Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекциясига қарши курашиш даврида тиббиёт ходимлари зиммасига тушган юқори иш юкламасини юмшатиш ҳамда маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш стандартлари янгидан кўриб чиқиб тасдиқланганлиги ва бунда беморларнинг даволанишда бўлиш муддати 10 кундан 7 кунгача қисқартирилганлиги;
б) 2020 йил 20 августдан бошлаб:
коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимлари иш фаолиятини ташкил қилиш амалдаги 14 кунлик «вахта» усулидан белгиланган санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кунлик тарзда келиб-кетиш тизимига ўтказилганлиги;
коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни кечаю кундуз танаффуссиз даволашга ихтисослашган тиббиёт ташкилотларида, жумладан, интенсив палаталар ва реанимация бўлимларида график асосида кечки ва тунги вақтларда врачлар навбатчилик қилиши орқали тиббий ёрдам узлуксиз кўрсатиши йўлга қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилансинки, 2023 йил 15 июндан эътиборан:
коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимларига ишлаган даври учун иш юкламаларини инобатга олган ҳолда уларнинг тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устама тўлови амалга оширилади;
(2-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-96-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон)
Бунда:
анестезиолог-реаниматолог врачларига махсус устамалар 1,2 коэффициентга оширилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади;
махсус устама тўловлари тўланадиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов амалга оширилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
3. Қуйидагилар:
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш объектларида ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати 2а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 июндан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан биргаликда бир ҳафта муддатда вақтинчалик карантинда сақланаётган шахслар ва коронавурус инфекциясини юқтирган беморлар учун кунлик овқатланиш меъёрларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига етказсин.
5. Коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган тиббиёт муассасалари, вақтинчалик шифохоналар, провизор муассасалари, бўлимлари ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни кечаю кундуз танаффуссиз даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган тиббиёт ходимларини заруратга кўра ётоқхона билан таъминлаш ва кунлик овқатланиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 июндан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика бўйича коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар, беморларни қабул қилиш ва чиқиш қайдномаси, товар-моддий бойликларнинг ҳаракати ҳамда шифохоналар бўйича бошқа таҳлилий маълумотлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида бир ҳафта муддатда реал вақт режимида ишлайдиган «Bemor.ssv.uz» электрон назорат дастурини ишга туширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати ҳудудий бошқармалари коронавирус инфекциясига қарши курашиш даврида тиббиёт муассасаларига Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши, шу жумладан, жалб қилинган ходимларга махсус устама тўловларининг тўғри ва тўлиқ тўланиши устидан тизимли назорат ўрнатсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
11. Вазирлар Маҳкамасинининг «Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 августдаги 461-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 24 сентябрь,
583-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарорига
1-ИЛОВА
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш объектларида ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан мулоқотга киришадиган, беморлар жойлаштирилган тиббиёт муассасалари, вақтинчалик шифохоналар ҳамда коронавирус инфекцияси тасдиқланмаган аммо барча клиник белгилари мавжуд, шифохонага ётқизиш талаб қилинадиган беморлар учун шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи провизор тиббиёт муассасаларида ва бўлимларида (кейинги ўринларда — стационар тиббиёт муассасалари) ва коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида (кейинги ўринларда — лабораториялар) фаолият олиб бораётган ходимларга махсус қўшимча рағбатлантириш тўловини (кейинги ўринларда — махсус устама) амалга ошириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ходимларга махсус устамалар ва уларга ҳисобланадиган ижтимоий солиқлар 2022 йилда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
3. Махсус тўлов учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларга алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлашган муассасаларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ва бошқа ходимлар ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораториялари ходимларига ишлаган даври учун иш юкламаларини инобатга олган ҳолда уларнинг тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида махсус устама белгиланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-96-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон)
Анестезиолог-реаниматолог врачларга махсус устамалар 1,2 коэффициентга оширилган ҳолда ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади;
Бошқа ходимлар таркибига жалб этилган ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар киради.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
2-боб. Махсус тўловларни амалга ошириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Махсус устама тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларга, шу жумладан, қисқа муддатга жалб этилган тор йўналишдаги тиббиёт мутахассисларига ҳақиқатда ишланган иш ҳажми учун тўланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Лабораторияларда фаолият олиб бораётган ходимларга махсус тўловлар республика даражасидаги лабораториялар, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари лабораториялари, даволаш муассасалари лабораториялари ҳамда ОИТС марказлари лабораториялари учун юқори турувчи соғлиқни сақлаш органи раҳбарларининг буйруқлари асосида жалб этилган шахсларга тўланади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, унинг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари ушбу низомга иловага мувофиқ меъёрга, эпидемиологик ҳолатга асосан ходимларни лабораторияларга жалб этади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус тўловлар миқдори ҳақиқатда ишлаган давр учун ҳар ойлик иш юкламасини инобатга олган ҳолда ушбу лабораторияда ҳақиқатда шу даврда ўтказилган тест синовлари ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланиши лозим бўлган ходимлар сонига мутаносиб равишда аниқланади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
9. Стационар тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларга махсус тўловлар ушбу объектларда ҳақиқий ишланган даври учун тўланади. Бунда беморлар бўлмаган даврда вақтинча фаолият юритмаган давр учун махсус тўловлар тўланмайди. Беморлар сони белгиланган меъёрлар бўйича назарда тутилган ўринлар сонига нисбатан кескин камайган тақдирда, даволашга жалб этилган ходимлар сони тегишли равишда камайтирилади.
10. Коронавирус инфекцияси билан вафот этган ёки ушбу инфекцияга гумон қилинган марҳумлар жасадини кафанлаш ва дафн этиш гуруҳи юқори турувчи тегишли ташкилот буйруғи асосида ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Коронавирус инфекциясидан вафот этган шахсларни паталоганатомик текширувдан ўтказиш, марҳумлар жасадини кафанлаш ва дафн этиш учун жалб қилинадиган ходимларга ҳақиқатда ишлаган иш даври учун ушбу низомнинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган миқдорларда махсус тўловлар тўланади.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Бунда паталагоанатомик хизматининг 1 нафардан врач-паталоганатоми, санитари, санитар-фарроши, мурда ташувчи бригада санитари ва унинг ҳайдовчиси ҳамда дезинфекторлардан иборат гуруҳ (жами 6 нафар) тузилади.
11. Стационар тиббиёт муассасалари ва лабораторияларга жалб этиладиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар асосий иш жойининг раҳбари (ёки масъул шахси) сафарбар қилиниши ҳақидаги буйруғи билан бирга паспорт нусхаси, солиқ тўловчининг индентификация рақами (СТИР), шахсий жамғарилиб бориладиган пенсия ҳисобварағи (ШЖБПҲ) рақами ҳақидаги маълумотларни стационар тиббиёт муассасаси ёки лабораторияси мавжуд бўлган муассасага тақдим этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ёки ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органи стационар тиббиёт муассасаси ва лабораторияларга жалб этиладиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг рўйхатини (захирасини) шакллантириб боради.
12. Стационар тиббиёт муассасаси бухгалтери бошқа муассасалардан жалб қилинган ходимлар тўғрисидаги маълумотларни бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган «УзАСБО» дастурий мажмуига киритади ҳамда уларга махсус тўловларни тўлаш учун тегишли бухгалтерия ҳисоб-китобларини амалга оширади, тўлов қайдномаларини шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги тегишли бўлинмасига сўровнома юборади.
13. Стационар тиббиёт муассасалари ва лабораториялар томонидан махсус тўловни тўлаш учун ҳисобварағида етишмайдиган маблағ бўйича қўшимча маблағ ажратиш тўғрисида асосланган ҳисоб-китоблар билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бошқарув органларига (кейинги ўринларда — молия бошқармалари) тўловларни амалга оширишдан камида бир ҳафта олдин буюртманома тақдим қилади.
14. Молия бошқармалари асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ икки кун муддатда зарур қўшимча маблағларни тегишли муассаса шахсий ғазна ҳисобварағига ажратади.
15. Молия бошқармалари махсус тўловларни тўлиқ ажратиш учун шахсий ғазна ҳисобварағида маблағлар етишмовчилиги мавжуд бўлганида, асосланган ҳисоб-китоблар билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қўшимча маблағ ажратиш тўғрисида мурожаат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб, бир кун муддатда зарур маблағларни молия бошқармаларининг шахсий ғазна ҳисобварағига ажратади.
16. Стационар тиббиёт муассасалари ва лабораторияларнинг кадрлар бўлими ёки кадрлар ҳисобини юритиш вазифаси юклатилган ходим томонидан тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ишлаган соатлари кўрсатилган ҳолда иш кунини ҳисоблаш табели шакллантирилади ҳамда муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади.
Муассаса ҳисобхонаси томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган «УзАСБО» дастурий мажмуада кунлик табелга асосан ҳар ойнинг ўн бешинчи ва охирги кунида махсус тўловлар ҳисобланади ва сўровнома шакллантирилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
17. Ушбу Низом талаблари республикада коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирлари расман тўхтатиладиган ой якунига қадар амал қилади.
18. Ушбу Низомда назарда тутилган махсус тўловни олиш учун ходимлар ва ташкилотлар рўйхатлари тўғри шакллантирилиши, тегишли маълумот ва ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги, шунингдек, ажратилган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсий жавобгарлик тиббиёт муассасалари раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юкланади.
19. Тиббиёт муассасасига бириктирилган молия ходимлари бошқа муассасалардан жалб қилинган ходимларнинг маълумотларини аниқлашда, уларни бюджет ҳисоби ва ҳисобот юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган «УзАСБО» дастурий мажмуага киритишга, зарур ҳолларда махсус тўловларни ҳисоблашда кўмаклашади.
20. Ушбу Низомда назарда тутилган махсус тўловлар тўғри, тўлиқ ва узлуксиз амалга оширилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаментига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш объектларида ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган ходимларга махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш бўйича коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларига жалб қилинадиган ходимлар сони
МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Мутахассислар сони

Намуналар сони

100 тагача таҳлил

100 тадан 250 тагача таҳлил

250 тадан 500 тагача таҳлил

500 тадан 800 тагача таҳлил

Кейинги ҳар 300 та таҳлилга

Намуналарни олиш гуруҳи

1.

Лаборант

0,5

1

2

4

1

2.

Ҳайдовчи*

0,5

1

1

1

ПЗР лабораториялари

1.

Врач-лаборант

0,5

1

2

3

1

2.

Лаборант

0,5

1

2

3

1

3.

Санитарка**

Рўйхатга олиш гуруҳи

1.

Лаборатория раҳбари

0,5

1

1

2.

Тиббий рўйхатчи

1

1

2

Изоҳ. Намуналар сони меъёри 1 суткада ҳисобланади.
* бошқа муассасалардан намуналарни ташиш учун махсус автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда.
** 12 соатлик иш вақти учун ПЗР тест таҳлилини ўтказаётган хона учун 1 та лавозим.
Масалан, коронавирус инфекциясини аниқлайдиган лабораторияга таҳлил ва намуналарни олувчи лаборант жалб қилинган. Унинг кунлик иш ҳажми 250 та ва 30 кунга 7 500 та таҳлилни олишдан иборат. Бу ходим белгиланган нормани тўлиқ бажариши билан юқорида кўрсатилган 15 миллион сўм махсус тўловни олади. Агар ходим белгиланган 30 кун давомида камроқ ҳажмда иш бажарса, бажарган иш ҳажмига мутаносиб равишда махсус мукофот олади, яъни 30 кун давомида 3750 та намуна олса, унга махсус мукофотнинг 50 фоизи ёки 7 миллион 500 минг сўм тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-103-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2022 й., 07/22/103/0070-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарорига
2а-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ва унинг тизимидаги ташкилотлар ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлови ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар
рўйхати
(2а-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)

Т/р

Муассасалар номи

Рағбатлантириш миқдорлари

1.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга ихтисослашган махсус поликлиникалар

Врач (2,5 млн сўм), ўрта тиббиёт ходими (1,5 млн сўм), кичик тиббиёт ходими (1.0 млн сўм), бошқа ходимлар (0,5 млн сўм)

2.

Тез тиббий ёрдам бригадалари

Врач (2,5 млн сўм), ўрта тиббиёт ходими (1,5 млн сўм), ҳайдовчилар (1,0 млн сўм)

Изоҳ. Ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари тез тиббий ёрдам бригадаларида фаолият кўрсатиб келаётган тиббиёт ходимлари ва ҳайдовчиларнинг бир штат бирлиги (ставка) ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бунда агар ходим бир ставкадан кам ишлаётган бўлса, унга қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этишнинг вақтинчалик
МЕЪЁРЛАРИ

Т/р

Ҳудудлар

Меъёр

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туман ва шаҳарлар марказларида

Суткалик 16 та чақириқдан ошганда — ҳар 16 та чақириққа

2.

Туман (шаҳар)лардаги олис ва чекка ҳамда аҳоли тарқоқ бўлган ҳудудларда

Суткалик 12 та чақириқдан ошганда — ҳар 12 та чақириққа

3.

Тошкент шаҳри ҳудудида

Суткалик 14 та чақириқдан ошганда — ҳар 14 та чақириққа

Изоҳ.
Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари сонини қўпайтириш ёки камайтириш ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан ҳар бир туман ёки шаҳардаги эпидемиологик вазиятдан чақирувлар сони ва мавжуд ресурслардан келиб чиқиб белгиланади.
Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларига туну кун навбатчилик учун бир нафар тиббиёт ходими (врач ёки ҳамшира-фельдшер) лавозимлари (4.75 та штат бирлигида) ва бир нафар ҳайдовчи (4.5 та штат бирлигида) ажратилади.
Чақириқлар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳар 15 кунда қайта кўриб чиқилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 583-сон қарорига
4-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасинининг «Коронавирус инфекциясини юқтирган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 4 августдаги 461-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг учинчи хатбошиси ва 6-банднинг еттинчи хатбошиси, 8-банд, 10-банднинг иккинчи хатбошиси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. 6-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар билан мулоқотга киришадиган, беморлар жойлаштирилган объектларда (стационар даволаш муассасаларида) даволанаётган беморлар сонидан ва ходимларнинг ишлаш хусусиятидан келиб чиқиб тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг меъёрларини тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин».
3. 7-банднинг «б» кичик банди биринчи хатбошисидаги «лавозим маоши» сўзлари «пул таъминоти (иш ҳақи)» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 10-банднинг учинчи хатбошисидаги «8 ва 9-бандларида» сўзлари «9-бандида» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2020 й., 09/20/583/1320-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон, 21.08.2021 й., 09/21/532/0810-сон; 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 27.01.2022 й., 07/22/103/0070-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.06.2023 й., 06/23/96/0379-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)