист баландлиги 36 m дан юқори бўлган бинолар ва иншоотлар қурилишида иш фазосининг етарлича кўринувчанлигига эга бўлмаган ҳолларда ёки унга сигнал берувчи ходимни кўрмаса, ҳайдовчи ва сигнал берувчи ўртасида икки томонлама радио алоқа ёки телефон алоқасини ўрнатиш лозим.
Ҳайдовчига сигналларни узатишда оралиқда турадиган сигнал узатувчи шахснинг кўрсатмасидан фойдаланиш мумкин эмас.
86. Ишларни бажариш ёки машина ҳаракатланиши жараёнида сигналларнинг аҳамияти ушбу машинанинг ишлаши билан алоқадор барча шахсларга тушунтирилган бўлиши лозим.
Машинанинг ишлаш зонасида хавфсизлик белгилари ва огоҳлантириш ёзувлари ўрнатилган бўлиши лозим.
87. Мотори ишлаб турган машиналар, транспорт воситалари ва бошқа механизация воситаларини назоратсиз қолдириш мумкин эмас.
88. Қияликлари маҳкамланмаган ва ўйилган жойлар (котлованлар, траншеялар, канавалар ва ҳ.к.) яқинида машиналарни кўчириш, ўрнатиш ва ишлатишга фақат грунт бузилиш призмаси чегарасидан ташқарида ишларни бажариш лойиҳаларида кўрсатилган масофада йўл қўйилади.
Ишларни бажариш лойиҳаларида тегишли кўрсатмалар бўлмаганда, ўйилган жойлар қиялиги асосидан горизонтал бўйича машиналарнинг энг яқин жойлашган таянчларигача рухсат этиладиган масофа мазкур ШНҚнинг 11-иловаси бўйича қабул қилинади.
89. Машиналар, транспорт воситаларини жойлаштириш ва эксплуатация қилишда жой нишаблигида ёки грунт чўкканда шамол таъсири остида уларнинг қулаши ёки ўз-ўзидан кўчишини огоҳлантирувчи чора-тадбирлар қабул қилинган бўлиши лозим.
90. Ҳаво орқали электр узатиш линияларининг муҳофаза зонасига кузови кўтариладиган юк автомобилларини жойлаштиришда, шунингдек, бу зонада транспорт воситаларидан фойдаланиш пайтида ҳаво орқали электр узатиш линияларидан кучланишни ўчириш зарур.
91. Транспорт воситалари, машиналар ва бошқа механизация воситаларига техник хизмат кўрсатиш ҳамда уларни таъмирлашни, эксплуатацион ва таъмирлаш ҳужжатлари билан рухсат этиладиган бошқа вазиятлардан ташқари, фақат уларни тўхтатгандан ва моторини ўчиргандан кейин машина ва унинг қисмларининг ўз-ўзидан ҳаракатланиш эҳтимоли истисно этилганда, шунингдек, гидро ва пневматик тизимлардан босим олингандан сўнг амалга ошириш лозим.
92. Электр энергияси билан ишлайдиган машиналарга техник хизмат кўрсатишда кучланишнинг тасодифан берилишига йўл қўймайдиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиши лозим.
Ишга тушириш қурилмаларига «Ишга туширилмасин — одамлар ишлаяпти!» деб ёзилган пештахта осилган бўлиши лозим. Электр энергияси занжиридаги олдиндан сақлагичлар (предохранитель)нинг эрувчан қисмлари ташқарига чиқарилган ҳолатда бўлиши лозим.
93. Ўз оғирлиги таъсири остида кўчиш эҳтимолига эга бўлган машиналар, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлашда уларнинг йиғма бирликлари механик усул билан блоклаштирилган бўлиши ёки ўз-ўзидан ҳаракатланишини истисно этувчи таянчлари туширилган бўлиши лозим.
94. Машина моторларини қиздириш жараёнида ёқилғи ва мой тизимларида оқиш ҳолатлари кузатилганда машиналарни эксплуатация қилишда очиқ оловдан фойдаланиш мумкин эмас.
95. Машиналарни шатакка олганда ёки транспорт воситалари билан тортиб кўчирганда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш лозим.
96. Табиий ёки сунъий тўсиқлар, шунингдек, қўриқланмайдиган темир йўл ўтиш жойлари орқали машиналарнинг ўтишига фақат ҳаракат йўлининг ҳолати текширилгандан кейин йўл қўйилади.
Зарурият туғилганда машинанинг ҳаракатланиш йўли машина паспортида кўрсатилган талабларни ҳисобга олган ҳолда текисланади ва мустаҳкамланади.
97. Машиналарни монтаж (демонтаж) қилиш ишлаб чиқарувчи завод йўриқномасига асосан ва машиналар техник ҳолатига масъул бўлган шахс раҳбарлигида олиб борилади.
Монтаж зонаси тўсиқлар билан ўралган ёки хавфсизлик белгилари ва огоҳлантириш ёзувлари билан таъминланган бўлиши лозим.
Ер музлаганда, туман тушганда, қор ва жала ёғаётган пайтда, шунингдек, ҳаво ҳарорати машина паспортида белгиланган чегаралардан паст бўлганда, шамолнинг тезлиги катта бўлган вақтларда монтаж ишлари бажарилмайди.
98. Машиналарнинг пневматик ва гидро юритгич тизимидаги монометрлар синовдан ўтказилган ва муҳрлаб маҳкамланган бўлиши лозим. Манометр носоз бўлганда машиналардан фойдаланиш мумкин эмас.
99. Қўлда бошқариладиган машиналарни эксплуатация қилишда қуйидагилар амалга оширилиши лозим:
маҳкамлаш деталларининг бутлиги ва ишончлилиги, ҳимоя қопламасининг ҳолати текширилганда, машинадан ҳар сафар фойдаланилганда кабеллар (шланглар)ни текшириш;
иш бошлангунга қадар улаш тугмаларининг созлиги ва машинанинг куч таъсирисиз юриш ҳолатини текшириш;
ишдаги узилишларда, иш тугагач, шунингдек, иш асбобини мойлаш, тозалаш, алмаштириш пайтида ва шунга ўхшаш ҳолатларда қўлда бошқариладиган приборларни ўчириш ва электр ёки ҳаво ўтказиш тармоқларидан ажратиш;
массаси 10 kg дан ошадиган қўлда бошқариладиган машиналарни осма мосламалар билан биргаликда қўллаш;
баландликда қўлда бошқариладиган машина билан ишлаганда ҳавозанинг тўшамалари сифатида турғун сўрилардан фойдаланиш;
масъул шахс тайинлангандан сўнг қўлда бошқариладиган машиналар эксплуатациясини назорат қилиш.
100. Тебранишлар (вибрация)ни юзага келтирувчи машиналар қўлланилганда ходимларнинг меҳнат қилиш тартиби (ишдаги танаффуслар давомийлиги, даволаш-профилактик тадбирлар ва ҳ.к.лар) иш жойларидаги умумий ва муайян жойдаги вибрация бўйича амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ белгиланади.
101. Материалларни кўчиришда қўлланадиган конвейерлар конструкцияларга ва уларни жойлаштиришга қўйиладиган талабларга жавоб бериши лозим.
6-боб. Технологик анжомлар ва асбоблар эксплуатацияси
102. Қурилиш-монтаж ишлари технологик анжомлар, осиш воситалари, бетон аралашмаси (қоришмаси), сочилувчан ва донабай материаллар учун идишлар, юкларни илиш қурилмалари ва конструкцияларни тўғирлаш ҳамда вақтинча маҳкамлаш мосламаларини, оммавий ҳимоя воситаларини ва қурилиш асбобларини қўллаган ҳолда бажарилади.
103. Тўшама тахталар орасидаги тирқиш 5 mm дан катта бўлганда осиш воситалари текис ишчи тўшамаларга, шунингдек 1,3 m ва ундан юқори баландликда жойлаштирилганда тўшамалар тўсиқлар ва ҳимояловчи элементлар билан тўсилган бўлиши лозим.
Тўсиқларнинг баландлиги 1,1 m дан, борт элементининг баландлиги 0,15 m дан кам бўлмаслиги, тўсиқларнинг горизонтал элементлари орасидаги масофа 0,5 m дан катта бўлмаслиги лозим.
104. Ҳавозалар ўрнатиладиган грунтларнинг юзаси текисланади ва зичланади, шунингдек унинг сиртидан сувларнинг оқиб кетиши таъминланган бўлиши лозим.
Ҳавозалар қурилаётган бинонинг деворларига маҳкамланади. Уларнинг маҳкамланиш жойлари ва усуллари ишларни бажариш лойиҳаларида кўрсатилади.
Лойиҳада алоҳида кўрсатмалар ёки тайёрловчи-заводнинг йўриқномаси бўлмаган ҳолларда ҳавозаларни биноларнинг деворларига маҳкамлаш четки устунлар учун камида битта ярусдан кейин, юқори яруслар учун ҳар икки оралиқда маҳкамланади, шунингдек, ҳавозалар сиртининг бино фасадига тушадиган проекциясининг ҳар 50 m² юзасига битта маҳкамлаш жойи ва элементи назарда тутилади.
105. Транспорт воситаларининг ўтиш жойлари яқинида ўрнатиладиган ҳавозаларнинг тўшама воситалари транспорт воситалари габаритидан 0,6 m дан кам бўлмаган масофада ўрнатилади.
106. Ҳавозалар ва сўриларга (юкларни кўтариш машиналари, юк кўтариш майдончалари ва ҳ.к.) қўшимча юклар тушадиган ҳолларда уларнинг конструкцияси бу юкларни кўтариб туришини ҳисобга олиш лозим.
107. Баландлиги 4 m гача бўлган ҳавозалар ва сўриларнинг ишончли ўрнатилганлиги иш бошқарувчи ёки уста томонидан текширилиб, қабул қилингандан кейин эксплуатация қилиниши лозим. Баландлиги 4 m дан катта бўлган ҳавозалар эса иш берувчи ташкилот тайинлаган комиссия томонидан қабул қилиниб, далолатнома расмийлаштирилгандан кейин эксплуатация қилинади.
Қабул қилиб олинган ҳавозалар ва сўриларни қуйидагилар текширилиши лозим:
турғунликни таъминловчи боғлаш ва маҳкамлаш мосламалари;
алоҳида элементларни маҳкамлаш тугунлари;
ишчи тўшамалар ва тўсиқларнинг мавжудлиги;
устунларнинг вертикал ҳолатда ўрнатилганлиги;
металл ҳавозалар учун таянч майдончаларининг электр хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ерга уланганлиги.
Ҳавоза ва сўриларнинг одамлар кўтариладиган жойларида юкларнинг жойлашувини ва уларнинг тузилмасини кўрсатувчи пештахталар ўрнатилган бўлиши лозим.
108. Эксплуатация жараёнида ҳавозаларнинг ҳолати ҳар 10 кунда иш бошқарувчи ёки уста томонидан текшириб борилади.
109. Бир ой ва ундан ортиқ вақт давомида ишлатилмаган ҳавозалар мазкур ШНҚнинг 107-бандида белгиланган тартибда қабул қилинади.
Ҳавозалар ўрнатилган асоснинг юк кўтарувчанлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ёмғир ва қор сувлари, турли хил механик таъсирлардан кейин ҳавозалар қўшимча текширувдан ўтказилади.
Ҳавозаларнинг шикастланган жойлари аниқланса ва нуқсонлар тузатилгач мазкур ШНҚнинг 107-бандида белгиланган тартибда улар қайтадан қабул қилинади.
110. Баландлиги 6 m ва ундан юқори бўлган ҳавозаларда ходимлар ишларни тик ҳолатда бажараётганда камида иккита ишчи (устки) ва ҳимояловчи (пастки) тўшамалар бўлиши лозим, шунингдек, бино ёки иншоотга маҳкамланган ҳавозалар устидаги ҳар бир иш ўрни юқоридан 2 m дан катта бўлмаган баландликда маҳкамланган тўшама билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Одамлар ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланиши кўзда тутилмаган ҳолларда, ҳавозалар остида ҳамда уларга яқин масофада ишлар бажарилса ҳимояловчи (пастки) тўшамани ўрнатиш шарт эмас.
111. Бинога маҳкамланган ҳавозаларни ечиб олиш вақтида биринчи қаватдаги барча эшиклар ёпиқ ҳолатда бўлиши, шунингдек, қаватлардан балконларга чиқиш жойлари (ечиб олинаётган участка чегарасида)га тўсиқлар ўрнатилган бўлиши лозим.
112. Бино девори ва унинг ёнига ўрнатиладиган ҳавозаларнинг ишчи тўшамаси орасидаги тирқиш ғишт теришда 50 mm дан ва пардозлаш ишларида 150 mm дан ошмаслиги лозим.
Иссиқлик изоляцияси ишлари бажарилаётганда изоляция қилинаётган юза билан ишчи тўшама орасидаги оралиқ масофа (тирқиш) изоляция материалининг икки қават қалинлигига 50 mm қўшиб аниқланади.
Кўрсатилган оралиқ масофа (тирқиш)лар 50 mm дан катта бўлганда иш бажарилмаётган вақтда хавфсизликни таъминлаш мақсадида уларни ёпиб қўйиш лозим.
113. Қурилиш объектларидаги қурилиш ҳавозаларини бино периметри бўйича ўрнатишда ҳар 40 метр масофада нарвон ўрнатилади, лекин нарвонлар сони иккитадан кам бўлмаслиги лозим.
Ишлар бажарилгандан кейин ҳавозаларнинг сўрилари ва тўшамаларидаги қурилиш чиқиндилари тозаланади, улар юзаси қор ёки муз билан қопланган ҳолларда тўшамаларга мунтазам равишда қум сепилади.
114. Осма ҳавозалар ва сўрилар монтаж қилиниб, улар 1 соат давомида норматив юкдан 20% га ортиқ бўлган статик юк таъсирига синалади, ундан кейин эксплуатацияга топширилади.
115. Кўтариладиган сўрилар, юқорида қайд этилган синовдан ташқари, норматив юкдан 10% га ортиқ бўлган динамик юк таъсирига ҳам синовдан ўтказилиши лозим.
116. Осма ҳавозалар ва сўриларни синаш натижалари уларни қабул қилиш далолатномасида ёки ишларнинг умумий журналида акс эттирилган бўлиши лозим.
117. Осма ҳавозалар ёки сўрилардан кўп марта фойдаланилган ҳолларда уларни ҳавозалар (сўрилар) осиладиган конструкцияни ҳисобланган юкдан камида икки марта ортиқ бўлган юкка текшириш шарти билан синовларсиз эксплуатация қилишга йўл қўйилади, ҳавозаларни маҳкамлашни эса зарур бўлган синовларга дош бера оладиган намунавий тугунлар (қурилмалар)ни қўллаган ҳолда амалга ошириш лозим.
118. Қурилиш-монтаж ишларини бажаришда қўлланадиган кўтарилувчи сўрилар (кажавалар)нинг конструкцияси тегишли миллий стандартлари талабларига жавоб бериши лозим.
119. Кўтарилувчи сўриларни ишдаги танаффуслар вақтида ерга тушириш лозим.
Кўтарилувчи сўридан бино ёки иншоот ичига ёки аксинча бино ёки иншоотдан шу сўрига ўтиш мумкин эмас.
120. Кўтарилувчи сўриларни кўчириш учун қўлланадиган ва ерга ўрнатиладиган чиғирлар посанги юк (балласт) билан таъминланган бўлиши лозим, унинг оғирлиги чиғирнинг тортиш кучидан камида икки марта катта бўлиши керак.
Посанги юкни чиғир рамасига маҳкамлаш лозим.
Чиғир барабанидаги канатлар ўрамининг сони юкнинг пастки ҳолатида иккитадан кам бўлмаслиги лозим.
121. Кўчириладиган ҳавозаларни кўндаланг ва бўйлама йўналишларда силжитиш йўлининг нишаблиги ҳавозаларни ясаган завод томонидан тақдим этилган паспорт ва йўриқномада кўрсатилган нишабликдан ошмаслиги лозим.
Тезлиги 10 m/s дан юқори бўлган шамол эсаётган вақтда ҳавозаларни кўчириш мумкин эмас.
Силжитишдан олдин кўчириладиган ҳавозалардан материаллар ва идишларни тушириш тақозо этилади ҳамда уларнинг устида одамлар бўлмаслиги лозим.
122. Иш майдончалари бўлмаган тираб қўйиладиган зинапоялар қурилаётган бинонинг алоҳида яруслари орасига ўтиш учун жойлаштирилади ва ижрочининг қурилиш конструкцияларига таянишини талаб этмайдиган ишларни бажариши учун қўлланади.
123. Тираб қўйиладиган зинапояларни ҳамда очиладиган нарвонларни иш вақтида уларнинг силжиши ва ағнашини бартараф этувчи қурилмалар билан таъминлаш керак.
124. Тираб қўйиладиган зинапоялар ва очиладиган нарвонларнинг пастки охирги қисмларига уларни грунтга ишончли ўрнатиш учун учқир тунука қоплама кийдирилган бўлиши лозим, улардан силлиқ юза (паркет, металл, плитка, бетон ва ҳ.к.)ларда фойдаланишда уларда сирпанмайдиган материалдан бошмоқлар бўлиши лозим.
125. Тираб қўйиладиган зинапоянинг ўлчамлари ходимга унинг юқори охирги қисмидан 1 m дан кам бўлмаган масофадаги поғонасида тик турган ҳолатда ишлаш имконини таъминлаши лозим.
Тираб қўйиладиган зинапоя ёрдамида 1,3 m дан юқори бўлган баландликда ишлаш пайтида иншоот конструкциясига ёки конструкцияга маҳкамланган мазкур зинапояга маҳкам боғланган эҳтиёт камарини қўллаш керак.
126. Тираб қўйиладиган нарвонларни транспорт воситалари ёки одамлар ҳаракатланадиган участкаларга ўрнатиш жойларини ишларни бажариш вақтида тўсиқлар билан ўраш ёки қўриқлаш керак.
127. Асбоб-ускуналарни кўчиришда уларнинг учқир қисмларига ғилоф кийдириш керак.
128. Қурилиш, қурилиш материаллари саноати ва қурилиш индустриясида қўлланадиган юкларни илиш воситалари (илгак (строплар, траверсалар)нинг юк кўтариш илгаклари юкнинг ўз-ўзидан чиқиб кетишини бартараф этувчи олдиндан беркилувчи эҳтиёт қурилмалари билан таъминланган бўлиши лозим.
129. Илгак (строп)лар, траверсалар ва идишлар эксплуатация жараёнида уларнинг соз ҳолати учун жавобгар бўлган шахс томонидан техник кўрикдан ўтказилиши, бошқа технологик анжомлар эса, агар ишлаб чиқарувчи техник шартлари ёки йўриқномаларида бошқа муддатлар кўзда тутилмаган бўлса, ҳар доим 6 ойдан кам бўлмаган муддатда техник кўрикдан ўтказилиши лозим.
Кўрик натижаларини ишлар журналида қайд этиш керак.
130. Мураккаб қурилиш-монтаж ишларини бажаришда скаффолдинг ҳавозаларидан фойдаланиш лозим.
Скаффолдинг ҳавозаларидан ностандарт конфигурацияли бинолар ва иншоотлар қурилишида фойдаланилади.
Ҳавоза элементлари орасидаги боғланиш айланадиган ва айланмайдиган қисқичлар ёрдамида амалга оширилиши лозим.
Режа ва баландликка қараб, ҳавозаларнинг шакли кенг чегарали қилиб тартибга солинади.
Скаффолдинг ҳавозаларини ўрнатишда ишлаб чиқарувчининг кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш лозим.
7-боб. Транспортда ташиш ишлари
131. Қурилиш юкларини ташишда мазкур боб талабларидан ташқари, транспорт воситаларининг турларига боғлиқ равишда йўл ҳаракати қоидаларига, Автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш ва сақлашда меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2253, 2011 йил 11 августда) хамда Ўзбекистон республикаси саноат темир йўл транспортини техник эксплуатация қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 65-сон, 2002 йил 28 октябрь) мувофиқ бажариш лозим.
132. Транспорт воситаларига эгалик қилувчи ташкилот тасарруфидаги транспорт воситаларига тегишли йўриқномага мувофиқ ўз вақтида техник хизмат кўрсатилишини ва таъмирланишини таъминлаши лозим.
133. Портловчи, радиофаол, заҳарли ва енгил алангаланувчан ва ёнувчи юклар (суюқликлар, газлар ва қаттиқ материаллар) ташилишини ўрнатилган тартибда тасдиқланган юкларнинг ушбу тоифалари учун ишлаб чиқилган қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқ жиҳозланган транспорт воситаларида амалга ошириш лозим.
134. Портловчи, радиофаол, заҳарли ва енгил алангаланувчан юкларни транспорт воситалари билан аҳоли пунктлари ташқарисидан ўтадиган автойўллар бўйича ташишни кўзда тутиш лозим.
135. Аҳоли пунктлари ташқарисидан ўтадиган автойўллар орқали хавфли юкларни ташиш имкони бўлмаган ҳолларда уларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари томонидан тасдиқланган маршрутлар бўйича ташиш лозим.
136. Ташиш вақтида кузатилиши талаб этиладиган хавфли юкларни уларнинг хавфли ва зарарли хоссаларини ҳамда уларни ташиш усулларини биладиган кузатувчилар назорати остида ташиш лозим.
137. Думалашини (ёки транспорт ҳаракатланганда тушиб кетишини) бартараф этиш учун юклар транспорт воситаларига юкларнинг берилган турини юклаш ва маҳкамлашнинг техник шартларига мувофиқ жойлаштирилиши ва маҳкамланиши лозим.
138. Ҳаракатланишдан олдин ҳайдовчи юкнинг тўғри ўрнатилганлиги ва маҳкамланганлигини ҳамда одамларнинг кузовда бўлиш эҳтимоллиги бартараф этилганлигини текшириши ва яқин жойлашган одамларни ҳаракат бошланганлиги тўғрисида огоҳлантириши лозим.
139. Юк автомобилларида одамларни ташишда улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидалари талабларига мувофиқ жиҳозланган бўлиши лозим.
140. Одамларни ташиш учун мўлжалланган автомобиль ҳайдовчисининг йўл варағида автохўжаликнинг «Одамларни ташиш учун яроқли» белгиси ва ташиладиган йўловчиларнинг мумкин бўлган максимал сони кўрсатилган бўлиши лозим.
141. Йўл варағи мазкур автомобиль экплуатацияси учун масъул бўлган шахс томонидан имзоланган бўлиши керак.
142. Одамларни ташишда ҳайдовчи томонидан йўлнинг хавфли участкалари кўрсатилган ҳолда автомобилнинг ҳаракатланиш маршрути аниқланган бўлиши лозим.
143. Юк (самосвал) автомобилларнинг кузовлари, прицеплар, ярим прицеплар ва цистерналарида ҳамда одамларни ташиш учун махсус жиҳозланмаган бортли автомобилларда одамларни ташиш тақиқланади.
144. Одамларни ташиш амалга ошириладиган юк автомобилларини автохўжалик раҳбари томонидан йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ берилган махсус рухсатномага эга бўлган ҳайдовчилар бошқариши мумкин.
145. Одамларни ташишда хавфсизликни таъминлаш учун жавобгар ходимлар ва гуруҳларнинг йўл бошчилари тайинланиши лозим.
146. Транспорт воситаларига миндириш ва улардан тушириш жойлари учун махсус майдончалар жиҳозланган бўлиши лозим ёки одамлар хавфсизлигини таъминловчи бошқа қурилмалар қўлланилиши зарур.
147. Транспорт воситасини ҳаракатга келтириш бошланишидан олдин ҳайдовчи одамларнинг тўғри жойлаштирилганлигига ишонч ҳосил қилиши ва уларни ҳаракат бошланиши тўғрисида огоҳлантириши лозим.
148. Одамларни ташишга мўлжалланган юк автомобилларига ходимларни чиқариш ва тушириш фақат орқа ёки ўнг бортдан амалга оширилиши шарт.
149. Транспорт воситалари дарё ва сув ҳавзаларининг музлаган сиртида музли ўтказиш жойларининг максимал йўл қўйиладиган юк кўтарувчанлиги тўғрисида кўрсаткичларга эга бўлган махсус белгиланган маршрут бўйича ҳаракатланиши лозим, фақат транспорт воситаларини ҳайдовчи кабинаси эшигининг очиқ ҳолатини таъминлаган ҳолда бошқариши керак.
Музли ўтказиш жойларида транспорт воситалари ҳаракатини бошлаш ва тўхтатиш санасини музли ўтказиш жойига масъул бўлган ташкилот раҳбари белгилайди.
150. Юк (самосвал) автомобилларини кўтармалар ва қазилма чуқурларда юксизлантиришда уларни табиий нишаблик ёқаси (грунт бузилиш призмаси чегараси)га 1 m дан кам бўлмаган яқинликда ўрнатиш, эстакадалардан юксизлантиришда эса мазкур автомобилларни ишончли қайтарувчи ёғоч бруслар билан жиҳозлаш лозим.
151. Юк (самосвал) автомобиллар зарур бўлган ҳолларда кўтарилган кузовни ушлаб туриш учун махсус таянчлар билан таъминланган бўлиши лозим.
Кузови кўтарилган самосвал автомобиллар кузовига таянч ўрнатмасдан техник хизмат кўрсатишни амалга ошириш мумкин эмас.
Юк (самосвал) автомобилларни кузови кўтарилган ҳолатда ҳаракатлантириш тақиқланади.
152. Шатакка олинган транспорт воситасида (ҳайдовчидан ташқари) одамларнинг бўлиши мумкин эмас.
153. Бирор иш бажарилаётган зонага ҳайдовчи томонидан автомобилни орқага ҳаракатлантиришни шу ишда қатнашаётган шахслардан бирининг кўрсатмаси бўйича амалга ошириш лозим.
154. Транспорт воситаларининг қурилиш майдонларидан шаҳар кўчаларига чиқишида атроф-муҳитнинг ифлосланишини бартараф этиш учун қурилиш материалларини ташийдиган катта габаритли юк автомобиллар ғилдиракларини ювиш тадбирини ўтказиш зарур.
155. Қурилиш чиқиндиларини шаҳар чегараси чизиғи ичида ташишда белгиланган қоидалар бўйича ташилиши керак.
156. Бунда қурилиш чиқиндиси, қум, грунт ва бошқа шу каби ташилаётган юклар шаҳар кўчаларини ифлослантиришини олдини олиш мақсадида уларни сув билан намлантириш керак.
157. Агар қурилиш чиқиндисининг сатҳи юк (самосвал) автомобиль кузовидан кўтарилса, у ҳолда унинг устини қўшимча тарзда брезент билан ёпиш ва уни ишончли маҳкамлаш лозим.
8-боб. Пайвандлаш ишлари
158. Электр пайвандлаш ва газ алангаси билан пайвандлаш ишларини бажаришда мазкур нормалар ва қоидалар, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш лозим.
Бундан ташқари, электр пайвандлаш ишларини бажаришда ёнғин хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича миллий стандартларининг тегишли талабларини бажариш лозим.
159. Электр пайвандлаш ва газ алангаси билан пайвандлаш ишларини ушбу ярусда ҳамда пастда жойлашган (ёнмайдиган ҳимоя тўшамаси бўлмаган ёки ёнмайдиган материал билан ҳимояланган) ярусларда бажариш жойларида 5 m дан кам бўлмаган радиусда ёнувчан материаллар бўлмаслиги лозим бўлса, 10 m дан кам бўлмаган радиусда эса портлаш хавфига эга бўлган материаллар ва ускуналар бўлмаслиги зарур.
160. Ёнғин хавфи эҳтимоли бор хоналарда пайвандлаш ишларини бажариш жойи ёнмайдиган тўсиқ билан ҳимояланган бўлиши ва тўсиқнинг баландлиги камида 2,5 m, тўсиқ ва пол орасидаги масофа эса кўпи билан 5 cm га тенг бўлиши керак. Ацетилен генераторларини газ билан пайвандлаш ишлари олиб бориладиган жойдан, очиқ аланга ва қизиб кетган буюмлардан, компрессор ва вентиляторлар ҳаво тортадиган жойлардан камида 10 m бўлган масофада тўсиб қўйилган ҳолда жойлаштириш лозим.
161. Конструкция элементларини қирқиб бўлаклашда элементларнинг тасодифан ағдарилишига йўл қўймасликни назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш лозим.
162. Босим остида исталган суюқлик ёки газларни ўз ичига сиғдирган, ёнувчан ёки зарарли моддалар билан тўлдирилган ёки электр-техник қурилмаларга тегишли бўлган аппаратлар, идишлар ва қувур ўтказгичларни очиқ аланга билан пайвандлаш, кесиш ва қиздиришни эксплуатация қилувчи ташкилотлар билан хавфсизликни таъминловчи тадбирлар бўйича келишмасдан олиб бориш мумкин эмас.
163. Ёпиқ ҳажмли иншоотлар ёки конструкциялар ичидаги бўшлиқларда электр ва газ пайвандлаш ишларини бажаришда иш жойлари ҳавони сўриб олувчи вентиляция тизими билан таъминланиши лозим.
Бунда ҳавонинг тезлиги 0,3 — 1,5 m/s бўлиши керак.
Суюлтирилган газлар (пропан, бутан, аргон) ва карбонат кислотасини қўллаш билан пайвандлаш ишлари бажарилган ҳолларда пастдан сўриладиган вентиляция тизими бўлиши лозим.
164. Ичида ёнувчан суюқликлар ёки кислоталар бўлган ёпиқ ҳажмли иншоотларда пайвандлаш ишларини бажаришдан олдин улар тозаланган, ювилган, қуритилган бўлиши ва ичида зарарли моддаларнинг хавфли концентрациялари қолмаганлигини тасдиқловчи текширув ўтказилиши керак.
165. Ёпиқ ҳажмли иншоотлар ичида электр ва газ пайвандлаш ишларини бир вақтнинг ўзида олиб бориш мумкин эмас.
166. Пайвандлаш ишларини бажаришда ёпиқ ҳажмли иншоотлар ичини ёритишни ташқарида ўрнатилган чироқлар ёки кучланиши 12 V дан катта бўлмаган қўл фонарлари ёрдамида амалга ошириш лозим.
Пайвандлаш ускунасини пайвандланувчи ёпиқ ҳажмли иншоотлар ташқарисига жойлаштириш лозим ва фақат стандарт электр тутқични қўллаш керак.
167. Олов пуркагич, газ пуркагич ва редуктор ниппелларига ҳамда шлангларни улаб узайтириш жойларига газ ўтказувчи шлангларни маҳкамлашни сиқувчи хомутлар билан амалга ошириш керак.
168. Электр тутқичлар ва олов пуркагичларга электр токини бериш учун пайвандлаш цикли давомийлигини ҳисобга олган ҳолда максимал электр юкламаларида электр ҳалқали пайвандлаш ускунасининг ишончли ишлашини таъминлашга мўлжалланган изоляцияланган эгилувчан кабелларни қўллаш лозим.
169. Пайвандлаш кабелларини улашда кабелларнинг бирикадиган жойларини пресслаш, пайвандлаш, кавшарлаш, қалайлаш ва сўнгра бу жойларни изоляциялаш ёки махсус бириктирувчи муфталар билан ҳимоя қилиш керак.
170. Кабелларни пайвандлаш ускунасига улаш прессланган ёки кавшарланган учлик ёрдамида амалга оширилиши лозим.
171. Пайвандлаш симларини ётқизишда ёки силжитишда улар изоляциясининг шикастланишига ҳамда сув, мойга тушишига, пўлат канатлар ва қизиган қувур ўтказгичларга тегишига қарши чораларни қабул қилиш керак.
172. Электр пайвандлаш аппаратлари ва манбаларини электр энергияси билан таъминлашда уларнинг кучланиш остидаги элементлари учун ишончли тўсиқлар кўзда тутилиши ва ўрнатилиши лозим.
173. Электр пайвандлаш ускунасининг кучланиш остида бўлмаган металл қисмлари ҳамда пайвандланувчи буюмлар ва конструкциялар бутун пайвандлаш давомида ерга уланган бўлиши, пайвандлаш трансформаторида эса бундан ташқари, корпуснинг ерга уланувчи болтини иккиламчи чўлғам қисқичига бириктириш лозим, бу қисқичга қайтувчи сим уланади.
174. Ёмғир ёки қор ёғаётган вақтда электр пайвандлаш ускунаси ва иш жойи устида айвон бўлмаган ҳолда электр пайвандлаш ишларини бажариш мумкин эмас.
175. Очиқ электр ёйи билан пайвандлашда пайвандчиларнинг хонадаги иш жойлари қўшни иш жойларидан ва ўтиш жойларидан 1,8 m дан кам бўлмаган баландликда ёнмайдиган экран (ширма, щит)лар билан қуршалган ҳолда ажратилган бўлиши лозим.
176. Очиқ ҳавода пайвандлаш ишларини бир вақтнинг ўзида бир нечта пайвандчилар бир-бирига яқин жойда бажараётганда ва одамлар тиғиз ҳаракатланаётган участкаларда бундай тўсиқларни қўйиш лозим.
177. Газ баллонларини олиб келишни, сақлашни, тарқатишни ва қабул қилиб олишни фақат улар билан ишлаш бўйича ўқув машғулотларидан ўтган шахслар амалга ошириши мумкин.
178. Газ баллонларини зарбалар ва тўғри тушадиган қуёш нурлари таъсиридан сақлаш чоралари бўлиши керак ҳамда уларни иситиш приборларидан камида 1 m узоқликда жойлаштириш керак.
179. Газ баллонларини Босим остида ишлатиладиган идишларни тайёрлаш ва улардан хавфсиз фойдаланиш қоидалари талабларига мувофиқ махсус ажратилган қуруқ ва шамоллатиладиган хоналарда сақлаш лозим.
Бўш баллонларни газ билан тўлдирилган баллонлардан ажратилган ҳолда алоҳида сақлаш лозим.
Ишлар тугагандан кейин ичида газ қолган баллонларни улар учун махсус ажратилган ва бегона шахсларнинг кириши тақиқланган жойда сақлаш, ацетиленли кўчма генераторларни эса карбид калцийдан тозалаш ва чиқиндини махсус ажратилган жойга ташлаш керак.
180. Кислород баллонларини эксплуатация қилиш, сақлаш ва кўчиришда баллонлар ҳамда шлангларнинг мойлаш материаллари, шунингдек, кийим ҳамда мой доғлари ўрнашиб қолган тозалаш материалларига тегишини бартараф этувчи чоралар кўзда тутилган бўлиши лозим.
181. Газ баллонларини ташишни шунинг учун махсус мўлжалланган аравачалар, контейнерлар ва баллонларнинг турғун ҳолатини таъминлайдиган бошқа қурилмаларда амалга ошириш керак.
182. Ацетиленли генераторларни машиналар ва одамлар ўтиш жойларига, одамлар гавжум бўладиган жойларга ҳамда компрессорлар ёки вентиляторларнинг тўсиқлари яқинидаги жойларга жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
183. Резервуарлар, қудуқлар ва бошқа ёпиқ сиғимларда газ алангаси билан боғлиқ бўлган ишларни бажаришда бензин билан ишлайдиган асбобларни қўллаш тақиқланади.
184. Пайванд чоклари сифатини назорат қилишни гамма-дефектоскопия ёрдамида амалга оширишда радиация хавфсизлиги талаблари белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларини бажариш лозим.
185. Пайванд чоклари сифатини назорат қилишни ултратовуш ёрдамида амалга оширишда электр қурилмалари бўйича ишлаб чиқилган техник эксплуатация қоидаларига қатъий риоя қилиш керак.
9-боб. Юклаш ва тушириш ишлари
186. Юклаш ва тушириш ишлари мазкур ШНК, ГОСТ 12.3.009-76 ва Юк кўтаргич (минора)ларни ўрнатиш ва улардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига (рўйхат рақами 2313, 2012 йил 12 январь) мувофиқ олиб борилиши лозим.
187. Темир йўл ёки автомобиль транспорти воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган юклаш-тушириш ишларини бажаришда автомобиль транспорти хўжалиги корхоналари учун мўлжалланган хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш лозим.
188. Юклаш-тушириш ишларини бажариш учун майдончалар текисланиши ва 5° дан катта бўлмаган нишабликка эга бўлиши лозим.
Тегишли жойларга «Кириш», «Чиқиш», «Бурилиш» ва бошқа ёзувлар ўрнатилган бўлиши лозим.
Юк кўтариш машиналари, юк тутқич қурилмалари, юклаш-тушириш ишларини бажаришда қўлланиладиган контейнерлаш ва пакетлаш воситалари миллий стандартлар талабларига ёки уларга қўйиладиган техник шартларга жавоб бериши лозим.
189. Юкларни илишни инвентарь илгичлар ёки тасдиқланган лойиҳа (чизма) асосида тайёрланган махсус юк тутқич қурилмаларини қўллаган ҳолда бажариш керак.
Илиш усуллари илинган юкнинг тушиш ёки сирпаниш эҳтимолини истисно қилиши лозим.
190. Юкларни транспорт воситаларига ўрнатиш (жойлаш) уларни ташиш ва туширишда уларнинг турғун ҳолатини таъминлаши лозим.
191. Юклаш-тушириш ишларини бажараётганда нотурғун ҳолатдаги юкни илиш, шунингдек, кўтарилган юкдаги илиш мосламаларини силжитиш мумкин эмас.
192. Юкларни, айниқса, шиша идишлардаги юкларни кўчиришда турткилар ва зарбаларнинг олдини олувчи чоралар кўзда тутилган бўлиши лозим.
193. Кукунсимон материал (цемент, оҳак, гипс ва ҳ.к.)ларни юклаш ва тушириш билан боғлиқ бўлган ишларни механизациялашган усулда бажариш керак.
Цементни қўлда тушириш ишларини, истисно тарзида, унинг ҳарорати 40 °С дан юқори бўлмаганда бажариш мумкин.
194. Панеллар, блоклар ва бошқа йиғма темир-бетон конструкцияларни юклаш ёки туширишдан олдин монтаж илмоқларини кўздан кечириш, уларни қоришма ёки бетондан тозалаш ҳамда зарур бўлганда, конструкциянинг шикастланмаслигини таъминлаган ҳолда уларни тўғирлаш лозим.
195. Автомобилни экскаваторлар ёки кранлар ёрдамида юклаётганда, ҳайдовчи ва бошқа шахсларга автомобилнинг ҳимоя ёпмаси билан ҳимояланмаган кабинасида бўлиши тақиқланади.
196. Транспорт воситасини экскаваторлар ёки кранлар ёрдамида юклаётганда 5 m яқинликда одамлар, шунингдек, ҳимоя ёпмаси билан ҳимояланмаган кабинада ҳайдовчи ва бошқа шахслар бўлмаслиги лозим.
197. Транспорт воситаларини юклаётганда, ташиладиган юкнинг устки қисми кўприклар остидаги ўтиш жойлари, туннелларнинг габарит баландликларидан ошмаслиги лозим.
Баландлиги 1 m дан ортиқ бўлган юкни илиш учун илувчиларнинг чиқиши ва тушишига мўлжалланган нарвонни қўллаш лозим.
198. Қайтарувчи тўсиқларга эга бўлмаган эстакадалардан транспорт воситаларини тушириш мумкин эмас.
10-боб. Изоляциялаш ишлари
199. Изоляциялаш (гидроизоляция, иссиқлик изоляцияси, коррозияга қарши изоляция) ишлари бажарилаётганда ходимларга иш характерига боғлиқ бўлган қуйидаги хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини таъсир қилиши тўғрисида огоҳлантирувчи чора-тадбирларни назарда тутиш лозим:
иш зонаси ҳавосининг юқори даражада чангланганлиги ва газ билан тўйинганлиги;
ускуналар, материаллар юзасида учрайдиган ўткир қирралар, милклар ва ғадир-будирликлар.
200. Коррозияга қарши изоляция ишларини бажаришда, ушбу норма ва қоидалар талабларидан ташқари, меҳнат хавфсизлиги талабларини бажариш лозим.
201. Қатрон мастикасини иш жойларига, қоидага кўра, қатрон ўтказгич бўйича ёки юк кўтариш машиналари ёрдамида етказиш керак.
Иссиқ қатронни иш ўринларига қўлда кўчириб етказиш зарур бўлганда, кенг қисми ерга қаратилган кесик конус шаклидаги, зич ёпилувчи қопқоқлар ва қулфланадиган қурилмали металл идишларни қўллаш мумкин.
202. Ишларда ҳарорати 180 °С дан юқори бўлган қатрондан фойдаланиш мумкин.
203. Қатрон мастикаларини қайнатиш ҳамда қиздириш қозонлари мастика ҳароратини ўлчаш приборлари ва зич ёпилувчи қопқоқлар билан жиҳозланиши лозим.
Қозонга солинадиган тўлдиргич қуруқ ҳолатда бўлиши ва қозонга муз ҳамда қор тушишига йўл қўймаслик керак.
Қайнатиш қозони ёнида ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари мавжуд бўлиши лозим.
204. Хоналар ичида қатронли таркибларни қиздириш учун очиқ алангали қурилмаларни қўллашга йўл қўйилмайди.
205. Аппаратлар ёки ёпиқ хоналар ичида изоляциялаш ишларини бажаришда уларнинг шамоллатилиши ва портлашдан ҳимояланган арматура билан 12 V дан юқори бўлмаган кучланишли тармоқдан маҳаллий электр ёритилиши таъминланиши керак.
206. Аппаратларда ва бошқа ёпиқ сиғимларда изоляция ишларини бошлашдан олдин барча электр двигателларини электр тармоғидан узиб қўйиш, технологик қувурўтказгичларга тиқинлар қўйилиши ҳамда тегишли жойларда аппаратлар ичида ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар (плакатлар) осиб қўйилиши лозим.
207. Бир неча ходимдан иборат гуруҳлар томонидан иссиқ қатрондан фойдаланган ҳолда ишлар бажарилаётганда улар орасидаги масофа камида 10 m бўлиши лозим.
208. Шиша ва шлак толаларини иш жойига уларнинг чангланишини бартараф этувчи шартларга риоя қилган ҳолда контейнерлар ёки пакетларда етказиш керак.
209. Конструкциялар ёки ускуналар суркама изоляция қатлами остида қоладиган мақсадда тайёрланадиган тўқима симлар билан мустаҳкамланган иссиқлик изоляцияси материаллари билан қоплангандан кейин уларнинг юзаларида симларнинг чиқиб турган учлари бўлмаслиги лозим.
210. Технологик ускуналар ва қувур ўтказгичларда иссиқлик изоляциялаш ишларини меҳнат хавфсизлиги бўйича миллий стандартларига мувофиқ равишда ва улар ўрнатилгунга қадар ёки лойиҳага мос равишда доимий маҳкамлангандан кейин бажариш лозим.
Эритувчи суюқлик ва қатрондан ташкил топган грунтовкани тайёрлашда эритилган қатронни эритувчи суюқликка қўйиш мумкин.
Эритувчи суюқликни эритилган қатронга қуйишга йўл қўйиб бўлмайди.
211. Қурилиш конструкцияларининг юзаларини сувоқ қилишдан олдин ўрнатиладиган тўрларни маҳкамлаш учун тўқиладиган симдан фойдаланиш тавсия этилади.
212. Эритувчи суюқлик ва битумдан ташкил топадиган грунтовка (прайер)ни тайёрлашда қатронни эритувчи суюқликка уни ёғочдан ишланган мослама билан аралаштириб қуйиш керак.
Грунтовкани тайёрлаш пайтида қатроннинг температураси 70 °С дан ошмаслиги лозим.
Эритувчи суюқликни эритилган қатронга қуйиш, шунингдек грунтовкани этил бензини ёки бензолда тайёрлашга йўл қўйилмайди.
11-боб. Сунъий асослар ва бурғулаш ишлари
213. Бурғулаш ишларини ва ер ости коммуникациялари яқинида ҳамда портловчи хавфли материаллар топилган ёки тупроқ патоген зарарланган жойларда қуриладиган бинолар ва иншоотларнинг сунъий равишда мустаҳкамланадиган грунтлардан бажариладиган сунъий асосларини ўрнатиш бўйича ишларни олиб боришга фақат мазкур ШНҚнинг 13-бобида белгиланган талабларга риоя қилиш шарти билан йўл қуйилади.
214. Бурғулаш минораларини ҳамда копёрларни монтаж, демонтаж қилиш ва кўчиришни технологик хариталарга мувофиқ, кўрсатилган ишларни хавфсиз бажаришга масъул бўлган шахсларнинг бевосита раҳбарлиги остида амалга ошириш тақозо этилади.
Бурғулаш миноралари ва копёрларни монтаж, демонтаж қилиш, кўчиришга тезлиги 15 m /s ва ундан ортиқ бўлган шамолда ёки момақалдироқли ёмғирда рухсат берилмайди.
215. Бурғулаш минораси ёки копёр конструкцияларини кўтаришдан олдин уларнинг барча элементлари ишончли маҳкамланган, асбоблар ва маҳкамланмаган предметлар эса чиқариб ташланган бўлиши лозим.
Горизонтал ҳолатда йиғилган конструкцияни кўтаришда конструкция узунлиги плюс 5 m га тенг радиусда барча бошқа ишлар тўхтатилиши лозим.
216. Бурғулаш миноралари ва копёрларнинг техник ҳолати (тугунлар маҳкамланишининг ишончлилиги, боғланиш жойлари ва ишчи тўшамаларнинг яроқлилиги)ни ҳар бир смена бошланишидан олдин текшириш керак.
217. Ҳар бир копёр ва бурғулаш минораси товуш сигнализацияси билан жиҳозланган бўлиши керак.
Уларни ишга туширишдан олдин товушли сигнал берилиши лозим.
218. Копёр (минора)да бурғулаш қурилмасини ишлатиш хавфсизлигини таъминлаш учун бурғулаш инструменти ёки юкни тутиб турувчи мосламанинг кўтарилиш баландлигини чекловчи элемент ўрнатилган бўлиши лозим.
219. Охиригача ёйилмаган ва резьбали бирикмалар билан маҳкамланмаган бурғулаш ускунасидан фойдаланилмайди.
220. Ўтказиладиган қувурларни тушириш ва ўрнатиш даврида ушбу ишларни бажаришда бевосита иштирок этмайдиган шахсларнинг бурғулаш минораси баландлигидан бир ярим марта узун бўлган масофада яқин келиши тақиқланади.
221. Бурғулаш дастгоҳини кўздан кечириш, мойлаш, тозалаш ёки ундаги қандайдир носозликларни тузатишдан олдин бурғуловчи инструмент турғун ҳолатга қўйилиши, двигатели эса ўчирилган бўлиши лозим.
222. Бурғуланган қудуқлар ишлар тамомлангач шчитлар билан ишончли ёпилиши ёки тўсилиши лозим.
Шчитлар ва тўсиқларга огоҳлантириш белгилари ва сигналли ёритгичлар ўрнатилган бўлиши лозим.
223. Болға ва қозиқларнинг копёр учун чегаравий массаси унинг фермаси ёки рамасида кўрсатилган бўлиши лозим.
224. Қозиқлар копёр машинистининг фақат кўриш чегараларида копёр асосида маҳкамланган қайтарувчи блок орқали тўғри чизиқ бўйича тортилади.
225. Копёрларни силжитишни болғанинг туширилган ҳолатида текисланган майдон бўйича амалга ошириш лозим.
Копёрни силжитиш учун йўллар ҳолатини ҳар бир сменани бошлашдан олдин текшириш лозим.
Қозиқларни қоқиш жараёнида ва ишдан кейин копёрни силжишга қарши қурилмалар билан маҳкамлаш керак.
226. Қозиқ ва қозиқ қоқадиган болғани кўтаришни алоҳида илгаклар билан бажариш зарур.
Копёрда фақат битта илгак бўлганда қозиқларни ўрнатиш учун қозиқ қоқувчи болға илгакдан бўшатилган ва тўхтатиш болтига ишончли маҳкамланган бўлиши лозим.
Кўтариш пайтида свай чайқалиш ва айланишга қарши тортқилар ёрдамида ушлаб турилиши лозим.
Қозиқ қоқиш болғаси ва қозиқни бир вақтнинг ўзида кўтаришга йўл қўйилмайди.
227. Грунтга қоқилган қозиқларни кесишда кесилаётган қисмнинг тўсатдан тушиб кетишини истисно қилиш чораларини олдиндан кўриш лозим.
228. Сузувчи копёр билан қозиқларни қоқишда, унинг қирғоқ ёки сув тубида маҳкамланган лангарларга тортиб боғланишини, шунингдек, навбатчи сузиш воситалари ёки пиёдалар кўприги ёрдамида қирғоқ билан алоқада бўлишини таъминлаш керак.
Сузувчи копёр қутқариш воситалари ва қайиқ билан таъминланган бўлиши лозим.
Икки баллдан юқори тўлқинланишда дарёлар ва сув ҳавзаларида қозиқ қоқиш ишларини бажариш мумкин эмас.
229. Муз орқали қозиқ қоқишда иш сменаси бошида ҳамда охирида музнинг ҳолати ва қалинлигини назорат қилиш керак.
Иш майдони қордан тозаланган бўлиши лозим.
Муздаги чуқурчалар, уларга қозиқларни қоқишга қадар шчитлар билан ёпилган ёки тўсилган бўлиши лозим.
230. Виброқоққичлар ёрдамида қозиқларни қоқишда виброқоққичнинг қозиқ бош қисми билан зич ва ишончли бирикишини, шунингдек, виброқоққични ушлаб турувчи канатларнинг эркин ҳолатини таъминлаш керак.
Ишдаги ҳар бир танаффус пайтида виброқоққични ўчириб қўйиш лозим.
231. Қозиқ қобиқларни қоқишда виброқоққич каллагини қоқилаётган свай-қобиғига ёки қозиқ-қобиғининг кейинги секциясига улаш учун ходимларни осма майдончага киритишга узатилаётган конструкция фақат қоқилаётган қозиқ-қобиқ тепа қисмидан 300 mm дан катта бўлмаган масофага кран ёрдамида туширилганидан сўнг рухсат берилади.
232. Тушиш қудуғини туширишни иш юритувчи ёки устанинг бевосита раҳбарлиги остида амалга ошириш лозим.
233. Тушиш қудуғи ички томондан камида иккита ишончли маҳкамланган осма зиналар билан жиҳозланган бўлиши керак.
234. Тушиш қудуғи кескичининг қирраси остида грунтни қазиш кетма-кетлиги унинг турғунлигини таъминлаши лозим.
Грунтни қудуқ кескичи қиррасидан 1 m дан ортиқ бўлган чуқурликда паст томонга қазиш мумкин эмас.
Қўзғалувчан грунтларни сув қуйиб ювиш билан қазишда ёки бундай грунтлар қатлами қудуқ кескичидан юқорида мавжуд бўлганда, тўсатдан грунт ўпирилиши ва қудуқнинг грунт билан тўлиши рўй берганда одамларни тезкор эвакуация қилиш бўйича чора-тадбирлар кўзда тутилган бўлиши лозим.
235. Тушиш қудуғининг ички периметри бўйича устки ҳимоя ёпмаларини ўрнатиш лозим.
Устки ҳимоя ёпмаларининг ўлчамлари, мустаҳкамлиги ва уларни ўрнатиш тартиби лойиҳада аниқланган бўлиши лозим.
236. Грунтларни музлатиш бўйича ишларни бажариш учун мўлжалланган асбоб-анжомлар ва қувурўтказгичлар синовдан ўтказилган бўлиши керак ва қуйидагилар:
монтаж тугаллангач музлатиш станциялари аппаратларини паспортда кўрсатилган пневматик ёки гидравлик босим билан синаш, лекин бунда сўриб олувчи аппаратлар учун босим 1,2 МPа (12 kgs/sm²) дан кам бўлмаслиги ва ҳайдовчи аппаратлар учун эса босим 1,8 МPа (18 kgs/sm²) дан кам бўлмаслиги;
қудуқларга туширишдан олдин музлатувчи колонкалар 2,5 МPа дан кам бўлмаган босимда гидравлик босим билан синовдан ўтказилиши лозим.
237. Фақат музгрунт тўсиқ билан биргаликда лойиҳавий қалинликка эришгандан сўнг грунтни музлатиш билан сунъий маҳкамлаш зонасида қурилиш ишлари бажарилади.
Ишларни бажаришга рухсат берилиши далолатнома билан расмийлаштирилган бўлиши лозим.
238. Музлатилган девор ёмғир ва қуёш нурларидан доимий ҳимояланганда, музгрунтли тўсиққа эга бўлган котловандан грунтни олишга рухсат берилади.
Иш пайтида музгрунтли тўсиқларни механик шикастланишлардан сақлаш чораларини кўриш лозим.
239. Грунтни музлатиш ва эритиш жараёнида котлованнинг музгрунтли тўсиғи ўлчамларини ва ҳароратини назорат қилиш тартиби лойиҳа билан аниқланган бўлиши лозим.
240. Грунтларни (силикатлаш ва бошқа йўллар билан) кимёвий мустаҳкамлаш бўйича инъекциявий ишларда қўлланиладиган қувурўтказгичлар, шланглар ва инъекторлар ишчи босимнинг бир ярим баробар катталигига тенг, лекин 0,5 МPа (5 kgf/cm²) дан паст бўлмаган босим остида гидравлик синовлардан ўтказилиши лозим.
241. Ишлатиш жараёнида босим остида бўлган автоклав турдаги силикат қайнатгичлар ва бошқа қурилмаларни даврий синовлардан ўтказиш лозим.
242. Грунтни кимёвий мустаҳкамлаш учун эритмалар тайёрланадиган хона вентиляция ва материалларни сақлаш учун тегишли ёпиқ сиғимлар билан жиҳозланади.
12-боб. Ер ости ишлари
243. Қурилишнинг ҳар бир ер ости объекти учун аварияни огоҳлантириш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланган бўлиши, ходимлар эса рўй бериши мумкин бўлган авариялар пайтида ўзларини тутиш қоидаларига ўргатилган бўлиши лозим.
244. Ер ости ишлари бошлангунга қадар мавжуд ер ости ва ер усти коммуникациялари, бинолар ва иншоотларнинг сақланишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар бажарилган бўлиши лозим.
245. Ер ости ишлари раҳбарлари уларни бажаришни бошлашдан олдин иш майдонининг геологик ва гидрогеологик шарт-шароитлари билан таништирилган бўлиши лозим.
Шароитлар ўзгарганда, авариялар рўй бериши мумкин бўлган ҳолларда тегишли чора-тадбирлар қабул қилингунга қадар ишларни тўхтатиш талаб этилади.
Ҳар бир майдонда аварияни бартараф қилишда зарур асбоблар, материаллар, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва бошқа воситалар захираси, шунингдек, уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар билан таъминланган бўлиши лозим.
246. Ер ости қазилмаларини вақтинча мустаҳкамлашни технологик харита (мустаҳкамлаш паспорти)га мувофиқ бажариш лозим.
Геологик ва гидрогеологик шарт-шароитлар ўзгарганда технологик харита қайта кўриб чиқилиши лозим.
247. Ер ости ишларининг бутун даврида қазилмаларнинг маҳкамланган ҳолати ҳамда иш майдони геологик ва гидрогеологик шарт-шароитларининг лойиҳада кўрсатилган шарт-шароитларга мослиги устидан назорат ўрнатилган бўлиши лозим.
248. Шахта қазилмаларини ковлаб ўтишда ўйиш жойида бўлган ходимлар қазиладиган грунт сатҳидан 4 m дан ошмаган баландликда жойлашадиган тўшама билан тепадан предметлар тушиб кетишидан ҳимояланган бўлиши керак.
249. Туннелларни шитлар билан ковлаб ўтишда:
йиғилган шитни, унинг механизмлари ва мосламаларини эксплуатация қилишга фақат улар далолатнома бўйича қабул қилингандан сўнг рухсат берилади;
грунтни фақат шчитларнинг устки ҳимоя ёпмалари чегараларида қазиш тақозо этилади;
шитни ишлов бериш ҳалқаси энидан катта бўлган масофага суришга йўл қўйилмайди;
нотурғун, бўш грунтларда қазиладиган жойнинг олд тепа қисмини вақтинчалик маҳкамлагич билан мустаҳкамлаш тақозо этилса, сочилувчан грунтларда эса, қоидага кўра, горизонтал майдончаларга эга бўлган шчитларни қўллаш тақозо этилади. Уларнинг сонини майдончаларда грунт нишабининг турғунлигини таъминлаш шартларидан келиб чиққан ҳолда кўзда тутиш шарт. Шчитни фақат смена устаси ёки иш бошқарувчи иштирокида ва раҳбарлигида, шу жойга маҳкамлашни кузатувчилардан ташқари бошқа шахсларнинг туришига йўл қўймасдан суришга рухсат берилади.
250. Ер ости қазилмаларида қўлланадиган барча электр ускуналари портлаш хавфи бўлган шароитларда портлаш хавфисиз жойда бўлиши лозим.
251. Шахталар, штольнялар ҳамда тунелларнинг ишчи ва авария электр ёритиш таъминоти турли манбалардан амалга оширилади.
252. Электротехник ускуналар ўрнатиладиган қазилмалар ёки туннел участкалари ёнмайдиган материаллардан тайёрланган маҳкамлагичлар билан мустаҳкамланган бўлиши лозим.
253. Ағдариладиган вагончалардан фойдаланилганда, уларни ўз-ўзидан ағдарилишга қарши тиргаклар билан жиҳозлаш тақозо этилади.
Вагончаларни бортлардан юқори қилиб юклаш ва ҳаракатланиш вақтида уларни қаровсиз қолдириш тақиқланади.
254. Айнан бир хил қазилмаларда вагончаларни ҳам қўлда, ҳам механизацияланган усулда тортиш мумкин эмас.
Қўлда тортишда вагонча олди деворида ёриткичли сигнал ўрнатилган бўлиши лозим.
255. Шахталар ҳамда тунелларни ковлаб ўтишда пайвандлаш ва зарарли моддалар ажралиши билан боғлиқ бўлган бошқа ишлар майдончалари маҳаллий сўриб олишга эга бўлган вентиляция билан таъминланган бўлиши лозим.
256. Қувурлар босим остида горизонтал эгилганда қувурнинг диаметри камида 1200 mm ва узунлиги кўпи билан 40 m бўлганда ходимларнинг улар олдида бўлишига рухсат берилади.
Ходимнинг қувурўтказгич ичида узлуксиз бўлиш вақти 1 соатдан ошмаслиги лозим, ишчи цикллар ўртасидаги оралиқлар эса камида 30 min да белгиланади.
Узунлиги 10 m ва ундан ортиқ қувурўтказгични камида 10 m³/soat миқдорда тоза ҳаво берадиган мажбурий вентиляция билан таъминлаш лозим.
257. Грунт қўлда қазилганда қувурнинг босим остида эгилишида улар ичига фақат иш жойига газлар, сув ёки қазиладиган чуқурлар ичидаги нарсалар ёриб ўтишини истисно қилувчи шароитларда йўл қўйилади.
Қувурўтказгич ичида иш билан банд бўлган ходимлар билан икки томонлама алоқа таъминланган бўлиши лозим.
Қувурўтказгич таянчлари чегараларидан ташқарида грунтни қўлда қазишга йўл қўйилмайди.
258. Горизонтал қазилмалар бўйича кўчма таркиб ҳаракатининг максимал тезлиги қуйидагилардан ошмаслиги лозим:
қўл ёрдамида сурилганда 4 km/soat,
чексиз узун канат ёрдамида бажарилганда 3,6 km/soat,
чекли канат ёрдамида бажарилганда 5,4 km/soat,
электр юритиш ёрдамида бажарилганда 10 km/soat.
13-боб. Ер ишлари
259. Фойдаланилаётган ер ости коммуникацияларига бевосита яқин бўлган грунтни зарб берувчи асбоблардан фойдаланмасдан, фақат белкураклар ёрдамида қазиш мумкин.
Чуқурнинг механик шикастланишлардан ҳимояланмаган ва фойдаланилаётган ер ости коммуникациялари билан кесишиш жойларида шу коммуникацияларга эгалик қилувчи ташкилотлар билан келишган ҳолда ер қазиш машиналарини қўллаш мумкин.
260. Юқори кучланиш кабеллари, фойдаланишдаги газ ўтказмалари, бошқа коммуникацияларнинг қўриқланадиган зонасида ҳамда касаллик қўзғатувчи бактериялар билан (патоген) зарарланиши мумкин бўлган участкалар (ахлат тўпланадиган жойлар, ҳайвон мурдалари кўмиладиган жойлар, қабристонлар)да ер ишларини шу коммуникацияларни эксплуатация қилувчи ташкилот ёки санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматидан олинган рухсатномага асосан амалга ошириш лозим.
Бундай шароитларда ишларни иш раҳбарининг бевосита кузатуви остида, кучланиш остида бўлган кабеллар ёки фойдаланилаётган газ ўтказмаларининг қўриқланаётган зонасида эса, бундан ташқари, шу коммуникацияларни эксплуатация қилаётган ташкилотлар ходимлари кузатуви остида амалга ошириш керак.
261. Ер ишларини бажариш жараёнида лойиҳада кўрсатилмаган коммуникациялар, ер иншоотлари ёки портлаш хавфига эга бўлган материаллар аниқланган ҳолларда, тегишли ташкилотлардан рухсат олингунга қадар ер ишларини тўхтатиш лозим.
262. Кўчалар, ўтиш жойлари, аҳоли яшайдиган пунктларнинг ҳовлиларида, шунингдек, одамлар ёки транспорт ҳаракати юз берадиган жойларда қазиладиган котлован ва траншеялар ҳимоя тўсиқлари билан тўсилиши лозим.
263. Тўсиқларда огоҳлантирувчи ёзув ва белгилар, тунги пайтларда эса, сигналли ёруғлик чироқлари ўрнатилган бўлиши лозим.
264. Траншея орқали одамлар ўтадиган жойларга тунги вақтда ёритиладиган ўтиш кўприклари ўрнатилган бўлиши лозим.
265. Котлован ёки траншеядан чиқарилган грунтни чуқур четидан 0,5 m дан кам бўлмаган масофада жойлаштириш керак.
2 m дан кўпроқ бўлган чуқурларда грунтни қазиш ва маҳкамлаш ишларни бажариш лойиҳалари бўйича бажарилиши лозим.
266. Чуқурларда грунтни «тагидан ковлаш» усулида қазишга рухсат берилмайди.
267. Ходимларни 1,3 m дан чуқурроқ бўлган чуқурларга туширишдан олдин масъул шахс томонидан чуқурлар нишабликларининг ҳолати ҳамда чуқурлар деворларининг ишончли маҳкамланганлиги текширилиши лозим.
Нишабликларда аниқланган харсанглар ва тошлар, шунингдек, қатламланган грунт олиб ташланиши лозим.
268. Грунт сувлари сатҳидан юқорида жойлашган ва яқинида ер ости иншоотлари мавжуд бўлмаган қумли, чангли-гилли ва эрувчан грунтларда маҳкамланмаган вертикал деворли чуқурларда одамлар бўлиши билан алоқадор ишларни олиб боришга уларнинг чуқурлиги қуйидагилардан юқори бўлмаганда рухсат берилади:
тўкма, қумли грунтларда — 1,0 m;
қумоқ грунтларда — 1,25 m;
қумлоқ ва гилларда — 1,50 m.
269. Грунт сувлари сатҳидан (капиллярли кўтарилишни ҳисобга олган ҳолда) юқорида жойлашган тўкма, қумли ва чанг-гилли грунтларда ёки сунъий сув пасайтириш ёрдамида қуритилган грунтлардаги маҳкамланмаган вертикал деворли қазилма чуқурларда одамлар бўлиши билан алоқадор ишларни 11-иловада кўрсатилган чуқурлик ва қиялик тикликларини қабул қилган ҳолда бажариш мумкин.
Котлован ва траншеялар деворларини маҳкамлашга инвентарь маҳкамлагичларни қўллаш имкони бўлмаганда, ўрнатилган тартибда тасдиқланган индивидуал лойиҳалар бўйича тайёрланган маҳкамлагичлардан фойдаланиш мумкин.
270. Маҳкамлагичлар ўрнатилганда, уларнинг юқори қисми чуқурнинг устки четидан камида 15 cm чиқиб туриши лозим.
271. Маҳкамлагичларни ўйиқнинг 0,5 m дан ошмаган чуқурликда қазиш билан юқоридан пастга томон йўналишда ўрнатиб бориш лозим.
Қазилма чуқурни қайта тўлдириш жараёнида маҳкамлагичларни ечиб олишни пастдан юқорига томон йўналишда бажариш керак.
272. Ёпишқоқ (қумли лой, лойли) грунтларда тирговичларсиз тик деворли чуқурларни роторли ва траншея қазувчи экскаваторлар ёрдамида 3 m дан катта бўлмаган чуқурликда қазиш мумкин.
Ходимларнинг бўлиши талаб этиладиган жойларда маҳкамлагичларни ўрнатиш ёки нишаблик бажарилиши талаб этилади.
Қазилма чуқурлардан грунтни бадялар ёрдамида чиқаришда қазилма чуқурда ишлаётганларни ҳимоя қилиш учун ҳимоя айвонлари — ҳимоя ёпмалари ўрнатилиши зарур.
273. Намланиши мумкин бўлган қияликли котлован ва траншеяларда ишларни иш бошқарувчи (уста) томонидан қияликдаги грунт ҳолати ҳамда «козирёклар» ёки ёриқлар (қатламланишлар) аниқланган жойлардаги нотурғун грунтларнинг кўчиш эҳтимоли синчиклаб кўздан кечирилгандан кейин бажариш мумкин бўлади.
274. Қиш вақтида қазилган котлован ва траншеяларни илиқ об-ҳаво бошланиши биланоқ кўздан кечириш, кузатиш натижасига асосланган ҳолда қиялик ёки тиргаклар турғунлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш лозим.
275. Грунтни электр қиздириш билан боғлиқ ишларни бажариш лозим бўлганда, ГОСТ 12.1.012-2004 талабларига риоя қилиш лозимдир.
Қиздириладиган участка тўсиқлар билан ўралган, тўсиқларга хавфсизлик белгилари ўрнатилган, тунги пайтларда эса ушбу участка ёритилган бўлиши лозим.
Тўсиқ ва қиздириладиган участка контури орасидаги масофа 3 m дан кам бўлмаслиги лозим. Қиздириладиган участкада ходимлар ёки бошқа шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.
276. Грунтнинг қиздирилувчи участкасига вақтинчалик электр таъминоти тармоғини изоляцияланган симдан фойдаланган ҳолда ўтказиш талаб этилади.
Электр ускунани ҳар бир кўчиришдан ва электр симларни қайтадан тортгандан сўнг эса, уларнинг созлигини кўздан кечириш керак.
277. Грунтни автосамосвалга юклашни унинг орқа томонидан ёки ён бортидан бажариш лозим.
278. Тўғри куракли экскаватор билан грунтда чуқур қазишда унинг чуқурлигини иш жараёнида грунтда қасноқ (козирёк)лар ҳосил бўлмайдиган қилиб танлаш лозим.
279. Грунтни бир-бирининг кетидан борувчи иккита ва ундан ортиқ ўзи юрар ёки прицепли машиналар (скреперлар, грейдерлар, зичлаш машиналари, бульдозерлар ва б.лар) воситасида қазиш, ташиш, тушириш, текислаш ва зичлашда улар орасидаги масофа камида 10 m ни ташкил этиши лозим.
280. Янги ўрнатилган тиргак деворлар ва пойдеворлар четидаги бўшлиқларга бир томонлама грунтни қайта тўкишга қабул қилинган шартлар, усуллар ва тўкиш тартибида конструкциялар турғунлигини таъминловчи чора-тадбирлар амалга оширилгандан кейин рухсат берилади.
281. Грунтни гидромеханизация усулида қазишда:
гидромонитор сачратмаси сачраш масофасининг бир ярим баробарига тенг бўлган чегарадаги унинг иш зонаси, шунингдек, грунтнинг камида уч кунлик қазилмаси чегараларида мумкин бўлган қулаб тушиш зонасини тегишлича огоҳлантириш белгилари ва ёзувлари билан белгилаш ҳамда қазилма чуқурнинг устки қисмини тўсиқлар билан ҳимоя қилиш;
қўлда (бевосита оператор томонидан) бошқариладиган гидромонитор шундай жойлаштирилиши керакки, токи гидромонитор ўткир учлиги ва ўйилган жойнинг девори орасидаги масофа қазиш чуқурлигидан кам бўлмаслиги, гидромонитор билан электр узатиш ҳаво линиялари орасида эса, барча ҳолларда сув сачратмасининг сачраш масофасидан икки карра узоқликдан кам бўлмаган масофа таъминланиши;
сув ўтказгичлар ва қуйқа ўтказгичларни ҳаво орқали электр узатиш линияларининг қўриқланадиган зонаси чегараларидан ташқарида жойлаштириш;
сув ўтказгичда авария ҳолатларида сув узатишни тўхтатиш учун гидромониторчининг иш жойидан 10 m дан катта бўлмаган масофада бурама ёпқични ўрнатиш;
ювиладиган грунтнинг қулаш жойларини тўсиб қўйиш ёки уларни огоҳлантириш белгилари билан кўрсатиш;
қуйқа қабул қилгичнинг шахта қисмини фақат гидромониторни ва тупроқсўргич снарядини ўчиргандан кейингина тозалашга рухсат бериш;
момоқалдироқли жала ёғаётган вақтда гидромонитор ёрдамида ишларни бажаришни тақиқлаш;
гидромониторчининг иш жойини қазиш жойидан ҳимоя экрани билан муҳофаза қилиш лозим.
282. Грунтни механик зарба бериш усулини қўллаб юмшатишда одамларнинг юмшатилаётган жойлардан 5 m яқинликда бўлишига йўл қўйилмайди.
283. Экскаватор ишлаётганда қазилаётган жой томонида бошқа ишларни бажариш ва экскаватор ҳаракатланиш радиусидан 5 m масофада ходимларнинг бўлиши мумкин эмас.
284. Грунтларни эркин тушаётган юк билан зичлаштириш ишлари бажарилаётган участкаларда базавий машинадан 20 m яқинликда ходимлар ва бошқа шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.
285. Тўкмаларда грунтни ағдаришда, қазилма чуқурларда грунт юкланаётганда автомобиль-самосвалларни табиий қиялик четидан 1 m яқинликда ўрнатиш, ҳимоя (қайтариш) тўсиқларига эга бўлмаган эстакадаларда турган самосваллардан грунтни ағдаришга йўл қўйилмайди.
Автотранспортдан тушириш жойи тартибга солувчи шахс томонидан аниқланиши керак.
14-боб. Бетон ва темир-бетон ишлари
286. Қуйма темир-бетон конструкцияларни тиклашда ишлатиладиган қолипларни ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишларни бажариш лойиҳасига мос тарзда тайёрлаш ва қўллаш лозим.
287. Қолиплар элементларини бир неча ярусларда ўрнатишда ҳар бир навбатдаги ярусни фақат пастки ярус маҳкамланганидан кейингина ўрнатиш мумкин.
288. Ишларни бажариш лойиҳаларида кўзда тутилмаган ускуналар ва материалларни қолипга жойлаштириш, шунингдек, ишларни бажаришда бевосита иштирок этмайдиган одамларнинг қолипнинг ўрнатилган конструкциялари устида туриши мумкин эмас.
289. Қолипларни ечиб олишни (бетон муайян мустаҳкамликка эришганидан сўнг) иш бошқарувчи томонидан рухсат берилгач, алоҳида муҳимликка эга бўлган (лойиҳада ўрнатилган рўйхат бўйича) конструкциялардаги қолипларни ечиб олишни эса, бош муҳандис рухсати билан бажариш лозим.
290. Қолипларни ечиб олиш ишларини унинг элементларининг тушиб кетишини бартараф этувчи чораларни қабул қилиш билан бажариш лозим.
291. Арматурани тайёрлаш ва унга ишлов бериш бунинг учун махсус мўлжалланган ва тегишли ускуналар билан жиҳозланган жойларда бажарилиши лозим.
292. Арматура тайёрлаш ишларини бажараётганда:
арматура ўрамларини очиб ёйиш ва арматурани тўғрилашга мўлжалланган жойларни тўсиқлар билан ўраш;
арматура стерженларини станокларда узунлиги 0,3 m дан кичик бўлган бўлакларга кесаётганда, уларнинг учиб кетишига йўл қўймайдиган мосламаларни қўллаш;
верстак габаритларидан чиқиб турувчи арматура стерженларига ишлов бераётганда иш жойини тўсиш, икки томонлама верстакларда эса, бундан ташқари, верстакни ўртасидан баландлиги 1 m дан кам бўлмаган бўйлама металл сақлагич тўр билан ажратиш;
тайёрланган арматурани махсус ажратилган жойларга тахлаш;
кенглиги 1 m дан кичик бўлган умумий ўтиш жойларида арматура стерженларининг уч қисмларини шчитлар билан ёпиш лозим.
293. Арматурани таранглаш участкаларидаги ўтиш жойларида баландлиги 1,8 m дан паст бўлмаган ҳимоя тўсиқлари ўрнатилган бўлиши лозим.
Арматурани таранглаш учун мўлжалланган қурилма шу таранглаш қурилмаси ишга туширилганда ишлай бошлайдиган сигнализация билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Арматура стерженларини электр токи билан қиздиришда 1 m яқинликда одамларнинг бўлиши тақиқланади.
294. Арматура каркаслари элементларини уларни кўтариш, жойлаштириш ва монтаж қилиш жойига ташиб етказиш шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда пакетлаш керак.
295. Бункерлар ёки бошқа сиғимлар ичидаги инерт материалларни иситиш учун буғдан фойдаланилганда, буғнинг иш хоналарига киришининг олдини олувчи чора-тадбирларни қўллаш керак.
Буғ ўтказгичнинг герметиклиги ва иссиқлик изоляциясининг бутлигини даврий текшириб туриш лозим.
Буғ ўтказгичларнинг вентилларини уларга яқинлашишга қулай бўлган жойларга ўрнатиш лозим.
296. Буғ билан иситиладиган камераларга буғ узатилиши тўхтатилгандан сўнг, шунингдек, камерани ва ундаги материаллар ҳамда буюмларни 40 °С гача совутгандан кейин шу камераларга ходимларни тушириш мумкин.
297. Кимёвий қўшимчалардан фойдаланган ҳолда бетон қоришмаларини тайёрлашда ишлаётганлар тери тўқималарининг куйиши ва кўзларининг шикастланишини бартараф этувчи чора-тадбирлар кўрилиши лозим.
298. Бетон қоришмаси учун мўлжалланган бункерлар (қовғалар) миллий стандартлари талабларини қаноатлантириши лозим.
Фақат затворнинг ёпилган ҳолатида тўлдирилган ёки бўшатилган бункерни кўчириш мумкин.
299. Бетон узатгичларни монтаж, демонтаж ва таъмирлашга, шунингдек, уларда сақланиб қолган бетонни (поналарни) олиб ташлашга босим атмосфера босимигача туширилганидан кейин рухсат берилади.
300. Бетон узатгичларни сиқилган ҳаво билан тозалаш (синаш, уларнинг ичига ҳаво оқимини жўнатиш) пайтида ушбу операцияларни бевосита бажариш билан машғул бўлмаган ходимлар бетон узатгичдан камида 10 m узоқликда бўлишлари лозим.
301. Ҳар куни бетонни қолипга қуйишдан олдин идиш, қолип ва сўри тўшама воситаларининг ҳолати текширилиши лозим.
Аниқланган камчиликларни дарҳол бартараф этиш керак.
302. Бетон қоришмасини виброхобот билан жойлаш бошланиши олдидан унинг барча қисмларининг созлиги ҳамда уларнинг ўзаро ва эҳтиёт канатига ишончли маҳкамланганлигини текшириш керак.
303. Бетонни бункер ёки қовғадан қуйишда бункер ёки қовға пастки қирраси ва олдин ётқизилган бетон ёки бетон ётқизиладиган юза орасидаги масофа, агар ишларни бажариш лойиҳасида бошқа масофалар кўзда тутилмаган бўлса, 1 m дан катта бўлмаслиги лозим.
304. Бетон қоришмасини электровибраторлар ёрдамида зичлашда вибраторни ток келтирувчи шланглар билан тортиб кўчиришга йўл қўйилмайди.
Ишларни бажариш жараёнидаги танаффусларда ҳамда бир жойдан бошқа жойга ўтишда электровибраторларни электр токидан узиб қўйиш лозим.
305. Бетон қоришмасини 20° дан катта бўлган нишабликка эга бўлган сиртга қўяётган ходимлар эҳтиёт камарларидан фойдаланишлари лозим.
306. Бетон қоришмасини автосамосваллар ёрдамида узатишга мўлжалланган эстакадалар қайтарувчи бруслар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Қайтарувчи брус ва тўсиқ орасида эни 0,6 m дан кам бўлмаган ўтиш жойи кўзда тутилган бўлиши лозим.
307. Бетонни электр токи ёрдамида қиздиришда электр ускунани монтаж қилиш ва уни электр билан таъминловчи тармоққа улашни хавфсизлик техникаси бўйича III дан кам бўлмаган малака гуруҳига эга бўлган электрмонтёрлар бажариши лозим.
308. Электр қиздириш зонасида изоляцияланган эгилувчан кабеллардан ёки ҳимоя шланги ичидан ўтказилган симлардан фойдаланиш лозим.
Симларни грунт ёки қипиқ қатлами бўйича ётқизиш, шунингдек изоляцияси бузилган симлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
309. Бетонни электр токи ёрдамида қиздиришда электр қиздириш зонаси тўсиғига, ёруғлик сигнализациясига ва хавфсизлик белгиларига эга бўлиши лозим.
Сигналли лампалар шундай уланиши лозимки, улар куйиб қолганда кучланиш берилиши ҳам тўхтаб қолиши керак.
310. Бетонни электр токи ёрдамида қиздириш зонаси бутун сутка давомида электр тармоғи монтажини бажараётган электрмонтёрлар назоратида бўлиши лозим.
Ушбу участкаларда одамларнинг бўлишига ва хавфсизлик техникаси бўйича II дан паст бўлмаган малака гуруҳига эга бўлган ва тегишли ҳимоя воситаларидан фойдаланувчи шахслар томонидан бажариладиган ишлардан ташқари, бирон-бир ишларни бажариш мумкин эмас.
311. Темир-бетон конструкцияларнинг электр қиздириш остида бўлган участка билан боғланган очиқ (бетон билан ёпилмаган) арматураси ерга уланган (ноллаштирилган) бўлиши лозим.
312. Бетонни қиздиришда қўлланиладиган электр ускунани янги жойга ҳар гал кўчиргандан сўнг симларнинг изоляцияси, тўсиқларнинг ҳимоя воситалари ва ерга уланганлик ҳолати кўздан кечирилиши лозим.
15-боб. Тош-ғишт ишлари
313. Юк кўтариш кранлари ёрдамида иш жойларига ғишт, керамик тошлар ҳамда майда блокларни кўчириш ва узатиш вақтида юкни кўтараётганда унинг тушиб кетишини истисно қилувчи мосламаларга эга бўлган ва ўрнатилган тартибда тайёрланган, ишларни бажариш лойиҳаларида кўзда тутилган тагликлар, контейнерлар ва юкни тутиб турувчи қурилмалардан фойдаланиш лозим.
314. Бинолар деворларини ишчи тўшамадан 0,7 m гача бўлган баландликкача кўтаришда ҳамда кўтарилаётган девордан ер сиртигача (ораёпмагача) бўлган масофа 1,3 m дан ортиқ бўлганда жамоавий ҳимоя воситаларидан (тўсувчи ёки тутувчи қурилмалар) ёки эҳтиёт камарларидан фойдаланиш лозим.
315. Қалинлиги 0,75 m гача бўлган ташқи деворларни девор устида турган ҳолда териш мумкин эмас.
Қалинлиги 0,75 m дан ортиқ бўлган деворларни махсус эҳтиёт қурилмасига маҳкамланган эҳтиёт камарларидан фойдаланган ҳолда деворда туриб териш мумкин.
316. Қаватлараро юк кўтарувчи конструкциялар ҳамда зинапоя катакларига майдончалар ва маршлар ўрнатилгандан кейин кўп қаватли бинонинг ҳар бир юқори қаватида жойлашган деворни ғишт териб тиклаш мумкин.
317. Юқорида жойлашган қаватнинг тош деворини қаватлараро юк кўтарувчи плиталар ёки том ёпма плиталарини ётқизмасдан тиклаш зарурияти туғилганда бу деворларни вақтинчалик маҳкамлаш лозим.
318. Қурилаётган бинонинг периметри бўйича ташқи деворларни тош териш билан кўтараётганда хавфли зоналарни 7-иловага мувофиқ белгилаш ва тўсиш лозим.
319. Саноатнинг ғишт мўриларини теришда момоқалдироқли ёмғир пайтида ёки тезлиги 15 m/s дан юқори бўлган шамол эсаётганда мўрининг тепасида ишларни бажариш мумкин эмас.
320. Кўтаргични юклаш жойи устида 2,5 — 5 m баландликда қалинлиги камида 40 mm бўлган тахталардан икки қаватли ҳимоя тўшамаси ўрнатилган бўлиши лозим.
321. Бўш тагликлар, контейнерлар, ғилофларни ҳавозалардан юк кўтариш механизмлари ёрдамида тушириш лозим.
Тагликлар, ғилофлар ва бошқа шунга ўхшаш предметларни ҳавозалар, бинолар ва транспорт воситаларидан ташлаб юборишга йўл қўйилмайди.
322. Ҳавозаларда тахланган материаллар ва ўрнатилган инвентарь орасида камида 60 сm кенгликда ўтиш йўлини қолдириш керак.
323. Дурадгорлик буюмларини ўрнатгунга қадар деворлардаги дераза ва эшикларнинг ўрни тўсилган бўлиши керак.
Ушбу операцияни бажариш пайтида ходимларнинг девор устида туриши тақиқланади.
324. Деворнинг ташқи чокларини, ҳар бир қаторни териб бўлгандан сўнг ораёпмадан ёки ҳавозадан туриб пардозлаш лозим.
Ушбу операцияни бажариш вақтида ходимларнинг девор устида туриши тақиқланади.
325. Териш ишлари жараёнидаги танаффус пайтида материаллар ва асбобларни девор устида қолдириш мумкин эмас.
326. Карниз, пардозлаш плиталарининг маҳкамлагичлари ҳамда ғиштдан териладиган эшик ва дераза оралиқлари усти тўсинларини ўрнатиш ишчи ҳужжатга мувофиқ бажарилиши лозим.
Лойиҳада белгиланган мустаҳкамликка эришганидан кейин карниз элементларидан вақтинчалик маҳкамлагичларни олиш мумкин.
327. Тош конструкцияларни музлатиш усулида тиклашга лойиҳада ушбу усулни қўллаш имкони, тартиби ва шарт-шароитлари тўғрисида кўрсатмалар бўлган ҳолдагина рухсат берилади.
328. Музлатиш усулида бажарилган тош конструкциялари учун ишларни бажариш лойиҳаларида конструкцияларни эритиш (сунъий ёки табиий) усули аниқланган ҳамда эритиш ва қоришманинг мустаҳкамликни тўплаш даврида конструкцияларнинг турғунлиги, шунингдек, геометрик ўзгармаслигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрсатилган бўлиши лозим.
Табиий эритиш ва музлатиш усулида бажарилган тошли деворлардаги қоришманинг қотиш даврида улар устидан доимий назорат ўрнатилиши лозим.
Бино ёки иншоотда кўрсатилган конструкцияларнинг устуворлигини таъминлаш чора-тадбирларида иштирок этмайдиган шахсларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.
329. Қурилиш майдончаси ҳудуди чегараларида табиий тошларга ишлов беришни, ушбу ишда иштирок этмаётган шахсларнинг бўлишига рухсат берилмайдиган махсус ажратилган жойларда бажариш лозим.
Бир-биридан 3 m дан кам бўлмаган масофада жойлашган иш жойлари ҳимоя экранлари билан ажратилган бўлиши лозим.
16-боб. Қурилиш-монтаж ишлари
330. Монтаж ишлари олиб борилаётган участкаларда бошқа ишларни бажариш ва бегона шахсларнинг бўлиши мумкин эмас.
331. Бинолар ва иншоотлар қурилишида устида йиғма конструкциялар элементларини кўчириш, ўрнатиш ва вақтинчалик маҳкамлаш олиб борилаётган қаватлар (яруслар)даги битта участкада одамлар бўлиши билан боғлиқ бўлган ишларни бажаришга йўл қўйилмайди.
332. Бинолар ва иншоотларни алоҳида участкаларга ажратиш имкони бўлмаганда турли қаватлар (яруслар)да монтаж ва бошқа қурилиш ишларини бир вақтнинг ўзида бажаришга улар ишларни бажариш лойиҳаларида кўзда тутилган ҳоллардагина, улар орасида ишончли (зарбали юклар таъсирига асосланган тегишли ҳисоблаш билан) қаватлараро ораёпмалар бўлганда рухсат берилади.
333. Конструкциялар ва ускуналар элементларини илиш усуллари уларни ўрнатиш жойига лойиҳадагига яқин ҳолатда узатилишини таъминлаш лозим.
334. Тўғри илиш ва монтаж қилишни таъминловчи монтаж илмоқларига ёки аниқ кўрсатиб қўйилган белгиларга эга бўлмаган йиғма темирбетон конструкцияларни кўтариш мумкин эмас.
335. Конструкцияларнинг монтаж қилишга мўлжалланган элементларини ифлос доғлар ва муз ёпишмаларидан тозалашни уларни кўтаришдан олдин бажариш лозим.
336. Конструкциялар ва ускуналарни илишни 189-банд талабларини қаноатлантирувчи ҳамда юкни тутиб турувчи восита қулфигача баландлик 2 m дан ортиқ бўлган ҳолларда иш горизонтидан туриб масофадан туриб илмоқдан ечиш имконини таъминловчи юк тутиш воситалари ёрдамида бажариш лозим.
337. Монтаж қилинувчи конструкциялар ёки ускуналарнинг элементлари уларни кўчириш пайтида чайқалиш ва айланишга қарши қайишқоқ тортқичлар воситасида ушлаб турилиши лозим.
338. Бинолар ёки иншоотлар конструкцияларини монтаж қилиш жараёнида монтажчилар аввал ўрнатилган ва ишончли маҳкамланган конструкциялар ёки сўрили воситалар устида бўлиши лозим.
339. Конструкциялар ва ускуналар элементларида уларни кўтариш ва кўчириш пайтида одамларнинг бўлиши мумкин эмас.
340. Иш жараёнидаги технологик танаффуслар вақтида конструкциялар ва ускуналарнинг кўтарилган элементларини осилган ҳолда қолдириш мумкин эмас.
341. Монтаж қилинувчи конструкцияларни вақтинча маҳкамлаш учун тортқилар ишончли таянчлар (пойдеворлар, якорлар ва ш.к.)га маҳкамланиши лозим.
Тортқилар сони, уларнинг материаллари ва кесими, таранглаш усуллари ҳамда маҳкамлаш жойлари ишларни бажариш лойиҳасида кўрсатилади.
Тортқилар транспорт ва қурилиш машиналарининг ҳаракатланадиган габарити ўлчамлари чегараларидан ташқарида жойлашиши лозим.
Тортқилар бошқа конструкцияларнинг ўткир бурчакларига тегмаслиги лозим.
Бошқа конструкциялар элементлари билан тортқиларнинг тегишиш жойларида уларни эгишга ушбу элементларнинг тортқидан берилган зўриқишлар таъсирига мустаҳкамлиги ва устуворлиги текширилганидан кейингина рухсат берилади.
342. Монтажчиларнинг бир конструкциядан бошқасига ўтишида инвентарь нарвонлардан, тўсиққа эга бўлган ўтиш кўприклари ва траплардан фойдаланиши тавсия этилади.
Монтажчиларнинг баландликда ишлаши учун зарур осма монтаж майдончалари, нарвонлар ва бошқа мосламаларни монтаж қилинадиган конструкцияларга уларни кўтаришдан олдин ўрнатиш лозим.
343. Монтажчиларнинг махсус сақлагич мосламалари карабинини маҳкамлаш учун (ишончли маҳкамланган ферма ёки тўсин бўйича тортилган канат ва б.)ни қўлламасдан 42-бандга мувофиқ ўтиш кенглигини таъминловчи тўсиқлар ўрнатиш керак бўлмайдиган конструкциялар ва уларнинг элементлари (фермалар, тўсинлар ва ш.ў.) бўйлаб ўтишлари мумкин эмас.
344. Лойиҳавий ҳолатда ўрнатилган конструкциялар ёки ускуналар шундай маҳкамланиши керакки, бунда уларнинг турғунлиги ва геометрик ўзгармаслиги таъминланиши лозим.
Лойиҳавий ҳолатда ўрнатилган конструкциялар ёки ускуналарни илгаклардан бўшатишда уларни ишончли тарзда вақтинча ёки доимий маҳкамлашдан кейин бажариш керак.
Ўрнатилган конструкциялар ёки ускуналар илгаклардан бўшатилгандан кейин уларни кўчиришга рухсат берилмайди, ишларни бажариш лойиҳаларида асосланган ҳоллар бундан мустасно.
345. Монтаж ишларини шамол тезлиги 15 m/s ва ундан юқори бўлганда очиқ жойлардаги баландликда, музлаган юзаларда, момоқалдироқли ёмғирда ёки иш фронти доирасида кўринишни чеклайдиган туманда бажаришга йўл қўйилмайди.
Тик панелларни ва уларга ўхшаш бўлган катта учувчанликка эга бўлган конструкцияларни шамолнинг 10 m/s ва ундан юқори бўлган тезликларида кўчириш ва ўрнатиш ишларини бажариш мумкин эмас.
346. Конструкциялар ва қурилмаларнинг монтаж қилинаётган элементлари лойиҳавий ҳолатга ўрнатилмагунча ва маҳкамланмагунча уларнинг тагида одамларнинг бўлишига йўл қўйилмайди.
Ишловчиларнинг монтаж қилинаётган ускуналар (конструкциялар) тагида бўлишлари, шунингдек, ускуналар (конструкциялар)да ишлашлари лозим бўлганида, ишловчиларнинг хавфсизлигини таъминловчи махсус тадбирлар амалга оширилиши лозим.
347. Монтажчиларнинг баландликда ишлаши учун зарур бўлган осма монтаж майдончалари, нарвонлар ва бошқа мосламаларни монтаж қилинувчи конструкцияларга уларни кўтаргунга қадар ўрнатиш ва маҳкамлаш лозим.
348. Баландликларда бевосита ишлайдиган муҳандис-техник ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қуйидаги:
заводда тайёрланган элементлардан қуриладиган кўп қаватли бинолар қаватларининг ораёпма йиғма темир-бетон плиталари ва том ёпма плиталарини монтаж қилишда елка тасмали қурилиш эҳтиёт камарларидан, юқорида юриш учун мўлжалланган ярим автоматли қурилмалар ёки пўлатдан ишланган эҳтиёт канатларидан фойдаланиши;
баландликда ишларни бажариш вақтида камарлар ходимнинг баландликдан тушиб кетишини олдини олгани каби, унинг баландликдан тушиши мумкин бўлган ҳолда камарнинг ҳимоя таъсирида бўлган ходим танасига кўрсатиладиган динамик кучни хавфсиз қийматгача пасайтирган ҳолда уни ҳимоясини таъминлаши керак.
Динамик кучнинг елка тасмасига эга бўлмаган камар учун хавфсиз қиймати 4 kN (400 kgs) бўлса, тасмали камар учун эса 6 kN (600 kgs)ни ташкил этади, фақат баландликда ходимнинг ушлаб турилишини таъминловчи камарни қўллашга йўл қўйилмайди.
Камар конструкцияси уни эксплуатация қилишнинг максимал қулайлиги, комфортлилиги ва ишончлилигини таъминлаши лозим.
349. Ишлаётган корхона шароитларида монтаж (демонтаж) ишлари бажарилаётганда, ишлар майдонида ишлатилаётган электр тармоқлари ва бошқа ишлаётган муҳандислик тизимлари узиб қўйилиши, учлари туташтирилиши, ускуна ва қувур ўтказгичлар портлаш хавфи бўлган ёнувчан ва зарарли моддалардан халос қилиниши лозим.
350. Монтаж ишларини бажаришда технологик ва монтаж жиҳозларини маҳкамлашда ускуна ҳамда қувурўтказгичлардан, шунингдек, технологик ва қурилиш конструкцияларидан уларни тўғри ишлатишга масъул бўлган шахслар билан келишмасдан туриб фойдаланишга йўл қўйилмайди.
351. Монтаж ишларини бажаришга киришгунга қадар монтажга раҳбарлик қилувчи шахс ва машинист орасида сигналлар алмашиш тартиби ўрнатилиши лозим.
Хавфли ҳолатларни сезган ҳар қандай ходим ёки ходим томонидан берилиши мумкин бўлган «Тўхта» сигналидан ташқари, барча сигналлар фақат ягона шахс (бригада бошлиғи, гуруҳ раҳбари, такелажчи-илувчи) томонидан берилади.
Алоҳида масъулиятли ҳолларда (конструкцияларни мураккаб такелаждан фойдаланиб кўтаришда, буриш услубида, йирик габаритли ва оғир конструкцияларни суришда, уларни икки ёки ундан кўпроқ механизмлар билан кўтаришда ва ш.ў. ҳолларда) сигналларни фақат иш бошқарувчи бериши лозим.
352. Конструкциялар ва ускуналарни чиғирлар ёрдамида силжитишда (кўчиришда) тормозловчи чиғирлар ва полиспастларнинг юк кўтариш қобилияти тортувчи механизмларнинг юк кўтариш қобилиятига, агар лойиҳада бошқа талаблар белгиланмаган бўлса, тенг бўлиши лозим.
353. Кўп қаватли бинодаги юқорида жойлашган ҳар бир қават (ярус) конструкциялари монтажини барча монтаж элементлари лойиҳага мос тарзда ишончли маҳкамланганидан кейин ва юк кўтарувчи конструкцияларнинг туташган жойларидаги бетон қоришмаси ишларни бажариш лойиҳаларида кўрсатилган мустаҳкамликка эришгандан кейин бажарилиши керак.
354. Баландлиги 5 m дан ортиқ бўлган осма металл нарвонлар 43-банд талабларини қониқтириши ёки вертикал боғланишли металл ёйлар билан тўсилиши ҳамда конструкцияларга ёки ускунага ишончли маҳкамланиши лозим.
Ходимларнинг осма нарвонлар бўйича 10 m дан ортиқ баландликка кўтарилишига фақат нарвонлар баландлик бўйича кўпи билан ҳар бир 10 m да дам олиш майдончалари билан жиҳозланган ҳоллардагина рухсат берилади.
355. Каркасли бинолар монтаж қилинаётганда олдинги ярусда тўсувчи конструкциялар ёки вақтинчалик тўсиқлар ўрнатилганидан кейингина навбатдаги ярусни ўрнатиш мумкин.
356. Конструкцияларни, бинолар ёки иншоотларни монтаж қилиш жараёнида монтажчилар олдин ўрнатилган ва ишончли маҳкамланган конструкцияларда ёки ҳавоза тўшамаларида туришлари лозим.
357. Бино ва иншоотларнинг зина маршлари ва майдончалари, шунингдек, лифтларини монтаж қилиш бино конструкцияси монтажи билан бир вақтда бажарилиши лозим.
Монтаж қилинган зиналарга бир вақтнинг ўзида тўсиқларни ўрнатиш керак.
358. Бино конструкцияси монтажи олиб борилаётган қамровларда конструкция элементларини кўчириш пайтида лифтдан фойдаланиш мумкин эмас.
359. Ўрамли материаллардан конструкцияларни монтаж қилишда ўрамнинг ўз-ўзидан ёйилиб кетишининг олдини олувчи чора-тадбирлар кўрилиши лозим.
360. Конструкциялар ҳамда ускуналарни бўяш ва уларнинг коррозияга қарши ҳимояси қурилиш майдончасида бажарилаётган ҳолларда бу ишларни улар лойиҳа белгисига кўтарилгунга қадар бажариш лозим.
Бўяш ёки коррозияга қарши ҳимояни конструкцияларни кўтариш бажарилгандан кейин фақат чокларда ёки конструкцияларнинг туташмаларида бажариш мумкин.
361. Монтаж қилинадиган ускунани очишни ва ишга ростлашни ишларни бажариш лойиҳасига мувофиқ ажратилган майдонда, махсус стеллажлар ёки баландлиги камида 100 mm бўлган тагликларда бажариш лозим.
362. Ускуналарни ростлаётганда портлаш ёки ёниш хавфи каби хоссаларга эга бўлган материалларни қўллаш мумкин эмас.
363. Йиғиб йириклаштириш ва монтаж қилинувчи конструкциялар ҳамда ускуналарни қўшимча тайёрлашни (қувурларда резьба ўйиш, қувурларни эгиш, чокларни бир-бирига тўғирлаш ва шунга ўхшаш ишларни) бажариш ишларини махсус ажратилган жойларда бажариш лозим.
364. Йиғиш операцияларини бажариш жараёнида тирқишларни ростлаш ва монтаж қилинувчи қисмларда уларнинг мос тушганлигини текшириш махсус асбоблар (конус кийдирма, йиғма тиқинлар ва б.)дан фойдаланган ҳолда бажарилиши лозим.
365. Тирқишларнинг йиғилувчи қисмларда мос тушишини қўл бармоқлари билан текшириш мумкин эмас.
366. Ускуналарни портлаш хавфи бўлган муҳит шароитида монтаж қилишда учқун ҳосил бўлиш эҳтимолини истисно қилувчи асбоблар, мосламалар ва жиҳозлардан фойдаланиш лозим.
367. Ускунани монтаж қилишда унинг ўз-ўзидан ёки тасодифий ишга тушиши истисно қилиниши лозим.
368. Конструкциялар ёки ускуналарни бир нечта кўтариш ёки тортиш воситалари билан кўчириш ишларини кранлар билан хавфсиз бажаришга масъул бўлган шахснинг бевосита раҳбарлиги остида ишларни бажариш лойиҳаларига мувофиқ амалга ошириш зарур, бунда улардан ҳар бирига тўғри келадиган юк краннинг юк кўтариш кўрсаткичидан ошмаслиги лозим.
369. Конструкциялар ёки ускуналарни кўчиришда улар билан монтаж қилинган ускуна ва бошқа конструкцияларнинг чиқиб турган қисмлари орасидаги масофа горизонтал текислик бўйича камида 1 m, вертикал бўйича эса, камида 0,5 m бўлиши лозим.
370. Монтаж жараёнида юк кўтариш воситалари юк кўтарувчи канатлар ва кўтаргич (полиспаст)ларнинг вертикалдан оғиш бурчаклари паспортда, тасдиқланган лойиҳада ёки ушбу юк кўтариш воситасининг техник шартларида кўрсатилган катталикдан ошмаслиги лозим.
371. Домкратлардан фойдаланиб, ускуналарни монтаж қилишда домкратларнинг қийшайишини ёки ағдарилиб кетишини истисно қилувчи чора-тадбирлар кўрилиши лозим.
372. Конструкциялар ёки ускуналарни қия текислик бўйича туширишда тушиш тезлигини зарурий ростлашни таъминловчи тормоз воситаларини қўллаш керак.
373. Электр симлари яқинида ускуналар қисмларини ҳамда қувурўтказгич ва ҳаво ўтказгичларни монтаж қилишни (монтаж қилинувчи узел ёки звенонинг энг катта узунлигига тенг бўлган масофалар чегарасида) кучланиш олингандан кейин бажариш лозим.
Кучланишни олиш имкони бўлмаганда, ишларни белгиланган тартибда тасдиқланган наряд-рухсатнома бўйича бажариш керак.
374. Маҳсулотни синаш билан монтаж қилинган технологик ускунада аниқланган конструктив камчиликларни бартараф этиш ва нуқсонларни йўқотиш бўйича барча ишларни тегишли субпудратчи ташкилотлар ҳамкорлигида буюртмачи ва бош пудратчи томонидан биргаликда ишларни хавфсиз бажариш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилгач ва улар тасдиқланганидан кейин бажариш лозим.
375. Бош пудратчи ва буюртмачининг ёзма рухсатисиз монтаж қилинган ва ишлаётган ускуна орасида боғланишлар ўрнатиш ва уларни узиш, шунингдек ишлаётган (электр, буғ, технологик ва ҳоказо) тизимларга вақтинчалик қурилмаларни улаш мумкин эмас.
376. Конструкциялар ва ускуналарни демонтаж қилаётганда, монтаж ишларига қўйиладиган талабларни бажариш лозим.
377. Битта вертикал бўйича икки ёки ундан ортиқ ярусларда бир вақтнинг ўзида конструкцияларни бўлакларга ажратишга ёки ускуналарни демонтаж қилишга рухсат берилмайди.
378. Монтаж қилинадиган элементларни бир маромда, силтанишсиз, чайқалтирмасдан кўтариш керак.
Конструкцияни иккита кўтаришда, дастлаб 20 — 30 сm баландликка кўтариш, илмоқларнинг ишончли илинганлиги текширилгач, кейинги кўтаришни амалга ошириш билан бажариш лозим.
17-боб. Электр монтаж ишлари
379. Электр ускуналарни монтаж қилишда Электр ускуналарининг ўрнатиш қоидалари (кейинги ўринларда ЭЎҚ (ПУЭ) деб юритилади) талабларини ва монтаж ишларига қўйиладиган умумий талабларни бажариш лозим.
380. Белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинмаган электр тармоқларидан, тақсимлаш қурилмаларидан, шитлардан, панеллардан ва уларнинг айрим тармоқларидан фойдаланиш ҳамда уларни вақтинчалик электр тармоқлари ва ўрнатмалари сифатида улаб олишга, шунингдек, созловчи ташкилотнинг рухсатисиз монтаж қилинган ва созлашга берилган электр ўрнатмасида электр монтаж ишларини бажаришга йўл қўйилмайди.
381. Ҳавода осилиб турган ўчириш тугмаларини синаш ишларини бажаришга ёки шу жойдан 50 m дан кам бўлган масофада бўлишга рухсат берилмайди.
Ҳавода осилиб турган ўчириш тугмаларининг ҳаво тўплагичида олдиндан сақловчи клапан ишчи босимдан 10 фоиздан ортиқ фарқ қилмайдиган босимга созланиши ва синалиши лозим.
Ҳаво тўплагич ичида одамлар бўлиши билан боғлиқ ишлар бажарилаётганда, ҳаво тўплагичга ҳаво узатиш қувурўтказгичларидаги вентилларни қулф осиб ёпиб қўйиш ва уларга огоҳлантирувчи плакатларни осиб қўйиш керак.
Чиқариш вентиллари очиб қўйилиши ва улар огоҳлантирувчи белгилар ёки ёзувлар билан белгиланган бўлиши лозим.
382. Ажратгичларни ва кесишга мўлжалланган бошқа аппаратларни кўчириш, кўтариш ва ўрнатишни «уланган» ҳолатда, қайтариш пружиналари ёки эркин тақсимлаш механизмлари билан таъминланганларини эса «узилган» ҳолатда амалга оширилади.
383. Юритгичларга уланган ўчириш тугмалари ва ажратгичларни созлашда ўз-ўзидан уланиш ёки кутилмаганда уларнинг ўчиб қолиш ҳолларини бартараф этиш учун чора-тадбирлар кўрилган бўлиши лозим.
384. Монтаж қилинувчи аппарат бошқарув занжирининг олдиндан сақлагичлари бутун монтаж даврида олиб қўйилган бўлиши лозим.
385. Электр занжирларни ва аппаратларни синаш учун электр токини тезкор бериш лозим бўлганда, уларга огоҳлантириш плакатлари, белгилар ёки ёзувларни ўрнатиш, синаш билан боғлиқ бўлмаган ишларни эса тўхтатиш, ушбу ишларда банд бўлган шахсларни аппаратларни синаш жойидан чиқариб юбориш керак.
386. Электр ускуналарни синаш учун кучланиш беришни электр монтаж ташкилотининг буйруғи билан тайинланган масъул шахс (иш бошқарувчи)нинг ёзма аризасига асосан бажариш лозим.
387. Электр трансформаторларидаги ишларда иккиламчи чўлғамларнинг учлари бутун электр монтаж ишлари тўлиқ тугагунга қадар уларга уланадиган занжирлар трансформатор қисқичларига қисқа туташган ва ерга уланган бўлиши лозим.
388. Кучланиш трансформаторларининг ҳамма чиқишлари бутун монтаж давомида ерга уланган бўлиши лозим.
389. Электр машиналари ва трансформаторларни электр токи билан қуритиш бошлангунга қадар уларнинг корпуслари ерга уланган бўлиши лозим.
390. Трансформаторларни индукциявий йўқотишлар усулида ўз қобиғида ёки махсус металл бакда қуритишни, магнитловчи чўлғамга тегиб кетишни истисно қилувчи чора-тадбирларни кўрган ҳолда бажариш керак.
391. Электр токи билан қуритиш жараёнида изоляция қаршилиги ўлчанаётганда магнитловчи ва ишчи чўлғамларнинг таъминоти узиб қўйилиши лозим.
392. Аккумуляторлар батареяси монтажи амалга ошириладиган хоналарда пластинкаларни пайвандлаш ва банкаларга электролит қуйиш ишлари бошлангунга қадар пардозлаш ишлари тугалланиши, вентиляция, иситиш ва ёритиш тизимлари синовдан ўтказилиши ҳамда кислоталар ва ишқорларни нейтраллаштириш учун эритмалар солинган сиғимларни қулай жойларга ўрнатиш лозим.
393. Кучланиш остида бўлган ва ичига симлар жойлаштирилган узунчоқ қутилар, яшиклар, қувурлар, блоклар орқали симларни тортиш, шунингдек, лойиҳа бўйича маҳкамланмаган қувурлар, тарновлар ҳамда қутиларга симлар ва кабелларни ётқизишга йўл қўйилмайди.
394. Симлар ва кабеллар изоляциясининг қаршилигини мегометр ёрдамида текшириш хавфсизлик техникаси бўйича малака гуруҳи III дан паст бўлмаган ходимлар томонидан ўтказилиши лозим.
395. Синаш жараёнида кучланиш остида бўлиши мумкин бўлган симлар ва кабелларнинг охирги учларини изоляциялаш ёки тўсиб қўйиш талаб этилади.
396. Кранлар ёрдамида монтаж ишлари бажарилаётганда иш зонасида бўлган ёритиш тармоқлари узиб қўйилган бўлиши лозим.
397. Кабель линияларини ётқизишда ҚР 05.06 «Электротехник қурилмалар» талабларини бажариш талаб этилади.
Фақат тормозловчи мосламалар мавжуд бўлган кабелни барабандан айлантириб чиқариш мумкин.
Эксплуатация қилинаётган кабелни ётқизишга уни токдан узгандан ва ерга улагандан кейин рухсат берилади.
398. Кабелни электр токи билан қиздиришда 380 V дан юқори кучланишдан фойдаланилмайди.
50 V дан юқори кучланиш билан қиздиришда қўлланиладиган электр машиналари ва аппаратларининг корпуслари, шунингдек, кабелнинг металл қобиғи ерга уланган бўлиши, қиздириш участкаларида ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига жойлаштирилиши ҳамда навбатчилик ўрнатилиши лозим.
399. Горелкаларни, пайванд лампаларини ёқишни, кабель массаси ва эритилган қотишмани қиздиришни кабель қудуғидан камида 2 m масофада бажариш тақозо этилади.
400. Эритилган қотишма ва қиздирилган кабель массасини қудуққа фақат махсус чўмичларда ёки ёпиқ идишларда ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланган ҳолда туширишга рухсат берилади.
401. Ёпиқ хонада кабель массасини қиздиришда кабель муфталари ва воронкалардан фойдаланилганда ушбу хонанинг вентиляцияси таъминланган бўлиши лозим.
Қиздириш учун ишлатиладиган сиғимлар ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.
402. Электр узатишнинг ҳаво линияларини монтаж қилишда қуйидагилар таъминланиши лозим:
монтаж қилинган электр узатиш линиялари участкаларини ерга улаш;
бунда ерга улагичлар орасидаги масофа 3 km дан ошмаслиги;
симларни ёки кўтариш троссларини камида 4,5 m баландликда, транспорт ўтадиган жойларда эса камида 6 m баландликда жойлаштириш.
Таянчларда ёки ерда жойлашган симлар ёки тросслар билан ҳосил қилинган бурчакнинг ички томонида ходимларнинг бўлиши мумкин эмас.
403. Ишлаб турган электр ўрнатмаларида, қоидага кўра, электр монтаж ишлари ишлар бажариладиган зонада жойлашган барча ток ташувчи қисмлардан кучланиш олиб қўйилганидан сўнг, уларнинг электр ўрнатманинг ишлаб турган қисмидан узиб қўйилиши, электр занжирнинг кўринувчи узилган жойлари ва узилган ток ташувчи қисмлар ерга уланганидан кейин бажарилиши лозим.
Ишларни бажариш зонаси электр ўрнатманинг ишлаб турган қисмидан, ушбу қисмга монтаж ташкилоти ходимларининг тасодифан кириб қолишларига тўсқинлик қилувчи яхлит ёки тўрсимон тўсиқ билан ажратиб қўйилади.
404. Монтаж ташкилоти ходимлари ва механизмларнинг тўсилган ишлар зонасига ўтиши, қоидага кўра, ишлаб турган электр ўрнатмалари жойлашган хоналар ва ҳудудларни кесиб ўтишга олиб келмаслиги лозим.
405. Монтаж ташкилотига ишларни бажариш зонасини ажратиш, унга адашиб кучланиш бериб қўйишнинг олдини олиш ҳамда ходимлар ва механизмларнинг ўтиш жойларини кўрсатиш билан ишлаб турган қисмдан тўсиб қўйиш мазкур ШНҚнинг 1-иловасига кўра рухсат берувчи далолатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
Монтаж ташкилоти ходимлари ишларни мазкур ШНҚнинг 2-иловасига мувофиқ бериладиган шаклдаги наряд-рухсатнома бўйича бажаради.
Ишларни бажаришга наряд-рухсатнома берилаётганда, унда, юқорида таъкидланган рухсат берувчи далолатномада кўзда тутилган электр хавфсизлигининг бошқа тадбирлари ҳам кўрсатилиши лозим.
406. Монтаж ишларини ишлаб турган очиқ ёки ёпиқ тақсимлаш қурилмаларида бажариш лозим бўлган ҳолларда мазкур ШНҚнинг 403-бандида белгиланган талабларни бажара туриб, бунда ишларни 2-иловага мос шаклда берилган наряд-рухсатнома бўйича бажариш лозим.
Ушбу ҳолларда ишларга рухсатни иш берувчи ташкилотнинг оператив ходими бериши лозим.
Ходимлар ва механизмларнинг тақсимлаш қурилмаларининг ишлаётган қисми ҳудуддаги ишларни бажариш учун тўсилган зонага ўтишига фақат ишлатувчи ташкилотнинг бунга ваколатли вакили ҳамроҳ бўлганидагина рухсат берилади.
407. Кузатувчи ишчи ўринларнинг вақтинча тўсиқларининг, огоҳлантириш плакатларининг сақланишига ҳамда узилган ток узатувчи қисмларга ишчи кучланиш берилишининг олдини олишга, монтаж бригадаси аъзоларининг кучланиш остида бўлган ток узатувчи қисмларгача хавфсиз масофада бўлишларига масъулдир.
408. Электрмонтаж ташкилотларининг ходимларига ишлаб турган электр қурилмаларида ишлашига рухсат берилишидан олдин ишга рухсат берувчи масъул шахс томонидан уларга иш ўрнида электр хавфсизлик масалалари бўйича йўл-йўриқлар берилиши лозим.
409. Янги монтаж қилинган электр қурилмага ишчи кучланиш фақат ишчи ҳайъатнинг қарори билангина берилиши мумкин.
Аниқланган нуқсонларни бартараф этиш зарур бўлганда, электр қурилма узиб қўйилиши ва шкафларни, шиналарни, ускуналарга тушиш жойларини демонтаж қилиш ёки кабелларни узиб қўйиш орқали ишламаётганлар тоифасига ўтказилиши, узиб қўйилган ток узатувчи қисмлар эса, нуқсонларни бартараф этиш бўйича ишларни бажаришнинг бутун вақти давомида учлари қисқартирилиши ва ерга уланиши лозим.
18-боб. Ускуналарни синаш
410. Монтаж қилинган ускунани синаш ушбу бобнинг талабларига, шунингдек, ишлаб чиқарувчи заводларнинг ушбу ускуналарни ишлатиш бўйича йўриқномаларига мос тарзда бажарилиши лозим.
411. Ускунани синаш олдидан қуйидагиларни бажариш лозим:
ишлар раҳбари синовларда қатнашадиган ходимларни ишларни бажариш тартиби ҳамда уларни хавфсиз бажариш тадбирлари билан таништиришни;
қўшни участкаларда ишловчиларни синовларни ўтказиш вақти ҳақида огоҳлантиришни;
ускунанинг маҳкамланишини, электр қисм изоляциясининг ҳолатини ва ерга уланганлигини, арматуранинг, ишга туширувчи ва тормозловчи қурилмаларнинг, назорат-ўлчов ва беркитувчи приборларнинг мавжудлиги ва созлигини кўриб, зарур бўлганда, асбоблар ёрдамида текширувдан ўтказишни;
синовларни ўтказиш зонасини тўсиш ва тегишли белгилар билан белгилашни;
авария сигнализациясини ўрнатишни (зарур бўлганда);
авария ҳолатида синалаётган ускунани узиб қўйиш имконини таъминлашни;
вақтинчалик тиқинлар, люклар ва фланцларни огоҳлантириш белгилари билан белгилашни;
хавфсиз зона ҳақида огоҳлантириш учун бир постдан кўринувчанлик масофасида иккинчи пост ўрнатилишини ҳисоблашдан келиб чиқиб, лекин бир-биридан кўпи билан 200 m масофада постларни ўрнатишни;
синов билан банд бўлган шахсларнинг хавфсизликда бўлиш жойлари ва шарт-шароитларини аниқлашни;
ёнғин ўчириш воситаларини ва мумкин бўлган ёнғинни бартараф этиш ишига қодир бўлган хизмат кўрсатувчи шахсларни тайёр ҳолга келтиришни;
иш жойларини 50 lx дан кам бўлмаган ёритилганлик билан таъминлашни;
синовлар дастурида кўзда тутилган хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни бажаришга масъул шахсларни аниқлашни.
412. Ускуналарни кўрикдан ўтказишни синов босими ишчи босимга туширилгандан кейин бажариш лозим.
Ускунанинг ички қисмларини кўрикдан ўтказиш учун ёритиш асбобларига эга бўлиш керак.
413. Ускуналар ва қувурўтказгичлар синовдан ўтказилгандан кейин уларни ҳаво билан шамоллатишда очиқ люклар ва штуцерлар олдига ҳимоя тўсиқлари (экранлар) қўйилиши лозим.
414. Юклама остидаги ускуна синовини уни юкламасиз синашдан кейин ўтказиш лозим.
415. Атрофдаги шахслар ўз вақтида огоҳлантирилганидан ҳамда синовлар раҳбарининг рухсати олинганидан кейин ускуна синовдан ўтказилади.
Ускуналарни синовлардан ўтказиш жараёнида қуйидагиларга йўл қўйилмайди:
ҳимоя тўсиқларини олиб қўйишга;
люкларни, тўсиқларни очиш, ускунани тозалашга ва мойлашга, унинг ҳаракатланувчи қисмларига тегишга;
электр занжирларни, электр ускуналарни ва автоматика приборларини текширувдан ўтказиш ва тузатишни бажаришга.
416. Синаш жараёнида ускунада аниқланган камчиликларни бартараф этишни у узилганидан ва тўлиқ тўхтатилганидан кейин бажариш лозим.
417. Битта таянч конструкцияларда ёки эстакадада монтаж қилинган бир нечта қувур ўтказгичларни бир вақтнинг ўзида гидравлик синаш мумкин, агар ушбу таянч конструкциялар ёки эстакадалар тегишли юкларга ҳисобланган бўлса.
418. Қувурўтказгичларни пневматик синашда олдиндан ҳимоя қилувчи клапанлар тегишли босимга ростланган бўлиши лозим.
419. Қувурўтказгичлар ва ускуналарни синаш пайтида пайвандланган жойлардаги чокларни уриб текшириш мумкин эмас.
420. Ҳавони компрессордан синалаётган қувурўтказгичга келтирувчи йўлларни фақат ҳаво узатилишини тўхтатгач ҳамда босимни атмосфера босимигача туширгандан сўнг бирлаштириш ва ажратиш мумкин.
421. Қайта монтаж қилинган электр қурилмаларда ишга тушириш ишларини бажараётганда, ишчи кучланиш унга электр қурилмага эксплуатация қилиш тартиби киритилгандан сўнг ва ишга тушириш ишлари бўйича раҳбар томонидан берилган ёзма ариза мавжуд бўлганда ишга туширувчи ходимлар томонидан узатилиши мумкин.
Эксплуатация қилиш режими киритилмаган шчитларга, бошқарув станцияларига ва куч тўпламларига доимий схемалар бўйича ишга тушириш ишларини бажариш учун 1000 V гача кучланиш вақтинча берилишига йўл қўйилади, аммо бу ҳолда, берилган кучланишда меҳнат қилишнинг хавфсиз шарт-шароитларини таъминловчи тадбирларни бажариш бўйича вазифа ишга тушириш ишлари раҳбари зиммасига юклатилади.
422. Сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти ташқи қувурўтказгичларини пневматик синашда ишларни бажариш ва қабул қилиш қоидаларига риоя қилиш лозим.
Ишлаётган қувурўтказгичлар ўрнатилган эстакадаларда, каналларда ва лотокларда қувурўтказгичларни пневматик синашга йўл қўйилмайди.
423. Траншеяларда жойлашган қувурўтказгичларни пневматик синашни ўтказиш пайтида катталиги 12-иловада кўрсатилган хавфли зона ўрнатилган бўлиши лозим.
Хавфли зонанинг чегаралари меҳнат хавфсизлиги миллий стандартларига мувофиқ хавфсизлик белгилари билан белгиланган бўлиши лозим.
Қувурўтказгичга ҳаво ҳайдаётган вақтда ва мустаҳкамликка синалаётганда қувурўтказгични босим остида ушлаб турганда хавфли зонада шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
424. Қувур ўтказгичлар турар-жой ёки эксплуатация қилинаётган жамоат ёки саноат бинолари яқинида жойлашганда уларни пневматик синашни 12-иловага мувофиқ аниқланувчи хавфли зона чегараларида жойлашган ушбу биноларнинг дераза ва эшик ўринларини ҳимоя тўсиқлари (шчитлар, панжаралар) билан ёпиш шарти бажарилганда амалга ошириш мумкин.
425. Траншеяларда жойлашган қувурўтказгичларни пневматик синашни ўтказиш пайтида катталиги 9-иловада кўрсатилган хавфли зона ўрнатилган бўлиши лозим.
Хавфли зона чегараси меҳнат хавфсизлиги миллий стандартларига мувофиқ хавфсизлик белгилари билан белгиланган бўлиши лозим.
Қувурўтказгичга ҳаво ҳайдаётган вақтда ва мустаҳкамликка синалаётганда қувурўтказгични босим остида ушлаб турганда хавфли зонада ишчи-ходимларининг бўлиши мумкин эмас.
426. Қувурўтказгичларни синаш пайтида кўрикдан ўтказиш фақат босим пасайгандан кейин рухсат этилади, МPа:
пўлат ва пластмасса қувурўтказгичларда — 0,3 гача;
чўян, темир-бетон ва асбестбетон қувурўтказгичларда — 0,1 гача.
Босим атмосфера босимигача пасайтирилганда қувурўтказгичда аниқланган нуқсонлар тузатилади.
424. Қувур ўтказгичлар турар-жой ёки эксплуатация қилинаётган жамоат ёки саноат бинолари яқинида жойлашганда уларни пневматик синашни 12-иловага мувофиқ аниқланувчи хавфли зона чегараларида жойлашган ушбу биноларнинг дераза ва эшик ўринларини ҳимоя тўсиқлари (шчитлар, панжаралар) билан ёпиш шарти бажарилганда амалга ошириш мумкин.
19-боб. Том ишлари
427. Томнинг юк кўтарувчи конструкциялари ва тўсиқлар яроқлилигини иш бошқарувчи ёки уста билан бригадир биргаликда кўрикдан ўтказгандан сўнг ходимлар том ёпиш ишларини бажариши мумкин.
Том ёпиш ишларини олиб боришда меҳнат хавфсизлиги техникаси бўйича миллий стандартлари талабларини бажариш лозим.
428. Томнинг нишаблиги 20° дан юқори бўлган ҳолатларда, ходимлар хавфсизлик камарларидан фойдаланган ҳолда ишлаши керак.
Хавфсизлик камарларини маҳкамлаш жойлари ишларни бажариш лойиҳаси ёки технологик харитага мувофиқ уста ёки иш бошқарувчи томонидан кўрсатилиши лозим.
429. Нишаблиги 20° дан ортиқ бўлган томда, шунингдек, ходимлар оғирлигидан тушадиган юкларга мўлжалланмаган қопламали томларда ходимларнинг ўтиши ва оёқларини тираб туриши учун кўндаланг тахтачали эни 0,3 m дан кам бўлмаган трапларни ўрнатиш зарур.
Траплар иш вақтида маҳкамланган бўлиши лозим.
430. Томга материалларни фақат ишларни бажариш лойиҳасида кўзда тутилган жойларга жойлаштиришга уларнинг тушиб кетишига, шу жумладан шамол таъсирига қарши чора-тадбирлар кўзда тутилганда рухсат берилади.
431. Яхмалакда, иш фронти доирасида кўришни истисно қиладиган туманда, момақалдироқли ёмғир ҳамда 15 m/s ва ундан ортиқ тезликдаги шамол пайтида том ёпиш ишларини бажаришга йўл қўйилмайди.
432. Том ёпма элементлари ва деталларини, шу жумладан чоклардаги мувозанатлагичларни, ҳимояловчи ғилофларни, оқова сув қувурлари бўғинларини, новларни, осмаларни ва шунга ўхшашларни иш жойларига тайёр ҳолатда узатиш лозим.
Кўрсатилган элементлар ва деталларни бевосита томда тайёрлаш мумкин эмас.
433. Том ёпмаси бўйича ишларни қатронли мастикаларни қўллаб бажаришда 8-бўлим талабларига риоя қилиш зарур.
434. Том ёпиш ишларини битум ёки наиритли мастикалардан фойдаланиб бажарганда ходимларнинг ҳордиқ чиқариши, исиниши, озиқ-овқатларни сақлаши ва овқатланиши учун хоналарни иш жойларидан камида 10 m нарида жойлаштириш лозим.
20-боб. Пардозлаш ишлари
435. Суваш ёки бўяш ишларида уларнинг тагида бошқа ишлар олиб бориладиган ёки ўтиш жойи бўлган ҳолларда қўлланиладиган ҳавоза воситалари тирқишсиз тўшамага эга бўлиши лозим.
436. Қоришма-насос ўрнатмаларини қўллаш билан сувоқ ишларини бажаришда операторнинг қурилма машинисти билан икки томонлама алоқасини таъминлаш лозим.
437. Иситиш тизимларидан фойдаланишнинг иложи бўлмаганда, қурилаётган бинолар ва иншоотлар хоналарини қуритиш учун ҳаво иситгич (электр ёки суюқ ёқилғида ишлайдиган иситгич)лардан фойдаланилади. Уларни ўрнатишда Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талаблари бажарилиши лозим.
438. Бўёқ таркибларини, қоидага кўра, марказлашган ҳолда тайёрлаш лозим.
Қурилиш майдончасида уларни тайёрлашда ушбу мақсад учун иш зонаси ҳавосида зарарли моддаларнинг чегаравий йўл қўйиладиган концентрациясидан ошишига йўл қўймайдиган вентиляция қурилмалари билан жиҳозланган хоналардан фойдаланиш керак. Хоналар зарарсиз ювиш воситалари ва иссиқ сув билан таъминланган бўлиши лозим.
Бўёқ таркибларини тайёрлашда мажбурий вентиляция билан жиҳозланмаган мобилли бўяш станцияларидан фойдаланилмайди.
Бўёқчилик ишларини бажаришда меҳнат хавфсизлиги техникаси бўйича миллий стандартлари талабларини бажариш керак.
439. Бўёқ тайёрловчи завод йўриқномаси талабларини бузиб, бўёқ таркибларини тайёрлашга, шунингдек, зарарли моддалар хусусиятлари тўғрисида кўрсатмаларни ўз ичига олган сертификатга эга бўлмаган эритмаларни қўллаш мумкин эмас.
440. Нитробўёқлар ва портлаш хавфига эга бўлган буғлар ҳосил қиладиган бошқа таркибларни қўллаш жойларида оловдан фойдаланиш ёки учқун ҳосил бўлишини келтириб чиқарувчи ҳаракатларни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
Бундай жойларда электр ўтказиш токсизланган ёки портлаш хавфисиз бажарилган бўлиши лозим.
441. Иш орасидаги танаффуслар пайтида портловчи хавфли материал (локлар, нитробўёқлар ва ш.ў.)лар солинган идишни тиқинлар ёки қопқоқлар билан беркитиш ва учқун ҳосил бўлишини келтириб чиқармайдиган асбоблар билан очиш лозим.
442. Зарарли моддаларга эга бўлган таркибларни қўллаш билан боғлиқ бўлган бўяш ишларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ бажариш талаб этилади.
443. Устида ойнавандлаш ёки кошинлаш ишлари бажариладиган жойларни тўсиш керак.
Битта вертикал бўйича ойнавандлаш ёки кошинлаш ишларини амалга ошириш тақиқланади.
444. Ойнавандлаш ишлари бошлангунга қадар деразалар табақалари мустаҳкамлигини ва яроқлилигини кўздан кечириш орқали текшириш лозим.
445. Ойнани кўтариш ва уни ўрнатиш жойига олиб ўтишни тегишли хавфсиз мосламалар ёки махсус идишда амалга ошириш лозим.
446. Юзаларни қуруқ тозалашда ҳамда чанг ва газлар ажралиб чиқиши билан боғлиқ бўлган бошқа ишларда, шунингдек, механизациялашган шпаклёвка ва бўяшда респираторлар ҳамда ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш керак.
447. Пардозлаш (сувоқ, бўёқ, кошинлаш, ойнавандлаш) ишларини бажаришда иш зонасидаги ҳавонинг юқори чангланганлик ва газланганлик, иш жойининг 1,3 m ва ундан катта бўлган ўзгарувчан баландликларга яқин жойлашганлиги, пардозлаш материаллари ва конструкциялар сиртидаги ўткир қирралар, милклар ва ғадир-будирликлар, иш зонасининг етарли бўлмаган ёритилганлиги каби иш характери билан боғлиқ бўлган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг ишлаётганларга кўрсатадиган таъсири тўғрисида огоҳлантириш бўйича чора-тадбирларни кўзда тутилиши лозим.
448. Мазкур ШНҚнинг 394-бандида кўрсатилган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари мавжуд бўлганда пардозлаш ишларининг хавфсизлиги ташкилий-технологик ҳужжатларга киритилган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган талабларни бажариш асосида материалларни иш жойларига етказиш усуллари ва воситалари, иш жойларини ташкил этиш, иш жойлари ишларни бажариш учун зарур бўлган ҳавоза воситалари ва бошқа кичик механизация воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.
Зарарли ва ёнғин хавфига эга бўлган таркибларни қўллашда вентиляция ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича ечимлар қабул қилинган бўлиши лозим.
ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
1-ИЛОВА
Қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун тузиладиган далолатнома-рухсатнома шакли

Қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун тузиладиган ДАЛОЛАТНОМА-РУХСАТНОМА

_________________ шаҳри
‎«____» ____________ 20 ___ й.

(бино ва иншоотлар номи)

Биз, қуйида имзо чекувчилар, буюртмачи _______________________________________

(Ф.И.О., лавозими)

ва ишларни бажаришга масъул бўлган бош пудратчи (субпудратчи) __________________

(Ф.И.О., лавозими)

қуйидагилар ҳақида ушбу далолатномани туздик.
‎Корхона қуйидаги координаталар билан чекланган участкани

(ўқлар, белгилар номи ва чизмалар №)

унда _____________________________

(ишлар номи)

ишларни бош пудратчининг вакили-техник ходим раҳбарлигида ушбу муддатларда бажариш учун ажратади:
бошланиши «___» ___________ тугалланиши «___» ___________
Қурилиш объектида қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун қуйидаги хавфсизлик тадбирларини бажариш лозим.

Т/р

Хавфсизлик тадбирлари номи

Бажариш муддати

Ижрочи

Буюртмачи вакили _________________________________________________________

(имзо)

Бош пудратчи (субпудратчи) вакили ___________________________________________

(имзо)

Изоҳ: Ушбу далолатнома-рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг ишларни олиб бориш зарур бўлганда, янги муддатга далолатнома-рухсатнома тузиш лозим.
ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
2-ИЛОВА
Юқори хавфга эга бўлган ишларни бажаришга наряд-рухсатнома шакли

________________________________________________________________________

(корхона, ташкилот номи)

ТАСДИҚЛАНДИ:

Иш берувчи (бош муҳандис) ______________________________________________


‎‎Юқори хавфга эга бўлган ишларни бажаришга

‎НАРЯД-РУХСАТНОМА

20____ й. «____» ___________

1. НАРЯД

2. Таркибида ___________________ нафар ходими бўлган жамоа билан биргаликда ишларнинг масъул ижрочиси қуйидаги ишларни бажариш лозим:


‎(ишларнинг номи, бажариш ўрни)

3. Ишларни бажариш учун қуйидагилар зарур:
‎материаллар _______________________________________ асбоблар ______________ ҳимоя воситалари _________________________________________________________
4. Ишларни бажаришга тайёргарлик кўришда ва бажаришда қуйидаги хавфсизлик чоралари таъминлансин:


‎(меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар ва воситалар санаб ўтилади)

_________________________________________________________________ асосий
5. Алоҳида шартлар ________________________________________________________
6. Ишларнинг бошланиши 20____ й. соат ___ мин ___. Ишларнинг тугалланиши 20____ й. соат ___ мин ___.
‎Иш режими ______________________________________________________________

(бир, икки, уч сменали)

7. Ишларнинг масъул раҳбари сифатида қуйидаги шахс тайинланди: __________________

(лавозими, Ф.И.О.)

8. Наряд-рухсатномани берди ________________________________________________

(лавозими, Ф.И.О, имзоси)

9. Наряд-рухсатномани қабул қилди: ишларнинг масъул раҳбари _____________________

‎‎(лавозими, Ф.И.О., имзоси)

10. Меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар ва ишларни бажариш тартиби ишлаётган корхона (цех, участка)нинг масъул шахси билан келишилди:


‎(лавозими, Ф.И.О., имзоси*)

2. РУХСАТНОМА

11. Йўриқномаларга мувофиқ иш ўринларида хавфсизлик тадбирлари тўғрисида йўл-йўриқ (йўриқнома номи ёки йўл-йўриқнинг қисқача мазмуни) ўтказилди:

ишларнинг масъул раҳбари _____________________________________________

‎(сана, имзо)

ишлаётган корхона (цех, участка) нинг* масъул вакили
(сана, имзо)
12. Бригаданинг қуйидаги аъзолари йўл-йўриқдан ўтказилди:

Фамилияси, исми, шарифи

Касби, разряди

Сана

Йўл-йўриқ ўтказган шахснинг имзоси

13. Иш жойи ва меҳнат шароити текширилди. Наряд-рухсатномада кўрсатилган хавфсизлик тадбирлари таъминланди.

Ишни бажаришни бошлашга рухсат бераман____________________________________

(ишлаётган корхонанинг ишни бажаришга рухсат берувчи вакилининг лавозими, Ф.И.О.)

Ишларнинг масъул раҳбари __________________________________

(сана, имзо)

Ишларнинг масъул ижрочиси ________________________________
‎(сана, имзо)

‎14. Ишлар 20___ й. __________ ой, _________ санада ________ соат _______ мин. да бошланди.
‎Ишларнинг масъул раҳбари ___________________________________________

‎15. Ишлар тугалланди, иш ўринлари текширилди (материаллар, асбоб-ускуналар, мосламалар ва б.лар йиғиштириб олинди) ходимлар чиқиб кетишди.
Наряд 20 _____ й. _____ соат _____ мин. да ёпилди.
Ишларнинг масъул ижрочиси _____________________________
‎(сана, имзо)
Ишлаётган корхонанинг масъул шахси * _________________________________
‎(сана, имзо)
* Қурилиш-монтаж ишлари фаолият юритаётган корхона ҳудудида (цех, участка) бажарилганида имзо билан расмийлаштирилади.
Изоҳ: Наряд-рухсатнома икки нусхада расмийлаштирилади (1-нарядни берган шахсда, 2-ишларнинг масъул раҳбарида сақланади), ишлар фаолият юритаётган корхона ҳудудида бажарилганда наряд-рухсатнома уч нусхада расмийлаштирилади (3-нусха фаолият юритаётган корхонанинг масъул шахсига топширилади).
ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
3-ИЛОВА
Наряд-рухсатномаси асосида бажарилиши зарур бўлган ишларнинг рўйхати
1. Электр узатиш ҳаво линиялари, газ қувурлари, шунингдек, енгил алангаланувчи ёки ёнувчан суюқликлар, ёнувчи ёки суюлтирилган газлар омборларининг қўриқланадиган зоналарида қурилиш машиналаридан фойдаланиб бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари.
2. Қудуқларда, шурфларда ёки ёпиқ сиғимларда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари.
3. Тупроғи патоген зарарланган (ахлатхоналар, ҳайвонлар мурдалари кўмиладиган жойлар ва ш.ў.) участкаларда бажариладиган ер ишлари.
4. Ишлаб чиқариш хавфи мавжуд ёки рўй бериши мумкин бўлган фаолият юритаётган корхона ҳудудида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари.
5. Авария ҳолатида бўлган бинолар ёки иншоотларда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари.
6. Хавфли ишлаб чиқариш омиллари доимий таъсир қиладиган зоналар чегараларида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари.
7. Порохли асбобларни қўллаш билан бажариладиган монтаж ва махсус ишлар
ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
4-ИЛОВА
Ишларни бажариш лойиҳаларида хавфсизлик техникасига оид асосий ечимларнинг таркиби ва мазмуни
1. Ишларни бажариш лойиҳалари ишларни бажариш хавфсизлигини таъминлаш ва ходимларга санитария-гигиена хизматини кўрсатиш бўйича техник ечимлар ва асосий ташкилий тадбирларни ўз ичига олиши лозим.
2. Меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ва ходимларга санитария-гигиена хизматини кўрсатиш масалаларини ечишда бошланғич материаллар қуйидагиларни:
хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича норматив ҳужжатлар ва стандартлар талабларини;
ўхшаш объектларни қуриш тажрибаси асосида ишлаб чиқилган ишлаб чиқариш травматизми сабабларини огоҳлантириш бўйича тавсияларни;
меҳнат хавфсизлигини таъминлаш бўйича намунавий ечимлар ва ходимларнинг ҳимоя воситалари каталогини ўз ичига киритиши лозим.
3. Қурилиш жараёнида меҳнат хавфсизлигига таъсир қилувчи шароитлар ўзгарганида, ишларни бажариш лойиҳасига тегишли қўшимчалар ёки аниқлаштиришлар киритилиши лозим.
4. Ишларни бажариш лойиҳасида қуйидагилар:
конструкциялар ва ускуналар монтажида технологикликни таъминлаш;
ишлаб чиқариш хавфи бўлган шароитларда бажариладиган ишлар ҳажми ва меҳнат сиғимини камайтириш;
машиналар ва механизмларни хавфсиз жойлаштириш;
хавфсизлик техник воситаларини қўллаш билан иш ўринларини ташкил этиш бўйича талаблар акс эттирилиши лозим.
Бундан ташқари, қуйидагилар:
ходимларнинг индивидуал ҳамда жамоавий ҳимоя қурилмалари, мосламалари ва воситалари номенклатураси ҳамда уларга бўлган эҳтиёж;
қурилиш майдонлари, иш жойлари, одамларнинг ўтиш жойлари ва машиналар ўтиш жойларини ёритиш воситалари, шунингдек, видео кузатув, сигнализация ва алоқа воситалари;
ходимларга санитария-маиший хизматини кўрсатиш бўйича талаблар акс эттирилиши лозим.
5. Ходимларнинг баландликдан тушиб кетиш хавфининг олдини олиш учун ишларни бажариш лойиҳаларида қуйидагилар:
конвейер ёки йириклаштириб йиғишни, монтажнинг йирик блоклаб ёки крансиз усулларини жорий қилиш ҳисобига баландликда бажариладиган ишлар ҳажмини камайтириш;
доимий тўсувчи конструкциялар (деворлар, панеллар, тўсувчи балконлар ва оралиқлар)ни биринчи навбатда қуриш;
хавфсизлик техникаси талабларини қаноатлантирувчи вақтинчалик тўсувчи қурилмалар;
эҳтиёт канатлари ҳамда камарларини маҳкамлаш жойлари ва усуллари кўзда тутилиши лозим.
Бундан ташқари, қуйидагилар:
ишларнинг берилган тури ёки берилган операцияни бажариш учун мўлжалланган сўри воситалари;
ходимларни иш жойларига кўтариш йўллари ва воситалари;
қурилиш юкларини масофадан туриб илгакдан ечиш имконини берувчи юк тутиш мосламалари кўрсатилиши керак.
6. Конструкциялар, буюмлар ёки материалларни кран ёрдамида кўчиришда уларнинг баландликдан тушиши ёки уларни монтаж қилиш ёхуд тахлаб жойлаштириш жараёнида турғунлик ҳолатидан оғиш ҳолларини огоҳлантириш мақсадида лойиҳада қуйидагиларни кўрсатиш лозим:
донадор ва сочилувчан материалларни, шунингдек, бетон ва қоришмаларни, кўчирилувчи юк хусусиятларини ҳамда уларни иш жойларига етказиб бериш қулайлигини ҳисобга олган ҳолда контейнерлаш воситалари ва идишларини;
кўчирилувчи юкнинг массасини ва габарит ўлчамларини, илиш ва монтаж қилиш шароитларини ҳисобга олган ҳолда юк тутиш мосламалари (юк илгичлар, траверсалар ва монтаж тутқичлари)ни;
тахлаб жойлаштириш ва монтаж қилишда элементларни лойиҳавий ҳолатга мос ёки унга яқин бўлган ҳолатда берилишини таъминловчи илиб узатиш усулларини;
конструкция элементларини турғун ҳолатда сақлаш учун мосламалар (пирамидалар, кассеталар)ни;
буюмлар, материаллар, ускуналарни жойлаштириб сақлаш тартиби ва усулларини; конструкцияларни доимий маҳкамлаш усулларини;
бинолар ва иншоотлар конструкцияларини демонтаж қилишда бўлакланувчи элементларни вақтинчалик маҳкамлаш усулларини;
қурилиш материаллари чиқиндиларини олиб кетиш усулларини;
қурилиш монтаж ишларини битта вертикал бўйича бажаришда ҳимоя ораёпмалари (тўшамалар) ёки қасноп (козирёк)ларни қуриш зарурияти.
7. Машиналар (механизмлар)дан фойдаланиб қурилиш-монтаж ишларини бажариш лойиҳаларида қуйидагиларни кўзда тутиш лозим:
машиналар турларини, уларни ўрнатиш жойлари ва уларнинг ишлаш режимини қурилиш технологияси ва шартларида кўзда тутилган параметрларга мос тарзда танлашни; машинистга ва яқин атрофда ишлаётган одамларга зарарли ва хавфли омилларнинг таъсирини истисно қилувчи тадбирларни;
чекланган фазо ва иш зонасининг кўриниши чекланган шароитларида ишларни машиналар ёрдамида бажаришда ҳаракат йўлини ёки машинанинг бурилиш бурчагини чеклаш бўйича техник воситалардан ҳамда машинистнинг ходимлар билан боғланишида алоқа воситалари (товуш сигнализацияси, радио ва телефон алоқаси)дан фойдаланишни;
бузилиш призмаси зонасида машинани тўкма грунтга ўрнатишнинг махсус шартлари ёки махсус конструкцияларни.
8. Электр токининг ходимларга хавфли таъсирининг олдини олиш учун қуйидагиларни кўзда тутиш зарур:
вақтинчалик электр қурилмаларини қуриш, трассаларни танлаш ҳамда вақтинчалик куч ва ёритиш электр тармоқларининг кучланишларини аниқлаш, ток узатувчи қисмларни тўсиш усули ҳамда кириш-тақсимлаш тизимларини ва асбобларни жойлаштириш бўйича кўрсатмаларни;
электр асбоб-ускуналарининг металл қисмларини ерга улаш ва электрқурилмаларида ерга уланиш ҳамда ноллаштириш тармоқларини қуриш бўйича йўриқнома талабларига мувофиқ ерга уланиш контурларини аниқлаш ижросини;
юқори хавфга эга бўлган хоналарда ва ўта хавфли ишларни бажаришда, шунингдек, хоналардан ташқарида шунга ўхшаш шароитларда ишларни бажаришда қўшимча ҳимоялаш тадбирларини;
ҳаво орқали электрузатиш симларининг қўриқланадиган зонасидан ташқарида юк кўтариш кранлари ёрдамида буюмлар, материаллар, ускуналарни жойлаштиришни.
9. Зарарли ишлаб чиқариш омиллари (шовқин, тебраниш, иш зонаси ҳавосидаги зарарли моддалар)нинг ходимларга таъсир қилишини огоҳлантириш бўйича қуйидагиларни бажариш лозим:
ишларни бажаришнинг қабул қилинган технологияси билан шарт-шароитланган зарарли ишлаб чиқариш омиллари пайдо бўлиши мумкин бўлган иш участкаларини аниқлашни;
зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ходимларни ҳимоялаш воситаларини аниқлашни;
зарур бўлганда, технологик оқавалар ва чиқиндиларни зарарли моддалардан тозалаш бўйича махсус чораларни кўзда тутишни.
10. Ишларни бажариш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
наряд-рухсатномалар бўйича бажариладиган ишларни аниқлашни;
фаолият юритаётган корхоналар ҳудудида ёки фойдаланилаётган иншоотлар, коммуникациялар ва қурилмалар яқинида ишларни бажариш бўйича бош пудратчи ва буюртмачининг биргаликда тадбирларни;
ишларни бир вақтнинг ўзида бажаришда хавфсизликни таъминлаш бўйича бош пудратчи ва субпудратчиларнинг биргаликдаги тадбирларини.
11. Ишларни бажариш календар режасини тузишда хавфсизлик техникаси талаблари келтириб чиқарадиган қўшимча ишлар (чуқур ўйилган жойлар қиялиги турғунлигини таъминлаш, монтаж жараёнида конструкцияларни вақтинча маҳкамлаш, вақтинчалик ҳимоя тўшамалари ва тўсиқларни ҳамда ш.ў. ўрнатиш)ни ва уларни бажариш учун зарур бўлган вақтни инобатга олиш лозим.
Ишларни бир неча қурилиш ташкилотлари бажараётган бўлса, календар режани битта вертикал бўйича турли сатҳларда ёки бир хонанинг ўзида турли сатҳларда бир вақтнинг ўзида ишларни бажариш шартларини ҳисобга олиб тузиш зарур.
12. Қурилиш бош режасини тузишда юк кўтариш кранларининг, ҳаво орқали электрузатиш симларининг таъсир зоналарини, транспорт воситаларининг жадал ҳаракатланиш зоналарини, ишлаётганларнинг хавфсизлигини таъминлашга эътибор қаратилишини талаб этадиган портлаш хавфига эга бўлган ва ёнувчан материалларни сақлаш жойлари, шунингдек, зарарли моддалар ҳамда бошқа хавфли зоналарни аниқлаш лозим.
13. Санитария-маиший хоналарни ва ходимларнинг дам олиши учун мўлжалланган майдончаларни, шунингдек, автомобиль ва пиёдалар йўлларини (махсус ҳимоя тадбирларисиз) хавфли зоналардан ташқарида жойлаштириш керак.
14. Қурилиш-монтаж ишларини бажариш технологияси ва ташкил этишдан, технологик ускуналар ва ҳимоя воситалари номенклатурасидан ташқари, технологик хариталарда муайян ишларни бажаришда келиб чиқиши мумкин бўлган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини кўрсатиш ҳамда ходимларни уларнинг таъсири тўғрисида огоҳлантириш тадбирларини кўзда тутиш лозим.
15. Меҳнат жараёнлари хариталарини технологик хариталарга боғлашда уларда ишларни бажариш, шу жумладан, иш жойини ташкил қилиш, алоҳида операцияларни бажариш кетма-кетлиги ва ходимлар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш бўйича хавфсиз усулларни кўзда тутиш зарур.
16. Юкларни кранлар билан кўчириш жойлари ёки қурилаётган (реконструкция қилинаётган) бино яқинидаги турар-жой, жамоат, ишлаб чиқариш бинолари, транспорт магистрал йўллари, пиёдалар йўлкалари ва одамлар бўлиши мумкин бўлган бошқа жойлардан фойдаланиш зарурати бўлганда, бошқа талаблар билан бир қаторда, одамлар бўладиган жойларда хавфли зоналарнинг юзага келиш эҳтимолини истисно этувчи қуйидаги хавфсизлик талабларини бажариш зарур:
а) юкни кран билан кўчириш жойлари яқинида:
ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган ва тайёрловчи завод билан келишилган ходим ҳужжатлар бўйича тайёрланган кран ҳаракатини автоматик чегаралайдиган воситалар, стрелалар, юк қисувчи орган ва таянчлар билан жиҳозланган тўсин стрелали минорали кранларни қўллашни;
кран машинисти, юк илувчи ва юкларни кран билан кўчириш бўйича ишларнинг хавфсиз бажарилишига масъул шахс ўртасида ўзаро алоқани йўлга қўйиш учун кранни радиосўзлашув мосламаси билан жиҳозлашни;
кран стреласининг жойлашиш баландлиги ёки кранни ўрнатиш жойи шундай бўлиши керакки, натижада кран стреласи яқин жойлашган объектларга 2 метрдан кам бўлмаган масофада яқинлашмасликни;
кран ходим ҳаракатлари юритмаларининг электрқурилмасини фазаларни назорат қилиш релеси билан жиҳозлашни;
одамлар бўладиган жойларда хавфли зоналар пайдо бўлишини автоматик чеклаш воситалари орқали огоҳлантиришни таъминловчи кран ходим ҳаракатлари зонасини чегаралаш чизиқларини кўрсатишни;
кўчирилаётган юклар 7 m дан кам масофада ходим зона чегарасига яқинлашганда ва уларни ташиш яна давом эттирилганда уларни кўчириш тезлигини минимал қийматга туширишни;
яқинлашиш зоналарини қурилиш бош тарҳида белгини;
краннинг соз техник ҳолати унинг соз ҳолати учун жавобгар бўлган шахс томонидан ҳар бир 10 кундан кам бўлмаган вақт оралиғида тасдиқланишини;
юк қисиш қурилмалари ва идишларнинг соз ҳолати юкларни кран билан хавфсиз кўчириш учун масъул бўлган шахс томонидан ҳар куни тасдиқланишини;
кўриш ёки бошқа анча самарали усул орқали текшириш натижаларини иш журналига ёзиб боришни;
темир-бетон буюмларнинг кўчишини, юкларнинг тушиб кетишини истисно қилувчи эҳтиёт мосламалари билан жиҳозланган қисиш қурилмасини қўллашни;
б) қурилаётган (таъмирланаётган, реконструкция қилинаётган) бино яқинида: ўрнатилган тартибда ишлаб чиқилган ишчи ҳужжатларга мувофиқ тайёрланган, одамлар бўладиган зонага предметларнинг тушишини истисно қилувчи тутиб қолувчи қурилмаларни ёки ҳимоя экранини бино периметри бўйича ўрнатиш;
кран ходим ҳаракатлари шундай тарзда чеклаш, бунда кўчирилаётган юк бино контуридан ташқарига чиқмаслиги ва бино конструкциялари устида лойиҳавий ҳолатда ўрнатилган минимал йўл қўйиладиган катталикдан юқорига кўтарилмаслиги лозим.
ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
5-ИЛОВА
Қурилиш объектларида хавфсизликнинг стандарт ва махсус белгилари
Эвакуация, санитария белгилари ва тиббий белгилар
Ёнғинга қарши ҳимоя воситалари, уларнинг элементларини жойлаштириш ўрнини кўрсатувчи махсус белгилар
Хавфдан қутулиш учун ҳаракатланишни кўрсатувчи белгилар
Рўй бериши мумкин бўлган хавф ҳақида, эҳтиёткорлик, диққатни жамлаш тўғрисида огоҳлантирувчи белгилар
Ёнғин хавфсизлигининг тақиқловчи белгилари
Хавфсизликнинг комбинациялашган махсус белгилари
Огоҳлантириш пиктограммалари

ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

6-ИЛОВА

Чегаралари ичида электр токи билан зарарланиш хавфига эга бўлган хавфли зоналарнинг чегаралари

Кучланиш, kV

Электр қурилмаларининг тўсиқлар билан қуршалмаган, изоляцияга эга бўлмаган қисмларини чегараловчи хавфли зона масофаси (электр ускунаси, кабеллар, симлар) ёки кучланиш остида бўлган электр узатиш ҳаво линияси энг яқин симининг ерда проекция ҳосил қилувчи вертикал текислиги,

m

1 гача

1 дан 20 гача

35 дан 110 гача

150 дан 220 гача

330

500 дан 750 гача

800 (доимий ток)

1,5

2,0

4,0

5,0

6,0

9,0

9,0

ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
7-ИЛОВА
Устида юк кўтарувчи кран ёрдамида юклар кўчириладиган ҳамда қурилаётган бинолар ёки иншоотлар яқинидаги жойларда хавфли зоналарнинг чегаралари

Буюмнинг мумкин бўлган тушиш баландлиги, m

Хавфли зона чегаралари, m

Устида кранлар ёрдамида юклар кўчириладиган жойлар (юкнинг тушиб кетиш эҳтимоли бўлган ҳолда максимал габарити бўйича уни кўчириш траекториясининг горизонтал проекцияси)

Қурилаётган бино ёки иншоот яқинида (унинг периметридан ташқарида)

10 гача

10 дан катта 20 гача

20 дан катта 70 гача

70 дан катта 120 гача

120 дан катта 200 гача

200 дан катта 300 гача

300 дан катта 450 гача

4

7

10

15

20

25

30

3,5

5

7

10

15

20

25

ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

8-ИЛОВА

Зарарли ишлаб чиқариш омилларини санитария-гигиеник баҳолаш учун қўлланиладиган приборлар

Т/р

Зарарли ишлаб чиқариш омиллари

Ўлчов бирлиги

Асбоблар

Номланиши

Ўлчов оралиқлари

1.

Ҳаво температураси

°С

Аспирацион асбоб Психрометр Термоанемометр ЭА-2М

238 дан 323 гача

(-35 дан 50 гача)

283 дан 333 гача

(10 дан 60 гача)

2.

Ҳавонинг нисбий намлиги

%

Аспирацион асбоб психрометр

10 дан 100 гача

3.

Ҳаво ҳаракати тезлиги

m/s

Электроанемометр

Термоанемометр ЭА-2М

Варракли анемометр

Косасимон анемометр

1. дан 5 гача

0,003 дан 5 гача

1. дан 10 гача

1 дан 30 гача

4.

Иш жойининг ёритилганлиги

Lx

Объективли люксметр Ю-16

25 дан 500 гача

5.

Титраш

Нz, dB

Паст частотали виброўлчаш аппаратураси

НВА-1

ВШВ-003М2

1,4 дан 350 гача

70 дан 130 гача 20 дан 140 гача

6.

Шовқин

Нz, dB

Шовқин спектри анализатори АШ-2М, ПФ-1, 0-34

Шовқин ўлчагич: Ш-6З (ИРПА),

Ш-ЗМ, ИШВ ВШВ-003М2

63 дан 10000 гача

40 дан 10000 гача

30 дан 140 гача

2 дан 8000 гача

7.

Чанг

mg/m³

АФА русумли ФПП матодан фильтрларга намуналарни танлаш учун кассеталар ва аллонжлар/ Ифлосланганликни ўлчаш учун асбоб ИЗВ-1

0,5 дан 1000 гача

0,5 дан 30 гача

8.

Газлар

mg/m³

Индикаторли найчали газанализатор АУХ-2

-

Изоҳ. Зарарли ишлаб чиқариш омилларини санитария-гигиеник баҳолаш учун аналогли янги приборлар ҳал қўлланилиши мумкин.

ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

9-ИЛОВА

Ҳимоя тўрларининг турлари

ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

10-ИЛОВА

Ҳимоя тўрлари бўйича йиқилиш баландлиги ва масофалари

Расм

Қоида (таърифланиши)

Изоҳ

Hi

1

Ҳимояланган иш жойи ва ҳимоя тўри орасидаги вертикал масофа

Ҳимоя тўрига максимал рухсат этилган йиқилиш баландлиги 6 m ни ташкил этади. Бу максимал номинал йиқилиш баландлиги одам оғирлик марказидан 7 m ни ташкил этади

He

1, 2 ва 5

Ҳимояланган иш жойи ва ҳимоя тўри орасидаги вертикал масофа

Ушбу ўлчов иш жойидаги ҳимоя тўрини горизонтал проекциясини хисоблайди (2-жадвал)

Hr

1

Ҳимояланган иш жойи ва ҳимоя тўрининг 2 m ли чегара қирраси орасидаги вертикал масофа

Ҳимоя тўрнинг четлари зарбали юкка нисбатан камроқ чидамли. Шунинг учун бу нуқтадаги вертикал масофа 3 m дан ошмаслиги керак.


Йиқилиш баландлиги

≤ 1,0m

≤ 3,0 m

≤6,0 m

Тутқич кенглиги

≥2,0m

≥ 2.5m

≥3,0m

ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

11-ИЛОВА

Грунтларнинг тури ва ўйманинг чуқурлигига боғлиқ ҳолда рухсат этилган қиялик даражалари

Грунтларнинг турлари

Чуқурнинг қиялик даражаси (қиялик баландлигининг шу қиялик горизонтал проекциясига нисбати), қуйидагилардан юқори бўлмаган чуқурликларда, m

1,5

3

5

Тўкилган зичланмаган

А

0,67

1

1

1

1,25

Қумли ва шағалли

1

0,5

1

1

1

1

Қумлоқ

1

0,25

1

0,67

1

0,85

Қумоқ

1

0

А

0,5

1

0,75

Гил

1

0

1

0,25

1

0,5

Бўзли ва бўзсимон

1

0

1

0,5

1

0,5

ШНҚ 3.01.02-23 «Қурилишда хавфсизлик техникаси» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига

12-ИЛОВА

Қувур ўтказгичлар турар-жой ёки эксплуатация қилинаётган жамоат ёки саноат бинолари яқинида жойлашганда уларни пневматик синаш

Қувурларнинг материаллари

Синаш босими (олдиндан бериладиган ёки қабул қилинадиган босим), МPа

Қувурўтказгич диаметри, mm

Траншея қирраси ва қувурўтказгич охирги учларидан хавфли зона чегарасигача бўлган масофа, m

Пўлат

0,6 — 1,6

300 гача

7,0

300 — 1000

10,0

1000 дан ортиқ

20,0

Чўян

0,15

500 гача

10,0

0,6

500 гача

15,0

0,15

500 дан ортиқ

20,0

0,6

500 дан ортиқ

25,0

Асбестцемент

0,15

500 гача

15,0

0,6

500 гача

0,0

0,15

500 дан ортиқ

20,0

0,6

500 дан ортиқ

25,0

Пластмассалар: пластификациялан-маган полихлорид ПВХ турлари:

ОТ

1,6

63 — 315

10

Т

1,0

С

0,6

СТ

0,4

Полиэтилен ПП типлари:

Т

1,0

63 — 315

8,0

СЛ

0,6

Л

0,25

Паст босимли полиэтилен ПНД турлари:

Т

1,0

63 — 1200

6,0

С

0,6

СЛ

0,4

Л

0,35

Юқори босимли полиэтилен ПНД турлари:

Т

1,0

63 — 160

4,0

С

0,6

СЛ

0,4

Л

0,25

(ПВХ, ПП, ПНД, ПВД)*

0,06

110 — 1200

1,0


* Ўзи оқар канализация тармоқларида.