Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг жамиятдаги ўрни ҳамда ролини кучайтириш, уларнинг аҳоли кундалик муаммолари билан ишлаш ва таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги мавқеини мустаҳкамлаш, шунингдек, фуқаролар йиғини ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали тизимнинг самарадорлигини ошириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-227-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Фармон ижросини назорат қилиш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 18 октябрь,
ПФ-6324-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги «Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5938-сон Фармонида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-227-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон)
б) 27-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
в) 28-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш жамғармаси таркиби*

Т/р

Номланиши

Раис

Раис
ўринбосари

Оила
ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассис

Ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ходим

Молиялаштириш манбаси

1.

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра лавозим маошига коэффициент қўлланилиши**

1,4 баравар

1,25 баравар

1,2 баравар

1 баравар

Давлат бюджети

2.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядлари

Посёлкалар, қишлоқлар, овуллар ва шаҳарлар маҳаллаларининг фуқаролар йиғинларида

8

7

6

5

Шаҳарлар ҳудудидан ташқарида жойлашган маҳаллалар фуқаролар йиғинларида

7

6

5

4

3.

Лавозим маошига ҳар ойлик устама ҳақ (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти)

20 фоиз

4.

Лавозим маошига алоҳида меҳнат шароитлари учун ҳар ойлик устама ҳақ

26 фоиз

12 фоиз

5.

Ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди

меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг
15 фоизи миқдорида

6.

Моддий ёрдам кўрсатиш

бир ойлик лавозим маоши миқдорида

Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари

Изоҳ:
* Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 апрелдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида»ги 147-сон қарорининг 4-банди учинчи хатбошиси ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларига татбиқ этилмайди;
** ҳудудида хонадонлар сони мингта ва ундан ортиқ бўлган ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари учун ушбу тариф коэффициентлари 1,35 баравар ошириб ҳисобланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.10.2021 й., 06/21/6324/0970-сон; 28.12.2024 й., 06/24/227/1089-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)