Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарори, «Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4884-сон қарори ҳамда «Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5117-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
а) Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
фан олимпиадалари (асосий олимпиадалар, муҳандислик-ихтирочилик олимпиадалари, қўшимча республика олимпиадалари, онлайн олимпиадалар)ни ташкил этиш, ўтказиш ҳамда олимпиада ғолиблари ва уларнинг ўқитувчиларини рағбатлантириш тартиби;
(1-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
мақоми асосий олимпиадаларнинг республика босқичига тенглаштирилган минтақавий халқаро фан олимпиадалари рўйхати;
халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларига номзодларни саралаш, Ўзбекистон терма жамоасини шакллантириш, терма жамоа аъзоларини тайёрлаш учун жалб этилган маҳаллий ва хорижий тренерлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби;
фан олимпиадаларининг назорат материалларини тайёрлаш ҳамда назорат материалларини тайёрлаш учун жалб этилган мутахассислар ва экспертлар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги, инглиз, немис ёки француз тилларидан бири хорижий тил сифатида ўқитиладиган умумий ўрта таълим мактаблари ўртасида ўтказиладиган «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловини ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби;
инглиз, немис, француз тиллари бўйича бир хил мураккабликдаги назорат материалларини тайёрлаш ва танлов ўтказиладиган жойларга етказиб бериш тартиби;
таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, мактабнинг хорижий тилларни ўқитиш бўйича натижадорлиги кўрсаткичларини баҳолаш тартиби;
туман (шаҳар)лар миқёсида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри миқёсида ҳамда республика миқёсида хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижага эришган мактабларни аниқлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг совринини бериш тартиби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тақдим этиладиган талабномага асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ танловда ғолиб бўлган мактабларни бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш учун ажратиладиган маблағларнинг молиялаштириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
а) туман (шаҳар) босқичида:
1-ўрин учун — 100 миллион сўм, 2-ўрин учун — 75 миллион сўм, 3-ўрин учун — 50 миллион сўм миқдорида мукофотлаш — туман (шаҳар) маҳаллий бюджетлари ҳисобидан;
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида:
1-ўрин учун — 250 миллион сўм, 2-ўрин учун — 200 миллион сўм, 3-ўрин учун — 150 миллион сўм миқдорида мукофотлаш — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан;
в) республика босқичида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1-ўрин учун — 500 миллион сўм, 2-ўрин учун — 400 миллион сўм, 3-ўрин ўрин учун — 300 миллион сўм миқдорида мукофотлаш республика бюджетидан Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг марказлашган харажатларига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан.
(2-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчиларига, халқаро олимпиадалар ва асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларига ғолибликни қўлга киритган фанидан дарс берганлиги учун, белгиланган устамаларни қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарори қабул қилинган кундан бошлаб тўлиқ тўлаб берилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири Х.У. Умарова зиммасига юклансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 9 сентябрь,
562-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарорига
1-ИЛОВА
Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат ва нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари (кейинги ўринларда — мактаблар) ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларни ташкил этиш, ўтказиш, халқаро ва минтақавий олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ҳамда олимпиада ғолибларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
асосий олимпиада — умумтаълим фанлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан мактаблар ўртасида республика миқёсида тизимли равишда ҳар йили ташкил этиладиган олимпиада;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
муҳандислик-ихтирочилик олимпиадаси — ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиётда қўллай олишини синовдан ўтказиш, ўқувчиларда муҳандислик, ихтирочилик ва конструкторлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган олимпиада;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қўшимча республика олимпиадалари — маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, вазирлик ва идоралар, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан асосий олимпиадалардан ташқари, ўз ташаббуси билан ўтказиладиган олимпиадалар;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
онлайн олимпиада — ўқувчиларнинг билимларини синовдан ўтказиш ва асосий олимпиадаларга тайёргарлик кўриш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ҳамда фақат ахборот технологиялари (компьютер, планшет, телефон ва бошқалар) орқали амалга ошириладиган олимпиадалар;
нуфузли халқаро олимпиадалар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сон қарорида белгиланган халқаро олимпиадалар;
минтақавий халқаро олимпиадалар — нуфузли халқаро олимпиадалар рўйхатига кирмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга киритилган ҳамда ғолибларининг мақоми асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларига тенглаштирилган халқаро олимпиадалар;
олимпиадалар тақвими — ўқув йили давомида ўтказилиши режалаштирилган фан олимпиадаларининг режа-жадвали;
олимпиада ғолиблари — асосий олимпиада, қўшимча республика олимпиадаларида 1, 2, 3-ўринларни, халқаро олимпиадаларда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган ўқувчилар;
ахборот тизими — Вазирликнинг олимпиадаларни ташкил қилиш ва ўтказишга мўлжалланган веб-сайти.
3. Фан олимпиадалари ягона илмий-услубий ёндашув асосида адолатлилик, очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилади.
4. Олимпиадалар учун тест топшириқлари, ёзма ва амалий ишларни (кейинги ўринларда — назорат материаллари) тайёрлаш, иқтидорли ўқувчилар захирасини шакллантириш ҳамда олимпиадаларни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар Вазирлик томонидан мувофиқлаштирилади.
Республика миқёсида ташаббус тартибида ташкил қилинадиган барча турдаги фан олимпиадалари Вазирлик билан келишган ҳолда ўтказилади ҳамда олимпиадалар тақвимига киритилади.
5. Олимпиадалар назорат материаллари ўқувчиларнинг билим, кўникмаларини стандарт ва ностандарт масалаларда, амалий топшириқларда қўллай олиш малакаларини ва компетенцияларини баҳолашга қаратилади.
6. Нуфузли халқаро олимпиадалар ва минтақавий халқаро олимпиадаларни ўтказиш тартиби ва шартлари уларнинг ташкилотчилари томонидан белгиланади.
7. Ўқувчилар олимпиадаларда ўз хоҳишларига кўра, ихтиёрий равишда қатнашадилар.
2-боб. Асосий олимпиадаларни ташкил этиш тартиби
8. Асосий олимпиадаларнинг тегишли босқичини ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирларни бажариш учун Вазирлик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ўз буйруқлари билан ташкилий қўмиталар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари ташкил этадилар.
1-§. Ташкилий қўмита
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Олимпиадаларни ташкил этиш учун Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари), туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларида ҳар бир олимпиада ҳамда унинг босқичларини ўтказиш бўйича республика ва ҳудудий ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — ташкилий қўмита ) тузилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
10. Қуйидагилар ташкилий қўмитанинг вазифалари ҳисобланади:
олимпиада ўтказиладиган жойни белгилаш ва тасдиқлаш;
ҳакамлар ҳайъати таркиби, апелляция комиссияси аъзолари, аудитория раҳбарлари рўйхатини шакллантириш;
олимпиада назорат материалларининг махфийлигини, олимпиадани мазкур Низом талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш;
олимпиаданинг ташкил этилиши, ўтказилиши ва натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш;
барча олимпиада иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни ахборот тизимига киритилишини мувофиқлаштириш;
олимпиада натижалари ва ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ғолибларни кейинги босқичда иштирок этиши бўйича тавсияни юқори турувчи ташкилий қўмитага тақдим этиш.
11. Мактабларда ташкилий қўмитанинг вазифалари Педагогик кенгаш томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ташкилий қўмита таркибига Вазирлик, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигининг масъул ходимлари ва бошқа маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари киритилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
2-§. Ҳакамлар ҳайъати
13. Олимпиадаларнинг барча босқичларида ташкилий қўмита томонидан 3 кишидан 7 кишигача таркибда ҳакамлар ҳайъати тузилади.
14. Ҳакамлар ҳайъати:
олимпиада жараёнида бериладиган назорат материалларини экспертизадан ўтказади;
олимпиада иштирокчилари томонидан бажарилган ишларни Вазирлик томонидан тасдиқланган баҳолаш мезонлари асосида холисона текширади, баҳолайди ва ғолибларни аниқлайди;
натижаларни олимпиада ўтказилган куни эълон қилади;
ўтказилган олимпиада натижалари бўйича қарор қабул қилади ва уни ташкилий қўмитага тақдим этади.
15. Ҳакамлар ҳайъати таркибига мактаблар, нодавлат таълим ташкилотлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот институтларининг юқори малакали мутахассислари жалб қилинади. Ҳар бир фан бўйича тузилган ҳакамлар ҳайъати аъзолари очиқ овоз бериш йўли билан ҳайъат раисини сайлайдилар.
16. Ҳакамлар ҳайъати аъзолари олимпиада ғолибларини холисона аниқлашда ва назорат материалларининг махфийлигини таъминлашда шахсан жавобгар ҳисобланади.
3-§. Аудитория раҳбари ва назоратчилар
17. Ташкилий қўмита томонидан олимпиада бошланишидан олдин қуръа ташлаш йўли билан фан ўқитувчилари орасидан хоналарга аудитория раҳбари ва назоратчилари тайинланади.
Фан ўқитувчиси ўз мутахассислик йўналишида олимпиада ўтказилаётган аудиторияга раҳбар ёки назоратчи этиб тайинланишига йўл қўйилмайди.
18. Аудитория раҳбарлари:
иштирокчиларга олимпиаданинг тартиб-қоидалари тўғрисида қисқача тушунтиради;
олимпиада бошланиши ва тугаш вақтини эълон қилади ҳамда олимпиада жараёнини назорат қилади;
фан олимпиадаси жараёнида ўрнатилган тартиб-қоидаларга амал қилмаган ўқувчиларни олимпиададан далолатнома тузиб четлаштиради;
иштирокчиларнинг бажарган ишларини шифрлаб, текшириш учун ҳакамлар ҳайъатига топширади;
ҳакамлар ҳайъати томонидан текширилган ишларни шифр бўйича рўйхатини тузади ва ташкилий қўмитага тақдим этади.
19. Аудитория назоратчилари олимпиада ўтказилаётган ва ўзлари бириктирилган аудиторияда тартиб сақланишини таъминлайдилар ва аудитория раҳбарига қўйилган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашадилар.
20. Олимпиада ўтказиладиган аудиториялар видеокузатув камералари билан жиҳозланади. Аудиторияда телефон ва турли алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланади. Кимё ва физика фанларида калкулятордан ҳамда математика фанида циркуль ва чизғичдан фойдаланишга рухсат этилади.
Оммавий ахборот воситалари вакилларига олимпиада жараёнига халақит қилмаган ҳолда кузатишларига рухсат берилади.
21. Олимпиада ўтказилаётган жараёнда иштирокчиларнинг ўзаро гаплашиши, алоқа воситалари ва турли хил қўшимча манбалардан фойдаланиши тақиқланади.
Бундай ҳолатлар учун иштирокчи олимпиададан четлаштирилади, бажарган ишлари текширилмайди ва баҳоланмайди.
4-§. Апелляция комиссияси
22. Апелляция комиссияси ҳакамлар ҳайъати таркибига кирмаган уч нафаргача фан мутахассисларидан иборат таркибда тузилади.
23. Апелляция комиссияси томонидан олимпиада иштирокчиларининг аризалари олимпиада натижалари эълон қилинган куннинг ўзида қабул қилинади. Апелляция жараёнида ҳакамлар ҳайъати аъзолари, иштирокчи ва унинг фан ўқитувчиси иштирок этиши мумкин.
24. Апелляцияга олимпиадалар иштирокчиларининг фақатгина ўзлари томонидан бажарилган ишларини қайта кўриб чиқиш бўйича натижа эълон қилингандан сўнг шу куннинг ўзида аризалар қабул қилинади.
25. Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланган иштирокчининг бажарган ишида баҳолаш мезонларига мос келмаслик ҳолатлари аниқланганда апелляция комиссияси ҳакамлар ҳайъати қарорини бекор қилиш ёки уларга ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
26. Апелляция комиссияси ҳакамлар ҳайъатига апелляция натижалари бўйича изоҳ бериб, олимпиада натижаларини ўзгартириши мумкин ва бунда ҳакамлар ҳайъати қарори қайта тасдиқланади.
5-§. Иқтидорли ўқувчилар захираси
27. Иқтидорли ўқувчилар захираси ахборот тизимида шакллантирилади.
28. Иқтидорли ўқувчилар захирасига қуйидаги тоифадаги ўқувчилар киритилади:
асосий олимпиаданинг учинчи босқичида фанлар кесимида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар;
минтақавий халқаро олимпиадалар ғолиблари;
нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этган ўқувчилар;
қўшимча республика олимпиадалари ғолиблари;
онлайн олимпиадалар ғолиблари.
29. Иқтидорли ўқувчилар захирасидаги ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар йиллар кесимида Вазирликнинг ахборот тизимида сақланади.
3-боб. Асосий олимпиадаларни ўтказиш тартиби
30. Асосий олимпиадалар ушбу Низомга 1-иловада келтирилган фанлардан икки гуруҳга ажратилган ҳолда ўтказилади.
Бунда, нуфузли халқаро олимпиадалар ташкил қилинадиган фанлар мос келувчи биринчи гуруҳ (математика, физика, кимё, биология, информатика ва ахборот технологиялари фанлари) ва иккинчи гуруҳ (қолган фанлар) деб белгиланади.
31. Барча фанлардан назорат турлари, шакллари, баҳолаш мезонлари Вазирлик томонидан тасдиқланади.
Биринчи гуруҳдаги фанлар бўйича назорат турларида фанлар бўйича синовлар халқаро олимпиадаларнинг талаблари ва топшириқлари методологиясини қўллаган ҳолда ўтказилади.
32. Асосий олимпиадалар мактабларнинг 9 — 11-синф, академик лицейлар ва касб-ҳунар мактабларининг ўқувчилари ўртасида ўтказилади.
33. Асосий олимпиадалар тўрт босқичда қуйидаги муддатларда ўтказилади:
биринчи босқич — мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблар миқёсида сентябрь ойида;
иккинчи босқич — туман (шаҳар) миқёсида октябрь ойида;
учинчи босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ноябрь ойида;
тўртинчи босқич — республика миқёсида барча фанлардан апрель-май ойларида ўтказилади.
Тўртинчи босқичда умумтаълим мактабларининг 11-синф, касб-ҳунар мактаблари, академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчилари иштирок этадилар.
Биринчи босқич мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблар томонидан ўқувчилар ўртасида ўтказилади.
Ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафаргача ғолиб аниқланади ва мактаб педагогик кенгашининг (ёки нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг) қарори билан иккинчи босқичда иштирок этиш учун тавсия этилади.
Иккинчи босқичда иштирок этиш учун тавсия этилган ўқувчилар ҳамда уларнинг ўқитувчилари ҳақидаги маълумотлар ахборот тизимига жойлаштирилади.
Биринчи босқични ўтказиш билан боғлиқ масалалар, назорат материалларининг махфийлигини, жараённинг адолатли ва шаффоф ўтказилишини таъминлашга мактаб директори масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими биринчи босқич ташкил этилишини мувофиқлаштиради ҳамда адолатли ва шаффоф ўтказилиши бўйича назоратни амалга оширади.
(33-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Иккинчи босқич туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан биринчи босқичда ғолиб бўлган ўқувчилар ўртасида ўтказилади.
Академик лицей ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод мактаблари ҳамда Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаблар ва ушбу мактабларнинг ҳудудлардаги филиалларининг биринчи босқич ғолиблари иккинчи босқичда иштирок этмасдан тўғридан-тўғри учинчи босқичда иштирок этадилар.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги бошқа мактабларнинг биринчи босқич ғолиблари жойлашуви бўйича асосий олимпиадаларнинг иккинчи босқичида иштирок этади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
35. Иккинчи босқичда ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафаргача (1, 2, 3-ўринлар) ғолиб аниқланади ва ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ташкилий қўмита томонидан учинчи босқичда иштирок этиш учун тавсия этилади.
Ташкилий қўмита тавсия этилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритади ва тасдиқлайди.
36. Иккинчи босқични ташкил этишда:
иштирокчиларини олимпиадалар бўлиб ўтадиган манзилга хавфсиз келиб-кетишларига тегишли мактаб директорлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
назорат материалларининг махфийлигини таъминлаш, жараёнларнинг шаффоф, адолатли ва барча хавфсизлик чораларини кўрган ҳолда ташкил этилишига — туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирлари шахсан масъул ҳисобланади.
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари томонидан иккинчи босқич ўтказилишини назорат қилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Учинчи босқич Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан ўтказилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
39. Асосий олимпиадаларнинг учинчи босқичида:
иккинчи босқичда 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
академик лицейлар ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент, ижод мактаблари ҳамда Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаблар ва ушбу мактабларнинг ҳудудлардаги филиаллари томонидан тавсия этилган 3 нафаргача ўқувчилар;
(39-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
ўтган ўқув йилида асосий олимпиаданинг учинчи босқичида 1-ўринни эгаллаган ва ҳозирда мактаб, академик лицей ёки касб-ҳунар мактабларининг ўқувчилари ўтган ўқув йилида ғолибликни қўлга киритган фани бўйича иштирок этади.
40. Учинчи босқичда ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар (1, 2, 3-ўринлар) ғолиблар аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Иштирокчиларнинг олимпиадалар бўлиб ўтадиган манзилга хавфсиз келиб-кетишларини таъминлашга туман (шаҳар) ҳокимлари ва мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирлари шахсан масъул ҳисобланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
42. Тўртинчи босқич республика миқёсида Вазирлик томонидан учинчи босқичда 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган, умумтаълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари ҳамда касб-ҳунар мактаблари ва академик лицейларнинг 2-босқич ўқувчилари ўртасида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Тўртинчи босқич учун назорат материаллари ҳамда уларни баҳолаш мезонлари Вазирлик томонидан тайёрланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Кўзи ожизлар махсус мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида она тили ва адабиёт, математика, тарих, рус тили ва адабиёти фанларидан олимпиада икки (вилоят ва республика) босқичда ташкил қилинади ҳамда назорат материаллари Вазирлик томонидан ишлаб чиқилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
45. Тўртинчи босқичда ҳар бир фан йўналишида баллар кетма-кетлигида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар ғолиб ҳисобланади.
46. Тўртинчи босқични ташкил этишда:
а) иштирокчиларнинг республика босқичи бўлиб ўтадиган манзилга хавфсиз келиб-кетишларига:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари;
тизимида таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари;
нодавлат таълим ташкилоти раҳбарлари;
б) назорат материалларининг махфийлигини таъминлаш, жараёнларнинг шаффоф ва адолатли ўтказилишига — Вазирлик бевосита масъул ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31-боб. Муҳандислик-ихтирочилик олимпиадалари
461. Мактаб ўқувчилари ўртасида ижодкорлик, ихтирочилик ҳамда конструкторлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида муҳандислик-ихтирочилик олимпиадалари ташкил қилинади.
Муҳандислик-ихтирочилик олимпиадалари ўғил ва қиз бола ўқувчилар учун алоҳида-алоҳида ўтказилади ҳамда ғолиблар алоҳида-алоҳида аниқланади.
Ҳар йили август ойида Вазирлик томонидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда замонавий муҳандислик соҳаларидан келиб чиқиб, жорий ўқув йилида бўлиб ўтадиган муҳандислик-ихтирочилик олимпиадасининг йўналишлари, танлов босқичлари, турлари, шартлари, баҳолаш мезонлари ҳамда ғолиблари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинадиган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати эълон қилинади.
Муҳандислик-ихтирочилик йўналишидаги олимпиада ғолиблари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинадиган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
462. Муҳандислик-ихтирочилик олимпиадаларининг ташкилий жараёнлари асосий олимпиада шартлари каби молиялаштирилади ва ғолиблари рағбатлантирилади.
Муҳандислик-ихтирочилик олимпиадаси ғолиблари ва бир нафар жамоа раҳбари (ўқитувчи) белгиланган мукофот пуллари билан, қуйи синф ўқувчилари эса ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.
463. Муҳандислик-ихтирочилик олимпиадаларининг мактаб ўқувчилари ўртасида республика босқичида ғолибликни қўлга киритган битирувчи синф ўқувчиларига давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош бакалавриат таълим йўналишларига имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш ҳуқуқини берувчи ҳамда уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади.
(31-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон)
4-боб. Қўшимча республика олимпиадалари
47. Қўшимча республика олимпиадалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар ёки давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ташаббусига кўра ўтказилиши мумкин.
48. Қўшимча республика олимпиадаларини ўтказиш тартиби, ғолиблар ва уларнинг ўқитувчилари ёки таълим муассасаларини рағбатлантириш масалалари олимпиадаларни ўтказиш учун ташкил этиладиган ташкилий қўмита (ёки ташкилотчилар) томонидан ўрнатилган тартибда белгиланади.
49. Ўқувчилар ўртасида умумтаълим фанлари бўйича ўтказиладиган қўшимча республика олимпиадалари Вазирлик билан келишилади.
Қўшимча республика олимпиадасини ўтказиш учун ташаббускор ташкилот томонидан Вазирликка ўтказилиши режалаштирилаётган олимпиада тўғрисида қуйидаги маълумотларни илова қилган ҳолда мурожаат юборади:
олимпиаданинг мақсади;
олимпиадани ўтказиш жойи ва вақти;
олимпиада ўтказилиши режалаштирилаётган фанлар рўйхати;
иштирокчилар учун қўйилган талаблар (синфи, ёши ва бошқалар);
ғолиб ва совриндорлар учун белгиланган мукофот жамғармаси ҳамда қўшимча имтиёзлар.
Вазирлик мурожаатни келиб тушган вақтдан бошлаб ўн кун мобайнида кўриб чиқади ҳамда қўшимча республика олимпиадасини ўтказишга розилик бериш ёки рад қилиш бўйича асослантирилган жавоб беради.
50. Қуйидаги ҳолларда олимпиадани ўтказишга рад жавоби берилиши мумкин:
олимпиадани ўтказишнинг мақсади амалдаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган таълим соҳасидаги асосий принципларга мос келмаса;
олимпиадани ўтказиш жойи ва вақти иштирокчиларнинг ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирса.
5-боб. Онлайн олимпиада
51. Умумтаълим фанлари бўйича Вазирлик томонидан ўтказиладиган онлайн олимпиада мактабларнинг 4 — 11-синф ўқувчилари ҳамда академик лицей ва касб-ҳунар мактабларининг ўқувчилари ўртасида ўқувчиларнинг билимларини синовдан ўтказиш, асосий олимпиадаларга тайёргарлик кўриш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўтказилади.
52. Онлайн олимпиадани ўтказиш тартиби, муддатлари ва шартлари тўғрисидаги маълумотлар онлайн олимпиада бошланишидан икки ҳафта олдин Вазирликнинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.
53. Онлайн олимпиадада рўйхатдан ўтиш, иштирок этиш ва натижаларини аниқлаш ахборот тизими орқали амалга оширилади.
54. Онлайн олимпиаданинг техник таъминоти Вазирлик томонидан амалга оширилади.
55. Вазирлик томонидан ташкил қилинадиган онлайн олимпиадалар натижалари таълим муассасаси, ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчиларини рағбатлантиришга асос бўлмайди.
56. Нодавлат ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган онлайн олимпиадаларини ўтказиш тартиби, ғолиблар ва уларнинг ўқитувчилари ёки таълим муассасаларини рағбатлантириш масалалари ташкилотчилар томонидан белгиланади.
6-боб. Нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи терма жамоага номзодларни саралаш тартиби
57. Нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи терма жамоага номзодларни саралаш (кейинги ўринларда — саралаш) биринчи гуруҳ фанлардан уч босқичда ўтказилади.
58. Саралашнинг барча босқичларида иштирокчиларга синфидан қатъи назар, ҳар бир фан йўналишида бир хил назорат материаллари тақдим этилади ва натижалар ҳам синфларга ажратилмаган ҳолда эълон қилинади.
59. Саралашнинг биринчи босқичига қуйидаги тоифадаги ўқувчилар жалб қилинади:
тегишли ўқув йилида ўтказилган асосий олимпиадаларнинг учинчи (вилоят) босқичида фанлар бўйича синфлар кесимида, баллар кетма-кетлигида 1 — 5-ўринларни эгаллаган 9 — 11-синф ва академик лицей ҳамда касб-ҳунар мактабларининг ўқувчилари;
минтақавий халқаро олимпиадаларда ўтган ва жорий ўқув йили давомида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан тавсия қилинган ўқувчилар (ҳар бир фандан 5 нафаргача);
(59-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
ўтган ўқув йилида нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этган, ҳозирда умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар мактабларида таҳсил олаётган ўқувчилар.
60. Саралашнинг биринчи босқичи Вазирлик томонидан ноябрь ойида ташкил қилинади ва иккинчи босқичга Республика миқёсида ҳар бир фан бўйича энг юқори балларни қўлга киритган дастлабки 25 нафар иштирокчилар саралаб олинади.
61. Саралашнинг иккинчи босқичи доирасида ўтказилган синовлар натижалари бўйича баллар кетма-кетлигида энг юқори натижага эришган:
биология фанидан — 12 нафар;
кимё фанидан — 12 нафар;
информатика ва ахборот технологиялари фанидан — 12 нафар;
физика фанидан — 15 нафар;
математика фанидан — 18 нафар ўқувчилар учинчи босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
62. Вазирлик томонидан саралашнинг иккинчи босқич натижаларига кўра саралаб олинган ўқувчилар учун тажрибали ўқитувчилар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва хорижий мутахассислар, шунингдек, халқаро танлов ва олимпиадалар совриндорлари бўлган тренерлар иштирокида маҳорат дарслари, кучайтирилган ўқув машғулотлари ташкил этилади.
63. Ташкил этиладиган ўқув машғулотлари давомида ўтказиладиган учинчи босқич синов натижаларига кўра ҳар бир фан йўналишида энг юқори балларни қўлга киритган ўқувчилардан нуфузли халқаро олимпиадаларда белгиланган квоталар асосида Ўзбекистон терма жамоаси таркиби шакллантирилади.
64. Нуфузли халқаро олимпиадаларга саралашнинг барча босқичлари учун назорат материаллари ҳамда баҳолаш мезонлари Вазирлик томонидан ишлаб чиқилади ҳамда махфийлиги таъминланган ҳолда, олимпиада ўтказиладиган жойларга етказилади.
65. Нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи терма жамоа раҳбарлари ва уларнинг ёрдамчилари Вазирлик томонидан тайинланади.
66. Вазирлик ҳузурида математика, физика, информатика ва ахборот технологиялари, кимё ва биология фанларидан маслаҳат кенгашлари ташкил қилинади.
Маслаҳат кенгашларига ўз фани бўйича юқори малакага эга бўлган тажрибали тренерлар, профессор-ўқитувчилар киритилади.
Маслаҳат кенгаши аъзолари терма жамоани нуфузли халқаро олимпиадаларга тайёрлашда, маҳорат дарсларини ташкил қилишда иштирок этади.
67. Терма жамоа раҳбари ўз фани бўйича юқори малакага эга бўлиши, халқаро олимпиада топшириқларини инглиз тилидан давлат тилига бехато таржима қила олиши ҳамда ўқувчилар ишларини халқаро ҳакамлар ҳайъатига ҳимоя қила олиши лозим.
68. Минтақавий халқаро олимпиадаларда иштирок этиш учун Ўзбекистон терма жамоаси нуфузли халқаро олимпиадаларга ўтказилган саралаш босқичлари натижалари асосида ёки Вазирлик томонидан қўшимча саралашлар ўтказиш орқали шакллантирилиши мумкин.
7-боб. Олимпиада ғолиблари ҳамда уларнинг ўқитувчиларини тақдирлаш ва рағбатлантириш
69. Асосий олимпиаданинг учинчи босқичида ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:
1-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари;
2-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари;
3-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари.
Асосий олимпиаданинг тўртинчи босқичида ғолиб бўлган ҳар бир ўқувчига қуйидаги миқдорда пул мукофотлари берилади:
1-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 баравари;
2-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари;
3-ўринни эгаллаган ўқувчига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
70. Асосий олимпиаданинг тўртинчи босқичида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчиларга ихтисослик фани бўйича давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи диплом Вазирлик томонидан берилади ва унинг алоҳида электрон реестри юритилади.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
71. Информатика ва ахборот технологиялари фани бўйича мазкур сертификатни олган ўқувчиларга ихтисослик фан сифатида математика фанидан давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида максимал балл олиш ҳуқуқи берилади.
72. Вазирлик томонидан ҳар йили асосий олимпиаданинг республика босқичи ва республика босқичига тенглаштирилган минтақавий халқаро олимпиадалар ҳамда нуфузли халқаро олимпиадаларнинг ғолиблари рўйхати шакллантирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
73. Нуфузли халқаро олимпиадалар ғолибларининг ўқитувчилари ҳамда таълим муассасалари директорлари белгиланган тартибда рағбатлантирилади.
(73-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
74. Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоиз миқдорида устама ҳақи тўланади.
Бунда:
устамалар нуфузли халқаро олимпиадалар ва асосий олимпиадалар ўтказиладиган фанлар бўйича айнан ғолибликни қўлга киритган фанидан дарс бераётган олимпиада ғолибига берилади;
таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган нуфузли халқаро олимпиадалар ва асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари томонидан ғолибликни тасдиқловчи ҳужжат ёки сертификат тақдим қилинади.
75. Устама олишга даъвогар шахсда бир пайтда нуфузли халқаро ва асосий олимпиада (республика босқичи) ғолиби бўлганда унга энг юқори натижаси бўйича устама тайинланади ва тўлов амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
76. Олимпиада ғолиблари ва уларнинг ўқитувчиларини рағбатлантириш харажатлари Вазирликка Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Ушбу Низомга 2-иловада келтирилган рўйхатдаги халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари учун пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
8-боб. Фан олимпиадаларини ташкил этишни молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
77. Асосий олимпиадаларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари, ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ҳамда Вазирликнинг ҳар йилги марказлашган харажатлар сметасида режалаштирилади.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларида олимпиадаларни ўтказиш билан боғлиқ қуйидаги харажатлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ажратилган бюджет маблағлари ва Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади:
асосий олимпиадани ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар;
ўқувчи ва кузатувчиларнинг асосий олимпиадада иштироки билан боғлиқ харажатлар (келиб кетиши ва яшаши, транспорт, меҳмонхона, овқатланиш);
эсдалик совғалари, тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар, асосий олимпиада ғолибларига бериладиган пул мукофотлари, назорат материаллари муаллифлари ва ҳакамлар ҳайъати (апелляция комиссияси) аъзоларига тўланадиган тўловлар, ғолибликни тасдиқловчи ҳужжат ёки сертификат (диплом) билан боғлиқ харажатлар бундан мустасно.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 125-сонли қарорига асосан иккинчи — бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/125/0203-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
78. Мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган халқаро олимпиадалар терма жамоа аъзолари ва раҳбарларининг иштироки билан боғлиқ барча харажатлар Вазирлик томонидан қопланади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
79. Олимпиадада иштирок этган ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва апелляция комиссияси аъзоларига ҳар йили Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган Вазирликнинг марказлашган харажатлари ҳисобидан қуйидаги миқдорларда бир марталик ҳақ тўловлари амалга оширилади:
(79-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
асосий олимпиаданинг учинчи босқичида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
асосий олимпиаданинг тўртинчи босқичи ҳамда халқаро олимпиадаларга саралаш босқичларида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 100 фоиз миқдорида.
(79-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
80. Асосий олимпиадаларга ва халқаро олимпиада саралаш босқичларига жалб қилинган ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва апелляция комиссияси аъзоларининг хизмат сафари билан боғлиқ кунлик, яшаш ва транспорт харажатлари уларнинг асосий иш жойидан қопланади.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
81. Назорат материалларини тайёрлаш учун мактабларнинг, академик лицей, касб-ҳунар мактабларининг, олий таълим ва нодавлат таълим ташкилотларининг олий маълумотли ўқитувчилари ва бошқа мутахассислар жалб қилинади ҳамда уларга қуйидаги миқдорларда ҳақ тўланади:
асосий олимпиада ва онлайн олимпиадалар учун тайёрланган ҳар бир тест топшириғи (унинг ечими билан) учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 5 фоиз миқдорида;
асосий олимпиада ва онлайн олимпиадалар учун тайёрланган ҳар бир ёзма иш топшириғи (унинг ечими билан) учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 20 фоиз миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи терма жамоани саралаш босқичлари учун тайёрланган ҳар бир топшириқ (унинг ечими билан) учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
(81-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
асосий олимпиада, онлайн олимпиадалар ва халқаро олимпиадалар учун тайёрланган битта назорат топшириғини (ёзма иш, тест) таржима қилганлик (ўзбек, рус, инглиз тилларига) учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 2 фоиз миқдорида.
(81-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
82. Халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини қўшимча ўқитишга жалб қилинган:
(82-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
маҳаллий мутахассисларга соатбай ҳақ тўлаш илмий даража ва унвонига (илмий даража ва унвонларга эга бўлмаган тренерлар учун илмий даражага эга бўлмаган ўқитувчи лавозимига) мувофиқ олий таълим муассасаси талабаларига ўқув машғулотларини ўтказганлик учун белгиланган миқдорларда;
хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаши ва келиб-кетиши билан боғлиқ тўловлар улар билан амалга оширилган келишувга асосан Вазирлик томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
83. Халқаро олимпиадаларда ўқувчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида, уларнинг юқори даражада тайёргарлик кўришлари учун Фан олимпиадалари марказида ҳамда «Ренессанс» оромгоҳида ўқув базаси ташкил этилади, барча зарур шароитлар таъминланади ва Вазирлик томонидан ўқув жараёнларига республика ва хорижлик малакали мутахассислар жалб қилинади.
(83-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
84. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги халқаро олимпиадаларга жалб қилинган маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамда терма жамоа аъзоларини ётоқхона ва транспорт хизмати билан таъминлайди.
(84-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
9-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
85. Халқаро олимпиадаларда Ўзбекистон терма жамоасининг иштирок этиши Вазирлик томонидан мувофиқлаштириб борилади.
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
86. Асосий олимпиадаларнинг барча босқичларида, халқаро олимпиадаларга саралашнинг биринчи ва иккинчи босқичларида иштирокчиларнинг олимпиада ўтказиладиган жойга келиб-кетиши, йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча ташкилий чора-тадбирларни кўриш маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий халқ таълими бўлинмалари зиммасига юклатилади.
(86-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
87. Олимпиада ўтказиладиган жойнинг санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативларига мослиги, ўқувчилар соғлиги билан боғлиқ масалалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинади.
88. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни раҳбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Синфлар кесимида асосий олимпиада ўтказиладиган фанлар
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

I. Биринчи гуруҳ фанлар

Синфлар

9

10

11

1.

Математика

+

+

+

2.

Физика

+

+

+

3.

Кимё

+

+

+

4.

Биология

+

+

+

5.

Информатика ва ахборот технологиялари

+

+

+

II. Иккинчи гуруҳ фанлар

6.

Она тили ва адабиёт

+

+

+

7.

Ўзбек тили (бошқа тилларда таҳсил оладиганлар учун)

+

+

+

8.

Қорақалпоқ тили ва адабиёти

+

+

+

9.

Рус тили ва адабиёти

+

+

+

10.

Инглиз тили

+

+

+

11.

Немис тили

+

+

+

12.

Француз тили

+

+

+

13.

Тожик тили

+

+

+

14.

Қозоқ тили

+

+

+

15.

Тарих

+

+

+

16.

География

+

+

+

161.

Давлат ва ҳуқуқ асослари фани

+

+

+

III. Махсус мактаб-интернат ўқувчилари учун фан олимпиадаси ўтказиладиган фанлар рўйхати

17.

Она тили ва адабиёт

+

+

+

18.

Математика

+

+

+

19.

Тарих

+

+

+

20.

Рус тили ва адабиёти

+

+

+

Изоҳ: мазкур рўйхатга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПҚ-346-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни раҳбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Халқаро олимпиадалар
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Нуфузли халқаро олимпиадалар

1.

Халқаро математика олимпиадаси

International Mathematical Olympiad (IMO)

2.

Халқаро физика олимпиадаси

International Physics Olympiad (IPhO)

3.

Халқаро кимё олимпиадаси

International Chemistry Olympiad (IChO)

4.

Халқаро биология олимпиадаси

International Biology Olympiad (IBO)

5.

Халқаро информатика олимпиадаси

International Olympiad in Informatics (IOI)

Халқаро олимпиадалар

6.

Халқаро немис тили олимпиадаси

International German Olympics (IDO)

7.

Халқаро француз тили олимпиадаси

International French Language Olympiad (IFLO)

8.

Халқаро инглиз тили олимпиадаси

International English Olympiad

9.

Халқаро география олимпиадаси

International Geographical Olympiad (IGeo)

10.

Халқаро иқтисод олимпиадаси

International Economics Olympiad (IEO)

11.

Халқаро астрономия олимпиадаси

The International Astronomy Olympiad (IAO)

Минтақавий халқаро олимпиадалар

12.

Халқаро Жаутиков олимпиадаси (математика, физика, информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича)

International Zhautykov Olympiad (IZHO)

13.

Кавказ математика олимпиадаси

Caucasus Mathematic Olympiad (CMO)

14.

Болқон математика олимпиадаси

Balkan Mathematical Olympiad (BMO)

15.

Ўсмирлар ўртасидаги Болқон математика олимпиадаси

Junior Balkan Mathematical Olympiad (JBMO)

16.

Халқаро математика мусобақаси

International Mathematical Competition (IMC)

17.

Халқаро Менделеев олимпиадаси (кимё фани бўйича)

International Mendeleev Olympiad in Chemistry

18.

Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадаси

International Junior Science Olympiad (IJSO)

19.

Осиё физика олимпиадаси

Asian Physics Olympiad (APhO)

20.

Европа физика олимпиадаси

European Physics Olympiad (EuPhO)

21.

Осиё-Тинч океани минтақаси информатика олимпиадаси

Asian-Pacific Informatics Olympiad (APIO)

22.

Аҳмад ал-Фарғоний номидаги халқаро физика олимпиадаси

International Al-Farghani Olympiad in Physics

23.

Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси

International Al-Biruni Olympiad in Chemistry

24.

Абу Али Ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси

International Avicenna Olympiad in Biology (AIBO)

25.

Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси

International Al Khwarizmi Olympiad in Mathematics and Informatics

26.

Европа Қизлар Информатика Олимпиадаси

European Girlsʼ Olympiad in Informatics (EGOI)

27.

Европа Қизлар Математика Олимпиадаси

European Girlsʼ Mathematical Olympiad (EGMO)

28.

Осиё-Тинч океани минтақаси математика олимпиадаси

Asian-Pacific Mathematical Olympiad (APMO)

29.

Халқаро сунъий интеллект олимпиадаси

International Olympiad in Artificial Intelligence (IOAI)

Изоҳ: мазкур рўйхатга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 декабрдаги 797-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловини ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловини ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим мактаблари (кейинги ўринларда — мактаб)га нисбатан татбиқ этилади.
3. Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб танлови (кейинги ўринларда — танлов) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан ҳар йили холислик, ошкоралик ва адолат тамойилларига амал қилинган ҳолда инглиз, немис, француз тиллари (кейинги ўринларда — хорижий тиллар) ўқитиладиган мактаблар ўртасида ўтказилади.
Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари инглиз, немис, француз тиллари бўйича бир хил мураккабликда Агентлик томонидан ишлаб чиқилади ҳамда мактаблар ўқитиладиган хорижий тиллардан қатъи назар, умумий танловда иштирок этади.
4. Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг совринини бериш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Танловнинг мақсади ва вазифалари
5. Мактаблар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларда хорижий тилларни ўқитишнинг даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, педагог-ўқитувчиларнинг хорижий тилларни ўрганишга қизиқишини ошириш, ўқитиш сифати бўйича халқаро мезон ва стандартларга мувофиқ юқори кўрсаткичларга эришишга замин яратиш танловнинг мақсади ҳисобланади.
6. Қуйидагилар танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
мактабларда хорижий тилларни ўқитиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини таҳлил қилиш;
хорижий тиллар бўйича ўқувчиларга сифатли таълим бераётган, самарали фаолият олиб бораётган ўқитувчиларни аниқлаш ва рағбатлантириш;
мактабларда хорижий тилларни ўргатиш бўйича кўрсатилаётган таълим хизматлари сифати ва самарадорлигини ошириш, уларда амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган натижалар тўғрисида кенг жамоатчиликни холис ахборотлар билан таъминлаш;
танловда юқори кўрсаткичларни қайд этган мактабларни рағбатлантириш, уларнинг тажрибасини оммалаштириш.
3-боб. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш
7. Вазирлик тизимидаги мактаблар (хорижий тилларга ихтисослашган мактаблар бундан мустасно) танловга жалб этилади.
8. Танловда иштирок этиш истагини билдирган мактаб ҳар йили 20 сентябрга қадар Вазирликнинг ахборот тизимида (кейинги ўринларда — ахборот тизими) мактаб терма жамоасини рўйхатдан ўтказади.
1-§. Танловга оид маълумотларни шакллантириш
9. Рўйхатдан ўтган мактаб ҳар йили 20 октябрга қадар ахборот тизимига хорижий тилларни ўқитиш бўйича Вазирлик томонидан белгиланган асосий кўрсаткичларини (кейинги ўринларда — асосий кўрсаткичлар) киритади.
Ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилигига мактаб директори жавобгар ҳисобланади.
10. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ахборот тизимига киритилган маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва 1 декабрга қадар ҳаққонийлигини тасдиқлайди.
11. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг танлов жараёнини ташкил этиш бўйича фаолияти, шунингдек мактабларнинг ҳаққоний маълумотларни тақдим этишлари юзасидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан амалга оширилади.
12. Ҳар бир мактабдан битта тил бўйича битта терма жамоа иштирок этиши мумкин. Терма жамоа 7 — 9-синфларда таҳсил оладиган 5 нафар ўқувчидан ташкил топади.
2-§. Танловни ташкил этиш
13. Танлов уч босқичда: туман (шаҳар), вилоят ва республика босқичларида ташкил этилади.
Танловнинг барча босқичлари учун ташкилий ишларни амалга оширадиган ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати тузилади.
14. Қуйидагилар ташкилий қўмитанинг вазифалари ҳисобланади:
танлов ўтказиладиган жойни белгилаш ва тасдиқлаш;
ҳакамлар ҳайъати таркиби, апелляция комиссияси аъзолари, аудитория раҳбарлари рўйхатини шакллантириш;
танлов материалларининг махфийлигини, танловни мазкур Низом талаблари асосида ўтказилишини таъминлаш;
танлов ташкил этилиши, ўтказилиши ва натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш;
танлов натижалари ва ҳакамлар ҳайъати қарори асосида ғолибларни кейинги босқичда иштирок этиши бўйича тавсияни юқори турувчи ташкилий қўмитага тақдим этиш.
15. Танловни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг ҳар йилги марказлашган харажатлар сметасида режалаштирилади.
16. Танловнинг биринчи босқичи (туман босқичи) ҳар йили февраль ойида тумандаги мактаблар ўртасида, Агентлик ҳамда Вазирлик томонидан тайёрланадиган махсус синов материаллари асосида, бевосита Агентлик, Вазирлик, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Давлат тест маркази томонидан белгиланадиган масъуллар иштирокида ўтказилади.
17. Танловнинг биринчи босқичида ҳар бир иштирокчи мактаб ўқувчиларидан иборат терма жамоасининг хорижий тилларни билиш даражаси тест топшириқлари воситасида синовдан ўтказилади ҳамда ушбу Низомга 2-иловадаги асосий кўрсаткичларни баҳолаш мезонлари асосида баллар қўйилади.
Биринчи босқичда мактаблар 100 баллик тизими бўйича баҳоланади, жумладан, тест топшириқлари учун — 50 балл, асосий кўрсаткичлар учун — 50 балл қўйилади.
18. Мактаб жамоасининг ҳар бир аъзоси синовлар жараёнида индивидуал баҳоланиб, иштирокчиларнинг натижалари умумлаштирилади ва асосий кўрсаткичларга қўйилган баллар қўшилган ҳолда мактабнинг умумий натижаси чиқарилади.
19. Умумий натижага кўра энг юқори балл тўплаган мактаблар баллар кетма-кетлигига кўра 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган мактаблар сифатида белгиланади.
20. Туман босқичи натижалари туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан ахборот тизимига киритилади. Синовларга тааллуқли ҳужжатлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимида уч йил муддатгача сақланади.
21. Туман босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
22. Танловнинг иккинчи босқичи (вилоят босқичи) ҳар йили апрель ойида туман босқичида ғолиб бўлган мактаблар ўртасида, Агентлик ҳамда Вазирлик томонидан тайёрланадиган махсус синов материаллари асосида, бевосита Агентлик, Вазирлик, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Давлат тест маркази томонидан белгиланадиган масъуллар иштирокида ўтказилади.
Вилоят босқичида иштирок этадиган мактабларнинг ахборот тизимига асосий кўрсаткичлар бўйича киритган маълумотлари ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан тузилган ташкилий қўмита томонидан таҳлил қилинади ва ҳаққонийлиги тасдиқланади.
23. Танловнинг вилоят босқичида иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), ўқиш (reading) ва лексик-грамматик кўникмаларини баҳолаш бўйича билимлари текширилади.
Иккинчи босқичда ҳар бир иштирокчи 100 баллик тизим бўйича баҳоланади, жумладан, тинглаб тушуниш (listening) — 25 балл, ёзиш (writing) — 25 балл, ўқиш (reading) — 25 балл ва лексик-грамматик кўникмалар — 25 балл қўйилади.
24. Мактаб жамоасининг ҳар бир аъзоси синовлар жараёнида индивидуал баҳоланиб, иштирокчиларнинг натижалари умумлашган ҳолда, мактабнинг умумий натижасини ҳосил қилади.
25. Иккинчи босқич натижаларига кўра умумий ҳисобда энг юқори балл тўплаган мактаблар вилоят босқичида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган мактаблар сифатида белгиланади.
26. Вилоят босқичида 1-ўринни кўлга киритган мактаб республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
27. Танловнинг учинчи босқичи (республика босқичи) ҳар йили август ойида, вилоят босқичида ғолиб бўлган мактаблар ўртасида Агентлик ҳамда хорижий ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланадиган махсус синов материаллари асосида, бевосита Агентлик, Вазирлик ҳамда бошқа вазирлик ва идоралар томонидан белгиланадиган масъуллар иштирокида ўтказилади.
28. Танловнинг республика босқичида иштирокчиларнинг тинглаб тушуниш (listening), ёзиш (writing), гапириш (speaking) ва ўқиш (reading) кўникмалари чет тилини билишнинг халқаро сертификацияланган стандартлари асосида синовдан ўтказилади ҳамда тегишли тил она тили сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар ҳақидаги билими текширилади.
Учинчи босқичда чет тилини билишнинг халқаро сертификацияланган стандартлари бўйича белгиланган баҳолаш тизими асосида баҳоланади.
29. Мактаб жамоасининг ҳар бир аъзоси синовлар жараёнида индивидуал баҳоланиб, иштирокчиларнинг натижалари, мактабнинг умумий натижасини ҳосил қилади.
Инглиз, немис ва француз тиллари бўйича мос ҳолда турли халқаро сертификацияланган стандартлар бўйича баҳолаш тизими қўлланилганда, мактабларнинг натижаларини ҳисоблаш 100 баллга пропорционал тарзда амалга оширилади.
30. Учинчи босқич натижаларига кўра умумий ҳисобда энг юқори балл тўплаган мактаблар 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган мактаблар сифатида белгиланади.
31. Ҳар бир босқичда ғолибликка даъвогар жамоаларнинг баллари тенг бўлиб қолган тақдирда, жамоалар ўртасида қўшимча синов ташкил этилади.
32. Республика босқичида 1-ўринни қўлга киритган мактаб Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини соҳиби сифатида эълон қилинади.
4-боб. Назорат материалларини тайёрлаш
33. Танлов жараёнида фойдаланиладиган тест топшириқлари, ёзма ва амалий ишларни (кейинги ўринларда — назорат материаллари) босқич даражасидан келиб чиқиб, Агентлик, Вазирлик ҳамда халқаро ҳамкор ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади.
Назорат материалларини ишлаб чиқишда малакали мутахассислар, хорижий экспертлар жалб қилинади ҳамда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тегишлилиги бўйича Агентлик ёки Вазирлик томонидан тузилган шартномаларга асосан амалга оширилади.
Назорат материалларини тайёрлаш учун мутахассисларга қуйидаги миқдорларда ҳақ тўланади:
танлов учун тайёрланган ҳар бир тест топшириғи (унинг ечими билан) учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 5 фоиз миқдорида;
танлов учун тайёрланган ҳар бир ёзма иш (унинг ечими билан) ва амалий топшириқ учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 20 фоиз миқдорида.
Биринчи ва иккинчи босқич учун тайёрланган назорат материаллари бир нусхада муҳрланган ҳолда тегишли ҳудудларга Агентлик масъули бириктирилган ҳолда бир кун олдин етказиб берилади.
Ҳакамлар ҳайъатига танловнинг учинчи босқичида назорат материалларини кўриб чиқиш ва зарур ҳолларда ўзгартириш киритиш ваколати берилади.
34. Танловнинг барча босқичлари учун баҳолаш мезонлари Агентлик ва Вазирлик томонидан ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.
5-боб. Танлов ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг совринини бериш
35. Танлов ғолиблари қуйидаги миқдорларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини билан мукофотланади:
а) туман (шаҳар) босқичида 1-ўрин учун — 100 миллион сўм, 2-ўрин учун — 75 миллион сўм, 3-ўрин учун — 50 миллион сўм;
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичида 1-ўрин учун — 250 миллион сўм, 2-ўрин учун — 200 миллион сўм, 3-ўрин учун — 150 миллион сўм;
в) республика босқичида 1-ўрин учун — 500 миллион сўм, 2-ўрин учун — 400 миллион сўм, 3-ўрин ўрин учун — 300 миллион сўм.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини сифатида берилган пул мукофотлари танловнинг белгиланган босқичи якунлангандан сўнг 5 иш куни ичида ғолиб мактабнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Ғолиб мактабнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилган маблағлар қуйидагича йўналтирилади:
танлов шартларига кўра асосий кўрсаткичлар бўйича мактабнинг юқори баҳоланишига ҳисса қўшган ҳамда ўқувчиларни танловга тайёрлаган хорижий тиллар ўқитувчиларини рағбатлантириш учун — мукофот суммасининг 25 фоизигача;
танловда қатнашиб юқори натижалар кўрсатган терма жамоа аъзолари бўлган ўқувчиларни эсдалик совғалар ёки нақд пул шаклида рағбатлантириш учун — мукофот суммасининг 25 фоизигача;
мактабнинг бошқа эҳтиёжлари, жумладан, танловнинг кейинги босқичига тайёргарлик учун зарур харажатлар, хорижий тилларни ўқитишни янада яхшилаш учун шарт-шароитлар яратиш, мактаб кутубхонасини хорижий тилдаги илмий, бадиий адабиётлар билан бойитиш, ўқувчиларнинг хорижий тилда тинглаб тушуниш кўникмаларини баҳолашга кўмаклашувчи техник воситалар билан фан кабинетларини жиҳозлаш учун — мукофот суммасининг қолган қисми.
Терма жамоа аъзоларига бир хил қийматдаги совғалар ажратилади ёки мукофот суммаси жамоа аъзолари ўртасида тенг тақсимланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
37. Танлов ғолибларини тақдирлаш маросимлари Агентлик, Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тантанали равишда ташкил этилади.
38. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
39. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг совринини бериш
СХЕМАСИ

Босқич

Масъуллар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Мактаблар

Ахборот тизимида рўйхатдан ўтиш

20 сентябрга қадар

2-босқич

Мактаблар

Ахборот тизимига мактабнинг асосий кўрсаткичларини киритади

20 октябрга қадар

3-босқич

Туман(шаҳар) халқ таълими бўлимлари

Ахборот тизимида киритилган маълумотларни ҳаққонийлигини текшириш

1 декабрга қадар

4-босқич

Агентлик, Вазирлик

Танловнинг биринчи (туман) босқичи учун назорат материалларини тайёрлаш

1 февралга қадар

5-босқич

Ташкилий қўмита

Танловнинг биринчи (туман) босқичини ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш

1 мартга қадар

6-босқич

Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичини ўтказиш бўйича тузилган Ташкилий қўмита

Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичида иштирок этадиган мактабларнинг ахборот тизимига асосий кўрсаткичлар бўйича киритган маълумотлари таҳлил қилинади ва ҳаққонийлиги тасдиқланади

1 майга қадар

7-босқич

Агентлик, Вазирлик

Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичи учун назорат материалларини тайёрлаш

1 майга қадар

8-босқич

Агентлик, Вазирлик, вазирлик ва идоралар

Танловнинг иккинчи (вилоят) босқичини ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш

1 июнга қадар

9-босқич

Агентлик, Вазирлик халқаро ҳамкор ташкилотлар

Танловнинг учинчи (республика) босқичи учун назорат материалларини тайёрлаш

1 августга қадар

10-босқич

Агентлик, Вазирлик, халқаро ҳамкор ташкилотлар, вазирлик ва идоралар

Танловнинг учинчи (республика) босқичини ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш

1 сентябрга қадар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Хорижий тилларни ўқитиш бўйича мактабнинг асосий кўрсаткичларини баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Асосий кўрсаткичлар

Балл*

ЖАМИ:

50 баллгача

I. Хорижий тил ўқитувчиларининг малака тоифасига эгалиги

15 баллгача

1.

Олий малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши — 100 фоизни ташкил этганда

15

Олий малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши — 50 фоиздан ошганда

10

Олий малака тоифасига эга ўқитувчилар мавжуд, улуши — 50 фоиз ва ундан кам бўлганда

5

2.

Олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши — 100 фоизни ташкил этганда

10

Олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши — 50 фоиздан ошганда

5

Биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар мавжуд, улуши — 50 фоиз ва ундан кам бўлганда

3

3.

Малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши — 100 фоизни ташкил этганда

5

Малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши — 50 фоиздан ошганда

3

Малака тоифасига эга ўқитувчилар мавжуд, улуши — 50 фоиз ва ундан кам бўлганда

1

II. Хорижий тил ўқитувчиларининг халқаро имтиҳон тизимлари бўйича махсус сертификатларга эгалиги**

15 баллгача

4.

Инглиз (француз, немис) тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2), инглиз (француз, немис) тилини ўқитишнинг касбий маҳоратларни аниқловчи сертификат (ТКТ, GOETНE ZERTIFICAT B2, DSD II, TEFL, TESOL, СELTA, DELTA, DAF, DPAFP-FLE) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган инглиз (француз, немис) тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификатига эга ўқитувчи мавжуд бўлганда

10

5.

Инглиз (француз, немис) тилини билиш даражаси ҳақидаги сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл, TestDaF (TDN3), CEFR бўйича камида В2), инглиз (француз, немис) тилини ўқитишнинг касбий маҳоратларни аниқловчи сертификат (ТКТ, GOETНE ZERTIFICAT B2, DSD II, TEFL, TESOL, СELTA, DELTA, DAF, DPAFP-FLE) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган инглиз (француз, немис) тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасид?ги сертификати?а эга ўқитувчилар сони 2 ёки унда? ортиқ бўлганда

15

III. Мактабда хорижий тил ўргатиш бўйича таълим хизматлари кўрсатишнинг йўлга қўйилганлиги

10 баллгача

6.

Мактабда хорижий тил ўргатиш бўйича ўқув курслари ташкил этилган ва камида 6 ойдан буён фаолият юритаётган бўлса (ижара шартномаси асосида)

5

7.

Мактабда хорижий тил ўргатиш бўйича ўқув курслари ташкил этилган ва камида 6 ойдан буён фаолият юритаётган бўлса ва камида 50 нафар ўқувчиларга тил ўргатиш йўлга қўйилган бўлса (ижара шартномаси асосида)

10

IV. Ўқувчиларнинг олимпиада ва танловларда эришган натижалари

10 баллгача

8.

Ўқув йилида ўқувчиси хорижий тил бўйича республика олимпиадасига йўлланма олганда

10

9.

Ўқув йилида ўқувчиси хорижий тили бўйича вилоят олимпиадасига йўлланма олганда

5

*Мактаб параметрлари битта бўлимдаги иккита ва ундан ортиқ асосий кўрсаткичларга мос келганда юқори кўрсаткич бўйича белгиланган балл қўйилади.
**Ушбу мезонларда кўрсатилган халқаро ёки миллий сертификатлар рўйхатига ва танловда иштирок этиш учун белгиланган энг кам даражасига (шкаласи) заруриятга кўра вазирлик ва Агентлик томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сон қарорига
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидан «олимпиадалари» сўзи чиқариб ташлансин.
а) номидан «олимпиадалари» сўзи чиқариб ташлансин;
б) 1-банддан «академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича олимпиадаларини» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 2, 8, 10-бандлардан ҳамда 7-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларидан «олимпиадалар» сўзи чиқариб ташлансин;
г) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 6-банддан «олимпиадалари» сўзи чиқариб ташлансин;
е) 11-банддан «олимпиада» сўзи чиқариб ташлансин.
а) номидан «олимпиадалари» сўзи чиқариб ташлансин;
б) 1-банддан «Умумтаълим фанлари бўйича академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг расмий халқаро ва республика олимпиадалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
г) 7-банддан «олимпиадалари» ва «олимпиада фанлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 8, 11, 12, 15-бандлардан «олимпиадалари» сўзи чиқариб ташлансин.
е) 13-банддан «олимпиадалар» сўзи чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2021 й., 09/21/562/0857-сон; 03.08.2022 й., 09/22/425/0712-сон; 28.08.2024 й., 09/24/532/0665-сон; 10.10.2024 й., 07/24/346/0805-сон; 01.03.2025 й., 09/25/125/0203-сон; 15.09.2025 й., 09/25/578/0826-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 19.12.2025 й., 09/25/797/1181-сон)