Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг
буйруғи
ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 10 декабрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 122]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалартоифаларини аниқлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 2010 йил 13 майдаги 32-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 2.01.19-09 «Хоналар, бинолар ва ташқи қурилмаларнинг портлаш-ёнғин ва ёнғин хавфлилиги бўйича тоифасини аниқлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 4 ноябрь,
194-сон
Келишилди:
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б. ГУЛЯМОВ
2022 йил 23 сентябрь
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2022 йил 26 сентябрь
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2022 йил 2 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 4 ноябрдаги 194-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бино ва иншоотлар ҳамда ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) ишлаб чиқариш ва омборхона учун мўлжалланган хоналар, бино ва иншоотларнинг (бундан буён матнда хоналар, бино ва иншоотлар деб юритилади) уларда сақланаётган (қўлланилаётган) модда ва материалларнинг миқдори ва портлаб-ёниш хавфи хусусиятлари ҳамда ушбу хона, бино ва иншоотларда мавжуд бўлган технологик жараённинг хусусиятларини инобатга олган ҳолда портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини, шунингдек ишлаб чиқариш ва омборхона учун мўлжалланган ташқи қурилмаларнинг (бундан буён матнда ташқи қурилмалар деб юритилади) ёнғин хавфи бўйича тоифаларини аниқлаш услубини белгилайди.
1-боб. Атамалар ва таърифлар
1. Ушбу ШНҚда қуйидаги атама ва таърифлардан фойдаланилган:
авария — хавфли ишлаб чиқариш объектида иншоотларни ва (ёки) техник қурилмаларни вайрон бўлиши, назоратсиз портлаш ва (ёки) хавфли моддаларни чиқариш;
авария сценарийси — одамларга, хоналар, бино ва иншоотларга ҳамда технологик ускуналарга хавфли ёнғин омиллари таъсир қилувчи муайян зонага эга бўлган ҳодисалар кетма-кетлигининг модели;
аппаратлар — кимёвий, физик ёки физик-кимёвий жараёнларни амалга ошириш, шунингдек улардаги турли моддаларни сақлаш ёки кўчириш учун мўлжалланган техник қурилмалар;
буғ-ҳаво аралашмасининг ёниши — ҳажмдаги босимнинг ошиши билан чекланган ҳажмда ҳосил бўлган ёнувчи буғ ҳаво аралашмасининг ёниш жараёни;
ёнғинга қарши бўлма — биноларнинг ёнғинга қарши деворлар оралиғидаги қисми;
ёнғин хавфсизлиги — жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкининг, шунингдек атроф табиий муҳитнинг ёнғинлардан ҳимояланганлиги ҳолати;
ёнғин юкламаси — ёнғин содир бўлганда, хонада жойлашган ёнувчан ва қийин ёнувчан модда ва материалларнинг хона майдонига нисбатан чиқиши мумкин бўлган иссиқлик миқдори;
ижтимоий хавф — ёнғин ва портлашнинг зарарли таъсирига учраган маълум миқдордаги одамларнинг (ижтимоий хавф камида ўн кишининг жароҳатланиши билан баҳоланади) жароҳатланишидан иборат воқеалар содир бўлиш эҳтимоли (частотаси);
индивидуал хавф-хатар — фазонинг муайян нуқтасида авария пайтида содир бўлган ёнғин ва портлаш омиллари юзага келиши эҳтимоли (частотаси);
«оловли шар» — босим остидаги ёнувчи газ ёки суюқликли резервуарнинг шикастланишида (резервуар ичидаги маҳсулотнинг алангаланиши билан) юзага келадиган кенг қамровли диффузияли ёниш;
портлаш хавфи бўлган аралашма — ҳаво ёки оксидловчининг ёнувчи газлари, алангаланувчи суюқликларнинг буғлари, ёнувчан чанг ёки толалар билан аралашмаси, маълум бир концентрацияда портлаш манбаи пайдо бўлганда портлашга қодир бўлган портловчи аралашма;
ташқи қурилма — бино ва иншоотлардан ташқарида жойлашган, юк кўтарувчи ва хизмат кўрсатувчи конструкциялар жойлаштирилган аппаратлар ва технологик ускуналар мажмуаси;
технологик жараён — модда ва маҳсулотларнинг хусусиятини ва (ёки) ҳолатини ўзгартиришга қаратилган ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми;
ўчириш вақти (ишлаб кетиш вақти) — қувур ўтказгичдан ёнувчи модданинг хонага келган оқими бошланишидан (перфорация, узилиш, номинал босимнинг ўзгариши ва б.) газ ёки суюқлик оқимининг тўлиқ тўхташигача бўлган вақт даври;
хавфни баҳолаш — кўриб чиқилаётган корхона учун индивидуал ва ижтимоий хавф қийматларини ҳисоблаш ва унинг норматив қийматлари билан таққослаш.
2-боб. Умумий қоидалар
2. Хоналар, бино ва иншоотларни портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича таснифлаш ёнғин содир бўлишининг олдини олишга ва ёнғин содир бўлганда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ёнғиндан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ёнғин хавфсизлиги талабларини белгилаш учун ишлатилади.
Ёнғин хавфи бўйича ташқи қурилмаларни таснифлаш ёнғин содир бўлишининг олдини олишга ва ташқи қурилмаларда ёнғин содир бўлганда жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ёнғиндан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ёнғин хавфсизлиги талабларини белгилаш учун ишлатилади.
3. Ушбу ШНҚ талаблари портловчи моддаларни ишлаб чиқариш ва сақлаш учун мўлжалланган хоналарга, бино ва иншоотларга, шунингдек портловчи модаларни ишга тушириш воситаларига ҳамда уларнинг тоифаларини аниқлашга нисбатан татбиқ этилмайди.
4. Хоналар, бино ва иншоотларнинг портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифалари мазкур ШНҚга мувофиқ лойиҳалаштириш босқичида аниқланади, шунингдек мазкур тоифалар лойиҳа-смета ва эксплуатацион ҳужжатларда назарда тутилиши керак.
Хоналар, бино ва иншоотларнинг ёнғин (портлаш) хавфи бўйича тоифаси бинони (ёнғинга қарши бўлмани), иншоотни, хонани ҳамда ташқи қурилмани ёнғин (портлаш) хавфини таснифлаш орқали аниқланади.
5. Ташқи қурилмаларга қўйиладиган талаблар қурилиш, кенгайтириш, қайта таъмирлаш ва техник янгилаш лойиҳаларида, технологик жараёнларни ўзгартиришда ва ташқи қурилмаларни эксплуатация қилишда инобатга олиниши зарур.
Ушбу ШНҚ орқали портлаш хавфини баҳолаш йўналишида хоналар, бино ва иншоотларнинг портлаб-ёниш хавфи тоифалари ажратилади.
6. Ушбу ШНҚ талаблари хоналар, бино ва иншоотлар ҳамда ташқи қурилмаларни лойиҳалаштириш учун махсус техник шартларни ишлаб чиқишда қўлланилади.
7. Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича хоналар «А», «Б», «В1 — В4», «Г» ва «Д» тоифаларига, бинолар ва иншоотлар эса «А», «Б», «В», «Г» ва «Д» тоифаларига бўлинади.
Ташқи қурилмалар ёнғин хавфи бўйича «АТ», «БТ», «ВТ», «ГТ» ва «ДТ» тоифаларига бўлинади.
8. Хоналар, бино ва иншоотларни портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифалари хона ва аппаратларда бўлган модда ва материалларнинг тури, уларнинг миқдори ва ёнғин хавфи хусусиятлари, шунингдек технологик жараённинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб ёнғин ёки портлашдаги энг ноқулай даври учун аниқланади.
9. Ташқи қурилмаларнинг ёнғин хавфи бўйича тоифалари ташқи қурилмаларда бўлган ёнувчи модда ва материалларнинг тури, уларнинг миқдори ва ёнғин хавфи хусусиятлари, шунингдек технологик жараённинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб аниқланади.
10. Модда ва материалларнинг ёнғин хавфи хусусиятларини аниқлаш тажриба натижалари ёки уларнинг ҳолатларидаги омилларини (босим, ҳарорат ва ҳ.з.) инобатга олувчи стандарт услублар асосидаги ҳисоби орқали амалга оширилади.
Ёнғин хавфи кўрсаткичларини энг хавфли компоненти бўйича модда ва материаллар аралашмаси учун қўллаш мумкин.
3-боб. Хоналарнинг портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифалари
11. Хоналарнинг портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифалари қуйидаги 1-жадвал асосида қабул қилинади.
Бунда, хоналарнинг портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини аниқлаш 1-жадвалда кўрсатилганидек энг хавфли тоифадан (А) энг кам хавфли (Д) тоифаларга тегишлилиги кетма-кетлигида амалга оширилади.
1-жадвал
Хоналарнинг портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифалари

Хона тоифаси

Хонадаги модда ва материалларнинг тавсифи

А

(портлаб-ёниш юқори хавфи)

Ёнувчи газлар (ЁГ) ва чақнаш ҳарорати 28°С гача бўлган енгил алангаланувчи суюқликлар (ЕАС) шундай миқдорда бўладики, хонадаги ҳаво билан портлаш хавфи бўлган аралашма ҳосил қилиб, шу ҳосил бўлган аралашма алангаланганда содир бўладиган портлашнинг ҳисобий ортиқча босими 5 kPа дан ошади.

Сув ва ҳаводаги кислород билан ёки ўзаро таъсир қилиб ёниши ва портлаши натижасида ортиқча босим 5 kPа дан юқори бўладиган материал ва моддалар ишлатиладиган хоналар.

Б

(портлаб-ёниш хавфи)

Ёнувчан чанг, толалар ва чақнаш ҳарорати 28°С дан юқори бўлган енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар (ЁС) шундай миқдорда бўладики, хонадаги ҳаво билан портлаш хавфи бўлган аралашма ҳосил қилиб, шу ҳосил бўлган аралашма алангаланганда содир бўладиган портлашнинг ҳисобий ортиқча босими 5 kPа дан ошади.

В1 В4

(ёнғин хавфи)

Ёнувчи ва қийин ёнувчи суюқликлар, қаттиқ ёнувчи ва қийин ёнувчи модда ва материаллар (шу жумладан чанг ва толалар), сув, ҳаводаги кислород билан ёки ўзаро таъсир қилиши натижасида фақат ёниши мумкин бўлган модда ва материаллар ишлатиладиган хоналар (шу модда ва материаллар мавжуд бўлган ёки ишлатиладиган хоналар А ва Б тоифасига кирмаслиги шарти билан).

Г

(ўртача ёнувчан)

Ёнмайдиган модда ва материаллар иссиқ, қизиган ёки эриган ҳолатда бўлиши ва уларга ишлов бериш жараёнида нур иссиқлиги, учқун ва аланга ажралиб чиқиши кузатиладиган, шунингдек ёнувчи газ, суюқлик ва қаттиқ моддалар фақат ёқилғи сифатида ишлатиладиган хоналар.

Д

(кам ёнувчан)

Ёнмайдиган модда ва материаллар совуқ ҳолатда бўладиган хоналар.

Изоҳ: хоналарнинг «А» ва «Б» тоифаларини аниқлаш усуллари мазкур ШНҚ нинг 1-иловасига мувофиқ белгиланади. Хоналарнинг «В1», «В2», «В3» ёки «В4» тоифаларга ажратилиши ушбу хонадаги ёнғин юкламаси миқдори ва уларнинг жойлашуви ҳамда ҳажмий-режавий, шунингдек ёнғин юкламасини ташкил этувчи моддалар ва материалларнинг ёнғинга хавфли хусусиятларидан келиб чиқиб амалга оширилади.

Хоналарнинг «В1 — В4» тоифаларга ажратилиши мазкур ШНҚ нинг 2-иловасига мувофиқ амалга оширилади.

4-боб. Бино ва/ёки иншоотларнинг портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифалари
12. Бино ва/ёки иншоотларнинг портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаларини аниқлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:
тегишли тоифалардаги хоналар майдонининг фоизини;
тегишли тоифалардаги хоналарнинг максимал майдонини;
хоналар автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари билан жиҳозланганлигини.
13. Агар «А» тоифага кирувчи хоналар майдони бино ва/ёки иншоотлардаги барча хоналар майдони йиғиндисининг 5% идан ёки 200 m2 дан ортиқ бўлса, бино «А» тоифага киритилади.
Агар «А» тоифага кирувчи хоналарнинг майдони барча хоналар майдони йиғиндисининг 25% дан ортиқ бўлмаса (лекин 1000 m2 дан ортиқ эмас) ва бу хоналар автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган бўлса, бино ва/ёки иншоотларни «А» тоифага киритилмайди.
14. Агар бир вақтнинг ўзида қуйидаги иккита шарт бажарилган бўлса, бино ва/ёки иншоотлар «Б» тоифага киритилади:
бино ва/ёки иншоотлар «А» тоифага киритилмаган бўлса;
агар «А» ва «Б» тоифали хоналар майдони, барча хоналар майдони йиғиндисининг 5% дан ортиқ ёки 200 m2 дан ортиқ бўлса.
Агар «А» ва «Б» тоифага кирувчи хоналар майдони бино ва/ёки иншоотлардаги барча хоналар майдони йиғиндисининг 25% идан ортиқ бўлмаса (лекин 1000 m2 дан ортиқ эмас) ва бу хоналар автоматик ёнғинни ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган бўлса, бино ва/ёки иншоотларни «Б» тоифага киритилмайди.
15. Агар бир вақтнинг ўзида қуйидаги иккита талаб бажарилган бўлса, бино ва/ёки иншоотлар «В» тоифага киритилади:
бино ва/ёки иншоотларлар «А» ва «Б» тоифаларига киритилмаган бўлса;
агар «А», «Б» ҳамда «В1», «В2» ва «В3» тоифага кирувчи хоналар майдони, барча хоналар майдони йиғиндисининг 5% идан ортиқ бўлса (агар бинода «А» ва «Б» тоифали хоналар жойлашмаган бўлса, 10% идан ортиқ бўлса).
Агар «А», «Б» ва «В1», «В2», «В3» тоифага кирувчи хоналар майдони йиғиндиси, бино ва/ёки иншоотлардаги барча хоналар майдони йиғиндисининг 25% идан ортиқ бўлмаса (лекин 3500 m2 дан ортиқ эмас) ва бу хоналар автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган бўлса, бино ва/ёки иншоотларни «В» тоифага киритилмайди.
16. Агар бир вақтнинг ўзида қуйидаги иккита талаб бажарилган бўлса, бино ва/ёки иншоотлар «Г» тоифасига киритилади:
бино ва/ёки иншоотлар «А», «Б» ва «В» тоифаларига киритилмаган бўлса;
агар «А», «Б», «В1», «В2», «В3» ва «Г» тоифага кирувчи хоналар майдони, бино ва/ёки иншоотлардаги барча хоналар майдони йиғиндисининг 5% идан ортиқ бўлмаса.
Агар «А», «Б», «В1», «В2», «В3» ва «Г» тоифага кирувчи хоналар майдони йиғиндиси, бино ва/ёки иншоотлардаги барча хоналар майдони йиғиндисининг 25% идан ортиқ бўлмаса (лекин 5000 m2 дан ортиқ эмас) ҳамда «А», «Б» ва «В1», «В2», «В3» хоналар автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозланган бўлса, бино ва/ёки иншоотлар «Г» тоифага киритилмайди.
17. Агар «А», «Б», «В» ва «Г» тоифаларига киритилган хоналар жойлашмаган бўлса, бино ва/ёки иншоотлар «Д» тоифасига киритилади.
5-боб. Ташқи қурилмаларнинг ёнғин хавфи бўйича тоифалари
18. Ташқи қурилмаларнинг ёнғин хавфи бўйича тоифалари қуйидаги 2-жадвалга асосан қабул қилинади.
2-жадвал
Ташқи қурилмаларнинг ёнғин хавфи бўйича тоифалари

Ташқи қурилманинг тоифаси

Ташқи қурилмани маълум бир ёнғин хавфи тоифасига киритиш мезонлари

АТ

(портлаш ва ёнғиндан хавфлилиги юқори)

Агар ташқи қурилма ичида ёнувчи газлар; чақнаш ҳарорати 28°С гача бўлган енгил алангаланувчи суюқликлар; сув, ҳаводаги кислород ва/ёки ўзаро таъсир қилиб ёниш хусусиятига эга модда ва/ёки материаллар бўлса (сақланса, қайта ишлов берилса, транспортировка қилинса), шунингдек юқорида қайд этилган моддаларнинг босим тўлқинларини ҳосил қилиб ёниш эҳтимоли бўлгандаги ёнғин хавф-хатар катталиги ташқи қурилмадан 30 m масофада йилига бир миллиондан ортиқ бўлиши шарти бажарилса, ташқи қурилма «АТ» тоифасига тегишли бўлади.

БТ

(портлаш ва ёнғиндан хавфли)

Агар ташқи қурилма ичида ёнувчи чанг ва/ёки толалар; чақнаш ҳарорати 28°С дан юқори бўлган енгил алангаланувчи суюқликлар ёнувчи суюқликлар бўлса (сақланса, қайта ишлов берилса, транспортировка қилинса), шунингдек, чанг ва/ёки буғ-ҳаво аралашмасининг босим тўлқинларини ҳосил қилиб ёниш эҳтимоли бўлгандаги ёнғин хавф-хатар катталиги ташқи қурилмадан 30 m масофада йилига бир миллиондан ортиқ бўлиши шарти бажарилса, ташқи қурилма «БТ» тоифасига тегишли бўлади.

ВТ

(ёнғиндан хавфли)

Агар ташқи қурилма ичида ёнувчи ва/ёки қийин ёнувчи суюқликлар, қаттиқ ёнувчи ва/ёки қийин ёнувчи модда ва/ёки материаллар (шу жумладан чанг ва/ёки толалар), сув ва ҳаводаги кислород ва/ёки ўзаро таъсир қилиб ёниш хусусиятига эга модда ва/ёки материаллар бўлса (сақланса, қайта ишлов берилса, транспортировка қилинса), шунингдек қурилма «АТ» ёки «БТ» тоифаларига кирмаса, шу билан бирга юқорида қайд этилган моддаларнинг ёниш эҳтимоли бўлгандаги ёнғин хавф-хатар катталиги ташқи қурилмадан 30 m масофада йилига бир миллиондан ортиқ бўлиши шарти бажарилса, қурилма «ВТ» тоифасига тегишли бўлади.

ГТ

(ўртача ёнғиндан хавфли)

Агар ташқи қурилма ичида ёнмайдиган модда ва/ёки материаллар иссиқ, қизиган ёки эриган ҳолда бўлса (сақланадиган, қайта ишлов бериладиган, транспортировка қилинадиган), уларга ишлов бериш жараёни нур иссиқлиги, учқун ва/ёки аланга ажралиб чиқиши билан кузатиладиган ҳамда ёнувчи газлар, суюқликлар ва/ёки қаттиқ моддалар ёндириладиган ёки ёқилғи сифатида ишлатиладиган қурилмалар «ГТ» тоифасига тегишли бўлади.

ДТ

(кам ёнғиндан хавфли)

Агар ташқи қурилма ичида асосан совуқ ҳолдаги ёнмайдиган модда ва/ёки материаллар бўлса (сақланса, қайта ишлов берилса, транспортировка қилинса) ва юқорида келтирилган мезонлар бўйича «АТ», «БТ», «ВТ» «ГТ» тоифаларига тааллуқли бўлмаса, ташқи қурилма «ДТ» тоифасига тегишли бўлади.

19. Ташқи қурилмаларнинг тоифасини аниқлашда, уларнинг юқоридаги 2-жадвалда келтирилган тоифаларга тегишлилиги энг хавфли (АТ) дан энг кам хавфли (ДТ) гача қараб амалга оширилади.
20. Агар маълумотлар йўқ бўлганлиги сабабли индивидуал хавф катталигини баҳолаш имконияти бўлмаса, унинг ўрнига қуйидаги мезонларни қўллаш мумкин:
«АТ» ва «БТ» тоифалар учун:
қуйи аланга тарқалиш концентрацион чегарасидан юқори бўлган газ-буғ-ҳаво аралашмаларини чегараловчи зонанинг горизонтал ўлчами 30 m дан ортиқ бўлса ва/ёки газ, буғ ёки чанг ҳаволи аралашмаларнинг ёнишидаги ҳисобий ортиқча босим ташқи қурилмадан 30 m масофада 5 kPa дан ортиқни ташкил этса;
«ВТ» тоифаси учун:
«ВТ» тоифасида кўрсатилган модда ва/ёки материаллар ташқи қурилмадан 30 m масофада ёнғин ўчоғидан иссиқлик тарқалиш жадаллиги 4 kW•m-2 дан ошиқни ташкил қилса.
Ташқи қурилмаларни ўрнатиш учун ёнғин хавфи мезонларини ҳисоблаш усуллари мазкур ШНҚ нинг 3-иловасида келтирилган.
Ёқилғи концентрацияси аланга тарқалишининг қуйи концентрацион чегарасидан (АТҚКЧ) юқори бўлган газ-буғ ҳаво аралашмаларини чекловчи зоналарнинг горизонтал ўлчамлари ҳамда ёнғин ўчоғидан иссиқлик нурланишининг жадаллиги мазкур ШНҚ нинг 3-иловасига мувофиқ белгиланади.
6-боб. Ёнғин хавфини баҳолаш
21. Ташқи қурилмадан 30 m масофа узоқлигида ҳудуднинг муайян (а) нуқтасида ёнғин хавфининг Р(а) (йил-1) кўрсаткичи қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Бунда:
J — ташқи қурилмаларда содир бўлиши мумкин бўлган авариялар сценарийларининг сони;
Qdj(a) — авария ривожланишининг муайян ташаббускор ҳодисага жавоб берадиган j-сценарийни амалга ошириш натижасида ҳудуднинг муайян нуқтасида инсонга зарар этишининг шартли ҳолати;
Qj- — авария ривожланишининг j-сценарийни бир йил давомида амалга ошириш жадаллиги (йил-1).
22. Ёнғин хавфли вазиятлар ва аварияларни ривожлантириш сценарийлари ҳодисаларнинг логик дарахтини барпо этиш асосида кўриб чиқилади. Бахтсиз ҳодисалар ривожланишининг мумкин бўлган сценарийлари сони ташқи қурилмаларда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва бахтсиз ҳодисаларни таҳлил қилиш натижалари билан белгиланади.
23. Инсон жароҳатланишининг шартли эҳтимоли Qdj(a) пробит функцияларининг қийматлари ва мазкур ШНҚ нинг 4-иловасига мувофиқ нисбатлар асосида аниқланади. j-авария сценарийсини амалга ошириш натижасида бир нечта хавфли омиллар билан биргаликда мустақил таъсир қилишдан Qdj(a) инсон жароҳатланишининг шартли эҳтимоли нисбати қуйидаги формула билан белгиланади:
Бунда
h — кўриб чиқилаётган хавфли ёнғин факторларнинг сони;
Qk-k — хавфли ёнғин омилини амалга ошириш эҳтимоли;
Qdjk(a)-k — хавфли ёнғин омили билан зарар кўришнинг шартли эҳтимоли.
24. Аварияларни ривожлантириш сценарийларини амалга ошириш даврийлиги статистик маълумотларга мувофиқ белгиланади.
25. Ёнувчан газлар ва қиздирилмаган енгил алангаланувчи суюқликлар буғларининг ёнишдаги иштироки билан Z-коэффициентининг қиймати мазкур ШНҚ нинг 5-иловасига мувофиқ аниқланади.