1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.13.00 Ижтимоий шерикчилик;
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
2.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида
Ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш, ушбу объектларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб бериш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, шунингдек, соҳага хусусий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
1. Андижон вилоятининг Бўстон туманидаги 69 та ижтимоий соҳа объектини иссиқлик энергияси билан таъминлаш давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда тегишли ижтимоий соҳага масъул вазирлик ва идоралар 2023 — 2026 йилларда республика ҳудудларида фаолият юритаётган давлат ижтимоий соҳа объектларини экологик тоза ёқилғи турларига (электр энергияси, қуёш сув иситиш қурилмалари, қуёш панеллари ва шу кабилар) ва муқобил иссиқлик тизимларига (иссиқлик насослари ва шу кабилар) ўтказиш орқали куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш, қозонхоналарни модернизация қилиш ҳамда муассасаларнинг иссиқлик тизимини таъмирлаш ва белгиланган меъёрларда ишлашини таъминлашни давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич жорий этиш чораларини кўрсин. Бунда:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2025 й., 07/25/100/0240-сон)
биринчи босқичда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги 5 722 та давлат ижтимоий соҳа объектининг иссиқлик таъминоти тизимларини хусусий сектор иштирокида модернизация қилиш ва бошқариш тизими жорий қилинсин;
давлат ижтимоий соҳа объектларида мавжуд иситиш тизимларининг жорий ҳолатидан келиб чиқиб, 2023 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларининг барча туман (шаҳар)ларида ҳамда бошқа вилоятларнинг 2-иловага мувофиқ туман (шаҳар) ларида давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишлари бошлансин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2025 й., 07/25/100/0240-сон)
3. Қуйидагилар:
Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш тизимини жорий этиш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат ижтимоий соҳа объектлари бўйича 2023 йилда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни имзолаш режаси 2-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда давлат ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини 2023 йилда давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишларини ташкиллаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Республика ишчи гуруҳи) таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Қуйидагилар Республика ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
давлат ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимлари учун талаб этиладиган кўмир ва бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлашга кўмаклашиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
ҳар чоракда туман (шаҳар) ҳокимликлари ва жалб қилинган хусусий шериклар томонидан бажарилган ишлар натижадорлигини ўрганиш ва мунтазам мониторинг қилиб бориш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
давлат ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилишда юзага келадиган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриш;
туман (шаҳар) ҳокимликларининг лойиҳалар ижроси юзасидан ахборотларини қабул қилиш ва натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий материалларни киритиб бориш;
мазкур қарорда кўрсатилган топшириқларнинг белгиланган муддатларда бажарилишини назорат қилиб бориш.
5. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (А. Абдухакимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари танлаб олинган хусусий шериклар билан бирга 2-иловада белгиланган ҳудудлар бўйича:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.06.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси бюджети. Маҳаллий бюджет;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
бир ой муддатда туман (шаҳар)лардаги давлат ижтимоий соҳа объектлари бўйича мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш чораларини кўрсин. Бунда хусусий шериклар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, давлат шериклари томонидан тузилган ишчи гуруҳ муҳокамасига тақдим этилади ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш харажатлари ҳудудларнинг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан модернизация маблағлари билан бирга молиялаштирилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
хусусий шерикка ижтимоий соҳа муассасаларининг фойдаланилмаётган, бўш турган бино ва иншоотларини фойдаланиш учун вақтинчалик ижарага бериш ёки омборхона қурилиши учун ер участкасини (ер майдонига эгалик қилиш ҳуқуқи берилмаган ҳолда) ажратиш чораларини кўрсин. Бунда ер ва мулкни ижарага бериш қоидалари, ижара тўловларини амалга ошириш тартиби, ижарага берувчи ва ижарага олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ижарага берилган мол-мулкларнинг рўйхати ҳамда уларни назорат қилиш тартиби давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
жорий йил 1 июлга қадар туман (шаҳар)ларда давлат-хусусий шериклик асосида ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳаларининг (кейинги ўринларда — Лойиҳалар) концепцияларини тасдиқласин;
жорий йил 1 августдан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва лойиҳа концепциялари тасдиқланган туман (шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич модернизация қилиш ишларини бошласин.
Давлат шериклари бир ҳафта муддатда қонунчиликда белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини ўрганиб чиқиш бўйича тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ таркибини тасдиқласин.
Ишчи гуруҳ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари маъқулланиб, давлат экспертизасидан ўтказилгандан сўнг, модернизация ишлари бошланишига рухсат берилади ҳамда мазкур ишларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши бўйича хусусий шерик жавобгар ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2025 й., 07/25/100/0240-сон)
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2025 й., 07/25/100/0240-сон)
давлат шериги этиб — туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳамда тегишли ижтимоий соҳага масъул вазирлик ва идоралар ҳудудий органлари белгилансин. Бунда туман(шаҳар)лардаги ижтимоий соҳа объектлари раҳбарлари (туман мактабгача ва мактаб таълим бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси ва ҳ.к.) давлат шеригининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бажарилишига масъул этиб белгилансин;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2025 й., 07/25/100/0240-сон)
хусусий шериклар — Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ тендер ўтказиш ва (ёки) Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларининг қарорлари асосида энг мақбул таклифларни танлаб олиш орқали аниқлансин.
7. Белгилаб қўйилсинки, Лойиҳаларни амалга оширишда қуйидаги вазифа ва мажбуриятлар бажарилиши таъминланади:
давлат ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини хатловдан ўтказиш ва давлат экспертизасидан ўтказишни таъминлаш;
(7-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2025 й., 07/25/100/0240-сон)
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.05.00 Иссиқлик энергияси билан таъминлаш]
лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда экологик тоза ёқилғи турлари (электр энергияси, қуёш сув иситиш қурилмалари, қуёш панеллари ва шу кабилар) ва муқобил иссиқлик тизимлари (иссиқлик насослари ва шу кабилар) орқали ишлайдиган энергия тежамкор қозонларни ўрнатиш ва объектлардаги ички иссиқлик тармоқларини модернизация қилишни назарда тутиш;
(7-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2025 й., 07/25/100/0240-сон)
Лойиҳалар бўйича концепцияларни тасдиқлаш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
Лойиҳаларни амалга ошириш учун тендерларни ташкил қилиш ҳамда хусусий шерикларни шаффоф ва очиқ шартларда танлаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.08.00 Бепул фойдаланиш]
жалб қилинган хусусий шериклар учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва уларга иситиш объектлари ва тизимларини давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган муддатда вақтинчалик бепул фойдаланишга бериш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағларнинг давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган муддатларда ва миқдорларда йўналтириб борилишини таъминлаш;
хусусий шериклар томонидан бажариладиган ишлар ва хизматлар сифатини доимий назорат қилиб бориш, натижаси бўйича ҳар чоракда Республика ишчи гуруҳига ахборот бериш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
хусусий шериклар томонидан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда белгиланган шартлар бажарилмаган тақдирда битимни бир томонлама бекор қилиш;
2025 йил 1 октябрга қадар ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилган иссиқлик энергияси ҳисоби ва назоратининг онлайн тизимлари ҳамда иссиқлик энергияси ҳисоблагичлари ўрнатилиши бўйича зарур чоралар кўриш;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сонли қарорига асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2025 й., 07/25/100/0240-сон)
санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ижтимоий соҳа объектларининг ички қисмларида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати давомида иссиқлик ҳароратини лозим даражада таъминлаш. Бунда 2025 йил 1 октябрга қадар ижтимоий соҳа объектларига етказиб берилган иссиқлик энергияси ҳисоби ва назоратининг онлайн тизимларини ҳамда етказиб берилган иссиқлик миқдорига аниқлик киритиш мақсадида иссиқлик энергияси ҳисоблагичларини ўз маблағлари ҳисобидан ўрнатиш;
(7-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2025 й., 07/25/100/0240-сон)
(7-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2025 й., 07/25/100/0240-сон)
ижтимоий соҳа объектларига замонавий энергия тежамкор қозонларни ўрнатиш;
(7-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2025 й., 07/25/100/0240-сон)
ўрнатиладиган иситиш қозонларининг сифатини кафолатлаш ва муддатидан олдин яроқсиз ҳолатга келган иситиш қозонларини ўз маблағлари ҳисобидан янгилаш. Бундай ҳолларда Давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратилмайди;
ижтимоий соҳа объектларини иситиш билан боғлиқ барча масалаларни ўз зиммасига олиш.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги уч ой муддатда давлат ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва таъмирлаш ҳамда етказиб берилган иссиқлик таъминоти учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг)]
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Спорт вазирлиги доимий равишда ДХШ лойиҳалари доирасида етказиладиган иссиқлик энергияси учун нархларни (тарифларни) ҳудудий нархларни тартибга солувчи органлар томонидан ўрнатилган тартибда декларация қилиш учун тегишли ҳисоб-китобларни киритиб борсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2025 й., 07/25/100/0240-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
9. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашларига хусусий шерикларнинг энг мақбул таклифларини танлаб олишда қуйидаги талабларга эътибор қаратиш тавсия этилсин:
хусусий шериклар маблағларининг улуши камида 50 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасининг узоқ ҳудудларда (туман (шаҳар) марказидан камида 30 км) жойлашган кичик ва айрим объектлар учун камида 30 фоиз ва ундан юқори бўлиши;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПҚ-185-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 07/23/185/0361-сон)
хусусий шериклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун харажатлар миқдори маҳаллий бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган маблағларга нисбатан кам бўлиши;
хусусий шерикларнинг солиқ тўловчи сифатида ишончли бўлиши ва охирги йилда товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олган жами даромади 3 млрд сўмдан кам бўлмаслиги.
10. Белгилансинки:
Лойиҳалар ҳар бир ижтимоий соҳа объекти бўйича алоҳида лотга ажратган ҳолда амалга оширилади;
туман (шаҳар)лардаги мавжуд ижтимоий соҳа объектларининг сонидан, муассасаларнинг олис ҳудудларда жойлашувидан ҳамда ташаббускор хусусий тадбиркорлик субъектларининг таклифларидан келиб чиқиб, Республика ишчи гуруҳи билан келишувга кўра икки ва ундан ортиқ лойиҳаларни бирлаштирган ҳолда лотларга ажратишга рухсат берилади.
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) 2023 йилда республика бўйича давлат-хусусий шериклик асосида давлат ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш учун жами 500 млрд сўм ажратсин ҳамда давлат-хусусий шериклик битими расмийлаштирилишига қараб молиялаштириб борилишини таъминласин.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПҚ-185-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 07/23/185/0361-сон)
Бунда, ушбу харажатлар 2023 йилда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида назарда тутилган маблағларни қайта тақсимлаш ҳамда республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан қоплансин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
12. Иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича хориждан олиб келинадиган (импорт қилинадиган), республикада ишлаб чиқарилмайдиган товарлар 2025 йилнинг 1 январига қадар божхона божидан озод қилинсин.
Энергетика вазирлиги (Ж. Мирзамаҳмудов), «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси (М. Юнусов) иситиш қозонлари ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда олиб келинадиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатини шакллантирсин ҳамда белгиланган тартибда комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминласин.
13. Электротехника саноатини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ (Д. Султанов) маҳаллий электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар билан бирга:
бир ой муддатда икки хил, жумладан қаттиқ ёқилғида ишлайдиган иситиш қозонлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
уч ой муддатда соҳадаги мавжуд корхоналар базасида энергия тежовчи ва хавфсизлик даражаси юқори бўлган иситиш қозонлари (ҳар хил ёқилғида ишлайдиган) ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича лойиҳалар рўйхатини шакллантирсин.
14. Республика ишчи гуруҳи (Ш. Кудбиев):
манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан туман ҳамда шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ўз тасарруфидаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизими модернизация қилингандан сўнг ечиб олинадиган ва фойдаланишга яроқли бўлган иситиш қозонлари эҳтиёжи мавжуд бўлган бюджет ташкилотларига беғараз ўтказиб берилишини ташкиллаштирсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
уч ой муддатда Энергетика вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар доирасида ижтимоий соҳа объектларида энергия самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Давлат молиявий назорати инспекцияси Лойиҳаларни амалга ошириш учун Давлат бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан молиявий назорат тадбирлари ҳар йили ўтказилишини таъминласин.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони таҳририда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
Бунда, давлат шериги ва хусусий шерик Лойиҳалар учун ажратиладиган Давлат бюджети маблағларининг мақсадли сарфланиши учун давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимга мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
16. Тегишли соҳа вазирликлари давлат шериклари билан биргаликда Лойиҳалар бўйича тасдиқланган давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларда белгиланган самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши ва битим шартларига риоя этилиши юзасидан доимий мониторингни амалга ошириб борсин.
Бунда давлат шериклари мониторинг натижасида аниқланган камчиликлар учун битимни бекор қилишгача бўлган чораларни кўрсин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2025 й., 07/25/100/0240-сон)
17. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев), Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов) тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорлик субъектларига етказиш мақсадида турли учрашувлар, тематик давра суҳбатлари ташкил этсин ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсин.
18. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев):
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги намунавий битим лойиҳасини ишлаб чиқиб, барча туман (шаҳар) ҳокимликларига тақдим қилсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
19. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари белгилансин.
Қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Ж. Раматов ва Ж.А. Қўчқоров зиммаларига юклансин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 мартдаги ПҚ-100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2025 й., 07/25/100/0240-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 10 апрель,
ПҚ-118-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-118-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқаришни жорий этиш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Чора-тадбирлар
Амалга ошириш механизмлари
Муддати
Масъул вазирлик ва идоралар
1.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги ижтимоий соҳа объектлари бўйича мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларини хатловдан ўтказиш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
1. Ижтимоий соҳа объектлари бўйича мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларини хатловдан ўтказиш.
3. Ҳар бир объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатини ишлаб чиқиб, давлат экспертизасидан ўтказиш.
2023 йил июнь
2.
Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларнинг туман (шаҳар)ларидаги ижтимоий соҳа объектларида мавжуд иситиш тизимларини хатловдан ўтказиш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
1. Ижтимоий соҳа объектларидаги мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларини хатловдан ўтказиш.
2023 йил апрель
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(Закиров)
2. Мавжуд иссиқлик таъминоти тизимларининг техник ҳолатидан келиб чиқиб, 2023 йилда модернизация қилинадиган объектлар рўйхатини шакллантириш.
2023 йил май
3. Ҳар бир объектни хатловдан ўтказиб, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш.
2023 йил июнь
3.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларнинг айрим ҳудудларидаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқариш лойиҳасининг концепцияларини тасдиқлаш.
1. Лойиҳа концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш.
2023 йил июнь
Андижон вилояти ҳокимлиги
(Абдурахмонов),
Наманган вилояти ҳокимлиги
(Абдуразаков),
Фарғона вилояти ҳокимлиги
(Бозаров),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Кудбиев)
2. Лойиҳа концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш.
2023 йил июль
4.
Маслаҳат хизматини кўрсатиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш харажатларини маблағ билан таъминлаш.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш бўйича тегишли чоралар кўриш ва молиялаштириш.
Заруратга кўра
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
5.
Ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича тендер комиссиялари таркибини тасдиқлаш.
1. Ҳар бир туман (шаҳар) кесимида тендер комиссиялари таркибини шакллантириш.
2023 йил май
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
2. Тендер комиссиялари таркибини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиш.
2023 йил май
6.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳамда республиканинг айрим ҳудудларидаги ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик таъминоти тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва бошқарувга бериш.
1. Тендерни эълон қилиш, тендер таклифларини баҳолаш ва тендер ғолибини аниқлаш.
2023 йил сентябрь
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
2. Тендер ғолиби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни расмийлаштириш.
2023 йил октябрь
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-118-сон қарорига 2-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги давлат ижтимоий соҳа объектлари бўйича 2023 йилда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзолаш
РЕЖАСИ
Т/р
Ҳудудлар номи
Ижтимоий соҳа объектлари сони
шундан, соҳалар кесимида
умумтаълим мактаблари
мактабгача таълим ташкилотлари
соғлиқни сақлаш муассасалари
маданият, мусиқа ва спорт муассасалари
Ҳаммаси
13 376
6 479
4 031
2 117
749
жумладан:
I.
Қорақалпоғистон Республикаси
1 554
758
447
222
127
1.
Нукус шаҳри
187
60
59
39
29
2.
Амударё тумани
164
87
51
16
10
3.
Беруний тумани
149
73
53
13
10
4.
Қораўзак тумани
66
34
16
10
6
5.
Кегейли тумани
73
40
16
12
5
6.
Қўнғирот тумани
103
51
32
14
6
7.
Қонликўл тумани
51
25
13
9
4
8.
Мўйноқ тумани
49
19
18
8
4
9.
Тахтакўпир тумани
54
25
16
8
5
10.
Тўрткўл тумани
128
69
33
19
7
11.
Хўжайли тумани
86
45
24
11
6
12.
Чимбой тумани
99
50
30
13
6
13.
Шуманай тумани
60
35
12
9
4
14.
Элликқалъа тумани
134
73
34
15
12
15.
Нукус тумани
64
33
16
11
4
16.
Тахиатош тумани
54
24
16
8
6
17.
Бўзатов тумани
33
15
8
7
3
II.
Андижон вилояти
1 642
774
533
268
67
1.
Андижон шаҳри
161
58
57
38
8
2.
Хонобод шаҳри
25
8
9
5
3
3.
Андижон тумани
119
59
33
23
4
4.
Асака тумани
152
71
50
25
6
5.
Балиқчи тумани
123
63
36
20
4
6.
Булоқбоши тумани
80
37
24
14
5
7.
Жалақудуқ тумани
113
57
35
16
5
8.
Избоскан тумани
130
54
49
24
3
9.
Марҳамат тумани
99
47
31
17
4
10.
Олтинкўл тумани
101
56
27
15
3
11.
Пахтаобод тумани
108
52
35
16
5
12.
Улуғнор тумани
64
31
18
11
4
13.
Қўрғонтепа тумани
132
66
44
16
6
14.
Шаҳрихон тумани
153
75
57
17
4
15.
Хўжаобод тумани
82
40
28
11
3
III.
Қашқадарё вилояти
2 090
1 194
417
348
131
1.
Қарши шаҳри
147
47
40
42
18
2.
Қарши тумани
126
69
27
23
7
3.
Миришкор тумани
91
43
20
21
7
4.
Ғузор тумани
134
76
30
21
7
5.
Деҳқонобод тумани
147
103
11
26
7
6.
Қамаши тумани
148
96
23
18
11
7.
Косон тумани
176
101
43
22
10
8.
Китоб тумани
155
95
28
24
8
9.
Муборак тумани
71
33
19
14
5
10.
Нишон тумани
93
42
24
20
7
11.
Касби тумани
117
60
29
19
9
12.
Чироқчи тумани
168
125
18
19
6
13.
Шаҳрисабз тумани
161
83
39
29
10
14.
Яккабоғ тумани
160
100
29
24
7
15.
Шаҳрисабз шаҳри
75
23
33
11
8
16.
Кўкдала тумани
121
98
4
15
4
IV.
Наманган вилояти
1 625
716
603
246
60
1.
Наманган шаҳри
119
55
34
25
5
2.
Давлатобод тумани
67
23
25
10
9
3.
Янги Наманган тумани
57
23
21
12
1
4.
Косонсой тумани
118
57
39
18
4
5.
Мингбулоқ тумани
122
49
57
12
4
6.
Наманган тумани
89
36
36
13
4
7.
Норин тумани
115
45
52
15
3
8.
Поп тумани
159
73
53
28
5
9.
Тўрақўрғон тумани
127
62
43
18
4
10.
Уйчи тумани
116
46
50
16
4
11.
Учқўрғон тумани
121
49
48
20
4
12.
Чортоқ тумани
117
56
37
21
3
13.
Чуст тумани
162
77
63
18
4
14.
Янгиқўрғон тумани
136
65
45
20
6
V.
Фарғона вилояти
2 455
1016
909
401
129
1.
Фарғона шаҳри
185
52
65
42
26
2.
Қўқон шаҳри
136
50
48
30
8
3.
Қувасой шаҳри
75
33
23
12
7
4.
Марғилон шаҳри
96
39
35
15
7
5.
Бағдод тумани
154
64
59
23
8
6.
Бешариқ тумани
155
64
67
15
9
7.
Бувайда тумани
123
58
43
16
6
8.
Данғара тумани
132
46
61
18
7
9.
Ёзёвон тумани
86
42
27
14
3
10.
Қува тумани
161
70
61
23
7
11.
Қўштепа тумани
120
52
39
24
5
12.
Олтиариқ тумани
123
49
44
27
3
13.
Риштон тумани
155
70
64
17
4
14.
Сўх тумани
82
35
28
14
5
15.
Тошлоқ тумани
103
53
29
18
3
16.
Ўзбекистон тумани
170
74
64
24
8
17.
Учкўприк тумани
129
60
42
24
3
18.
Фарғона тумани
157
65
56
29
7
19.
Фурқат тумани
113
40
54
16
3
VI.
Бухоро вилояти
526
228
172
97
29
1.
Бухоро тумани
121
55
38
23
5
2.
Вобкент тумани
102
44
34
20
4
3.
Ромитан тумани
105
44
34
21
6
4.
Когон тумани
55
26
14
11
4
5.
Қоровулбозор тумани
30
10
9
7
4
6.
Пешку тумани
113
49
43
15
6
VII.
Жиззах вилояти
327
191
70
45
21
1.
Арнасой тумани
43
22
11
6
4
2.
Дўстлик тумани
50
21
18
6
5
3.
Зарбдор тумани
60
35
13
9
3
4.
Ғаллаорол тумани
131
92
16
18
5
5.
Зафаробод тумани
43
21
12
6
4
VIII.
Навоий вилояти
220
104
51
55
10
1.
Ғозғон шаҳри
10
3
4
2
1
2.
Навбаҳор тумани
78
37
17
21
3
3.
Томди тумани
36
17
8
8
3
4.
Конимех тумани
70
37
15
15
3
5.
Учқудуқ тумани
26
10
7
9
IX.
Самарқанд вилояти
871
442
273
100
56
1.
Жомбой тумани
116
56
34
18
8
2.
Нарпай тумани
147
70
57
12
8
3.
Тайлоқ тумани
128
61
44
15
8
4.
Каттақўрғон тумани
198
105
64
19
10
5.
Самарқанд тумани
124
53
42
18
11
6.
Иштихон тумани
158
97
32
18
11
X.
Сурхондарё вилояти
556
296
145
90
25
1.
Ангор тумани
88
47
24
13
4
2.
Бандихон тумани
73
43
13
14
3
3.
Музработ тумани
104
58
23
18
5
4.
Жарқўрғон тумани
134
67
46
15
6
5.
Қизириқ тумани
90
49
22
15
4
6.
Термиз тумани
67
32
17
15
3
XI.
Сирдарё вилояти
663
308
198
118
39
1.
Гулистон тумани
68
32
21
12
3
2.
Сайхунобод тумани
73
41
15
14
3
3.
Мирзаобод тумани
72
34
20
15
3
4.
Гулистон шаҳри
48
18
20
6
4
5.
Ширин шаҳри
16
4
6
3
3
6.
Янгиер шаҳри
29
11
12
3
3
7.
Боёвут тумани
114
55
34
21
4
8.
Сардоба тумани
47
21
14
9
3
9.
Ховос тумани
66
31
16
14
5
10.
Оқолтин тумани
39
18
10
8
3
11.
Сирдарё тумани
91
43
30
13
5
XII.
Тошкент вилояти
576
318
144
88
26
1.
Бўка тумани
93
54
20
16
3
2.
Бекобод тумани
100
53
26
18
3
3.
Паркент тумани
95
54
20
15
6
4.
Пискент тумани
80
42
21
13
4
5.
Бўстонлиқ туман
102
55
28
14
5
6.
Оҳангарон тумани
106
60
29
12
5
XIII.
Хоразм вилояти
251
114
69
39
29
1.
Хива тумани
84
42
18
14
10
2.
Янгибозор тумани
83
33
29
12
9
3.
Янгиариқ тумани
84
39
22
13
10
XIV.
Тошкент шаҳри
20
20
1.
Бектемир тумани
4
4
2.
Мирзо Улуғбек тумани
2
2
3.
Сергели тумани
6
6
4.
Янгиҳаёт тумани
5
5
5.
Яшнобод тумани
3
3
Изоҳ: 2023 йилда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлари имзоланадиган давлат ижтимоий соҳа объектлари бўйича ҳудудлар рўйхати ва соҳалар кесимида объектлар сони Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда давлат ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини 2023 йилда давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишларини ташкиллаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи йиғилиш баённомалари билан ўзгартирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-118-сон қарорига 3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда давлат ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини 2023 йилда давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишларини ташкиллаштириш бўйича республика ишчи гуруҳи таркиби