1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.03.00 Миллий маданий мерос;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.07.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг бошқа масалалари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 10 февралдаги ПҚ-126-сон қарорига мувофиқ улуғ аллома ва мутафаккирларимизнинг бебаҳо асарларини келажак авлодга етказиш, ноёб ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ушбу жараённи ягона ахборот тизими ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш асосида ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 10 февралдаги ПҚ-126-сон қарорига мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
жамоатчилик учун очиқ бўлган Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини (кейинги ўринларда — Давлат реестри) шакллантириш ва давлат музейлари, кутубхоналари ва архив фондлари фаолиятига интеграция қилиш тўғрисидаги таклиф маъқулланганлиги;
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Давлат реестрини шакллантириш ва юритиш, шунингдек, қадимий ёзма манбаларни босқичма-босқич рақамлаштириш учун масъул давлат муассасаси этиб белгиланганлиги;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
Давлат реестрини шакллантириш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети, кейинчалик уни сақлаш ва фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Давлат реестрини юритиш соҳасидаги вазифалари, давлат музейлари, кутубхоналари ва архивлари, бошқа давлат ташкилотлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг иштирок этиш тартиби ва мажбуриятлари;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Давлат реестрини юритиш тартиби, унга киритиладиган қадимий ёзма манбалар турлари ҳамда улар ҳақидаги маълумотлар рўйхати;
қадимий ёзма манбаларни Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳамда ундан чиқариш тартиби ва асослари;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
Давлат реестри юритилишини самарали ташкил этиш, уни илмий ва техник жиҳатдан таъминлаш, қадимий ёзма манбаларни ўрганиш ва тарғиб этиш.
3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда миллий ва хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
Давлат реестрининг самарали юритилишини, давлат музейлари, кутубхоналари ва архивлари фондлари фаолиятига интеграция қилинишини;
ушбу жараённи замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш асосида ташкил этиш юзасидан тизимли чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Ш. Миноваров зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 сентябрь,
498-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 сентябрьдаги 498-сон қарорига ИЛОВА
Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
1. Мазкур Низом қадимий ёзма манбалар давлат реестрини (кейинги ўринларда — Давлат реестри) шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Давлат реестри музейлар, кутубхоналар ва архив фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларда (кейинги ўринларда — қадимий ёзма манбаларнинг эгалари) сақланаётган қадимий ёзма манбаларни ҳисобга олиш, тизимлаштириш ва уларнинг сақланишини назоратга олувчи ҳужжатдир.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
3. Давлат реестри ва унинг мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази (кейинги ўринларда — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази) томонидан юритилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
4. Давлат реестри электрон ва босма маълумотлар базаси кўринишида шакллантирилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
5. Давлат реестрини юритиш бўйича ягона ахборот тизими яратилади ва ушбу тизим давлат тасарруфидаги музейлар, кутубхоналар ва архивлар фондлари фаолиятига интеграция қилинади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.04.00 Очиқ ва умумфойдаланиши мумкин бўлган ахборот. Давлат ахборот ресурслари]
6. Давлат реестрига киритилган қадимий ёзма манбалар тўғрисидаги маълумотлар жамоатчилик учун очиқ ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
7. Қадимий ёзма манбаларни Давлат реестрига киритиш учун тақдим этилган ҳужжатларда қайд этилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва талаб даражасида тайёрланиши учун музейлар, кутубхоналар ва архивларнинг биринчи раҳбарлари масъул ҳисобланади.
8. Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини шакллантириш ва юритиш иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
2-боб. Қадимий ёзма манбаларни Давлат реестрига киритиш ва юритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
9. Давлат реестри қадимий ёзма манбаларга эгалик қилаётган ва улардан фойдаланаётган музейлар, кутубхоналар, архивлар ва бошқа ташкилотларнинг асосий ҳисоб ҳужжатларидан олинган ҳамда қадимий ёзма манбаларнинг эгалари тақдим этган маълумотлар асосида шакллантирилади.
10. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қадимий ёзма манбалар — ўтмишда одамзод қўли билан бунёд этилган, тарихий жараён изларини ўзида акс эттирувчи ва кишилик жамияти тарихини ўрганишга оид ҳозирги кунгача сақланиб келаётган тарихий, илмий, адабий-бадиий ва маданий-маънавий қимматга эга бўлган ёзма манбалар;
қадимий ёзма манбалар туркуми — қўлёзма ва тошбосма китоблар, архив, қўлёзма ва чизма ҳужжатлар, нодир ва ноёб нашрлар, ашёвий, лингвистик, этнография материаллари, тарихий ҳужжатлар ва бошқа ёзма ёдгорликлар;
Миллий музей фонди — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий сақланаётган музей ашёлари ва коллекциялари мажмуи.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
11. Давлат реестрига 1950 йилга қадар яратилган қадимий ёзма манбалар туркумига кирувчи ёзма ёдгорликлар, тарихий ҳужжатлар ва чоп этилган тошбосма нашрлар киритилади.
12. Давлат реестрига қадимий ёзма манбалар тўғрисида қуйидаги маълумотлар (электрон ва босма шаклда) киритилади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги музейлар, кутубхоналар ва архив фондларида сақланаётган қадимий ёзма манбалар рўйхати ва улар тўғрисидаги асосий маълумотлар;
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
13. Қадимий ёзма манбаларнинг эгалари қадимий ёзма манбалар тўғрисидаги маълумотларни Давлат реестрига киритилиш учун ёзма ва электрон шаклда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига тақдим этадилар.
Бунда музейлар, кутубхоналар ва барча давлат ташкилотлари ўзларида сақланаётган қадимий ёзма манбалар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига мажбурий тартибда, бошқа юридик ва жисмоний шахслар эса — ихтиёрий тартибда тақдим этадилар.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.04.00 Илмий ходимлар, илмий муассасалар мутахассислари (мақом, аттестация, илмий даража ва унвонлар)]
14. Давлат реестрига киритиладиган қадимий ёзма манбаларнинг турлари ва тоифаларини белгилаш, уларни илмий-техник тавсифлаш ишлари соҳа олимлари ва мутахассисларидан иборат таркибда тузилган Эксперт гуруҳи томонидан амалга оширилади.
Эксперт гуруҳи таркиби ва унинг вазифалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан белгиланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
15. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази давлат тасарруфидаги музейлар, кутубхоналар ва архивлар томонидан қадимий ёзма манбаларнинг сақланиш ҳолатини соҳа мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳини тузган ҳолда ўрганиш ва мониторинг қилиш ваколатига эга.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
16. Давлат реестрига киритиш учун қадимий ёзма манбаларнинг эгалари томонидан қадимий ёзма манбалар тўғрисидаги маълумотлар рўйхати (уларнинг ҳар бири ҳақидаги зарур маълумотлар акс эттирилган ҳолда) электрон ва босма шаклларда уч нусхада тайёрланади:
биринчи нусха — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида;
иккинчи нусха — қадимий ёзма манбаларнинг эгаларида;
учинчи нусха — қадимий ёзма манбаларнинг эгаларининг юқори турувчи органида (мавжуд бўлса) сақланади.
Тақдим этилган рўйхат босма шаклининг ҳар бир саҳифасида музейнинг бош муҳофизи, кутубхона ва архив фонди мудири, бошқа сақловчилар учун — қадимий ёзма манбаларнинг эгалари имзоси, шунингдек рўйхатнинг охирида музей директори, бош муҳофизи, кутубхона ва архив директори, кутубхона ва архив фонди мудири имзоси, рўйхат расмийлаштирилган сана ва музей ёки кутубхонанинг муҳри қўйилади,
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
17. Рўйхатларнинг босма шакли музейлар, кутубхоналар, архивлар ва бошқа давлат ташкилотларнинг юқори бошқарув органи раҳбарлари томонидан тасдиқланиб, шу орган томонидан қадимий ёзма манбаларни Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига мурожаат этилади.
Бошқа юридик ва жисмоний шахслар эса рўйхатларнинг босма шакли ўзлари тасдиқлайдилар ва қадимий ёзма манбаларни Давлат реестрига киритиш тўғрисидаги ариза билан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига мурожаат этадилар.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
18. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тақдим этилган ҳужжатлар асосида қадимий ёзма манбалар тўғрисидаги маълумотларни Давлат реестри рўйхатига киритади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
19. Қадимий ёзма манбалар Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан Давлат реестри таркибига киритилган ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.05.00.00 Иш юритиш (штамплар, бланкалар)]
20. Давлат реестри таркибига киритилган қадимий ёзма манбалар эгаларига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан қадимий ёзма манбани рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида тегишли гувоҳнома берилади.
Гувоҳнома шакли Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбарияти томонидан тасдиқланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
21. Давлат реестрига киритилган қадимий ёзма манбаларнинг эгалари тақдим этилган маълумотларга киритилган ҳар қандай ўзгартириш тўғрисида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига бир ой муддатда хабар беришлари шарт.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
22. Қадимий ёзма манбалар эгалари қадимий ёзма манбаларнинг ўғирланиш, йўқотилиш ҳолатлари аниқланганда, бир иш куни мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органларига ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига хабар беради.
23. Музей, кутубхона ва архив фонди таркибига киритилган қадимий ёзма манбаларга бўлган фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Қадимий ёзма манбаларнинг мулкдорлари ўзгарган ҳолларда, ушбу ўзгаришлар Давлат реестрига киритиб борилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
24. Давлат реестрига оид ҳужжатларни сақлаш ва юритиш тартиби, улар билан ишловчи ходимларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан белгиланади.
3-боб. Қадимий ёзма манбаларни давлат реестридан чиқариш ёки уларни Давлат реестрига киритишни рад этиш тартиби
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
25. Қадимий ёзма манбаларни Давлат реестридан чиқариш ҳақида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг тегишли буйруғи қабул қилинган вақтдан бошлаб қадимий ёзма манбалар Давлат реестридан чиқарилган ҳисобланади.
Қадимий ёзма манбаларнинг чиқарилишига асос бўлган тегишли асосномалар Давлат реестрида рўйхатга олинади.
Қадимий ёзма манбалар турли сабабларга (табиий офат, ёнғин ва бошқалар) кўра нобуд бўлса, жисман тўлиқ йўқотилса ёки моддий маданий мерос объекти сифатида ўз қимматини йўқотса, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган Эксперт гуруҳининг тарихий-маданий экспертиза хулосаси асосида Давлат реестридан чиқарилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари]
26. Қадимий ёзма манбаларни Давлат реестри таркибидан чиқариш учун қадимий ёзма манбаларнинг эгалари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ёзма шаклда мурожаат этади.
Мурожаатга қадимий ёзма манбаларни музей, кутубхона ва архив фондидан чиқариш сабаблари (уларни топиш ёки тиклаш бўйича амалга оширилган чоралар) тўғрисида тўлиқ маълумот ва мазкур манбаларнинг фотосуратлари илова қилинади.
Марказ зарур ҳолда бошқа қўшимча маълумотларни ҳам талаб қилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.15.00 Музей иши ва кўргазма фаолияти]
27. Қадимий ёзма манбалар Давлат реестридан чиқарилганда, улар бир вақтнинг ўзида музей, кутубхона ва архив фонди ҳужжатлари таркибидан ҳам чиқарилган ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
28. Қадимий ёзма манбаларнинг қалбакилиги ёки ўғирланганлиги аниқланган ҳолатларда, уларни Давлат реестрига киритиш рад этилиши мумкин.
4-боб. Давлат реестрига доир маълумотларнинг тўғрилигини назорат қилиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.08.00 Ахборотни тақдим қилиш. Ахборот хизматлари]
29. Қадимий ёзма манбалар тўғрисидаги маълумотларни Давлат реестрига киритувчи ходим киритилган маълумотларнинг асллиги, тўғрилиги ва тўлиқлигига жавобгардир.
30. Қадимий ёзма манбаларнинг асл ёки қалбаки эканлигини белгиловчи барча аломатлар мутахассислар томонидан аниқланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
31. Давлат реестрига киритилаётган дастлабки маълумотларни тасдиқламасдан аввал ошкор қилиш тақиқланади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.06.00 Антиквариат. Маданий бойликлар. Реституция]
32. Давлат реестрига киритилган қадимий ёзма манбалар ўзгартирилиши, қалбакилаштирилиши, ноқонуний савдога қўйилиши ёки унга зарар етказилиши қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка тортишга асос бўлади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
33. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
34. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Қадимий ёзма манбалар давлат реестрини шакллантириш ва юритиш
(музейлар, кутубхоналар ва архив фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар)
Қадимий ёзма манбалар эгалари Давлат реестрига киритиш учун қадимий ёзма манбалар рўйхати ва улар тўғрисидаги электрон ва босма маълумотларни тайёрлайди ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига тақдим этади.
Бунда музейлар, кутубхоналар ва барча давлат ташкилотлари ўзларида сақланаётган қадимий ёзма манбалар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига мажбурий тартибда, бошқа юридик ва жисмоний шахслар эса — ихтиёрий тартибда тақдим этадилар.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази сўровномасида кўрсатилган муддатларда
2-босқич
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Қадимий ёзма манбалар давлат реестри электрон ва босма маълумотлар базаси кўринишида шакллантиради.
Маълумотлар киритилган вақтдан бошлаб
Электрон маълумотлар қадимий ёзма манбалар давлат реестрини юритиш бўйича ягона ахборот тизимига жойлаштирилади.
Маълумотлар тайёр бўлгандан кейин уч кун муддатда
3-босқич
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Давлат реестрига киритилган қадимий ёзма манбалар эгаларига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳнома берилади.
Маълумотлар ахборот тизимига киритилгандан кейин бир ой муддатда
4-босқич
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Давлат реестри юритилишини самарали ташкил этиш, унинг илмий асосларни ўрганиш ҳамда тарғиб этиш тадбирларини амалга оширади.
Доимий
5-босқич
Қадимий ёзма манбаларнинг эгалари
Давлат реестрига киритилган қадимий ёзма манбалар бўйича тақдим этилган маълумотларга киритилган ҳар қандай ўзгартириш тўғрисида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига хабар беради.
Музей, кутубхона ва архив фондида қадимий ёзма манбалар ўғирланиши, йўқотилиши ҳолатлари аниқланганда бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳамда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига хабар беради.
1 иш кунида
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.09.2022 й., 09/22/498/0801-сон)