2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.72.00 (Кучини йукотган) Олий таълим (бакалавриат ва магистратура)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ва солиқ техникумлари фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда давлат солиқ хизмати органлари тизими учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузурида Фискал институтни ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4879-сон қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат солиқ қўмитаси) ҳузуридаги Малака ошириш маркази негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт (кейинги ўринларда — Институт) ташкил этилганлиги;
Фарғона, Тошкент ва Бухоро солиқ коллежлари 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Институт ҳузуридаги Фарғона, Тошкент ва Бухоро солиқ техникумлари (кейинги ўринларда — солиқ техникумлари) этиб қайта ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Институтнинг бакалавриат таълим йўналиши кундузги таълим шакли бўйича ўқиш давомийлиги тўрт йил, сиртқи таълим шакли бўйича беш йил этиб белгиланади;
Институтнинг магистратура мутахассисликлари кундузги таълим шакли бўйича ўқиш давомийлиги бир йил ҳамда масофавий, сиртқи ва кечки таълим шакли ўқиш давомийлиги икки йил этиб белгиланади;
Институтнинг бакалавриат ва магистратура мутахассисликларига ўқишга қабул қилишда тест синовларини очиқ ва ошкора ўтказиш, ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 20 июлдаги 393-сон ва «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарорларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
давлат органларининг марказий аппаратида солиқлар ва солиққа тортиш, молиявий назорат ва аудит ҳамда солиқ, молия ва тижорат ҳуқуқи, шунингдек иқтисодиётда ахборот технологиялари соҳаларида камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимларни Институт магистратурасига ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий, сиртқи ва кечки таълим ўқитиш дастурлари бўйича ўқиши учун қабул қилиш тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсиясига кўра кириш тест синовларисиз, тўлов-шартнома асосида қабул параметрларидан ташқари амалга оширилади;
Институтда бакалавриатни имтиёзли тугатган битирувчилар, истисно тариқасида, Институт магистратурасига тест синовларисиз, тўлов-шартнома асосида, ўқиш қийматининг 50 фоизини тўлаб, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг давлат солиқ хизмати органларида камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини юклаган ҳолда қабул қилинади;
Давлат солиқ қўмитасига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари тавсиясига мувофиқ «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандлари бўлган ҳамда Институтга талабаликка тавсия этилган ёшлар учун халқаро молия ташкилотларининг грантлари, ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тўлов-шартномаси ёки субсидия ажратиш орқали молиялаштириладиган алоҳида қабул параметрларини белгилашга рухсат берилади.
3. Давлат солиқ қўмитасининг Институт фаолияти ва илмий ўқув жараёнини ташкил этиш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:
таълим дастурларига, халқаро профессионал ассоциациялар ва бирлашмаларнинг малака сертификатлари бўйича касбий кўникмалар ва махсус билимларни ўзлаштиришга доир фанларни жорий этиш;
Давлат солиқ қўмитаси буюртмаси асосида давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалари бўйича шартнома асосида раҳбар ва ходимларни қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш курсларини ташкил этиш;
Давлат солиқ қўмитасининг буюртмасига асосан солиққа тортиш ҳамда молиявий назорат соҳаларида фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқотлар олиб боришни жорий этиш.
4. Институт ректорига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан қуйидаги тадбирларни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин:
Институт истиқболли кундузги таълим битирувчилари ва ходимларининг хорижий таълим ва илмий ташкилотлари магистратура ва докторантурасида ўқиш қиймати ва у билан боғлиқ харажатлар учун тўловларни улар ўқиш тугатгандан сўнг Институтда камида беш йил узлуксиз ишлаш шарти билан амалга ошириш;
Институт ва солиқ техникумларининг иқтидорли талаба ҳамда ўқувчиларига стипендия ажратиш;
хорижий ва маҳаллий малакали мутахассисларни Институтда таълим жараёнларига консультант, маърузачи ва ўқитувчи сифатида жалб этиш;
Институт ходимларини етакчи хорижий таълим муассасаларига ва бошқа ташкилотларга стажировка ўташ учун юбориш.
5. Белгилаб қўйилсинки:
а) солиқ техникумлари битирувчилари, шунингдек Давлат солиқ қўмитаси тизимидаги Фарғона, Тошкент ва Бухоро солиқ коллежларининг давлат солиқ хизмати органларида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган битирувчилари Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишнинг иккинчи йилидан бошлаб ўқишга қабул қилинади;
в) Бунда Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишнинг иккинчи йилидан бошлаб ўқишга қабул қилиш Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибда амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 сентябрдаги 595-сонли қароригаасосан «в» кичик банди билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон — 2021 йил 23 декабрдан кучга киради)
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Институт ва солиқ техникумларига ўз идораларидаги статистик, архив ва бошқа маълумотлардан (ахборотдан фойдаланиш қонун билан чекланган ҳолатлар бундан мустасно) фойдаланиш имкониятини яратсин.
7. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтнинг Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;
Васийлик кенгашининг вазифалари ва ваколатларини белгилаш, фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш ҳамда қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтнинг Васийлик кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 17 июнь,
377-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 июндаги 377-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтнинг Васийлик кенгаши
ТАРКИБИ
1.
Ш.Д. Кудбиев
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиққўмитаси раиси,Васийлик кенгаши раиси
2.
М.М. Махкамов
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари
3.
И.И. Норқулов
—
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари
4.
Д.Ш. Султанов
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари
5.
О.А. Пекос
—
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи
6.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари
7.
И.М. Мухторов
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
8.
Н.Ф. Каримов
—
Ўзбекистон аудиторлар палатаси кенгаши раиси
9.
М.М. Тулаходжаева
—
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси кенгаши раиси
10.
Б.С. Набижонов
—
Ўзбекистон солиқ маслаҳатчилари палатаси бошқаруви раиси
11.
Ш.С. Қаюмов
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги «Янги технологиялар илмий-ахборот маркази» ДУК директори
12.
А.С. Линников
—
Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети халқаро масалалар бўйича проректори (келишув асосида)
13.
М. Каселяускас
—
Халқаро валюта жамғармаси эксперти (келишув асосида)
14.
Лавозимига кўра
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори, Васийлик кенгаши котиби
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтганда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 июндаги 377-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтнинг Васийлик кенгаши тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтнинг (кейинги ўринларда — Институт) Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) фаолиятини тартибга солади.
2. Кенгаш Институтнинг жамоатчилик органи бўлиб, юридик шахс ҳисобланмайди.
3. Кенгаш ўз фаолиятини жамоатчилик асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
4. Таълим жараёнида ижтимоий шериклик тамойилларини самарали амалга ошириш, таълим сифатини яхшилаш, Институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва таълим жараёнини такомиллаштириш Кенгашнинг асосий мақсадлари ҳисобланади.
5. Кенгаш таркибига давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари, ҳомийлар, шунингдек, Институт фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришдан манфаатдор бўлган бошқа шахслар кириши мумкин.
2-боб. Кенгаш вазифалари ва ваколатлари
6. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
таълим жараёнини ҳамда талабаларнинг ишлаб чиқариш амалиётини самарали ташкил этиш ва такомиллаштириш, шунингдек, Институт битирувчиларини келгусида ишлаб чиқариш, фан ва таълимни интеграциялашни ривожлантириш орқали ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;
бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш сифатини ҳамда илмий-тадқиқотлар самарадорлигини оширишни ташкил этиш;
келгусида меҳнат бозори ривожланишини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар ва илмий-техник кадрларни тайёрлашнинг истиқболли йўналишларини аниқлашда Институтга кўмаклашиш;
мутахассислар тайёрлаш сифатига кўмаклашадиган истиқболли дастурларни молиялаштириш ва амалга ошириш;
Институтда илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини ривожлантириш, фундаментал (амалий) илмий-техник ишланмаларни амалга ошириш, ўқув ва илмий жараёнларни оқилона интеграциялаш;
талабаларнинг бевосита ишлаб чиқаришдаги амалий машғулотларини ташкил этиш;
ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги малакали ва тажрибали мутахассисларни таълим жараёнига жалб этиш;
Институт педагог кадрларининг меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда уларнинг малака ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтишларини ташкил этиш;
Институт фаолиятининг изчил ривожлантирилишини таъминлаш учун ҳомийлик хайрияларини, грантлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағларни жалб этиш;
эҳтиёжманд талабаларни ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш, иқтидорли талабаларга стипендиялар ажратиш, ижарада турувчи талабалар учун яшаш ва ҳордиқ чиқариш шароитларини яхшилаш, шунингдек, таътиллар даврида талабаларнинг дам олишини ташкил этишга кўмаклашиш;
Институтни замонавий ўқув-лаборатория анжомлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, Институтнинг замонавий илмий лабораторияларини шакллантириш ва ривожлантириш;
Институтда соғлом интеллектуал ва маънавий-психологик, педагоглар ва талабалар ўртасида ўзаро ҳамфикрлик муҳитини шакллантиришга, уларда касбий, маънавий, интеллектуал ва жисмоний такомиллашувга доимий интилишни тарбиялашга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш;
муаллифлик ўқув дастурлари, методик қўлланмалар, тавсияномалар, дидактик материаллар ҳамда бошқа ўқув-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва нашр этишга ҳомийлик қилиш;
иқтидорли талабаларни етакчи хорижий таълим муассасаларига тажриба орттиришга юбориш бўйича таклифларни шакллантириш, улар учун махсус стипендиялар таъсис этиш;
Институтнинг профессор-ўқитувчилар таркиби, катта илмий ходимлари — изланувчилари ва талабалари учун халқаро тажриба алмашишни ташкил этишга кўмаклашиш.
7. Кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида:
Институтдан зарур маълумотлар ва ахборотларни белгиланган тартибда олади;
Кенгаш тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда киритади;
Институтнинг иш режаларини, тадбирлар режаларини, дастурларини ва бошқа ҳужжатларини муҳокама этишда қатнашади, уларни такомиллаштиришга доир таклифлар киритади;
Институтда кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш бўйича таклифлар киритади, шунингдек, Институт ректорига Институт ходимлари ва талабаларини моддий ва маънавий рағбатлантириш тўғрисида тавсияномалар тақдим этади;
Кенгашнинг маблағ тушумлари ва маблағларининг сарфланиши бўйича молиявий режани тасдиқлайди;
Кенгаш маблағлари бўйича молиявий режанинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқади;
Кенгаш маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини текшириш учун назорат-тафтиш комиссиясини тайинлайди.
Кенгаш қонунчилик ҳужжатларига ва Институт уставига мувофиқ бошқа ваколатларга ҳам эга бўлиши мумкин.
3-боб. Кенгаш фаолиятини ташкил этиш
8. Кенгаш иштирок этишнинг ихтиёрийлиги ва Кенгаш ваколатига тегишли масалаларни ҳал этишда унинг барча аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги тамойиллари асосида шакллантирилади.
Кенгаш, қоидага кўра, Кенгаш раиси, раиснинг ўринбосари, котиб ва аъзолардан иборат таркибда шакллантирилади.
Кенгашнинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Институт ректори лавозимига кўра Кенгаш котиби ҳисобланади.
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Кенгашга раислик қилади.
Кенгаш ўз ваколатларини Институт ректорига бериш ҳуқуқига эга эмас.
10. Кенгаш раиси:
Кенгаш мажлиси кун тартибини белгилайди ва уни чақиради;
Кенгаш қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши назорат қилинишини ташкил этади;
Кенгашнинг йиллик иш режаси бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни Кенгашга тақдим этади;
Кенгаш аъзоларига юкланган вазифалар бажарилиши юзасидан уларнинг ишини мувофиқлаштиради;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда Кенгаш номидан вакиллик қилади;
Кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш учун бошқа ваколатларни амалга оширади.
11. Кенгаш раиси ўринбосарининг ваколатлари Кенгашнинг қарори билан белгиланади.
12. Кенгаш аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда қатнашиш;
Институтда таълим жараёнини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича Кенгашга таклифлар киритиш;
Кенгаш томонидан кўриб чиқиладиган масалалар бўйича хулоса тақдим этиш.
Кенгаш аъзолари Кенгаш таркибида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадилар.
Кенгаш аъзолари мажлисда шахсан қатнашиши керак. Бундай қатнашишнинг имкони бўлмаган тақдирда, Кенгаш аъзоси мажлиснинг кун тартиби бўйича ўз фикрини Кенгашга ёзма равишда тақдим этишга ҳақлидир.
13. Кенгаш ўз мажлисларини заруриятга кўра, бироқ йил чорагида камида бир марта ўтказади. Кенгаш раиси томонидан унинг аъзоларининг ёзма илтимосномалари асосида навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин. Илтимосномаларда навбатдан ташқари мажлисни чақиришнинг сабаблари ва асослари баён қилиниши керак.
14. Кенгаш мажлисини Кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда эса — Кенгаш раисининг ўринбосари бошқаради.
Кенгаш мажлиси унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.
Мажлисни ўтказиш учун кворум ёки раис ва унинг ўринбосари бўлмаганда, Кенгаш мажлисини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.
15. Кенгаш мажлисига кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига кўра давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, олий таълим муассасасининг ходимлари, айрим жисмоний шахслар таклиф этилиши мумкин.
16. Кенгаш котиби:
Кенгаш мажлисларига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
мажлисларни ўтказиш муддатлари ва жойини Кенгаш раиси билан келишади;
кун тартиби масалалари бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг санаси, кун тартиби лойиҳаси, мажлисни ўтказиш вақти ва жойидан хабардор қилади;
Кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Кенгаш аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.
Кенгаш котиби Кенгаш аъзоси ҳисобланади.
17. Кенгаш ўз фаолиятини Институт ректори билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
4-боб. Кенгаш томонидан қарорлар қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини ташкил этиш
18. Кенгаш қарори Кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Кенгаш аъзолари томонидан Институтга тақдим этилган маблағлар бўйича тушумлар ва сарфларнинг йиллик молиявий режасини, шунингдек, васийлик маблағларидан фойдаланилишини тасдиқлаш масалалари бўйича қарор Кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
19. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта муддатда Кенгаш аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга юборилади.
20. Кенгаш баённомасининг асл нусхаси ва унинг материаллари Институтда сақланади.
Институт ректори Кенгаш ҳужжатларининг сақланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратади.
Васийлик маблағлари сарфининг молиявий режасига Институтдаги Кенгаш фаолияти билан боғлиқ жорий харажатлар киритилади.
27. Васийлик маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси Кенгашнинг қарори асосида Институт ректори томонидан тасдиқланади.
Заруратга кўра васийлик маблағлари харажатлар сметасига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
28. Васийлик маблағларининг бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, маблағлар зарур тарзда расмийлаштирилиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш учун Институтнинг ректори ва бош бухгалтери жавоб беради.
Васийлик маблағларининг жорий йилда фойдаланилмаган қолдиғи олиб қўйилмайди ва кейинги йилга ўтади.
29. Кенгаш васийлик маблағларидан тўғри, мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан молиявий назоратни амалга оширади.
Назоратни амалга ошириш учун Кенгашнинг назорат-тафтиш комиссияси тайинланади.
Кенгаш назорат-тафтиш комиссиясининг раиси ва аъзоларини тайинлаш тартиби, уларнинг ваколатлари муддатлари ва тафтишларни ўтказиш даврийлиги Кенгаш қарори билан белгиланади.
30. Кенгашнинг назорат-тафтиш комиссияси бир йилда бир марта васийлик маблағлари ҳисобига амалга оширилган сарф-харажатларни тафтиш қилади ҳамда васийлик маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилганлиги юзасидан Кенгаш олдида ҳисобот беради.
31. Молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ҳал этилади.
6-боб. Кенгаш фаолиятини тугатиш
32. Кенгаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тарқатиб юборилади.
33. Кенгаш тарқатиб юборилган тақдирда, унинг васийлик маблағларини бошқариш бўйича ваколати вақтинча Институтнинг Кенгашига берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 июндаги 377-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ коллежини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 14 июлдаги 298-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 20-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 09/21/377/0565-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон)