1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
ўзбекистон республикаси давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳайъатининг
Қарори
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ ВА СПОРТ ИНШООТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2003 йил 28 ноябрда 1286-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг 2006 йил 10 февралдаги 84-сон «Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига мувофиқ ўз кучини йўқотган (рўйхат рақами 1550, 06.03.2006 й.).
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига асосан, Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳайъати қарор қилади:
1. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир ой ўтгандан сўнг кучга киритилсин.
Раис К. ЮСУПОВ
Шаҳрисабз ш.,
2003 йил 27 сентябрь,
12/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳайъатининг 2003 йил 27 сентябрдаги 12/7-сонли қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларидан фойдаланиш
Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисида»ги Низомга мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 27 майдаги 271-сонли «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ишлаб чиқилган.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг 2005 йил 22 сентябрдаги 880-сонли буйруғи таҳририда (рўйхат рақами 1286-1, 03.10.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 308-модда)
§-1. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари учун мажбурий ҳисобланади.
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
спорт иншоотлари — турли спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва кўнгил-очар спорт ишларини ўтказишга имконият яратувчи ва тегишли анжомлар билан жиҳозланган очиқ ва ёпиқ турдаги иншоотлар;
жисмоний тарбия-соғломлаштириш иншоотлари — аҳолига жисмоний тарбия-соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган спорт иншоотлари.
3. Спорт иншоотларидан фойдаланиш тартибини уларнинг тоифалари белгилайди. Спорт иншоотларининг тоифалари уларнинг сифатини, халқаро ва давлат меъёрларига мос келишини аниқлайди.
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншооти белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бериладиган спорт иншооти паспорти ва сертификатига эга бўлиши лозим.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг 2005 йил 22 сентябрдаги 880-сонли буйруғига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган (рўйхат рақами 1286-1, 03.10.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 308-модда)
§-2. Спорт иншоотларидан фойдаланиш тартиби ва тоифалари
4. Спорт иншоотларида турли спорт турлари бўйича спорт мусобақалари, ўқув-машқ жараёни, жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларидан ташқари кўнгил очар ва жамоат-оммавий тадбирлари (шоу, концертлар ва ҳоказо) ҳам ўтказилиши мумкин.
5. Спорт иншоотларидан фойдаланиш тартибини ва уларнинг тоифаларини ва меъёрларини кўрсатиб берувчи ҳужжатлар спорт иншоотининг паспорти ва сертификати ҳисобланади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг 2005 йил 22 сентябрдаги 880-сонли буйруғи таҳририда (рўйхат рақами 1286-1, 03.10.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 308-модда)
Спорт иншооти тўғрисидаги умумий маълумотлар, унинг таркибига кирувчи бошқа бино ва иншоотлар, техник таснифини белгилайдиган кўрсаткичлар 1-иловага мувофиқ тўлдириладиган Спорт иншоотининг паспортида акс эттирилади.
Спорт иншоотининг сертификати — спорт иншоотининг паспортида кўрсатилган маълумотларга асосланиб, спорт иншоотининг тоифасини белгилаб берувчи ҳужжатдир.
6. Спорт иншоотлари қуйидаги тоифаларга бўлинади:
Олий тоифадаги спорт иншооти — спорт иншоотининг асосий кўрсаткичлари, ўлчам ва жиҳозланганлиги миллий ва халқаро мусобақалар (Олимпия ва Осиё ўйинлари, Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионати, кубоги, биринчилиги, турнирлари) ўтказилишини таъминлаб беради. Иншоот аҳолини жисмоний тарбия билан шуғуланиши учун мўлжалланмаган.
1-тоифадаги спорт иншооти — спорт иншоотининг асосий кўрсаткичлари, ўлчам ва жиҳозланганлиги республика ва халқаро мусобақалар (Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионати, кубоги, биринчилиги, турнирлари) ҳамда ўқув-спорт машғулотлари ўтказилишини таъминлаб беради.
2-тоифадаги спорт иншооти — спорт иншоотининг асосий кўрсаткичлари, ўлчам ва жиҳозланганлиги ҳудудий тоифадаги (вилоят, туман ва шаҳар мусобақаларини чемпионатлар, биринчиликлар, турнирлар ва ҳоказо) мусобақаларни ҳамда ўқув-спорт машғулотларини ўтказилишини ва аҳолини жисмоний тарбия билан шуғулланишини таъминлаб беради.
3-тоифадаги спорт иншооти — спорт иншоотининг асосий кўрсаткичлари, ўлчам ва жиҳозланганлиги оммавий спорт тадбирларини ва жисмоний тарбия соғломлаштириш, ўқув-спорт машғулотлари ўтказилишини таъминлаб беради.
4-тоифадаги спорт иншооти — спорт иншоотининг асосий кўрсаткичлари, ўлчам ва жиҳозланганлиги аҳолини жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва ўқув-спорт машғулотлари ўтказилишини таъминлаб беради. 4-тоифадаги иншоотлар улардан мақсадли ва унумли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида икки гуруҳга бўлинади: спорт ва ўқув-машқ иншоотларига ҳамда жисмоний-тарбия ва соғломлаштириш иншоотларига».
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг 2005 йил 22 сентябрдаги 880-сонли буйруғи таҳририда (рўйхат № 1286-1, 03.10.2005 й.) — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 308-модда)
5-тоифадаги спорт иншооти — спорт иншоотининг асосий кўрсаткичлари, ўлчам ва жиҳозланганлиги спорт турлари орқали (боулинг, биллиард, дартс, картинг ва бошқа спорт турлари) кўнгил-очар тадбирлар ва хизматлар ўтказилишини таъминлаб беради.
§-3. Аҳолига жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш хизматларини кўрсатиш тартиби
7. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида аҳолига жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш пуллик хизматлари кўрсатилиши мумкин.
8. Ўн олти ёшга тўлмаган болаларга, ногиронларга, етим болаларга пенсионерларга, 1941–1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларига ҳамда уларга тенглаштирилган шахсларга жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш хизматлари бепул кўрсатилади, спорт иншоотларида ўтказиладиган кўнгил-очар ва жамоат-оммавий тадбирлари (шоу, концертлар ва ш. ў.) бундан мустасно.
Жисмоний тарбия-соғломлаштириш спорт иншоотларидан фойдаланиш қоидаларига ИЛОВА
OZBEKISTON RESPUBLIKASI JISMONIY TARBIYA VA SPORT QOMITASI __________________________________________________________________ VAKOLATLI TASHKILOT NOMI
2003 yil 27 sentyabr 12/7-sonli Ozbekiston Respublikasi Davlat jismoniy tarbiya va sport qomitasi Hayat Qarori bilar TASQILLANGAN
AA 000000 PASSPORT O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI XUDUDIDAGI BARCHA SPORT INSHOATLARIGA BERILADI
USHBU PASSPORT 12 RAQAMLANGAN BETLARDAN IBORAT ________________________________________________________________ O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI JISMONIY TARBIYA VA SPORT QO'MITASI
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 21-22-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 40-сон, 308-модда)