Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни ўтказиш ва мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 31 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3359]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 11 августдаги 20-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3664, 11.08.2025 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
1. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни ўтказиш ва мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ 2022 йил 1 июндан кучга киради.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 31 март,
8-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 31 мартдаги 8-мҳ-сон буйруғига 1-ИЛОВА
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни ўтказиш ва мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш
ҚОИДАЛАРИ
Ушбу Қоидалар қуйидаги шартномаларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) рўйхатдан ўтказиш тартибини белгилайди:
Ихтиролар давлат реестрида, Фойдали моделлар давлат реестрида, Саноат намуналари давлат реестрида, Ўсимлик навлари давлат реестрида ва Ҳайвон зотлари давлат реестрида рўйхатга олинган ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома ва ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғидан фойдаланиш учун лицензия шартномаси;
Товар белгилари давлат реестрида рўйхатга олинган товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига (бундан буён матнда товар белгиси деб юритилади) бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома ва Товар белгилари давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказилмай туриб Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан муҳофаза қилинадиган товар белгисидан фойдаланиш учун лицензия шартномаси;
Интеграл микросхемалар топологиялари давлат реестрида рўйхатга олинган интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома;
Электрон ҳисоблаш машиналари (бундан буён матнда ЭҲМ деб юритилади) учун Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида ва Маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатга олинган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар ва мулкий ҳуқуқларнинг ўзгаларга ўтказилиши тўғрисидаги шартномалар.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
шартнома — ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига, товар белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш, интеграл микросхемалар топологияларига ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман ўтказиш, ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни тўлиқ ёки қисман ўтказиш ва мулкий ҳуқуқларнинг ўзгаларга ўтказилиши тўғрисидаги шартномалар;
лицензия шартномаси — ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгисидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқни бериш тўғрисидаги шартнома;
сублицензия шартномаси — лицензиат томонидан ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, товар белгиси, селекция ютуғидан фойдаланишга бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартнома;
Ихтиролар давлат реестрида, Фойдали моделлар давлат реестрида, Саноат намуналари давлат реестрида, Ўсимлик навлари давлат реестрида ва Ҳайвон зотлари давлат реестрида рўйхатга олинган ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома;
Ихтиролар давлат реестрида, Фойдали моделлар давлат реестрида, Саноат намуналари давлат реестрида, Ўсимлик навлари давлат реестрида ва Ҳайвон зотлари давлат реестрида рўйхатга олинган ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғидан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномаси (сублицензия шартномаси);
Товар белгилари давлат реестрида рўйхатга олинган товар белгисига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома;
Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинаётган товар белгисидан фойдаланиш тўғрисидаги лицензия шартномаси (сублицензия шартномаси). Жамоавий белги ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсларга ўтказилиши мумкин эмас;
Интеграл микросхемалар топологиялари давлат реестрида рўйхатга олинган интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартнома;
ЭҲМ учун Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида ва Маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатга олинган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни тўлиқ ёки қисман бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномалар ва мулкий ҳуқуқларнинг ўзгаларга ўтказилиши тўғрисидаги шартномалар.
3. Ўзбекистон Республикаси «Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий муҳофазаси тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасига мувофиқ томонларнинг келишувига биноан Вазирликда ЭҲМ учун Дастурий маҳсулотлар давлат реестрида ва Маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатга олинган ЭҲМ учун яратилган дастур ёки маълумотлар базасига бўлган мулкий ҳуқуқларнинг ўзгаларга ўтказилиши тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилиши мумкин.
4. Товар белгисига доир ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказишга, башарти у истеъмолчини товар ёки унинг тайёрловчиси хусусида чалғитадиган бўлса, йўл қўйилмайди.
5. Шартномани рўйхатдан ўтказиш, шунингдек рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган миқдордаги давлат (патент) божи тўланади.
6. Шартномани ёки рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномасига киритилган ўзгартиришларни рўйхатга олишга оид ишлар патент эгаси (ҳуқуқ эгаси) томонидан мустақил равишда ёки ваколатлари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан тасдиқланган вакил орқали амалга оширилади.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда, ариза Вазирликда рўйхатга олинган патент вакили (бундан буён матнда патент вакили деб юритилади) орқали топширилади. Патент вакилининг ваколатлари ишончнома билан тасдиқланади.
2-боб. Ариза ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш
7. Шартномани рўйхатдан ўтказиш учун Вазирликка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) шартномани рўйхатдан ўтказиш учун ариза.
Ариза ушбу Қоидаларга 1-иловада келтирилган шаклда ўзбек ёки рус тилида бир нусхада топширилади. Хорижий исмлар ва корхоналарнинг номлари ўзбекча ёки русча транслитерацияда келтирилади.
Ариза битта шартномага тегишли бўлиши керак.
Агар патент эгалари (ҳуқуқ эгалари)нинг бошқа шахсга лицензияни тақдим этиш ёки ҳуқуқни топширишга розилиги тақдим этилаётган бошқа бирон ҳужжатда қайд этилмаган бўлса, ариза уларнинг ҳаммалари томонидан имзоланади.
Юридик шахс томонидан ариза корхона, ташкилот раҳбари томонидан ёки бунга ваколатли шахс томонидан, унинг лавозими кўрсатилган ҳолда, имзоланади.
Имзолар имзо қўяётган шахсларнинг фамилияси, исми ва отасининг исмлари бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолда очиб берилади;
б) уч нусхада белгиланган тартибда тасдиқланган шартнома ёки шартномадан кўчирма.
Шартнома варақлари тикилган, рақамланган бўлиши ва уларда тузатишлар, қўшимча ёзувлар, ўчирилган сўзлар ҳамда бошқа келишилмаган тўғрилашлар бўлмаслиги керак.
Шартнома қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
аниқ кўрсатилган шартнома томонлари;
шартнома предмети (муҳофаза ҳужжатининг рақами, товар белгисининг халқаро рўйхатга олиш рақами);
ҳуқуқни ўтказиш тури;
лицензия шартномаси бўйича ўтказилаётган ҳуқуқлар ҳажми;
лицензия шартномасининг амал қилиш ҳудуди;
лицензия шартномасининг амал қилиш муддати;
мукофот миқдори (ёки бу борада келишув мавжудлигини тасдиқлайдиган қоида).
Товар белгисига тааллуқли лицензия шартномасида лицензиат товарларининг сифати лицензиар товарларининг сифатидан паст бўлмаслиги ҳақида шарт қўйилган бўлиши ва лицензиар бу шартнинг бажарилишини назорат қилиши кўрсатилиши лозим.
Товар белгисига ҳуқуқни қисман топшириш тўғрисидаги шартномада ҳуқуқлар топширилаётган белгиларни рўйхатга олиш учун Товарлар ва хизматларнинг халқаро классификациясига мувофиқ гуруҳлаштирилган товарлар ва (ёки) хизматларнинг рўйхати бўлиши керак;
г) мерос қилиб олишлик ҳуқуқи ёки ҳуқуқий ворислик ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжат (зарур ҳолларда);
е) чет эл юридик ва жисмоний шахслар томонидан шартномани рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган миқдордаги давлат (патент) божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари томонидан давлат (патент) божи тўланганлигини қўшимча ҳужжат талаб қилмасдан вазирлик томонидан ахборот тизимлари орқали мустақил равишда текширилади.
Белгиланган миқдордаги давлат (патент) божи тўланмаган тақдирда, аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.
9. Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар ўзбек, рус ёки бошқа тилда тақдим этилиши мумкин. Агар ҳужжатлар бошқа тилда тақдим этилган бўлса, уларнинг ўзбек ёки рус тилига таржимаси илова қилинади.
10. Ариза ва унга илова қилинаётган ҳужжатлар Вазирликка бевосита топширилади ёки почта орқали жўнатилади.
3-боб. Шартномани кўриб чиқиш ва рўйхатдан ўтказиш
11. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Вазирликка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат давомида керакли ҳужжатларнинг мавжудлиги ва улар ушбу Қоидаларда белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.
12. Керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ёки шартномани рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Қоидаларда белгиланган талаблар бузилган ҳолда тузилган ёхуд шартномада бир-бирини истисно қиладиган ҳолатларнинг мавжудлиги аниқланган ҳолларда, ариза топширган шахсга билдиришнома юборилади ва унда билдиришнома юборилган санадан эътиборан уч ой мобайнида мавжуд бўлмаган ва (ёки) тўғриланган ҳужжатларни тақдим этиш ва (ёки) тақдим этилган шартномага тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинади.
Бунда аризани кўриб чиқиш учун белгиланган муддатнинг кечиши етишмаётган ёки тўғриланган ҳужжатлардан охиргиси келиб тушмагунга қадар тўхтатиб турилади.
13. Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Қоидаларнинг талабига мувофиқ бўлса, бу ҳолда Вазирлик шартномани рўйхатдан ўтказади ва шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тегишли Давлат реестрига киритади. Бунда аризада кўрсатилган ёзишмалар учун манзилга рўйхатдан ўтказилган рақами, рўйхатдан ўтказилган санаси кўрсатилган шартноманинг иккита нусхаси ва рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот келтирилган муҳофаза ҳужжатига илова юборилади.
Рўйхатдан ўтказилган шартноманинг бир нусхаси назорат нусха бўлиб, Вазирликда сақланади.
14. Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Қоидаларнинг талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолларда Вазирлик шартномани рўйхатдан ўтказишни рад этади. Бунда, Вазирлик ариза топширган шахсга шартномани рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисида рад этилганлик асослари кўрсатилган билдиришнома юборади ва тақдим этилган ҳужжатларни, аризадан ташқари, қайтариб юборади.
15. Шартнома рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Вазирликнинг расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган Вазирликнинг расмий ахборотномасида қуйидаги ҳажмда эълон қилинади:
16. Лицензия шартномасига киритиладиган ўзгартиришлар қуйидагиларга нисбатан рўйхатдан ўтказилади:
томонларни белгилаш;
шартнома предмети;
амал қилиш муддати;
амал қилиш ҳудуди;
ўтказилаётган ҳуқуқлар ҳажми.
17. Рўйхатдан ўтказилган шартномага киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза ушбу Қоидаларга 2-иловада келтирилган шаклда топширилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
а) шартнома томонларининг тегишли ўзгартиришларни киритиш тўғрисидаги келишувини тасдиқлайдиган ҳужжат;
б) чет эл юридик ва жисмоний шахслар томонидан киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган миқдордаги давлат (патент) божи тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси юридик ва жисмоний шахслари томонидан давлат (патент) божи тўланганлигини қўшимча ҳужжат талаб қилмасдан вазирлик томонидан ахборот тизимлари орқали мустақил равишда текширилади.
Белгиланган миқдордаги давлат (патент) божи тўланмаган тақдирда, аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.
18. Киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш ушбу Қоидаларнинг 11 — 14-бандлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
19. Рўйхатдан ўтказилган шартномага киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар Вазирликнинг расмий веб-сайтида ҳам жойлаштириладиган расмий ахборотномасида эълон қилинади.
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни ўтказиш ва мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ва улардан фойдаланиш учун лицензия шартномаларини, интеграл микросхемалар топологияларига бўлган ҳуқуқни ўтказиш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга ёки маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни ўтказиш ва мулкий ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 31 мартдаги 8-мҳ-сон буйруғига 2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2005 йил 11 майдаги 48-сон «Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1481, 2005 йил 17 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 176-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2011 йил 26 августдаги 25-сон «Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1481-1, 2011 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 40-сон, 424-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2013 йил 14 октябрдаги 128-сон «Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1481-2, 2013 йил 21 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 43-сон, 574-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг 2017 йил 6 ноябрдаги 23-сон «Ихтиро, фойдали модел, саноат намунаси, селекция ютуғи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгисига бўлган ҳуқуқларни бериш ва лицензия шартномаларидан фойдаланиш, интеграл микросхемалар топологиясига бўлган ҳуқуқни тўлиқ ёки қисман бериш, электрон ҳисоблаш машиналари учун дастурга, маълумотлар базасига бўлган барча мулкий ҳуқуқларни бутунлай ёки қисман ўзгаларга бериш ва мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1481-3, 2017 йил 17 ноябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2017 й., 10/17/1481-3/0275-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.03.2022 й., 10/22/3359/0270-сон)