Ҳужжат кучини йўқотган " " 05.10.2023
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 октябрдаги 527-сонли «Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий фойдали дастурлар ва лойиҳалар амалга оширилишида ижтимоий шериклик ҳамда халқаро ҳамкорликни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, уларнинг молиявий барқарорлигини ва давлат бошқаруви органлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 4 мартдаги ПФ-6181-сон Фармони 5-бандига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг очиқлик индекси жорий қилиниши ва унга кўра ҳар йил якунлари бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар, ижтимоий шериклик даражаси, ажратилган субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар натижадорлиги ҳамда бошқа муҳим фаолият кўрсаткичларига асосан уларнинг рейтинги тузилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий давлатлардан, халқаро ва хорижий ташкилотларидан, хорижий давлатлар фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан оладиган маблағлар доирасидаги халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш учун уларга тегишли соҳадаги давлат бошқаруви органини миллий ҳамкор сифатида бириктириш тартиби;
халқаро грант лойиҳаларини амалга ошириш бўйича «йўл хариталари»ни миллий манфаатларни ҳисобга олган ҳолда тасдиқлаш;
миллий ҳамкор томонидан маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотига халқаро грант лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши, унинг натижалари мониторинг қилинишида амалий ёрдам бериш ҳамда манфаатдор ташкилотлар ушбу жараёнга жалб қилинишини таъминлаш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчилик, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларига етказсин;
масъул вазирлик ва идоралар томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган Низомда белгиланган тартибга риоя этилишини мониторинг қилиб борсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ешларни қўллаб-қувватлаш ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 13 июнь,
328-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июндаги 328-сон қарорига
ИЛОВА
Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг (бундан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси мустасно) хорижий давлатлардан, халқаро ва хорижий ташкилотлардан, хорижий давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан (кейинги ўринларда — чет эллик шахслар) оладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 майдаги 217-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2023 й., 09/23/217/0301-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
грант лойиҳаси — маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан чет эллик шахслардан олинадиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган халқаро грант лойиҳаси;
маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилоти (кейинги ўринларда — ННТ) адлия органлари томонидан белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган ва чет эллик шахслардан олинадиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро грант лойиҳаларини амалга оширувчи маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилоти;
миллий ҳамкор — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида грант лойиҳасини амалга оширишда ННТга амалий ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (кейинги ўринларда — Адлия вазирлиги) томонидан бириктириладиган давлат бошқаруви органи;
ҳудудий адлия органи — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари.
2-боб. ННТнинг грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби
3. Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг грант лойиҳасини амалга ошириш мазкур Низомга 1-иловада назарда тутилган схемага мувофиқ ташкил этилади.
4. ННТнинг грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлиги ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
5. Ҳудудий адлия органлари ННТнинг чет эллик шахслардан маблағлар олинишини келишган ёки чет эллик шахслардан олинадиган маблағлар ҳақида хабарнома келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида бу ҳақда Адлия вазирлигига ёзма ёки электрон шаклда маълумот киритади.
6. Адлия вазирлиги ННТнинг грант лойиҳалари доирасида маблағлар олиниши келишилганлиги (хабарнома берилганлиги) ёки ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳудудий адлия органининг маълумоти ҳақида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда — Ташқи ишлар вазирлиги) икки иш кунидан кечиктирмасдан хабарнома юборади.
7. Ташқи ишлар вазирлиги ушбу хабарномани кўриб чиқиб, чет эллик шахслар томонидан молиялаштирилиши режалаштирилган грант лойиҳаси юзасидан тегишли хулосани Адлия вазирлигига беш иш куни ичида тақдим қилади.
8. Адлия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган хулоса асосида икки иш куни ичида ушбу ННТга грант лойиҳасини амалга оширишда амалий ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш учун миллий ҳамкорни бириктириш чораларини кўради.
Миллий ҳамкорни танлашда ННТнинг таклифи устунликка эга бўлади.
9. Адлия вазирлиги ННТ билан келишилган ҳолда, миллий ҳамкорнинг бириктирганлиги ҳақида миллий ҳамкор сифатида бириктирилган ташкилотни икки иш куни ичида хабардор қилади.
Бунда Адлия вазирлиги ҳамкор ташкилотлар сифатида жалб қилиниши мумкин бўлган тегишли вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда — ҳамкор ташкилотлар) рўйхатини миллий ҳамкорга тавсия этиши мумкин.
10. Миллий ҳамкор томонидан ҳам ННТга грант лойиҳасини самарали амалга оширишда бошқа ҳамкор ташкилотлар жалб қилиниши мумкин.
11. Миллий ҳамкор ННТга грант лойиҳасининг сифатли, ўз вақтида амалга оширилиши ва натижаларининг мониторинг қилинишида амалий ёрдам бериш ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштириб бориш учун масъул ҳисобланади. Бунда миллий ҳамкорнинг ННТ ички ишларига аралашишига йўл қўйилмайди.
12. Миллий ҳамкор ННТ билан ўзаро ҳамкорлик доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
грант лойиҳасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни (кейинги ўринларда — «йўл харитаси») ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
грант лойиҳасининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда тадбирларни мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш;
грант лойиҳасини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган муаммоларни ҳал этиш;
грант лойиҳаси доирасида, заруратга кўра, давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумларини имзолаш;
амалга оширилаётган грант лойиҳасига, заруратга кўра, ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар бериш;
грант лойиҳасининг амалга ошириш муддатини белгилаш ва узайтириш бўйича тавсиялар бериш;
грант лойиҳасини амалга ошириш натижаларини таҳлил қилиш.
13. Миллий ҳамкор унинг муайян грант лойиҳасига бириктирилганлиги ҳақида Адлия вазирлигининг хабарномаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида грант лойиҳасини амалга оширувчи ННТ билан биргаликда ҳамкор ташкилотларни жалб қилган ҳолда, «йўл харитаси» лойиҳасини мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ишлаб чиқади ҳамда қуйидаги тартибда ижрога қаратиш чораларини кўради:
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 000 бараваригача бўлган грант лойиҳалари бўйича «йўл харитаси» лойиҳаси миллий ҳамкор ва ННТ томонидан тасдиқланиб, ижрога қаратилади;
қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 000 баравари ва ундан юқори бўлган грант лойиҳалари бўйича «йўл харитаси» лойиҳаси миллий ҳамкор ва ҳамкор ташкилотларга юклатиладиган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Адлия вазирлигига тасдиқлаш учун киритилади. Бунда Адлия вазирлиги томонидан грант лойиҳалари бўйича «йўл харитаси» лойиҳаси беш иш куни ичида Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тасдиқланиб, ижро учун миллий ҳамкорга юборилади.
14. «Йўл харитаси» лойиҳасида қуйидагилар акс эттирилади:
грант лойиҳасини амалга оширишга қаратилган тадбирлар номи;
тадбирларни амалга оширишга сарфланадиган маблағлар миқдори, амалга ошириш муддатлари ва механизми, амалга ошириш ҳудуди ва бошқа хусусиятлари;
миллий ҳамкор ва ҳамкор ташкилотлар.
«Йўл харитаси» лойиҳасида грант лойиҳасини амалга оширувчи ННТ билан келишилган ҳолда бошқа масалалар ҳам акс эттирилиши мумкин.
15. «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун миллий ҳамкор ва ҳамкор ташкилотлар масъул ҳисобланади.
16. Миллий ҳамкор грант лойиҳасини амалга оширувчи ННТ билан келишилган ҳолда, ҳамкор ташкилотлар иштирокида «йўл харитаси»нинг ижро ҳолати бўйича заруратга қараб йиғилишлар ўтказади.
Йиғилишда «йўл харитаси»ни амалга ошириш жараёнлари, ижобий натижалар, юзага келган муаммолар, «йўл харитаси»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурати ҳамда бошқа ташкилий масалалар муҳокама қилинади.
«Йўл харитаси»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор йиғилиш баёни шаклида расмийлаштирилиб, миллий ҳамкор, маҳаллий ННТ ва манфаатдор ҳамкор ташкилотлар томонидан тасдиқланади.
Агар қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 000 баравари ва ундан юқори бўлган грант лойиҳаси бўйича «йўл харитаси»га ўзгартириш қўшимчалар киритиш ҳақида қарор қабул қилинган бўлса, мазкур йиғилиш баёни икки кун ичида миллий ҳамкор томонидан Адлия вазирлигига келишиш учун киритилади.
Адлия вазирлиги йиғилиш баёни келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида баён лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш ва миллий ҳамкорга юбориш чораларини кўради.
Йиғилиш баёнини келишиш жараёнида Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги ўзларининг таклиф ва эътирозларини билдириши мумкин.
17. Миллий ҳамкор грант лойиҳасини амалга оширувчи ННТ билан келишган ҳолда, «йўл харитаси» ижроси якуни бўйича умумлаштирилган маълумотни мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда Адлия вазирлигига, грант лойиҳаси тугагандан кейин ўн иш кунидан кечиктирмасдан Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига ахборот учун киритади.
18. Адлия вазирлиги заруратга кўра миллий ҳамкордан «йўл хариталари»нинг ижроси бўйича жорий ва якуний маълумотни сўраб олиши мумкин.
19. ННТ грант лойиҳаларини амалга ошириш доирасида давлат бошқаруви органлари билан икки ёки кўп томонлама меморандумларни имзолаши мумкин.
Давлат органи ва ташкилоти ННТнинг меморандум имзолаш ҳақидаги таклифи келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунидан кечиктирмасдан меморандум лойиҳасини Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига кўриб чиқиш учун юборади.
Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги меморандум лойиҳасини келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқиб, уни юборган давлат органи ёки ташкилотига ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини тақдим этади.
Давлат органи ва ташкилоти меморандум лойиҳаси бўйича Адлия вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг фикр ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, ушбу ташкилотларнинг фикр ва мулоҳазалари олинган кундан бошлаб икки иш куни ичида ННТ билан меморандум лойиҳасини имзолаш чораларини кўради.
3-боб. Якунловчи қоида
20. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Маҳаллий ННТнинг грант лойиҳасини амалга оширишни ташкил этиш
СХЕМАСИ

Ташқи ишлар вазирлиги

 

2

3

Ҳудудий адлия органи

Адлия вазирлиги

6

Вазирлар Маҳкамаси

1

7

10

4

5

8

9

Маҳаллий ННТ

Миллий ҳамкор

Ҳамкор ташкилотлар

1. Ҳудудий адлия органи ННТиинг хорижий шахслардан маблағлар олинишини келишган ҳамда хорижий шахслардан олинадиган маблағлар ҳақидаги хабарнома бўйича Адлия вазирлигига ёзма ёки электрон шаклда икки иш куни ичида маълумот киритади.
2. Адлия вазирлиги ННТларнинг грант лойиҳалари доирасида маблағлар олинишини келишганлиги ёки ҳудудий адлия органининг маълумоти ҳақида икки иш кунидан кечиктирмасдан Ташки ишлар вазирлигига хабарнома юборади.
3. Ташки ишлар вазирлиги хабарномани кўриб чиқиб, чет эллик шахслар томонидан молиялаштириши режалаштирилган грант лойиҳаси юзасидан тегишли хулосани беш иш куни ичида Адлия вазирлигига тақдим этади.
4. Адлия вазирлиги ННТ билан келишилган ҳолда, миллий ҳамкорнинг бириктирганлиги ҳақида миллий ҳамкор бириктирилганидан кейин икки иш куни ичида миллий ҳамкор сифатида бириктирилган ташкилотни хабардор қилади.
5. Миллий ҳамкор грант лойиҳасини амалга оширувчи ННТ билан биргаликда ҳамкор ташкилотларни жалб қилган ҳолда беш иш куни ичида «йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун Адлия вазирлигига юборади.
6. Адлия вазирлиги икки иш куни ичида «йўл харитаси» лойиҳасини кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун юборади.
7. Вазирлар Маҳкамаси беш иш куни ичида қиймати БҲМнинг 2000 баравари ва ундан юқори бўлган грант лойиҳасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасини кўриб чиқиб, келишиб беради.
8. Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган «йўл харитаси» лойиҳасини тасдиқлаб, миллий ҳамкорга ижро учун юборади.
9. Миллий ҳамкор «йўл харитаси» ижроси якуни бўйича Адлия вазирлигига ўн иш куни ичида унинг самарадорлиги юзасидан маълумот киритади.
10. Адлия вазирлиги грант лойиҳасини амалга ошириш самарадорлиги бўйича келиб тушган маълумотларни ўн иш куни ичида кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига ахборот учун киритади.
Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъуллар

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

1-босқич

Ҳудудий адлия органлари

ННТнинг хорижий шахслардан маблағлар олинишини келишган ҳамда чет эллик шахслардан олинадиган маблағлар ҳақидаги хабарнома бўйича Адлия вазирлигига ёзма ёки электрон шаклда маълумот киритади.

Маблағ суммаси келишилган ёки хабарнома келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида

2-босқич

Адлия вазирлиги

ННТнинг грант лойиҳалари доирасида маблағлар олинишини келишганлиги ёки ҳудудий адлия органининг маълумоти ҳақида Ташқи ишлар вазирлигига хабарнома юборади.

Пул маблағлари келишилган ёки ҳудудий адлия органининг маълумоти келиб тушган кундан бошлаб икки иш кунидан кечиктирмасдан

3-босқич

Ташқи ишлар вазирлиги

Хабарномани кўриб чиқиб, чет эллик шахслар томонидан молиялаштириши режалаштирилган грант лойиҳаси юзасидан тегишли хулосани Адлия вазирлигига тақдим этади.

Беш иш куни ичида

4-босқич

Адлия вазирлиги

1. Ташқи ишлар вазирлигининг хулосаси асосида ННТга грант лойиҳасини амалга оширишда амалий ёрдам бериш ва ҳамкорлик қилиш учун миллий ҳамкорни бириктириш чораларини кўради.

1. Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли хулосаси келиб тушгандан кейин икки иш куни ичида.

2. ННТ билан келишилган ҳолда миллий ҳамкорни бириктирганлиги ҳақида миллий ҳамкор сифатида бириктирилган ташкилотни хабардор қилади.

2. Миллий ҳамкор бириктирилгандан кейин икки иш куни ичида.

5-босқич

Миллий ҳамкор ННТ билан биргаликда

Миллий ҳамкор грант лойиҳасини амалга оширувчи ННТ билан биргаликда ҳамкор ташкилотларни жалб қилган ҳолда»йўл харитаси» лойиҳасини ишлаб чиқади. Бунда:

қиймати БҲМнинг 2000 бараваригача бўлган грант лойиҳаси бўйича «йўл харитаси» лойиҳаси миллий ҳамкор ва ННТ томонидан тасдиқланиб, ижрога қаратилади;

қиймати БҲМнинг 2000 баравари ва ундан юқори бўлган грант лойиҳасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳаси тасдиқлаш учун Адлия вазирлигига юборилади.

Миллий ҳамкор унинг муайян грант лойиҳасига бириктирилганлиги ҳақида Адлия вазирлигининг хабарномаси келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида

6-босқич

Адлия вазирлиги

«Йўл харитаси» лойиҳасини кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун юборади.

«Йўл харитаси» лойиҳаси тасдиқлаш учун киритилгандан бошлаб икки иш куни ичида

7-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Қиймати БҲМнинг 2000 баравари ва ундан юқори бўлган грант лойиҳасини амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасини кўриб чиқиб, келишиб беради.

Беш иш куни ичида

8-босқич

Миллий ҳамкор

Грант лойиҳасини амалга ошириш самарадорлиги бўйича Адлия вазирлигига маълумот киритади.

«Йўл харитаси» ижроси якуни бўйича ўн иш куни ичида

9-босқич

Адлия вазирлиги

Грант лойиҳасини амалга ошириш самарадорлиги бўйича келиб тушган маълумотларни икки иш куни ичида кўриб чиқиб, Адлия вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот учун киритади.

Беш иш куни ичида

Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

НАМУНА

_________________________________________________________________ томонидан

_________________________________________________ дан олинадиган пул маблағлари

(маҳаллий ННТ номи)

(чет эллик шахс Ф.И.О ёки ташкилот номи)

доирасида амалга ошириладиган халқаро грант лойиҳасини амалга ошириш бўйича

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Т/р

Тадбир номи

Тадбир мақсади

Амалга ошириш механизми

Сарфланадиган пул маблағи суммаси

(минг сўм) ёки бошқа мол-мулк (тури, русуми, ҳажми, миқдори ва бошқа белгилари)

Амалга ошириш ҳудуди

Амалга ошириш муддати

Мақсадли аудитория

(тадбирларга жалб қилинадиган аҳоли қатлами)

Иштирок этувчи чет эл фуқаролари сони

Амалий ёрдам кўрсатувчи ҳамкор ташкилотлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1.

2.

3.

Маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларининг халқаро грант лойиҳаларини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

НАМУНА

________________________________________________________________ томонидан

__________________________________________________ дан олинадиган пул маблағлари

(маҳаллий ННТ номи)

(чет эллик шахс Ф.И О ёки ташкилот номи)

доирасида амалга оширилган халқаро грант лойиҳаси бўйича

МАЪЛУМОТ

Т/р

Пул маблағини берувчи чет эллик шахс

Пул маблағи олинган сана

Миллий ҳамкор

Ҳамкор ташкилотлар

Лойиҳа номи

Лойиҳанинг умумий мазмуни

(мақсади)

Лойиҳа суммаси

(сўм ёки чет эл валютасида)

Лойиҳа давомийлиги

(амалга ошириш даври кўрсатилади)

Лойиҳа доирасида амалга оширилган тадбирлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1.

2.

3.

4.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.06.2022 й., 09/22/328/0520-сон; 30.05.2023 й., 09/23/217/0301-сон)