|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 11.10.1997
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ ВА СТАТИСТИКА («ЎЗИСТИҚБОЛСТАТ») ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 октябрдаги 474-сонли «Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика («Ўзистиқболстат») давлат қўмитаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
2. Вилоятлар ҳокимликларининг истиқболни белгилаш ва статистика бошқармаси тўғрисида илова қилинаётган Намунавий Низом ва ноҳия, шаҳар, шаҳарлардаги ноҳия ҳокимликларининг иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўлими тўғрисидаги Намунавий Низом маъқуллансин.
3. Истиқболни белгилаш ва статистика органларининг жойлардаги мақомини ошириш мақсадида:
Қорақалпоғистон Республикасида Иқтисодиёт ва статистика вазирлиги Иқтисодиёт ва статистика қўмитасига, Тошкент вилоятида ҳамда Тошкент шаҳрида истиқболни белгилаш ва статистика бошқармалари истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаларига айлантирилсин;
истиқболни белгилаш ва статистика органларининг ҳудудий бўлинмаларига раҳбарлик қилиш ҳокимларнинг даражадаги ўринбосарларидан бирига юклатилсин;
истиқболни белгилаш ва статистика ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликларнинг тегишли даражадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари жорий қилинсин.
4. «Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Давлат план комитети (ЎзССР Госплани тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1982 йил ноябрдаги 722-сон қарори (ЎзССР ҚТ 1982 йил, № 11, 38-модда) ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон Статистика давлат комитети тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1988 йил 7 майдаги 166-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1988 йил, № 5, 18-модда);
Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР халқ депутатлари область, район, шаҳар, шаҳардаги район Совети ижроия комитетининг бўлимлари тўғрисидаги баъзи низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1983 йил 10 февралдаги 79-сон қарорининг 1-банди, «а» кичик банди (ЎзССР ҚТ, 1983 йил, № 2, 4-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари ўртоқ Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 20 ноябрь,
547-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 ноябрдаги 547-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика («Ўзистиқболстат») давлат қўмитаси тўғрисида
НИЗОМ
1. Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика («Ўзистиқболстат») давлат қўмитаси* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 5 августдаги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси негизида ташкил этилган.
* Кейинги ўринларда — Қўмита.
2. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга амал қилади.
3. Қўмитанинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини, унинг устувор йўналишлари ва ташқи иқтисодий алоқаларини, жаҳон ҳамжамиятига кириш, жаҳон бозори конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда республика халқ хўжалиги мажмуининг самарали ихтисослашувини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тамойилларини, қисқа муддатли ва истиқболдаги истиқболни белгилашларни, йирик иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, халқ хўжалигининг моддий-молиявий мувозанатлилиги, табиий, меҳнат ресурслари, яратилган ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиши бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш;
республика иқтисодий органлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар ва ташкилотларнинг республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболини белгилаш ва кўрсаткичларини аниқлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
республика аҳолисининг моддий фаровонлигини мустаҳкамлаш, унинг кам таъминланган табақаларини ҳимоя қилиш, халқ турмуши даражасини ошириш, экологик вазиятни соғломлаштириш йўналишлари ва йўллари истиқболини белгилаш бўйича таклифларни асослаш;
бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнига таҳлилий-истиқболни белгиловчи баҳо бериш, хўжалик механизмини, бошқарувнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
халқ хўжалигини таркибий қайта қуриш ва инвестиция сиёсатини шакллантириш, рақобатга қобилга қобил тайёр маҳсулотлар тайёрловчи ишлаб чиқаришларни устувор ривожлантириш, ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, ноҳиялар ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро фойдали иқтисодий савдо ва илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш, хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш йўналишларини аниқлаш;
ягона статистика сиёсати киргизиш, халқ хўжалиги фаолият кўрсатишининг шаклланаётган шарт-шароитларини, бозор муносабатларига ўтишни, нархларнинг ўзгаришини, мулкчиликнинг хилма-хил шакллари ривожланишини якс эттирувчи илмий асосланган ҳисобот кўрсаткичлари тизимини жорий этиш; маълумотларни тўплаш ва уларни қайта ишлашнинг илғор тизимларини жорий этиш, компьютерлаштиришни кенг жорий этиш ва республика ҳисоблаш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
миллий счётлар тизими ва халқ хўжалиги баланси методологиясини ишлаб чиқиш, бутун статистикани босқичма-босқич замонавий меъерий андозаларга мувофиқлаштиришни амалга ошириш.
4. Қўмита ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
республика иқтисодий органлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органларининг истиқболни белгилаш ва статистика, республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқболдаги ва қисқа муддатли кўрсаткичларини аниқлаш, республиканинг бозор муносабатларига ўтиши бўйича давлат сиёсатини шакллантириш, халқ хўжалигини таркибий қайта қуриш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
республика ва минтақавий мақсадли дастурлар истиқболни белгилашларини тузиш учун истиқболни белгилаш ва статистиканинг илмий негизини, услубий кўрсатмаларни, кўрсаткичларни ва шаклларни ишлаб чиқади;
истиқболни белгилаш ва статистика кўрсаткичлари тизимини такомиллаштиради, энг янги фан-техника ютуқлари, замонавий ахборот технологиялари ва тизимлари негизида статистика ахборотининг сифати ва тезкорлигини оширишга кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ, Фанлар академияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, бошқа илмий муассасалар ва лойиҳа ташкилотлари, вазирликлар, идоралар, корхоналар, бирлашмалар, концернлар ва уюшмалар, бошқарувнинг ҳудудий органлари билан биргаликда истиқбол белгиланаётган даврга республика иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг давлат дастурлари ва тамойилларини ишлаб чиқади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Фан ва техника давлат қўмитаси, «Ўзшартномасавдо», республика банклари, Фанлар академияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, бошқа илмий муассасалар билан биргаликда вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар, иттифоқлар ва бошқа йирик хўжалик субъектларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги фаолият кўрсатишининг истиқболдаги ва қисқа муддатли ижтимоий-иқтисодий истиқболни белгилашларини тайёрлайди;
йирик иқтисодий ва ижтимоий муаммолар бўйича республика ва минтақавий мақсадли дастурлари ишлаб чиқилишини ва рўёбга чиқарилишини назорат қилишни ташкил этади;
халқ хўжалигини таркибий қайта қуриш ва республика ҳудудида инвестиция фаолиятини такомиллаштириш бўйича асосланган таклифларни тайёрлайди;
Қўмита томонидан республика Ҳукуматига тақдим этишнинг белгиланган муддатларидан келиб чиққан ҳолда республика иқтисодий органлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, иттифоқлар ва йирик хўжалик субъектлари, маҳаллий бошқарув органлари тамойиллар, истиқболни белгилашлар, мақсадли дастурлар лойиҳалари материалларини тайёрлашлари ва тақдим этишлари тартиби ҳамда муддатларини белгилайди;
вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, моддий-техника таъминоти органлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда энг муҳим ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, қўшма корхоналар эркин иқтисодий тегралар ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
«Ўзшартномасавдо», Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда энг муҳим халқ хўжалиги, табиий-моддий, моддий-молиявий, ташқи савдо ва бошқа балансларни ишлаб чиқади, улар асосида аниқланган халқ хўжалиги ривожланишидаги тармоқлараро ва минтақавий мутаносибсизликларни бартараф этиш бўйича таклифларни, шунингдек, «Ўзшартномасавдо» билан биргаликда маҳсулотларнинг энг муҳим турларини ишлаб чиқариш топшириқларини белгилаш ва уларни давлат эҳтиёжлари учун етказиб беришни ишлаб чиқади;
республика истеъмолчиларига, Ҳамдўстлик мамлакатларига ва экспортга тақсимлаган ҳолда пахта толаси етиштириш ва истеъмол қилиш балансини ишлаб чиқади, уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади;
рангли, нодир ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш балансини ишлаб чиқишда қатнашади;
ФТДҚ билан биргаликда инновация сиёсатини шакллантиради, республика комплекс дастурларини рўёбга чиқариш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади, республикалараро ва халқаро илмий-технологик айирбошлашни рағбатлантириш, халқ хўжалигининг илм-фанни кўп талаб қиладиган тармоқларини, маҳсулотларнинг қобиллигини таъминловчи саноат ва қишлоқ хўжалиги технологияларини, ресурсларни тежашни, экологик вазиятни соғломлаштиришни таъминловчи саноат ва қишлоқ хўжалиги технологияларини ривожлантиришни давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ижтимоий жараёнларни, ҳаёт даражаси, сифати ва қийматини ўрганади, аҳоли рўйхатини, ижтимоий-демографик текширишларни, сўровларни ўтказади, оилавий бюджетлар статистикасини ташкил этади, ана шу мақсадлар учун методология ишлаб чиқади;
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва саломатликни муҳофаза қилиш, меҳнат ресурсларининг иш билан бандлиги, маданият, халқ таълими, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларида давлат сиёсатининг асосий принциплари ва йўналишларини шакллантиради;
аҳоли сони, демография ва меҳнатнинг бошқа кўрсаткичлари бўйича ҳисобот ва истиқболни белгилаш кўрсаткичларини ишлаб чиқади;
Меҳнат вазирлиги билан биргаликда меҳнат ресурслари ва ишчи ўринлар балансларини, меҳнат фаоллигини кучайтириш, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишни амалга оширади;
республиканинг ресурс имкониятларидан келиб чиққан ҳолда республиканинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган экспорт негизини ривожлантириш кўрсаткичларини, унинг ҳудудий ва тармоқ тузилмаларини такомиллаштириш йўлларини белгилайди;
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, республика банклари, бошқа манфаатдор органлар билан биргаликда ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, ресурсларни тежаш, импортни алмаштириш, хом ашё, озиқ-овқатлар, материаллар, асбоб-ускуналар ва технологияларнинг асосий турларини ташқаридан келтириш ва ташқарига чиқаришни оптималлаштиришни таъминловчи республикага хорижий сармояларнинг кредитларини жалб қилишнинг устувор йўналишлари ва биринчи навбатдаги тадбирларини ишлаб чиқади;
республиканинг ташқи иқтисодий алоқалари статистикасини юритади, божхона статистика маълумотларидан, истиқболда эса — товарларни рўйхат қилиш ва кодлаштиришнинг халқаро уйғунлаштирилган тизимидан кенг фойдаланади. Экспорт негизнинг аҳволини таҳлил қилади, ҳисобот маълумотларини ўрганиш асосида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш шаклларини такомиллаштириш, валюта маблағи билан ўзини ўзи таъминлаш ва ўзини ўзи қоплаш принципларини ривожлантириш, ташқи иқтисодий фаолиятнинг республикадаги ва унинг айрим минтақаларидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволга таъсири бўйича таклифлар тайёрлайди. Республикани ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичларини халқаро кўрсаткичлар билан таққослашни амалга оширади;
вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, моддий-техника таъминоти органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда халқ хўжалигининг сафарбарлик тайёргарлиги бўйича истиқболдаги ва қисқа муддатли истиқболни белгилашларни ишлаб чиқади;
хўжалик механизмини такомиллаштиришнинг асосий принциплари ва йўналишларини шакллантиради, халқ хўжалиги ривожланиши жараёнига иқтисодий усуллар ва таъсир кўрсатиш воситалари ролини кучайтириш бўйича таклифларини тайёрлайди;
мулкчилик шаклларини чегаралаш, кўп укладли иқтисодиётни, тадбиркорлик фаолияти турларини, бозор муносабатларини шакллантириш, халқ хўжалигининг устувор тармоқларини ривожлантириш, деҳқон (фермер) хўжаликлари ташкил этиш ва уларнинг шаклланиши, аҳолини озиқ-овқат ва бошқа халқ истеъмол моллари билан таъминлаш жараёнларини ўрганади;
статистика ахборотини тўплаш, қайта ишлаш ва бериш технологиясида ягона сиёсатни амалга оширади;
статистика ишларининг йиллик режаларини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
давлат статистика ҳисоботини ва бир марта ҳисобга олиш, текшириш ва рўйхатга олишни тегишли йўриқномалари, шакллари ва дастурларини тасдиқлайди ҳамда амалга киритади;
иқтисодиётнинг фаолият кўрсатиши, унинг тамойиллари ва ўзгариши, аҳоли турмуш даражаси ва иш билан бандлигидаги ўзгаришларнинг йўналишлари тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа таҳлилий материалларни белгиланган муддатларда тайёрлайди;
нархлар ва тарифларни кузатиш ва рўйхатга олиш бўйича статистика ишларини олиб боради, чакана ва улгуржи нархлар, хизматларга тарифлар индексларини ишлаб чиқади, нархлар ўзгаришини, уларнинг турмуш даражаси ўзгаришига таъсирини таҳлил қилади, аҳолининг катта ёшли таркибини ҳисобга олган ҳолда озиқ-овқат ва товарлар истеъмол қилишнинг оқилона нормалари бўйича таклифлар тайёрлайди;
республика ва коммунал мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришнинг, маҳсулотлар етказиб бериш (келтириш-жўнатиш) тўғрисидаги давлатлараро битимлар қандай бажарилаётганлигини статистика ҳисобини амалга оширади;
ҳисобот, аҳоли рўйхати, бир марта ҳисобга олишлар, республика ҳудудида танлаб монографик ва бошқа текширишлар ўтказиш асосида статистика негизи, маълумотлар банки, шунингдек, мураккаб ижтимоий-иқтисодий муаммолар бўйича мониторинг хизмати фаолияти учун индикаторлар тизимини яратади, ягона ахборот макони ташкил этиш ишларини олиб боради;
республика ҳудудида жойлашган ҳамда давлат рўйхатидан ўтиши керак бўлган корхоналар ва ташкилотларни мулкчилик шаклидан қатъи назар, автоматлаштирилган ҳисобга олиш ва кодлаштиришни юритади;
вазирликлар, идоралар ва бошқа манфаатдор органлар билан биргаликда республика ҳудудидаги корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар, муассасаларни давлат статистика органларида марказлашган давлат статистика бланкалари билан ҳамда уларни тўлдириш бўйича йўриқномалар билан таъминлаш ишларини ташкил этади;
давлат бошқарувининг республика органларини улар фаолиятининг йўналишлари бўйича зарур статистика ахбороти билан таъминлайди.
5. Қўмитага қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
республика иқтисодий органлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, маҳаллий бошқарув органларининг истиқболни белгилаш, статистика ва республиканинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг истиқболдаги кўрсаткичларини белгилаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча вазирликлар, идоралар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар бажариши мажбур бўлган ягона статистика андозалари, классификациялар, методологиялар асосида статистика масалалари бўйича қарорлар қабул қилиш ва йўриқномалар ҳамда шаклларни тасдиқлаш;
республиканинг бозор муносабатларига босқичма-босқич киришининг дастурлари лойиҳаларини, йирик иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, халқ хўжалигини таркибий қайта қуриш бўйича лойиҳаларни, инвестиция, турмуш даражасини ошириш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан республика халқ хўжалигининг сафарбарлик тайёргарлиги бўйича тадбирларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, саноат, транспорт ва моддий ишлаб чиқариш бошқа тармоқларининг йирик объектларини алоҳида даврда иқтисодиётнинг фаолият кўрсатиши барқарорлиги талабларига жавоб беришига кўра жойлаштириш лойиҳаларини экспертиза қилиш ҳамда бу масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
вазирликлар, идоралар, шу жумладан молия, банк, божхона ва бошқа идоралар ва хизматлардан, маҳаллий бошқарув органларидан идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бошқа юридик шахслардан, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи фуқаролардан давлат статистика ҳисоботини барча ҳисобга олиш — статистика ишлари бўйича зарур маълумотлар ва материалларни тегишли ҳажмларда ва назарда тутилган муддатларда олиш;
энг муҳим халқ хўжалиги муаммоларини ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашлар тузиш;
истиқболни белгилашларни, республика ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг истиқбол кўрсаткичларини ишлаб чиқишга, истиқболни белгилаш ва статистикани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга Фанлар академияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, илмий-тадқиқот, технологик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасаларни, шунингдек, алоҳида олимлар ва йирик мутахассисларни жалб қилиш;
берилган ваколатлар доирасида идоравий ва услубий ҳужжатларни тасдиқлаш, ноширлик фаолиятини амалга ошириш;
вазирликлар, идоралар, маҳаллий бошқарув органлари, корхоналар, ташкилотлар, бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа юридик шахслар томонидан статистика ва ҳисоб масалалари бўйича қонунчилик ва меъёрий актлар бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
вазирликлар, идоралар, муассасалар ва ташкилотларда ҳисоботнинг ва дастлабки ҳисобга олишнинг ҳолати ва бу ишларнинг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилиши ишончлилигини текшириш;
бузилишлар аниқланган ҳолларда тегишли юридик ва жисмоний шахсларга бу тузатишларни дастлабки ва бухгалтерия ҳисобларида, бошқа ўзаро боғлиқ кўрсаткичларда акс эттириш мажбуриятини юклаш; давлат статистика ҳисоботи бузилганлиги аниқланган ҳолларда бузувчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган интизомий, моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарликни қўллаш тўғрисида илтимос қилиш;
қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ иқтисодий, демографик, ижтимоий, экологик соҳаларда статистика методологияси ва амалиётини такомиллаштириш, ахборотни электрон ёрдамида қайта ишлашнинг янги технологияларидан фойдаланиш масалалари бўйича бошқа давлатлар ва халқаро статистика органлари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида шартномалар тузиш.
6. Қўмита республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқболдаги ва қисқа муддатли статистикаси ва истиқболни белгилашлари илмий даражасини ошириш усулларини такомиллаштириш ва уларни ташкил этишни яхшилаш, иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техника дастурларини ишлаб чиқиш учун жавоб беради.
Қўмита амалдаги қонунчилик доирасида республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ҳисобот ва истиқболдаги кўрсаткичлари, энг муҳим мақсадли дастурлар сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини таъминлаш, бозор муносабатларини шакллантириш бўйича барча зарур чора-тадбирларни кўриш ҳуқуқига эгадир.
7. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар (бирлашмалар), муассасалар ва ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
8. Қўмитага Раис бошчилик қилади. Раисни лавозимга тайинлаш ва озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ амалга оширилади.
Қўмита Раиси Қўмитага юклатилган вазифаларнинг бажарилиши ва у ўз функцияларини амалга ошириши учун шахсан жавоб беради, Қўмита фаолиятининг алоҳида йўналишларига раҳбарлик қилиш учун Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг шахсан жавобгарлиги даражасини белгилайди.
Қўмита Раиси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган ўринбосарларга эга бўлади. Раиснинг биринчи ўринбосарлари хизмат мақоми, моддий-маиший таъминот, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазирларга, раис ўринбосарлари—вазирнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилади.
Қўмита Раиси Қўмитанинг марказий аппарати бўлинмалари ва унга қарашли ташкилотлар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.
9. Қўмитада ҳайъат ташкил этилади, унинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат ўзининг мунтазам ўтказиладиган мажлисларида йирик халқ хўжалиги муаммоларини кўриб чиқади, республика ижтимоий-иқтисодий ривожланишини жадаллаштириш, ижтимоий ишлаб чиқаришни интенсивлаш, иқтисодиётнинг мувозанатлилигини таъминлаш ва унинг кўп укладлилигини шакллантириш, бозор инфраструктурасини ривожлантириш, истиқболни белгилаш методологиясини ва уни ташкил этишни яхшилаш ҳамда иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш кўрсаткичларини аниқлаш масалаларини, статистика ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш, миллий счётлар тизимини жорий этиш, Қўмита аппаратининг ишини ташкил этиш даражасини ошириш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш йўлларини белгилайди.
Ҳайъатнинг қарорлари Қўмита Раисининг буйруғи билан ҳаётга жорий этилади.
Қўмита бошқа иқтисодий органлар, вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қарорлар ва йўриқнома материаллар қабул қилади.
10. Бошқармалар ва бўлимлар Қўмитанинг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади, улар ўзаро боғлиқ тармоқлар ва фаолият соҳалари бўйича Қўмита Раиси ўринбосари бошчилик қиладиган мажмуаларга бирлашади.
Қўмита бошқармалари ва бўлимларининг бошлиқлари Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
11. Қўмита ўз ҳузуридаги Иқтисодиёт ва статистика илмий тадқиқот-институти, Бош ҳисоблаш маркази, Кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятига раҳбарлик қилади, «Иқтисод ва ҳисобот» («Экономика и статистика») журналини нашр этади.
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт ва статистика қўмитаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармалари, вилоятлардаги истиқболни белгилаш ва статистика бошқармалари, республика шаҳарлари ва ноҳияларидаги иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўлимлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар ва ноҳиялар ҳокимликларига бўйсунадилар.
Уларга услубий раҳбарликни ва улар фаолиятини мувофиқлаштиришни Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси амалга оширади.
12. Қўмита марказий аппарати тузилмаси ва ходимлари сони Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Қўмита Раиси белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгаришлар киритиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қўмита марказий аппаратининг штат жадвали ва унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низоми Қўмита Раиси томонидан тасдиқланади.
13. Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Вилоят ҳокимлиги истиқболни белгилаш ва статистика бошқармаси тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
1. Истиқболни белгилаш ва статистика вилоят Бошқармаси* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 5 августдаги Фармонига мувофиқ истиқболни белгилаш ва статистика вилоят бошқармаси негизида вилоят ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ҳамда вилоят ҳокимлилигига бўйсунади, унга услубий раҳбарлик қилиш ва унинг фаолиятини мувофиқлаштиришни «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси амалга оширади.
* Кейинги ўринларда — Бошқарма.
2. Вилоят Бошқармаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Кенгашнинг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вилоят ҳокимлигининг қарорлари ва фармойишларига, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасининг қарорлари, буйруқлари, йўриқномалари ва кўрсатмаларига, мазкур Низомга амал қилади.
3. Бошқарманинг бош вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида вилоятни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва истиқболини аниқлаш бўйича истиқболни белгилаш-таҳлилий ишларни амалга ошириш, ишончли ва ҳақиқий статистика ахборотини шакллантириш;
вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, табиий ва меҳнат ресурсларидан, яратилган ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланишнинг қисқа муддатли ва истиқболдаги истиқболни белгилашларини ишлаб чиқиш;
ҳокимлик бошқармалари ва бўлимлари, ноҳия, шаҳар ҳокимликлари, корхоналар, ташкилотлар ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболларини белгилаш ҳамда статистика ишларини амалга оширишга оид фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, услубий раҳбарлик қилиш ва ишда тажриба алмашиш;
ишлаб чиқаришни рақобатга қобил маҳсулотлар тайёрлаш бўйича устувор ривожлантиришни, ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш, вилоят, шаҳарлар ва ноҳияларни комплекс ривожлантириш, экологик вазиятни соғломлаштириш юзасидан асосланган таклифларни тайёрлаш;
ягона статистика сиёсати юргизиш, халқ хўжалиги фаолият кўрсатишининг вужудга келаётган шарт-шароитларини, бозор муносабатларига ўтишни, нархлар ўзгаришини мулкчиликнинг хилма-хил шаклларини акс эттирувчи ҳисобот кўрсаткичларининг илмий асосланган тизимини жорий этиш;
маълумотларни тўплаш ва қайта ишлашнинг илғор тизимларини жорий этиш, кенг компьютерлаштириш, бутун статистикани замонавий халқаро нормаларга ва андозаларга босқичма-босқич мувофиқлаштиришни амалга ошириш вилоят ҳисоблаш марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш.
4. Вилоят бошқармаси унга юклатилган вазифаларга мувофиқ:
вилоятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш истиқболини белгилашнинг илмий даражасини ошириш, унинг усулларини такомиллаштириш ва ташкил этилишини яхшилаш, бозор муносабатларига кириш шароитларида уларнинг ҳар томонлама асосланганлиги ва мувозанатлилиги, ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш, ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсишида мавжуд захиралардан энг кўп даражада фойдаланиш учун жавоб беради;
ноҳиялар ва шаҳарлар иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўлимларида амалдаги қонунчиликнинг тўғри қўлланилишини таъминлайди;
вилоятнинг минерал-хом ашё ва бошқа ресурсларини ҳисобга олган ҳамда экологик вазиятни соғломлаштириш талабларига риоя этган ҳолда ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштиришни таъминлайди;
бозор иқтисодиётини шакллантириш жараёнига таҳлилий-истиқболни белгилаш жиҳатидан баҳо беради, юқори органларда кўриб чиқиш учун хўжалик механизмини, бошқарув шаклларини ва усулларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
тайёр ва рақобатга қобил маҳсулотлар, халқ истеъмол моллари, маҳаллий бинокорлик материаллари ва ёқилғи ишлаб чиқаришни устувор (ривожлантириш, халқ бадиий ҳунармандчилигини ривожлантириш халқ хўжалиги мажмуи тузилмасини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
вазирликлар, концернлар, идоралар билан биргаликда барча инвестициялардан, шу жумладан, хорижий инвестициялардан самарали фойдаланишни амалга оширади;
вилоят аҳолиси моддий фаровонлигини мустаҳкамлаш, унинг кам таъминланган табақаларини ижтимоий ҳимоя қилиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш йўналишлари ва йўллари истиқболини белгилаш, меҳнат фаоллиги ва тадбиркорликни кучайтириш бўйича таклифларни асослайди;
аҳолининг тўловга қобилиятли талабини тўлароқ қондириш мақсадида вилоят ҳудудида пул даромадларини ва аҳоли харажатларининг мувозанатини таъминлайди;
бошқа минтақалар билан, шунингдек, хорижий мамлакатлар билан; иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро фойдали минтақалараро ташқи иқтисодий, савдо ва илмий-техника алоқаларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
республика аҳамиятига эга бўлган тегишли мақсадли дастурлардан келиб чиқувчи вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди;
ҳисобот кўрсаткичларининг илмий асосланган тизимини, маълумотларни тўплаш ва уларни қайта ишлашнинг илғор шаклларини жорий этишнинг ягона статистика сиёсатини юритади;
статистика ишларининг тасдиқланган режалари сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлайди;
ноҳиялар, шаҳарлар, шаҳардаги ноҳиялар иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўлимларининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини комплекс ишлаб чиқиш, уларни зарур ахборот, таҳлилий ва истиқболни белгилаш маълумотлари билан таъминлаш масалалари соҳасида бошқа иқтисодий органлар билан ўзаро алоқасини амалга оширади;
иқтисодий-статистика ахбороти тизимининг барқарорлиги ва ишончлилигини, нархлар ва тарифларни кузатиш ва рўйхатга олиш бўйича статистика ишлари ўтказилишини, халқ истеъмол молларига, пулли хизматларга, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига улгуржи ва чакана нархлар, транспортда ташиш тарифлари индексларини ишлаб чиқишни, нархларнинг ўзгариши даражаси тўғрисидаги маълумотларни ҳамда уларнинг аҳоли турмуш даражаси ва кун кечириш даражаси ўзгаришига таъсирини таҳлил қилиш ишларини амалга оширади;
вилоят ҳудудидаги хорижий шериклар иштирокидаги қўшма корхоналар фаолиятини ҳамда валюта инвестициялари самарадорлигини таҳлил қилишни амалга оширади;
вилоят барча статистикасини миллий счётлар тизимига босқичма-босқич ўтказиш механизмини жорий қилиш тартибини белгилайди;
вилоят шаҳарлари ва ноҳиялари ривожланиши хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда статистика кўрсаткичлари тизимини такомиллаштириш, энг янги фан-техника ютуқлари, замонавий ахборот технологиялари ва тизимлари негизида статистика ахбороти сифати ва тезкорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди. Электрон-ҳисоблаш машиналарининг техника билан қайта жиҳозланишини, уларнинг янги авлодлари, алоқанинг илғор воситалари қўлланилишини, фойдаланувчиларнинг банк маълумотларига телекоммуникация орқали кириб боришларини ривожлантиришни амалга оширади;
вилоятда юз бераётган ижтимоий жараёнларни ўрганиш ишларини олиб боради, турмуш даражаси, сифати ва қиймати ўзгаришини таҳлил қилади, ягона методология бўйича аҳоли рўйхатини, текширишлар, сўровларни ўтказади, оилавий бюджетлар статистикасини ташкил этади;
меҳнат бўйича вилоят органлари билан биргаликда меҳнат ресурслари ва ишчи ўринлари балансларини, меҳнат ресурсларининг тўлароқ иш билан таъминланиши бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
бошқарувнинг ҳудудий органлари корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда халқ хўжалигининг сафарбарлик тайёргарлиги бўйича истиқболдаги ва қисқа муддатли истиқболни белгилаш учун таклифлар тайёрлайди;
кўп укладли иқтисодиётни, бозор инфраструктурасини шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, деҳқон (фермер) хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг қарор топиши жараёнларини, мана шу мақсадлар учун ажратилаётган ер участкалари ва моддий маблағлардан самарали фойдаланишни ўрганади;
истиқболни белгилашлар, мақсадли дастурлар, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш тамойилларини ишлаб чиқиш учун белгиланган муддатларда таклифлар, кўрсаткичлар тайёрланишини ҳамда зарур шакллар тўлдирилишини таъминлайди;
«Ўзшартномасавдо» давлат уюшмасининг вилоят бошқармалари билан биргаликда маҳсулотларнинг энг муҳим турларини ишлаб чиқариш ва уларни давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериш кўрсаткичлари бўйича таклифлар тайёрлайди;
ишлаб чиқилаётган ҳисоботлар, ўтказилаётган аҳоли рўйхатлари, текширишлар, бир марта ҳисобга олишлар асосида маълумотлар статистика банкини ташкил этади;
белгиланган тартибга мувофиқ давлат бошқаруви вилоят органларини улар фаолиятининг йўналишлари бўйича зарур статистика ахбороти билан таъминлайди.
5. Вилоят бошқармаси тасдиқланган истиқболни белгилашлар қандай бажарилаётганлигини мунтазам ва комплекс таҳлил ва назорат қилади, алоҳида тармоқлар ривожланишида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш тўғрисида ҳокимлик бошқармалари ва бўлимларига таклифлар киритади;
истиқболни белгилашлар қандай бажарилаётганлиги, иқтисодиётнинг бозор муносабатларига кириши бўйича чора-тадбирларнинг рўёбга чиқарилиши, статистика ва ҳисобга олиш масалаларига оид қонунчилик ва меъёрий актларга риоя қилиниш тўғрисида ҳокимликка мунтазам равишда ахборот бериб туради.
6. Бошқармага қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
вилоят халқ хўжалиги ва ижтимоий ривожланишининг тегишли даврдаги якунларини чиқариш ва эълон қилиш;
амалдаги қонунчилик доирасида вилоятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқболни белгилашларини сифатли ишлар чиқишни таъминлаш, уларнинг бажарилиши ва статистика ишларини такомиллаштириш учун барча зарур чораларни кўриш;
истиқболни белгилаш лойиҳалари ва айрим хўжалик муаммоларини ишлаб чиқиш учун вилоят ҳудудидаги илмий-тадқиқот, технологик ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасаларни, шунингдек, алоҳида олимлар, мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш;
қисқа муддатли ва истиқболдаги истиқболни белгилашларни ишлаб чиқиш ҳамда айрим хўжалик масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш учун бутун ҳисобга олиш — статистика ишлари бўйича давлат ҳисоботини, шунингдек, бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча вилоят ва маҳаллий бошқарув органларидан, шу жумладан молия, банк ва бошқа хизматлардан, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, бошқа юридик ва жисмоний шахслардан зарур материалларни белгиланган муддатларда олиш;
давлат статистика кузатишлари ўтказиш учун маълумотларни тақдим этмаган, ёхуд уларни кечикиб ёки бузиб тақдим этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан белгиланган тартибда иқтисодий жазолар қўллаш;
вилоят бошқармалари, корхоналар, ташкилотларда, уларнинг бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, уюшмалар, концернлар, иттифоқлар ва бошқа бирлашмаларда ҳисоботларнинг ишончлилиги ва дастлабки ҳисобга олишнинг ҳолатини текшириш;
маълумотлар бузилганлиги аниқланган ҳолларда давлат ҳисоботига тузатишлар киритиш, тегишли юридик ва жисмоний шахсларга бу тузатишларни дастлабки ва бухгалтерия ҳисобида, бошқа ўзаро боғлиқ кўрсаткичларда акс эттириш мажбуриятини юклаш, маълумотларни бузувчиларга нисбатан қонунда белгиланган интизомий, моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик чораларини қўллаш тўғрисида илтимос қилиш;
барча даражадаги ҳокимликлар бошқармалари ва бўлимлари, корхоналар ва муассасалар раҳбарларининг вилоят Бошқармаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича ҳисоботларини эшитиш;
вилоят ҳокимлиги бошқармалари ва бўлимларида, иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўйича ноҳия ва шаҳар бўлимларида, корхоналар, бирлашмалари ташкилотлар, колхозлар ва совхозларда истиқболни белгилаш—иқтисодий ишларнинг йўлга қўйилишини текшириш ҳамда бу ишларни яхшилаш бўйича зарур кўрсатмалар бериш;
вилоятни иқтисодий ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун идоралараро кенгашлар чақириш;
қўйилган талабларга жавоб бермайдиган истиқболни белгилашларни вилоят ҳокимлиги бўлимларига, бошқармаларга, қуйи ҳокимликларга пухта ишлаш учун қайтариш.
7. Бошқарма ўз иши юзасидан вилоят ҳокимлиги ва «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси олдида жавоб беради.
8. Истиқболни белгилаш ва статистика бошқармасига раҳбарлик қилиш вилоят ҳокими ўринбосарларидан бирига юклатилади.
Бошқарма бошлиғи ўринбосарларга эга бўлади, уларни вилоят Бошқармаси бошлиғининг тавсияси бўйича вилоят ҳокимлиги лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Бошлиқ билан унинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш Бошқарма бошлиғи томонидан амалга оширилади.
9. Вилоят Бошқармаси бошлиғи:
Истиқболни белгилаш ва статистика бошқармаси фаолиятига раҳбарлик қилади ва ўзига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
вилоят ҳокимлигининг қарорлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув юқори органларининг актлари асосида ҳамда уларни бажариш юзасидан ўз ҳуқуқ доирасида қарорлар, буйруқлар чиқаради, зарур ҳолларда ҳокимлик бошқармалари ва бўлимлари раҳбарлари билан биргаликда вилоят, ноҳиялар, шаҳарлар, шаҳардаги ноҳиялар ҳокимликларининг барча бошқармалари ва бўлимлари, мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, вилоят ҳудудидаги корхоналар, ташкилотлар ижро этиши мажбурий бўлган қўшма буйруқлар чиқаради;
аппарат ходимларини белгиланган тартибда ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
бошқармалар, ноҳиялар ва шаҳарлар иқтисодиёти ва статистикасини мувофиқлаштириш бўлимлари ходимларининг малакаларини ошириш тадбирларини ўтказади;
вилоят истиқболни белгилаш ва статистика Бошқармаси бўлимлари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди.
10. Бўлимда бошлиқ, унинг ўринбосарлари ва иқтисодий хизматларнинг бошқа раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади. Ҳайъат аъзоларининг таркиби вилоят Бошқармасининг тавсияси бўйича вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланади.
Бошқарув ҳайъати ўз мажлисларини мунтазам ўтказади, уларда қисқа муддатли ва узоқ муддатли истиқболни белгилаш лойиҳалари, иқтисодиётни ривожлантириш масалалари, уларнинг қандай бажарилаётганлиги, статистика ахборот тизими фаолият кўрсатиши масалалари шунингдек, вилоятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг бошқа энг муҳим муаммолари кўриб чиқилади.
Ҳайъат қарор Бошқарма бошлиғининг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади.
11. Бошқарув тузилмаси ва штатлари вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланади.
Бошқарманинг органлари хўжалик шартномалари, битимлар ёки бир марталик сўровларга мувофиқ тижорат асосида ахборот-ҳисоблаш ва таҳлилий хизматларни фаол ривожлантирадилар. Фойдаланувчиларга иқтисодий-статистика ахборотини статистика ишлари режасида белгиланган минимумдан ортиқча тақдим этиш ҳам тижорат асосида амалга оширилади.
Ишлар (xизматлар)нинг барча турларини бажаришдан олинган фойда (даромади)дан Бошқарманинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиши, шунингдек, унинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун фойдаланилади.
12. Вилоят истиқболни белгилаш ва статистика Бошқармаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 ноябрдаги 547-сон қарори билан
МАЪҚУЛЛАНГАН
МАЪҚУЛЛАНГАН
Ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлигининг иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўлими тўғрисида
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
1. Ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлигининг иқтисодиёт ва статистика мувофиқлаштириш бўлими* Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 5 августдаги Фармонига мувофиқ ташкил этилади ҳамда ўз фаолиятида ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлигига бўйсунади ва вилоят истиқболни белгилаш ва статистика Бошқармасига (Қорақалпоғистон Республикасида — Иқтисодиёт ва статистика қўмитасига, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида — истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаларига) ҳисоб беради. Ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимликларининг иқтисодиёт ва статистикани мувофиқлаштириш бўлимларига услубий раҳбарликни ва улар фаолиятини мувофиқлаштиришни вилоят Истиқболни белгилаш ва статистика бошқармаси ҳамда «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси амалга оширади.
* Кейинги ўриинларда —бўлим
2. Бўлимнинг бош вазифалари ва фаолияти йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
табиий, меҳнат ва бошқа маҳаллий ресурслардан, яратилган ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиш асосида ўзига қарашли ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қисқа муддатга ва истиқболдаги даврга мўлжалланган истиқболни белгилаш мажмуини ишлаб чиқиш, тасдиқланган истиқболни белгилашларни таҳлил қилиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш, статистика ахборотини тўплаш ва қайта ишлаш ҳамда ҳокимият ва бошқарув органларини ишончли маълумотлар билан таъминлаш;
бошқармалар, бўлимлар, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимликлари, қишлоқ, шаҳарча ва овул кенгашлари ижроия қўмиталарининг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш истиқболини белгилаш, ягона статистика сиёсатини юритиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, бу ишга услубий раҳбарлик қилиш ва тажриба алмашиш;
истиқболни белгилашларни тайёрлаш жараёнида тегишли бошқармалар ва бўлимлар, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳиянинг манфаатдор ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, истиқболни белгилашлар бажарилиши ва ҳисобот кўрсаткичларининг илмий-асосланган тизимлари, маълумотларни тўплаш ва уларни қайта ишлаш тизимлари жорий этилиши устидан назоратни амалга ошириш.
3. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, вилоят, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимликларининг қарорлари ва фармойишларига истиқболни белгилаш ва статистика юқори органларининг қарорлари, буйруқлари, йўриқномалари, кўрсатмаларига, бошқа меъёрий актларга, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
4. Бўлим ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ:
ҳудудлар ва вилоятларни комплекс ривожлантиришни, мулкчиликнинг хилма-хил шаклларини ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳиянинг комплекс иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини амалга оширади;
меҳнат, табиий, маҳаллий ресурслардан ҳамда мавжуд ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиш асосида ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
истиқболни белгилаш ва статистика ҳисоботи усулларини ва ташкил этилишини такомиллаштириш, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши истиқболини белгилашнинг тайёрланаётган лойиҳаларининг ҳар томонлама асосланганлиги ва мувозанатлилиги, иқтисодиётдаги ишлаб чиқариш самарадорлигини ўстиришнинг мавжуд манбаларидан энг кўп даражада фойдаланиш учун жавоб беради;
барча инвестициялардан, шу жумладан, чет эл инвестицияларидан, ишлаб чиқариш фондларидан, меҳнат, молия, моддий ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланиш устидан назоратни амалга оширади;
ноҳиялараро, хўжаликлараро, ишлаб чиқариш ва маданий алоқаларни, шунингдек, вилоят ва республиканинг бошқа шаҳарлари, ноҳиялари билан алоқаларни кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
республика ва маҳаллий аҳамиятга эга бўлган тегишли мақсадли дастурларидан келиб чиқувчи вазифаларнинг ҳал этилишини таъминлайди;
ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлигининг бошқармалари ва бўлимлари, илмий муассасалар билан биргаликда, шунингдек, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳудудидаги корхоналар ва ташкилотлар истисносиз барчасининг таклифлари асосида қисқа муддатли ва узоқ муддатли даврларга мўлжалланган иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш истиқболини белгилаш лойиҳаларини тайёрлайди;
илмий муассасалар билан биргаликда иқтисодий ва ижтимоий дастурлар мажмуи ишлаб чиқилишини ташкил этади;
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш якунларига таҳлилий-истиқболни белгилаш жиҳатдан баҳо берилишини, маҳаллий хўжалик ва коммунал мулк шаклланишига, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳияда бозор иқтисодиёти шаклланиши жараёнига баҳо берилишини таъминлайди;
статистика ахборотини тўплаш, қайта ишлаш ва бериш технологиясининг ягона техника сиёсатини амалга оширади;
ижтимоий жараёнларни ўрганади, аҳолини рўйхатга олиш, ижтимоий-демографик тадқиқотлар, оила бюджетлари сўровлари ва статистикаси ўтказилишини ташкил қилади, статистика ахборотининг сифати ва тезкорлиги ошишига кўмаклашади;
иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг, республика Ҳукумати қарорларининг ижро этилиши устидан статистика кузатувини амалга оширади, уларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тайёрлайди, халқ хўжалиги ривожланиши самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади.
5. Ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлиги бўлими истиқболни белгилаш қандай бажаралиётганлигини мунтазам равишда таҳлил қилиб боради, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлиги бошқармалари ва бўлимларига айрим тармоқларни ривожлантиришда аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида таклифлар киритади, тасдиқланган истиқболни белгилашларнинг қандай бажарилаётганлиги тўғрисида ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлигига мунтазам равишда маълумот бериб туради, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ривожланишидаги номутаносибликларни бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.
6. Бўлимга:
корхоналар ва ташкилотларнинг бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, уларда ҳисоботнинг ишончлилигини ва дастлабки ҳисобга олишнинг ҳолатини текшириш;
истиқболни белгилаш лойиҳаларини ва алоҳида хўжалик муаммоларини ишлаб чиқиш учун ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳудудидаги илмий-тадқиқот, технологик ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотларни, олий ўқув юртлари ва бошқа муассасаларни, шунингдек, алоҳида олимлар ва мутахассисларни жалб қилиш;
ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳияни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш истиқболини белгилаш ва статистика ахбороти сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва уларнинг рўёбга чиқарилиши учун амалдаги қонунчилик доирасида барча зарур чораларни кўриш;
ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимликлари бўлимлари ва бошқармаларидан мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасалардан, қишлоқ, шаҳарча, овул Кенгашлари ижроия қўмиталаридан белгиланган статистика ахборотини, шунингдек, истиқболни белгилаш кўрсаткичлари ҳамда ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши истиқболини белгилашни, маҳаллий бинокорлик материаллари, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш истиқболини белгилашни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ижтимоий, маданий-маиший объектларни ривожлантириш ҳамда айрим хўжалик масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш учун зарур бўлган бошқа материалларни олиш;
ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимликлари бўлимлари ва бошқармаларининг, идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар ва муассасалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;
ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия бошқармалари ва бўлимларида, корхоналар, ташкилотлар, колхозлар ва совхозларда истиқболни белгилаш-иқтисодий ва статистика ишларининг йўлга қўйилишини текшириш, бу ишларни яхшилаш бўйича уларга тавсиялар бериш;
ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия хўжаликларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш учун идоралараро кенгашлар чақириш;
қўйиладиган талабларга жавоб бермайдиган истиқболни белгилаш лойиҳаларини ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимликлари бошқармалари ва бўлимларига, қишлоқ, шаҳарча ва овул Кенгашларига пухта ишлаш учун қайтариш;
ҳисобот маълумотлари бузилганлиги аниқланган ҳолларда давлат ҳисоботига ўзгаришлар киритиш; тегишли юридик ва жисмоний шахсларга бу тузатишларни дастлабки ва бухгалтерия ҳисобида, бошқа ўзаро боғлиқ кўрсаткичларда акс эттириш мажбуриятини юклаш;
давлат статистика кузатишларини олиб бориш учун маълумотларни тақдим этмаган, ёхуд уларни кечикиб ёки бузилган ҳолда тақдим этган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан белгиланган тартибда иқтисодий жазолар қўллаш.
7. Бўлим ўз иши тўғрисида ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва статистика қўмитаси, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармалари, вилоятларнинг истиқболни белгилаш ва статистика бошқармалари олдида ҳисоб беради.
8. Бўлимга раҳбарлик қилиш ҳокимларнинг тегишли даражадаги ўринбосарларидан бири зиммасига юклатилади.
9. Бўлим бошлиғи:
бўлим фаолиятига раҳбарлик қилади ва унга юклатилган вазифалар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ваколати доирасида ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлигининг қарорлари, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқарув юқори органларининг актлари асосида ҳамда уларни бажариш юзасидан буйруқлар чиқаради;
бўлим ходимларини белгиланган тартибда ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, уларнинг малакасини ошириш тадбирларини ўтказади.
10. Бўлимда бошлиқ ва бошқарув аъзоларидан иборат таркибда бошқарув ташкил этилади. Бошқарув аъзоларининг таркиби ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия ҳокимлиги томонидан тасдиқланади.
Бошқарув ўз мажлисларини мунтазам ўтказади, уларда қисқа муддатли ва узоқ муддатли истиқболни белгилаш лойиҳалари иқтисодиётни ривожлантириш, ҳудудда бозор тузилмаларини шакллантириш, ноҳия, шаҳар, шаҳардаги ноҳия статистикаси масалалари истиқболни белгилашлар бажарилишини таъминлаш бўйича тадбирлар кўриб чиқилади.
11. Бўлимнинг тузилиши ва штатлари қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланади.
12. Бўлим юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.