Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Қимматбаҳо металлар муомаласини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қимматбаҳо металларни қабул қилиш, сақлаш, топшириш ва ҳисобини юритиш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолининг қимматбаҳо металлардан жамғарма сифатида фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5721-сон Фармонига мувофиқ:
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида» Қонунининг 5-боби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 ноябрдаги «Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4030-сон қарори.
1. Марказий банк, Молия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасининг жисмоний шахсларга тегишли сертификатлар мавжуд бўлганда ва товарларни олиб чиқишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган меъёридан ошган тақдирда, мажбурий равишда йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар ва Марказий банкнинг қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангаларини республика ҳудудидан ташқарига чекловларсиз олиб чиқиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Давлат божхона қўмитаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу банднинг қоидаларини республика аҳолисига ва хорижий давлатларнинг фуқароларига етказиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
2. Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Молия вазирлиги тасарруфига ўтказилганлиги муносабати билан Марказий банкнинг:
Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигини (кейинги ўринларда — Агентлик) тугатиш ва Марказий банкнинг марказий аппарати тузилмасида Қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш хизматини (кейинги ўринларда — хизмат) ташкил этиш;
тугатилаётган Агентликнинг Марказий банк томонидан халқаро резервларни бошқариш операциялари доирасида сотиб олинадиган ва сотиладиган қимматбаҳо металларни ҳамда сақланаётган бошқа қимматликларни қабул қилиш, сақлаш, жўнатиш ва ҳисобини юритиш борасидаги функцияларини хизматга ўтказиш таклифлари маъқуллансин.
3. Белгилансинки:
Марказий банк тугатилаётган Агентликнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
хизмат томонидан қимматбаҳо металларни ҳамда бошқа қимматликларни қабул қилиш, сақлаш ва жўнатиш мақсадида фойдаланиладиган Марказий банкнинг бино ва объектлари ўта муҳим объектлар тоифасига киради ва тегишлича муҳофаза қилинади.
4. Марказий банк:
а) бир ҳафта муддатда:
хизматнинг ташкилий ва штат тузилмасини ҳамда у тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Агентликнинг пул маблағлари, мол-мулки, архив ва бошқа ҳужжатлари ўз балансига қабул қилинишини таъминласин;
б) қонунчиликка мувофиқ равишда Агентликни тугатиш чораларини кўрсин;
в) бир ой муддатда:
хизмат томонидан қимматбаҳо металларни қабул қилиш, сақлаш, жўнатиш ва ҳисобини юритиш тартибини тасдиқласин;
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
5. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ «Навоий КМК» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, Марказий банк, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларни республика ҳудудларига етказиб бериш механизмини жорий этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 22 сентябрь,
ПФ-6066-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6066-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартиришлар ва қўшимча
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5215-сон Фармонида:
а) 1-илованинг 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

4.

Қимматбаҳо металлар
ва улардан тайёрланган бошқа буюмлар

7106 (жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган ўлчовли кумуш ёмбилардан (қуймалардан) ташқари), 7107 — 7111000000 (жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган ўлчовли олтин ёмбилар (қуймалардан) ташқари), 7115

»;

б) 2-илованинг 2-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

2.

Қимматбаҳо металлар, қотишмалар, улардан тайёрланган буюмлар, рудалар, концентратлар, парчалар ва чиқиндилар, қимматбаҳо табиий тошлар ва улардан тайёрланган буюмлар, чиқиндилар, табиий қимматбаҳо тошларнинг кукунлари ва рекуператори, дур ва ундан тайёрланган буюмлар, қахрабо ва ундан тайёрланган буюмлар

2843, 3006400000 (фақат қимматбаҳо металлардан), 7106 — 7115 (жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган ўлчовли олтин ва кумуш ёмбилардан (қуймалардан) ташқари), 7118 (фақат қимматбаҳо металлардан, жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган Марказий банкнинг олтин ва кумуш тангаларидан ташқари), 9003190001, 9021290000 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9101, 9111100000, 911310, 9608109200 ва 9608109900 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9608300000 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9705 000000 (фақат қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар, жисмоний шахслар томонидан олиб чиқиладиган Марказий банкнинг олтин ва кумуш тангаларидан ташқари), 7116 (фақат дур ва табиий қимматбаҳо тошлардан), 9602000000 (фақат ишлов берилган қахрабо ва ундан тайёрланган буюмлар)

».

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига 2-иловадан 61-банд чиқариб ташлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги «Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3199-сон қарорининг 4-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 ноябрдаги «2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3388-сон қарорига 5-илованинг тўртинчи хатбошисидаги «Б.Б. Сабиров — Қимматбаҳо металлар агентлиги бош директори» сўзлари «Р.Э. Умаров — Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПФ-5-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.01.2026 й., 06/26/5/0051-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6066-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим фармонлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 31 октябрдаги «Қимматбаҳо металлар харид қилиш, сақлаш ва сотиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-3346-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5721-сон Фармонига 3-илованинг 1-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.09.2020 й., 06/20/6066/1317-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон; 19.01.2026 й., 06/26/5/0051-сон)