1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Тижорат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш, юридик шахслар ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим турларини тугатиш ҳамда замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этиш мақсадида:
масъулияти чекланган жамиятлар, бундан активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кўп бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган масъулияти чекланган жамият, шунингдек, кредит ташкилоти мустасно;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси]
активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баробаридан кам бўлган, давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари ва давлат унитар корхоналари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
б) масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.06.00.00 Вакиллик. Ишончнома]
в) масъулияти чекланган жамиятнинг юридик шахс ҳисобланган иштирокчилари вакилларига умумий йиғилишда иштирок этиш учун бериладиган ишончномани нотариал тартибда тасдиқлаш;
г) масъулияти чекланган жамиятда захира жамғармаси ташкил этилганда, унинг миқдорини устав фондининг (устав капиталининг) камида 15 фоизи этиб белгилаш.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
2. Белгилансинки, 2023 йил 1 мартдан бошлаб унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклида юридик шахс ташкил этишга йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Адлия вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2023 йил 1 мартга қадар амалда фаолият юритиб келаётган унитар корхона ёки қўшимча масъулиятли жамият ташкилий-ҳуқуқий шаклидаги юридик шахсларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш жараёнларини 2025 йил 1 январга қадар якунлашни назарда тутувчи ташкилий чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
3. Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг қимматли қоғозлар эмитентлари томонидан ахборот ва ҳисоботларни ошкор этиш талабини такомиллаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
қимматли қоғозлар фонд биржасининг листингига киритилган хўжалик жамиятлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ошкор этиладиган ахборот ва ҳисоботлар билан бир қаторда пул маблағларининг ҳаракати ҳамда акциялар чиқаришнинг бир қисми бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотларни ошкор этади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари]
қимматли қоғозлар фонд биржасининг листингига киритилмаган хўжалик жамиятлари рўйхати қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган муҳим фактларни мажбурий тартибда ошкор этмайди, бундан тижорат банклари, суғурта ташкилотлари ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган акциядорлик жамиятлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) ушбу акциядорлик жамиятларининг улуши миқдори 50 фоиз ва ундан юқори бўлган акциядорлик жамиятлари мустасно.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
4. Хўжалик жамиятларининг иштирокчиси (акциядори) ва кредиторлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 апрелдан бошлаб:
масъулияти чекланган жамият устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган, қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн минг бараваридан кўп бўлган пулсиз ҳиссалар баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланади ва баҳоланган қийматдан юқори бўлиши мумкин эмас;
юридик шахслар қўшиб юбориш, қўшиб олиш ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилганда, корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, топшириш ҳужжатида кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар, қайта ташкил этилган юридик шахсга ўтган ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари]
хўжалик жамиятлари кузатув кенгашининг акция, корпоратив облигация ва бошқа қимматли қоғозларни чиқариш бўйича қарорлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муҳим факт сифатида ошкор қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил 1 мартдан бошлаб қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи оммавий ахборот воситалари ва (ёки) ўзининг расмий веб-сайти орқали қуйидаги фактлар тўғрисидаги ахборотни улар юз берган санадан икки иш куни ичида эълон қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари]
қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, уни тўхтатиб туриш, амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.25.00.00 Қимматли қоғозлар эмиссияси / 07.25.04.00 Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш]
қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, лицензияни бекор қилиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар]
қимматли қоғозлар бозорида қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга ошириш, хизматларни кўрсатиш ва (ёки) ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи малака сертификатини бериш.
6. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.09.00 Оммавий ахборот воситаларидаги ахборот (шунингдек, 13.03.19.00.га қаранг)]
а) 2023 йил 1 июлдан бошлаб хўжалик жамиятининг филиаллари, ваколатхоналари ташкил этилганлиги ва унинг устав фонди (устав капитали) шакллантирилганлиги ҳамда тўловга қобилиятсизлиги юзасидан иш қўзғатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинади.
Бунда, мазкур маълумотлар масъул вазирлик ва идоралар томонидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига киритиб борилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари]
б) фонд биржасида қимматли қоғозлар билан савдоларни амалга ошириш қоидаларига киритиладиган биржа аъзоларига ва листинг компанияларига таъсир қилувчи муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар улар тасдиқланишидан камида ўн беш кун олдин фонд биржаси сайтида муҳокамага қўйилади;
в) 2023 йил 1 январдан бошлаб устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган хўжалик жамиятларининг кузатув кенгаши мажлиси ва иштирокчилари (акциядорлари) умумий йиғилиши баёнлари улар расмийлаштирилгандан сўнг ўн кун муддатда Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимида жойлаштирилади.
7. Олий суд Адлия вазирлиги ва Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан биргаликда:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 07/23/291/0667-сон)
корпоратив низоларни кўриш натижалари бўйича суд қарорларини эгасизлантирган ҳолда Олий суднинг расмий веб-сайти, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси ва ижтимоий тармоқларда ҳар ойда жойлаштириб борсин;
корпоратив муносабатлардан келиб чиқадиган низолар ҳамда уларни ҳал этиш амалиёти бўйича судьялар ва хўжалик жамиятлари вакиллари иштирокида ҳар чоракда семинар ва давра суҳбатларини ташкил этсин.
8. Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда:
2023 йил 1 июлга қадар илғор хорижий тажриба асосида «Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
янгича корпоратив бошқарув механизмларини, шу жумладан корпоратив шартномалар ва консорциум шартномаларини амалиётга кенг жорий этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириб борсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 8 ноябрь,
ПҚ-415-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 ноябрдаги ПҚ-415-сон қарорига ИЛОВА
Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш бўйича
Хўжалик жамиятларининг ижро органи, кузатув кенгаши ҳамда мажоритар акциядорларининг (иштирокчиларининг) фидуциар мажбуриятлари ва улар бўйича жавобгарлигини аниқлаштиришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2023 йил декабрь
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги
12.
«Шерикчилик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Қонун лойиҳаси
2025 йил декабрь
Молия вазирлиги,
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
15.
Корпоратив низоларни кўриш натижалари бўйича суд қарорларини эгасизлантирган ҳолда Олий суднинг расмий веб-сайти, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси ва ижтимоий тармоқларда ҳар ойда жойлаштириб бориш.
Чора-тадбирлар
Доимий равишда
Олий суд,
Адлия вазирлиги,
Молия вазирлиги
Изоҳ: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предметидан келиб чиқиб, ижро муддатидан қатъи назар ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-254-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2025 й., 06/25/254/1195-сон)