|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВИНО-АРОҚ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ШАМПАН ВИНОСИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вино-ароқ маҳсулотлари ва шампан виноси ишлаб чиқаришни кўпайтириш, уларнинг экспортини кенгайтириш ва сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмасининг «Нагема» ва «КХЗ» (Германия) фирмалари технологияси асосида вино-ароқ корхоналарини ва шампан виноси заводини модернизация қилиш ҳамда 1-иловага* мувофиқ вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йилига 32,718 млн. шишагача, шампан виноси ишлаб чиқаришни йилига 14,542 млн. шишагача кўпайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
* 1-илова берилмайди.
2. Иловада кўрсатиб ўтилган акциядорлик корхоналари ароқ ва шампан виносини шишаларга қуйиш бўйича технология ускуналари етказиб бериш ва уларни 1997 йилнинг иккинчи ярмида фойдаланишга топширган ҳолда ўрнатиш юзасидан «Нагема» фирмаси билан 3,38 млн. Германия маркаси ҳамда «КХЗ» фирмаси билан 3,4 млн. Германия маркаси суммасида контракт тузганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
«Ўзмезасабзавотузумсаноат» уюшмаси 2-иловага* мувофиқ муддатларда қувватларни ишга тушириш жадвали бажарилишини таъминласин.
* 2-илова берилмайди.
3. «Мастона» (Қўқон шаҳри), «Наманганвино» (Наманган шаҳри), «Шароб» (Урганч шаҳри) ва «Ўзбекистон шампани» (Тошкент шаҳри) акциядорлик корхоналарини модернизация қилишни маблағ билан таъминлаш:
3-иловага* мувофиқ умумий суммаси 5,77 млн. Германия маркасига тенг бўлган ҳар бир контракт қийматининг 85 фоизи «Гермес» (Германия) жамияти суғурта қопламаси остида Германия банкининг кредит линияси доирасида қайта молиялаштирилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитлари ҳисобига;
* 3-илова берилмайди.
умумий суммаси 1,01 млн. Германия маркасига тенг бўлган ҳар бир контракт қийматининг 15 фоизи юқорида санаб ўтилган корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилишига розилик берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки икки ой муддатда кредит битими тузсин ҳамда ароқ ва шампан виносини шишаларга қуйиш бўйича технология ускуналари харид қилиш ва ўрнатиш учун маблағларни «Мастона», «Наманганвино», «Шароб» ва «Ўзбекистон шампани» акциядорлик корхоналарига қайта молиялаштирсин.
5. Ароқ ва шампан виносини шишаларга қуйиш бўйича технология ускуналари харид қилиш ва ўрнатиш йўли билан «Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмасининг вино-ароқ маҳсулотлари корхоналарини ва шампан виноси ишлаб чиқариш корхонасини модернизация қилиш лойиҳасини маблағ билан таъминлаш учун Молия вазири Германия банкига бериладиган кафолатни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати бўйича юридик хулосани Германия банки билан банклараро битимга иловада белгиланган шаклда берсин.
8. Белгилансинки, асосий қарзни, фоизларни қайтариш, воситачилик ҳақини ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кредитларига хизмат кўрсатиш юзасидан харажатларни тўлаш якка тартибдаги кредит шартномаларида қайд этилган шартларда ва муддатларда 4-иловага* мувофиқ корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
* 4-илова берилмайди.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Муҳиддинов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 13 июнь,
292-сон