|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАҲАЛЛИЙ САНОАТ, АҲОЛИГА МАИШИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ, ДАВЛАТ САВДОСИ ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарорида назарда тутилган маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш ва умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирларини амалда рўёбга чиқаришни таъминлаш, қайта ташкил этилаётган жамоалар манфаатларини янада тўлароқ ҳисобга олиш, шунингдек, мулкчилик шаклларини ўзгартириш механизмини тартибга солувчи зарур меъёрий базани шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маҳаллий саноат, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш, давлат савдоси ва умумий овқатланиш корхоналари ва ташкилотларининг меҳнат жамоалари мулкни сотиб олаётганда уларга бериладиган қўшимча имтиёзлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 декабрдаги 525-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 385-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда 1993 йилнинг 20 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг республика шаҳар ва қишлоқларидаги ҳудудий бўлинмаларини тузиш ва уларни маблағ билан таъминлаш, шунингдек, уларни малакали кадрлар билан тўлдириш масаласини ҳал этсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари А.Н. Возненко ва Б.С. Ҳамидов ўртоқлар зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 6 январь,
3-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 9 ноябрдаги 248-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 44-45-сон, 385-модда)
«Маҳаллий саноат» давлат корпорациясининг 1993 йилда давлат тасарруфидан чиқариладиган ва сотиб олиш қиймати икки баравар кўпайтирилган йиллик ўртача фойда даражасида белгиланадиган корхоналари
РЎЙХАТИ
Манғит халқ истеъмол товарлари фабрикаси
Амударё тумани саноат комбинати
Избоскан тумани саноат комбинати
Косонсой тумани саноат комбинати
Сариосиё тикувчилик фабрикаси
Янгиер шаҳар саноат комбинати
Тошлоқ тикувчилик фабрикаси
Ҳазорасп хўжалик-рўзғор товарлари фабрикаси
Қибрай тумани саноат комбинати
Бухоро зардўзлик буюмлари фабрикаси
Самарқанд хўжалик-рўзғор буюмлари заводи
Навбаҳор тумани саноат комбинати
Пешку тумани саноат комбинати
Шеробод тумани саноат комбинати
Тошкент «Чевар» акционерлик жамияти