1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.03 Сертификатлаштириш фаолиятига талаблар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг
буйруғи
Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 15 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1458-6]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 сентябрдаги 25-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3555, 25.09.2024 й.) асосан 2024 йил 28 декабрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сон «Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2005 йил 25 февралдаги 59-сон буйруғи (рўйхат рақами 1458, 2005 йил 18 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 86-модда) билан тасдиқланган Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларигаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Л. КУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 27 апрель,
2023/92-1-сон
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг 2023 йил 27 апрелдаги 2023/92-1-сон буйруғига ИЛОВА
Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 6-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси сертификатлаштириш Миллий тизимида (бундан буён матнда Ўз СМТ деб юритилади) республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган маҳсулотни сертификатлаштиришга тайёрлаш ва ўтказишнинг умумий талабларини белгилайди.».
2. 8-банд қуйидаги мазмундаги «б1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«б1) интеллектуал мулк объектларига (товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товар келиб чиққан жой номлари, географик кўрсаткичлар ва саноат намуналари) (бундан буён матнда ИМО деб юритилади) бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш;».
3. 10-банддаги «Ўзстандарт» агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (бундан буён матнда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 12-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«маҳсулотда қўлланилган ИМОга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи тегишли объект рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ёки уларга илова) нусхаси ёки ундан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномаси нусхаси (амалда бор бўлган тақдирда).»;
5. 14-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«маҳсулотда қўлланилган ИМОга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи тегишли объект рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ёки уларга илова) нусхаси ёки ундан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномаси нусхаси (амалда бор бўлган тақдирда).»;
6. Қуйидаги мазмундаги 171 ва 172-бандлар билан тўлдирилсин:
«171. СО томонидан республикада ишлаб чиқариладиган ҳамда четдан келтириладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнида ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш мазкур Қоидаларнинг 8-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Агар маҳсулотни сертификатлаш учун ариза берилганда маҳсулотда қўлланилган ИМОга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи тегишли объект рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ёки уларга илова) нусхаси ёки ундан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномаси нусхаси тақдим этилса, бундай маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнида ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш амалга оширилмайди.
172. СО томонидан маҳсулотда ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш даврида қуйидагилар амалга оширилади:
а) маҳсулотни сертификатлаштириш учун аризани кўриб чиқиш, шу жумладан намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш жараёнида тегишли маҳсулотда ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш СО томонидан икки иш кунида амалга оширилади. Бунда, сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси портали»даги мавжуд маълумотлар билан солиштирилади.
б) ўрганиш ва текшириш даврида сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитларда қонунчилик ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган ИМОлар билан адаштириб юборадиган даражада бир хил ёки айнан ўхшаш бўлган белгилар аниқланса, СО томонидан аризачига асослантирилган рад жавоби берилади.».
7. 33, 361 ва 40-бандлардаги «Ўзстандарт агентлиги» деган сўзлар «Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 70 ва 71-бандлардаги «Ўзстандарт агентлигининг» деган сўзлар «Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 72-банддаги «Ўзстандарт Агентлиги» деган сўзлар «Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 73-банддаги «Ўзстандарт агентлигига» деган сўзлар «Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 74-банддаги «Ўзстандарт агентлиги» деган сўзлар «Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда 8-илова билан тўлдирилсин.
Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
«Маҳсулотларни сертификатлаш қоидаларига 8-ИЛОВА
Республикада ишлаб чиқарилаётган ҳамда четдан келтириладиган маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнида ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлигини ўрганиш ва текшириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Аризачи
СОга маҳсулотни сертификатлаш мақсадида ариза берилади
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
СО
Маҳсулотни сертификатлаштириш учун аризани кўриб чиқиш, шу жумладан намуналарни идентификация қилиш, танлаб олиш ва лабораторияга етказиш жараёнида тегишли маҳсулотда ИМОга бўлган ҳуқуқларга риоя этилганлиги ўрганилади ва текширилади.
Сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитлар Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси портали»да мавжуд маълумотлар билан солиштирилади.
Ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида
3-босқич
СО
ўрганиш ва текшириш даврида сертификатлаштириш синовларини ўтказиш учун танлаб олинган маҳсулот намуналарида (ёрлиқ ва қадоқларда) қўлланилган белги, ном ва бошқа реквизитларда қонунчилик ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган ИМОлар билан адаштириб юборадиган даражада бир хил ёки айнан ўхшаш бўлган белгилар аниқланса, СО томонидан аризачига асослантирилган рад жавоби берилади.
Ариза келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида
».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.05.2023 й., 10/23/1458-6/0280-сон)