Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 15 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2021 йил 31 июлда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология]
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш (бундан буён матнда сейсмик хавфсизликни таъминлаш деб юритилади) соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология]
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июлдаги ПҚ-4794-сон қарори.
3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
визуал текширув — таянч конструкциялардаги, қопламалар ва деворлардаги ёриқлар ҳамда шикастланишларни аниқлаш учун бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини кўздан кечириш;
зилзила — ер қобиғининг ёки ер устки қатламининг тўсатдан рўй берган силжиши, емирилиши ёки ўпирилиши оқибатида вужудга келган, узоқ масофаларга тарқаладиган тўлқинсимон тебранишлар тарзидаги ер ости силкинишлари ва тебранишлари;
зилзилабардошлик — аҳоли ҳаёти ҳамда мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлайдиган бинолар ва иншоотларнинг зилзила таъсирига бўлган мустаҳкамлик кўрсаткичлари;
зилзила оқибатларини бартараф этиш — содир бўлган зилзиладан кейин амалга ошириладиган ва инсон ҳаётини сақлаб қолишга, зарарни ҳамда моддий йўқотишларни камайтиришга қаратилган тезкор авария-қутқарув ишлари мажмуи;
зилзила эпицентри — зилзила ўчоғига тўғри келадиган ер юзасидаги нуқта;
инструментал-техник текширув — махсус кузатув, ўлчов ва назорат воситаларидан фойдаланган ҳолда бинолар ҳамда иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш;
кучли зилзила — магнитудаси (зилзила қуввати) Рихтер ўлчови бўйича 5,0 ва ундан юқори бўлган зилзила;
сейсмик жиҳатдан заифлик — бинолар ва иншоотларнинг конструкцияларида зилзила натижасида юзага келиши мумкин бўлган шикастланишлар ҳамда емирилишларнинг кўрсаткичлари;
сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштириш — ҳудудларни илмий таҳлил асосида сейсмик хавф даражаси бўйича таснифлаш;
сейсмик фаол зона — сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштириш харитасида белгиланган, кучли зилзилалар юз бериши эҳтимоли доимо юқори бўлган ҳудуд;
сейсмик хавфсизлик — сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат органлари ва ташкилотлари томонидан аҳоли ҳаётини ва инфратузилма объектларини зилзилалар натижасида келиб чиқадиган хавфлардан ҳимояланганлик ҳолати;
сейсмик хатар — муайян ҳудудда зилзилалардан кўриладиган эҳтимол тутилган ижтимоий ва иқтисодий зарар;
сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сейсмик режим ўзгаришининг мониторингини амалга оширувчи сейсмик кузатув станцияларининг тармоғи;
электрон техник паспорт — бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлик ҳолати тўғрисидаги зарур маълумотлар жамланган электрон ҳужжат.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
5.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.04.00 Маданий мерос объектлари;
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология]
Сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган объектлар аҳамиятига кўра қуйидаги тоифаларга бўлинади:
I тоифа — хавфлилик омили паст бўлган объектлар;
II тоифа — хавфлилик омили ўртача бўлган объектлар;
III тоифа — хавфлилик омили юқори бўлган объектлар;
IV тоифа — хавфлилик омили жуда юқори бўлган объектлар.
Сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган объектларнинг тоифаларига кўра рўйхати ушбу Қонуннинг иловасига мувофиқ белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 603-сон қарори билан тасдиқланган «Республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби тўғрисида»ги низом.
2-боб. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
6-модда. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
сейсмик хавфсизлик даражасини ошириш бўйича чоралар кўриш;
фойдаланишда бўлган, шунингдек фойдаланишга топшириладиган бинолар ва иншоотлар зилзилабардошлигининг мониторинги ҳамда назоратини амалга ошириш;
республика ҳудудида жойлашган сув омборларида инструментал сейсмологик ва сейсмометрик кузатувлар олиб бориш;
республика ҳудудида жойлашган сув омборларининг ва бошқа гидротехника иншоотларининг зилзилабардошлиги устидан назоратни амалга ошириш;
мазкур соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг илмий асослари ва технологияларини такомиллаштириш;
давлат органлари томонидан зилзилалар натижасида инсонларнинг соғлиғи ва ҳаётига ва аҳолининг мол-мулкига зарар етказилишини, шунингдек йўқотишлар хатарини (моддий, иқтисодий ва бошқа) камайтиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш;
илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш ҳамда сейсмик хавфни, сейсмик хатарни ва зилзилалар юз бериши эҳтимолини прогноз қилишнинг, шунингдек иншоотлар зилзилабардошлигининг замонавий усулларини амалиётга жорий этиш;
мазкур соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилишини ташкил этади, тасдиқлайди ва амалга оширилишини таъминлайди;
сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида илм-фан ривожланишини, ушбу соҳада замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан инновацион технологияларнинг жорий этилишини таъминлайди;
давлат органларининг ва илмий муассасаларнинг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштиришнинг ҳар хил масштабли хариталари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминлайди;
сейсмик хавф юқори бўлган ҳудудларда бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги бўйича хулосалар бериш тартибини белгилайди;
Ўзбекистон Республикасида сейсмик хавф даражасини камайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар мониторингини доимий равишда олиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.06.00.00 Таъминлаш воситалари / 16.06.06.00 Қутқарув хизмати]
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, трансчегаравий ҳудудларда, шунингдек табиий ва техноген хавф юқори бўлган ҳудудларда сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни ташкил этади;
кучли зилзилалар юз бериши хавфи пайдо бўлганда уларнинг оқибатларини бартараф этишга доир зарур чоралар кўради;
сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
сейсмик хатарни ва кучли зилзилалар оқибатларини баҳолашга доир илмий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказишда, услубий тавсияларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
сейсмопрогностик мониторинг амалга оширилишини ташкил этади ва назорат қилади;
аҳолини ва давлат органларини кучли зилзилалар тўғрисида тезкор хабардор қилади;
кучли зилзилалар, улар томонидан келтириб чиқарилган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун барча турдаги ресурслар захиралари шакллантирилишини мувофиқлаштиради;
зилзилалар вақтида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини мувофиқлаштиради;
зилзилалар вақтида аҳолини тегишли ҳаракатларни бажаришга ва тадбирларни амалга оширишга тайёрлаш мақсадида сейсмик фаол зоналарда мунтазам равишда семинар ва тренинглар ўтказади;
юз бериши мумкин бўлган кучли зилзилалар оқибатларининг бартараф этилишини ҳамда бундай вазиятларда давлат тизими кучлари ва воситаларининг шайлигини таъминлайди;
авария-қутқарув кучларининг, махсус техниканинг ва махсус тузилмаларнинг зилзилалар эпицентрида тезкор-қутқарув ишларини амалга оширишга доир доимий шайлигини таъминлайди;
сейсмик хавфсизликни таъминлашга доир тадбирларни амалга ошириш чоғида қутқарув ишларини ташкил этади ва олиб боради;
аҳолини зилзилалар вақтида ўзини тутиш қоидалари билан таништиради, уларга тайёргарлик кўришга доир тегишли услубий қўлланмалар ва тавсиялар ишлаб чиқилиши ва тарқатилишини таъминлайди;
сейсмик фаол зоналарда жойлашган сув омборларида сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни ўз ваколатлари доирасида олиб боради;
тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда юз бериши мумкин бўлган кучли зилзилалар оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий машғулотлар ташкил этади;
кучли зилзила содир бўлган тақдирда, давлат органлари ва ташкилотлари вакилларидан иборат бўлган эпицентрал гуруҳнинг кучли зилзила эпицентрида шикастланган бинолар ҳамда иншоотларнинг яроқлилигини баҳолашга доир фаолиятини ташкил этади ҳамда унинг доимий шайлигини таъминлайди;
бинолар ва иншоотлар ҳолатининг мониторингини электрон техник паспортлар асосида амалга оширади ҳамда сейсмик жиҳатдан заифлиги юқори бўлган бинолар ва иншоотлар тўғрисидаги ахборотни тегишли давлат органлари ва ташкилотларига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қонунчиликка мувофиқ сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология]
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлиги таъминланишини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолайди ҳамда назорат қилади;
электрон техник паспортлар асосида бинолар ва иншоотларни сейсмик жиҳатдан заифлиги бўйича таснифлашда, шунингдек бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувида ҳамда уларнинг зилзилабардошлигини оширишда иштирок этади;
сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бинолар ва иншоотларнинг, шунингдек кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига оладиган электрон техник паспортларни шакллантиради;
сейсмик хавфсизлик таъминланишини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни хорижий мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда такомиллаштиради;
Ўзбекистон Республикасидаги қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш, шунингдек мавжуд бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш учун зарур чоралар кўради.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология;
сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади;
сейсмик хавфни турли масштабларда баҳолаш, сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштириш, зилзилаларни вақт кесимида прогноз қилиш, бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш бўйича услубиятларни ишлаб чиқади;
муҳандислик-геологик асосларни ва технологияларни, шунингдек турли сейсмик хавф ва хатарларни баҳолаш услубиётларини яратиш бўйича илмий тадқиқотларни амалга оширади;
сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида илмий-тадқиқот дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
зилзилалар юз бериши эҳтимолини аниқлашнинг, сейсмик хавфни ва сейсмик хатарни баҳолашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқади;
ҳудудларнинг сейсмик хавфи ва сейсмик хатарига доир ҳар хил масштабли хариталарини тузади;
кучли зилзила содир бўлган тақдирда, ер сатҳи шаклининг ўзгариши даражасини, бинолар ва иншоотларнинг емирилиши даражасини баҳолаш учун зилзила эпицентри ҳудудида макросейсмик ҳамда бошқа тадқиқотлар ўтказади;
сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий назорат қилиш усулларини ишлаб чиқади ҳамда инструментал сейсмологик ва сейсмометрик кузатув маълумотлари асосида сув омборлари тўғонларининг динамик хоссаларини ўрганиб, уларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолайди;
олий таълим ташкилотлари учун сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича ўқув ва ўқув-услубий адабиётлар тайёрлашда иштирок этади;
ахборот-кутубхона муассасаларини ва олий таълим ташкилотларини сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги илмий ҳамда илмий-техник манбалар билан таъминлайди;
сейсмик фаол зоналарда қурилиш нормалари ва қоидаларини такомиллаштиришда иштирок этади.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қонунчиликка мувофиқ сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
11-модда. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари
(11-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология]
(11-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
сейсмик хатарни камайтириш ва аҳолини юз бериши мумкин бўлган кучли зилзилаларга тайёрлаш ишларини ташкил этади;
сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишга кўмаклашади;
юз бериши мумкин бўлган кучли зилзилаларга тайёргарлик кўриш бўйича устувор йўналишларни аниқлаш ҳамда тадқиқот ва лойиҳалаш ишларини олиб бориш борасида бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
аҳолини кучли зилзилалар вақтида тегишли ҳаракатларни бажаришга ва тадбирларни амалга оширишга тайёрлаш бўйича сейсмик фаол зоналарда семинар ва тренинглар ташкил этилишига бевосита кўмаклашади;
қурилиш ташкилотлари томонидан сейсмик фаол зоналар учун нормативларга мувофиқ ишлаб чиқилган лойиҳаларга қатъий риоя этилишини назорат қилади;
мавжуд бўлган ҳамда қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг электрон техник паспортларини шакллантиришда, уларни янгилашда, шунингдек мониторингини ўтказишда иштирок этади;
сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги янги ишланмаларни амалга оширишда бевосита ташкилий-амалий ёрдам кўрсатади.
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(11-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
3-боб. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш
12-модда. Сейсмик хавфни баҳолаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.01.00 Умумий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сейсмик хавфни баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади.
Сейсмик хавфни баҳолаш ер юзасидаги тебранишлар жадаллигини ҳисоблашни ҳамда уларнинг юз бериши эҳтимолини баҳолашни ўз ичига олади.
Сейсмик хавфни баҳолаш натижалари асосида ҳудудларнинг сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштириш хариталари тузилади.
Сейсмик жиҳатдан ҳудудлаштириш хариталари қурилиш лойиҳаларининг зилзилабардошлиги нормативларини, ердан фойдаланиш, ерга эгалик қилиш ва аҳолини жойлаштириш тарҳларини ишлаб чиқиш учун асосдир.
Шаҳарсозлик фаолиятида муайян ҳудуд грунтининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда сейсмик жиҳатдан микроҳудудлаштириш хариталари тузилади, бинолар ва иншоотлар эса ушбу хариталарга мувофиқ лойиҳалаштирилади ҳамда қурилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кучли зилзилалар юз бериши эҳтимолини прогноз қилиш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сейсмопрогностик кузатувлар тармоғи республика ҳудудида комплекс прогностик кузатувларни, маълумотларни тўплаш ва узатишни, уларнинг дастлабки таҳлилини амалга оширади.
Сейсмик кузатувлар тармоғи миллий ва халқаро сейсмик кузатувлар глобал тизимига киритилган станциялардан иборатдир.
Сейсмик ва прогностик станцияларда доимо кузатувлар олиб борилади, олинган натижалар эса Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг маълумотлар базасида жамланади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази сейсмик, геофизик ва гидрогеосейсмологик кузатувлар олиб боради, шунингдек зилзилалар даракчиларига доир прогноз маълумотларининг таҳлилини амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳамда Фанлар академиясининг идоралараро эксперт комиссияси кузатилаётган ва юз бериши мумкин бўлган сейсмик вазият тўғрисидаги хулосаларни мунтазам равишда (ҳар ҳафтада ва ҳар ойда) тегишли давлат органларига юборади.
14-модда. Бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини текшириш ҳамда мониторинг қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология]
Сейсмик фаол зоналарда жойлашган, қурилиш нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ лойиҳалаштирилган ҳамда қурилган II — IV тоифадаги объектлар ҳар беш йилда зилзилабардошликка доир визуал текширувдан ўтказилади.
Визуал текширувлар инструментал-техник текширув ўтказилишини талаб этадиган ҳолларда бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошликка доир инструментал-техник текшируви ўтказилади ҳамда уларнинг электрон техник паспорти янгиланади.
Сейсмик фаол зоналарда жойлашган III-IV тоифадаги объектлар ҳар ўн йилда зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан ўтказилиши лозим.
Сейсмик фаол зоналарда янги қурилган III-IV тоифадаги объектлар ишга туширилаётганда улар зилзилабардошликка доир инструментал-техник текширувдан мажбурий тартибда ўтказилади.
IV тоифадаги объектларга тааллуқли бўлган сув омборлари тўғонларида ва гидроэлектростанцияларда инструментал-техник текширувлар бир йилда икки марта ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 603-сон қарори билан тасдиқланган «Республиканинг сейсмик фаол зоналарида қурилиши режалаштирилаётган хавфлилик омили IV тоифага мансуб бўлган бино ва иншоотларга зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш тартиби тўғрисида»ги низом.
Сув омборлари тўғонларининг инструментал-техник текширувлари сейсмик фаол ҳудудларда содир бўлган ҳар бир кучли зилзиладан кейин мажбурий тартибда ўтказилади.
Бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошликка доир визуал ҳамда инструментал-техник текширувлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги қурилиш соҳасидаги тегишли ҳудудий назорат инспекциялари, қурилиш соҳасидаги лойиҳалаш ташкилотлари ва махсус лицензияланган ташкилотлар, шунингдек илмий-тадқиқот муассасалари томонидан амалга оширилади.
Кучли зилзилалар содир бўлган ҳудудлардаги барча турдаги бинолар ва иншоотлардан мутахассислар томонидан зилзилабардошликка доир визуал ёки инструментал-техник текширувдан ўтказилгандан кейин фойдаланишга йўл қўйилади.
Бинолар ва иншоотлар сейсмик жиҳатдан заифлигининг доимий мониторинги электрон техник паспортлар асосида амалга оширилади ҳамда ушбу мониторинг натижасида олинган ахборот тасарруфида бинолар ва иншоотлар бўлган давлат органларига ҳамда бошқа ташкилотларга топширилади.
Ўз тасарруфида бинолар ва иншоотлар бўлган давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлар ушбу модданинг тўққизинчи қисмида назарда тутилган ахборот олинганидан кейин олти ой давомида сейсмик жиҳатдан заиф деб топилган бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текшируви ўтказилишини таъминлаши ҳамда текширув натижаларига доир хулосалар асосида уларни мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўриши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 июндаги 405-сон қарори билан тасдиқланган «Бино ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини баҳолаш бўйича электрон техник паспортларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги низом.
15-модда. Сейсмик хатарни баҳолаш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология;
Сейсмик хатарни баҳолаш кучли зилзила натижасида юзага келиши мумкин бўлган инсонлар жабрланишининг, моддий ва бошқа йўқотишларнинг илмий прогнозини ишлаб чиқиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сейсмик хатарни баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда амалга оширилади.
Сейсмик хатарни баҳолаш натижаларига кўра турли масштабдаги сейсмик хатар хариталарини ишлаб чиқиш амалга оширилади, улар асосида зилзилаларнинг (сейсмик хатарларнинг) эҳтимол тутилган оқибатларини камайтириш дастурлари ишлаб чиқилади.
16-модда. Сейсмик хатарни камайтириш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология]
Сейсмик хатарни камайтиришга қуйидаги чораларни амалга ошириш ҳисобидан эришилади:
илмий-техник ечимлар асосида бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш;
аҳолининг хабардорлиги ва тайёргарлиги даражасини ошириш;
тегишли давлат органлари ва ташкилотларини сейсмик хатарларни бошқаришга тайёрлаш;
аҳолини барвақт огоҳлантириш тизимини яратиш, унинг тиббий тайёргарлик даражасини ошириш;
фавқулодда вазиятларга нисбатан тезкор ҳаракат қилиш кучларини тайёрлаш ва такомиллаштириш;
кучли зилзиладан зарар кўрган зонани тиклаш ва аҳолини реабилитация қилиш.
Сейсмик хатарни камайтириш чоралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган дастурларга мувофиқ амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 майдаги ПҚ-158-сон қарори билан тасдиқланган Сейсмик хавфсизликни таъминлаш ва қурилишда назоратни кучайтиришга оид чора-тадбирлар дастури.
17-модда. Зилзила оқибатларини бартараф этиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология]
Зилзила оқибатларини бартараф этиш ушбу моддада баён этилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлигида ҳамда ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот муассасалари, сейсмология соҳасидаги мутахассислар иштирокида зарар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида тезкор чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқади.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Зилзила содир бўлган тақдирда зилзила эпицентрида шикастланган бинолар ва иншоотларнинг фойдаланишга яроқлилигини баҳолаш доимий эпицентрал гуруҳ ҳамда тегишли мутахассислардан тузиладиган гуруҳ томонидан амалга оширилади.
Кучли зилзилалар оқибатларини бартараф этиш доирасида ҳудудларда:
аҳолини кучли зилзила зонасидан хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш таъминланади;
қутқарув ва кечиктириб бўлмайдиган авария-тиклаш ишлари амалга оширилади;
биноларнинг ҳамда муҳандислик-транспорт инфратузилмасининг шикастланиш даражаси тезкор ва батафсил ўрганилади;
кучли зилзила туфайли етказилган зарар аниқланади;
кучли зилзила оқибатида бузилиши, тикланиши ёки қайта қурилиши лозим бўлган бинолар ва иншоотлар аниқланади;
зилзила натижасида вайрон бўлган бинолар ва иншоотларни қайта қуриш ҳамда тиклаш амалга оширилади.
Аҳолини кучли зилзилалар келтириб чиқарган фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 сентябрдаги 513-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолини зилзилада ҳаракатланишга тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом.
18-модда. Кучли зилзилалар натижасида етказилган зарарни баҳолаш
Кучли зилзилалар натижасида етказилган зарарни баҳолаш бўйича комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган тезкор штабнинг ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қўшма қарори билан тузилади.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Мазкур комиссиялар таркибига сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатли вазирликлар ва идораларнинг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, суғурта ҳамда молия ташкилотларининг масъул ходимлари, зилзилабардош қурилиш соҳасидаги лойиҳалаш ва илмий-тадқиқот институтларининг мутахассислари ҳамда бошқа экспертлар киради.
Кучли зилзилалар натижасида етказилган зарарни баҳолашга доир ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.10.00 Бюджет жараёни]
Кучли зилзила натижасида зарар кўрган объектларни тиклашга доир тадбирларни молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга оширилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети;
халқаро молия институтлари ва ташкилотларининг маблағлари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Суғурталанган мол-мулкка етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш қонунчиликка ва суғурта шартномасига биноан суғурта компаниялари томонидан амалга оширилади.
4-боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари
20-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.10.00.00 Сейсмология]
Жисмоний ва юридик шахслар:
тегишли ҳудуддаги сейсмик хавф даражаси тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;
зилзилалар чоғида ўзини тутиш қоидалари ҳамда уларга тайёргарлик кўриш тартиби тўғрисида ахборот олиш;
зарур бўлганда ташкилот ходимларини ҳимоя қилиш ва уларни зилзила вақтида ўзини тўғри тутишга ўргатиш учун мутахассисларни жалб этиш ҳуқуқларига эга.
Жисмоний ва юридик шахслар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 3 ва 4-боблари.
Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 754-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолининг барча қатламларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом.
21-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган жисмоний шахслар:
сейсмик хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунчилик талабларига ва сейсмик хавфсизлик таъминланишини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши;
ўз ҳаётини қутқариш, соғлиғини ва мол-мулкини сақлаш учун зилзилаларга қарши эҳтиёт чораларини кўриши;
зилзилаларга тайёргарлик кўриш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш жараёнида ўз хизмат мажбуриятларини амалга ошираётган тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотлар ходимларининг қонуний талабларини бажариши шарт.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар:
ўз ходимларини зилзила вақтидаги фавқулодда вазиятларда тўғри ҳимояланишга ва ҳаракат қилишга ўргатиши;
жойларда огоҳлантириш тизимларини ташкил этиши ва доимий тайёр ҳолатда тутиши ҳамда эҳтимоли бўлган сейсмик хавфлар ҳақида ходимларга дарҳол хабар бериши;
ўз тасарруфида бўлган объектларнинг барқарор ишлашини таъминлаш шартларига риоя этиши ҳамда зилзила вақтида сейсмик хавфнинг даражасига мувофиқ ходимларнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаши;
зилзилалар оқибатларини бартараф этиш режаларига мувофиқ давлат органлари ва бошқа ташкилотлар объектларида авария-қутқарув ишларини ўтказишда кўмаклашиши;
эвакуация тадбирларини белгиланган тартибда ўтказиши ҳамда ташкилотлар ҳудудида аҳоли ва ходимларни жойлаштириш учун базаларни олдиндан тайёрлашни амалга ошириши;
сейсмик хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунчилик талабларига ва сейсмик хавфсизлик таъминланишини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши шарт.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.01.00 Умумий қоидалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар]
Жисмоний ва юридик шахсларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
5-боб. Якунловчи қоидалар
22-модда. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ қуйидаги принциплар асосида амалга оширилади:
кучли зилзилалар юз бериши мумкинлиги ва уларнинг оқибатлари тўғрисида чегарадош давлатларни хабардор қилиш;
зилзилалар оқибатларини бартараф этиш доирасида давлатлараро ҳамкорлик;
низоларни халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқ ҳал этиш.
23-модда. Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Фанлар академияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
25-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
26-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 13 сентябрь,
ЎРҚ-713-сон
«Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ИЛОВА
Сейсмик хавфсизлиги таъминланадиган объектларнинг тоифаларига кўра
РЎЙХАТИ
Т/р
Объектнинг номи
I тоифа объектлари
1.
Уйларнинг ёнидаги хўжалик ва ёрдамчи иморатлар
2.
Вақтинча уй-жойлар
3.
Вақтинча павильонлар ва киоскалар
4.
Кино ва видеофильмларни намойиш этиш учун вақтинча павильонлар
5.
Сақлаш учун жойлар, ангарлар, омборлар
6.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жойлаштириш ва сақлаш учун музлатиш камералари
II тоифа объектлари
7.
Кам қаватли уйлар ва коттежлар (3 қаватгача)
8.
Якка тартибда қурилган шахсий уй-жойлар
9.
Темир йўл ва автомобиль йўллари инфратузилмаси объектлари
10.
Гаражлар (кўп қаватли ер ости, ер усти гаражлари)
11.
Матбаа саноати объектлари
12.
Коммуникация тоннеллари (ер ости коммуникациялари коллекторлари) ва иссиқлик тармоқлари
13.
Чиқиндиларни қайта ишлаш ташкилотлари
14.
Ўрмон хўжалиги, ёғочни қайта ишлаш, целлюлоза-қоғоз саноати объектлари
15.
Кимёвий тозалаш пунктлари, ҳаммомлар
16.
Техник хизмат кўрсатиш станциялари, жамоат транспорти ташкилотлари
17.
Кемпинглар, мотеллар, турбазалар, ёзги оромгоҳлар, дам олиш базалари ва альпинистлар курортлари
18.
Йил бўйи ишлайдиган дўконлар, маиший хизмат ташкилотлари (кафелар, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш пунктлари)
19.
Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликлари
20.
Машқ қилиш заллари ва фитнес заллари
21.
Йил бўйи ишлайдиган дам олиш зоналари
22.
Кўргазма заллари, маданият уйлари
23.
Маиший техника, сопол ва чинни буюмлар, ёғоч ва мебеллар, полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқариш ташкилотлари
24.
Қандолатчилик маҳсулотлари, салқин ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ташкилотлари
25.
Пилла тайёрлаш ташкилотларининг объектлари
26.
Пойабзал ишлаб чиқариш ташкилотларининг объектлари
III тоифа объектлари
27.
Дастгоҳлар ишлаб чиқариш объектлари
28.
Автомобиль саноати ташкилотларининг объектлари
29.
Радиацияга қарши ҳамда ер остидаги ихтисослаштирилган пана жойлар
30.
Шаҳар транспорти объектлари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар, темир йўл кўприклари
Тергов ҳибсхоналари, вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, маъмурий қамоқхоналар, ички ишлар органларининг бинолари ва иншоотлари
57.
Жазони ижро этиш муассасалари
IV тоифа объектлари
58.
Мудофаа объектларининг барча турлари
59.
Ядро тадқиқотлари, радиактив моддаларни ишлаб чиқариш, ядровий материаллар ва радиактив моддаларни сақлаш, шунингдек радиоактив моддаларга ишлов бериш ва уларни утилизация қилиш объектлари
60.
Миллий аҳамиятга эга бинолар ва иншоотлар
61.
Маъмурий-давлат бошқаруви бинолари
62.
Тиббиёт-микробиология саноатининг ва тиббиёт муассасаларининг объектлари
63.
Ўт ўчириш қисмларининг бинолари
64.
Сув омборларининг тўғонлари ва гидроэлектростанциялар
65.
Иссиқлик электр станциялари, буғ қозонхоналари
66.
Электроэнергетиканинг бошқа (муқобил) объектлари
67.
Нефть-газ ва кўмир саноатининг объектлари ҳамда омборлари
68.
Металлургия ва электротехника саноати ташкилотларининг объектлари
69.
Тоғ-кон руда саноати ташкилотларининг объектлари
70.
Кимё саноати, минерал ўғитлар ташкилотларининг объектлари, портлаш ва ёнғин хавфи юқори бўлган объектлар
71.
Ҳаво ва темир йўл транспортининг бинолари ҳамда иншоотлари, ер ости ва усти метроси объектлари
72.
Ўқув юртларининг, кўп қаватли уйлар ва меҳмонхоналарнинг, шунингдек бошқа мақсадга мўлжалланган биноларнинг (12 қаватдан юқори) барча турлари
73.
1000 дан ортиқ ўринга эга бўлган кино-концерт заллари ва кинотеатрлар
74.
Кўп ўринли ёпиқ стадионлар, йирик спорт саройлари
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.09.2021 й., 03/21/713/0869-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)