1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Нотариуслар ва кадастр органларининг идоралараро ҳамкорлиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда мамлакатимизда битимларни нотариал тасдиқлаш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тизими ислоҳ қилиниб, ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, нотариуслар ва кадастр органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, нотариуслар ва кадастр органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигида аҳолига давлат хизматларини самарали кўрсатишга тўсқинлик қилувчи бир қатор тизимли муаммолар мавжуд.
Хусусан, кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар алмашинувида ер участкалари ва кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисидаги маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилмаганлиги ҳамда ипотека шартномалари нотариал идоралардан кадастр органларига юборилмаётганлиги ушбу давлат хизматларини кўрсатиш сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, нотариал тасдиқлаш ва кўчмас мулкка кадастр паспортини бериш бўйича аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш ҳамда ушбу соҳадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.03.00.00 Нотариат / 18.03.04.00 Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус]
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
нотариуслар билан маълумот алмашинувида ер участкалари ва кўп йиллик дов-дарахтлар тўғрисидаги маълумотларни ҳам тақдим этиш;
нотариуслар ва кадастр органларининг ўзаро ҳамкорлигини «Электрон ҳукумат» тизими орқали амалга ошириш;
кўп йиллик дов-дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишда кадастр паспортини тайёрлашнинг аниқ муддатларини белгилаш.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 14 сентябрь,
470-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 сентябрдаги 470-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
«12. Битимни нотариал тасдиқлаш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
электрон аризанинг ноёб рақами;
паспорт ёки битим томонларининг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
хусусийлаштирилган кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишда — кўчмас мулкни хусусийлаштиришга розилик берган шахсларнинг нотариал тасдиқланган розилиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларидан (Тошкент шаҳрида — «Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази» давлат унитар корхонасидан) олинган хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисида маълумотнома;
агар кўчмас мулк биргаликдаги никоҳ давомида орттирилган бўлса — эрнинг (хотиннинг) нотариал тасдиқланган розилиги;
агар кўчмас мулк гаровга қўйилган бўлса — гаровга олувчининг розилиги;
агар васийликдаги (ҳомийликдаги) шахс номидан васий (ҳомий) шартнома тузса — васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги;
юридик шахслар учун — юридик шахс ваколатли органининг қарори (умумий мажлис баённомаси, кузатувчи кенгашнинг қарори, буйруқ ва бошқалар);
давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари, солиқ тўловчининг идентификация рақами, шунингдек, доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахсларнинг паспортига оид маълумотларни нотариуслар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали мустақил оладилар.
Юридик шахсларнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш тарафларнинг ўз хоҳишига кўра амалга оширилади ҳамда мажбурий тусга эга эмас»;
в) 13-бандининг биринчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг» сўзлари «Давлат кадастрлари палатасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-позициянинг «Маълумотларни қабул қилувчи идора» устунидаги ««Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги
Кўчмас мулкнинг кадастр рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича
»;
7-позициянинг «Маълумотларни тақдим этувчи идора» устунидаги ««Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича битимларни тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорида:
«Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ»;
«Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти»;
«1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни (ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тегишлилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, сони, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги) (кейинги ўринларда — ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумот) олишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Нотариусларнинг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
Бунда сўров билан юборилаётган маълумотлар Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) бўлмаганлиги аниқланган тақдирда, уч кун ичида ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади»;
«2-боб. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумот олишда нотариуслар ва Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби»;
«4. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун нотариусга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Бунда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тўлиқ бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлаш ишларини амалга оширишда маълумотлар нотариусларга курьерлик хизмати ёки «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида мустақил тақдим этилади.
5. Нотариуслар ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотни олиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ курьерлик хизмати орқали ёзма ёки «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.
7. Сўровнома электрон тарзда расмийлаштирилади ва «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида жўнатилади.
8. Сўровномада маълумотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали маълумотномани беришни рад этади.
Бошқа асосларга кўра ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумот беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.
9. Нотариуснинг сўровномасига Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда, агар сўровнома:
курьерлик хизмати орқали юборилса — бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда;
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали юборилганда — зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб йўлланади.
Бунда сўров билан юборилаётган маълумотлар Ахборот тизимида бўлмаганлиги аниқланган тақдирда, уч кун ичида ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси ёки курьерлик хизмати орқали тақдим этилади.
10. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари томонидан бепул берилади.
11. Нотариус сўровномасига асосан бериладиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали номи;
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалининг манзили (агар жавоб ёзма шаклда бўлса);
маълумотнома тузилган сана ва қайд рақами;
маълумотнома юборилаётган нотариал идора;
ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар мулкдори ҳақидаги маълумотлар (агар мулкдор жисмоний шахс бўлса, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта рақами, юридик шахс бўлса, унинг номи);
ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар кадастр маълумотлари (ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар таркиби, жойлашган манзили, уларга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами, кадастр рақами, умумий (яшаш) майдони ҳажми, кадастр қиймати);
кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, уларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот.
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;
«Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотларни олиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Жисмоний ёки юридик шахс
1. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида нотариусга мурожаат қилиш.
1. Ўз хоҳишига кўра
2. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш.
2. Мурожаат қилганда
2-босқич
Нотариус
Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ҳудуддаги Давлат кадастр палатасининг туман (шаҳар) филиалига курьерлик хизмати ёки «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотларни сўраб сўровнома юбориш.
Реал вақт режимида
3-босқич
Давлат кадастр палатасининг туман (шаҳар) филиали
Нотариус сўровига асосан ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тегишлилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни тақдим этиш.
Агар сўровнома:
курьерлик хизмати орқали юборилса — бир соат ичида
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида
4-босқич
Нотариус
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш.
«Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни олиш учун сўровнома шакли
_____________________ _____________________ нотариал ташкилотнинг номи ва манзили
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни олиш учун СЎРОВНОМА
Бино ва иншоот тўғрисидаги маълумотлар
1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами
2. Кадастр рақами
_____________________
____________________
Нотариус Ф.И.О.
QR-код
имзо ва муҳр (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса)
«Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА