Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш, соҳада рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, бунинг асосида янги иш ўринларини яратиш ва ёш мутахассисларни тайёрлаш ҳисобига кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Марказий банк ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг 2026 йил 1 мартга қадар заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартибини жорий қилиш бўйича таклифлари маъқуллансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги ПҚ-452-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2023 й., 07/23/452/0015-сон)
Белгилансинки:
қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмаси доирасида «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар кейинчалик хом ашё кўринишида қайта сотиш ҳуқуқисиз тўғридан-тўғри шартнома асосида ёки товар-хом ашё биржаси орқали нархнинг 15 фоизлик аванс тўловини амалга оширган ҳолда 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилади;
кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олинган қимматбаҳо металлар учун тўловларни амалга оширганда, 30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига — фоиз ҳисобланмайди, 31-кундан 180 кун (шу куни ҳам) ичида амалга оширилган тўловлар қисмига — 30-кундан кейин кечиктириб тўлаш имкониятидан фойдаланилган кунларга мос равишда Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисобланади;
(1-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 февралдаги ПҚ-85-сон қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 07/24/85/0148-сон)
заргарлик марказларида фаолият юритаётган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олинган қимматбаҳо металлар учун тўловлар амалга оширилганда, 90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига — фоиз ҳисобланмайди, 91-кундан бошлаб 180 кун (шу куни ҳам) ичида амалга оширилган тўловлар қисмига — 90-кундан кейин кечиктириб тўлаш имкониятидан фойдаланилган кунларга мос равишда йиллик 3 фоиз миқдорида фоиз ҳисобланади;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-104-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 06/24/104/0551-сон)
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларни тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб олиш учун «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖга қимматбаҳо металларга бўлган эҳтиёжини кўрсатган ҳолда мурожаат қилади;
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар товар-хомашё биржаси орқали 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан олинган қимматбаҳо металлар учун тўловни таъминлаш мақсадида «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ билан келишилган ҳолда банк кафолатини ёки «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖнинг кафиллигини тақдим этади;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-104-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 06/24/104/0551-сон)
банк ёки Экспортни рағбатлантириш агентлиги товар-хомашё биржаси орқали 180 кунга кечиктириб тўлаш шарти билан сотилган қимматбаҳо металлар учун банк кафолатини (кафилликни) шартнома суммасининг 85 фоизигача (85 фоизи ҳам киради) миқдорда йиллик 2 фоизгача комиссия ундирган ҳолда тақдим этади. Бунда, тўлов мажбуриятларини таъминлаш мақсадида бериладиган банк кафолати ва кафиллик бўйича хизмат ҳақини тарафларнинг келишувига асосан қатъий миқдорларда белгилашга рухсат этилади.
(1-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 декабрдаги ПҚ-452-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2023 й., 07/23/452/0015-сон)
сотиладиган қимматбаҳо металл бўйича «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ билан ҳисоб-китоблар тўлов кунидаги Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархи ва Марказий банкнинг курсидан келиб чиқиб амалга оширилади;
марварид, олмос ва қимматбаҳо тошларга импорт божхона божлари солинмайди (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига 1-илованинг 7101 — 7104 ТИФ ТН позициялари).
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
2. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йилда кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш учун зарур ҳажмдаги қимматбаҳо металлар «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан биржа савдолари орқали ва тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиладиган қимматбаҳо металлар ҳажми доирасида ажратилади.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Марказий банк ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда 2022 ва 2023 йиллар учун Қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш бўйича давлат буюртмасини шакллантиришда кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш учун зарур ҳажмдаги қимматбаҳо металлар ажратилишини назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан бошлаб:
а) заргарлик буюмларига асиллик даражаси тамғаси ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси механик (зарб) ёки лазер усуллари ёрдамида туширишга рухсат этилади. Бунда заргарлик буюмларига лазер усуллари ёрдамида туширилган шахсий тамғанинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ишлаб чиқарувчининг зиммасига юкланади;
б) заргарлик буюмларига асиллик даражаси тамғаси ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси билан тамғалаш усули заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан мустақил белгиланади;
в) аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга ўзлари ишлаб чиқарган ўлчовли ёмбиларни жисмоний ва юридик шахсларга сотишга рухсат берилади. Бунда, ёмбиларни сотиш нархи ҳисоб-китоб амалга оширилган санадаги Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархи ва Марказий банкнинг курсидан кам бўлмаган миқдорда ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил белгиланади;
г) қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо (ярим қимматбаҳо) тошлардан ясалган заргарлик буюмларини ички ва ташқи бозорларда электрон тижорат орқали сотишга рухсат берилади;
д) қуйидаги ҳолларда қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар томонидан мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорни текшириш (улардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, таъсис ҳужжатлари ва бошқа маълумотларни сўраб олиш) талаб этилмайди:
нақд пулда ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилганда операциянинг умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ошмаган тақдирда;
операциянинг умумий суммасидан қатъи назар, ўзаро ҳисоб-китоб нақд пулсиз ва жисмоний шахсларнинг пластик карталари орқали амалга оширилганда.
Бунда, мижоз, унинг вакили ва бенефициар мулкдорнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга алоқадорлиги ҳақида асосланган шубҳалар мавжуд бўлган ҳолатларда операциянинг суммаси ва тўлов шаклидан қатъи назар, мижозни, унинг вакилини ва бенефициар мулкдорни текшириш чоралари кўрилиши лозим.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-104-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 06/24/104/0551-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.20.00 Қурилиш материаллари саноати]
5. Белгилансинки, «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан мазкур қарорнинг 4-бандида белгиланган маблағлар ҳисобидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмлари ва хом ашё харид қилиш, айланма маблағларини тўлдириш мақсадида куйидаги шартларда микрокредитлар ажратилади:
300 миллион сўмгача бўлган миқдорда 3 йил муддатга, 6 ойгача имтиёзли давр билан;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган таъминот турлари асосида.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
6. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда:
«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг асосланган буюртмаларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ҳамда «устоз-шогирд» услубида заргарлик соҳасида талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича замонавий кўникмалар асосида ёшлар учун ўқув курслар ташкил этилишини;
заргарлик соҳасидаги замонавий ва инновацион технологиялардан фойдаланишга ўргатиш жараёнларига ишлаб чиқарувчи ташкилотлар вакиллари ва улардан фойдаланиш кўникмаларига эга малакали мутахассислар жалб этилишини таъминласин.
7. 2021 — 2023 йилларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, ёш мутахассисларни тайёрлаш ва яратиладиган янги иш ўринларининг мақсадли параметрлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси ушбу бандда назарда тутилган мақсадли параметрларга тўлиқ ва ўз вақтида эришилиши бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
8. Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар Солиқ кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин:
қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришда ҳосил бўладиган парчаларни ва чиқиндиларни, қимматбаҳо металларнинг ўлчов пластиналари ва гранулалари, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланмани қўшилган қиймат солиғидан озод этиш;
2023 йил 1 мартга қадар «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун берилган солиқ имтиёзларини татбиқ этиш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби]
9. Бухоро, Самарқанд, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари Бухоро, Самарқанд, Наманган ва Қўқон шаҳарлари ҳудудларида жойлашган йирик бозорларнинг заргарлик буюмларини чакана сотишга ихтисослашган савдо расталари ўрнида миллий бренд асосида ишлаб чиқариладиган заргарлик буюмларининг замонавий кўргазма-савдо дўконлари ва заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
10. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон миллий заргарлик брендини жаҳонга танитиш мақсадида 2021 йилда Дубай (БАА) шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган «World Expo — 2021», кейинчалик хорижий давлатларда ташкил этиладиган барча нуфузли кўргазмалар доирасида заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари намойиш этилишини ташкил этсин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
11. Белгилансинки, 2023 йил 1 январга қадар заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро кўргазмаларда иштирок этиш билан боғлиқ харажатлари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан компенсация қилинади.
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига мазкур бандда назарда тутилган компенсация беришнинг вақтинчалик тартибини тасдиқлаш ваколати берилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПҚ-5133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 07/21/5133/0515-сон)
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига2-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
13. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Қарор ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 февраль,
ПҚ-4998-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 февралдаги ПҚ-4998-сон қарорига 1-ИЛОВА
2021 — 2023 йилларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, ёш мутахассисларни тайёрлаш ва яратиладиган янги иш ўринлари
МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р
Ҳудудлар бўйича
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш (кг)
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш бўйича ёш мутахассисларни тайёрлаш (нафар)
2021 — 2023 йилларда яратиладиган янги иш ўринлари
2021 — 2023 йилларда жами
Тилла буюмлар
Кумуш буюмлар
«Ишга марҳамат» моно-марказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида
«Устоз-шогирд» усулида
жами
тилла буюм
кумуш буюм
2021 й.
2022 й.
2023 й.
2021 й.
2022 й.
2023 й.
жами
2021 й.
2022 й.
2023 й.
жами
2021 й.
2022 й.
2023 й.
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
580
380
200
80
120
180
50
65
85
120
30
30
60
1 230
150
330
750
1 350
2.
Андижон
714
475
239
100
150
225
60
78
101
180
30
60
90
1 570
170
500
900
1 750
3.
Бухоро
1 032
713
319
150
225
338
80
104
135
270
60
90
120
2 460
300
660
1 500
2 730
4.
Жиззах
317
238
80
50
75
113
20
26
34
120
30
30
60
820
100
220
500
940
5.
Қашқадарё
580
380
200
80
120
180
50
65
85
210
30
60
120
1 480
180
400
900
1 690
6.
Навоий
317
238
80
50
75
113
20
26
34
120
30
30
60
820
100
220
500
940
7.
Наманган
1 349
950
399
200
300
450
100
130
169
270
60
90
120
2 800
300
800
1 700
3 070
8.
Самарқанд
1 666
1 188
479
250
375
563
120
156
203
300
60
90
150
2 460
300
660
1 500
2 760
9.
Сирдарё
270
190
80
40
60
90
20
26
34
120
30
30
60
820
100
220
500
940
10.
Сурхондарё
540
380
160
80
120
180
40
52
68
180
30
60
90
1 470
170
400
900
1 650
11.
Тошкент
492
333
160
70
105
158
40
52
68
180
30
60
90
1 700
200
500
1 000
1 880
12.
Фарғона
580
380
200
80
120
180
50
65
85
210
60
60
90
1 770
170
700
900
1 980
13.
Хоразм
580
380
200
80
120
180
50
65
85
180
30
60
90
1 670
170
600
900
1 850
14.
Тошкент ш.
5 795
3 800
1 995
800
1 200
1 800
500
650
845
570
150
180
240
5 400
600
1 700
3 100
5 970
Жами
14 811
10 023
4 788
2 110
3 165
4 748
1 200
1 560
2 028
3 030
660
930
1 440
26 470
3 010
7 910
15 550
29 500
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 февралдаги ПҚ-4998-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3818-сон қарорига 1-илованинг рус тили матнида:
«7101», «7102», «7103» ва «7104» позицияларининг «Ставка пошлины (в % от таможенной стоимости товара или в долларах США за ед. изм.)» устунидаги «10» рақами «*» белгиси билан тўлдирилсин;
«7210 49 000 0» ва «7210 70 800 0» позицияларининг «Ставка пошлины (в % от таможенной стоимости товара или в долларах США за ед. изм.)» устунидаги «10*» сўзлари «10**» сўзлари билан алмаштирилсин;