Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.04.2017
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ХАЛҚ БАДИИЙ ҲУНАРМАНДЧИЛИКЛАРИ ВА АМАЛИЙ САНЪАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПФ-4993-сонли «2017 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини ривожлантиришни рағбатлантириш, халқ ижодиёти соҳасига аҳолининг кенг қатламларини жалб этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги «Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–1741-сонли Фармонининг 2-бандида кўзда тутилган солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2008 йилнинг 1 апрелига қадар узайтирилсин.
2. Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий-безак санъати буюмлари асосий турларининг янгиланган рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 31 мартдаги ПФ–1741-сонли Фармонига илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 28 март,
ПФ-3588-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 12-13-сон, 90-модда; 2017 й., 13-сон, 198-модда)