1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини муҳофаза қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнгги йилларда аҳоли ҳаёти ва соғлиғи, жисмоний ва юридик шахслар мулкининг ишончли ҳимоясини таъминлайдиган яхлит ёнғин хавфсизлиги тизими шакллантирилди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.06.00 Фавқулоддаги вазиятлар]
Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар профилактикаси куни» этиб белгиланиб, бу борада Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига бир қатор вазифалар юклатилди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 754-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-боби.
Шу билан бирга, ёнғинлар профилактикаси соҳасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, аҳолининг маиший ҳаётида ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ёнғинлар билан боғлиқ нохуш ҳодисалар рўй бермоқда.
Республикамизда 2022 йилда 10 260 та ёнғин ҳодисаси юз бериб, унда 284 нафар фуқаро жабрланган, шундан 107 таси вафот этган, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга 214,6 млрд сўмлик зарар етказилган.
Жумладан, 2023 йилда Қўқон шаҳридаги «Ризқ барака» ва «Истиқлол» бозорларида, Хива шаҳридаги буюм бозорида, шунингдек, Фарғона шаҳрининг Сайилгоҳ кўчаси 24-уй манзилидаги бинода содир бўлган ёнғин оқибатида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкига жиддий зиён етган.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Юқоридаги нохуш ҳодисаларнинг юзага келиши давлат ёнғин назорати бўйича қонунчиликда белгиланган механизмларни қайта кўриб чиқиш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ёнғин хавфсизлиги маданиятини оширишга қаратилган қатъий чора-тадбирларни амалга ошириш заруратини кўрсатмоқда.
Хусусан, 2023 йил 29 июль куни Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Сайилгоҳ кўчаси 24-уй манзилида жойлашган бинонинг ертўласида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабларини текшириш ҳамда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) ташкил этилди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Ҳукумат комиссияси томонидан содир бўлган ёнғиннинг техник ва ташкилий сабаблари ўрганилганда, бино ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги техник регламентлар, стандартлар, нормалар ва қоидаларга умуман жавоб бермаслиги, шу жумладан, бинода ҳаво айланиш тизими ва қўшимча чиқиш жойлари мавжуд эмаслиги аниқланган.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Шунингдек, Ҳукумат комиссияси хулосасида давлат ёнғин назорати органларининг ваколатлари етарли эмаслиги сабабли, улар томонидан ёнғинларнинг олдини олиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмасдан қолаётганлиги, ёнғин натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни мажбурий суғурталаш орқали қоплашнинг самарали механизмлари мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилган.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистан Республикаси Фуқаролик кодексининг 52-боби, Ўзбекистан Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Ҳукумат комиссияси томонидан бахтсиз ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича тақдим қилинган дастлабки хулоса ва таклифлардан келиб чиқиб, шунингдек, аҳоли ҳаёти ва соғлиғи, жисмоний ва юридик шахслар мулкини ёнғин хавфидан асраш, ёнғинларнинг келиб чиқиш хавфи юқори бўлган, биринчи навбатда, аҳоли оммавий йиғиладиган объектларда ёнғинларнинг олдини олиш самарадорлигини тубдан ошириш ҳамда ушбу йўналишда таъсирчан назорат механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар ёнғин хавфсизлиги соҳасидаги давлат назоратининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ёнғиндан огоҳлигини ошириш, ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилишни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш, шунингдек, самарали идоравий ёнғин назоратини таъминлаш;
ёнғинларнинг олдини олиш ва келиб чиқиш сабаблари ҳамда омилларини барвақт аниқлаш ва бартараф этиш, бу борада давлат назоратини янада кучайтириш орқали қонунчилик талабларини бузган шахсларга нисбатан жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;
ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сўзсиз бажарилиши устидан тизимли мониторинг тизимини жорий этиш;
давлат ёнғин назорати органлари фаолиятига замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларнинг барвақт олдини олиш.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.06.00 Фавқулоддаги вазиятлар]
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб мунтазам равишда жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда, қуйидагиларни назарда тутувчи «Ёнғиндан огоҳлик» умуммиллий кампаниясини амалга оширсин:
таълим ташкилотларида ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин содир бўлган вазиятда ҳаракат қилиш бўйича батафсил услубий машғулотлар ўтказиш;
давлат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларда иш жойларида ёнғин хавфсизлиги бўйича ўқитишни ташкил этиш, шу жумладан, эвакуация режалари, ўт ўчириш воситаларидан фойдаланиш қоидалари билан таништириш ва ёнғин келиб чиқиш хавфи бўлган ҳоллардан огоҳ бўлиш;
ёнғин хавфсизлиги мавзусида семинарлар, маърузалар, маҳорат дарслари, танловлар ва тақдимотлар ўтказиш, аҳолини тарқатма материаллар билан таъминлаш;
Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин содир бўлган вазиятда ҳаракат қилиш бўйича батафсил қўлланмаларни тарқатиш, шунингдек, мавзу бўйича махсус саҳифаларни ташкил этиш;
оммавий ахборот воситаларида ушбу мавзудаги мақолалар, интервьюлар ва махсус кўрсатувларни йўлга қўйиш;
жамоат жойларида, таълим ташкилотларида, иш жойларида ва турар жой комплексларида ўт ўчириш бўйича амалий машғулотлар ўтказиш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
3. 2024 йилдан бошлаб «Ёнғиндан огоҳлик» умуммиллий кампанияси доирасида ҳар бир ҳудудда тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказиладиган «Ёнғин хавфсизлиги аълочиси» йиллик танлови (кейинги ўринларда — танлов) ўтказиб борилсин.
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
танловда иштирок этиш учун аризалар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизими орқали қабул қилинади;
танлов ғолиби талабгорларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб беришини ўрганиш орқали аниқланади;
танлов ғолибига 100 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади ҳамда унинг фаолияти икки йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширилмайди;
танловни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.07.00 Аудиторлик фаолиятининг бошқа масалалари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
4. 2024 йил 1 январдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳолаш тартиби (ёнғин аудити) жорий этилсин.
5. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.07.00 Аудиторлик фаолиятининг бошқа масалалари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.06.00 Фавқулоддаги вазиятлар]
ёнғин аудити Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида аккредитациядан ўтган ташкилотлар томонидан ўтказилади ҳамда бино ва иншоотлари ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ мувофиқ бўлган жисмоний ва юридик шахсларга бир йил муддатга ёнғин аудити хулосаси берилади;
ёнғин аудити бўйича ижобий хулосасини олган, ёнғин ва бошқа хатарлардан ўзига тегишли бино ҳамда иншоотларни суғурталаган тадбиркорлик субъектларига нисбатан бир йил давомида давлат ёнғин назорати органлари томонидан текширувлар ўтказилмайди.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.06.00 Фавқулоддаги вазиятлар]
6. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат ёнғин назорати органларига қуйидаги ваколатларни бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
а) ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган объектларда:
бир йилда кўпи билан бир мартадан батафсил (дастлабки) текширув ва назорат текширувини ўтказиш;
жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида тезкор текширувлар ўтказиш;
б) бир вақтнинг ўзида 50 нафардан кўп одам тўпланадиган объектларда (бозорлар, савдо-кўнгилочар мажмуалари, умумий овқатланиш корхоналари ва бошқалар) давлат ёнғин назорати органлари томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасдиқлаган режа-график асосида ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ва профилактика тадбирларини ўтказиш.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 ноябрдан:
а) давлат ёнғин назорати органларининг ижобий хулосасини олмасдан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини аукционга чиқариш, қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектлардан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тақиқланади. Бунда:
давлат ёнғин назорати органлари томонидан хулоса бериш муддати етти кун этиб белгиланади;
давлат ёнғин назорати органларига лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун мазкур ҳужжатларнинг барча қисмлари тақдим этилади;
б) давлат ёнғин назорати органлари қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилади;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2024 й., 07/24/108/0171-сон )
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.06.00 Фавқулоддаги вазиятлар]
9. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
2023 йил 1 ноябрга қадар текширувлар жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш ва тезкор ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ҳисобидан давлат ёнғин назорати инспекторларининг фаолиятини такомиллаштириш имконини берувчи «E-inspektor» аппарат-дастурий мажмуасини жорий этсин;
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда ҳар йили тасдиқланадиган дастур асосида давлат ёнғин назорати инспекторлари фаолиятида коррупция ҳолатларининг олдини олиш ва уларнинг жавобгарлигини кучайтириш бўйича қатъий чораларни кўрсин;
Вазирликнинг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида Вазирлик марказий аппарати тузилмасида ёнғинларнинг олдини олиш йўналишида тарғибот ишларини олиб боришга масъул бўлган махсус таркибий бўлинма ташкил қилсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
10. Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.10.00.00 Халқаро хавфсизлик ҳуқуқи / 19.10.06.00 Фавқулоддаги вазиятлар]
11. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири А.Х. Кулдашев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 4 август,
332-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 августдаги 332-сон қарорига ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.05.00 Ёнғин хавфсизлиги]
Ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича
Жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини мустақил баҳолаш (ёнғин аудити) ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Бир вақтнинг ўзида 50 нафардан кўп одамлар бўладиган объектларда давлат ёнғин назорати органлари томонидан ҳар чоракда камида бир маротаба профилактика тадбирларини ўтказиш бўйича режа-график тасдиқлаш.
ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш.
Қонун лойиҳаси
2023 йил 1 октябрь
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев)
7.
Давлат ёнғин назорати органларининг ижобий хулосаси асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини аукционга чиқариш, қурилиш объектлари лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектларни фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартибини белгилаш. Бунда:
давлат ёнғин назорати органлари томонидан хулоса бериш муддати етти кун этиб белгилаш;
давлат ёнғин назорати органларига лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш учун мазкур ҳужжатларнинг барча қисмлари тақдим этиш;
давлат ёнғин назорати органлари қурилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилишини назарда тутиш.
Давлат ёнғин назорати инспекторлари фаолиятида коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг жавобгарлигини кучайтириш бўйича қатъий чораларни белгилаш ва амалга ошириш.
Чора-тадбирлар режаси
2023 йил 1 октябрь
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Бурханов)
12.
Ҳудудларда давлат ёнғин назоратини кучайтириш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар) фавқулодда вазиятлар бўлимига қўшимча давлат ёнғин назорати инспектори штат бирликларини ажратиш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Таҳлилий маълумот
2023 йил 1 сентябрь
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Кулдашев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Норқулов)
13.
Ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ва ёнғин сигнализацияси қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ҳамда уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензияланадиган фаолият турига ўтказиш.
Илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида ёнғинлар профилактикаси тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкмасига киритиш.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 мартдаги ПҚ-108-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2024 й., 07/24/108/0171-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2023 й., 09/23/332/0561-сон; 04.03.2024 й., 07/24/108/0171-сон)