|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПИЛЛА ТАЙЁРЛАШ ҲАЖМЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА УЛАРГА ЭРКИН НАРХЛАР ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Пилла тайёрлашни ташкил этишни такомиллаштириш, пилла етиштирувчиларнинг иқтисодий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тирик пиллани харид қилиш ва қуруқ пиллани сотиш 1993 йил ҳосилидан бошлаб эркин нархлар бўйича шартнома асосида амалга оширилсин. Шу муносабат билан республикада амалда бўлган тирик пилла харид нархлари ва қуруқ пилланинг улгуржи нархлари бекор қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 7 январдаги 13-сон қарорига (4-банд, 4-илова) қисман ўзгартириш киритилиб, 1993 йилда тирик пилла тайёрлаш ҳажми 1290 тоннага камайтирилсин ҳамда республика енгил ва маҳаллий саноат корхоналарининг эҳтиёжларини таъминлаш учун унинг ҳажми Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича иловага мувофиқ 28000 тоннадан иборат қилиб белгилансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 19 февраль,
91-сон
Республика енгил ва маҳаллий саноат корхоналари эҳтиёжларини таъминлаш учун 1993 йилда тирик пилла тайёрлаш ва етказиб бериш ҳажмлари
|
|
Етказиб бериш ҳажми |
| Қорақалпоғистон Республикаси | 765 |
| Вилоятлар: | |
| Андижон | 4350 |
| Бухоро | 3250 |
| Жиззах | 430 |
| Қашқадарё | 2105 |
| Навоий | 900 |
| Наманган | 2705 |
| Самарқанд | 3070 |
| Сурхондарё | 1176 |
| Сирдарё | 440 |
| Тошкент | 1582 |
| Фарғона | 5382 |
| Хоразм | 1845 |
| Ўзбекистон Республикаси бўйича жами | 28000 |