1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.04.00 Асосий (Конституциявий) ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.04.04 Малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи;
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларини жорий этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси юзасидан, шунингдек, тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида экспертларни сертификатлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш талаблари ва шартлари;
аккредитация ёки инспекция назорати бўйича қабул қилинган қарор юзасидан апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йил 1 ноябрга қадар:
а) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш стандартларини ва уларни қўллаш тартибини;
тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш бўйича мустақил экспертларни жалб қилиш ва ҳақ тўлаш тартибини тасдиқласин;
б) тасдиқланган тиббий ихтисослик турлари номенклатурасига мувофиқ халқаро талабларни инобатга олган ҳолда, мавжуд диагностика ва даволаш стандартларини қайта кўриб чиқсин ва бутласин, шунингдек, ушбу стандартлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2022 йил 1 январга қадар:
а) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
аккредитациядан ўтказилган тиббиёт ташкилотларининг электрон базасини шакллантириш орқали тиббиёт ташкилотлари аккредитацияси ҳамда аккредитация талаблари ва шартларига риоя қилиниши бўйича ўтказиладиган инспекция назорати натижаларини рақамли қайта ишлайдиган;
тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказадиган мустақил экспертлар ва техник экспертлар реестрини сақловчи;
«Соғлиқни сақлашни рақамлаштириш» ахборот комплекс тизимини яратиш ва ривожлантириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали, ягона йиғим ва давлат божлари ҳисоботи биллинг тизими, шунингдек, электрон соғлиқни сақлаш ахборот тизимларига интеграцияни назарда тутувчи тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимини ишлаб чиқсин ҳамда жорий этсин;
б) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда тиббиёт ташкилотларига давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аккредитациядан ўтказишда давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича зарур шароитларни яратсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва кейинги кузатувининг буюртмачиси этиб белгилансин.
6. Ушбу қарорда назарда тутилган тиббиёт ташкилотларини аккредитациясидан ўтказиш стандартларини, тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимини ишлаб чиқиш, кейинги кузатувини таъминлаш ва ривожлантириш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ривожлантириш ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари, давлат-хусусий шериклик, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 14 январь,
16-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 январдаги 16-сон қарорига ИЛОВА
Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича ваколатли давлат органи (кейинги ўринларда — аккредитацияловчи орган) ҳисобланади.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
аккредитация комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) ихтиёрий аккредитация ва инспекция назорати бўйича ишлар натижаларини кўриб чиқиш ҳамда ушбу Регламентда назарда тутилган тегишли қарорларни қабул қилиш асосий вазифаси ҳисобланган экспертлар, жалб қилинадиган техник экспертлар, шу жумладан, баҳолашда иштирок этмаган халқаро экспертлардан иборат аккредитацияловчи орган ҳузурида ташкил этиладиган комиссия;
аккредитация объекти — тиббиёт ташкилоти;
аккредитация соҳаси — тиббиёт ташкилотининг фаолият соҳаси, кўрсатиладиган тиббий ёрдам тури ва ҳажми, шунингдек, тиббиёт ташкилоти тури;
апелляция комиссияси — аккредитация комиссиясининг қарорлари бўйича апелляцияларни кўриб чиқиш асосий вазифаси ҳисобланган, тиббиёт ташкилотини ташқи комплекс баҳолашда иштирок этмаган ҳамда аккредитация комиссияси таркибида бўлмаган экспертлар, жалб қилинадиган техник экспертлар, шу жумладан, халқаро экспертлардан иборат аккредитацияловчи орган томонидан ташкил этиладиган комиссия;
ариза берувчи — ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш учун тегишли ариза билан аккредитацияловчи органга мурожаат қилган юридик шахс ёки у томонидан белгиланган тартибда ваколат берилган шахс;
баҳолаш — аккредитацияловчи орган томонидан тиббиёт ташкилотини аккредитациядан ўтказиш жараёни;
инспекция назорати — аккредитацияловчи орган томонидан аккредитацияланган тиббиёт ташкилоти билан келишилган ҳолда жойнинг ўзида, ихтиёрий аккредитация даврида белгиланган талабларга мувофиқликни тасдиқлаш учун олиб бориладиган мажбурий даврий ташқи комплекс баҳолаш тартиб-таомили;
ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази;
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июлдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.07.2024 й., 09/24/444/0546-сон — 2025 йил 1 январдан кучга киради)
режадан ташқари инспекция назорати — қонунбузарликларга йўл қўйилганлигини тасдиқлаш ёки аниқлик киритиш мақсадида тиббиёт ташкилотининг ҳужжатларини таҳлил қилиш ва (ёки) тиббиёт ташкилотига ташриф буюриш орқали ўтказиладиган баҳолаш;
ташқи комплекс баҳолаш — эксперт гуруҳи томонидан тиббиёт ташкилотида унинг фаолиятини ихтиёрий аккредитациялаш стандартларига мувофиқлиги юзасидан ўтказиладиган баҳолаш тартиб-таомили;
техник эксперт — сўралган соҳа йўналишига мувофиқ техник эксперт ихтисослиги бўйича олий, ўрта ва қўшимча касбий маълумотга эга бўлган, аккредитацияловчи орган томонидан аккредитация объектини ташқи комплекс баҳолаш ва инспекция назоратини ўтказиш учун жалб қилинадиган ва тайинланадиган жисмоний шахс;
тиббиёт ташкилоти — қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс;
(3-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
тиббиёт ташкилотининг тури — куну-тун кузатувга эҳтиёжи бўлмаган беморларга даволаш-диагностика ёрдами кўрсатиладиган амбулатор ҳамда куну-тун кузатувга эҳтиёжи бўлган беморларга даволаш-диагностика ёрдами кўрсатиладиган стационар ташкилот;
тиббиёт ташкилотини аккредитациядан ўтказиш стандартлари — халқаро амалиёт асосида ишлаб чиқилган ва ваколатли орган томонидан тасдиқланган, тиббиёт ташкилотининг фаолиятига тегишли бўлган, тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган умумий принциплар, тавсифлар, талаблар ва усуллар белгилаб қўйиладиган меъёрий ҳужжатлар;
тиббиёт ташкилотини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш — аккредитацияловчи орган томонидан тиббиёт ташкилотининг соғлиқни сақлаш соҳасидаги аккредитация стандартлари талабларига мослигини расман тан олиш;
трейсер — беморга тиббий ёрдам кўрсатишнинг турли босқичларини (бемор маршрутини) мақсадга йўналтирилган тарзда кузатиш ёки тизимнинг ўзаро боғлиқ жараёнларини баҳолаш бўлиб, унга тиббиёт ташкилотининг турли бўлинмалари ходимлари жалб этилади;
ўзини ўзи баҳолаш — тиббиёт ташкилоти томонидан мустақил ёки мустақил экспертларни жалб қилган ҳолда ўтказиладиган тиббиёт ташкилотини аккредитациядан ўтказиш стандартларига мувофиқлигини баҳолаш тартиб-таомили;
эксперт — тиббиёт ташкилотини аккредитациядан ўтказишда иштирок этиш ҳуқуқи учун ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтган, тиббиёт ташкилотини (аккредитация объектини) мустақил ёки эксперт гуруҳи таркибида ташқи комплекс баҳолаш учун аккредитациялови орган томонидан тайинланган шахс;
эксперт гуруҳи — тиббиёт ташкилотининг аккредитация стандартларига мувофиқлиги юзасидан ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш учун жалб қилинадиган экспертлар ва техник экспертлар гуруҳи;
эксперт гуруҳи раҳбари — аккредитацияловчи орган томонидан зиммасига ташқи комплекс баҳолаш жараёнига раҳбарлик қилиш учун умумий масъулият юкланган ваколатли эксперт.
4. Аккредитация ихтиёрий бўлиб, аккредитация объекти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
5. Аккредитацияловчи орган тиббиёт ташкилотини аккредитациядан ўтказиш бўйича комиссияни ташкил этади, шунингдек, аккредитациядан ўтган соғлиқни сақлаш ташкилотлари, экспертлар ва техник экспертлар реестрини шакллантиради.
6. Ишчи орган доимий асосда аккредитацияловчи органнинг расмий веб-сайтида:
тиббий фаолиятни қонунчилик ҳужжатларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
аккредитация объектининг самарали фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган, уларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ (шу жумладан, ижара ҳуқуқи) асосида тегишли бўлган бино ва иншоотлар, ускуналар ва бошқа техник воситалар, шунингдек, тиббий техниканинг мавжудлиги;
жорий этилган ва амалдаги сифат менежменти тизимининг мавжудлиги ҳамда аккредитация объекти фаолиятида унинг талабларига риоя этиш;
сўралган аккредитация соҳаси бўйича малакали ходимларнинг штатда мавжудлиги ва уларнинг ўзаро алмашинувчанлигини таъминлаш;
аккредитациянинг ариза берилган соҳасига мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларнинг мавжудлиги;
аккредитация объекти томонидан аккредитацияловчи орган хизматлари ҳақининг тўланиши;
аккредитациядан ўтишда тиббиёт ташкилоти учун мажбурий бўлган айрим клиник, параклиник ва ёрдамчи функцияларини бажариш юзасидан бошқа тиббиёт ташкилотлари билан шартномаларнинг тузилганлиги;
белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган тиббий лабораториянинг ёки аккредитациядан ўтган тиббий лаборатория билан шартноманинг мавжудлиги.
11. Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари аккредитацияловчи органга Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мазкур Маъмурий регламентга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги аризани тақдим этади ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида тўлов тўлайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
12. Ариза келиб тушгандан сўнг ишчи орган икки иш куни ичида ариза берувчини ариза рўйхатга олинганлиги ҳақида Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали хабардор қилади ҳамда тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига кириш учун логин ва паролни, шунингдек, ўзини ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва аккредитация стандартларида назарда тутилган ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш ҳақида шартномани тақдим этади.
Ўзини ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг ҳажми ва ташкилий тузилмасидан келиб чиққан ҳолда, аккредитациядан ўтказиш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар қийматини ҳисоблаш орқали белгиланади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзини ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва аккредитация стандартларида назарда тутилган ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш учун тўловлар миқдорини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
13. Ариза берувчи шартномага мувофиқ ўн иш куни ичида ўзини ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизаси нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорини олдиндан тўлаши ҳамда аккредитация стандартларида назарда тутилган ҳужжатлар нусхаларини бириктирган ҳолда ўзини ўзи баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритиши лозим.
Ўзини ўзи баҳолаш натижалари тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилмаган ёки белгиланган муддатда олдиндан тўлов амалга оширилмаган тақдирда ариза бекор қилинади, киритилган аванс миқдори қайтарилмайди.
14. Ишчи орган ўн беш иш куни ичида ўзини ўзи баҳолаш натижаларини ва уларга бириктирилган, тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизими орқали келиб тушган ҳужжатларни уларнинг аккредитация стандартларига мувофиқлиги юзасидан ўрганади.
Ўзини ўзи баҳолаш натижалари ва уларга бириктирилган ҳужжатлар нусхаларининг мувофиқлиги ҳамда тўлиқлиги аниқланганда, ишчи орган Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП портал орқали ўзини ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш учун якуний тўловни амалга ошириш зарурлиги ҳақида аккредитация объектини хабардор қилади.
Ариза берувчи ўзини ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизаси учун якуний тўловни амалга оширгандан сўнг ишчи орган ариза берувчига Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП орқали умумий хизмат қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорини олдиндан тўлаш шарти билан, ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш ҳақидаги электрон шартномани юборади.
Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ўзини ўзи баҳолаш натижаларининг номувофиқлиги ва тўлиқ эмаслиги аниқланганда, ишчи орган Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига бир ой муддатда қайта ишланган ўзини ўзи баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига қайтадан киритиш зарурлигини маълум қилади.
Қайта ишлангач, тузатилган ва тўлдирилган маълумотларни ариза берувчи тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритади.
Қайта ишланган ўзини ўзи баҳолаш натижалари белгиланган муддатда тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилмаса, ариза бекор қилинади.
15. Ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар миқдори қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда, тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг ҳажми ва ташкилий тузилмасидан келиб чиққан ҳолда, аккредитациядан ўтказиш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар қийматини ҳисоблаш орқали белгиланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловлар миқдорини ҳисоблаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
16. Аккредитацияловчи орган ариза берувчи томонидан ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш учун 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан тўловни амалга оширгандан сўнг уч иш куни давомида буйруқ билан тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказадиган мустақил экспертлар ва техник экспертлар реестридан раҳбарини кўрсатган ҳолда экспертлар гуруҳини тасдиқлайди.
Экспертлар гуруҳи ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига жойлаштириладиган тиббиёт ташкилотини ташқи комплекс баҳолаш дастурини тузади.
Экспертлар гуруҳи таркибига аккредитацияловчи орган мутахассислари ва йўналишлар бўйича тиббий мутахассислар, тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказишда қатнашиш ҳуқуқи учун ўрнатилган тартибда аттестациядан ўтган техник экспертлар ва халқаро экспертлар киритилиши мумкин.
17. Экспертлар, техник экспертлар ва халқаро баҳоловчилар хизматига ҳақ тўлаш тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказишдан келиб тушган маблағлар ҳисобидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
18. Аккредитация объекти жойнинг ўзида ташқи комплекс баҳолаш ўтказиш учун шарт-шароитларни таъминлайди, шу жумладан, эксперт гуруҳига зарур маълумот, ёзувлар ва ҳужжатлардан (шу жумладан, ички аудит натижаларидан) фойдаланиш, биноларга кириш имкониятини яратади.
19. Жойнинг ўзида ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш учун шарт-шароитлар таъминланмаган тақдирда, эксперт комиссияси раҳбари аккредитацияловчи органга тегишли мазмундаги билдиргини тақдим этади, унинг асосида аккредитацияловчи орган жойнинг ўзида ташқи комплекс баҳолаш ишларини бир ойдан ошмаган муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади.
Аккредитация объекти кўрсатилган муддатда жойнинг ўзида баҳолаш ўтказиш учун шарт-шароит яратиб бермаса, аккредитациядан ўтказишга берилган ариза бекор қилинади.
20. Тиббиёт ташкилотларининг аккредитация стандартларига мувофиқлиги бўйича ташқи комплекс баҳолаш экспертнинг жойга чиққан ҳолда ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда баҳолаш варақаларини тўлдиришдан иборат бўлиб, қуйидаги принципларда амалга оширилади:
22. Ҳужжатларни кўриб чиқиш экспертлар учун ажратилган махсус хонада, ҳужжатлар бўйича саволларга жавоб ёки изоҳ бериш мақсадида тиббиёт ташкилотининг бир ёки бир неча ходимлари иштирокида ўтказилади. Тақдим этилган ҳужжатлар асосида эксперт гуруҳи етарли бўлмаган маълумотларни аниқлайди ҳамда якуний баҳолашга эришиш учун ходимлар ўртасида сўров ўтказиш ва (ёки) кузатув орқали етишмаётган маълумотларни тўлдиради.
23. Кузатувда экспертлар томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш ва (ёки) ходимлар ўртасида сўров ўтказишда олинган маълумотларнинг аниқлиги ўрганилади.
24. Ходимлар сўрови тиббиёт ва техник ходимларни ўз функционал вазифаларини қанчалик бажараётгани ва ихтисослиги бўйича тегишли стандартларга риоя этаётганини сўраш усулида олиб борилади.
Ходимлар сўрови, шунингдек, тиббиёт ташкилоти раҳбариятидан сўров ўтказишни ҳам ўз ичига олади. Экспертлар тиббиёт ташкилотининг раҳбари ва (ёки) унинг ўринбосарини сўровдан ўтказади. Тиббиёт ташкилоти раҳбарини сўровдан ўтказиш тиббиёт ташкилотининг умумий фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, зарурат бўлганда, аккредитация стандартлари талабларига мувофиқлик масалаларини ўз ичига олади.
Эксперт гуруҳи аъзолари ҳужжатларни кўриб чиқишда олинган маълумотларни тасдиқлаш ёки уларга аниқлик киритиш мақсадида тиббиёт ташкилотининг фаолият йўналишидан келиб чиқиб ходимлар сўровини ўтказишади.
25. Уч турдаги трейсерлар қўлланилади:
якка тартибда;
тизимли;
ихтисослик бўйича.
26. Битта трейсер бир соатдан уч соатгача давом этади.
Трейсер усули билан кузатув олиб бориладиган беморларнинг сони тиббиёт ташкилотининг тури ва қуввати, кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг тури ва ҳажми, шунингдек, аккредитация баҳолашининг давомийлигига боғлиқ бўлади.
27. Якка тартибдаги трейсер давомида муайян беморни даволаш ва парваришлашнинг барча босқичлари тиббий ҳужжатларни ўрганиш ҳамда уни парваришлашга жалб қилинган тиббиёт ташкилоти ходимларидан сўраш орқали кузатилади. Эксперт баҳолаш учун беморни мақсадли танлаш усули (энг мураккаб ёки энг атипик ҳолат) асосида танлаб олади ва унинг тиббий харитаси тиббиёт ташкилотида кўрсатилаётган хизматларни кузатиш учун асос бўлади. Беморга тиббий ёрдам кўрсатишда у иштирок этган барча даволаш, ташхис қўйиш жараёнлари ва тиббий бўлмаган жараёнлар баҳоланади, яъни баҳолаш беморнинг «йўналиши» бўйича олиб борилади. Ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш давомида эксперт гуруҳи беморнинг камида учта якка тартибдаги трейсерини олиб боради.
Тизимли трейсерда аккредитация стандартига мувофиқ инфекция назорати, мутахассислар малакаси, дори воситалари билан ишлаш, жиҳозланганлик даражаси, сифат бошқаруви ва бино хавфсизлиги тизимларининг барча босқичлари текширилади.
Тизимли трейсер усулида ахборот тўплаш ва ташкил этишни баҳолаш ходимлардан сўраш, шахсий кузатув, беморлар ҳужжатлари ва (ёки) тиббий хариталарини ўрганишни ўз ичига олади.
Ихтисослик бўйича трейсер давомида аккредитация соҳаси доирасида ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига риоя этилиши баҳоланади. Шунингдек, ушбу трейсер тури экспертлар томонидан баҳоланаётган тиббиёт ташкилотининг ноёб тавсифлари ва долзарб масалаларини таҳлил қилиш учун ҳам қўлланилади. Ихтисослик бўйича трейсернинг мақсади кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг турли босқичларида бемор хавфсизлиги муаммоларини аниқлашдан иборат.
28. Тиббиёт ташкилоти фаолиятининг ўзига хослиги боис стандартнинг алоҳида мезонини баҳолаш учун қўллаб бўлмаган тақдирда баҳолаш варақасининг тегишли устунига «стандарт мезонини мазкур ташкилот учун қўллаб бўлмайди» деган ёзув киритилади. Стандарт бўйича ўртача баҳони ҳисоблашда ушбу мезон инобатга олинмайди.
29. Ташқи комплекс баҳолаш тугагандан сўнг тиббиёт ташкилотининг ходимлари иштирокида якуний йиғилиш ўтказилади, унда эксперт гуруҳи ташқи комплекс баҳолаш натижалари бўйича дастлабки ҳисоботни тақдим этади.
30. Ташқи комплекс баҳолаш якунлангандан сўнг маълумотлар экспертлар томонидан тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига тиббиёт ташкилотининг бошқа манзилда жойлашган ҳар бир таркибий бўлинмаси, шу жумладан, филиаллари бўйича алоҳида-алоҳида киритилади.
Маълумотлар тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилгандан кейин эксперт гуруҳи аъзолари стандартлар бўлимлари (блоклари) бўйича тўлдирилган баҳолаш варақаларини эксперт гуруҳининг раҳбарига топширадилар.
31. Олиб борилган ташқи комплекс баҳолаш натижалари бўйича аккредитация стандартлари талабларига номувофиқликлар аниқланганда, экспертлар гуруҳи аккредитация объектига уларни бартараф этиш учун уч ойгача муддат беради.
Тиббиёт ташкилоти ушбу Регламентга 6-иловага мувофиқ шаклда аниқланган номувофиқликларни бартараф этиш чора-тадбирлари режасини тузади.
Белгиланган муддатларда номувофиқликлар бартараф этилгандан сўнг тиббиёт ташкилоти эксперт гуруҳига улар бартараф этилганлиги ҳақидаги ахборотни тақдим этади, унга мувофиқ эксперт баҳолаш варақасини тўлдиради ва маълумотларни тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритади.
32. Аккредитация объектини ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги керак.
33. Эксперт гуруҳининг раҳбари икки иш куни ичида баҳолаш натижалари асосида тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимида шаклланган йиғма ҳисоботни ушбу Регламент 5-иловага мувофиқ ишчи органга юборади.
34. Ишчи орган икки иш куни ичида Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП портал орқали аккредитация объектини ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш учун тўлиқ тўловни амалга ошириш кераклиги ҳақида хабардор қилади.
35. Баҳолаш давомида олинган тиббиёт ташкилоти фаолияти, беморлар ва ходимлар ҳақидаги маълумотларни бошқа шахсга беришга (шу жумладан, стандартлар бўлимлари (блоки) бўйича ахборотларни тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизими га киритиш ҳуқуқини беришга) йўл қўйилмайди.
36. Ишчи орган ариза берувчи ташқи комплекс баҳолаш учун тўловни тўлиқ амалга оширгандан сўнг икки иш куни ичида унинг натижаларини Комиссия йиғилишига киритади. Комиссия йиғилишининг якунига кўра аккредитацияловчи орган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бериш ёки уни беришни рад этиш ҳақидаги қарорни тасдиқлайди.
37. Аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда тиббиёт ташкилотига аккредитация стандартларига мувофиқлиги даражасига қараб қуйидаги тоифалар берилиши мумкин:
иккинчи аккредитация тоифаси — стандартларга мувофиқлиги камида 75 фоиз бўлганда;
биринчи аккредитация тоифаси — стандартларга мувофиқлиги камида 85 фоиз бўлганда;
олий аккредитация тоифаси — стандартларга мувофиқлиги камида 95 фоиз бўлганда.
Аккредитация стандартларига мувофиқлик даражаси қўлланилган аккредитация стандартлари умумий талаблари сонининг мувофиқ бўлган улушига нисбати билан белгиланади.
38. Қуйидагилар аккредитацияни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун асос ҳисобланади:
аккредитация объекти у баҳоланаётганда зарур маълумотларни тақдим этишни рад этиши;
аккредитация объекти томонидан кўрсатилган маълумотларда ишончсиз ёки ёлғон маълумотлар мавжудлиги;
аккредитация объектининг аккредитация талаблари ва шартларига номувофиқлиги;
ташқи комплекс баҳолаш натижаси аккредитациянинг иккинчи тоифаси учун белгиланган энг паст чегара даражасидан пастлиги;
тиббий фаолиятни тақиқлаш ҳақида қонуний кучга кирган суд қарори (ҳукми)нинг мавжудлиги;
томонлар ўртасида тузилган шартномаларда назарда тутилган тўловларнинг ариза берувчи томонидан амалга оширилмаганлиги.
Аккредитацияни бошқа асослар, шу жумладан мақсадга мувофиқсизлик сабаблари билан рад этиш бўйича қарор қабул қилишга йўл қўйилмайди.
39. Ишчи орган икки иш куни давомида аккредитация объектини Комиссиянинг аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарори ҳақида хабардор этади ҳамда инспекция назорати тўлови бўйича аккредитацияловчи орган ва тиббиёт ташкилоти ўртасида тузиладиган электрон шартномани Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали юборади.
40. Инспекция назоратини ўтказиш бўйича шартнома тузилгандан сўнг ишчи орган томонидан икки иш куни ичида аккредитация объектига Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ушбу Регламентга 7-иловага мувофиқ электрон шаклда аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома юборилади.
41. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати аккредитациялаш ҳақида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан беш йилни ташкил қилади.
42. Аккредитациядан ўтказиш муддати аккредитациядан ўтиш ҳақидаги ариза рўйхатга олинган пайтдан бошлаб аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома берилгунга қадар номувофиқликларни бартараф этиш учун ариза берувчига белгиланган вақт ҳисобга олинмаган холда қирқ беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатни ташкил этади.
43. Комиссиянинг салбий қарори қабул қилинганда, ишчи орган рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ариза берувчини Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали хабардор этади.
44. Аккредитация объекти Комиссиянинг аккредитациядан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори бўйича аккредитацияловчи орган ҳузуридаги апелляция комиссиясига ёки белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин.
4-боб. Тиббиёт ташкилотларининг аккредитация соҳасини кенгайтириш ва қисқартириш
45. Аккредитация соҳасини кенгайтириш аккредитация объектининг аризаси асосида аккредитация соҳасининг кенгайтирилаётган қисми бўйича тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш тартибида амалга оширилади.
47. Аккредитация соҳаси қисқартирилса, ишчи орган томонидан тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Аккредитация соҳасини қисқартириш учун ҳақ олинмайди.
5-боб. Инспекция назорати
48. Инспекция назорати инспекция назорати тўғрисидаги шартнома асосида жойнинг ўзига бориб, ушбу Регламентга 8-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Биринчи инспекция назорати аккредитация санасидан кейин олти ойдан кечикмай ўтказилади. Кейинги инспекция назорати ҳар йили аккредитацияловчи орган раҳбари томонидан тасдиқланадиган инспекция назорати бўйича даврий равишда режа-жадвалига мувофиқ, бироқ йилда камида бир марта ўтказилади.
49. Аккредитация объекти фаолиятининг режадан ташқари инспекция назорати аккредитацияловчи органга аккредитация талаблари ва шартлари бузилганлигини ҳужжатлар билан тасдиқловчи далиллари бўлган ёзма мурожаат келиб тушганда ўтказилади.
50. Инспекция назорати ташқи комплекс баҳолашни амалга ошириш тартибида ўтказилади.
6-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш)
51. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
аккредитация объекти аккредитация тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш бўйича ариза билан мурожаат қилганда;
инспекция назорати вақтида аккредитация талаблари ва шартлари бузилиши аниқланганда;
аккредитация объекти инспекция назорати бўйича шартнома қоидаларига риоя қилмаганда.
тиббий фаолиятга берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда.
52. Ушбу Регламентнинг 51-банди учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда аккредитацияловчи орган томонидан Комиссия қарорига мувофиқ аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши олти ой муддатга тўхтатилади.
Ушбу Регламент 51-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш аккредитацияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги маълумот қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай, тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилади ва аккредитация объектига ёзма равишда хабар юборилади.
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш Комиссияси қарорининг тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилган санадан бошланади.
53. Ушбу Регламентнинг 51-банди учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда аккредитация объекти мавжуд номувофиқликларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқади ва аккредитацияловчи органга тақдим этади. Бунда номувофиқликларни бартараф этиш муддати аккредитацияловчи орган томонидан Комиссия қарорига асосан белгиланган муддатдан ошмаслиги керак.
54. Аккредитация объекти томонидан белгиланган муддатда ҳаракатлар режаси бажарилганлиги ҳақидаги маълумот ҳамда номувофиқликлар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаганда, эксперт гуруҳи раҳбари аккредитацияловчи органга аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш тўғрисида билдирги тақдим этади.
55. Номувофиқликлар бартараф этилганлиги ҳолатларини ўрганиш, ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш тартибида амалга оширилади.
56. Ҳисобот тақдим этилгандан сўнг ишчи орган тегишли қарорни қабул қилиш учун беш иш куни ичида унинг Комиссия мажлисида кўриб чиқилишини таъминлайди.
57. Комиссия қарори у қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечикмай аккредитацияловчи орган томонидан аккредитация объектига етказилади.
58. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклаш тўғрисидаги маълумотлар аккредитация соҳасидаги тегишли давлат реестрларига ва тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилиши лозим.
7-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш
59. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
аккредитация объектининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги аризасига биноан;
юридик шахс (аккредитация объекти) тугатилганда;
аккредитация объектининг гувоҳнома амал қилишини тўхтатиб туришига сабаб бўлган ҳолатларни аккредитацияловчи орган белгиланган муддатда бартараф этмаганда;
аккредитация соҳаси бузилганда;
гувоҳнома сохта ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда;
тиббий фаолият билан шуғулланишга берилган лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганда.
60. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш Комиссиянинг қарорига кўра аккредитацияловчи орган томонидан амалга оширилади.
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисидаги маълумот қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмай тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилади ва аккредитация объектига ёзма равишда хабар юборилади.
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши Комиссия қарори тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилган санадан бошлаб тугатилади.
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилгандан кейин аккредитация учун такрорий ариза ушбу Регламент 59-бандининг тўртинчи — еттинчи хатбошиларига мувофиқ камида олти ойдан кейин берилиши мумкин.
8-боб. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш
61. Аккредитация объектининг номи, юридик (почта) манзили ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, у йигирма иш куни мобайнида мазкур ўзгаришлар ҳақида олдин берилган (амалдаги) аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг реквизитларини кўрсатиб, уни қайта расмийлаштириш учун аккредитацияловчи органни ёзма равишда хабардор этиши шарт.
62. Аккредитацияловчи орган номи, юридик (почта) манзили ёки ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва ариза берилган кундан бошлаб беш иш куни давомида аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштиради ҳамда тегишли маълумотларни аккредитациядан ўтган тиббиёт ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар банкига киритади.
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
(64-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
қолган маблағлар ваколатли органнинг махсус банк ҳисобрақамига.
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
(64-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобрақамига;
қолган маблағлар ваколатли органнинг махсус банк ҳисобрақамига ўтказилади.
65. Аккредитацияловчи орган томонидан аккредитация соҳасидаги қуйидаги хизмат турлари учун ҳақ ундирилмайди:
олдин берилган (амалдаги) аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш;
аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш (тиклаш) ва тугатиш;
аккредитация соҳасини қисқартириш;
аккредитация объекти фаолиятининг режадан ташқари инспекция назоратини амалга ошириш учун.
10-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш
66. Аккредитация ёки инспекция назорати натижалари бўйича Комиссиянинг салбий қарори чиқарилган аккредитация объекти Комиссиянинг қарорини олган санадан бошлаб ўн календарь куни мобайнида аккредитацияловчи органга ёзма шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.
67. Апелляция комиссияси ҳар бир аниқ апелляцияни кўриб чиқиш учун заруратга қараб шакллантирилади. Апелляция комиссияси таркиби аккредитацияловчи орган раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
Апелляция комиссияси таркибини шакллантириш ва тасдиқлаш муддатлари апелляция олинган кундан бошлаб уч кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
68. Апелляция комиссиясининг таркиби апелляция берган аккредитация объектини баҳолашда иштирок этмаган ва аккредитация комиссияси таркибида бўлмаган аккредитацияловчи орган вакиллари, экспертлар ва техник экспертлар, шу жумладан, халқаро экспертлар орасидан шакллантирилади. Бунда комиссия аъзоларининг сони уч кишидан кам бўлмаслиги керак.
69. Аккредитацияловчи орган апелляция берган аккредитация объектини ҳамда эксперт гуруҳи раҳбарини апелляция кўриб чиқиладиган сана ҳақида хабардор қилади. Апелляция берган аккредитация объекти вакили ҳамда эксперт гуруҳи раҳбари апелляцияни кўриб чиқишда иштирок этиши мумкин.
70. Апелляция комиссияси берилган апелляцияни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида аккредитация объектини ёзма равишда хабардор этади. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати у берилган санадан бошлаб ўн календарь кунидан ошмаслиги керак.
71. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
аккредитация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;
апелляцияни қаноатлантириш.
72. Аккредитация комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор, агар:
апелляция ушбу Регламент талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
апелляцияда келтирилган сабаблар тасдиқланмаса қабул қилинади.
73. Апелляцияни қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинганда, аккредитацияловчи орган томонидан аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бериш ёки аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилинади.
74. Аккредитацияловчи орган икки иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинган қарор тўғрисидаги хабарномани апелляция берган аккредитация объектига ёзма шаклда юборади.
75. Айнан бир масала бўйича апелляцияни такроран беришга йўл қўйилмайди.
76. Апелляция комиссиясининг қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
77. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Аккредитация стандартларига мувофиқлигини мустақил равишда ёки мустақил экспертлар кўмагида ўз-ўзини баҳолайди.
Тиббиёт ташкилотининг хоҳишига кўра
II босқич
Ариза берувчи
Ишчи орган
Аккредитация қилувчи органга Марказлар ёки Ягона портал орқали электрон шаклда мурожаат қилади.
Ариза берувчи Марказлар ёки Ягона портал орқали аризаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида хабардор қилади ҳамда ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш учун электрон шаклдаги шартномани юборади.
Ҳужжатлар нусхаларини илова қилиш билан ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритиш учун имконият яратади.
Ариза берувчининг хоҳишига кўра
2 иш кунида
III босқич
Ариза берувчи
Ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш ва ҳужжатлар экспертизасини ўтказиш учун тўланадиган хизмат нархининг камида 15 фоизи миқдорида аванс тўлайди ва аккредитация стандартларида кўзда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда, ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритади.
10 иш кунида
IV босқич
Ишчи орган
1. Тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизими орқали келиб тушган ўзини-ўзи баҳолаш натижалари ва уларга бириктирилган ҳужжатларнинг аккредитация стандартларига мувофиқлигини ва тўлиқлигини ўрганади:
а) агар ўзини-ўзи баҳолаш натижалари ва уларга бириктирилган ҳужжатлар нусхалари изчил ва тўлиқ бўлса, Ишчи орган ўзини-ўзи баҳолаш ва ҳужжатларни текшириш натижаларини кўриб чиқиш учун хизмат нархини тўлиқ тўлаш зарурлиги тўғрисида Марказлар ёки Ягона портал орқали аккредитация объектини хабардор қилади.
Ариза берувчи томонидан тўлов тўлиқ амалга оширилганидан сўнг мурожаат этувчига Марказлар ёки Ягона портал орқали ташқи комплекс баҳолашни ўтказиш учун хизмат умумий нархининг камида 15 фоизини олдиндан тўлаш шарти билан электрон шаклдаги шартномани юборади;
б) ариза берувчи томонидан тақдим этилган ўзини-ўзи баҳолаш натижалар тўлиқсиз ва номувофиқ бўлганда, ишчи орган ўзини-ўзи баҳолаш натижалари қайта кўриб чиқилгандан сўнг тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига қайта киритилиши тўғрисида Марказлар ёки Ягона портал орқали мурожаат этувчини хабардор қилади
в) қайта кўриб чиқилгандан сўнг ариза берувчи тўғриланган ва тўлдирилган маълумотларни тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритади.
15 иш кунида
1 ой муддат ичида
V босқич
Ишчи орган
2. Ариза берувчи томонидан олдиндан тўлов амалга оширганидан сўнг Аккредитация органи раҳбарини кўрсатган ҳолда экспертлар гуруҳининг таркибини буйруқ билан тасдиқлайди, шунингдек, тиббиёт ташкилотининг тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига жойлаштириладиган ташқи комплекс баҳолаш дастурини тузади.
3 иш кунида
VI босқич
Эксперт гуруҳи
Эксперт гуруҳи раҳбари
1. Жойида ташқи комплекс баҳолашни ўтказади ва ташкилотнинг бошқа манзилида жойлашган ҳар бир таркибий бўлинмаси, шу жумладан, филиаллари бўйича натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига алоҳида-алоҳида киритади.
Маълумотлар тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритилганидан сўнг стандарт (блок)лар бўйича тўлдирилган баҳолаш варақалари эксперт гуруҳи аъзолари томонидан эксперт гуруҳи раҳбарига топширилади.
2. Агар ўтказилган ташқи комплекс баҳолаш натижалари бўйича аккредитация стандартлари талабларига номувофиқликлар аниқланганда, аккредитация объектига уларни бартараф этиш учун қўшимча муддат берилади.
Ишчи органга баҳолаш натижалари бўйича тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимида шакллантирилган якуний ҳисоботни юборади.
5 иш кунида
3 ой муддат ичида
3 ой муддат ичида
2 иш кунида
VII босқич
Ишчи орган Аккредитация органи
1. Аккредитация объектини ташқи комплекс баҳолаш учун тўлиқ тўловни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида Марказлар ёки Ягона портал орқали хабардор қилади.
2. Ташқи комплекс баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш учун Комиссия муҳокамасига киритади.
Комиссия йиғилишидан сўнг аккредитацияловчи орган аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни тасдиқлайди.
2 иш кунида
2 иш кунида
VIII босқич
Ишчи орган
1. Комиссиянинг аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарори ҳақида аккредитация объектини хабардор қилади ва аккредитация органи билан тиббиёт ташкилоти ўртасидаги инспекция назоратини амалга ошириш бўйича шартномани Марказлар орқали ёки Ягона портал орқали электрон шаклда юборади.
2 иш кунида
2. Инспекция назоратини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланганидан сўнг, ишчи орган Низомга 7-иловага мувофиқ аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани Марказлар ёки Ягона портал орқали аккредитация объектига электрон шаклда юборади.
2 иш кунида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
________________ (сана)
________________ (рақам)
АРИЗА I. Ариза мазмуни:
1. Аккредитацияни ўтказиш. 2. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш. 3. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш (Ташкилотнинг номи, почта манзили, ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда). 4. Аккредитация соҳасини кенгайтириш. 5. Аккредитация соҳасини қисқартириш. 6. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш (тиклаш). 7. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш.
II. Тиббиёт ташкилоти тўғрисида маълумот:
1. Юридик шахс номи. 2. Юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли. 3. Почта манзили. 4. Тиббий фаолият манзили. 5. Электрон почтаси. 6. Телефон рақами. 7. Банк муассасасининг номи. 8. Банкдаги ҳисобрақами. 9. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (ИНН).
III. Илова қилинадиган маълумотлар рўйхати:
1. Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензиянинг амал қилиш муддати: (бунда лицензиянинг амал қилиш муддати 1 йилдан кам бўлмаслиги керак). 2. Илгари берилган (амалда бўлган) аккредитация гувоҳномаси бўйича маълумотлар (узайтирилган, қайта расмийлаштирилган, кенгайган, қисқартирган, тўхтатиб турилган, бекор қилган). 3. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш учун асос бўладиган ҳужжатлар. 4. Аккредитация соҳаси.
Ариза берувчининг аккредитация қилувчи органнинг тиббий хизмат сифатини бошқариш ахборот тизимига ўзини-ўзи баҳолаш натижаларини киритишга розилиги, шунингдек, аккредитация талаблари ва шартларига мувофиқлиги. Юридик шахснинг электрон имзоси.
Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Тиббиёт ташкилотини ташқи комплекс баҳолаш дастури
Сана, вақт _______ дан _______ гача.
Амалга оширилган чоралар
Эксперт фамилияси, исми,
отасининг исми
Тиббиёт ходимини жалб қилиш
(лавозими кўрсатилади)
Талаб қилинадиган ҳужжатлар
Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
ташқи комплекс баҳолаш натижалари ҳамда Аккредитация комиссиясининг 20___йил «____» _____________даги __________ қарори_________________билан тоифасини бериш билан 5 йил муддатга аккредитациядан ўтган деб тан олинади. Ушбу гувоҳнома тиббиёт ташкилотининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳасидаги аккредитация стандартларига мувофиқликни тасдиқлайди