Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
АЙРИМ ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
«Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Автомобиль йўллари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Темир йўллар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Етказиб бериш қувурлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Энергетика объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси тегишли ваколатли органлар билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган низомларга мувофиқ давлат кадастрларининг шакллантирилиши ва юритилиши тўғрисида 2006 ва 2007 йил июлида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 30 июнь,
152-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 30 июндаги 152-сон қарорига
1-ИЛОВА
Автомобиль йўллари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Автомобиль йўллари давлат кадастри (АЙДК) «Давлат кадастрлари тўғрисида», «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва мазкур Низомга мувофиқ юритилади.
2. АЙДК — бу автомобиль йўллари объектлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги янгиланиб туриладиган ишончли ахборот тизими.
3. АЙДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда автомобиль йўллари объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида юритилади.
4. Мавжуд бўлган ва қурилаётган автомобиль йўллари, махсус иншоотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган автомобиль йўлларининг бошқа объектлари АЙДК объектлари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси АЙДКни юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. АЙДК давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни автомобиль йўллари объектлари тўғрисидаги ишончли кадастр ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
7. Қуйидагилар АЙДКни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўллари объектларини тўлиқ қамраб олиш;
макон координаталарининг ягона тизимини ва ягона топография асосларини қўллаш;
барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантиришнинг ягона методологияси;
кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;
кадастр ахборотларининг очиқлиги.
8. АЙДКни юритиш автомобиль йўллари объектларини хатлаш, ҳисобга олиш, баҳолаш билан таъминланади ҳамда давлат ер кадастри кадастр ахборотларидан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан мажбурий фойдаланилишини назарда тутади.
9. Автомобиль йўллари объектларига тегишли бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
10. Автомобиль йўллари объектларига тегишли бўлган, давлат ер кадастридан АЙДКга берилаётган ер участкалари тўғрисидаги ер-кадастр ахборотида мақсадли фойдаланилиши бўйича ернинг таркиби тўғрисидаги, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (шу жумладан ердан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар), ернинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
11. Бино ва иншоотлар давлат кадастридан АЙДКга берилаётган автомобиль йўллари объектларига тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотида улардан мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
12. АЙДКни юритиш қоғоз ва/ёки электрон манбаларда амалга оширилади.
13. Автомобиль йўллари объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахбороти ДКЯТга белгиланган тартибда берилади.
14. АЙДКни яратиш ва юритиш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
II. АЙДКни юритишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. АЙДКни юритиш Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ваколатли ташкилоти;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларининг кадастр бўлинмаси томонидан амалга оширилади.
АЙДКни юритиш ишларига умумий раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси амалга оширади.
АЙДКни юритишни методик таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
16. АЙДКни юритиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ваколатли ташкилоти:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
автомобиль йўллари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилиши ва мавжуд бўлишини таъминлайди;
маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, уни йўл корхоналарига беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши устидан назорат қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий автомобиль йўллари бош бошқармаларининг кадастр билан ишлайдиган ходимларини автомобиль йўллари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими билан ишлашга ўқитишни ташкил этади;
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий автомобиль йўллари бош бошқармалари томонидан тақдим этилган кадастр ахборотларини тизимлаштиради ва уни автомобиль йўллари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади;
(17-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
автомобиль йўлларининг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланиши устидан назорат қилади;
кадастр ахборотлари ДКЯТга тезкор берилишини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили белгиланган тартибда ДКЯТга Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг автомобиль йўллари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
(17-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларининг:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
автомобиль йўллари объектларининг миқдор ва сифат ҳолатидаги жорий ўзгаришлар, уларнинг атроф муҳитга таъсири, экологик-иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва тизимлаштиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
автомобиль йўллари объектлари кадастр дафтарларини юритади, маълумотлар базасини тўлдиради ва уларни тизимлаштириш ва автомобиль йўллари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ваколатли ташкилотининг кадастр бўлимига беради;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
автомобиль йўлларининг янги объектларини ҳисобга қўяди, улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотларини тўплайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидан ташқарида мавжуд бўлган автомобиль йўллари объектларининг эгалари/фойдаланувчилар Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг ваколатли ташкилотига кадастр объектларининг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавсифлари ва баҳоланиши, шунингдек улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
III. АЙДКни юритиш тартиби
20. АЙДКни юритиш автомобиль йўллари объектларининг барча турларини рўйхатдан ўтказишдан, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олишдан, объектларни экологик-иқтисодий баҳолашдан, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилашдан ва уни қонунда белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга тақдим этишдан иборатдир.
21. Автомобиль йўллари объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш, экологик-иқтисодий баҳолаш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Автомобиль йўллари объектларининг барча турлари бирламчи рўйхатга олиниши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади. Асосий кўрсаткичларнинг таркиби «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объектга паспорт тузилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
23. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисобга олиниши ҳисобга қўйиш пайтида фойдаланишга топширилган ва мавжуд бўлган автомобиль йўлларининг ҳар бир объекти бўйича амалга оширилади.
Автомобиль йўллари объектлари тавсифларида юз берадиган бундан кейинги ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.
24. Автомобиль йўллари объектларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисобга қўйилиши уларнинг иқтисодий, технологик ва экологик белгилар бўйича таснифланишини ўз ичига олади, уларнинг таркиби АЙДКни юритиш бўйича норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомобиль йўллари объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан келишув бўйича Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан техник параметрлар ва кадастр ахборотини тақдим этиш форматлари ишлаб чиқилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Ҳисобга олиш ахбороти корхонанинг кадастр дафтарига ёзилади ва автомобиль йўллари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.
25. Автомобиль йўллари объектларини иқтисодий баҳолаш автомобиль йўллари ҳар бир объектининг қийматини белгилаш, солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомобиль йўллари объектларини иқтисодий баҳолаш ўзига хосликлар ҳисобга олинган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Автомобиль йўллари объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотининг ишончлилиги учун таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг АЙДКни юритадиган ваколатли шахслари жавоб берадилар.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
Автомобиль йўллари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Автомобиль йўллари давлат кадастрини юритиш схемаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
* Стрелкалар билан кадастр ахбороти ҳаракати йўналишлари белгиланган.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги 472-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда)
1. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси тизимида ва «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси тизимидан ташқарида мавжуд бўлган автомобиль йўллари объектлари эгалари/фойдаланувчилар кадастр ахборотларини автомобиль йўллари объектлари бўйича ҳудудий шуъба йўл-қурилиш ташкилотларининг кадастр бўлинмаларига тақдим этадилар.
2. Ҳудудий шуъба йўл-қурилиш ташкилотларининг кадастр бўлинмалари ушбу объектларнинг эгалари ва фойдаланувчилардан автомобиль йўллари объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайдилар, ўз ҳудудлари доирасида кадастр ишини шакллантирадилар, автомобиль йўллари объектлари бўйича ахборотни АЙДКни юритиш бўйича ваколатли ташкилотга тақдим этадилар.
3. АЙДКни юритиш бўйича ваколатли ташкилот давлат ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотни олади.
4. АЙДКни юритиш бўйича ваколатли ташкилот автомобиль йўллари объекти АЙДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ДКЯТнинг маълумотлар базасига беради.
5. АЙДКни юритиш бўйича ваколатли ташкилот сўров бўйича ДКЯТ маълумотлар базасидан автомобиль йўллари объектлари бўйича ахборот олиши мумкин.
6. АЙДКни юритиш бўйича ваколатли ташкилот автомобиль йўллари объектлари бўйича зарур ахборотни ҳудудий шуъба-йўл қурилиш ташкилотларининг кадастр бўлинмаларига юборади.
7. ДКЯТ маълумотлар базасидан фойдаланувчилар сўров бўйича автомобиль йўллари объектлари бўйича кадастр ахборотларини олишлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 30 июндаги 152-сон қарорига
2-ИЛОВА
Темир йўллар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Темир йўллар давлат кадастри (ТЙДК) «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва мазкур Низомга мувофиқ юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. ТЙДК — бу темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари, уларнинг географик жойлашуви, ерни, уларнинг чегаралари, ажратилган минтақа, муҳофаза зоналари, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги янгиланиб туриладиган ишончли ахборот тизими.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
3. ТЙДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда темир йўллар объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Мавжуд бўлган ва фойдаланишга қабул қилинган темир йўллар, ажратилган минтақа, муҳофаза зоналари, темир йўл станциялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган темир йўл транспорти инфратузилмаларининг бошқа объектлари ТЙДК объектлари ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ТЙДКни юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. ТЙДК республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари тўғрисидаги ишончли кадастр ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
7. Қуйидагилар ТЙДКни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси бутун ҳудудининг темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини тўлиқ қамраб олиш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фазовий координаталарининг ягона тизимини ва ягона топография асосларини қўллаш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантиришнинг ягона методологияси;
кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;
кадастр ахборотларининг очиқлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. ТЙДКни юритиш темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини хатлаш, ҳисобга олиш, баҳолаш билан таъминланади ҳамда давлат ер кадастри кадастр ахборотларидан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан мажбурий фойдаланилишини назарда тутади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларига тегишли бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларига тегишли бўлган, давлат ер кадастридан ТЙДКга берилаётган ер участкалари тўғрисидаги ер-кадастр ахборотида мақсадли фойдаланилиши бўйича ернинг таркиби тўғрисидаги, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (шу жумладан ердан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар), ернинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Бино ва иншоотлар давлат кадастридан ТЙДКга берилаётган темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларига тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотларида улардан мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. ТЙДКни юритиш геоахборот тизими орқали амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. ТЙДКни юритиш учун «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ТЙДК геоахборот тизимини яратади.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахбороти ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб борилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. ТЙДКга тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.
132. ТЙДКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.
(131 ва 132-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. ТЙДКни яратиш ва юритиш ишларини молиялаштириш «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
II. ТЙДКни юритишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. ТЙДКни юритиш «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Корпоратив муносабатлар департаментининг темир йўллар давлат кадастри бўлими (кейинги ўринларда — ТЙДКБ);
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инфратузилма оператори ва умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти корхоналарининг кадастр бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
ТЙДКни юритиш бўйича ишларга умумий раҳбарлик қилишни «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг бош менежери — бош муҳандиси амалга оширади.
ТЙДКни юритишни методик таъминлашни «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти амалга оширади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
16. ТЙДКни юритиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Темир йўллар давлат кадастри бўлими:
темир йўллар давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими жорий этилиши ва мавжуд бўлишини таъминлайди;
маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, уни темир йўл корхоналарига беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши устидан назорат қилади;
корхоналарнинг кадастр билан ишлайдиган ходимларини темир йўллар давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими билан ишлашга ўқитишни ташкил этади;
корхоналар томонидан тақдим этилган кадастр ахборотини тизимлаштиради ва уни темир йўллар давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритади;
темир йўлларнинг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланиши устидан назорат қилади;
кадастр ахборотлари ДКЯТга тезкор берилишини амалга оширади;
ҳар йили белгиланган тартибда ДКЯТга «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг темир йўл объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Инфратузилма оператори ва умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти корхоналарининг кадастр бўлинмалари:
темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг миқдор ва сифат ҳолатидаги жорий ўзгаришлар, уларнинг атроф муҳитга таъсири, экологик-иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва тизимлаштиради;
темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари кадастр дафтарларини юритади, маълумотлар базасини тўлдиради ва уларни тизимлаштириш ва темир йўллар давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритиш учун ТЙДКБга беради;
темир йўл транспорти инфратузилмасининг янги объектларини ҳисобга қўяди, улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотларини тўплайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тизимидан ташқарида мавжуд бўлган темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг эгалари (фойдаланувчилари) «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ТЙДКБга кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавсифлари ва баҳоланиши, шунингдек, улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
III. ТЙДКни юритиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. ТЙДКни юритиш темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг барча турларини рўйхатдан ўтказишдан, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олишдан, объектларни экологик-иқтисодий баҳолашдан, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилашдан ва уни қонунда белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга тақдим этишдан иборатдир.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш, экологик-иқтисодий баҳолаш учун асос ҳисобланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг барча турлари бирламчи рўйхатга олиниши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади.
Асосий кўрсаткичларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишув бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан тасдиқланадиган тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объектга паспорт тузилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисобга олиниши ҳисобга қўйиш пайтида фойдаланишга топширилган ва мавжуд бўлган темир йўл транспорти инфратузилмасининг ҳар бир объекти бўйича амалга оширилади.
Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари тавсифларида юз берадиган бундан кейинги ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисобга қўйилиши уларнинг иқтисодий, технологик ва экологик белгилар бўйича таснифланишини ўз ичига олади, уларнинг таркиби ТЙДКБни юритиш бўйича норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишув бўйича «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан техник параметрлар ва кадастр ахборотларини тақдим этиш форматлари ишлаб чиқилади.
Ҳужжатлар билан расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахбороти инфратузилма операторининг (умумий фойдаланиладиган темир йўл транспорти корхонасининг) электрон кадастр дафтарига киритилади ва ТЙДКнинг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини иқтисодий баҳолаш ҳар бир объектнинг қийматини белгилаш, солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ўтказилади.
Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларини иқтисодий баҳолаш ўзига хосликлар ҳисобга олинган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотининг ишончлилиги учун «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ТЙДКни юритувчи таркибий бўлинмалари раҳбарлари жавоб берадилар.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Темир йўллар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Темир йўллар давлат кадастрини юритиш
СХЕМАСИ

Давлат кадастрлари ягона тизими

(ДКЯТ)

(Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги)

4

5

7

Давлат ер кадастри

Темир йўллар давлат кадастри

(ТЙДК)

ДКЯТ фойдаланувчилари

3

Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Корпоратив алоқалар департаменти Темир йўллар давлат кадастри бўлими (ТЙДКБ)

2

6

Инфратузилма оператори, умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти корхоналарининг кадастр бўлинмалари

1

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизимида ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизимидан ташқарида фаолият кўрсатаётган темир йўл транспорти инфратузилмаси объектларининг эгалари (фойдаланувчилари) инфратузилма операторининг, умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти корхоналарининг кадастр бўлинмаларига темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотини тақдим этадилар

Изоҳ. Стрелкалар билан кадастр ахборотининг ҳаракат йўналишлари кўрсатилган.
1. «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тизимида ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тизимидан ташқарида мавжуд бўлган темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари эгалари/фойдаланувчилари темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари бўйича кадастр ахборотларини умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти корхоналарининг кадастр бўлинмаларига тақдим этадилар.
2. Инфратузилма операторининг, умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти корхоналарининг кадастр бўлинмалари ушбу объектларнинг эгалари ва фойдаланувчиларидан темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайдилар, ўз ҳудудлари доирасида темир йўл объектлари бўйича ахборотни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Корпоратив муносабатлар департаментининг темир йўллар давлат кадастри бўлимига (ТЙДКБ) тақдим этадилар.
3. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Корпоратив муносабатлар департаментининг ТЙДКБ давлат ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотни олади.
4. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Корпоратив муносабатлар департаментининг ТЙДКБ темир йўл объекти ТЙДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ДКЯТнинг маълумотлар базасига беради.
5. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Корпоратив алоқалар департаментининг ТЙДКБ сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари бўйича ахборот олиши мумкин.
6. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Корпоратив муносабатлар департаментининг темир йўллар давлат кадастри бўлими темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари бўйича зарур ахборотни умумий фойдаланишдаги темир йўл транспорти корхоналари кадастр бўлинмаларига юборади.
7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича темир йўл транспорти инфратузилмаси объектлари бўйича кадастр ахборотларини олишлари мумкин.
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 30 июндаги 152-сон қарорига
3-ИЛОВА
Етказиб бериш қувурлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Етказиб бериш қувурлари давлат кадастри (ЕБҚДК) «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва мазкур Низомга мувофиқ юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. ЕБҚДК — бу етказиб бериш қувурлари объектлари, уларнинг географик жойлашуви, ерни, уларнинг чегаралари, муҳофаза зоналари, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги янгиланиб туриладиган ишончли ахборот тизими.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
3. ЕБҚДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда етказиб бериш қувурлари объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида юритилади.
4. Нефть, газ ва газ конденсатини етказиб беришга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги мавжуд ва қурилаётган етказиб бериш қувурлари ва уларга хизмат кўрсатиш объектлари: белгиланган арматурали ва ер усти иншоотлари билан биргаликда етказиб бериш қувурларининг линияли қисми, компрессор ва насос станциялари, электрокимёвий ҳимоя воситалари, газ тақсимлаш станциялари ва нефть, газ ва газ конденсати транспорти корхоналари балансида бўлган, катта узунликдаги, юқори босимли, уларнинг юқори хавфлилиги муносабати билан қўриқлаш зонасига эга бўлган бошқа кўчмас мулк ЕБҚДК объектлари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЕБҚДК қуйидаги тоифаларга бўлинади:
1-тоифа. Магистрал етказиб бериш қувурлари ва газ тизими объектлари;
2-тоифа. Углеводород хом ашёсини қазиб чиқариш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган кон қувурлари;
3-тоифа. Газ тақсимлаш қувурлари (маиший ва улгуржи истемолчилар).
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Энергетика вазирлиги ЕБҚДКни юритиш бўйича ваколатли орган ҳамда ЕБҚДКга кирувчи 3 та тоифадаги объектларни яратиш ва юритиш бўйича «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти, «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятлари ваколатли органлар ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. ЕБҚДК давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, Энергетика вазирлигини манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни етказиб бериш қувурлари объектлари тўғрисидаги ишончли кадастр ахборотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
7. Қуйидагилар ЕБҚДКни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида локал ва магистрал қувурларнинг бутун тизимини ва уларга хизмат кўрсатиш объектларини қамраб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фазовий координаталарининг ягона тизимини ва ягона топография асосларини қўллаш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантиришнинг ягона методологияси;
кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;
кадастр ахборотларининг очиқлиги.
8. ЕБҚДКни юритиш етказиб бериш қувурлари объектларини хатлаш, ҳисобга олиш, баҳолаш билан таъминланади ҳамда давлат ер кадастри кадастр ахборотларидан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан мажбурий фойдаланилишини назарда тутади.
9. Етказиб бериш қувурлари объектларига тегишли бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
10. Етказиб бериш қувурлари объектларига тегишли бўлган, давлат ер кадастридан ЕБҚДКга берилаётган ер участкалари тўғрисидаги ер-кадастр ахборотида мақсадли фойдаланилиши бўйича ернинг таркиби тўғрисидаги, ер участкаларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги (шу жумладан ердан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар), ернинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
11. Бино ва иншоотлар давлат кадастридан ЕБҚДКга берилаётган етказиб бериш қувурлари объектларига тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотида улардан мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Етказиб бериш қувурлари объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахбороти ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб борилади.
Давлат сири ҳисобланган давлат кадастрларига доир ахборотдан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим қилинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
131. ЕБКДКга тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.
132. ЕБКДКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.
(131 ва 132-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. ЕБҚДКни яратиш ва юритиш ишларини молиялаштириш Энергетика вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти, «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
II. ЕБҚДКни юритишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. ЕБҚДКни юритиш Энергетика вазирлигининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:
«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти;
«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти;
«Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади.
ЕБҚДКни юритиш ишларига умумий раҳбарлик қилиш Энергетика вазирлиги томонидан геоахборот тизими орқали амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
16. ЕБҚДКни юритиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ҳисобга олиш ва баҳолаш кадастр ахборотларини шакллантириш етказиб бериш қувурлари бўйича маълумотлар банки ташкил этилган ҳолда Энергетика вазирлиги ва ЕБҚДКнинг тегишли бўлимига қараб, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти, «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти ва «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятлари томонидан амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Энергетика вазирлиги ва унинг тизим ташкилотларининг етказиб бериш қувурлари объектларига қурувчи, фойдаланувчи, реконструкция қилувчи ва таъмирловчи бўлинмалари бир ой мобайнида маълумотлар базасига етказиб бериш қувурлари объектларининг миқдор ва сифат ўзгаришлари, ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотни киритишлари шарт.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. ЕБҚДК хизмати:
етказиб бериш қувурлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими жорий этилиши ва мавжуд бўлишини таъминлайди;
маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, уни нефть-газ-транспорт корхоналарига беради, маълумотлар базаси тўғри тўлдирилиши устидан назорат қилади;
ходимларни етказиб бериш қувурлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими билан ишлашга ўқитишни ташкил этади;
корхоналар томонидан тақдим этилган кадастр ахборотларини тизимлаштиради ва уларни етказиб бериш қувурлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритади;
етказиб бериш қувурларининг янги объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари тўпланиши устидан назорат қилади;
шакллантирилаётган кадастр маълумотлари сифати устидан назорат олиб боради, унинг ишончлилиги ва ўз вақтида ЕБҚДК автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритилиши учун жавобгар бўлади;
кадастр ахборотларининг хилма хиллиги ва сифатига талабни мунтазам ўрганади, кадастрни юритиш технологияси такомиллаштирилишини таъминлайди;
кадастр ахборотлари ДКЯТга тезкор берилишини амалга оширади;
ЕБҚДК юритиш ишларини методик таъминлашни акциядорлик жамиятларининг ЕБҚДК бўлимлари билан биргаликда амалга оширади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
20. Нефть-газ-транспорт корхоналарининг кадастр бўлинмалари:
етказиб бериш қувурлари объектларининг миқдор ва сифат ҳолатидаги жорий ўзгаришлар, уларнинг атроф муҳитга таъсири, экологик-иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва тизимлаштиради;
етказиб бериш қувурлари объектлари кадастр дафтарларини юритади, маълумотлар базасини тўлдиради ва уларни тизимлаштириш ва етказиб бериш қувурлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш учун кадастр хизматига беради;
етказиб бериш қувурларининг янги объектларини ҳисобга қўяди, улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотларини тўплайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Энергетика вазирлиги:
умуман тармоқ бўйича ЕБҚДКни юритиш бўйича Энергетика вазирлигининг таркибий бўлинмалари ишини мувофиқлаштиради;
ҳар йили белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига уларни ДКЯТга киритиш учун етказиб бериш қувурлари объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Энергетика вазирлиги тизимидан ташқарида мавжуд бўлган етказиб бериш қувурлари объектларининг эгалари (фойдаланувчилар) Энергетика вазирлигининг кадастр юритиш юклатилган тизим ташкилотларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавсифлари ва баҳоланиши, шунингдек, улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
III. Етказиб бериш қувурлари давлат кадастрини юритиш тартиби
23. ЕБҚДКни юритиш магистрал ва локал қувурларнинг барча турларини ва уларнинг хизмат кўрсатиш объектларини рўйхатга олишдан, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олишдан, объектларни экологик-иқтисодий баҳолашдан, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилашдан ва уни қонунда белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга тақдим этишдан иборатдир.
24. Етказиб бериш қувурлари объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш, экологик-иқтисодий баҳолаш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Етказиб бериш қувурлари объектларининг барча турлари бирламчи рўйхатга олиниши керак. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади. Асосий кўрсаткичларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишув бўйича Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхат натижалари бўйича ҳар бир объектга паспорт тузилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
26. Миқдор ва сифат тавсифларининг асосий ҳисобга олиниши ҳисобга қўйиш пайтида фойдаланишга топширилган ва мавжуд бўлган (саноат юкламаси остида) етказиб бериш қувурларининг ҳар бир объекти бўйича амалга оширилади.
Етказиб бериш қувурлари объектлари тавсифларида юз берадиган бундан кейинги ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Етказиб бериш қувурлари объектларининг миқдор ва сифат тавсифлари ҳисобга қўйилиши уларнинг иқтисодий, технологик ва экологик белгилар бўйича таснифланишини ўз ичига олади, уларнинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан етказиб бериш қувурлари давлат кадастрини юритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
Етказиб бериш қувурлари объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишув бўйича Энергетика вазирлиги томонидан техник параметрлар ва кадастр ахборотини тақдим этиш форматлари ишлаб чиқилади.
Ҳужжатлар билан расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахбороти корхонанинг кадастр дафтарига ёзилади ва ЕБҚДК автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
28. Етказиб бериш қувурлари объектларини иқтисодий баҳолаш ҳар бир объектнинг қийматини белгилаш, солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Етказиб бериш қувурлари объектларини иқтисодий баҳолаш ўзига хосликлар ҳисобга олинган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Етказиб бериш қувурлари объектлари тўғрисидаги кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун нефть-газ-транспорт корхоналарининг мансабдор шахслари ва Энергетика вазирлиги тизимидаги ЕБҚДКни юритиш юкланган тизим ташкилоти жавоб беради.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Етказиб бериш қувурлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Етказиб бериш қувурлари давлат кадастрини юритиш
СХЕМАСИ
Изоҳ: Стрелкалар билан кадастр ахбороти ҳаракати йўналишлари белгиланган.
1. Энергетика вазирлиги тизимидан ташқарида мавжуд бўлган етказиб бериш қувурлари объектларининг эгалари (фойдаланувчилар) Энергетика вазирлиги, ЕБҚДКни яратиш ва юритишга тегишли тоифаларига масъул бўлинмаларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавсифлари ва баҳоланиши, шунингдек, улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни корхоналарнинг тегишли кадастр бўлинмаларига тақдим этадилар.
2. Энергетика вазирлигининг ЕБҚДКни юритиш учун масъул таркибий бўлинмалари ушбу объектларнинг эгалари ва фойдаланувчилардан бўлган етказиб бериш қувурлари объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайдилар, ўз ҳудудлари доирасида кадастр ишини шакллантирадилар, уларни Энергетика вазирлигининг ЕБҚДКни умумлаштириш учун масъул ЕБКДК хизматига тақдим этадилар.
3. Энергетика вазирлигининг ЕБҚДКни умумлаштириш учун масъул ЕБКДК хизмати давлат ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бино ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотни олади.
4. Энергетика вазирлигининг ЕБҚДКни умумлаштириш учун масъул ЕБКДК хизмати етказиб бериш қувурлари объекти ахборотларини ЕБҚДКга киритилгандан кейин умумлаштирилган ЕБҚДКдаги кадастр маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб боради.
5. Энергетика вазирлигининг ЕБҚДКни умумлаштириш учун масъул ЕБКДК хизмати етказиб бериш қувурлари объекти ахборотларини сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ДКЯТнинг маълумотлар базасидан олиши мумкин.
6. Энергетика вазирлигининг ЕБҚДКни умумлаштириш учун масъул ЕБКДК хизмати Энергетика вазирлиги тизимидаги ЕБҚДКни юритувчи ваколатли ташкилотларга етказиб бериш қувурлари объекти зарур ахборотларни Энергетика вазирлигининг ЕБҚДКни юритиш учун масъул таркибий бўлинмаларига юборади.
7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича етказиб бериш қувурлари объектлари бўйича кадастр ахборотларини Кадастр агентлиги ДКЯТ маълумотлар базасидан олишлари мумкин.
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
1. «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компанияси тизимида ва «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компанияси тизимидан ташқарида мавжуд бўлган етказиб бериш қувурлари объектлари эгалари/фойдаланувчилар кадастр ахборотларини нефть-газ-транспорт корхоналарининг кадастр бўлинмаларига тақдим этадилар .
2. Нефть-газ-транспорт корхоналарининг кадастр бўлинмалари ушбу объектларнинг эгалари ва фойдаланувчилардан етказиб бериш қувурлари объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайдилар, ўз ҳудудлари доирасида кадастр ишини шакллантирадилар, уларни «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компаниясининг «ЎзЛИТИнефтгаз» очиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги ЕБҚДК хизматига тақдим этадилар.
3. «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компаниясининг «ЎзЛИТИнефтгаз» очиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги ЕБҚДК хизмати давлат ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотни олади.
4. «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компаниясининг «ЎзЛИТИнефтгаз» очиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги ЕБҚДК хизмати етказиб бериш қувурлари объекти ЕБҚДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ДКЯТнинг маълумотлар базасига беради.
5. «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компаниясининг «ЎзЛИТИнефтгаз» очиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги ЕБҚДК хизмати транспорт корхоналари объектлари бўйича ахборотни сўров бўйича «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ДКЯТнинг маълумотлар базасидан олиши мумкин.
6. «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компаниясининг «ЎзЛИТИнефтгаз» очиқ акциядорлик жамияти ҳузуридаги ЕБҚДК хизмати транспорт корхоналари объектлари бўйича зарур ахборотни нефть-газ-транспорт корхоналарининг кадастр бўлинмаларига юборади.
7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича етказиб бериш қувурлари объектлари бўйича кадастр ахборотларини «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси ДКЯТ маълумотлар базасидан олишлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 30 июндаги 152-сон қарорига
4-ИЛОВА
Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Алоқа объектлари давлат кадастри (АОДК) «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. АОДК — бу алоқа объектлари, уларнинг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, муҳофаза зоналари, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли маълумотлар тизимидир.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. АОДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудидаги алоқа объектларини табиий, хўжалик объекти ёки бошқа объект муайян турининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор, сифат тавсифлари ва баҳоси тўғрисидаги янгиланиб туриладиган маълумотлар ва ҳужжатлар тизимидан иборат бўлади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар АОДК объектлари ҳисобланади:
халқаро, шаҳарлараро, вилоят ва туман аҳамиятига эга бўлган телефон-телеграф станциялари, шу жумладан турғун алоқа асбоб-ускуналари ва магистрал линиялари;
телекоммуникация узеллари, шу жумладан асбоб-ускуналари, линия иншоотлари;
радиореле алоқа линияларининг станция ва иншоотлари;
йўлдош алоқа станциялари;
қабул қилиш-узатиш радиостанциялари;
кўчма объектларга эга бўлган қуруқликдаги радиоалоқа станциялари (радиал тизимлар, уяли телефонлар);
радиотелевизион станциялар ва рентрансляторлар;
почта ва махсус алоқа объектлари.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АОДКни юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. АОДК давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни алоқа объектлари тўғрисидаги ишончли кадастр маълумотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
7. Қуйидагилар АОДКни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча алоқа объектларини қамраб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фазовий координатлари ягона тизимини ва ягона топографик асосни қўлланиш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;
кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;
кадастр ахборотларининг очиқлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. АОДКга тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.
72. АОДКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.
(71 ва 72-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
8. ДКЯТни юритиш алоқа объектларини хатловдан ўтказиш, ҳисобга олишни таъминлайди ҳамда давлат ер кадастри маълумотларидан ва бино ва иншоотлар давлат кадастри маълумотларидан мажбурий фойдаланишни назарда тутади.
9. Алоқа объектларига тегишли ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатли органлар томонидан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер участкаларида ўрнатилган ва белгиланган тартибда фойдаланишга топширилган антенна-мачта металл конструкциялари ҳамда уларга ўрнатилган ва уларнинг ажралмас қисми бўлган конструкциялар (тортқилар, атрофни ўровчи деворлар, юк кўтариш мосламалари, чақмоқдан ҳимоя қилиш тизимлари, ерга улаш қурилмалари, сигнал-ёритиш тизимлари, қўриқлаш сигнализацияси ва видеокузатув тизимлари) кўчмас мулк объекти ҳисобланади.
Антенна-мачталарга ўрнатиладиган телекоммуникация қурилмалари: таянч станция, сигналларни эфирга узатиш ва қабул қилиш қурилмалари, антенналар, фидерлар, радиореле қурилмалари, оптик толали алоқа қурилмалари, асосий ва захира электр таъминоти қурилмалари (электр подстанция, шит, дизель-генератор, UPS, аккумуляторлар) ҳамда мазкур қурилмалар ишлаши учун зарур бошқа технологик қурилмалар ва аппарат-дастурий тизимлар кўчмас мулк объекти ҳисобланмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
10. Давлат ер кадастридан АОДКга бериладиган алоқа объектларига тегишли ер участкалари тўғрисидаги ер кадастри ахборотлари мақсадли фойдаланиладиган ерлар тузилмаси, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши (шу жумладан ерлардан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар), ерларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.
11. Бино ва иншоотлар давлат кадастридан АОДКга бериладиган алоқа объектларига тегишли бўлган бино ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотлари уларнинг мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. АОДКни юритиш геоахборот тизими орқали амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. АОДКни юритишга масъул вазирлик ва идора АОДК геоахборот тизимини яратади.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Алоқа объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган очиқ тематик қатламлар ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб борилади.
Маълумотлар электрон-рақамли базаларининг техник параметрлари (классификаторлар, шартли белгилар ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилиши керак.
Давлат сири ҳисобланган давлат кадастрларига доир ахборотдан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақдим қилинади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. АОДКни яратиш ва юритиш ишларини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги аппарати таъминоти учун сметада назарда тутилган маблағлар, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
II. АОДКни юритишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. АОДКни юритиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қуйидаги таркибий бўлинмалари ҳамда ваколатли шахслари томонидан амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
АОДК хизматининг вазифалари юклатилган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ««UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» давлат унитар корхонаси;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари).
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
АОДКни юритиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг АОДК хизмати томонидан амалга оширилади.
АОДКни юритишни методик таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
16. АОДКни юритиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг АОДК хизмати:
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
кадастр хизматлари (ваколатли шахслар) ишларини мувофиқлаштиради;
тушаётган ахборотлар сифатини назорат қилади, уларнинг ишончлилиги ва Алоқа объектларининг геоахборот тизимига киритилиши учун жавоб беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кадастр юритиш технологиясининг такомиллаштирилишини таъминлайди.
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Алоқа объектларининг геоахборот тизимини жорий этади ва унинг фаолият кўрсатишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари)нинг алоқа объектларининг мавжудлиги, миқдорий ва сифат ҳолати, баҳоланиши ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради;
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алоқа объектларининг жойлашиш харитаси тузилишини таъминлайди;
манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар томонидан кадастр ахборотларидан фойдаланиш тартиби ва шартларини белгилайди;
ДКЯТга зарур кадастр ахборотларининг тезкорлик билан тақдим этилишини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар ойнинг охирида, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига ДКЯТ маълумотлар базасига киритиш учун алоқа объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
(17-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Алоқа объектлари мулкдорлари/фойдаланувчилари ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг АОДК хизматига кадастр объектларининг географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдорий тавсифлари ва баҳоси, шунингдек ўтган ҳисобот даври (ойи) мобайнида уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни ҳар ойнинг 10 санасига қадар тақдим этишлари шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
III. АОДКни юритиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. АОДКни юритиш алоқа объектларининг барча турлари рўйхатини, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олишни, иқтисодий баҳолашни, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилашни ҳамда уларни қонунчиликда белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
22. АОДКни юритишда шаҳарлараро алоқанинг линия иншоотлари учун ерлар фақат қурилиш даврида ажратилади. Алоқанинг линия иншоотларидан фойдаланиш жараёнида ерлардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 майдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган Телекоммуникациялар линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
23. Алоқа объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш ҳамда экологик-иқтисодий баҳолаш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Алоқа объектларига бўлган мулкдорлар ёки бошқа ҳуқуқ эгалари даражасида, ўз алоқа объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилади. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, ушбу кўрсаткичларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тегишли ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхатга киритиш натижалари бўйича ҳар қайси объект учун техник паспорт тузилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
25. Миқдор ва сифат тавсифларини асосий ҳисобга олиш ҳисобга қўйиш вақтида фойдаланишга топширилган ва фаолият кўрсатаётган (саноат мақсадида ишлатилаётган) ҳар қайси алоқа объекти бўйича амалга оширилади.
Алоқа объектлари тавсифларидаги кейинги ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Алоқа объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш уларнинг иқтисодий, технологик ва экологик белгилари бўйича классификация қилишни ўз ичига олади, ушбу белгилар таркиби алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш бўйича ҳужжатларда белгиланади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоқа объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва ҳажмлари ишлаб чиқилади.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатли расмийлаштирилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ҳисобга олиш ахборотлари корхонанинг электрон кадастр дафтарига ёзилади ва АОДКнинг Алоқа объектларининг геоахборот тизимига киритилади.
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
27. Алоқа объектларини иқтисодий баҳолаш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар қайси объект қийматини баҳолаш учун амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоқа объектларини иқтисодий баҳолаш уларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳар қайси алоқа объекти бўйича баҳолаш кадастр кўрсаткичлари тизими қуйидаги натурал (алоқа объектининг ҳар қайси тури учун хос бўлган) ва қиймат кўрсаткичлари йиғиндисини ўз ичига олади:
қувват;
смета қиймати;
баланс қиймати;
ишловчиларнинг сон таркиби;
экологик кўрсаткичлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
объектнинг техник ҳолати;
асосий асбоб-ускуналар ва уларнинг техник ҳамда маънавий эскирганлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. АОДКни юритиш зиммасига юкланган ваколатли мансабдор шахслар кадастр ахборотларининг ишончлилиги ва уларнинг ДКЯТга геоахборот тизими орқали ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб беришади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Алоқа объектлари давлат кадастрини юритиш схемаси
Олдинги таҳрирга қаранг.

Давлат ер кадастри

Бино ва иншоотлар давлат кадастри

2

Мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари)

1

Алоқа объектлари давлат кадастри (АОДК)

4

Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)

Фойдаланувчилар

6

5

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги — АОДК хизмати

3

(Кадастр агентлиги)

* Стрелкалар билан кадастр ахборотлари ҳаракати йўналиши белгиланган.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари) АОДК хизматига ўз алоқа объектлари тўғрисидаги кадастр маълумотларини тақдим этадилар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. АОДК хизмати давлат ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бино ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотларни олади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. АОДК хизмати алоқа корхоналари объекти АОДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасига беради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. АОДК хизмати сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан алоқа корхоналари объектлари бўйича ахборотларни олиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. АОДК хизмати алоқа корхоналари объектлари бўйича зарур ахборотларни мулкдорлар/фойдаланувчилар ёки алоқа объектларига бошқа ҳуқуқлар эгаларининг кадастр хизматлари (ваколатли шахслари)га юборади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 апрелдаги 191-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон)
7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасидан алоқа корхоналари объектлари бўйича кадастр ахборотларини олиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 30 июндаги 152-сон қарорига
5-ИЛОВА
Энергетика объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Энергетика объектлари давлат кадастри (ЭОДК) «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. ЭОДК — бу энергетика объектлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, муҳофаза зоналари, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли маълумотлар тизимидир.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
3. ЭОДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ва энергетика объектларини ҳисобга олиш ва баҳолаш мақсадида юритилади.
4. Фаолият кўрсатаётган ва қурилаётган гидравлик ҳамда иссиқлик электр станциялари, ўз ичига ёрдамчи станцияларни оладиган электр тармоқлари, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси таркибида жамланган ҳаво ва кабель линиялари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, технологик жараённинг яхлитлиги воситасида энергия тизими билан боғланган бошқа энергия объектлари ЭОДК объектлари ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Энергетика вазирлиги ЭОДКни юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
6. ЭОДК давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни энергетика объектлари тўғрисидаги ишончли кадастр маълумотлари билан таъминлаш учун мўлжалланган.
7. Қуйидагилар ЭОДКни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси энергетика объектларини тўлиқ қамраб олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
фазовий координаталарининг ягона тизимини ва ягона топографик асосни қўлланиш;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантириш методологиясининг ягоналиги;
кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;
кадастр ахборотларининг очиқлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. ЭОДКга тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.
72. ЭОДКга тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.
(71 ва 72-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
8. ЭОДКни юритиш энергетика объектларини хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш, баҳолаш билан таъминланади ҳамда давлат ер кадастри кадастр маълумотларидан ва бинолар ва иншоотлар давлат кадастри маълумотларидан мажбурий фойдаланишни назарда тутади.
9. Энергетика объектларига тегишли ер участкалари, бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ваколатли органлар томонидан, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
10. Давлат ер кадастридан ЭОДКга бериладиган, энергетика объектларига тегишли ер участкалари тўғрисидаги ер кадастри ахборотлари мақсадли фойдаланиладиган ерлар тузилмаси, ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши (шу жумладан ерлардан фойдаланишда сервитутларда белгиланган мавжуд чеклашлар ва тақиқлар тўғрисидаги маълумотлар), ерларнинг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.
11. Бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ЭОДКга бериладиган, энергетика объектларига тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги кадастр ахборотлари уларнинг мақсадли фойдаланилиши, ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши, асосий миқдор ва сифат тавсифлари тўғрисидаги маълумотларга эга бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. ЭОДКни юритиш геоахборот тизими орқали амалга оширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Энергетика объектлари тўғрисидаги тизимлаштирилган кадастр ахбороти ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб борилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. ЭОДКни яратиш ва юритиш ишларини молиялаштириш Энергетика вазирлиги, «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
II. ЭОДКни юритишни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. ЭОДКни юритиш Энергетика вазирлигининг қуйидаги таркибий бўлинмалари:
«Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари ЭОДКни яратиш бўйича бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
ЭОДКни юритиш бўйича ишларга умумий раҳбарлик қилиш Энергетика вазирлиги томонидан амалга оширади.
ЭОДКни юритишни методик таъминлашни Энергетика вазирлиги «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари билан биргаликда амалга оширади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
16. ЭОДКни юритиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Энергетика вазирлиги «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари билан биргаликда:
энергетика объектлари давлат кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими ЭОДК Географик ахборот тизими (кейинги ўринларда — ГАТ) жорий этилишини ва фаолият кўрсатишини таъминлайди;
маълумотлар базаси тузилмасини ишлаб чиқади, уни энергетика корхоналарига беришни амалга оширади, маълумотлар базаси тўлдирилишининг тўғрилигини назорат қилади;
ЭОКХ кадастр ходимларини ЭОДК ГАТ билан ишлашга ўқитишни ташкил қилади;
ЭОКХга тақдим этилган кадастр ахборотларини тизимлаштиришни ва уларни ЭОДК ГАТга киритишни амалга оширади;
янги энергетика объектлари тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотлари тўпланишини назорат қилади;
кадастр ахборотларининг ДКЯТга тезкорлик билан берилишини амалга оширади.
Энергетика вазирлиги энергетика объектларининг ҳолати ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни ДКЯТга геоахборот тизими орқали реал вақт режимида тақдим этади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари:
энергетика объектларининг миқдор ва сифат бўйича ҳолатидаги жорий ўзгаришларни, уларнинг атроф муҳитга таъсирини, экологик-иқтисодий баҳосини тўплайди ва тизимлаштиради;
энергетика объектларининг кадастр дафтарларини юритади, маълумотлар базасини тўлдиради ва уларни тизимлаштириш ҳамда ЭОДК ГАТга киритиш учун Энергетика вазирлигининг тегишли кадастр бўлинмасига беради;
янги энергетика объектларини ҳисобга қўяди, улар тўғрисидаги ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотларини тўплайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Энергетика вазирлиги тизимидан ташқарида фаолият кўрсатувчи энергетика объектлари мулкдорлари (фойдаланувчилар) Энергетика вазирлигининг «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятларининг кадастр бўлинмаларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдорий тавсифлари ва баҳоси, шунингдек, уларнинг ҳолатидаги жорий ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотларни тақдим этишлари шарт.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
III. ЭОДКни юритиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. ЭОДКни юритиш энергетика объектларининг барча турлари рўйхатини, уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олишни, объектларни экологик-иқтисодий баҳолашни, шунингдек кадастр ахборотларини тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилашни ҳамда уларни қонунчиликда белгиланган тартибда манфаатдор фойдаланувчиларга беришни ўз ичига олади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
21. Энергетика объектлари рўйхати уларнинг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш ҳамда уларни экологик-иқтисодий баҳолаш учун асос ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Энергетика объектларининг барча турлари бошланғич рўйхатга киритилади. Бунда асосий кўрсаткичлар қайд этилади, ушбу кўрсаткичларнинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда Энергетика вазирлигининг «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятларининг тегишли норматив ҳужжатлари билан белгиланади. Рўйхатга киритиш натижалари бўйича ҳар қайси объект учун паспорт тузилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
23. Миқдор ва сифат тавсифларини асосий ҳисобга олиш ҳисобга қўйиш вақтида фойдаланишга топширилган ва фаолият кўрсатаётган ҳар қайси энергетика объекти бўйича амалга оширилади.
Энергетика объектлари тавсифларидаги кейинги ўзгаришлар жорий ҳисобга олишда қайд этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Энергетика объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш уларни иқтисодий, технологик ва экологик белгилари бўйича классификация қилишни ўз ичига олади, уларнинг таркиби энергетика объектлари давлат кадастрини юритиш бўйича норматив ҳужжатларда белгиланади.
Энергетика объектларининг миқдор ва сифат тавсифларини ҳисобга олиш учун Энергетика вазирлигининг «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекгидроэнерго» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда кадастр ахборотларини тақдим этишнинг техник параметрлари ва форматлари ишлаб чиқилади.
Ҳисобга олиш ахборотлари корхонанинг кадастр дафтарига ёзилади ва ЭОДК ГАТга киритилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
25. Энергетика объектларини иқтисодий баҳолаш солиқ солиш, хусусийлаштириш ва бошқа мақсадлар учун ҳар қайси объект қийматини баҳолаш учун амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Энергетика объектларини иқтисодий баҳолаш уларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
26. Энергетика объектлари кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг ЭОДКни юритишни амалга оширувчи таркибий бўлинмалари раҳбарлари жавоб беришади.
Энергетика объектлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Энергетика объектлари давлат кадастрини юритиш
СХЕМАСИ
Изоҳ: Стрелкалар билан кадастр ахбороти ҳаракати йўналишлари белгиланган.
1. Энергетика вазирлиги тизимидан ташқарида мавжуд бўлган энергетика объектларининг эгалари (фойдаланувчилар) Энергетика вазирлиги, ЭОДКни яратиш ва юритишга тегишли тоифаларига масъул бўлинмаларига кадастр объектларининг географик жойлашуви, ҳуқуқий мақоми, миқдор тавсифлари ва баҳоланиши, шунингдек, улар ҳолатининг жорий ўзгаришлари тўғрисидаги ахборотни корхоналарининг тегишли кадастр бўлинмаларига тақдим этадилар.
2. Энергетика вазирлигининг ЭОДКни юритиш учун масъул таркибий бўлинмалари ушбу объектларнинг эгалари ва фойдаланувчилардан бўлган энергетика объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайдилар, ўз ҳудудлари доирасида кадастр ишини шакллантирадилар, уларни Энергетика вазирлигининг ЭОДКни умумлаштириш учун масъул энергетика объектлари хизмати (ЭОКХ)га тақдим этадилар.
3. Энергетика вазирлигининг ЭОДКни умумлаштириш учун масъул ЭОКХ давлат ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотни олади.
4. Энергетика вазирлигининг ЭОДКни умумлаштириш учун масъул ЭОДК хизмати энергетика объекти ахборотларини ЭОДКга киритилгандан кейин умумлаштирилган ЭОДКдаги кадастр маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим қилиб боради.
5. Энергетика вазирлигининг ЭОДКни умумлаштириш учун масъул ЭОКХ энергетика объекти ахборотларини сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ДКЯТнинг маълумотлар базасидан олиши мумкин.
6. Энергетика вазирлигининг ЭОДКни умумлаштириш учун масъул ЭОКХ Энергетика вазирлиги тизимидаги ЭОДКни юритувчи ваколатли ташкилотларга етказиб бериш қувурлари объекти зарур ахборотларни Энергетика вазирлигининг ЭОДКни юритиш учун масъул таркибий бўлинмаларига юборади.
7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан энергетика объектлари бўйича кадастр ахборотларини олиши мумкин.
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)
1. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси тизимида ҳамда унинг тизимидан ташқарида фаолият кўрсатадиган энергетика объектлари мулкдорлари/фойдаланувчилари энергетика объектлари бўйича кадастр ахборотларини ЭОКХга тақдим этадилар.
2. ЭОКХ ушбу объектлар мулкдорлари ва фойдаланувчиларидан энергетика объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайди, ўз ҳудудлари доирасида кадастр ишини шакллантиради, энергетика объектлари бўйича ахборотларни «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг «Ўзэнергосозлаш» унитар корхонаси кадастр хизматига беради.
3. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг «Ўзэнергосозлаш» унитар корхонаси кадастр хизмати давлат ер кадастридан ҳамда бинолар ва иншоотлар давлат кадастридан ер участкалари, бино ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотларни олади.
4. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг «Ўзэнергосозлаш» унитар корхонаси кадастр хизмати энергетика объекти ЭОДКга киритилгандан кейин кадастр ахборотларини «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасига беради.
5. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг «Ўзэнергосозлаш» унитар корхонаси кадастр хизмати сўров бўйича «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасидан энергетика объектлари бўйича ахборотларни олиши мумкин.
6. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг «Ўзэнергосозлаш» унитар корхонаси кадастр хизмати энергетика объектлари бўйича зарур ахборотларни ЭОКХга юборади.
7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасидан энергетика объектлари бўйича кадастр ахборотларини олиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 30 июндаги 152-сон қарорига
6-ИЛОВА
Табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри (ТХЮЗДК) «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ юритилади.
2. ТХЮЗДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ва тизимли кузатишлар, тадқиқотлар ҳамда ахборотлар тўплаш натижалари бўйича тайёрланадиган, доимо янгилаб бориладиган ва зарурат бўлганда аниқлаштириладиган табиий хавф юқори бўлган зоналар (ТХЮЗ)нинг унификация қилинган тавсифлари ва тасвирлари тўпламидан, ҳар йили рўй берган хавфли табиий ҳодисалар тўғрисидаги маълумотлар тўпламидан иборат бўлади.
3. ТХЮЗДК кадастр объектларини ҳисобга олишни, уларнинг ҳолатини ва рўй берган хавфли табиий (геологик, гидрометерологик) жараёнлар (ҳодисалар) оқибатларини баҳолашни таъминлаш мақсадида юритилади.
4. ТХЮЗДКни юритиш қуйидаги ваколатли органлар:
хавфли геологик жараёнлар рўй берадиган зоналар (ХГЖРЗ) бўйича — Давлат геология қўмитасининг «Ўзбекгидрогеология» давлат геология корхонаси томонидан;
сейсмик хавф юқори бўлган зоналар (СХЮЗ) бўйича — СХЮЗ бўйича кадастр ахборотларини тайёрлаш ва реализация қилиш (сейсмология хулосалари, уларни экспертизадан ўтказиш, даврий баҳолаш, муфассал тадқиқ этиш) учун ягона масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институти томонидан;
гидрометерология ҳодисалари хавфи юқори бўлган зоналар (ГМЎХЮЗ) бўйича — «Ўзгидромет» маркази томонидан амалга оширилади.
5. ТХЮЗДКни юритиш:
кадастр ахборотларини тўплаш, тизимлаштириш, сақлаш, ҳисобга олиш ва баҳолаш;
ДКЯТга киритиш учун ҳар йилги ахборот ҳисоботларини тузиш;
фойдаланувчиларни ТХЮЗДК бўлимларини юритиш бўйича ваколатли вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда кадастр ахборотлари билан таъминлаш йўли билан амалга оширилади.
6. Кадастр объектларини ҳисобга олиш тўғрисидаги, ҳар йили — рўй берган хавфли табиий жараёнлар, уларнинг миқдор ва сифат тавсифлари, рўй берган қуйидаги хавфли табиий жараёнлар, (ҳодисалар) оқибатлари тўғрисидаги мунтазам равишда янгилаб ва тўлдириб бориладиган маълумотлар ТХЮЗДКнинг асосини ташкил қилади:
хавфли геологик жараёнлар рўй берадиган зоналарда — ХГЖРЗ (зилзилалар, кўчкилар, емирилишлар, чўкишлар, ўпирилишлар, суффозиялар, карстлар ва бошқалар);
гидрометерология ҳодисалари хавфи юқори бўлган зоналарда — ГМЎХЮЗ (сув тошқинлари, селлар, қор кўчкилари, кучли шамоллар, жалалар, қурғоқчилик, сув босиши ва бошқалар).
7. Қуйидагилар ТХЮЗДКнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудини қамраб олиш;
координаталарнинг ягона тизимини ва ягона топография асосларини қўлланиш;
ҳисобга олиш ягона тизимини, кадастр ахборотларини ишлаш ва тақдим этиш методикасини қўлланиш;
автоматлаштирилган геоахборот технологияларини қўлланиш;
маълумотларнинг ишончлилиги ва кўргазмалилиги, кадастр ахборотларини ҳар йили тўлдириб ва янгилаб бориш;
кадастр ахборотларининг очиқлиги.
8. ТХЮЗДКни яратиш ва юритиш билан боғлиқ ишлар тегишли вазирликлар ва идораларга мақсадли фойдаланиш учун ажратиладиган давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
II. ТХЮЗДК объектлари
9. Қуйидагилар ТХЮЗДК объектлари ҳисобланади:
ХГЖРЗ бўйича — хавфли геологик жараёнлар рўй бериш зонаси (дарёлар ҳавзаси) элементлари – хавфли геология жараёнлари ривожланадиган кичик зоналар (сой ҳавзаси), участкалар;
СХЮЗ бўйича —зилзила марказлари пайдо бўлиши муқаррар зоналар (сейсмоген зоналар) ва турлича тоифадаги сейсмик таъсир зоналари;
ГМҲХЮЗ бўйича — хавфли гидрометеорология ҳодисалари рўй бериш зоналари (дарёлар ҳавзаси), элементлари — хавфли гидрометеорология ҳодисалари ривожланадиган кичик зоналар.
Қуйидагилар ҳисобга олишнинг бошланғич ҳудудий бирлиги ҳисобланади;
ХГЖРЗ бўйича — 1,0 минг куб метрдан ортиқ ҳажмли хавфли геология жараёнларининг номунтазам рўй бериши. Шунингдек кадастр объектлари доирасида хавфли геология жараёнларига ҳар йили дуч келадиган майдон ҳам ҳисобга олинади. График ҳисобга олиш белгиланган шартли белгилардан фойдаланган ҳолда 1:25000 ва 1:200000 масштабли топография хариталарида амалга оширилади;
СХЮЗ бўйича — зилзилалар рўй берадиган зона ва 25 кв. км майдондаги турлича тоифада таъсир кўрсатиш зонаси ҳудуди. Шунингдек сейсмоген зонадан ташқарида зилзилалар рўй берганда, яъни силкиниш зонасида ёки сейсмик хавф анча паст бўлган зонада зилзила рўй берганда сейсмик хавфнинг юқори тоифасига ўтадиган майдонлар ҳам ҳисобга олинади. Сейсмик хавфли зоналарни акс эттириш учун картография материаллари белгиланган тегишли шартли белгилардан фойдаланган ҳолда 1:1000000 ёки 1:500000 ва 1:200000 (айрим ҳудудлар учун) масштабда тузилади.
ГМҲХЮЗ бўйича — хавфли гидрометеорология ҳодисалари содир бўладиган зона ҳудуди, дарё ҳавзаси (юқори, ўрта, қуйи оқим), тоғ массиви (ёнбағир экспозицияси). Хавфли гидрометеорология зоналарини акс этириш учун картография материаллари белгиланган тегишли шартли белгилардан фойдаланган ҳолда 1:1000000 ёки 1:500000 ва 1:200000 (айрим ҳудудлар учун) масштабда тузилади.
III. ТХЮЗДК маълумотлари таркиби
10. ТХЮЗДК маълумотлари таркибига қуйидагилардан иборат бўлган ҳисобга олиш ва баҳолаш ахборотлари киради:
ХГЖРЗ бўйича:
кадастр объектининг (хавфли геология жараёнлари рўй бериш зонаси) ва кадастр объекти элементларининг (кичик зона ва участка) номи;
кадастр номери (сой ҳавзаси, хавфли геология жараёнлари — ХГЖ ривожланиш участкаси);
кадастр объектининг, ривожланиши мумкин бўлган ва ҳар йили ХГЖ билан зарарланадиган майдон ҳажмлари;
жойлашган ўрни (ХГЖ рўй берган жой, маъмурий манзили, координаталари);
ХГЖнинг ривожланиш турлари (кўчкилар, ўпирилишлар, чўкишлар, емирилишлар, суффизиялар ва карстлар);
хавфли геология жараёнлари рўй бериш зонасида жойлашган объектлар рўйхати;
хавфли геология жараёнлари етказган зарар тўғрисидаги маълумотлар;
1:25000 масштабли хавфли геология жараёнлари рўй бериш зоналарининг кадастр хариталари (ҳисобдаги, оператив) ҳамда қоғоз ва электрон манбалардаги 1:200000 масштабли кадастр объектлари хариталари;
СХЮЗ бўйича:
кадастр объектининг номи —турлича тоифали сейсмик хавфли зоналар, кадастр объекти элементлари — сейсмоген зоналар, тоифалар бўйича табақалаштирилган сейсмик таъсирнинг сейсмогенлараро майдонлари, кучли зилзилалар маркази (плейстосейст) ҳудудлари;
сейсмоген зоналарнинг, сейсмик хавф тоифалари бўйича сейсмик таъсирнинг сейсмогенлараро майдонлари кадастр номери;
сейсмоген зоналарнинг ва сейсмик таъсир зоналарининг характерли таъсирлари (кенглиги ва узунлиги) билан белгиланадиган кадастр объекти ҳажмлари;
юқори сейсмик хавфнинг ривожланиш турлари (сейсмоген зоналар доирасида кучли зилзилаларнинг такрорланувчанлиги, муайян майдонда силкинишлар такрорланувчанлигининг муқаррарлик баҳоси);
юқори сейсмик хавф зоналаридаги объектлар рўйхати;
юқори сейсмик хавф етказган зарар тўғрисидаги маълумотлар (ижтимоий, иқтисодий, экологик);
айрим ҳудудлар учун 1:1000000, 1:500000, 1:200000 масштабли табиий хавф юқори бўлган сейсмик зоналарнинг қоғоз ва электрон манбалардаги кадастр хариталари;
ГМҲХЮЗ бўйича:
кадастр объектининг (гидрометерология ҳодисаларининг юқори хавфли зоналари, дарёлар ҳавзаси, тизматоғ ёнбағирлари, котловина), кадастр объекти элементлари (кичик зона — сой ҳавзаси, ёнбағир жойлашуви, гидрометерология хавфининг рўй бериш участкаси) номи;
кадастр номери (дарё ва сой ҳавзаси, тизматоғ ёнбағири, котловина бўйича);
жойлашган ўрни (маъмурий манзили, хавфли гидрометеорология ҳодисаси рўй бериш участкаси);
хавфли гидрометеорология ҳодисасининг турлари (тавсифи);
пайдо бўлишининг асосий сабаблари;
хавфли гидрометеорология ҳодисаларининг рўй бериш зонасида жойлашган объектлар рўйхати;
хавфли гидрометеорология ҳодисалари етказган зарар тўғрисидаги маълумотлар;
хавфли гидрометеорология ҳодисалари рўй бериш зоналарининг қоғоз ва электрон манбалардаги 1:25000, 1:200000 масштабли кадастр хариталари.
IV. ТХЮЗДКни ҳар йили баҳолаш
11. ТХЮЗДКни ҳар йили баҳолаш мазмуни қуйидагилардан иборат бўлади:
ер юзасининг амалда зарарланишини баҳолаш;
хавфли табиий жараёнлар ва ҳодисалар рўй бериши интенсивлигини баҳолаш;
хавфли табиий жараёнлар ва ҳодисалар рўй беришидан ижтимоий, моддий ва экологик соҳаларда кўрилган зарарни баҳолаш.
V. Кадастр ҳужжатлари
12. Қуйидагилар кадастр ҳужжатларининг асосий турлари ҳисобланади:
объектнинг кадастр иши (табиий хавф юқори зона паспорти);
кадастр хариталари (1:25000 масштабли ҳисоб хариталари, 1:200000 масштабли кадастр хариталари, сейсмик районлаштириш (ОСР, ДСР) ва сейсмоген зоналарнинг 1:1000000, 1:500000, 1:200000 масштабли хариталари);
кадастр дафтари (бошланғич кадастр ахборотлари шакллари);
кадастр объектларининг ҳолати тўғрисидаги ҳисобот.
Кадастр ҳужжатлари қоғоз, электрон ва бошқа манбаларда тузилади.
VI. Кадастр маълумотларини бериш тартиби
13. ТХЮЗДК бўйича маълумотлар «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига ваколатли органлар томонидан ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январигача бўлган ҳолатга кўра, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси билан келишилган шакл бўйича ва муддатларда берилади.
14. ТХЮЗДКни юритиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
15. ХГЖРЗ бўйича Давлат геология қўмитаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига ДКЯТ маълумотлар базасига киритиш учун ХГЖ рўй бериши тўғрисида қуйидаги йиғма ахборотларни тақдим этади:
хавфли зоналарнинг номи;
хавфли геология жараёнлари рўй берадиган зоналар ва зарарланиши мумкин бўлган майдонларнинг ҳажмлари;
жойлашган ўрни (содир бўлган жой: вилоят, туман, координаталар, эгаллаган майдони);
хавфли геология жараёнлари ривожланишининг энг кўп тури;
хавфли геология жараёнлари таъсир кўрсатадиган зонада жойлашган объектлар рўйхати;
хавфли геология жараёнлари рўй бериш зоналарининг 1:200000 масштабли жойлашиш схемаси.
16. СХЮЗ бўйича Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Сейсмология институти «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига ДКЯТ маълумотлар базасига киритиш учун ҳудуднинг сейсмик хавфлилиги тўғрисида қуйидаги йиғма ахборотларни тақдим этади:
сейсмик хавфли зоналарнинг номи;
сейсмик хавфли зоналарнинг макондаги ҳолати ва характерли ҳажмлари;
сейсмик хавфлиликнинг энг кўп тури (пайдо бўлиш зоналари, силкиниш зоналари, ҳар хил турдаги сейсмик жойлашув ҳолати);
зилзилалар каталоги;
кучли зилзилалар марказлари (плейстосейс);
сейсмоген зоналар ва сейсмик силкинишлар таъсир кўрсатадиган зоналарнинг 1:1000000 масштабли ҳамда айрим ҳудудлар учун 1:500000, 1:200000 масштабли жойлашиш хариталари.
17. ГМҲХЮЗ бўйича «Ўзгидромет» маркази «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасига ДКЯТ маълумотлар базасига киритиш учун хавфли гидрометерология ҳодисалари пайдо бўлиши мумкин бўлган зоналар тўғрисида қуйидаги йиғма ахборотларни тақдим этади:
хавфли зоналарнинг номи;
жойлашган ўрни (вилоят, туман);
гидрометеорология ҳодисаларининг энг кўп тури;
хавфли гидрометеорология ҳодисаларининг вужудга келиш зоналарининг ва зарарланиши мумкин бўлган майдоннинг ҳажмлари;
1:200000 масштабли кадастр хариталари (хавфли гидрометеорология ҳодисалари пайдо бўлиши мумкин бўлган зоналар ҳисоби);
хавфли гидрометеорология ҳодисалари таъсир кўрсатадиган зонада жойлашган объектлар рўйхати.
18. ТХЮЗ кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун ТХЮЗДКни юритиш зиммасига юкланган ваколатли органларнинг мансабдор шахслари жавоб берадилар.
Табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Табиий хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш схемаси
1. Ҳудудий бўлинмалар ва ваколатли ташкилотлар хизматлари ТХЮЗ бўйича кадастр ахборотларини тўплайди.
2. Ваколатли ташкилотлар — Давлат геология қўмитасининг «Ўзбекгидрогеология» ДГК, Фанлар академиясининг Сейсмология институти, «Ўзгидромет» маркази ТХЮЗ бўйича кадастр ахборотларини умумлаштирадилар ва «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасига беради.
3. Ваколатли ташкилотлар — Давлат геология қўмитасининг «Ўзбекгидрогеология» ДГК, Фанлар академиясининг Сейсмология институти, «Ўзгидромет» маркази сўров бўйича «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасидан ТХЮЗ бўйича кадастр ахборотларини олишлари мумкин.
4. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг ДКЯТ маълумотлар базасидан ТХЮЗ бўйича кадастр ахборотларини олишлари мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 30 июндаги 152-сон қарорига
7-ИЛОВА
Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри (ТХЮЗДК) «Давлат кадастрлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)ни яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда ушбу Низомга мувофиқ юритилади.
2. ТХЮЗДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ва тизимли кузатишлар, ўлчашлар, тадқиқотлар ҳамда ахборотлар тўплаш натижалари бўйича тайёрланадиган техноген хавф юқори бўлган зоналар (ТХЮЗ)нинг унификация қилинган қисқача тавсифлари ва тасвирлари тўпламидан иборат бўлади.
3. ТХЮЗДК кадастр объектларини ҳисобга олишни, уларнинг ҳолатини ва рўй берган хавфли техноген ҳодисалар оқибатларини баҳолаш мақсадида юритилади.
4. ТХЮЗДКни юритиш ТХЮЗни хатловдан ўтказиш, унинг тавсифлари ва параметрларини баҳолаш, кадастр ахборотларини ҳужжатлаштириш, ҳисобга олиш ҳамда ундан техноген авариялар ва ҳалокатларни олдини олиш бўйича профилактика ва огоҳлантириш чораларини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш, улар вужудга келган тақдирда эса — уларни тезкорлик билан маҳаллийлаштириш ва бартараф этишни таъминлаш орқали таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ белгиланган хавфли ишлаб чиқариш объектларида рўй бериши мумкин бўлган техноген ҳодисалар (ёнғинлар, портлашлар, хавфли зарарли моддаларни ташқарига чиқариш, бинолар, иншоотлар, техник қурилмалар ва шу кабилар) зоналари ҳамда:
а) радиоактив моддалар ва материаллар ишлаб чиқариладиган, улардан фойдаланиладиган, улар қайта ишланадиган, ҳосил бўладиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилиб ташланадиган объектлар;
б) барча турдаги саноат электр қурилмалари қўлланадиган объектлар;
в) гидротехника иншоотларидан, шу жумладан йирик корхоналар чиқиндихоналари ва тиндиргичларидан фойдаланиладиган объектлар;
г) ионли нурланишлар манбаларидан фойдаланиладиган объектлар;
д) фавқулодда вазиятларга (сув, газ, иссиқлик ва электр энергияси таъминотининг тўхтаб қолишига, уй-жой массивларини сув босишига, канализация ва сувни тозалаш тизимларининг ишдан чиқишига) олиб келувчи бузилишлар (зарарланишлар) содир бўлиши мумкин бўлган объектлар ТХЮЗДК объектлари ҳисобланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 ноябрдаги 242-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 460-модда)
6. ТХЮЗДКни юритиш қуйидаги бўлинмалар томонидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган объектлардан фойдаланадиган ташкилотлар томонидан,
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 ноябрдаги 242-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 460-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқариш объектларида, портлаш-ёнғин чиқиши ва радиация хавфи мавжуд бўлган объектларда авария ҳоллари содир бўлиши мумкин бўлган юқори хавфли зоналар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, унинг инспекциялари ва ҳудудий бошқармаларининг Техноген хавф юқори бўлган зоналарнинг бош кадастр маркази (кейинги ўринларда ТХЮЗ БКМ деб аталади) томонидан;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
одамларни эвакуация қилишни ёки кўчиришни талаб қиладиган хавф юқори бўлган зоналар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Техноген хавф юқори бўлган зоналарнинг кадастр маркази томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
портлаш ва ёнғин чиқиши хавфи юқори бўлган зоналар (объектлар) бўйича —Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ТХЮЗ КМ томонидан;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кучли таъсир қилувчи заҳарли химикатлар, пестцидлар, радиоизотоп буюмлар, радиоактив ва бошқа моддаларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш объектлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, ҳудудий бошқармалари ва уларнинг бўлимлари ТХЮЗ КМ томонидан;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тоғ-кон тармоғида, геология, нефть ва газ тармоғида геология-қидирув ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, кончилик, қаттиқ фойдали қазилмаларни қайта ишлаш ҳамда портлатиш ишларида хавфи юқори бўлган зоналар (объектлар) бўйича — Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси, унинг инспекциялари ва ҳудудий бошқармалари томонидан;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
ядро физикаси корхоналарида радиация хавфи юқори бўлган зоналар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институтининг ТХЮЗ КМ томонидан амалга оширилади.
7. ТХЮЗ БКМ ТХЮЗДКни юритишни мувофиқлаштиради.
8. Қуйидагилар ТХЮЗДКни юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
ТХЮЗ билан республиканинг бутун ҳудудини қамраб олишнинг тўлиқлиги;
кадастр ахборотларининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатлилиги;
барча объектлар бўйича кадастр ахборотларини шакллантириш ва уларни ҳар йили янгилаб бориш методологиясининг ягоналиги;
макон координаталари ягона тизимини ва ягона топография асосларини қўлланиш;
кадастр ахборотларининг очиқлиги.
9. Қуйидагилар ТХЮЗДКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ТХЮЗ тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, таҳлил қилиш, ишлаш, ҳисобга олиш, тизимлаштириш, сақлаш, янгилаб бориш;
ТХЮЗ паспортларини тузиш ва юритиш;
кадастр дафтарини юритиш, ТХЮЗ кадастр режаларини ва хариталарини тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларини, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни зарур кадастр ахборотлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаш.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. ТХЮЗДКни юритиш бўйича ишлар давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
II. ТХЮЗДКни юритишни ташкил этиш
11. ТХЮЗДК тегишли ваколатли органларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган дастурлар ва жадваллар асосида юритилади, уларда кузатишлар, ТХЮЗнинг бошланғич ва жорий кадастр ахборотларини тўплаш, ишлаш, тадқиқотлар тартиби белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган объектлардан фойдаланувчи ташкилотлар:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 ноябрдаги 242-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 460-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
объектларни идентификация қилади;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 ноябрдаги 242-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 460-модда)
бошланғич ва жорий кадастр ахборотларини ҳамда ТХЮЗнинг миқдор ва сифат бўйича ҳолатидаги, иқтисодий баҳолашдаги, уларнинг атроф муҳитга таъсир кўрсатишидаги ўзгаришларни тўплаш ва тизимлаштиришни амалга оширади.
ТХЮЗ кадастр дафтарларини юритади, маълумотлар базасини тўлдиради ва уларни тизимлаштириш ҳамда ТХЮЗДК ААТга киритиш учун ТХЮЗДК БКМга беради;
ТХЮЗ кадастр паспортларини ишлаб чиқади;
ўзгаришларни кадастр паспортларига ўз вақтида киритишни таъминлайди;
янги ТХЮЗлар ҳисобини юритади, улар тўғрисидаги баҳолаш ахборотларини тўплайди;
кадастр ахборотларининг ишончлилиги ва уларнинг ТХЮЗДК ААТга киритиш учун ўз вақтида тақдим этилиши учун жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ҳар қайси ТХЮЗ учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланган намунадаги кадастр паспорти расмийлаштирилади ва тасдиқланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
14. Қуйидагилар объектнинг кадастр паспортини тузиш учун бошланғич маълумотлар ҳисобланади:
ўз кузатишлари, ўлчашлари ва тадқиқотлари натижалари бўйича олинадиган маълумотлар;
санитария-техника паспортлари, саноат хавфсизлиги декларацияси, ишлаб чиқариш-техника, конструкторлик, технологик, фойдаланиш ҳужжатлари;
ТХЮЗ тўғрисида корхоналар, ташкилотлар ва бошқа расмий манбалардан олинадиган ахборотлар.
15. Кадастр паспортларини ишлаб чиққан ваколатли органлар 5 кун муддатда уларнинг нусхаларидан бир нусхадан:
ТХЮЗ БКМга;
ТХЮЗ БКМнинг тегишли минтақавий бўлинмасига;
ТХЮЗ КМга;
ТХЮЗ КМнинг тегишли минтақавий бўлинмасига тақдим этади.
16. ТХЮЗ БКМ ва ТХЮЗДК КМ ваколати бўйича кадастр паспортларини текширади ҳамда тегишли рўйхатдан ўтказиш ахборотларини ва бошқа асосий ахборотларни кадастр дафтарига ёзиб қўяди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. ТХЮЗ БКМ ҳар йили ДКЯТга киритиш учун ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартигача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигига зарур кадастр ахборотларини тақдим этади. Кадастр маълумотларини тақдим этиш шакли ва уларнинг ҳажми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан тасдиқланади ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
III. ТХЮЗДКни юритиш тартиби
18. ТХЮЗДК техноген хавф юқори (ТХЮ) бўлган ҳодисаларнинг рўй бериши мумкин бўлган ҳар қайси зонаси ёки маркази бўйича маълумотларга эга бўлади.
19. ТХЮЗДКни юритиш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
20. Қуйидагилар ТХЮЗДКнинг таркибий қисмлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
объектларни идентификация қилиш ва ТХЮ ҳодисалар рўй бериши мумкин бўлган зоналарни рўйхатдан ўтказиш;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 ноябрдаги 242-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 460-модда)
ТХЮЗнинг миқдор ва сифат тавсияларини ҳисобга олиш;
ТХЮЗни иқтисодий, экологик ва ижтимоий баҳолаш.
21. ТХЮЗнинг кадастр ахборотлари қуйидагилардан иборат бўлади:
ТХЮЗнинг рўй бериши мумкин бўлган тури кўрсатилган ҳолда кадастр объектининг номи;
ТХЮЗнинг жойлашган ўрни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ТХЮ ҳодисаларни вужудга келтирадиган объектнинг идоравий мансублиги ва уни фойдаланишга киритиш санаси;
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 ноябрдаги 242-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 460-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
объектнинг фойдаланиш мақсади (агар хавф антропоген омиллар таъсирида вужудга келса ва табиий ҳодиса бўлмаса);
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 ноябрдаги 242-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 460-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
объектни ҳисобга олиш санаси;
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 ноябрдаги 242-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 460-модда)
объектнинг кадастр номери;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ТХЮЗда жойлашган объектларнинг рўйхати;
(21-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 ноябрдаги 242-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 460-модда)
ТХЮЗнинг ҳисобга олинган вақтдаги ҳолати;
картография материаллари — ТХЮ ҳодисанинг рўй бериши мумкин бўлган зоналар тасвирига эга бўлган, ТХЮ ҳодиса таъсирига учраган майдонлар (зоналар) ҳажмлари кўрсатилган ҳолдаги тегишли масштаби топография хариталари.
22. ТХЮЗнинг ҳисобга олинадиган ахборотлари қуйидагилардан иборат бўлади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
объектнинг хавфлилик белгилари рўйхати;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 ноябрдаги 242-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 460-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
объектнинг технологик асбоб-ускунаси тавсифи;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 ноябрдаги 242-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 460-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
объектлардаги хавфли моддалардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар;
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 ноябрдаги 242-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 460-модда)
зарар етказадиган ва бузувчи омиллар тавсифлари: таъсирларнинг кучи, тезлиги, ҳажми, туркумлиги, частотаси, асосий йўналиши ва рўй бериш тезлиги;
инсон саломатлигига ва атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи омиллар рўйхати:
санитария-муҳофаза ва қўриқлаш зоналари тўғрисидаги маълумотлар;
инсон фаолияти турларини чеклаш зарур бўлган участкалар чегаралари ёки масофалар тўғрисидаги маълумотлар;
одамларни эвакуация қилишни ёки кўчиришни талаб қиладиган зоналар тавсифи;
ТХЮЗ ҳудудларидан фойдаланишнинг белгиланган режими, ТХЮЗда ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг, одамлар яшаши ва бўлишининг асосий шарт-шароитлари;
ТХЮ ҳодисалар таъсирига учраган объектлар ва иншоотлар, ушбу объектларнинг бузилиши ва шикастланиши даражаси тўғрисидаги маълумотлар.
23. ТХЮЗни баҳолаш ахборотлари қуйидагилардан иборат бўлади:
ТХЮЗни ўрганиш бўйича аэросуратга олишлар, гидрометеорология, муҳандислик, геология, сейсмик, технологик, экологик тадқиқотлар ва бошқа ишлар натижалари тўғрисидаги синовдан ўтказилган ҳисоботлар;
авариялар хавфини ва рўй бериши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни баҳолаш бўйича хулосалар;
санитария-гигиена шароитлари тўғрисидаги, сув, ҳаво, ер, ифлослантирувчи (зарарли) моддалар концентрациялари ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
фаолияти ТХЮ ҳодисалар билан боғлиқ бўлган корхоналар томонидан ТХЮЗни идоравий текширишлар натижалари бўйича хулосалар;
ТХЮЗни ўрганишган (текширишган) расмий комиссиялар ва мутахассисларнинг эксперт хулосалари;
ТХЮЗдаги ва унинг яқинидаги ер, сувдан фойдаланиш, у ерда турли мақсаддаги объектларни жойлаштириш имкониятлари тўғрисидаги маълумотлар;
ТХЮ ҳодисалар етказган зарар тўғрисидаги маълумотлар.
24. Ҳисобга олиш ва баҳолаш маълумотлари ТХЮЗ тўғрисидаги кадастр ахборотлари йиғиндисидан иборат бўлади, у алфавит-рақамли (матнлар, жадваллар) ва чизма (хариталар, схемалар) кўринишида тақдим этилади, қоғоз ва/ёки электрон манбаларда белгиланган намунадаги кадастр паспорти шаклида расмийлаштирилади.
25. ТХЮЗДКни юритиш кадастр ахборотлари узлуксиз равишда янгилаб боришни таъминловчи асосий (бошланғич) ва жорий ҳисобга олиш (рўйхатлар) турларидан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. ТХЮЗни дастлабки рўйхатдан ўтказишда (рўйхатлар тузишда) объектлар идентификация қилинади, уларнинг миқдор ва сифат тавсифлари, ТХЮ ҳодисаларнинг рўй бериши ва таъсирлари динамикаси қайд этилади. Объектларни идентификация қилиш усуллари, ТХЮЗ тавсифлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги билан келишган ҳолда тегишли ваколатли органлар томонидан тасдиқланадиган тегишли норматив ҳужжатлар билан белгиланади. Рўйхатдан ўтказиш ахборотлари ва бошқа асосий маълумотлар кадастр дафтарига ёзилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
27. Жорий ҳисобга олишда бошланғич ҳисобга олишдан кейин рўй берган барча ўзгаришлар ва ТХЮЗнинг рўй берган янги марказлари қайд этилади. Қайд этилган жорий ўзгаришлар кадастр паспортига ва кадастр дафтарига киритилади ҳамда ТХЮЗДК КМ ва ТХЮЗДК БКМга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. ТХЮЗ кадастр ахборотларининг ишончлилиги учун ТХЮЗДКни юритиш зиммасига юкланган ТХЮЗ КМ ва ТХЮЗ БКМ, объектлардан фойдаланувчи ташкилотларнинг мансабдор шахслари жавоб берадилар.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 ноябрдаги 242-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 460-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш схемаси

Давлат кадастрлари ягона тизими (ДКЯТ)

(Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт
ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги)

4

3

7

Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастри (ТХЮЗДК) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ТХЮЗДКни юритиш бўйича бош идора

5

2

Фойдаланувчилар

Ваколатли идоралар:

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси

Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти

6

1

Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг кадастр бўлинмалари (ваколатли шахслари)

*Йўналтирувчи чизиқлар билан кадастр ахборотлари ҳаракати йўналиши белгиланган.
1. Низомнинг 5-бандида кўрсатилган объектлардан фойдаланувчи ташкилотлар ўз объектлари бўйича кадастр ахборотларини тўплайди ва уларни тегишли ваколатли идораларга беради.
2. Ваколатли идоралар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти республика бўйича ТХЮЗ кадастр ахборотларини тўплайди ва ТХЮЗДКни юритиш бўйича бош идорага — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига юборади.
3. ТХЮЗДКни юритиш бўйича бош идора — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ТХЮЗ объектлари бўйича кадастр ахборотларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасига юборади.
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — бош идораси сўров бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан ТХЮЗ бўйича ахборотларни олиши мумкин.
5. Ваколатли идоралар — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Фанлар академиясининг Ядро физикаси институти сўров бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — бош идораси орқали Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан ТХЮЗ бўйича ахборотларни олиши мумкин.
6. Низомнинг 5-бандида кўрсатилган хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотлар сўров бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан ТХЮЗ бўйича ахборотларни олиши мумкин.
7. ДКЯТдан фойдаланувчилар сўров бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг ДКЯТ маълумотлар базасидан ТХЮЗ бўйича кадастр ахборотларини олиши мумкин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 181-модда; 2006 й., 46-47-сон, 460-модда; 2010 й., 51-сон, 486-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2017 й., 28-сон, 649-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2019 й., 09/19/195/2712-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 15.04.2022 й., 09/22/191/0315-сон; 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)