1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.01 Савдо-саноат палатаси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, 2021 йил 10 апрелдан бошлаб:
а) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» мономаркази масъулияти чекланган жамияти Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази давлат муассасаси этиб қайта ташкил этилади;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 11 августдаги ПҚ-4804-сон қарорига (кейинги ўринларда — Қарор) мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда «Ишга марҳамат» мономарказлари давлат муассасалари шаклида ташкил этилади. Бунда:
Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази бош муассаса сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган «Ишга марҳамат» мономарказларига ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилади, улар томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, жумладан, касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига, хорижий тилларга ўқитиш, ички ва ташқи меҳнат бозорида бандликка кўмаклашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради;
(2-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 09/25/369/0513-сон)
«Ишга марҳамат» мономарказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, улар учун касб-ҳунар, хорижий тиллар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш мақсадида Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази тузилмасида 10 та штат бирлигидан иборат бўлган «Ишга марҳамат» мономарказлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўқув-методик таъминлаш бошқармаси ташкил этилади.
2. Қуйидаги таълим муассасаларининг бино ва иншоотлари оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига икки ҳафта муддатда берилсин:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Нукус коммунал хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бир қисми ва Ангор политехника касб-ҳунар коллежи;
Транспорт вазирлигининг Андижон транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг бир қисми;
Наманган вилояти ҳокимлиги оператив бошқарувидаги собиқ «Карбонам» масъулияти чекланган жамиятининг бино ва иншоотлари.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудларда ташкил этилаётган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш масканларига берилаётган бино ва иншоотларни (ёки уларнинг бир қисмини) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг касб-ҳунарга ўқитиш марказларига текин фойдаланиш учун ажратсин ҳамда зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш чораларини кўрсин.
4. Қуйидагилар:
«Ишга марҳамат» мономарказларининг мақоми, мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш ҳамда молиялаштириш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
касб-ҳунарга ўқитиш марказлари мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек, уларни молиялаштириш тартибини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг касб-ҳунарга ўқитиш марказлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
ишсиз ҳамда иш қидираётган шахсларни меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартибини назарда тутувчи Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларининг аҳоли бандлигини таъминлашда иштирокини қўллаб-қувватлаш тартибини назарда тутувчи «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларини сақлаш, қайта таъмирлаш, асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарининг иш ҳақларини тўлаш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 2020 йил учун ажратиладиган маблағларга қўшимча равишда 150 млрд сўм маблағ ажратилганлиги инобатга олинсин.
Белгилаб қўйилсинки:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларини қуриш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари буюртмачиси ҳисобланади, шунингдек қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;
«Ишга марҳамат» мономарказлари ўқув жараёнида фойдаланиши учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар Ишчи касбларни оммалаштириш ва ривожлантириш ассоциацияси (WorldSkills Uzbekistan) талаблари асосида (WorldSkills стандартлари асосида) белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан харид қилинади.
6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йил августга қадар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган очиқ танловларни шаффофлик ва холислик тамойилларига асосан баҳолаш, грантлар ижросини мониторинг қилиш ҳамда натижадорлигини аниқлашни «онлайн» режимда амалга ошириш имконини берувчи электрон дастурий таъминот ишлаб чиқилишини таъминласин.
Бунда «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш ишлари ушбу қарор билан ташкил этилган Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш ва уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш бўйича республика ишчи гуруҳи томонидан мувофиқлаштирилади.
Белгилансинки:
танлов ташкилотчилари танлов ғолиблари аниқлангандан кейин уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумотни тақдим этади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари танлов ғолибларини улар томонидан бино ва иншоотга зарурат бўлган тақдирда, ўн беш кун муддатда ижара тўловлари бевосита танлов ғолиби томонидан тўланиши шарти билан мақбул шарт-шароитларга эга бинолар билан таъминлаш чораларини кўради;
танлов ғолибларига грант ажратиш билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
а) жамоат ишларида, шунингдек, бандликни таъминлаш бўйича субсидия ажратилишида шаффофликни таъминлаш, суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида жамоат ишларида иштирок этаётган ва бандликни рағбатлантирувчи субсидиялар ажратилаётган фуқароларнинг биометрик авторизация ҳамда GPS-треккинг тизимларини жорий этиш;
б) меҳнат органларига мурожаат этаётган, айниқса, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар, чет элдан қайтиб келаётган меҳнат мигрантларини меҳнат бозорига мослаштириш (реинтеграция қилиш), жумладан, улар билан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш асосида ижтимоий, психологик ва бошқа синаб кўриш усулларидан фойдаланган ҳолда ҳар бир шахснинг соғлигини, касбий қизиқишини, қобилиятини, шахсий хусусиятларини ўрганиб, касб-ҳунарга мойиллигини аниқлаш, иш берувчи билан суҳбатга тайёрлаш, меҳнат жамоасида ишлаш кўникмаларига ўргатиш, меҳнат фаоллигини оширишга рағбатлантириш мақсадида аутсорсинг шартларида психолог мутахассисларни жалб этиш;
в) 2021 йил 1 майга қадар аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларини ишга жойлаштиришга йўлланма берилаётган ишсизларнинг электрон анкетаси ва шахсий резюмесини шакллантириш мақсадида зарур жиҳоз ва мосламалар (рақамли фотокамера ва планшет) билан таъминлаш;
г) мазкур банднинг «а» ва «в» кичик бандларида назарда тутилган жиҳоз ва мосламаларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга ошириш.
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
ҳудудда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқаролар ушбу ҳудудда жойлашган меҳнат органи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниши мумкин. Бунда уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иш қидираётган шахсларга тақдим этиладиган барча бандлик хизматлари тури ва шаклидан қатъи назар, кўрсатилади ҳамда унинг харажатлари хизмат кўрсатаётган меҳнат органларининг харажатлар сметасида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг мазкур мақсадлар учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг 2023 йил 6 октябрдаги 75/2023-сон буйруғи билан тасдиқланган Шахсларни ишсиз деб эътироф этиш ва уларга ишсизлик нафақасини тайинлаш бўйича электрон давлат хизматини кўрсатиш тўғрисидаги регламент.
меҳнат органлари томонидан иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдаги ҳамда вақтинча яшаш жойига эга бўлган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур қарорда белгиланган тартибда амалга оширилади;
меҳнат органлари томонидан иш қидираётган ва ишсиз шахс сифатида рўйхатга олинган шахсларни ишга жойлаштириш 5-иловага мувофиқ шакллардаги ишга жойлаштиришга доир йўлланма ва ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома бериш орқали амалга оширилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2021 йил 1 майга қадар меҳнат органлари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини мониторинг қилиш мақсадида Вазирлик марказий аппарати ҳузурида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолиятини видеокузатув камералари ва «abkm.mehnat.uz» тизими орқали доимий назорат қилиш имконини берувчи Ситуацион тезкор марказни ташкил этсин. Бунда:
а) Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги «Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази» масъулияти чекланган жамияти Ситуацион тезкор марказ фаолиятини ташкил этиш ва юритиш учун масъул этиб белгилансин;
б) Ситуацион тезкор марказни ташкил этиш ва керакли ускуналарни харид қилиш Жаҳон банкининг «Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлаш» лойиҳаси доирасида жалб этилаётган кредитлар ҳисобидан амалга оширилсин;
в) қуйидагилар Ситуацион тезкор марказнинг асосий мақсад ва вазифалари этиб белгилансин:
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолияти самарадорлигини мониторинг қилиш;
соҳада юзага келиши мумкин бўлган коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар бўйича маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, жамлаш ва таҳлил қилиш;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан кўрсатилган хизматларни фуқаролар томонидан баҳолаш имкониятини яратиш.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н.Б. Хусанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 апрель,
183-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига
1-ИЛОВА
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ишга марҳамат» мономарказлари (кейинги ўринларда — мономарказ) мақоми, мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Мономарказлар ишсиз ва иш қидираётган шахсларга хизмат кўрсатувчи давлат муассасаси ҳисобланади.
Мономарказлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи мономарказлари тизимидан иборат.
3. Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази бош муассаса сифатида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этиладиган мономарказларга ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилади, улар томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар, жумладан, касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига, хорижий тилларга ўқитиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 09/25/369/0513-сон)
4. Мономарказлар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, улар учун касб-ҳунар, хорижий тиллар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш бўйича ўқув-методик материаллар Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази таркибидаги мономарказлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ўқув-методик таъминлаш бошқармаси томонидан ишлаб чиқилади.
5. Мономарказларнинг ходимлари малакасини оширишни ташкил этиш Вазирлик тизимидаги меҳнат органлари ходимлари малакасини ошириш республика курсларида амалга оширилади. Бунда Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази ходимлари малака ошириш жараёнига жалб этилади ва малака ошириш жараёнида амалиёт машғулотлари Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказида олиб борилади.
6. Мономарказлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Вазирликнинг қарорларига, мазкур Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ўз уставига амал қилади.
7. Мономарказлар устави Вазирлик томонидан тасдиқланади.
8. Мономарказларни моддий-техник таъминлаш ва сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Давлат жамғармаси) маблағлари, хўжалик фаолияти натижасида тушган маблағлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
9. Мономарказларнинг таркибий тузилмаси, штатлар жадвали, раҳбар, ўқитувчи ва бошқа ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади. Бунда Тошкент шаҳар «Ишга марҳамат» мономарказинингамалдагиходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими сақлаб қолинади ҳамда янгидан ташкил этилаётган «Ишга марҳамат» мономарказлари ходимларига ҳам татбиқ этилади.
10. Мономарказлар фаолияти ҳудудий жиҳатдан тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар бандлик бош бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади.
11. Мономарказларнинг ўқув-методик фаолияти Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган тартибда мувофиқлаштирилади.
12. Мономарказлар юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, алоҳида мол-мулкига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга, давлат намунасидаги бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида, шу жумладан, хорижий валютадаги ва бошқа ҳисобварақларига, реквизитларига эга бўлади, ўз номидан шартномалар тузади, мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларни амалга оширади, юкланган мажбуриятларни бажаради ҳамда суд, арбитраж органларида даъвогар ва жавобгар бўлади.
2-боб. Мономарказларининг мақсадлари ва вазифалари
13. Мономарказларининг асосий мақсади ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга, тадбиркорликка ва хорижий тилларга ўқитиш, шунингдек, белгиланган тартибда хорижга вақтинча ишга жойлашиш учун кетаётган фуқароларни олдиндан мослаштириш, шу жумладан, уларни касб-ҳунар, тадбиркорлик ва чет тилларига ўқитишдан иборат.
14. Қуйидагилар мономарказларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
банд бўлмаган аҳолини сервис ва хизмат кўрсатиш, техника, умумқурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳалари, рақамли технологиялар бўйича ҳамда ички ва ташқи меҳнат бозорида талаб юқори бўлган бошқа касбларга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш;
техникум, коллеж ёки олий таълим муассасасига ўқишга кирмаган ҳамда касб эгаллаш истагидаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни касб-ҳунарга ўқитиш;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
хорижий тилларга ўқитиш;
тадбиркорлик асослари ва молиявий саводхонликка ўқитиш;
ишчи касбларини ривожлантириш ва оммалаштириш;
хорижий иш берувчиларнинг талабларига асосан ишчи кучини тайёрлаш;
касб фаолиятини амалга ошириш учун талаб қилинадиган билимлар, маҳорат, малака ва кўникмалар, шахсий ва касбий билим ва кўникмаларни баҳолаш;
хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқароларни касб-ҳунарга ва хорижий тилларга ўқитиш, улар билан олдиндан мослаштириш тадбирларини амалга ошириш, хорижда ишлаш учун талаб этиладиган ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш.
Ушбу вазифаларни бажариш учун мономарказлар томонидан хорижий тажрибага, касб-ҳунарга, тадбиркорлик кўникмаларига ва хорижий тилларга ўқитишнинг инновацион технологиялари жорий этиш, жумладан:
мономарказларда касб-ҳунарга ўқитиш жараёнига юқори малакали ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълим усталарини жалб этиш, зарур ҳолларда WorldSkills ва бошқа халқаро стандартларга асосан уларнинг малакасини ошириб боришни таъминлаш;
ишсиз ва иш қидираётган шахсларни меҳнат бозорининг жорий ҳамда истиқболдаги эҳтиёжлари асосида қисқа муддатларда замонавий касбий кўникмаларга ўқитишнинг самарали инновацион дастурларини ишлаб чиқиш;
мономарказлар битирувчиларининг касбий малакасини миллий ва WorldSkills стандартлари асосида баҳолаш, шунингдек, баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга мамлакат ҳудудида ва халқаро даражада тан олинадиган Skills паспорти берилишини йўлга қўйиш ва уларни Тасдиқланган малакага эга шахслар миллий реестрига ўрнатилган тартибда киритиш;
касб-ҳунарга ўқитиш ва билим ва кўникмаларни баҳолашга доир турли танловлар ўтказиш, WorldSkills стандартлари асосида ишчи касблар бўйича миллий ва минтақавий чемпионатларни ўтказиш;
таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган, ҳудудларнинг асосан қишлоқ ва чекка жойлари, чегара ҳудудларини қамраб олган ҳолда ишсиз ва иш қидираётган шахслар, айниқса, камбағал фуқаролар, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунарга, хорижий тиллар ёки тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни зиммасига олган, ўқув дастури ва қўлланмаларига эга, ўқиш жараёнида ахборот-коммуникация воситаларидан ва инновацион ўқитиш услубларидан кенг фойдаланадиган нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари билан ҳамкорлик қилиш;
банд бўлмаган аҳолини иш билан таъминлашга доир ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида иштирок этиш;
ўз ваколатлари доирасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш;
аҳолини мономарказларда касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, тадбиркорлик асосларига ва хорижий тилларга ўқитиш, билим ва кўникмаларни баҳолаш, ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва хорижга вақтинча ишга жойлашиш учун кетаётган фуқароларни тайёрлаш масалалари бўйича оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ва ахборот-тушунтириш тадбирлари амалга оширилади.
3-боб. Мономарказларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
15. Мономарказлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўз номидан ваколати доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар, келишувлар ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар тузиш;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган ва ушбу Низомга зид бўлмаган фаолият турларини амалга ошириш;
ўқитиш сифати, ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, ходимларнинг бошқа тоифаларининг меҳнат фаолияти самарадорлигини ва рақобатбардошлигини ошириш, соҳага илғор меҳнат, ўқув-методик тажрибаларни жорий этиш мақсадида турли танловлар, тадбирлар, реклама фаолияти, оммавий-ахборот воситаларида кўрсатувлар, эшиттиришлар, чиқишлар ташкил қилиш;
бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилиш мақсадида ўқув жараёнлари давомида тайёрланган маҳсулотларни (товар, иш, хизматларни) сотиш;
ўқув жараёнига хорижий мутахассисларни жалб этиш;
ўқувчиларга халқаро даражадаги сертификатни (гувоҳнома, диплом ва бошқа ҳужжатлар) бериш;
ўқув жараёнида ишлаб чиқарилган ярим тайёр, тайёр маҳсулотларни (товар, иш, хизматларни) ўз ҳудудида жойлашган кўргазмали павильонлар ва ярмаркалар ҳамда электрон тижорат орқали намойиш қилиш ва сотиш (тушган маблағларни ўқув жараёни учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини харид қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни рағбатлантириш учун сарфлашга йўналтириш шарти билан);
ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушган маблағларни аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш бўйича моддий-техник базани ривожлантиришга ва ўқитиш жараёнини замонавий ўқув-техник воситалар, мебеллар билан жиҳозлашга, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга ва уларнинг фаолият самарадорлигини оширишни рағбатлантиришга сарфлаш;
мономарказларда ҳудудий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олинган ишсиз ва иш қидираётган шахслар, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда «lbr-migrtin» дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни Давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш буюртмачи ҳамда ўқув маркази ўртасида белгиланган тартибда тўғридан-тўғри шартномалар тузиш асосида амалга оширилади.
Давлат жамғармаси ва ўз маблағларидан самарали фойдаланиши ҳамда маблағ билан таъминлашнинг муқобил манбаларини, шу жумладан, ташкилотлар ўз маблағларини, ҳомий хайриялари, хорижий инвестицияларни жалб этиши мумкин.
Мономарказлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
16. Мономарказлар:
қонунчилик ҳужжатлари, Вазирликнинг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларни бажариши;
ишсиз ва камбағал аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш учун олти ойдан ошмайдиган ўқитишни ташкил этиши ҳамда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш борасида Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши;
фуқароларни илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, замонавий касб стандартлари, ўқув дастурлари, дарсликлар ва бошқа ўқув-методик материаллар асосида меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарга ўқитиши;
хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқитувчилар ва муҳандис-усталар малакасини илғор хорижий тажрибалар асосида мунтазам ошириб бориши;
меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб берадиган ўқув ва меҳнат шароитларини яратиши мумкин.
Мономарказлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам бажариши мумкин.
4-боб. Мономарказларни бошқариш
17. Мономарказга Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан (тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари бошлиқлари тавсиясига кўра) лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Мономарказ директорининг Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
18. Директор:
мономарказ фаолиятига раҳбарлик қилади ва зиммасига юкланган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўринбосарлари ваколатларини ўрнатилган тартибда белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, мономарказ таркибий бўлинмалари раҳбарлари ваколатларини, уларнинг фаолият учун жавобгарлигини белгилайди;
қонунчилик ҳужжатларига асосан мономарказ номидан иш олиб боради, барча ташкилотларда унинг вакили сифатида қатнашади, шартномалар тузади, ишончномалар беради;
мономарказ таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
мономарказ таркибий бўлинмалари раҳбарларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
мономарказ ўқитувчилари, муҳандис-усталари ва бошқа ходимлари билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади;
мономарказ ходимлари ва ўқувчилари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
мономарказнинг ташкилий ва молиявий фаолияти масалаларини ҳал қилади;
мономарказнинг мол-мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қарорлар қабул қилади;
нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасаларини ташкил этаётган хусусий инвесторларга давлат ёрдами сифатида кўрсатиш мақсадида нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш ташкилотларини ташкил этиш учун мономарказнинг бинолари ёки уларнинг бир қисмини, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тавсиясига кўра бўш турган бошқа бинолар ёки уларнинг бир қисмини оператив бошқарувга ёки узоқ муддатли имтиёзли ижарага беради;
мономарказнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
меҳнат фаолиятида эришган ютуқлари учун асосий иш ҳақига устама ва қўшимча ҳақлар белгилаш орқали мономарказ ўқитувчилари, муҳандис-усталари ва бошқа ходимларини Давлат жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан рағбатлантириш масалаларини ҳал этади;
меҳнат қонунчилигига асосан ходимларга жамоа шартномаси ва ички меҳнат тартиби қоидаларини бузганлиги учун интизомий жазо чораларини белгилайди.
5-боб. Мономарказларнинг тузилиши
19. Мономарказларининг ташкилий тузилмаси ва штатлар жадвали қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ишлаб чиқилади, тасдиқланади ҳамда рўйхатдан ўтказилади.
20. Мономарказлар фаолиятига тааллуқли илмий ва ўқув-методик масалаларни кўриб чиқиш учун директор ҳузурида коллегиал орган ҳисобланган Ўқув-методик кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) ташкил этилади.
Кенгаш таркиби директор томонидан тасдиқланади. Директор Кенгаш раиси ҳисобланади. Кенгаш таркибига Вазирлик тизимининг тажрибали ходимлари, ҳамкор ташкилотларнинг мутасадди вакиллари, Мономарказ директори ўринбосарлари, таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Кенгаш котиби, тажрибали ўқитувчилар ва муҳандис-усталар киради.
21. Кенгаш:
йиллик иш режасини ва бошқа тегишли ҳужжатларни тасдиқлайди;
бюджетдан ташқари маблағлар тушуми ва сарф-харажат ҳисоботларини кўриб чиқади;
ўқув-методик жараённи ташкил этиш, моддий-техник базадан унумли фойдаланиш масалаларини кўриб чиқади;
устахоналар, ўқув хоналари, бинолар ва жиҳозларнинг санитария-гигиеник ҳолати, техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш, ходимлар саломатлигини ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилади ва тегишли қарорлар қабул қилади;
фуқароларни ўқишга қабул қилиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, битирув малака имтиҳонларини топшириш ва касб-ҳунарга ўқитишни якунлаш юзасидан тегишли бўлинмалар раҳбарлари, ўқитувчилар ва муҳандис-усталар ҳисоботларини эшитади;
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 09/25/369/0513-сон)
директор ўринбосарлари, таркибий бўлинмалар раҳбарлари, ўқитувчилар, муҳандис-усталар ва бошқа ходимлар фаолияти тўғрисидаги ахборотларни эшитади;
касб-ҳунарга ўқитишнинг илғор ўқув-методик, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни татбиқ этиш чораларини кўради;
ўқувчиларни курсдан четлаштириш, ўқишга тиклаш, битирувчиларга ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжатлар, шу жумладан, уларнинг дубликатини бериш масалаларини кўриб чиқади;
юқори малакали ўқитувчилар ва муҳандис-усталар иш тажрибасини ўрганиш ва оммалаштириш, уларни давлат мукофотларига тавсия этиш, ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади;
ўз ваколати доирасида ички ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш ва мономарказлар фаолиятини тартибга солишнинг бошқа масалаларини ҳал қилади.
Кенгаш фаолияти масалалари мономарказ уставида белгиланади.
22. Мономарказлар таркибида касаба уюшмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва бошқа жамоатчилик тузилмалари ташкил этилиши мумкин.
23. Мономарказда ҳудудий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олинган ишсиз ва иш қидираётган шахслар, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномага асосан бепул амалга оширилади.
24. Ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилгандан ташқари шахсларни тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фуқароларнинг ўз маблағлари, буюртмачилар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
25. Касб-ҳунарга, тадбиркорликка, хорижий тилларга ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш йил давомида узлуксиз, ўқитиш жараёнини бошлаш эса гуруҳлар ўқувчилар билан тўлдирилиш ҳолатига кўра амалга оширилади. Ўқитиш режасида касб йўналишлари (касблар, мутахассисликлар, ихтисосликлар ёки малака турлари) ва бошқа зарур ўқитиш параметрлари кўрсатилади.
Ўқитиш режасининг асосий кўрсаткичлари (касбий йўналишлар ва билим ва кўникмаларни баҳолаш параметрлари бўйича) аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларидан хабардор қилиш, айниқса, аҳолининг ишсиз, банд бўлмаган ва камбағал тоифалари учун белгиланган иқтисодий-ижтимоий кафолатларни рўёбга чиқариш имкониятларини эҳтиёжманд фуқароларга етказиш мақсадларида мунтазам равишда оммавий ахборот воситалари орқали ва ижтимоий тармоқларда эълон қилиб борилади.
26. Касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги турлар бўйича амалга оширилади:
ишлаб чиқаришда касб-ҳунарга ўқитиш — ўқув жараёни иш берувчида бир вақтнинг ўзида олиб бориладиган меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, бир нафар ўқувчи учун келгусида иш берувчида ишга жойлаштирилган ҳолда касб-ҳунарга тайёрлашдан (стажировкадан) ўтиши йигирма беш ҳафтагача давом этади;
мақсадли ўқитиш — ўқув жараёни тўрт ҳафтагача давом этади.
Узоқ муддатли ва ўрта муддатли касб-ҳунарга ўқитиш мономарказ, иш берувчи, маҳаллий меҳнат органи ва ишсиз шахс ўртасида тузиладиган тўрт томонлама шартнома асосида амалга оширилади.
Агар ишсиз шахс ўқиш тугагач, жисмоний ва юридик шахслар учун иш ҳақини (меҳнат даромадини) олишга қаратилган хизматларни кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича меҳнат фаолиятини мустақил равишда амалга ошириш мажбуриятини ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишни ўз зиммасига оладиган бўлса, ўрта муддатли ўқитишга доир шартнома тузилаётганда иш берувчининг иштирок этиши талаб қилинмайди.
Бундай ҳолатда ўқитиш мономарказ, маҳаллий меҳнат органи ва ишсиз шахс ўртасида тузиладиган ижтимоий шартномага асосан ташкил этилади.
27. Ўқитиш жараёнида ўқувчилар ўқиш курслари бўйича гуруҳларга, ўқитиш йўналишлари бўйича бўлинмаларга бирлаштирилади.
Гуруҳларни ўқувчилар билан тўлдириш мономарказлар раҳбарияти томонидан мустақил белгиланади, бироқ ҳар бир гуруҳдаги ўқувчилар сони ўқитиш йўналишлари хусусиятларидан келиб чиқиб, йигирма нафардан ошмаслиги керак.
Ўқитиш муддатлари, ўқув жараёни ва ишлаб чиқариш амалиёти давомийлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув дастурлари асосида белгиланади.
28. Бунда касб-ҳунарга ўқитишни амалга оширишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат бўлади:
ўқувчилар билимлари, малакаси ва кўникмаларининг тегишли касбий фаолият (касблар, мутахассисликлар) турлари бўйича белгиланган касб стандартларига мослигини таъминлаш;
олинган назарий билимларни амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш ҳамда ўқувчиларда тегишли касбий фаолият (касблар) турлари бўйича зарур билим ва кўникмаларнинг шаклланишини таъминлаш;
ўқувчиларнинг билим даражаси ва амалий кўникмаларини баҳолаш.
29. Мономарказларнинг ўқув дастурлари тегишли касбий фаолият (касблар, мутахассисликлар) йўналишлари бўйича зарур мавзуларни ўз ичига олади.
Ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш ва ўқитиш амалиётини ташкил қилиш ва ўтказиш ўқитишнинг замонавий инновацион услубларини қўллаган ҳолда, касбий таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан ўзаро ҳамкорлиги асосида амалга оширилади.
Тадбиркорликка ва хорижий тилларга ўқитиш алоҳида ўқитиш курслари ёки модуль тизимида — касб-ҳунарга ўқитишга қўшиб олиб борилади.
30. Мономарказлар битирувчиларининг касбий малакасини WorldSkills стандартлари асосида баҳолаш, шунингдек, баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида ва хорижий давлатларда тан олинадиган Skills паспорти берилади.
Бунда касбий малакаси тасдиқланган битирувчиларнинг ягона реестри юритилади.
Мономарказлар томонидан битирувчиларга белгиланган шакл ва талабларга мувофиқ бўлган:
ўқишни тамомлаганликни тасдиқловчи ҳужжат;
касбий малакасини WorldSkills стандартлари асосида баҳолашдан муваффақиятли ўтган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида ва хорижий давлатларда тан олинадиган Skills паспорти берилади.
Мономарказ томонидан битирувчиларга берилган ўқишни тамомлаганликни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда Skills паспорти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилади ҳамда эгаллаган билимларни меҳнат фаолиятида қўллаш ҳуқуқини беради, бироқ таълимнинг кейинги турини давом эттириш учун асос ҳисобланмайди.
2-§. Билим, кўникма ва малакани баҳолаш
31. Мономарказларда аҳолининг билим, кўникма ва малака даражасини баҳолаш учун ташкил этиладиган Касбий компетенцияларни баҳолаш марказининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
талабгорларнинг билим, кўникма ва малакасини миллий ва халқаро (Worldskills ва бошқа) стандартларга мувофиқ мустақил ва холис баҳолаш;
кенг ва тор ихтисосликлар бўйича ишчиларга малака разрядларини ва мутахассисларга малака тоифаларини бериш;
талабгорнинг мавжуд билим, кўникма ва малакаси белгиланган касб стандартларига мослигини аниқлаш;
касб малакалари бўйича норматив ҳужжатлар ва стандартларни ишлаб чиқишда қатнашиш.
Компетенцияларни баҳолаш маркази ўз фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун тааллуқли бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.
32. Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази таркибидаги Компетенцияларни баҳолаш маркази Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар мономарказларида фуқароларнинг билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун зарур бўлган методик ҳужжатлар ва тавсиялар ишлаб чиқади ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги мономарказлар ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш ташкилотларида билим, кўникма ва малакани баҳолаш талабларига риоя қилинишини мувофиқлаштиради.
3-§. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларга кўмаклашиш
33. Мономарказда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқароларни тайёрлаш бўйича қуйидаги хизматлар кўрсатилади:
касб-ҳунарга ўқитиш;
хорижий тилларга ўқитиш;
хорижий давлатларнинг қонунчилиги ва меҳнат қилиш шароитларини ўргатиш ва бошқа керакли маълумотлар бериш бўйича мослаштириш тадбирларини амалга ошириш;
хорижда ишлаш учун талаб этиладиган ҳужжатларни расмийлаштириш, кредит олиш, суғурта полисини ва бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашиш;
(33-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 09/25/369/0513-сон)
Мономарказларда хорижга ишга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин касб-ҳунарга йўналтириш марказлари ташкил этилиши мумкин.
34. Хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқчи бўлган фуқароларни тайёрлаш харажатлари:
Давлат жамғармаси;
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси;
хорижий иш берувчилар ёки уларнинг вакиллари маблағлари;
35. Мономарказларда ўқитувчилар, муҳандис-усталар, бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлар фаолият юритади.
36. Мономарказлар ходимларини ишга қабул қилиш мос лавозимлар (касблар) бўйича касб стандартларига (лавозим талабларига, касб-малака маълумотномаларига) кўра қонунчилик ҳужжатларига биноан амалга оширилади.
37. Белгиланган талабларга мувофиқ касбий тайёргарликка эга, замонавий талабларга жавоб берадиган ўқитувчилар ва муҳандис-усталар мономарказларда педагогик фаолият билан шуғулланишлари мумкин.
38. Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар мутахассислари ўриндошлик асосида ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари асосида Мономарказларнинг касб-ҳунарга ўқитиш ва бошқа фаолият йўналишларига жалб этилиши мумкин.
8-боб. Мономарказларнинг мол-мулки ва уларни молиялаштириш
39. Мономарказлар фаолиятини молиялаштириш Давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Шартнома асосида фуқароларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, тадбиркорлик ва хорижий тилларга ўқитиш, хорижга ишчи кучини тайёрлаш, Касбий компетенцияларни баҳолаш маркази ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хўжалик фаолиятидан тушган маблағлар тегишлича Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари бошлиқлари билан келишилган ҳолда касб-ҳунарга ўқитиш марказининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ўқув-методик фаолиятини такомиллаштириш, ўқув қуроллари ва хом ашё харид қилиш ҳамда ходимларни рағбатлантириш учун сарфланиши мумкин.
40. Мономарказларнинг тузилмаси, штатлар жадвали, раҳбар, ўқитувчи ва бошқа ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, устама, рағбатлантириш ва мукофотлаш миқдори Вазирлик томонидан тасдиқланади.
меҳнат органлари йўлланмаси билан юборилган ишсиз фуқароларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар — Давлат жамғармаси маблағлари;
бошқа фуқаролар учун — фуқароларнинг ўз маблағлари ёки ўз ишчиларининг касбий малакасини ошириш учун (касб-ҳунарга ўқитиш, қайта ўқитишга) юборган иш берувчилар ёки янги ишчиларни касб-ҳунарга тайёрлаш учун буюртма берган ташкилотлар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
9-боб. Якунловчи қоидалар
42. Мономарказларда ишлаб чиқарилган товар-моддий, ўқув-методик, дастурий-электрон ва бошқа кўринишдаги маҳсулотларга муаллифлик ҳуқуқи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муҳофаза қилинади.
43. Мономарказларни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг касб-ҳунарга ўқитиш марказлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг (кейинги ўринларда — касб-ҳунарга ўқитиш марказ) мақоми, мақсадлари ва асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек, уни молиялаштириш тартибини белгилайди.
2. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази мустақил юридик шахс сифатида ташкил этиладиган касб-ҳунарга ўқитиш муассасаси ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, бошқа зарур муҳр ва штампларга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банкларда ҳисобварағига ва бошқа ҳисобварақларга эга бўлади.
3. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази давлат муассасаси ҳисобланади, уларнинг фаолияти ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларнинг касбий билим, кўникма ва малакасини баҳолаш ва тасдиқлаш, тадбиркорлик ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга йўналтириш ишларини амалга оширишга йўналтирилади.
Касб-ҳунарга ўқитиш маркази қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолиятни ҳам амалга оширишлари мумкин.
4. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг (кейинги ўринларда — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) қарорлари, мазкур Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ўз уставига амал қилади.
Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг устави Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
5. Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг касбга ўқитиш жараёнини ташкил қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқишга қабул қилиш ва малака имтиҳонларини ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2020 йил 15 майдаги 287-сон қарори асосида амалга оширилади.
6. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан битирувчиларга берилган ўқишни тамомлаганликни тасдиқловчи ҳужжат ҳамда Skills паспорти ўрта махсус, касб-ҳунар таълими дипломи даражасига тенглаштирилиб, эгаллаган билимларни меҳнат фаолиятида қўллаш ҳуқуқини беради, бироқ таълимнинг кейинги турини давом эттириш учун асос ҳисобланмайди.
7. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази негизида чет элга ишга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин касбга йўналтириш марказлари ташкил этилиши мумкин.
Чет элга ишга кетаётган фуқароларни кетишдан олдин касбга йўналтириш марказлари чет элга жўнаб кетаётган фуқароларни хорижий меҳнат бозорида талаб этилган мутахассисликлар ва хорижий тиллар бўйича қисқа муддатли ўқитиш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш, шунингдек, профессионал компетенциясини тест синовдан ўтказиш ва тасдиқлаш ишларининг ташкил этилиши ва амалга оширилишини таъминлайди.
2-боб. Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг мақсад ва асосий вазифалари
меҳнат бозори конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда, ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш;
талабгорларнинг касбий билим, кўникма ва малакасини ихтиёрий, холис ва мустақил баҳолаш;
ишчи касбларини ривожлантириш ва оммалаштириш;
хорижга ишчи кучини тайёрлаш;
ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбга йўналтириш.
9. Қуйидагилар касб-ҳунарга ўқитиш марказининг асосий вазифалари ҳисобланади:
касбий фаолиятнинг (касбларнинг) тегишли турлари бўйича сифатли касб-ҳунарга ўқитиш, қайта ўқиш ва малака оширишни таъминлаш;
шахснинг интеллектуал ва касбий ривожланишга бўлган эҳтиёжини қондириш;
иқтисодиёт тармоқлари субъектларининг жорий ва истиқболдаги кадрлар(га) ва уларнинг касбий кўникмаларига бўлган талабини мунтазам ўрганиб бориш;
касбий фаолиятнинг (касбларнинг) тегишли турлари бўйича меҳнат фаолияти билан машғул бўлиш учун билимлар ва юқори сифатли касбий тайёргарликни таъминловчи касб стандартлари доирасида касб-ҳунарга ўқитиш дастурларини амалга ошириш;
иқтисодиёт тармоқларини касбий фаолиятнинг (касбларнинг) тегишли турлари бўйича касбий маълумотга эга бўлган ходимлар билан таъминлаш;
хорижга вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетмоқчи бўлганларни тайёрлаш;
касбий фаолиятнинг (касбларнинг) тегишли турлари бўйича ўқув-методик ҳужжатлар ва касб стандартларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.
3-боб. Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
10. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази:
юридик ва жисмоний шахсларга ўз фаолияти ихтисослигига мувофиқ ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, касбий билим, кўникма ва малакасини баҳолаш ва тасдиқлаш, тадбиркорлик ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга йўналтириш соҳасида шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш, кўрсатилган хизматлар учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ харажатлар ва ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги кўрсатмасига мувофиқ ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунар, тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш жараёнини такомиллаштириш мақсадида касб-ҳунарга ўқитиш марказида янги касб (мутахассислик) йўналишларини очиш ёхуд меҳнат бозори эҳтиёжи кўрсаткичлари даражаси паст бўлган касб (мутахассислик) йўналишлари бўйича фаолиятни тугатиш;
ўқув жараёнига хорижий мутахассисларни жалб этиш;
ўқувчиларга халқаро даражадаги сертификатни (гувоҳнома, диплом ва бошқа ҳужжатларни) бериш;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда касбий маҳорат танловларини ўтказиш;
(10-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 09/25/369/0513-сон)
касб-ҳунарга ўқитиш марказининг ўқитувчилари, ишлаб чиқариш таълими усталари, бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари таркиби ва ўқувчиларни алмашиш, қўшма тадбирлар, учрашувлар, тажриба алмашиш, стажировка, семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш бўйича хорижий корхона ва ташкилотлар билан белгиланган тартибда битимлар тузиш;
иш берувчи ташкилотларга ўқувчиларни амалиёт ўташ, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарини тажриба алмашишга (малака оширишга) юбориш, касбий кўникмаларни эгаллашнинг дуал тизимини жорий этиш ҳамда ҳамкорликнинг бошқа шакллари бўйича шартномалар тузиш;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларнинг касбий билим, кўникма ва малакасини баҳолаш ва тасдиқлаш, тадбиркорлик ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга йўналтириш соҳасида халқаро фаолиятда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Касб-ҳунарга ўқитиш маркази қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази:
касб-ҳунарга ўқитиш ва ўқув жараёнларига тайёргарликни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш, педагог-ходимлар жамоаси, бошқарув, хизмат кўрсатувчи ҳамда бошқа тегишли мутахассисларнинг ўз фаолиятига оид топшириқларнинг бажарилишини, шу жумладан, ўқувчилар томонидан ўз мажбуриятлари доирасида танлаган касб-ҳунар турлари бўйича ўқув дастурларини босқичма-босқич ўзлаштиришини таъминлаш;
белгиланган тартибга мувофиқ тасдиқланган ўқув дастурлари ва ўқув режасини, ўқув ва амалиёт жадвалини ишлаб чиқиш;
ўқув ва амалиёт машғулотлари жараёни ўтказилаётган даврда ўқувчилар ҳамда педагог-ходимлар жамоаси, бошқарув, хизмат кўрсатувчи, техник ходимлар ҳамда бошқа тегишли мутахассисларнинг меҳнат хавфсизлигини таъминлаш;
моддий-техника базаси ва мол-мулкнинг сақланишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлашга мажбур.
Касб-ҳунарга ўқитиш марказига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
4-боб. Касб-ҳунарга ўқитиш марказинибошқариш
12. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий меҳнат органлари касб-ҳунарга ўқитиш марказларига умумий раҳбарлик қилади, назоратни ташкил этади, унинг ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради.
13. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ишини ташкил этади, мувофиқлаштиради ва ўқув-методик жиҳатдан таъминлайди.
14. Касб-ҳунарга ўқитиш марказига Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари бошлиқлари тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Касб-ҳунарга ўқитиш маркази директорининг Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
15. Директор:
касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқувчиларнинг ўқиши ва амалиёт ўташи, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, молия-хўжалик фаолияти амалга оширилиши учун жавоб беради;
касб-ҳунарга ўқитиш маркази номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифода этади, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;
касб-ҳунарга ўқитиш маркази ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, ўқув муассасасига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
ўз ваколатлари доирасида касб-ҳунарга ўқитиш маркази ўқувчилари ва ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
касб-ҳунарга ўқитиш маркази ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, ўқув-амалиёт ва касбга йўналтириш ишларини такомиллаштириш, малакали ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари билан бутлаш ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти бўйича айрим масалаларни кўриб чиқиш учун давлат бошқаруви органларига таклифлар киритади;
ўқитувчи, бошқарув, хизмат кўрсатувчи, техник ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади.
Директор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
16. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳузурида коллегиал орган ҳисобланадиган Ўқув-методик кенгаш ташкил этилади.
Ўқув-методик кенгашнинг асосий вазифа ва функциялари касб-ҳунарга ўқитиш марказининг уставида белгиланади.
Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг раҳбар ва мутахассис ходимларига, шу жумладан ўқитувчилари, ишлаб чиқариш таълими усталари ва бошқа ходимларига қўйиладиган лавозим малака талаблари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг ҳудудий меҳнат органлари томонидан белгиланади.
5-боб. Касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш ва касб-ҳунарга ўқитиш жараёни қатнашчилари
17. Касб-ҳунарга ўқитиш марказида ҳудудий меҳнат органлари томонидан рўйхатга олинган ишсиз ва иш қидираётган шахслар, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳамда «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатга олинган фуқароларни тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўғридан-тўғри шартномага асосан бепул амалга оширилади.
18. Мазкур Низомнинг 17-бандида назарда тутилгандан ташқари шахсларни тадбиркорлик кўникмалари ва хорижий тилларга ўқитиш, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш фуқароларнинг ўз маблағлари, буюртмачилар маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
19. Касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги турлар бўйича амалга оширилади:
ишлаб чиқаришда касбга ўқитиш — ўқув жараёни иш берувчида бир вақтнинг ўзида олиб бориладиган меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, бир нафар ўқувчи учун келгусида иш берувчида ишга жойлаштирилган ҳолда касбга тайёрлашдан (стажировкадан) ўтиши йигирма беш ҳафтагача давом этади;
мақсадли ўқитиш — ўқув жараёни тўрт ҳафтагача давом этади.
Узоқ муддатли ҳамда ўрта муддатли касбга ўқитиш касб-ҳунарга ўқитиш маркази, иш берувчи, маҳаллий меҳнат органи ва ишсиз шахс ўртасида тузиладиган тўрт томонлама шартнома асосида амалга оширилади.
Агар ишсиз шахс ўқиш тугагач, жисмоний ва юридик шахслар учун иш ҳақини (меҳнат даромадини) олишга қаратилган хизматларни кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича меҳнат фаолиятини мустақил равишда амалга ошириш мажбуриятини ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишни ўз зиммасига оладиган бўлса, ўрта муддатли ўқитишга доир шартнома тузилаётганда иш берувчининг иштирок этиши талаб қилинмайди.
Бундай ҳолатда касб-ҳунарга ўқитиш касб-ҳунарга ўқитиш маркази, маҳаллий меҳнат органи ва ишсиз шахс ўртасида тузиладиган ижтимоий шартномага асосан ташкил этилади.
20. Ўқувчилар, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари таркиби ва иш берувчилар касб-ҳунарга ўқитиш маркази таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.
22. Касб-ҳунарга ўқитиш марказига қабул қилинган ўқувчилар:
касб-ҳунар, хорижий тиллар ва тадбиркорликка ўқиш;
ташкилотларда эгаллаётган касбий кўникмаларига мос бўлган йўналишлар бўйича амалиёт ўташ;
касб-ҳунарга ўқитиш марказининг моддий-техник базаси ва мол-мулкидан фойдаланиш;
ўқувчилар турар жойида яшаш;
белгиланган тартибда ўқишни бошқа ўқув марказига кўчиришга ҳақли.
23. Маҳаллий меҳнат органлари томонидан белгиланган тартибда йўлланма асосида юборилган ўқувчиларга ўқиш даврида стипендия тўланиши ҳамда ушбу даврни меҳнат стажига қўшиш фуқароларга (ишсизларга) давлат томонидан моддий ёрдам беришга оид кафолатлар ҳисобланади.
24. Ўқитувчилар таркибини, ишлаб чиқариш таълими усталари ва бошқарув, хизмат кўрсатувчи, техник ва бошқа ходимларни касб-ҳунарга ўқитиш марказига ишга қабул қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
25. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг ҳуқуқлари ва вазифалари қонунчилик ҳужжатларига ва касб-ҳунарга ўқитиш маркази уставига мувофиқ белгиланади.
6-боб. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини молиявий ва моддий таъминлаш
26. Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг фаолияти:
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратиладиган маблағлар;
хўжалик фаолияти ва уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
шартнома асосида фуқароларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, тадбиркорлик ва хорижий тилларга ўқитиш фаолиятидан тушган маблағлар;
(26-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 09/25/369/0513-сон)
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат ташкилотлари кредитлари ва грантлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
28. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази таркибий тузилмаси, штатлар жадвали, раҳбар, ўқитувчи ва бошқа барча ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш, устама, рағбатлантириш ва мукофотлаш миқдори Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Шартнома асосида фуқароларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, тадбиркорлик ва хорижий тилларга ўқитиш ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа хўжалик фаолиятидан тушган маблағлар тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари бошлиқлари билан келишилган ҳолда, касб-ҳунарга ўқитиш марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқув-методик фаолиятини такомиллаштириш, ўқув қуроллари ва хом ашё харид қилиш, ходимларни рағбатлантириш учун сарфланиши мумкин.
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.06.2025 й., 09/25/369/0513-сон)
29. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази тасдиқланган йўналишларга (мутахассисликларга) мувофиқ ўқув жараёни учун асбоб-ускуна ва жиҳозлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан харид қилинади.
30. Ўқув жараёнида ишлаб чиқарилган ярим тайёр, тайёр маҳсулотларни (товар, иш, хизматларни) ушбу марказларга ўз ҳудудида жойлашган кўргазмали павильонлар ва ярмаркалар ҳамда электрон тижорат орқали намойиш қилиш ва сотишга (тушган маблағларни ўқув жараёни учун зарур бўлган эҳтиёт қисмлар ва хом ашё материалларини харид қилиш, ходимлар малакасини ошириш ва уларни рағбатлантириш учун сарфлашга йўналтириш шарти билан) рухсат этилади.
31. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази маблағлари, бинолари, иншоотлари, асбоб-ускуналари ва бошқа товар-моддий қийматликлари касб-ҳунарга ўқитиш марказига бириктирилган мулк ҳисобланади ва улардан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланади.
32. Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг айрим йўналишларини (касб, ихтисосликларини) ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича махсус устахоналарни қўшимча жиҳозлаш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
33. Касб-ҳунарга ўқитиш маркази белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.
34. Касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг тузилмаси, штатлар жадвали, раҳбар, ўқитувчи ва бошқа ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Бунда раҳбарлар, ходимлар ва ўқитувчилар меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг раҳбарлари, ходимлари ва ўқитувчиларига тенглаштирилади.
7-боб. Касб-ҳунарга ўқитиш масканлари фаолиятини ташкил этиш тартиби
35. Касб-ҳунарга ўқитиш масканлари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги ўқув марказлари филиаллари (таркибий бўлинмалари) (кейинги ўринларда — масканлар) сифатида ташкил этилади.
Масканлар Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари бошлиқлари буйруқларига мувофиқ ушбу ҳудуддаги касб-ҳунарга ўқитиш марказларига алоҳида юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинма сифатида бириктирилади.
36. Масканлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган тартибда ажратиладиган маҳалла гузарлари, таълим муассасалари ёки ҳудуддаги бошқа ташкилотлар биноларидаги алоҳида жойларда ташкил этилади.
37. Масканларда меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида мураккаб жиҳоз ва кўникма талаб этилмайдиган йўналишлар (тикувчилик, ошпазлик, қандолатчилик, сартарошлик, компьютер саводхонлиги, тадбиркорлик асослари ҳамда бошқа касб ва мутахассисликлар) бўйича уч ойдан ошмаган, шунингдек, ўқитиш қуввати бир вақтнинг ўзида 15 кишидан ошмаган ҳолда қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.
38. Ўқув курсларига меҳнат органлари йўлланмаси асосида юборилган ишсиз шахслар белгиланган тартибда бепул ўқитилади, шунингдек, ушбу тоифага кирмайдиган аҳоли қатлами учун ўқув курслари пулли асосда ташкил этилиши ҳам мумкин.
39. Масканларда ўқитиладиган йўналишлар (мутахассисликлар), уларнинг ўқув режа ва дастурлари, дарс жадваллари ва ўқув жараёнига тегишли бошқа ҳужжатлар масканга бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари кўрсатмасига мувофиқ тасдиқланади.
40. Масканларда касб-ҳунарга ўқитиш фаолиятини амалга оширадиган ишлаб чиқариш таълими усталари масканлар жойлашган ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар ёки марказдаги таълим усталари орасидан танлаб олинади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктирилган ўқув марказига ишга қабул қилинади.
41. Масканларда фаолият юритувчи ишлаб чиқариш таълими усталари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги кўрсатмасига асосан бошқа муассасаларда малака оширади.
42. Масканларга улар бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази умумий раҳбарлик қилади ҳамда уларнинг фаолияти юзасидан барча масалаларни мувофиқлаштириб боради.
44. Масканларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, уларга жиҳоз, асбоб-ускуна, ўқув қуроллари, хом ашё, концелярия моллари ҳамда ўқув жараёнига тегишли бошқа барча моддий қимматликларни харид қилиш, сақлаш ва бошқа харажатлар ушбу масканларга бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази талабномаси асосида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манба маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
45. Масканлардаги мавжуд жиҳоз, асбоб-ускуна, ўқув қуроллари ва бошқа товар-моддий қимматликлар ушбу масканларга бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш марказининг мол-мулки ҳисобланади.
Ушбу мол-мулкни асраб-авайлаш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича моддий жавобгар шахс ушбу масканларда ўқитиш фаолиятини амалга оширувчи ишлаб чиқариш таълими устасидир.
46. Масканларнинг мол-мулки ва бошқа моддий қимматликларини сақлаш, асраб-авайлаш бўйича ушбу масканларга бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари барча чора-тадбирларни, шу жумладан, техника хавфсизлиги, ёнғинга қарши сигнализация, видеокузатув, ёритиш тизими, темир панжарали ойна ўрнатиш ҳамда бошқа ишларни ташкил этади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан масканлар мол-мулки ва бошқа моддий қимматликларини сақлаш учун қоровул ва фаррош штатлари масканларга бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан таъминланади.
47. Масканларда ўқув жараёнларини ташкил этиш ва олиб бориш тартиб-таомиллари, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги йўриқномалари, ички тартиб-қоидалар ва масканлар фаолиятига доир бошқа ички ҳужжатлар ушбу масканларга бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
48. Масканлар фаолияти ушбу масканларга бириктирилган касб-ҳунарга ўқитиш марказининг харажатлар сметаси асосида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, ўқиш учун тўловлар, халқаро молия институтлари кредитлари ва грантлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиявий манбалар ҳисобидан молиявий таъминланади.
8-боб. Якунловчи қоида
49. Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва масканларни қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом маҳаллий меҳнат органларида белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган (кейинги ўринларда — ишсиз шахслар) ҳамда иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган (кейинги ўринларда — иш қидираётган шахслар), шунингдек, «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатга олинган шахслар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсларни меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари асосида касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Ишсиз ва иш қидираётган, шу жумладан «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га кирган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш (кейинги ўринларда — касб-ҳунарга ўқитиш) қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
касби (мутахассислиги) мавжуд бўлмаганда;
мавжуд касбий кўникмаларига мақбул иш йўқлиги сабабли касбни (мутахассисликни) ўзгартириш зарур бўлганда;
касбий кўникмалари мавжуд бўлмаганлиги ёки етарли бўлмаганлиги, касбига (мутахассислигига) доир талаблар ўзгартирилганлиги боис малака ошириши зарур бўлганда;
аввалги касби (мутахассислиги) бўйича иш бажариш қобилияти йўқотилганда.
3. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги ўқув муассасаларида (ташкилотларда) амалга оширилиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) тизимидаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари;
профессионал таълим ташкилотлари;
хўжалик юритувчи субъектларнинг ўқув марказлари ва бўлинмалари;
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмаларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳузуридаги ўқув марказлари;
таълим фаолиятини амалга ошириш бўйича тегишли тартибда рухсатномага (лицензияга) эга бўлган ташкилотлар;
шогирдларга касб ўргатиш имкониятларига эга бўлган «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган ҳунармандларнинг «Уста-шогирд» мактаблари.
4. Касб-ҳунарга ўқитиш жараёни ўқув муассасаси ёки корхонанинг иш ўрнида амалга оширилиши мумкин. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ташкилотларнинг иш ўрнида кўпи билан ҳар ўн нафар ўқувчиларга ушбу ташкилотнинг тажрибали бир нафар ходими — ишлаб чиқариш таълими йўриқчисини бириктирган ҳолда ўқитишга йўл қўйилади.
Ишлаб чиқариш соҳасида таълим жараёни ўқув устахоналарида, ўқув амалиёт-машқ майдончаларида ва битирувчилар ишга жойлаштирилиши учун мўлжалланган ташкилотларнинг ишлаб чиқариш шароитида амалга оширилишига йўл қўйилади. Ушбу мақсадларда ҳар бир ўқувчига ишлаб чиқариш таълимини бошлашдан олдин зарур асбоб, ускуна, ашёлар билан жиҳозланган иш ўрни ажратиб берилади.
Агар ўқув муассасасининг зарур ўқув-моддий базаси бўлмаган тақдирда, ишлаб чиқариш соҳасида таълим жараёни ташкилотларнинг иш ўринларида амалга оширилади. Лекин, ўқув муассасаси касб-ҳунарга ўқитиш жараёнини мониторинг қилиб боради, ташкилотнинг малакавий комиссияси таркибида иштирок этади ва баҳолайди, ўқиш якуни билан ўқув муассасасининг ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжати (сертификат, гувоҳнома, диплом) берилади.
5. Пенсия туридан қатъи назар, пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар уларнинг жисмоний имкониятларини ҳисобга олиб, меҳнат органларида рўйхатга олиниб, касб-ҳунарга ўқитишга муҳтож бўлсалар, уларни касб-ҳунарга ўқитиш мумкин.
Ушбу тоифадаги фуқаролар ишсиз деб эътироф этилмайдилар. Бироқ, маҳаллий меҳнат органларида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олиниш ҳуқуқини сақлаб қоладилар. Бунда уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча зарур хизматлар (касб-ҳунарга ўқитиш даврида стипендия тўлашдан ташқари) кўрсатилади.
2-боб. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш фаолиятини ташкил этиш тартиби
6. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш фаолияти Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади.
7. Маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган ҳамда касб-ҳунар ўрганиш истагини билдирган тақдирда, қонунчилик ҳужжатлари ҳамда ушбу Низомга мувофиқ ушбу шахс иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб касб-ҳунарга ўқитишга юборилади.
8. Маҳаллий меҳнат органида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинганлар учун мақбул келадиган ишга доир таклифлар мавжуд бўлмаган ва ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган тақдирда, иш қидираётган шахс ишсиз деб эътироф этилади ва касб-ҳунарга ўқитиш учун юборилиши мумкин.
9. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишни таъминлайди;
ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини шакллантиради;
ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш учун тўлаб бериладиган тўлов миқдорини белгилайди;
касб-ҳунарга ўқитиш фаолияти учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий базани яратади;
ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитади, шу жумладан, уларга касбий маслаҳатлар беради;
тизимдаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларининг фаолиятини мувофиқлаштиради ва умумий бошқарувни амалга оширади, уларнинг моддий-техник базасини ривожлантиради;
ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш масалалари юзасидан халқаро ва ҳудудлараро ҳамкорликка кўмаклашади;
ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитишнинг ўқув-методик таъминотини ташкил этишни таъминлайди.
10. Ҳудудий меҳнат органлари:
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларини ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этишга доир фаолиятини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш масалалари бўйича услубий таъминлайди ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;
нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш ташкилотлари ўртасида ишсиз ва иш қидираётган, шу жумладан, меҳнат мигрантлари ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш учун танлов ўтказади ва ўқитиш харажатларини қоплаш учун грант ажратади.
11. Меҳнат органларининг мутахассислари ишсиз ва иш қидираётган шахсларга касб танлаш ва касбий таълим олиш имкониятларига доир бепул маслаҳатлар беради.
Меҳнат органларига мурожаат қилган шахсларга касбий маслаҳатлар асосан меҳнат бозорининг талабларини — ишчи ходимлардан юксак савия, ижодий ташаббус, замонавий иқтисодий фикрлаш, ишнинг янги услуб ва кўникмаларини эгаллаш талабларини қўйган ҳолда, якка тартибда суҳбатлар ўтказиш, ижтимоий, психологик ва бошқа синаб кўриш (тест) усулларидан фойдаланиб, тегишли касбга тайёрлашга доир ҳужжатларни, меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар ва бошқаларни ўрганиш, ҳар бир шахснинг соғлигини, касбий қизиқишини, қобилиятини, шахсий хусусиятларини унга тавсия қилинган ёки ўзи танланган касбнинг хусусиятларига, таълим шакли ва ўрнига мувофиқлигини аниқлаш мақсадида берилади.
Касбий маслаҳат бериш орқали ёрдам кўрсатишда айрим аҳоли гуруҳларига — ёшлар, хотин-қизлар, камбағал оилалар аъзолари, чет элга кетиш истагидаги ва у ердан қайтиб келган меҳнат мигрантлари, ногиронлиги бўлган шахсларга алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
Иш қидираётган ва ишсиз шахслар таркибидан аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларига мансуб шахслар устувор тартибда касб-ҳунарга ўқитишдан ўтиш ҳуқуқига эга.
12. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги асосий босқичлардан иборат:
ўқитишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш;
ўқитиш ўрнини аниқлаш;
ўқитиш ва бандликка кўмаклашиш юзасидан шартномалар тузиш;
ўқув гуруҳларини бутлаш ва касбга тайёрлашга йўллаш;
касбга ўқитишга доир ишларни ҳисобга олиш ва статистик ҳисобот.
13. Касб-ҳунарга ўқитишга бўлган эҳтиёж меҳнат бозорида ишчи кучига касбий-малакавий кесимдаги талабни ва ҳудуднинг ривожланиш истиқболларини инобатга олиб, ишсиз ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни ишга жойлаштиришнинг мақбул вариантларини излаб топиш орқали аниқланади.
14. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ўқув муассасалари (ташкилотлар) билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш асосида амалга оширилади.
Меҳнат органлари тузилган шартномалар асосида касб-ҳунарга ўқитишга муҳтож бўлган шахсларга белгиланган шаклдаги касбга ўқитишга йўлланмаларни беради, ўқув муассасалари эса уларнинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқаради.
15. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш курсли шаклда ҳамда якка тартибда ташкил қилиниши мумкин.
16. Касб-ҳунарга ўқитиш курсли шаклда ташкил этилганда, одатда, ўқув гуруҳларидаги тингловчилар сони беш нафардан йигирма нафаргача бўлиши мумкин.
17. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни якка тартибда касб-ҳунарга ўқитишда ишлаб чиқариш соҳасида таълим жараёни асосий ишидан озод қилинмаган малакали ишчи — ишлаб чиқариш таълими йўриқчиси раҳбарлигида ташкилотнинг иш ўрнида амалга оширилади.
Ишсиз аҳолини миллий ҳунармандчиликнинг тарихан шаклланган анъаналари асосида «Уста-шогирд» мактабларида халқ ҳунармандчилигининг «Уста-шогирд» анъанасига мувофиқ касб-ҳунар кўникмаларини ўргатиш ҳам якка тартибдаги касб-ҳунарга ўқитиш турига киради.
Якка тартибда касб-ҳунарга ўргатишда ўқувчи назарий билимлар курсини ўқитувчилардан маслаҳатлар (консультациялар) олиш йўли билан ва мустақил равишда ўрганиши ҳам мумкин.
18. Миллий ва бадиий ҳунармандчилик касбларига фақат «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган ва якка тартибда фаолият кўрсатаётган тадбиркор усталарнинг мактабларида амалга ўргатилади.
19. Миллий ҳунармандчилик касбларини ўргатадиган халқ усталари «Уста-шогирд» усулида касб-ҳунарга ўргатишда ўзларининг имкониятларига қараб, таълим олувчи шогирдларнинг сонини ихтиёрий равишда белгилашлари мумкин, бироқ уларнинг умумий сони ўн кишидан кўп бўлмаслиги лозим.
20. Меҳнат органлари жойларда фаолият кўрсатаётган ҳунармандлар ҳақида батафсил маълумотлар тўплаб, уларнинг имкониятлари, истакларини инобатга олган ҳолда иш юритадилар. Бу маълумотлар мажмуаси мунтазам равишда тўлдирилиб борилади.
21. Усталарнинг иш ўринларида хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича шогирдларга бериладиган йўриқларни ҳисобга олиб бориш дафтари очилади. Шогирдлар хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича йўриқ олганликлари тўғрисида ушбу дафтарга имзо чекадилар.
22. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги ўқитиш муддатлари бўйича амалга оширилади:
ишлаб чиқаришда касбга ўқитиш — ўқув жараёни иш берувчида бир вақтнинг ўзида олиб бориладиган меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, бир нафар ўқувчи учун келгусида иш берувчида ишга жойлаштирилган ҳолда касбга тайёрлашдан (стажировкадан) ўтиши йигирма беш ҳафтагача давом этади;
мақсадли ўқитиш — ўқув жараёни тўрт ҳафтагача давом этади.
23. Ишсиз шахсларни узоқ муддатли ҳамда ўрта муддатли касб-ҳунарга ўқитишда мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган ўқув муассасалари (ташкилотлар), иш берувчи, маҳаллий меҳнат органи ва ишсиз шахс ўртасида тузиладиган тўрт томонлама шартнома асосида амалга оширилади.
Агар ишсиз шахс ўқиш тугагач, жисмоний ва юридик шахслар учун иш ҳақини (меҳнат даромадини) олишга қаратилган хизматларни кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича меҳнат фаолиятини мустақил равишда амалга ошириш мажбуриятини ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишни ўз зиммасига оладиган бўлса, ўрта муддатли ўқитишга доир шартнома тузилаётганда иш берувчининг иштирок этиши талаб қилинмайди.
Бунда мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган касб-ҳунарга ўқитиш фаолиятини амалга оширувчи муассасалар (ташкилотлар) маҳаллий меҳнат органи ва ишсиз шахс ўртасида тузиладиган ижтимоий шартномага асосан ташкил этилади.
Иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитишда улар билан ишга жойлаштириш бўйича шартнома тузиш талаб этилмайди.
24. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган ўқув муассасалари (ташкилотлари) билан келишилган ҳолда кундузги, кечки ва онлайн шаклда амалга оширилиши мумкин.
25. Илғор иш тажрибасини чуқур ўрганиш мақсадида камбағал оилаларнинг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг сўнгги босқичида ўқиётган битирувчи фарзандлари ташкилотларга стажировкага юборилади.
Бунда стажировка маҳаллий меҳнат органлари йўлланмаси ҳамда уч томонлама тузиладиган шартномага мувофиқ ўқувчини келгусида иш берувчида ишга жойлаштириш шарти асосида стажировкадан ўтиши йигирма беш ҳафтагача давом этиши мумкин.
Стажировка ўтаётган битирувчиларга стажировка даврида ҳар ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоизи миқдорида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан стипендия тўлаб берилади.
26. Ишчи (мутахассис)лар жумласидан бўлган ишсиз ва иш қидираётган шахсларнинг касбий маҳоратини ошириш ва кейинчалик уларни ишга жойлаштириш, уларда мавжуд бўлган касблар бўйича ушбу гуруҳдаги фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ва ишлаб чиқариш талабларига, ишга жойлаштириш имкониятларига мувофиқ юқорироқ тариф разрядларини (класс, тоифа) эгаллаш, илғор техника ва технологияларни, янги жиҳоз ва материалларни ўрганиш мақсадида уларнинг малакасини ошириш ташкил қилинади.
27. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитишнинг белгиланган тартибда ташкил этилганлиги, ўқувчилар давомати ҳамда ўқув жараёнларининг иш берувчи талабига мувофиқлиги ва унинг сифати устидан мониторинг ҳудудий меҳнат органларининг тегишли мутахассислари томонидан жойига чиққан ҳолда амалга оширилиши мумкин.
28. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёни ўқув жараёни ташкил қилинган муассасада (ташкилотда) якуний малака имтиҳонини жорий тартибда топшириш билан якунланади.
Ишсиз ва иш қидираётган шахсларнинг зарур тайёргарлиги бўлган ҳолларда якуний малака имтиҳонлари, шунингдек, касб ва тегишли малака даражасини олиш учун компетенцияларни баҳолаш бўйича имтиҳонларнинг белгиланган муддатдан олдин топширилишига йўл қўйилади.
Малака имтиҳонлари комиссиясининг таркибига ўқишга йўлланма берган меҳнат органининг вакили ҳам киритилиши мумкин.
29. Касб-ҳунарга ўқитиш жараёнидан ўтган ва якуний малака имтиҳонларини топширган шахсларга ўқув жараёнини ташкил қилган муассаса (ташкилот)лар томонидан ўқишни тамомлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (сертификат, гувоҳнома, диплом ва бошқалар) берилади.
30. Меҳнат органлари томонидан касб-ҳунарга ўқитиш учун юборилган ва ўқишни якунлаган шахсларнинг электрон меҳнат дафтарчасида ходимлар меҳнат стажини ҳисобга олиш бўйича ёзувлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда киритилади. Бунда кўрсатилган касб-ҳунарга ўқитиш даври меҳнат стажига қўшилади.
31. Касб-ҳунарга ўқитишни амалга ошираётган муассаса (ташкилот)лар техника хавфсизлиги қоидалари билан ўқувчиларни таништириш, ўқувчилар давоматининг ҳисобга олиш, битирув малака имтиҳонлари баённомаларини расмийлаштириш ва ўқишни тамомлаган битирувчига ўқишни тамомлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатни бериш мажбуриятини олади.
32. Ишсиз ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни касб-ҳунарга ўқитишни таъминлай оладиган ўқув ташкилотларининг рўйхати ҳудудий меҳнат органлари томонидан белгиланади.
33. Маҳаллий меҳнат органлари томонидан касб-ҳунарга ўқитиш учун бошқа ҳудудларга йўлланган ўқувчилар ётоқхонага (меҳмонхонага) жойлаштирилиши мумкин.
3-боб. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитишни молиялаштириш
34. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш билан боғлиқ фаолият Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга молиялаштирилади.
35. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касбга тайёрлашга йўллаган маҳаллий меҳнат органлари касб-ҳунарга ўқитиш курси нархи белгиланган шартнома ҳамда ўқувчилар давомати тўғрисида тақдим этилган маълумотга мувофиқ касб-ҳунарга ўқитиш фаолиятини амалга оширган ўқув муассасаларининг ҳисобрақамига пул маблағларини ҳар ойда ўтказиб берадилар.
36. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш учун мўлжалланган сарф-харажатлар қуйидагилардан иборат бўлади:
ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари (йўриқчилари) ва уста-ҳунармандларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш;
ўқув жараёни учун сарфланадиган коммунал (электр энергияси, сув, газ ва бошқалар) ва хом ашё харажатлари;
ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил қилиш ва амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш учун харажатлар сметаси жорий тартибда меҳнат органлари томонидан тасдиқланади.
37. Ишсиз шахсларга маҳаллий меҳнат органларининг йўлланмаси асосида касб-ҳунарга ўқитиш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни умумий меҳнат стажига қўшилиши кафолатланади.
Иш қидираётган шахслар касб-ҳунарга ўқитиш учун юборилганда, ушбу даврда уларга стипендия тўланмайди ҳамда ушбу давр умумий меҳнат стажига қўшилмайди.
Агар пенсиянинг туридан қатъи назар, пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эга бўлганлар меҳнат органларида рўйхатдан ўтган ва касб-ҳунар ўрганишга муҳтож бўлсалар, уларга касб-ҳунарга ўқитиш даврида стипендия тўланмайди, лекин уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган барча зарур хизматлар кўрсатилиши лозим.
39. Касб-ҳунарга ўқитилаётган ишсиз шахсларга стипендиялар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартиб ва миқдорда тўланади.
40. Ўқув машғулотларига сабабсиз қатнашмаётган, ўзлаштирмаётган ёки меҳнат ва жамоат тартибини бузаётган шахсларнинг ўқишни давом эттиришлари тўғрисидаги масала ўқув ташкилотининг раҳбарияти ва маҳаллий меҳнат органлари вакиллари билан биргаликда ҳал қилинади. Сурункасига ва сабабсиз ўқув машғулотларига қатнашмаётган ёки жамоат тартибини бузганлиги, жиноят содир қилганлиги туфайли ҳибсга олинган шахсларга стипендиялар тўлаш маҳаллий меҳнат органи ва ўқув муассасаси қабул қилган қарор асосида тўхтатиб қўйилади.
41. Ўқишни тугатган ишсиз шахс ўқув дастурида кўзда тутилган якуний малака имтиҳонларида назарий ва амалий билим ва кўникмаларининг талабга жавоб бера олмаслиги туфайли топшира олмаса, унга стипендия тўланмасдан, қўшимча машғулотлар ўтказилади ва қайта якуний малака имтиҳони олинади.
42. Ўқишни муваффақиятли якунлаган ва тегишли ҳужжат олган битирувчи ишга жойлаша олмаса, у меҳнат органларига келиши ва унга эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича ишга жойлашиш юзасидан ёрдам кўрсатилиши лозим.
43. Ишсиз шахслар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқишни тугатгандан кейин ишга жойлашиш ёки ўзини ўзи банд қилиш имкони бўлмаса, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.
44. Мазкур Низомнинг 22-бандида белгиланган касб-ҳунарга ўқитиш муддатлари мобайнида касб-ҳунарга ўқитишдан ўтган ишсиз шахслар ўзларига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра (шартнома бўйича ишга жойлаштирувчи корхонанинг тугатилиши, штатлар сонининг қисқартирилиши, технологияларнинг ўзгариши ва бошқалар) ишга жойлаша олмасалар, уларни жорий йил мобайнида меҳнат органларида яна ишсиз деб эътироф этиб, ўзлари танлаган касблар бўйича ўқишга юбориш мумкин.
Битирувчи ишсиз шахслар узрсиз сабабларга кўра танлаган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланмасдан, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан жорий йил мобайнида такроран касбга ўқиш истагини билдирсалар, бундай шахсларни касбий таълим якунидан кейин 6 ой ўтгандан сўнг қайтадан касбий тайёргарликка йўллаш мумкин.
441. Меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган ишсиз ёки иш қидираётган шахсларни касб-ҳунарга ўқитишни рағбатлантириш учун ҳар бир меҳнатга лаёқатли ногиронлиги бўлган ишсиз ёки иш қидираётган шахс учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан касб-ҳунарга ўқиш даврида ҳар ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида рағбатлантириш тўлови тўлаб берилади. Бунда:
аҳолининг бандлигига кўмаклашиш марказлари ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган касблар ва уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб, уларни касб-ҳунарга ўқитиш мақсадида давлат ёки нодавлат таълим ташкилотларига йўналтиради;
ногиронлиги бўлган шахсларга рағбатлантириш тўловини тўлаш ҳақидаги маълумотлар «Бандлик хизмати» ахборот тизимида акс эттирилади;
рағбатлантириш тўлови ўн икки ойлик давр ичида ўқиш даврининг кўпи билан йигирма олти календарь ҳафтаси давомида Халқ банки ва унинг филиаллари томонидан тегишли қайдномага асосан тўлаб берилади;
тўлиқ бўлмаган календарь ой учун тўлов тўланиши керак бўлган календарь ойдаги кунлар сонининг тўлиқ календарь ойдаги кунлар сонига мутаносиб миқдорда тўланади;
давлат ёки нодавлат таълим ташкилоти ногиронлиги бўлган шахсларни ўқишдан четлатса, бу ҳақда 3 кунлик муддатда аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказларини расмий огоҳлантириш мажбуриятини ўз зиммасига олади;
аҳолини бандлигига кўмаклашиш марказларига ўқишдан четлатилганлик тўғрисида хат келиб тушган кундан бошлаб 3 иш кунида рағбатлантириш тўловини тўлашни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;
ўқув курслари узрли сабабларга кўра қолдирган тақдирда рағбатлантириш тўловлари тўхтатилмайди.
(441-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги 596-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/596/0923-сон)
5-боб. Ўзини ўзи банд қилганлар ҳамда «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатга олинган шахсларни касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш тартиби
45. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан «labor-migration» дастурий мажмуасида рўйхатга олинган ва ташкил этилган меҳнат миграцияси йўли билан хорижий мамлакатларда ишлаш учун кетаётган фуқаролар маҳаллий меҳнат органлари томонидан иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олингандан ёхуд ишсиз шахс сифатида эътироф этилгандан сўнг касб-ҳунарга ўқитиш учун юборилади.
Бунда иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олингандан ёхуд ишсиз шахс сифатида эътироф этилгандан сўнг касб-ҳунарга ўқитиш қонунчилик ҳужжатлари ҳамда мазкур Низомга мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
46. Ўзини ўзи банд қилган шахслар мазкур Низомнинг 3-бандида қайд этилган ўқув муассаса (ташкилот)ларида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитилиши мумкин.
Бунда меҳнат органлари томонидан ўзини ўзи банд қилган шахслар иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинмайдилар ҳамда ишсиз деб эътироф этилмайдилар, аммо меҳнат органлари йўлланмаси асосида ўқув муассаса (корхона, ташкилот)ларга касб-ҳунарга ўқитиш учун юбориладилар.
4-боб. Якунловчи қоида
47. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ишсиз ва ўзини ўзи банд қилган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига
4-ИЛОВА
«Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов (кейинги ўринларда — танлов) ўтказиш ҳамда танлов ғолибларига Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан грант ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
грант — ҳудудлардаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, биринчи навбатда, камбағал оилалар аъзолари, чет элдан қайтиб келган меҳнат мигрантлари, хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун танлов иштирокчисига танлов асосида ажратиладиган маблағлар;
касбга тайёрлаш дастури — ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, биринчи навбатда, камбағал оилалар аъзолари, чет элдан қайтиб келган меҳнат мигрантлари, хотин-қизлар ва ёшларни бир (ёки бир неча) касб-ҳунарларга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ёхуд тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни назарда тутувчи чора-тадбирларни ўз ичига олган дастур лойиҳаси;
танлов комиссияси — танлов иштирокчиси томонидан юборилган касб-ҳунарга тайёрлаш дастурларини кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш мақсадида танлов ташкилотчилари ҳузурида тузиладиган комиссия.
3. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда таълим фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш муассасалари танловнинг иштирокчилари (кейинги ўринларда — танлов иштирокчилари) ҳисобланади.
4. Ташкил этиш кўламига кўра танлов республика ҳамда вилоят миқёсда ўтказилади. Бунда мазкур Низомда белгиланган тартибга мувофиқ бир марта ўтказиладиган танловда касбга тайёрлаш дастурига мувофиқ қамраб олинадиган қишлоқ ва чекка жойларда ҳамда чегара ҳудудларида яшовчи ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, айниқса, камбағал оилалар аъзолари, чет элдан қайтиб келган меҳнат мигрантлари, хотин-қизлар ва ёшларнинг сони:
500 нафаргачани ташкил этса — танлов вилоят миқёсида;
500 нафардан кўп бўлса — танлов республика миқёсида ташкил этилади ва ўтказилади.
5. Танлов республика миқёсида ўтказиладиган танловнинг республика ташкилотчиси томонидан, вилоят миқёсида ўтказиладиган танловнинг вилоят ташкилотчиси томонидан мазкур Низомга мувофиқ белгиланган тартибда ташкил этилади ҳамда мувофиқлаштирилади.
6. Танловнинг республика ташкилотчиси — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (кейинги ўринларда — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги) ҳамда вилоят ташкилотчилари — тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари (кейинги ўринларда — танлов ташкилотчилари) ҳисобланади.
7. Республика ва вилоят миқёсида ўтказиладиган танлов учун бир марталик ажратиладиган грант миқдори танловда қамраб олинадиган ҳар бир шахсга нисбатан бир ой учун тўғри келадиган маблағ базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваридан ошмаслиги шарт.
8. Танлов ғолиблари танлов комиссияси томонидан мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича аниқланади.
2-боб. Танлов комиссияси
9. Танлов ташкилотчиларига танлов иштирокчисидан тушган касб-ҳунарга тайёрлаш дастурларини кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш мақсадида танлов ташкилотчилари ҳузурида комиссия раиси, унинг ўринбосари ва камида беш нафар аъзодан иборат таркибда танлов комиссияси тузилади.
Танлов комиссияси таркиби танлов ташкилотчиси раҳбари томонидан тасдиқланади.
10. Танлов комиссияси мажлисини унинг раиси бошқаради. Танлов комиссияси раиси бўлмаган тақдирда, мажлисни унинг ўринбосари бошқаради.
Танлов комиссияси мажлиси ундаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
11. Республика миқёсида ўтказиладиган танловда Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари, вилоят миқёсида ўтказиладиган танловда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаси бошлиқлари танлов комиссияси раиси ҳисобланади.
12. Танлов комиссияси раиси:
танлов комиссияси фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
раис ўринбосари ва аъзолар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
танлов комиссияси мажлисларини чақиради ва уларга раислик қилади;
танлов комиссияси мажлислари кун тартибини тасдиқлайди;
танлов комиссиясининг самарали ва шаффоф ишлашини таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.
13. Танлов комиссияси қуйидаги таркибда тузилади:
а) республика миқёсида ўтказиладиган танлов комиссияси раиси ўринбосари — Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи (1 нафар);
республика миқёсида ўтказиладиган танлов комиссияси аъзолари:
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси самарали ва мақсадли фойдаланиш бошқармаси бошлиғи (1 нафар);
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг вакили (1 нафар);
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги вакили (1 нафар);
(13-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
(13-банд «а» кичик банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
б) вилоят миқёсида ўтказиладиган танлов комиссияси раиси ўринбосари — тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари Касбга қайта ўқитишни ташкил этиш шуъбаси мудири (1 нафар);
тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси самарали ва мақсадли фойдаланиш шуъбаси мудири (1 нафар);
тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг вакили (1 нафар);
тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқларининг вакили (1 нафар);
(13-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Ёшлар ишлари агентлигининг тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг вакили (1 нафар);
тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқларининг вакили (1 нафар).
(13-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
14. Танлов комиссиясининг мажлиси унинг аъзоларига аввалдан ёзма хабарнома тарқатиш йўли билан чақирилади. Хабарномада мажлисни ўтказиш куни, вақти ва муҳокама қилинадиган масалалар тўғрисидаги аниқ маълумотлар кўрсатилади.
15. Танлов комиссияси аъзолари таркиби Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан мазкур Низомнинг 13-бандида белгилангандан бошқача таркибда тузилиши ҳам мумкин.
17. Танлов комиссияси мажлислари очиқ тарзда ўтказилади.
18. Танлов комиссияси мажлисларига давлат ва нодавлат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан соҳа мутахассислари ва экспертлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин.
19. Танлов комиссияси қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Танлов комиссияси қарори мажлисда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, танлов комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
20. Танлов комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
танлов иштирокчиларининг касбга тайёрлаш дастурларини ўрганиш ва баҳолаш;
танлов иштирокчилари томонидан тақдим қилинган касбга тайёрлаш дастурларини маъқуллаш ёки рад қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
мажлис ўтказиш бўйича қарорлар қабул қилиш.
21. Танлов комиссияси мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этиши ҳамда танлов иштирокчилари томонидан тақдим қилинган касбга тайёрлаш дастури ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш давомида маълум бўлган маълумотларни ошкор қилмаслиги шарт.
3-боб. Танловни ўтказиш ҳақида хабардор қилиш тартиби
22. Танлов ташкилотчилари томонидан танловни ўтказиш ҳақидаги эълон танлов ўтказиладиган кундан камида 10 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда ҳамда танлов ташкилотчиларининг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
23. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
танловнинг умумий тавсифи;
танлов ташкилотчисининг номи ва манзили;
танлов учун ажратилган маблағ миқдори ва уни молиялаштириш манбаи;
танлов иштирокчиларига қўйиладиган асосий шартлар;
лойиҳани амалга ошириш муддатлари;
танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилишнинг манзили, охирги куни ва вақти.
24. Танловда иштирок этиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар танлов ташкилотчиларига ариза берувчи танлов иштирокчиси томонидан бевосита, почта орқали ва электрон шаклда берилиши мумкин.
25. Танлов иштирокчиларининг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатдан кечиктириб топширилган ҳужжатлари қабул қилинмайди ҳамда кўриб чиқилмайди.
4-боб. Танловни ўтказиш тартиби ва шартлари
26. Танлов ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича берилган кетма-кетликка асосан ташкил этилади ва ўтказилади ва қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:
танлов ўтказилиши тўғрисида эълон бериш;
танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатга олиш, умумлаштириш ва танлов комиссиясига тақдим этиш;
мазкур Низомда белгиланган мезонлар бўйича танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган касбга тайёрлаш дастурларини баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш;
танлов ғолиблари билан касбга тайёрлаш дастурини амалга ошириш учун грант ажратиш бўйича шартнома имзолаш;
танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумотларни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш;
танлов ғолибларини, зарур ҳолларда ижара тўловлари бевосита танлов ғолиби томонидан тўланиши шарти билан мақбул шарт-шароитларга эга бинолар билан таъминлаш бўйича чоралар кўриш;
танловнинг ўтиши ва натижаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этиш;
грант маблағларининг самарали сарфланиши юзасидан мониторинг олиб бориш;
ҳисоботларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш.
27. Танловда иштирок этиш учун танлов иштирокчилари танлов ташкилотчиларига қуйидаги ҳужжатларни (касбга ўқитиш дастурини) тақдим этадилар:
танловда иштирок этиш ҳақида ариза;
касбга тайёрлаш дастури доирасида грантни амалга ошириш бўйича юқоридаги масалалар назарда тутилган батафсил тақдимот;
касбга тайёрлаш дастури (лойиҳани амалга оширишнинг батафсил таснифи, лойиҳани амалга ошириш бўйича қамраб олинадиган ҳудуд (туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ аҳоли пункти, маҳалла, кўча номи) касб-ҳунарга ўқитиш соҳасидаги тажрибаси, илгари грантлар асосидаги фаолиятда қатнашганлиги тўғрисидаги маълумот, халқаро лойиҳалар ва дастурлардаги иштироки тўғрисидаги ҳамда бошқа маълумотлар);
(27-банднинг бешинчи — еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
кадрлар (ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари) таркиби ва уларнинг малака даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
мавжуд моддий-техника базаси тўғрисида батафсил маълумот (касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакани ошириш фаолиятини амалга ошириш учун фойдаланилаётган бино-иншоотлар, жиҳозлар ва ўқув қуроллари сони, уларнинг таснифи ва қиймати);
танлов иштирокчиси ташаббуси билан бошқа ҳужжатлар (эришган ютуқлари, ўқув-услубий, илмий-услубий материаллари ва шу кабилар) ҳам тақдим қилиниши мумкин.
Танлов ташкилотчилари танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни 3 иш куни мобайнида рўйхатга олади, умумлаштиради ва танлов комиссиясига тақдим этади.
28. Касбга тайёрлаш дастурида лойиҳани амалга ошириш шакли, механизми, даврийлиги, бошланиш ва тугаш вақти ҳамда лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижа аниқ, босқичма-босқич ва тушунарли ёритилган бўлиши лозим.
29. Танлов иштирокчиси (нодавлат таълим ташкилоти раҳбари ёки унинг номидан иш кўрувчи ишончли вакил) танлов ўтказиладиган куни танлов комиссияси олдида ўзининг касбга тайёрлаш дастури ҳақида 10 — 30 дақиқалик тақдимот қилади.
Ушбу тақдимотда касбга тайёрлаш дастурини амалга ошириш бўйича натижадорликка йўналтирилган чора-тадбирлар, шу жумладан, мазкур Низомнинг 27-бандига мувофиқ тақдим этилган ҳужжатларга асосан касбга тайёрлаш дастурини амалга ошириш имкониятлари акс эттирилади.
30. Танлов ғолиби нодавлат таълим ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган касбга тайёрлаш дастурларини кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш натижаларига кўра аниқланади.
Танлов комиссияси томонидан касбга тайёрлаш дастурларини кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш танлов комиссиясига мазкур Низомга мувофиқ касбга тайёрлаш дастурлари тўлиқ ва камчиликларсиз келиб тушгандан сўнг 7 иш кунидан кечиктирмай амалга оширилиши лозим.
Белгиланган муддатда танлов комиссияси мажлиси учун ундаги аъзоларнинг камида учдан икки қисми йиғилмаган тақдирда, танлов бошқа кунга қолдирилиши мумкин, лекин комиссиянинг қолдирилган мажлиси кўпи билан 5 иш кунида қайта чақирилиши лозим.
31. Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган касбга тайёрлаш дастурлари қуйидаги мезонларга асосан баҳоланади:
натижаси даромадли меҳнат билан банд бўлиш имкониятини яратиб берувчи меҳнат бозорида талаб бўлган касблар ҳамда ушбу касблар бўйича ўзининг ўқув (режа) дастури ва қўлланмаларига эгалиги — 5 баллгача;
кадрлар (ўқитувчилар, ишлаб чиқариш таълими усталари, тренерлар) таркиби ва уларнинг малака даражаси — 5 баллгача;
танлов иштирокчисининг мазкур соҳадаги тажрибаси ва эришган ютуқлари — 10 баллгача;
ўқитиш жараёнида халқаро андозалар ва ахборот-коммуникация воситаларидан кенг фойдаланиш имкониятларининг юқорилиги — 10 баллгача.
в) лойиҳани амалга ошириш самарадорлиги ва натижадорлиги даражасининг юқорилиги — 40 баллгача:
ҳар бир ўқувчига тўғри келадиган сарф-харажат миқдорининг камлиги — 15 баллгача;
чекка ва чегара ҳудудларида, шунингдек, қишлоқ жойларида яшовчи ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, айниқса, ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли, камбағал оилалар аъзолари, чет элдан қайтиб келган меҳнат мигрантлари, хотин-қизлар ва ёшларнинг жами касб-ҳунарга тайёрланадиганларга нисбатан юқори улушда қамраб олиниши — 15 баллгача;
бандликни таъминлаш кўрсаткичининг юқорилиги (иш берувчилар буюртмаси асосида ишга жойлаштириш, ўзини ўзи банд қилиш, тадбиркор сифатида ўз бизнесини бошлаши ва бандликнинг бошқа расмий шакллари) — 20 баллгача.
32. Қоида тариқасида:
касбга тайёрлаш дастурини амалга оширишнинг умумий муддати кўпи билан 50 ҳафтадан, шунингдек, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув курсларининг давомийлиги:
33. Касбга тайёрлаш дастурларини кўриб чиқиш натижаларига кўра танлов комиссияси аъзолари ҳар бир лойиҳа бўйича баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳолаш варақасига тегишли балларни қўяди.
34. Баҳолаш варақаларидаги баллар комиссия котиби томонидан ҳисоблаб чиқилади ва танлов комиссияси раисига тақдим этилади.
35. Танлов комиссияси раиси томонидан ҳисобланган балларнинг тўғри ва ҳаққонийлиги кўздан кечирилади ҳамда жамланган баллар тўғрисидаги маълумот танлов комиссияси аъзоларига эълон қилинади.
36. Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган танлов иштирокчиси танловда ғолиб деб топилади.
37. Танлов натижасига кўра танлов иштирокчиларининг баллари тенг бўлган тақдирда, улар ўртасида ушбу Низомда белгиланган тартиб асосида қайта танлов ўтказилади.
38. Танлов комиссияси қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади.
Танлов комиссияси йиғилишининг баённомаси танлов комиссияси котиби томонидан олиб борилади ҳамда танлов комиссияси раиси, котиби ва танлов комиссияси йиғилишида иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.
40. Танлов ғолиби тўғрисидаги маълумот танлов ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни давомида танлов ташкилотчиси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.
5-боб. Грант ажратиш тартиби
41. Танлов ғолиби аниқлангандан сўнг уч иш куни давомида танлов ташкилотчиси ҳамда танловда ғолиб деб топилган танлов иштирокчиси ўртасида касбга тайёрлаш дастурини амалга ошириш учун грант ажратиш бўйича шартнома тузилади.
Ушбу шартнома танлов ташкилотчиси ва танловда ғолиб деб топилган танлов иштирокчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда жавобгарлигини белгилайди.
42. Шартномада қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:
касбга тайёрлаш дастурини амалга оширишнинг мақсади;
касбга тайёрлаш дастурини амалга ошириш муддатлари;
қамраб олинадиган ҳудуд, аҳоли тоифаси, ўқитиладиган касблар, касбий кўникмаларни шакллантириш механизми, грант доирасида қўлланиладиган ўқув қўлланмалари ва дастурлари, фойдаланиладиган ахборот-коммуникация воситалари ва инновацион ўқитиш услубларининг тавсифи;
касбга тайёрлаш дастурини амалга ошириш учун ажратилган грант миқдори;
амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботларни бериш муддатлари ва шакллари.
43. Агар танловда ғолиб деб топилган танлов иштирокчиси шартномани имзолашдан бош тортса ёки танловни ўтказиш давомида ўз фаолиятини тугатган бўлса, тугатиш, қайта ташкил этиш жараёнида бўлса ёки қонунчиликда белгиланган тартибда банкрот деб эътироф этилган бўлса, танлов ташкилотчилари касбга тайёрлаш дастурини амалга ошириш учун белгиланган грант маблағларини танловда иштирок этган ва юқори баҳо олган кейинги иштирокчига шартномани имзолашни таклиф этишга ҳақли.
6-боб. Грант маблағларининг самарали сарфланиши юзасидан мониторинг ўтказиш ва натижасига кўра мукофотлаш тартиби
44. Танлов ташкилотчилари танловда ғолиб деб топилган танлов иштирокчисига ажратилган грантлар эвазига касбга тайёрлаш дастурининг самарали амалга оширилиши бўйича мониторингини олиб боради, шунингдек, амалга оширилаётган ишларни (кўрсатилаётган хизматларни) ҳамда унинг алоҳида босқичларини жойига чиққан ҳолда мониторинг қилишга ҳақли.
45. Танлов ташкилотчилари касбга тайёрлаш дастурининг самарали амалга оширилиши бўйича мониторинг ўтказишда танлов ташкилотчиларининг тизим идоралари, шу жумладан, тасарруфдаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, «Ишга марҳамат» мономарказлари ҳамда бошқа соҳа вакилларини эксперт сифатида жалб қилишга ҳақли.
46. Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлиги ўтказилган мониторинг натижалари, ҳудудлардаги тегишли ваколатли органлардан, шу жумладан, ҳудудий солиқ хизмати органлари ҳамда «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан олинган маълумотлар асосида таҳлил қилиб борилади.
47. Мазкур Низомга мувофиқ белгиланган тартибда касбга ўқитиш дастури доирасида ташкил этилган ўқув курслари битирувчиларининг расмий бандлиги таъминланган тақдирда, ҳар бир расмий бандлиги таъминланган шахслар учун танлов ташкилотчиси томонидан танлов иштирокчиси Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланиши мумкин. Бунда:
танлов иштирокчиси ихтиёрига кўра мазкур Низомга мувофиқ белгиланган тартибда касбга ўқитиш дастури доирасида ташкил этилган ўқув курслари битирувчиларининг расмий бандлиги (ишга жойлашганлиги, ўзини ўзи банд қилганлиги, тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлиги ва расмий бандликнинг бошқа шакллари) тўғрисидаги маълумотлар илова қилинган бир марталик пул мукофоти олиш тўғрисидаги сўров хати ўқув курслари тамомлангандан сўнг 15 кун муддатда танлов ташкилотчисига тақдим этилади.
танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган ҳисобот маълумотларига биноан расмий бандлиги таъминланган битирувчилар тўғрисидаги маълумотлар мониторинг натижасида шакллантирилган маълумотлар билан таққослаш натижасида ўз тасдиғини топган тақдирда, танлов ташкилотчиларининг мониторинг ўтказган масъул таркибий бўлинмаси бошлиғининг асосланган билдиришномасига биноан грант олган танлов иштирокчиси бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш учун тавсия этилиши мумкин.
48. Танлов ташкилотчиси танлов иштирокчиси томонидан битирувчиларнинг расмий бандлик ҳолати тўғрисидаги маълумотлар илова қилинган хат киритилган кундан бошлаб 45 кун мабайнида битирувчиларнинг расмий бандлик ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлигини ўрганиб чиқади.
49. Танлов ташкилотчиси томонидан маълумотларни мазкур Низом 46 ва 48-бандларига мувофиқ тартибда кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва ҳаққонийлигини ўрганиш натижасига кўра:
агар ушбу маълумотлар ўз тасдиғини топса, расмий бандлиги таъминланган ҳар бир фуқаро учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш учун тавсия этилади;
агар маълумотлар ўз тасдиғини топмаса, бир марталик пул мукофоти билан тақдирлашни рад этиш тўғрисидаги асосланган хат уч кун муддатда танлов иштирокчисига юборилади.
50. Бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш танлов ташкилотчисининг мониторинг ўтказган масъул таркибий бўлинмаси бошлиғининг асосланган билдиришномасига биноан тегишлича Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари бошлиқларининг буйруғи асосида амалга оширилади.
52. Бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг мазкур Низомга мувофиқ танлов ўтказиш учун назарда тутилган маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
7-боб. Ишсиз ва иш қидираётган шахсларни касбга тайёрлаш дастури доирасида касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишни ташкил этиш
53. Меҳнат органлари томонидан белгиланган тартибда ишсиз ва иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинганларни мазкур Низомга мувофиқ касбга тайёрлаш дастури доирасида касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
54. Касбга тайёрлаш дастурини амалга оширишда ўқув курслари битирувчиларининг бандлигига кўмаклашиш мақсадида меҳнат органлари томонидан қуйидагилар амалга оширилиши мумкин:
а) тадбиркорликка жалб этиш ва ўзини ўзи банд қилганлик учун давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги субсидиялардан исталган бир турини олиши:
бунда меҳнат органларидан ишсиз ва иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтганларни якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказиш, кичик корхоналар ва микрофирмаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиш, тадбиркорликка ўқитиш ва кредит олишда суғурта полиси тўлови учун;
меҳнат органларидан ишсиз ва иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган шахсларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида ижарага олинган бино ва иншоотнинг ижара тўловини қоплаш учун субсидия ажратиш;
б) ўз бизнесини бошлаши учун имтиёзли кредит ажратишга тавсиянома бериш, бунда меҳнат органларида ишсиз сифатида рўйхатга олинган шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари раҳбарлари томонидан бериладиган имтиёзли кредитлаш бўйича тавсияномага асосан тижорат банклари томонидан давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан гаров таъминотисиз имтиёзли шартларда кредит ажратиш.
55. Касбга тайёрлаш дастури доирасида ўқув курслари битирувчиларига ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишга кўмаклашиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4862-сон қарорида назарда тутилган тартибда микроқарзлар (микрокредитлар) ажратилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
56. Танловда ғолиб деб топилган танлов иштирокчиси мазкур Низомга мувофиқ ажратилган грантлардан белгиланган тартибда мақсадли фойдаланиш учун масъулдир.
57. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Энг яхши касбга тайёрлаш дастури» бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида очиқ танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Танловни ташкил этиш ва ўтказиш кетма-кетлиги
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Чора-тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Танлов ташкилотчилари
Танлов ўтказиш ҳақидаги эълонни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш.
Танлов ўтказиладиган кундан камида 10 кун олдин
2-босқич
Танлов иштирокчилари
Танловда иштирок этиш учун ариза ва касбга тайёрлаш дастурини танлов комиссиясига тақдим этиш.
Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган аризаларни рўйхатга олиш, умумлаштириш ва танлов комиссиясига тақдим этиш.
3 иш кунида
4-босқич
Танлов ташкилотчилари
Танлов иштирокчилари томонидан тақдим этилган касбга тайёрлаш дастурларини баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш.
Касбга тайёрлаш дастури келиб тушгандан сўнг 7 иш куни ичида
5-босқич
Танлов ташкилотчиси ва танлов ғолиби
Танловда ғолиб деб топилган танлов иштирокчилари билан грант ажратиш бўйича шартнома тузиш.
3 иш куни ичида
6-босқич
Танлов ташкилотчилари
Танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига тақдим этиш.
танлов ғолиби аниқлангандан кейин 3 кун муддатда
7-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Танлов ғолибларини, улар томонидан бино-иншоотга зарурат бўлган тақдирда, ижара тўловлари бевосита улар томонидан тўланиши шарти билан мақбул шарт-шароитларга эга бинолар билан таъминлаш чоралари кўриш.
Танлов ғолиблари тўғрисидаги маълумот келиб тушган кундан бошлаб 15 кун муддатда
8-босқич
Танлов ташкилотчилари
1. Танловнинг ўтиши ва натижаларининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши ташкил этиш;
2. Грант маблағларини самарали сарфланиши юзасидан мониторинг олиб бориш;
доимий
9-босқич
Танлов ташкилотчилари
Танлов ташкилотчилари томонидан тақдим этиладиган ҳисоботлар асосида грантларни амалга ошириш бўйича маълумотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш.
доимий
Натижадорлик кўрсаткичлари юқори бўлган танлов иштирокчиларини бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш.
кўрсаткичлар таҳлили асосида бир марталик
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига
5-ИЛОВА
ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШГА ДОИР ЙЎЛЛАНМА
Сана: _____-____-____
№ ________________________________
Ташкилот номи: ____________________________________________________________________ Ташкилот жойлашган жой (почта манзили): ______________________________________________ Ташкилот телефон рақами _______________ электрон почта манзили _________________________ Вакансия эълон қилинган сана: 20___ йил «___» _______________ Фуқаро ____________________________________________________________________________________ Телефон рақами _________________________ электрон почта манзили ________________________________ 1. ______________________________________ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32 ва 34-моддаларига мувофиқ иш қидирувчи фуқарога _______________________________________________ касби (мутахассислиги) бўйича ишга жойлаштиришга доир йўлланма берилди.
2. Мазкур фуқаро «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддасига мувофиқ аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун захирага қўйилган иш ўрнига ишга қабул қилиниши лозим.
3. Ишга жойлаштиришга доир йўлланма асосида иш қидираётган шахсни ишга жойлаштириш тартибига мувофиқ Сиз қуйидагиларга амал қилишингиз керак: ташкилот иш қидираётган шахсни йўлланма бўйича ишга қабул қилган ва у билан меҳнат шартномасини тузган тақдирда, йўлланма тақдим этилган кундан эътиборан беш кундан кечиктирмай йўлланма берган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (кейинги ўринларда — АБКМ) ушбу шахс ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги хабарнома билан бирга йўлланманинг йиртиб олинадиган талонини юборилиши шарт; ишга жойлаштириш рад этилган тақдирда, йиртиб олинадиган талонда рад этиш сабабларининг асоси кўрсатилади ва йиртиб олинадиган талон ишга жойлаштиришга доир йўлланмани берган АБКМга тақдим этиш учун иш қидираётган шахсга қайтариб берилади.
Ташкилот номи: ____________________________________________________________________ Ташкилот жойлашган жой (почта манзили): ______________________________________________ Ташкилот телефон рақами _______________ электрон почта манзили _________________________ Вакансия эълон қилинган сана: 20___ йил «___» _______________ Фуқаро ____________________________________________________________________________________ Телефон рақами _________________________ электрон почта манзили ________________________________ 1. __________________________________ Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32 ва 34-моддаларига мувофиқ иш қидирувчи фуқаронинг _______________________________ касби (мутахассислиги) бўйича ишга жойлашишига кўмаклашиш учун мурожаатнома берилди.
2. Ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома асосида иш қидираётган шахсни ишга жойлаштириш тартибига мувофиқ Сизга қуйидагилар маълум қилинади: иш қидираётган шахс ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома бўйича ишга қабул қилган ва у билан меҳнат шартномасини тузган тақдирда, мазкур шахснинг ишга жойлашишига кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома берган Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда — АБКМ) хабардор қилинади; ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома электрон шаклда юборилган тақдирда, АБКМга мазкур шахс ишга жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ахборот электрон шаклда юборилади; АБКМ томонидан берилган ишга жойлашишга кўмаклашиш юзасидан мурожаатнома бўйича ишга жойлаштириш рад этилган тақдирда, ишга жойлаштиришни рад этиш сабаблари ҳақида АБКМ хабардор қилинади.
1. Фуқаро _______________________________________________________, ___________________________ _________________________________________ ташкилотига ________________________ лавозимига ________-сон меҳнат шартномаси асосида _______________ сўмлик ойлик иш ҳақи билан ишга қабул қилинди. Ишга жойлаштириш учун асос: ________ йил «____»_______________________ _______ -сон буйруқ. 2. Фуқаро _______________________________________________ ни ________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
(сабабини батафсил кўрсатинг)
муносабати билан ишга қабул қилиш рад этилди.
Ташкилот раҳбари
______________
__________________________
M.Ў.
(имзо)
Ф.И.О.
Изоҳ: Ишга қабул қилинганда — қирқиб олинадиган талоннинг 1-банди тўлдирилади. Ишга қабул қилиш рад этилган тақдирда — қирқиб олинадиган талоннинг 2-банди тўлдирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўкдумалоқ нефтгазконденсати конини, Мингбулоқ нефть конини ўзлаштиришни, Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидаги нефтни қайта ишлаш заводининг ҳамда Газли-Нукус қувури қурилишини тезлаштириш тўғрисида» 1993 йил августдаги 389-сон қарорининг 18-банди иккинчи хатбошининг ўзбек тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кўкдумалоқ конини ўзлаштиришда, Газли-Нукус газ қувури трассаси, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Навоий вилоятидаги Зафаробод нефть қуйиш эстакадасида бевосита банд бўлган барча тоифадаги ходимларнинг иш ҳақларига сувсизлик ва чўл шароитлари учун қўшимча 1,7 коэффициент тўланиши».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги рус тилида қабул қилинган 147-сон қарорига 3-илова номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Разряды и тарифные коэффициенты по оплате труда по ЕТС руководящих работников и специалистов центрального аппарата Министерства финансов, Министерства экономического развития и сокращения бедности, Министерства занятости и трудовых отношений, Министерства инвестиций и внешней торговли, Министерства юстиции, Министерства транспорта, Министерства обороны и Генерального штаба Вооруженных Сил (в части гражданского персонала), Государственного комитета по статистике, Антимонопольного комитета, Агентства по управлению государственными активами, Агентства по защите прав потребителей при Антимонопольном комитете Республики Узбекистан, Государственного комитета Республики Узбекистан по развитию туризма, Государственного комитета Республики Узбекистан по оборонной промышленности».
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.11.2024 й., 09/24/758/0926-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомда:
«1. Ушбу Низом давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари (кейинги ўринларда — бошқарув органлари) ҳамда ташкилий-ҳуқуқий шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар барча ташкилотлар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларда (кейинги ўринларда — ташкилотлар) меҳнат фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз берган ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олишнинг ягона тартибини белгилайди»;
«6. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни тўғри ва ўз вақтида текшириш ва ҳисобга олишни, шунингдек, бахтсиз ҳодиса келиб чиқиши сабабларини бартараф этишга оид чора-тадбирларнинг бажарилишини корхонанинг юқори турувчи хўжалик органи, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси хавфли ишлаб чиқариш объектларида, радиациявий хавфли объектларда ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси (кейинги ўринларда — «Ўзэнергоинспекция») энергетика объектлари ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларида (кейинги ўринларда — назорат остидаги объектлар) назорат қилади»;
7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «давлат меҳнат техника назоратчисига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий меҳнат органлари) Давлат меҳнат инспекциясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
8 ва 9-бандлардаги «давлат меҳнат техника назоратчиси» ҳамда «бош давлат меҳнат техника назоратчиси» сўзлари тегишли равишда «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспектори» ҳамда «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат техник инспектори» сўзлари билан алмаштирилсин;
«жабрланувчига ёки унинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахсга ҳамда текшириш материаллари билан бирга корхонанинг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати раҳбари (муҳандиси, мутахассиси)га ва ҳудудий меҳнат органининг Давлат меҳнат инспекциясига юборади»;
тўртинчи хатбошидаги «Ўзэнергоназорат» агентликлари» сўзлари «Ўзэнергоинспекция» сўзи билан алмаштирилсин;
6-банддаги «(бош) давлат меҳнат техника назоратчисининг» сўзлари «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат меҳнат техник инспекторининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзэнергоназорат» агентликлари органи» сўзлари «Ўзэнергоинспекцияси» сўзи билан алмаштирилсин;
11-банднинг биринчи хатбошисидаги «муассаси (АТММ)да», «профилакториялари (ДМП ва ТМП)да» ва «вакили» сўзлари тегишли равишда «муассасасида (кейинги ўринларда — АТММ)», «профилакторияларида (кейинги ўринларда — ДМП ва ТМП)» ва «вакиллари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«1. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш — мазкур Низомга мувофиқ махсус текшириш комиссияси томонидан гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашга қаратилган текширув.
Қуйидаги бахтсиз ҳодисалар махсус текширилади:
бир вақтнинг ўзида икки ва ундан зиёд ходимлар билан саломатликка етказилган зарарнинг оғирлиги даражасидан қатъи назар, юз берган гуруҳли бахтсиз ҳодисалар;
оқибати ўртача оғир ёки оғир бахтсиз ҳодисалар;
ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар.
2. Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса тўғрисида иш берувчи дарҳол схемага биноан (3-илова) қуйидагиларга хабар бериши керак:
ҳудудий меҳнат органининг давлат меҳнат инспекциясига;
юқори турувчи хўжалик органига;
бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ҳудудий ички ишлар органига;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига;
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг маҳаллий органига ва «Ўзэнергоинспекция»нинг ҳудудий органига, агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги корхона (объект)да юз берган бўлса;
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчига.
3. Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларни махсус текшириш махсус ваколатли орган билан олдиндан келишилмаган ва хабардор этмаган ҳолда махсус ташкил этилган комиссия томонидан текширилади.
Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва уч кишигача ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисани ҳудудий меҳнат органи буйруғига асосан қуйидаги таркибдаги комиссия махсус текширади;
раис — ҳудудий меҳнат органининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори ёки Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси вакили ёхуд «Ўзэнергоинспекция» вакили назорати остидаги корхона (объект) бўйича;
аъзолар — юқори турувчи хўжалик органи вакили, иш берувчи, II бўлимнинг 7, 10, 11, 12 ва 13-кичик бандларида кўзда тутилган ҳолларда жабрланувчининг асосий иш жойи касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи раиси ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг вакили.
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекция» органи назорати остидаги корхона (объект)ларда юз берган гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисани тегишли ҳудудий меҳнат органининг Давлат меҳнат инспекцияси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекция» республика ёки маҳаллий органлари буйруғи асосида тузилган комиссия юқори турувчи хўжалик органи вакили иштирокида текширади. Комиссия раиси қилиб шу орган вакили тайинланади. Комиссия таркибига меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектор киради.
Гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар юз берганда, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи вакиллари таркибида иш берувчининг буйруғи билан ташкил этилган комиссия томонидан Н-1 шаклидаги далолатнома махсус текшириш далолатномаси тузилгандан сўнг бир кун ичида комиссия хулосаларига мувофиқ расмийлаштирилади.
уч нафардан ўн бир нафаргача инсон сабаб бўлган бахтсиз ҳодисани махсус текшириш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарорига асосан қуйидаги таркибдаги комиссия томонидан ўтказилади:
раис — Ўзбекистон Республикаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори;
аъзолар — юқори турувчи орган раҳбарларидан бири, иш берувчи, касаба уюшмаси қўмитаси ёки ташкилот ходимларининг бошқа вакиллик органи раиси.
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекция» назорати остида бўлган ташкилот (объект)даги бахтсиз ҳодиса Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси билан келишилган ҳолда, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекция» органининг буйруғи асосида тузилган комиссия томонидан юқори турувчи орган раҳбари иштирокида текширилади. Комиссия раиси этиб Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекцияси» органи раҳбарларидан бири тайинланади. Ўзбекистон Республикаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори комиссия таркибига киритилади.
Ўн бир нафар ва ундан ортиқ инсоннинг ўлимига сабаб бўлган бахтсиз ҳодисалар Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида тузилган комиссия томонидан текширилади»;
5-банднинг биринчи хатбошисидаги «(Бош) давлат меҳнат техника назоратчиси» сўзлари «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банднинг ўн тўртинчи хатбошисидаги «(бош) давлат меҳнат техника назоратчисининг» сўзлари «Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«8. Махсус текшириш тугагандан сўнг ўн беш кун мобайнида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат меҳнат техник инспектори, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги қўмитаси органи ёки «Ўзэнергоинспекция» органи назоратчиси текшириш материалларини:
гуруҳли, оқибати ўртача оғир ёки оғир ва ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодиса юз берган жойдаги ҳудудий ички ишлар органига юборади;
махсус текшириш бўйича барча материалларнинг нусхаларини ҳудудий меҳнат органига, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, шунингдек, тегишли бошқарув органи, ташкилотга ва жабрланган ходимни юборган ташкилотга юборади;
Агар бахтсиз ҳодиса назорати остидаги ташкилот (объект)да юз берган бўлса, махсус текшириш материаллари нусхалари Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ёки «Ўзэнергоинспекция» органига юборилади»;
9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «(бош) давлат меҳнат техника назоратчисига» ва «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси давлат инспекциясининг» сўзлари тегишли равишда «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторига» ва «Ўзэнергоинспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг биринчи хатбошисидаги «давлат меҳнат техника назоратчисига» сўзлари «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат техник инспекторига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«1. Н-1 шаклидаги далолатнома бўйича расмийлаштирилган барча бахтсиз ҳодисалар ҳисоботга ҳамда уч иш куни ичида «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилади»;
2-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Шунингдек, жабрланувчилар тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилиши лозим»;
5-банддаги «Ўзэнергоназорат» агентлиги» ва «(бош) давлат меҳнат техника назоратчиси» сўзлари тегишли равишда «Ўзэнергоинспекция» ва «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори» сўзлари билан алмаштирилсин;
6-банддаги «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси» ва «бош давлат меҳнат» сўзлари тегишли равишда «Ўзэнергоинспекцияси» ва «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича бош давлат» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-банддаги «(бош) давлат меҳнат техника назоратчиси» сўзлари «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«8. Ҳудудий ички ишлар органлари Давлат меҳнат инспекциясига, Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ҳамда «Ўзэнергоинспекция»га ишнинг бориши тўғрисида ахборот бериб туради»;
1-иловадаги «бош давлат меҳнат техника назоратчисига» сўзлари «ҳудудий меҳнат органининг Давлат меҳнат инспекциясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-иловадаги «(Бош) давлат меҳнат техника назоратчисининг» ҳамда «(бош) давлат меҳнат техника назоратчиси» сўзлари тегишли равишда «меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспекторининг» ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (бош) давлат техник инспектори» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 105-модда):
а) 6-илованинг 30-бандидаги «энг кам ойлик иш ҳақидан» сўзлари «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан» сўзлари билан алмаштирилсин;
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Иш берувчининг буюртмаси бўйича касаначи томонидан ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) учун намунавий меҳнат шартномасининг 1.7.-бандидаги «энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан» сўзлари «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 26-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот таннархини камайтириш чора-тадбирлари амалга оширилиши юзасидан саноат корхоналари раҳбар ходимлари фаолиятини баҳолаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомнинг 5-банди учинчи хатбошисидаги «энг кам иш ҳақи» сўзлари «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 мартдаги 51-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Боғдорчилик-узумчилик ширкатлари тўғрисидаги низомнинг 16-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бекор қилиниши қонунларда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ер участкасини олиб қўйиш ҳоллари ер участкасига бўлган ҳуқуқ бекор қилинганда ширкат аъзоларининг кўрган зарарлари қонунда белгиланган тартибда тўланади».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
(11-банд Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 155-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Гаров реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди «д» кичик бандининг тўртинчи хатбошисига «миқдори» сўзидан кейин «ёки энг кўп миқдори» сўзлари қўшилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 9-сон, 100-модда):
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш» сўзлари «Меҳнатни муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ногиронлар» сўзи «ногиронлиги бўлган шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ва иш излашда қийинчиликларга дуч келаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйилган» сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидаги «меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш» сўзлари «меҳнатни муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган лабораторияга (кейинги ўринларда аккредитациядан ўтказилган синов лабораторияси деб аталади)» сўзлари «белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган лабораторияга (кейинги ўринларда — техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган синов лабораторияси деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида профессионал хизмат кўрсатувчи ташкилот раҳбаридан сертификат талаб этилмайди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида профессионал хизмат кўрсатувчиларнинг аккредитациядан ўтган ёки техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган синов лабораторияси раҳбари фақат меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассисининг малакавий сертификатига эга шахс бўлиши керак»;
21-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «ногирон ходимлар» сўзлари «аёллар» сўзи билан алмаштирилсин;
30-банднинг «а» кичик банди тўққизинчи хатбошисидаги «аккредитацияси тўғрисидаги маълумотлар (аккредитация аттестациясининг санаси ва тартиб рақами)» сўзлари «техник жиҳатдан малакалилигини мақуллаш тўғрисидаги гувоҳномасининг санаси ва тартиб рақами» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Меҳнат шароитларининг гигиеник меъёрларга мувофиқлигини баҳолаш доирасида иш ўринларида мавжуд омиллар тегишли меъёрлардан ошган ҳар бир ҳолат бўйича тадбирлар режасида уларни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланиши лозим»;
52-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат экспертизаси тегишли ариза киритилган санадан бошлаб йигирма беш календарь кундан ошмаган муддатда белгиланган тартибда пул тўлаш орқали амалга оширилади.»;
58-банддаги «Ногиронлар», «ногиронларнинг» ва «ногирон ходимга» сўзлари тегишли равишда «Ногиронлиги бўлган шахслар», «ногиронлиги бўлган шахсларнинг» ва «ногиронлиги бўлган шахсга» сўзлари билан алмаштирилсин;
59-банддаги «Ногиронларнинг» сўзи «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илова номига «харитаси» сўзидан кейин «(иш жойи номи)» сўзлари қўшилсин;
7-илова 2-бандидаги «аккредитация аттестатининг» сўзлари «техник жиҳатдан малакалилигини мақуллаш тўғрисидаги гувоҳномасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4. Талабгор малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда, унга Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий меҳнат органлари) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича малака сертификати берилади»;
«7. Имтиҳон комиссияси тўғрисидаги низом, унинг таркиби ва иш регламенти Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Имтиҳон комиссияси таркибига ҳудудий меҳнат органларининг Давлат меҳнат инспекцияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Ўзбекстон Савдо-саноат палатасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг ҳудудий бирлашмалари раҳбар ва ходимлари, шунингдек, келишилган ҳолда амалий тажрибага эга бўлган мутахассислар киритиладилар.
Ҳудудий меҳнат органларининг Давлат меҳнат инспекцияси имтиҳон комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш бўйича ишчи орган (кейинги ўринларда — ишчи орган), ҳудудий меҳнат органларининг бошлиқлари — имтиҳон комиссиясининг раиси, ишчи орган ўринбосари (меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича) — имтиҳон комиссияси раисининг ўринбосари, ишчи органининг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат меҳнат техник инспектори — имтиҳон комиссиясининг котиби ҳисобланади»;
17-банднинг биринчи хатбошисидаги «10» ва «50» рақамлари «3» ва «6» рақамлари билан алмаштирилсин;
«52. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар уч йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва малака ошириш дастури бўйича камида давомийлиги 72 академик соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларидан ўтишлари шарт.
Малака ошириш курслари штатида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича камида уч нафар мутахассисга эга бўлган таълим муассасалари томонидан, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги назарий ва амалий билимларни чуқурлаштириш ва янгилаш уларнинг бажарилаётган вазифалар ва функцияларга профессионал тайёрлигини таъминлаш мақсадида ўтказилади»;
1-иловадаги «Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш» сўзлари «Меҳнатни муҳофаза қилиш» сўзлари билан ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари» сўзлари «ҳудудий меҳнат органининг бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 30 октябрдаги 301-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 44-сон, 539-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ аҳоли пунктлари ерларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги «маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан,» сўзлари «қонунчилик ҳужжатларида» сўзлари билан алмаштирилсин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида» 2017 йил 27 апрелдаги 246-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 55-модда):
(15-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
(15-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/819/1210-сон)
«17. Иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш сифатини баҳолаш юзасидан давлат экспертизаси учун тўлов ушбу Низомнинг 14-бандига мувофиқ иш ўринларини аттестациядан ўтказган ташкилот томонидан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига ёки Илмий марказга тўланади»;
«23. Амалга оширилган ишлар натижасига кўра ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ хулоса берилади ёки рад этиш сабаблари асосланган, меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилган нормалари ва иш ўринлари аттестацияси материалларини қайта киритиш муддатлари кўрсатилган ҳолда аниқланган номуносибликларни бартараф этиш учун иш ўринлари аттестацияси материаллари аттестация ўтказувчи ташкилотга қайтарилади.
Аниқланган номуносибликларни бартараф этиш муддатлари тузатишлар киритилиши зарур бўлган иш ҳажмини инобатга олиниб, аммо ўн кундан кам бўлмаган муддатда белгиланади.
Иш ўринлари аттестацияси материалларини қайта ишлаш учун қайтариш хабарномасида кўрсатилган муддатлар (хабарномани лабораторияга тақдим этиш санасини ҳисобга олган ҳолда) ўтиб кетгандан кейин топширилган ариза ва материаллар янгидан топширилган деб ҳисобланади ва улар умумий асосларда кўриб чиқилади.
Аттестация ўтказувчи ташкилот аниқланган номуносибликдан норози бўлса, уларни бартараф этиш бўйича хабарномани олган кундан бошлаб 5 календарь кун ичида аниқланган номуносибликларни асослаб ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг талаблари кўрсатилган ҳолда ёзма рад этиш хатини тақдим қилиш ҳуқуқига эга»;
«25. Аттестация ўтказувчи ташкилот қайта ишлаш учун аттестация ҳужжатларининг қайтарилганлиги ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддатларда иш ўринларининг аттестация ҳужжатларини қайтариш сабаблари бартараф этилгандан сўнг давлат экспертизасига қайта топшириш ҳуқуқига эга. Бунда иш ўринларини аттестациядан ўтказиш материалларини аввал кўрсатилмаган янги сабабларни кўрсатиб, такроран қайтаришга йўл қўйилмайди.
Давлат экспертизасини қайта ўтказиш учун тўлов ундирилмайди.
Давлат экспертизасини қайта ўтказиш ўн кун ичида амалга оширилади.
Агар рад этиш учун асос бўлган сабаблар аттестация ўтказувчи ташкилот томонидан бартараф этилмаган бўлса (иш ўринлари аттестацияси материалларини қайта ишлаш учун қайтариш хабарномасига эътироз берилган холатлар бундан мустасно), ҳужжатлар аризачига қайтарилади. Бунда навбатдаги давлат экспертизасига иш ўринлари аттестацияси ҳужжатлари қайтарилган кундан бошлаб ўттиз кун ўтгандан сўнг умумий тартибда киритилиши лозим»;
36-банддаги «аккредитацияланган» сўзи «аккредитациядан ўтган ёки техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомга 2-илова 2-бандидаги «аккредитациядан ўтказилганлиги тўғрисидаги аттестатининг» сўзлари «аккредитациядан ўтган ёки техник жиҳатдан малакалилиги мақулланганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида бажарилган ишлар учун кунлик тариф ставкалари бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг изоҳдаги «энг кам ойлик иш ҳақи» сўзлари «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 191-модда) билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 мартдаги 158-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2025 й., 09/25/158/0235-сон)
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини таъминлаш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 67-бандидаги «энг кам ойлик иш ҳақининг» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 09/25/252/0371-сон)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 356-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2023 й., 09/23/356/0619-сон)
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«5. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Институтга ўқишга кирувчи номзодлар учун тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилиб, биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан — она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчи бўлимга бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.
Тест синовлари топшириладиган фанлар мажмуасининг иккинчи бўлимида:
«Божхона иши» таълим йўналиши бўйича — математика, чет тили;
«Юриспруденция» (иқтисодий хавфсизликни ҳуқуқий таъминлаш) таълим йўналиши бўйича — тарих, чет тили фанларидан тест синовлари ўтказилади.
Тест синовлари топшириладиган фанлар бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун ажратиладиган баллар миқдори Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади».
умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом талабларига жавоб берадиган;
ҳарбий хизматни ўтамаган ўн етти ёшдан йигирма уч ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн етти ёшга тўладиган фуқаролар;
ўн саккиз ёшдан йигирма беш ёшгача бўлган, шу жумладан ўқишга қабул қилинган йили ўн саккиз ёшга тўладиган, офицерлар таркиби ҳарбий унвонларига эга бўлмаган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар танлов асосида қабул қилинади.
«Қабул йилида 11-синф негизидаги умумий ўрта ёки ўрта махсус таълим муассасаларини тамомлаган номзодларнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар аслини қабул йилининг 25 июнь кунига қадар Қабул комиссиясига етказишлари лозим.
Тест синовларига тавсия этилган номзодлар шунингдек, уларнинг мазкур Низомнинг 4-бобида назарда тутилган имтиёзлари (агарда мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотлар қабул йилининг 1 июлига қадар Қабул комиссияси томонидан Давлат тест марказининг махсус онлайн дастурига киритилади».
иккинчи хатбошисидаги «июлигача бўлган вақтда» сўзлари «июль куни катта сиғимдаги биноларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тест синовлари ўтказиладиган тегишли жойларни шахсни идентификациялаш воситалари (видеофиксация ва бармоқ изларини текширувчи воситалар) видеокузатув, мобиль алоқа тўлқинини тўсувчи қурилмалар билан таъминлайди, ўтказилган тест синовлари жараёни бўйича видео ёзувларни сақлайди ва уларни тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказига топширади».
«55. Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги ҳаражатлар қопланади:
тест синовлари ўтказиладиган кунда Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш;
тест синовларини ўтказиш жараёнида номзодлар, Давлат тест маркази вакиллари, бино раҳбарлари ва гуруҳ назоратчиларини етарли миқдорда ичимлик суви, ҳаворанг пастали шарикли ручкалар билан таъминлаш учун маблағлар».
«57. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларининг бирига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ҳамда улар ушбу фан бўйича тест синовидан озод этиладилар:
инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
япон тили учун — миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
немис тили учун — миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
француз тили учун — миллий сертификат ёки Diplôme dʼEtudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Française (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;
бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори».
«61. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари (ички ишлар органлари бундан мустасно) ходимларининг фарзандлари Институтга дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз белгиланган қабул квоталари ичида Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.
Ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятларини (хизмат мажбуриятларини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикаст олиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицер, сержант ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларининг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари тегишли вазирлик ва идораларнинг тавсияномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз, белгиланган қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.
Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул квоталаридан ташқари Институт бакалавриатига ўқишга қабул қилинадилар.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимларининг фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларисиз қабул қилинадилар.
Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Институтга қабул қилишда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Махсус касбий танлов натижалари тенг бўлган ҳамда ажратилган беш фоизли қабул квоталари бўйича охирги ўринни эгаллашга даъвогарлар орасида касбий танлов босқичининг якка тартибдаги якуний суҳбат тадбирида энг юқори натижага эга бўлган номзод мазкур имтиёзли ўринга ўқишга қабул қилинади.
Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
Институтга номзодлар қабули учун умумий ўринлар сони таркибида имтиёзли квоталар доирасида вазирлик ва идораларга ажратиладиган ўринлар сонини белгилашда ўрта арифметик ҳисоблашдан фойдаланилади ва қуйидагиларга амал қилинади:
бутун рақамдан кейинги рақамлар 0,5 — 0,99 оралиғини ташкил эса, яхлитланган ҳолда 1 та қўшимча ўрин ажратилади;
бутун рақамдан кейинги рақамлар 0,01 — 0,49 оралиғини ташкил эса, яхлитланган ҳолда қўшимча ўрин ажратилмайди».
з) 64-банднинг биринчи хатбошисидаги «61 — 63-бандларида» сўзлари «61-банди биринчи хатбошиси ва 63-бандида» сўзлари билан алмаштирилсин.
«Имтиёзга эга амалдаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига ажратилган беш фоизли квота ва Миллий гвардиянинг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимлари фарзандларига икки фоизли квота бўйича ажратилган ўринларга номзодлар вазирлик ва идоралар кесимида танловда иштирок этадилар ҳамда ўринлар Давлат тест маркази томонидан ўтказилган тест синовлари натижасига кўра тўпланган баллардан келиб чиққан ҳолда навбатдаги кетма-кетлик тартибига мувофиқ тақсимланади.
Вазирлик ва идоралар кесимида имтиёзга эга амалдаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига ажратилган беш фоизли квота ва Миллий гвардиянинг ҳизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандларига ажратилган икки фоизли квота бўйича охирги ўринда турувчи номзоднинг тест синовларида тўплаган жами бали билан ундан кейинги ўринларда турувчи номзоднинг тўплаган баллари бир хил бўлган тақдирда улар орасидан таълим йўналиши фанлари бўйича энг кўп балл тўплагани ўқишга қабул қилинади».
«Номзодларни индивидуал-психологик ўрганиш тадбирини компьютер технологияларига асосланган махсус автоматлаштирилган дастур ёрдамида ҳам ўтказиш мумкин».
24. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармаси тўғрисидаги низомнинг 24-банди иккинчи — бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Темир рудасини, рангли металлар рудаларини қазиб олиш ва бойитиш:
1,682
07.29.0
Рангли металл рудаларини қазиб олиш
мавжуд ва қурилаётган корхоналарда ер ости ишларида (шу жумладан, кон-капитал ишларида, саноат разведкаси, конлардаги ва очиқ конлардаги дренаж ишларида), маркшейдерлик ташкилотларида;
07.21.
Уран ва торий рудасини қазиб олиш
темир ва рангли металл рудаларини қазиб олиш учун мавжуд ва қурилаётган корхоналарда ерости ишларида (шу жумладан, кон-капитал ишларида, саноат разведкаси) ва ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида кон-кимё хом ашёси қазиб олиш:
ставкаларнинг 1-гуруҳи бўйича**
1,854
ставкаларнинг 2-гуруҳи бўйича**;
2,059
очиқ кон ишларида, уюмларда, осма канат йўлларида, рудалар шихтасида, драга ва гидрав-ликаларда, магнезит ва кон-кимё хом ашёси қазиб олишда;
1,423
ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида иш олиб бориладиган ишлаб турган конлардаги очиқ кон ишларида;
1,520
ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида иш олиб бориладиган ишлаб турган конлардаги очиқ кон ишларида;
1,914
ишлаб турган ва қурилаётган шахталар, конлар, очиқ конлар юзаларидаги ерларни рекультивация қилиш, рудаларни бойитиш ишларида.
Уран ва торий рудасини қазиб олиш:
1,914
ер ости ишларида (шу жумладан, кон-капитал ишларида, саноат разведкаси, конлардаги ва очиқ конлардаги дренаж ишларида), маркшейдерлик ташкилотларида;
2,339
ер ости ишларида ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларидаги кон-кимё хом ашёси қазиб олиш;
очиқ кон ишларида, уюмларда, осма канат йўлларида, рудалар шихтасида, драга ва гидравликаларда, магнезит ва кон-кимё хом ашёси қазиб олишда.
1,423
».
16-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
16.
Кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш
20.11.0
20.12.0
20.13.0
20.14.0
20.15.1
20.15.2
20.16.0
20.17.0
20.20.0
20.30.0
20.41.0
20.42.0
20.52.0
20.53.0
20.59.0
20.60.0
Бирламчи шаклларда асосий кимёвий моддалар, ўғитлар ва азот бирикмалари, пластмассалар ва синтетик каучук ишлаб чиқариш
Қуйидаги шароитларда бирламчи шаклларда асосий кимёвий моддалар, ўғитлар ва азот бирикмалари, пластмассалар ва синтетик каучук ишлаб чиқариш бўйича ишчилар томонидан амалга ошириладиган барча турдаги ишлар:
нормал меҳнат шароитларида;
1,053
оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;
1,189
ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.
1,306
20.51.0
Портловчи моддалар ишлаб чиқариш
Портловчи моддалар ишлаб чиқариш бўйича ишчилар томонидан амалга ошириладиган асосий ишлаб чиқаришнинг барча турдаги ишлари:
нормал меҳнат шароитларида;
1,211
оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;
1,367
ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.
1,502
».
19-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
19.
Металл бўлмаган бошқа минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш
23.11.0
23.12.0
23.13.0
23.14.0
23.19.0
Шиша ва шишадан ясалган буюмлар ишлаб чиқариш
Шиша ва шишадан ясалган буюмлар ишлаб чиқариш бўйича ишчилар томонидан амалга ошириладиган асосий ишлаб чиқаришнинг барча турдаги ишлари:
нормал меҳнат шароитларида;
1,053
оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;
1,189
ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.
1,306
23.99.0
Бошқалар
Бошқа тоифаларга киритилмаган металл бўлмаган бошқа минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ишчилар томонидан амалга ошириладиган асосий ишлаб чиқаришнинг барча турдаги ишлари, ишлаб чиқаришдаги назоратчилар:
нормал меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 3-гуруҳи бўйича;
1,228
оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 2-гуруҳи бўйича;
1,306
ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 1-гуруҳи бўйича.
Металлургия, прокат, темир қотишмали қувур, кокс-кимёвий, ўтга чидамли ишлаб чиқаришнинг асосий цехлари ишчилари, ишлаб чиқаришдаги назоратчилар:
нормал меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 3-гуруҳи бўйича;
1,228
оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 2-гуруҳи бўйича;
1,306
ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 1-гуруҳи бўйича.
1,443
Нормал меҳнат шароитларида қора металл парчаларини қайта ишлаш корхоналари ва цехлари
1,053
24.20.0
Пўлат қувур, қувур ўтказгич, профил, фитинглар ишлаб чиқариш
Ўшанинг ўзи
Ўшанинг ўзи
24.31.0
24.32.0
24.33.0
24.34.0
Бирламчи ишлов бериш йўли билан бошқа пўлат буюмларни ишлаб чиқариш
Ўшанинг ўзи
Ўшанинг ўзи
24.41.0
24.42.0
24.43.0
24.44.0
24.45.0
Асосий асл ва рангли металлар ишлаб чиқариш
Металлургия ва кимё-металлургия ишлаб чиқариш, руда агломерацияси, кўмир ва графт электродлари, қаттиқ қоришмалар, алюминий, флорид тузлари ишлаб чиқариш, рангли металларни қайта ишлаш, қувурлар ва симларни ишлаб чиқариш, конструкциялар, қотишмалар, прокладкалар ишлаб чиқаришнинг асосий цехлари ишчилари:
ставкаларнинг 3-гуруҳи бўйича;
1,228
ставкаларнинг 2-гуруҳи бўйича;
1,306
ставкаларнинг 1-гуруҳи бўйича.
1,443
Нормал меҳнат шароитларида қора металл парчаларини қайта ишлаш бўйича корхоналар, цехлар
1,053
24.51.0
24.52.0
24.53.0
24.54.0
Металл қуйиш
Ўшанинг ўзи
Ўшанинг ўзи
22.
Машина ва ускуналардан ташқари тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш
Ролик лист эгувчи машинада лист металлни роликлар билан болғалаб ясаш, пресслаш, қолиплаш, профиллаш; кукун металлургия бўйича ишлар:
нормал меҳнат шароитларида;
1,228
оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;
1,306
ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.
1,443
25.11.0
Қурилиш металл конструкциялари ва буюмлари ишлаб чиқариш
1) Металлга ишлов бериш дастгоҳларида металл ва бошқа материалларни қирқиб ишлов бериш бўйича ишлар, металл ва бошқа материалларни қолиплаш, асбоб-ускуналарни тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари.
1,131
2) Асосий корхона ва инструментал цехлар (участкалар) ишчилари томонидан бажариладиган бошқа ишлар.
1,014
25.21.0
Радиаторлар ва марказий иситиш қозонлари ишлаб чиқариш
Ўшанинг ўзи
Ўшанинг ўзи
25.29.0
Бошқа металл цистерна, резервуар ва контейнерлар ишлаб чиқариш
Ўшанинг ўзи
Ўшанинг ўзи
25.30.0
Марказий иситиш қозонларидан ташқари буғ қозонлари ишлаб чиқариш
Ўшанинг ўзи
Ўшанинг ўзи
25.40.0
Қурол ва ўқ- дорилар ишлаб чиқариш
1) Металлга ишлов бериш дастгоҳларида металл ва бошқа материалларни қирқиб ишлов бериш бўйича ишлар, металл ва бошқа материалларни қолиплаш, асбоблар ва жиҳозларни тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари;
1,131
2) Асосий корхона ва инструментал цехлар (участкалар) ишчилари томонидан бажариладиган бошқа ишлар.
1,014
25.61.0
Металларга ишлов бериш ва металларни қопламалар билан қоплаш
Металларга ишлов бериш ва металларни қопламалар билан қоплашда бевосита банд бўлган ишчилар ҳамда металларга ишлов бериш ва металларни қопламалар билан қоплашга тайёрлаш ва хизмат кўрсатиш билан банд бўлган ишчилар, ишлаб чиқаришдаги назоратчилар:
нормал меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 3-гуруҳи бўйича;
1,053
оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 2-гуруҳи бўйича;
1,228
ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 1-гуруҳи бўйича.
1,306
25.93.0
Симдан буюмлар, занжирлар ва пружиналар ишлаб чиқариш
Симдан буюмлар, занжирлар ва пружиналар ишлаб чиқаришда бевосита банд бўлган ишчилар:
нормал меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 3-гуруҳи бўйича;
1,053
оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 2-гуруҳи бўйича;
1,228
ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 1-гуруҳи бўйича.
1,306
25.94.0
Маҳкамлаш учун ва резбали буюмлар ишлаб чиқариш
Маҳкамлаш учун ва резбали буюмлар ишлаб чиқаришда бевосита банд бўлган ишчилар:
нормал меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 3-гуруҳи бўйича;
1,053
оғир ва зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 2-гуруҳи бўйича;
1,228
ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида ёки ставкаларнинг 1-гуруҳи бўйича.
1,306
23.
Машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш
28.11.0
28.12.0
28.13.0
28.14.0
28.15.0
Умумий фойдаланишга мўлжалланган машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш
1) Ўта аниқ ва мураккаб пресс-формалар, штамплар, мосламалар, асбоб-ускуналар, приборлар ва ускуналар тайёрловчи инструментал ва бошқа цехларнинг универсал ускунасида банд бўлган ишчи чилангар-асбобсозлар ва дастгоҳ ишчилари. Ўта мураккаб маҳсулот тайёрлаш билан банд бўлган ноёб ускунада ишловчи дастгоҳ ишчилари. Ўта мураккаб ва ноёб ускунани таъмирловчи ва унга хизмат кўрсатувчи чилангар-таъмирловчилар, созловчилар, электр монтёрлар ва электр механиклар;
1,267
2) Металлга ишлов бериш дастгоҳларида металлар ва бошқа материалларни қирқиб, уларга ишлов бериш бўйича дастгоҳ ишчилари. Металл ва бошқа материалларни қолиплаш ишлари, асбоб-ускуналарни тайёрлаш ва таъмирлаш ишлари. Асбоб-ускуналар тайёрлаш ва таъмирлаш ҳамда техник жиҳозлаш ишлари. Газ билан кесиш ва электр пайвандлаш ишлари;
1,170
3) Пўлат, қуйма темир ва рангли металлардан қуйма эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш:
нормал меҳнат шароитларида;
1,053
оғир ва зарарли меҳнат шароитларида;
1,170
ўта оғир ва ўта зарарли меҳнат шароитларида.
1,228
4) Асосий ишлаб чиқаришдаги бошқа ишлар.
1,053
28.21.0
28.22.0
28.23.0
28.24.0
28.25.0
28.29.0
Умумий фойдаланишга мўлжалланган бошқа машина ва ускуналарни ишлаб чиқариш
Ўшанинг ўзи
Ўшанинг ўзи
28.30.0
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш
Ўшанинг ўзи
Ўшанинг ўзи
28.41.0
28.49.0
Босим остида металларга ишлов бериш учун ускуналар ва механик дастгоҳлар ишлаб чиқариш
Ўшанинг ўзи
Ўшанинг ўзи
28.91.0
28.92.0
28.93.0
28.94.0
28.95.0
28.96.0
28.99.0
Махсус вазифаларга мўлжалланган бошқа техника турларини ишлаб чиқариш
Ўшанинг ўзи
Ўшанинг ўзи
».
25-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
25.
Электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва ҳавони кондициялаш
35.11.1
35.11.2
Электр энергиясини ишлаб чиқариш
Электр энергияси ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этувчи барча мутахассисликлар ишчилари, шу жумладан, ёрдамчи ишчилар.
1,126
35.12.0
35.13.0
Электр энергиясини узатиш ва тақсимлаш
Электр тармоқлари ва подстанциялар корхоналари ишчилари.
1,126
35.11.9
Атом электр станциялари томонидан электр энергияси ишлаб чиқариш
Электр энергияси ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этувчи барча ихтисосликдаги ишчилар, шу жумладан, ёрдамчи ишчилар.
1,182
35.21.0
Газ ишлаб чиқариш
Нормал меҳнат шароитларидаги ишларда;
1,052
оғир ва зарарли меҳнат шароитларидаги ишларда;
1,189
ўта оғир ва зарарли меҳнат шароитларидаги ишларда.
1,306
».
34-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
34.
49.31.0
Шаҳар ва шаҳар атрофига қатнайдиган қуруқликдаги йўловчи транспорти
Автотранспорт воситалари (автомобиллар), электртранспорт ҳайдовчилари***
1,228
».
қуйидаги мазмундаги 53-позиция қўшилсин:
«
53.
Бошқа фаолият турлари
Сув иншоотларида бевосита банд бўлган тракторист-ҳайдовчилар;
1,053
сувни кимёвий тозалаш, сув сатҳини ўлчаш ва тартибга солиш, минерал хом ашёнинг намуналарини олиш ишлари;
1,053
Металл буюмларнинг, кимёвий таркибини ва физик-механик хусусиятларини аниқлаш ва хом ашёларни, ўта чидамли буюмлар, ёқилғи-мойлаш материалларини ва бошқа материалларни назорат қилиш, сертификатлаш синовлари ва ишлаб чиқаришдан металл маҳсулотларини назорат қилиш бўйича ишлар.
«* Металлургия саноатида технологик ишлар ва ишлаб чиқариш турлари бўйича табақалаштирилган тармоқ коэффициентлари меҳнат шароитига кўра ёки жамоа шартномасида белгиланган иш ҳақи шартларига қараб ставкалар гуруҳига асосан қўлланилади.
** Ишчиларга иш ҳақи тўлаш ставкалари гуруҳлари корхоналар томонидан технологик жараёндаги касбнинг аҳамиятига, ишни бажаришдаги унинг мураккаблиги ва шароитларига қараб жамоа шартномасида белгиланади.
*** Тармоқ коэффициенти иқтисодий фаолият туридан қатъи назар ер устида ҳаракатланадиган автомобиль ва электр ер усти транспорти ҳайдовчиларининг тариф ставкасига татбиқ этилади.».