Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилмаганлиги учун ҳуқуқий таъсир чоралари кучайтирилиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда биохилма-хилликни сақлаш ва ундан фойдаланиш, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг, айниқса, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларининг барқарор яшаш шароитларини таъминлаш ҳамда уларни сақлаб қолиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ноқонуний муносабатда бўлиш оқибатида етказилган зарарни ундириш миқдорларини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармони ҳамда «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПҚ-171-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трансформация қилиш ва ваколатли давлат органи фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонларнинг ноқонуний овланиши оқибатида ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун ундириш суммаларини 10 бараварга ҳамда ўсимликларни ўсишдан тўхташ даражасигача шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан уларга етказилган зарар учун ундириш суммаларини 5 бараварга ошириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликларга етказилган зарарни ундириш миқдорини ҳисоблаш учун коэффициентларни беш бараварга;
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш тартибининг бузилиши сабабли етказилган зарар ҳажмини ҳисоблаш учун тўловлар миқдорларини ўн бараварга ошириш.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 7 декабрь,
649-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 декабрдаги 649-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 19-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликларга етказилган ундириладиган зарар миқдорини ҳисоблаш учун
КОЭФФИЦИЕНТ

«

Тоифасига кўра битта ўсимлик учун

Ундириладиган зарар миқдори, белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентларда (битта ўсимлик учун)

1 — йўқолиб кетаётган

10

2 — камёб

4

3 — камаяётган

2,5

».

2. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга 14-иловада:
«Сут эмизувчилар» бўлимида:
«Қизил китобга киритилганлар» кичик бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлар

Қоплон, тарғил сиртлон (Дўлта), илвирс (қор қоплони)

3 000

400 000

Бурама шохли эчки (морхўр)

2 000

300 000

Ўрта Осиё қундузи, Туркистон силовсини, қорақулоқ, асалхўр, Бухоро буғуси (хонгул)

1 500

250 000

Қизилқум архари (Северцов қўйи), Тянь-Шань тоғ қўйи, Устюрт кўйи, Бухоро тоғ қўйи, Тянь-Шань қўнғир айиғи

1 000

200 000

Сайғоқ, жайрон, мензбир суғури

500

50 000

Манул (ёввойи мушук), саҳро мушуги, қарсок, сариқ сассиқкузан, олақўзан

200

20 000

халқаро Қизил китобга ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган сут эмизувчиларнинг бошқа турлари

100

10 000

»;

«Бошқа турлар» кичик бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

Қизил бўри

20

2000

Тоғ эчкиси, тўнғиз

15

1500

Елик (буғу)

10

1200

Тоғ сувсари, қоракўзан (норка), қизил суғур, оқсувсар, олакўзан, тулки, корсак, чиябўри, нутрия, ёввойи мушуклар, сариқ сассиқкузан, ондатра, латча

5

800

Бўри

-

200

Бўрсиқ, жайра

2

400

Қуён

1

200

Типратикан, кўршапалак, ўрмон соняси

0,5

100

Ўрмон, қишлоқ ва овчилик хўжалиги зараркунандаларига, хавфли инфекцияларни тарқатувчиларга кирмайдиган бошқа сут эмизувчилар

0,3

50

Сайғоқ, кийик, жайрон, буғу, эчки, қўчқор шохлари

бир жуфт шох ва жуфт бўлмаган ҳар бир алоҳида шох мазкур ҳайвоннинг биттасига мувофиқ келади

Мўйна буюмлар

мазкур буюмдаги терилар сони бўйича

Айиқ ёғи (100 г учун)

1

250

Бўрсиқ, суғур, жайра ёғи (100 г учун)

0,25

200

Айиқ сафроси (хомашё ҳолида 1 г учун)

1

200

»;

«Қушлар» бўлимининг «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлар» кичик бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

Маллабош лочин (шахин), итолғи, лочин (сапсан)

1 500

150 000

Тўхта тувалоқ (дудак), йўрға тувалоқ

1 000

100 000

Вишилдоқ ва қийқирдоқ оққушлар, соқақушлар, қумой, қора лайлак, сувқийғир (скопа), кичик бургут, қиронқора, чўл бургути, болтаютар, бургут, қирғий бургуг, илонхўр бургут, узун думли ва оқ думли сувбургутлари, катта олачипор бургут, оқбош ўрдак, қошиқбурун, кичик оққўтон, сариқ қўтон, қизилтомоқ ғоз, қизилғоз (фламинго), оқ пешанали кичик ғоз, бизғалдоқ, оқ турна

500

50 000

Оқ лайлак, оқкўз (ола қанотли ўрдак), мармар чуррак, қоравой, Зарафшон қирғовули, оқбовур, қорабузов, қора кабутар, оддий ғуррак, тасқара, чўл бўктаргиси, чўл миққийси, қорабош балиқчи, чўл жиқтоғи, тарғоқ, кичик узунбурун (ингичка тумшуқли балиқчи), Осиё моки лойхўраги, оқбовур

100

30 000

Қушларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)

Мазкур турдаги қушларни ноқонуний овлангани учун етказилган зарарнинг 40 фоизи

халқаро Қизил китобга киритилган ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган қушларнинг бошқа турлари

100

20 000

»;

«Судралиб юрувчилар» бўлимининг «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлар» кичик бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

Капча илон (кобра)

200

30 000

Бўз эчкемар

100

20 000

Ўрта Осиё чўл тошбақаси

10

1 000

Судралиб юрувчиларнинг тухумлари (бир дона тухум учун)

Мазкур турдаги судралиб юрувчиларни ноқонуний овлангани учун етказилган зарарнинг 40 фоизи

халқаро Қизил китобга киритилган ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган судралиб юрувчиларнинг бошқа турлари

30

2 500

»;

«Балиқлар» бўлимининг «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилганлар» кичик бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

Орол мўйлабдори (сўзанбалиқ), Орол баҳриси (бакра), Сирдарё куракбуруни, Амударё кичик куракбуруни ва Амударё катта куракбуруни, Орол сулаймонбалиғи, чўртансифат оққайроқ, Амударё гулбалиғи

100

5 000

халқаро Қизил китобга ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган балиқларнинг бошқа турлари

70

3 000

»;

«Умуртқасиз жониворлар» бўлимининг биринчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

халқаро Қизил китобга ёки Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган умуртқасиз жониворлар

50

2 000

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2023 й., 09/23/649/0928-сон)