Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларда муҳим ташаббусларни илгари суриш ва самарали ислоҳотларни амалга ошириш борасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ахборот-таҳлилий таъминлаш фаолиятини янада кучайтириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳар ойда жалб қилинган хорижий экспертлар, консультантлар ва маслаҳатчилар томонидан бажарилган ишлар тўғрисида батафсил маълумотни Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигига тақдим қилиб боради;
б) Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги жалб қилинган хорижий экспертлар, консультантлар ва маслаҳатчилар билан жорий масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишнинг мақбул йўлларини аниқлаш учун мунтазам равишда учрашувлар ташкил қилади ва тегишли таклифлар тайёрлайди;
в) истиқболли ташаббусларни ишлаб чиқиш мақсадида:
республика ижро этувчи ҳокимият органлари жалб қилинган халқаро ташкилотлар ва молия институтлари, консалтинг компаниялари, етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва эксперт муассасалари ҳамда мутахассисларнинг улар фаолияти масалаларига оид расмий хулоса ва ҳисоботларини Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигига тақдим этиб боради;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ижтимоий соҳа, иқтисодиёт ва бошқа аҳамиятга эга бўлган йўналишларни ислоҳ қилиш бўйича ташкил қилинаётган халқаро конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарларнинг дастурларини Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигига тақдим қилиб боради;
республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳар ойда тегишли давлатларнинг илғор тажрибаси ва амалиёти тўғрисидаги батафсил маълумотни Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлигига тақдим этиб боради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 сентябрдаги «Стратегик ислоҳотларни жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-216-сон Фармонига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси А.Ю. Магрупов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 8 ноябрь,
ПФ-190-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги ПФ-201-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 ноябрдаги ПФ-190-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 сентябрдаги «Стратегик ислоҳотларни жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-216-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
а) тўртинчи хатбошидаги «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси» сўзлари «Ўзбекистон — 2030» стратегияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
2. 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
а) бешинчи хатбошидаги «ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) олтинчи хатбошидаги «Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси» сўзлари «Ўзбекистон — 2030» стратегияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Белгилаб қўйилсинки:
Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) раҳбарининг ўринбосари ҳисобланади ҳамда мақоми, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра унга тенглаштирилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Агентлик директорининг ўринбосарлари мақоми, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъбаси мудирига тенглаштирилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Агентлик бошқарув ходимлари Департамент раҳбари билан келишилган ҳолда, Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Агентлик ходимларига Департамент ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорлари татбиқ этилади».
5. 10-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Агентлик Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уйдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг биносида жойлаштирилсин».
7. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси А.Ю. Магрупов зиммасига юклансин».
8. 1 ва 2-иловаларнинг матнлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши
ТАРКИБИ

1.

Ш.М. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Кенгаш раиси

2.

С. Чакрабарти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожлантириш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси

3.

Р.А. Гулямов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

4.

М.П. Оллоёров

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори

5.

Б.М. Мавлонов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари

6.

О.К. Абдурахманов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари

7.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири

8.

Ж.А. Ходжаев

Бош вазир ўринбосари

9.

А.Д. Тошкулов

адлия вазири

10.

Д.Р. Ли

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори

11.

Э.Т. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори

12.

Б.М. Бекмуродов

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси

13.

Э.М. Туляков

«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори

14.

Н.Х. Рахимова

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

15.

О.Б. Саттаров

«Ватандошлар» жамоат фонди ижрочи директори

16.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг директори, Кенгаш масъул котиби

Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг
ТУЗИЛМАСИ

Кенгаш

Директор

Директор ўринбосари

2

Хорижий экспертлар, консультантлар ва маслаҳатчилар билан ҳамкорлик қилиш гуруҳи

4

Илғор хорижий тажриба ва рейтингларни ўрганиш асосида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш гуруҳи

4

Амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини баҳолаш ва мониторинг қилиш гуруҳи

4

Илмий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш асосида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш гуруҳи

2

Халқаро ва хорижий ташкилот ва институтлар билан ҳамкорлик қилиш асосида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш гуруҳи

3

Лойиҳа бошқаруви гуруҳлари

Изоҳ:
1. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 20 нафар.
2. Агентлик директори Агентлик тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
3. Ёрдамчи ходимларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси учун белгиланган тартибга асосан аниқланади.
4. Гуруҳ раҳбари ва бош инспектор тегишлича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бош инспектори ва етакчи инспекторига тенглаштирилади.
5. Агентлик директори ўринбосарларининг лавозим разрядлари ва тариф коэффициентлари Агентлик директори ставкасидан 5 фоизгача кам миқдорда белгиланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 06/23/190/0839-сон; 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон; 01.11.2025 й., 06/25/201/1000-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)