Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.05.2023
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сонли «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда — ФВДТ) тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотларнинг ФВДТ функционал қуйи тизимида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари 2-иловага мувофиқ;
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ФВДТ ҳудудий қуйи тизимида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича функциялари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва ФВДТ таркибидаги бошқа ташкилотлар уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг тегишли функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари тўғрисидаги низомларни қайта кўриб чиқсинлар (ишлаб чиқсинлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича мутахассис лавозими жорий этиладиган давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар рўйхатини тасдиқлаш учун икки ой муддатда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 26 август,
515-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 515-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг асосий мақсади ва вазифаларини, унинг ташкилий-функционал тузилмасини ҳамда фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда — ФВДТ) — давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг бошқарув органлари, кучлари ва воситаларидан иборат тизим.
3. ФВДТ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруқлари ва кўрсатмаларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш — фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш чоралари, усуллари, воситалари тизими, саъй-ҳаракатлар мажмуи;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш — олдиндан ўтказиладиган ҳамда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфини имкон қадар пасайтиришга, бундай вазиятлар рўй берган тақдирда эса одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлигини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга қаратилган тадбирлар комплекси;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш — фавқулодда вазиятлар рўй берганда ўтказиладиган ҳамда одамларнинг ҳаётини асраб қолиш ва соғлигини сақлашга, атроф табиий муҳитга етказиладиган зарар ва моддий талафотлар миқдорини камайтиришга, шунингдек, фавқулодда вазиятлар рўй берган зоналарнинг кенгайишига йўл қўймасликка ҳамда хавфли омиллар таъсирини тугатишга қаратилган қутқарув ишлари ва кечиктириб бўлмайдиган ишлар комплекси;
ФВДТнинг функционал қуйи тизими — фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича белгиланган функцияларни бажарувчи вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотларни ўз ичига олган қуйи тизим;
ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизими — тегишли ҳудудда аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича белгиланган функцияларни бажарувчи маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз ичига олган қуйи тизим;
фуқаро муҳофазаси — ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфлардан Ўзбекистон Республикаси аҳолисини, ҳудудларини, моддий ва маданий бойликларини муҳофаза қилиш мақсадида ўтказиладиган тадбирларнинг давлат тизими.
2-боб. ФВДТнинг асосий мақсади ва вазифалари
5. ФВДТнинг асосий мақсади ваколатига аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларини ҳал этиш кирадиган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан тинчлик ва алоҳида даврда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирлари самарали ташкил этилиши ва амалга оширилишини таъминлашдан иборат.
6. Қуйидагилар ФВДТнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тинчлик ва алоҳида даврда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш;
республика ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогнозлаштириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш юзасидан мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва южросини таъминлаш, шунингдек, ушбу соҳа бўйича илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги илмий лойиҳаларни амалга ошириш;
бошқарув органлари ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун мўлжалланган куч ва воситаларнинг доимий тайёрлигини таъминлаш;
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, алмашиш, ахборот тайёрлаш ва бериш;
аҳолини, бошқарув органларининг мансабдор шахсларини, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тузилмаларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш;
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат экспертизаси, назорати ва текширувини амалга ошириш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш;
хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга доир тадбирларни амалга ошириш;
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида фуқароларнинг, шу жумладан, уларни тугатишда бевосита қатнашган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлаш;
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш;
содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан суғурта қилишнинг мақбул тизимини таъминлаш.
3-боб. ФВДТнинг ташкилий-функционал тузилмаси
7. ФВДТнинг ташкилий-функционал тузилмаси мазкур низомга иловага мувофиқ белгиланади.
8. ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимлари ҳамда ахборот-бошқарув тузилмасидан иборат бўлиб, республика, маҳаллий ва объект даражаларига эга.
9. ФВДТнинг ҳар бир даражаси қуйидагиларга эга бўлади:
ФВДТ бошқарув органлари;
ФВДТ тезкор-бошқарув органлари;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш кучлари ва воситалари;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари;
фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимлари.
10. ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизимлари ўз маъмурий ҳудудлари доирасида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади ҳамда тегишли туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар миқёсидаги бўғинлардан иборат бўлади.
ФВДТ ҳудудий қуйи тизимларининг вазифалари, уларни ташкил этиш, куч-воситалари таркиби, фаолият кўрсатиш тартиби мазкур Низом, маҳаллий геофизик ва табиий-иқлим шароитларини, хавф даражаси юқори объектларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган ушбу қуйи тизимлар тўғрисидаги низомлар билан белгиланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ФВВ) билан келишган ҳолда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
11. ФВДТнинг функционал қуйи тизимлари вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича белгиланган функцияларни бажариш, шунингдек, идоравий мансуб объектларда уларнинг ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун ташкил этилади ҳамда ФВДТ хизматларидан, қуйи тизимларнинг давлат назорати органлари, куч-воситаларидан иборат бўлади.
ФВДТ функционал қуйи тизимларининг вазифалари, уларни ташкил этиш, куч-воситалари таркиби, фаолият кўрсатиш тартиби мазкур Низом, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича функциялари, хавф даражаси юқори бўлган идоравий мансуб объектлардаги ишлаб чиқариш технологияларининг хусусиятини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиладиган ушбу қуйи тизимлар тўғрисидаги низомлар билан белгиланади ҳамда ФВВ билан келишган ҳолда тегишли вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари томонидан тасдиқланади (Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ тасдиқланувчи ихтисослашган хизматлар ва авария-қутқарув тузилмалари тўғрисидаги низомлар бундан мустасно).
12. ФВДТнинг ахборот-бошқарув тузилмаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
ФВВнинг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази;
ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг ахборот-таҳлил марказлари;
атроф табиий муҳит ва хавф даражаси юқори бўлган объектлар ҳолатини кузатиш ва назорат қилиш органларининг ахборот марказлари;
турғун (стационар) бошқарув пунктлари;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш куч-воситаларини бошқаришнинг ҳаракатдаги пунктлари;
ФВДТнинг ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;
алоқа ва ахборот узатиш воситалари, шу жумладан, бошқариш ва ахборот билан таъминлашнинг автоматлаштирилган тизими.
Ахборот-бошқарув тузилмаси қуйидагиларни таъминлаши лозим:
ФВДТнинг ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг ихтисослашган ҳамда лаборатория назорати ва кузатув тизимидаги бўлинмаларидан олинган сейсмологик, геологик, гидрометеорологик хавфли ҳодисалар, қуруқлик (тупроқ, ер ости)нинг ҳолати ўзгариши, атмосфера (ҳаво муҳити) таркиби ва хоссалари ҳамда гидросфера ҳолатининг ўзгариши билан боғлиқ вазиятлар, саноат ва транспортдаги авариялар ва ҳалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар, эпифитотиялар, радиоактив, кимёвий ва биологик (бактериологик) ҳолат тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва қайта ишлаш (таҳлил қилиш ва сақлаш);
ФВДТнинг бошқарув органлари, кундалик бошқарув органлари, кучлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги, фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши ҳолатлари, хусусиятлари, ривожланиш кўламлари ва кечиши, юз бериши мумкин бўлган оқибатлари, фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида хабардор қилиш ва маълумот (ахборот) бериш;
ФВДТ қуйи тизимлари ва бўғинлари, бошқарув органлари, бошқарув пунктлари, фавқулодда вазиятларни тугатиш куч-воситалари ўртасида ўзаро ахборот ва маълумот алмашинувини таъминлаш.
Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларнинг мезонлари, мазмуни ва турлари, уларни ФВДТ қуйи тизимлари ва бўғинларига, шунингдек, аҳолига етказиш муддатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси бошлиғи томонидан тасдиқланган давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича кундалик ҳамкорлик қилиш ва хабар бериш йўриқномаси асосида амалга оширилади.
13. ФВДТ бошқарув органлари:
республика даражасида — ФВВ марказий аппарати, ФВДТ таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар марказий (бошқарув) аппаратларининг ваколатига аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш кирадиган бўлинмалари;
маҳаллий даражада — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар фавқулодда вазиятлар бўлимлари, ташкилотларнинг ваколатига аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш кирадиган бўлинмалари;
объект даражасида — объектлар маъмурияти ҳамда ваколатига аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифаларни бажариш кирадиган таркибий бўлинмалари (хизматлари, шуъбалари ёки махсус тайинланган мансабдор шахслари)дан иборат.
ФВДТ, унинг қуйи тизимлари ва бўғинларининг фаолиятини ташкил этиш, аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича уларга белгиланган вазифалар ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминлаш тегишли ФВДТ бошқарув органларига юкланади.
14. ФВДТ тезкор-бошқарув органлари — ФВДТнинг тегишли ҳудудий ва функционал қуйи тизимларига ҳамда унинг бўғинларига тезкор бошқарувни амалга оширувчи бошқарув органларидир, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:
республика даражасида — ФВВнинг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази, ФВДТ таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар марказий (бошқарув) аппаратларининг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;
маҳаллий даражада — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг тезкор-бошқарув марказлари, шаҳарлар ва туманлар фавқулодда вазиятлар бўлимларининг тезкор-бошқарув гуруҳлари, ташкилотларнинг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;
объектлар даражасида — объектларнинг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;
тегишли равишда ҳар бир даражадаги ФВДТ бошқарув органларининг фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш куч ва воситаларини бошқариш стационар ва ҳаракатдаги пунктлари.
ФВДТ тезкор-бошқарув органлари тегишли бошқарув органининг доимий жойлашув пунктларида, фавқулодда вазиятлар содир бўлганда эса — фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш кучлари ва воситаларини бошқариш стационар ва ҳаракатдаги пунктларда ташкил этилади. Улар олдиндан тегишли хабар бериш, алоқа, ахборотни қайта ишлаш ва узатишнинг тегишли техник воситалари билан жиҳозланади ҳамда ўзларига юкланган вазифаларни бажаришга доимий тайёр ҳолатда сақланади.
Тезкор-бошқарув органлари фавқулодда вазият содир бўлиши хавфи тўғрисида огоҳлантириш маълумотларини ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича тавсиялар ФВДТ бошқарув органларига тезкор тақдим этилишини таъминлайди.
15. Қуйидагилар республика даражасидаги ФВДТ бошқарув органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
фавқулодда вазиятлар шароитларида иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ўта муҳим ва хавф даражаси юқори бўлган объектлар фаолияти барқарорлигини оширишга қаратилган ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини имкон қадар камайтирувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида республика мақсадли ва илмий-техник дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ва бажарилишини таъминлаш;
фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимини яратиш ва уни доимий тайёр ҳолатда сақлаш;
бошқариш ва ахборотни узатиш учун умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар, ҳудудий тармоқларидан ва телекоммуникацияларнинг идоравий тармоқларидан, радио, телевидение ва бошқа техник воситалардан марказлаштирилган ҳолда фойдаланишни таъминлаш;
кимёвий, ёниш, портлаш ва бошқа хавф даражаси юқори бўлган объектларда, шу жумладан, сув омборларининг гидротехника иншоотларида уларнинг техник ҳолатини автоматик кузатиш, ёнғин ва бошқа хавфлардан дарак берувчи тизимларни, шунингдек, ушбу объектларда ва уларга ёндош ҳудудларда аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимларини лойиҳалаштириш ва яратишни назорат қилиш;
табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимида тегишли вазифаларни бажариш;
бошқарув органлари, бошқарув пунктлари, ФВДТ кучлари ва воситаларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлигини таъминлаш;
содир бўлган фавқулодда вазиятлар, уларнинг ривожланиш кўламлари ва кечиши, бўлиши мумкин бўлган оқибатлари ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этишга оид қабул қилинаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотларнинг тўпланишини ва алмашинишини ҳамда хабар қилинишини таъминлаш ва назорат қилиш;
қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни, шу жумладан, зарар кўрган аҳолининг ҳаёт шароитларини таъминлаш ишларини, эвакуация ишларини амалга оширишга оид тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб қилинадиган ФВДТ функционал қуйи тизимлари куч-воситаларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш ва ишларини ташкил этиш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун республика (идоравий) молиявий ва моддий ресурслар захирасини, шунингдек, ФВДТнинг махсус суғурта жамғармасини ташкил этишга ва ундан фойдаланишга раҳбарлик қилиш;
фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир тадбирларни амалга оширишни ташкил этиш;
идоравий мансуб объектларнинг раҳбарлари таркиби ва кучлари, шунингдек, ходимларини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашни мувофиқлаштириш;
ишлаб чиқариш ва технологиялар хавфсизлиги, шунингдек, ходимларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишнинг тармоқ нормалари ва қоидаларини ишлаб чиқишда қатнашиш.
16. Қуйидагилар маҳаллий даражадаги ФВДТ бошқарув органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, фавқулодда вазиятлар шароитларида хавф даражаси юқори бўлган объектларнинг барқарор ишлаш имкониятини оширишга доир ташкилий ва муҳандислик-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий (вилоят) мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимининг маҳаллий даражасини ташкил этиш ва доимий тайёр ҳолатда сақлаш;
бошқариш ва ахборотни узатиш учун умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар ҳудудий тармоқларидан ва телекоммуникацияларнинг идоравий тармоқларидан, радио, телевидение ва бошқа техник воситалардан марказлаштирилган ҳолда фойдаланишни таъминлаш;
ФВДТнинг манфаатдор функционал қуйи тизимлари билан биргаликда кимёвий, ёниш, портлаш ва бошқа хавф даражаси юқори бўлган объектларда, шу жумладан, сув омборларининг гидротехника иншоотларида уларнинг техник ҳолатини автоматик кузатиш, ёнғин ва бошқа хавфлардан дарак берувчи тизимларни, шунингдек, ушбу объектларда ва уларга ёндош ҳудудларда аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимнинг маҳаллий даражасини яратиш ва уларнинг доимий шайлигини таъминлаш;
атроф табиий муҳитнинг ҳолатини, хавф даражаси юқори объектлардаги вазиятни доимий кузатиш ва назорат қилишни таъминлаш, фавқулодда вазиятларни прогнозлаштириш;
бошқарув органлари, бошқарув пунктлари, куч-воситаларнинг фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ҳаракатларга доимий тайёрлигини таъминлаш;
содир бўлган фавқулодда вазиятлар, уларнинг ривожланиш кўламлари ва кечиши, етказиши мумкин бўлган оқибатлари, уларни бартараф этишга доир кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, алмашиш ва ўз вақтида хабар қилиш;
ФВДТ ҳудудий қуйи тизимлари куч-воситаларининг, шунингдек, кўнгилли тузилмалар, қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмаларининг фавқулодда вазиятлар чоғида қутқарув ишларини ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишига раҳбарлик қилиш ва ҳаракатларининг уйғунлигини таъминлаш, волонтёрлар ҳамда меҳнатга лаёқатли аҳолини ушбу ишларга жалб қилишни ташкил этиш;
аҳолини эвакуация қилиш (вақтинча олиб чиқиш)ни, эвакуация қилинган аҳолини жойлаштириш, ҳаёт шароитини таъминлаш ҳамда уларнинг фавқулодда вазиятлар бартараф этилгач доимий яшаш жойларига қайтишини режалаштириш ва амалга ошириш;
хавфли зоналардаги аҳоли пунктларида ва хўжаликларда яшовчиларни хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчириш ҳамда уларнинг ҳаётий шароитини ҳар томонлама таъминлаш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан самарали фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни таъминлаш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини молиялаштириш;
ФВДТ хизматлари ва тузилмаларини, қутқарув тузилмалари ва қутқарув хизматларини белгиланган тартибда ташкил этиш;
фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир тадбирларни амалга ошириш;
фуқароларни, уларнинг уй-жойи ва мол-мулкини мақсадли суғурта қилишни ташкил этиш ҳамда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан суғурталанган ҳимояси самарадорлигини таъминлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва суғурта ташкилотларининг биргаликдаги фаолияти бўйича тадбирларни амалга ошириш;
аҳолини, бошқарув органларининг мансабдор шахсларини, куч ва воситаларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ва фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашга раҳбарлик қилиш.
17. Қуйидагилар объектлар даражасидаги ФВДТ бошқарув органларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш, объектларнинг барқарор ишлаши имкониятини оширишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
техноген авариялар ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятларга олиб келиши мумкин бўлган омилларни эрта аниқлаш, улар содир бўлганда оқибатларини прогнозлаштириш ҳамда уларни бартараф этиш тадбирларини режалаштириш мақсадида автоматик кузатиш, ёнғин ва бошқа хавфлардан дарак берувчи ва назорат тизимларини кенг жорий этиш, кунлик мониторинг ва кузатув ишларини назорат қилиш;
объектларда ва уларга ёндош ҳудудларда аҳолига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимнинг маҳаллий ва объект даражаларини яратиш ишларини ташкил этиш;
бошқарув органларининг, объектлар куч-воситаларининг фавқулодда вазиятлардаги ҳаракат қилишга тайёрлигини таъминлаш;
хабар қилиш, ахборот тўплашни таъминлаш ва назорат қилиш, юзага келган фавқулодда вазият, унинг ривожланиш кўламлари ва кечиши, етказиши мумкин бўлган оқибатлари, фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар ва зарур ёрдам тўғрисида юқори органларга маълумот бериш;
қутқарув хизматлари, қутқарув ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларини белгиланган тартибда ташкил этиш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирлари бажарилишини, объектнинг зарар кўрган ходимларини ва объект яқинида яшайдиган аҳолини эвакуация қилиш ва ҳаёт шароитларини таъминлаш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан самарали фойдаланиш ва уларни қайта тиклашни таъминлаш;
хавф даражаси юқори бўлган объектлар учун техник ҳужжатлар нусхаларини яратиш ва сақлаш ишларини ташкил этиш;
объектларнинг хавфсизлигини паспортлаштириш ва декларациялаш, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган зоналар чегараларини белгилаш.
18. ФВДТнинг куч-воситалари қуйидагилардан иборат бўлади:
фуқаро муҳофазаси қўшинлари;
ФВВга тўғридан-тўғри ҳамда тезкор бўйсунувчи республика ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмалари;
вазирликлар ва идораларнинг профессионал ихтисослаштирилган бўлинмалари ва тузилмалари, республика, маҳаллий ва объектлар даражасида ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг хизматлари, қутқарув хизматлари, қутқарув ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари;
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг кўнгиллилар отрядлари (командалари, гуруҳлари), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузуридаги «Маҳалла фуқаро муҳофазаси» йиғма гуруҳлари, «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашувчи ташкилоти.
19. Фуқаро муҳофазаси қўшинлари ФВВга бўйсунади ҳамда ўз тезкор йўналишларига мувофиқ алоҳида даврда республиканинг муҳим мудофаа ва саноат объектларида фавқулодда вазиятларни тугатишга доир ишларни олиб боради.
Фуқаро муҳофазаси қўшинлари йирик кўламдаги ишлаб чиқариш авариялари, ҳалокатлар, табиий офатлар чоғида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш ва махсус приборлар, техникалар, асбоб-ускуналар ва тайёрланган мутахассисларни талаб этувчи фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондонининг фармойишига асосан жалб этилиши мумкин.
20. ФВВга тўғридан-тўғри бўйсунувчи қутқарув тузилмалари малакали мутахассислар билан бутланган ва махсус техника, асбоб-ускуналар, аслаҳа-анжомлар ва бошқа қутқариш воситалари билан жиҳозланган, қутқарув ишларини автоном режимда камида 72 соат ичида амалга оширишга мўлжалланган, доимий шай ҳолатдаги қутқарув тузилмаларини ўз ичига олади.
21. ФВВга тезкор бўйсунувчи республика ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Махсус авария-тиклаш бошқармасини, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказини ва унинг филиалларини, Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясининг қидирув-қутқарув хаво кемаларини, қидирув ва авария-қутқарув хизматлари ва тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари автоташувчилари ҳудудий уюшмаларининг автотранспорт ва автосанитария отрядларини, шунингдек, фавқулодда вазиятларни тугатишга, ФВДТ кучлари ҳаракати ва тадбирларини таъминлашга мўлжалланган ФВДТ функционал қуйи тизимларининг бошқа таркибий бўлинмаларини ўз ичига олади.
Тезкор бўйсунадиган тузилмаларнинг вазифалари, тайёрланиш муддатлари, уларни жалб этиш тартиби ушбу тузилмаларнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳаракат режаларида ҳамда ФВДТ тегишли функционал қуйи тизимлари билан шартномаларда белгиланади.
22. Вазирликлар ва идораларнинг ҳарбийлаштирилган ва профессионал авария-қутқарув, авария-тиклаш ва бошқа ихтисослаштирилган бўлинмалари идоравий мансуб объектларда ишлаб чиқариш-технология авариялари ва ҳалокатлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, шунингдек, эпидемиялар, эпизоотиялар ва эпифитотиялар юзага келганда махсус вазифаларни ҳал этиш учун мўлжалланган.
Вазирликлар ва идораларнинг ёнғин, кон, газ-қутқарув, қурилиш, қурилиш-монтаж, тиббиёт ва бошқа ихтисослаштирилган бўлинмалари ва ташкилотлари негизида фавқулодда вазиятларнинг тарқалишини чеклаш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш бўйича биринчи навбатдаги ишлар учун доимий тайёргарликдаги идоравий тузилмалар тузилиши мумкин.
Доимий тайёргарликдаги идоравий тузилмалар идорадан ташқари авария объектларидаги фавқулодда вазиятларни тугатиш ишларига амалдаги харажатлар қопланган ҳолда шартнома асосида жалб этилади.
23. Ҳудудий қуйи тизимлар ва уларнинг бўғинларида аҳолини ва ҳудудларни содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, йирик техноген авариялар, ҳалокатлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этишга доир вазифаларни бажариш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларнинг қарорлари билан геофизик, табиий-иқлим ва бошқа маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда қурилиш, монтаж-қурилиш, автокорхоналар ва бошқа ташкилотлар негизида маҳаллий давлат органларининг умумий ва махсус вазифаларни бажаришга мўлжалланган ҳудудий тузилмалари ташкил этилади.
24. Хавф даражаси юқори бўлган объектларда ушбу объектлар раҳбарларининг қарорлари билан мавжуд ихтисослаштирилган хизматлар ва бўлинмалар (қурилиш, кимё, тиббий ва бошқалар) негизида бевосита объектларда кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун штатдан ташқари ихтисослаштирилган тузилмалар ташкил этилади.
25. Табиий ва техноген хусусиятли йирик кўламли фавқулодда вазиятлар юзага келганда тезкор қутқарув ишларини бажариш ҳамда зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардиясининг кимёвий ҳимоя, муҳандислик-сапёр ва бошқа ҳарбий бўлинмалари, ҳарбий-транспорт авиацияси ҳамда ҳарбий-тиббий хизмат муассасалари жалб этилиши мумкин.
4-боб. ФВДТнинг фаолият кўрсатиши тартиби
26. Прогнозлаштирилаётган ёки юзага келган фавқулодда вазиятларнинг ҳолати, кўламларидан келиб чиқиб муайян бир ҳудудда ФВДТ қуйидаги режимлардан бирида фаолият юритади:
кундалик фаолият режими — муайян бир ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар содир бўлиши хавфи мавжуд бўлмаганда;
юқори тайёргарлик режими — фавқулодда вазиятлар содир бўлиши хавфи юзага келганда (тегишли даражадаги ФВДТ бошқарув органларининг прогнози олинганда);
фавқулодда вазият режими — фавқулодда вазиятлар юзага келганда ва фавқулодда вазиятлар даврида (тегишли даражадаги ФВДТ бошқарув органларидан хабарнома олинганда).
ФВДТ фаолиятининг юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда тегишли объектлар раҳбарларининг қарорлари билан жорий этилади.
ФВДТ фаолиятининг юқори тайёргарлик ва фавқулодда вазият режимларини жорий этиш бўйича қарорда:
тегишли фаолият режимини жорий этиш учун асос бўлган ҳолат;
фавқулодда вазият содир бўлиши мумкин бўлган ҳудуд чегаралари ёки фавқулодда вазият ҳудудининг чегаралари;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун жалб этиладиган куч ва воситалар;
фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши мумкин бўлган омилларни ёки содир бўлган фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича чоралар;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга масъул мансабдор шахслар ёки фавқулодда вазиятни бартараф этиш тадбирларининг раҳбари белгиланади.
Фавқулодда вазият режимини жорий этишда фавқулодда вазиятлар таснифи, шунингдек, аҳолининг ҳаёт фаолияти хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ҳамда аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш учун қўшимча талаб этиладиган чора-тадбирлардан келиб чиқиб фавқулодда вазиятларни бартараф этишнинг қуйидаги даражаларидан бири ўрнатилади:
а) объект даражасида бартараф этиш;
б) маҳаллий даражада бартараф этиш;
в) республика даражасида бартараф этиш.
27. Қуйидагилар ФВДТ фаолият кўрсатиш режимларида амалга ошириладиган асосий тадбирлар ҳисобланади:
а) кундалик фаолият режимида:
атроф табиий муҳитнинг ҳолатини, хавф даражаси юқори бўлган объектлар ва уларга ёндош ҳудудлардаги вазиятни кузатиш ва назорат қилиш, содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни прогнозлаштириш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини баҳолаш;
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва белгиланган тартибда алмашиш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, аҳоли хавфсизлиги ва муҳофазасини таъминлаш, етказилиши мумкин бўлган зарар ва зиённи қисқартириш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар шароитида турар жой бинолари, саноат объектлари, ҳаёт таъминоти тизимлари ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини ошириш бўйича мақсадли ва илмий-техник дастурлар ҳамда чора-тадбирларни режалаштириш ва бажариш;
фавқулодда вазиятларда аҳолини, моддий ва маданий бойликларни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш, кўчирилган аҳолининг вақтинча яшаш жойларида ҳаёт фаолиятини таъминлаш чораларини режалаштириш ҳамда тегишли тайёргарлик тадбирларини амалга ошириш;
ФВДТ бошқарув органлари ва кучларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш тартибини режалаштириш ҳамда уларни белгиланган тартибда тайёрлаш;
аҳолини фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш усулларига ва ҳаракат қилишга ўргатиш;
хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими шайлигини таъминлаш ва назоратини олиб бориш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш ва тўлдириш;
аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида давлат экспертизаси, назорати ва текширувини амалга ошириш;
суғуртанинг мақсадли турларини амалга ошириш;
б) юқори тайёргарлик режимида:
фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи тўғрисида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ва бошқа ташкилотларга хабар бериш ҳамда аҳолини хабардор қилиш;
атроф табиий муҳитнинг ҳолати, хавф даражаси юқори бўлган объектлар ва уларга ёндош ҳудудлардаги вазиятни кузатиш ва назорат қилишни кучайтириш, фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши эҳтимолини, уларнинг кўламлари ва оқибатларини прогнозлаштириш;
ФВДТ тегишли қуйи тизимлари ва бўғинлари фаолиятига бевосита раҳбарлик қилишни давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўз зиммасига олиши, зарурат бўлганда вазиятнинг ёмонлашиши сабабларини аниқлаш учун фавқулодда вазиятлар содир бўлиши мумкин бўлган минтақаларда тезкор гуруҳларни ташкил этиш, вазиятни нормаллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш, заруратга кўра аҳолини хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилиш;
фавқулодда вазиятлар шароитларида аҳолини ва атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, турар жой бинолари, ҳаёт таъминоти тизимлари, объектлар ва иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
доимий жойлашиш пунктларида ФВДТ раҳбарлари таркибининг кеча-кундуз навбатчилигини жорий этиш;
ФВДТ тезкор-бошқарув органлари ўртасида маълумот алмашинувини кучайтириш;
кучлар ва воситаларни шай ҳолатга келтириш, юқори тайёргарлик фаолият режимига ўтказиш, уларнинг ҳаракат режаларини аниқлаштириш ҳамда зарур бўлганда фавқулодда вазиятлар тахмин қилинаётган ҳудудга йўналтириш;
в) фавқулодда вазият режимида:
фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига хабар бериш ва аҳолини хабардор қилиш;
аҳолини муҳофаза қилишни, шу жумладан, аҳолини, моддий бойликларни ва бошқа мол-мулкни хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилишни ташкил этиш;
фавқулодда вазият зоналари чегараларини белгилаш, ўраб олиш (тўсиб қўйиш), ушбу минтақага кириш-чиқишни тартибга солиш;
доимий тайёргарликдаги тузилмаларни фавқулодда вазиятлар ҳудудига йўналтириш, ушбу тузилмалар томонидан фавқулодда вазиятларни чегаралаш ва бирламчи сабабларини бартараф этиш;
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш;
иқтисодиёт объектларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, зарар кўрган аҳолининг ҳаёт шароитларини таъминлаш ишларини ташкил этиш;
фавқулодда вазиятлар ҳудудларидаги атроф табиий муҳитнинг ҳолати, авария объектлари ва уларга ёндош ҳудудлардаги вазият бўйича мониторинг олиб бориш;
эвакуация қилинган аҳолини вақтинчалик жойлаштириш ва ҳаёт фаолиятини таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ҳамда бандлигини таъминлаш чораларини кўриш;
фавқулодда вазиятлар минтақаларида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш;
биринчи навбатда инфратузилма объектларини тиклаш, ижтимоий соҳа объектларининг фаолиятини йўлга қўйиш;
жабрланган аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш, жисмоний ва юридик шахсларга кўрилган зарарни қоплаш тадбирларини амалга ошириш.
28. Фавқулодда вазиятларни тугатиш учун қуйидаги маблағлардан фойдаланилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ва давлат захирасининг моддий ресурслари захираси – Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан;
молиявий ва моддий ресурсларнинг идоравий захираси — ФВДТ функционал қуйи тизимлари маблағлари ҳисобидан;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий ва моддий ресурслари захираси — Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан;
объектларнинг молиявий ва моддий ресурслари захираси — ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;
халқаро ташкилотлар ва хорижий донорларнинг мурувват ёрдами.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг табиий офатлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун биринчи навбатда зарур бўлган товарлар омборлари ва захиралари тизимларидан унинг розилиги билан фойдаланиш мумкин.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари турлари ва ҳажми уларни ташкил этган ташкилот томонидан белгиланади.
29. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари авария содир бўлган объектлар, уларни балансда сақловчи вазирликлар ва идораларнинг, ушбу объектлар жойлашган ҳудуддаги маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг куч-воситалари билан амалга оширилади.
30. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ишлари объектларининг раҳбарлари, вазирликлар ва идораларнинг тезкор гуруҳлари (мутахассислар) ва ҳокимларнинг бевосита раҳбарлигида амалга оширилади.
Алоҳида ҳолларда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун Ҳукумат комиссияси ташкил қилиниши мумкин.
31. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ресурслар етарли бўлмаган тақдирда улар объект маъмурияти, ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари раҳбарларининг илтимосномасига биноан ФВДТнинг юқори органлари захираларидан ажратилиши мумкин.
32. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича дастурларни молиялаштириш, тармоқлар ва объектларнинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш ҳар бир даражада тегишли бюджетлар, ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича тадбирларни маблағ билан таъминлаш фавқулодда вазиятлар зоналарида жойлашган объектларнинг маблағлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) маҳаллий бюджетлари ҳамда ФВДТ функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кўрсатилган маблағлар мавжуд бўлмаган ёки етарли бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан маблағлар ажратилади.
33. Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар юзага келганда зиён ва зарарлар миқдорини камайтириш бўйича олдиндан чоралар кўриш мақсадида республика ва идоравий ҳаракат қилиш режалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва объектларнинг ҳаракат қилиш режалари, шунингдек, ФВДТнинг барча даражаларида ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилиш режалари ишга солинади.
34. ФВДТ ҳаракатларини режалаштиришга ташкилий-методик раҳбарлик қилишни ФВВ амалга оширади.
5-боб. Якунловчи қоида
35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ва ҳаракат қилиш давлат тизими тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимининг
ТАШКИЛИЙ-ФУНКЦИОНАЛ ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув органлари

Тезкор-бошқарув органлари

Фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш кучлари ва воситалари

Фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари


Республика даражаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (кейинги ўринларда — ФВВ) марказий аппарати;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилишдавлат тизими (кейинги ўринларда — ФВДТ) таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар марказий (бошқарув) аппаратлари.

ФВВнинг Фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш ва бошқариш миллий маркази;

ФВДТ таркибига кирувчи вазирликлар
ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар марказий (бошқарув) аппаратларининг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;

стационар ва ҳаракатдаги бошқарув пунктлари.

Фуқаро муҳофазаси қўшинлари;

ФВВга тўғридан-тўғри ҳамда тезкор бўйсунувчи республика ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмалари;

қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари;

умумий ва махсус вазифали тузилмалар.

Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасининг маблағлари ва давлат захираси моддий ресурслари захираси;

молиявий ва моддий ресурсларнинг идоравий захиралари;

халқароташкилотлар ва хорижий донорларнинг мурувват ёрдами;

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг омборлар ва захиралар тизими.


Маҳаллий
даража

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар фавқулодда вазиятлар бўлимлари;

ташкилотларнинг в?колатли бўлинмалари.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаларининг тезкор-бошқарув марказлари;

шаҳарлар ва туманлар фавқулодда вазиятлар бўлимларининг тезкор-бошқарув гуруҳлари;

ташкилотларнинг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;

стационар ва ҳаракатдаги бошқарув пунктлари.

қутқарув хизматлари ва қутқарув тузилмалари;

умумий ва махсус вазифали тузилмалар.

маҳалий давлат ҳокимияти органларининг молиявий ва моддий ресурслари захиралари;

халқаро ташкилотлар ва хорижий донорларнинг мурувват ёрдами;

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг омборлар ва захиралар тизими.


Объектлар
даражаси

объектларнинг маъмурияти ва ваколатли таркибий бўлинмалари.

объектларнинг навбатчилик-диспетчерлик хизматлари;

стационар ва ҳаракатдаги бошқарув пунктлари.

қутқарув тузилмалари;

махсус вазифали тузилмалар;

фуқаро муҳофазаси тузилмалари.

объектларнинг молиявий ва моддий ресурслари захиралари;

тегишли юқори ташкилотнинг молиявий ва моддий ресурсларининг идоравий захиралари.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 515-сон қарорига
2-ИЛОВА
Вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотларнинг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими функционал қуйи тизимида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича
ФУНКЦИЯЛАРИ
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринларда — ФВДТ) фаолиятини бошқариш ва давлат назоратини амалга ошириш.
Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, фуқаро муҳофазаси, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланиш, сув объектларида фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилишга доир ишларни мувофиқлаштириш ва ФВДТнинг самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.
Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини бошқариш ва назоратини олиб бориш.
ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини сейсмик жараёнлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.
Фавқулодда вазиятларда қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил этиш ва амалга ошириш.
ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини сейсмик жараёнлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг:
Ёнғин хавфсизлиги хизмати;
Сейсмик хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда қатнашиш.
Фавқулодда вазиятларда жамоат тартибига ва фуқаролар хавфсизлигига риоя этилишини ҳамда объектлар, ҳудудлар, моддий ва маданий бойликларни муҳофаза қилиш ва қўриқлашни таъминлаш.
Қонунчиликка қарши ҳаракатлар билан курашишда, шунингдек, фавқулодда вазиятларда ва алоҳида даврда ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда қатнашиш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг Қўриқлаш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Фавқулодда вазиятлар чоғида жамоат тартибини ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш.
Тиббий ёрдам хизмати билан биргаликда фавқулодда вазиятларда нобуд бўлган аҳолини ҳисобга олиш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг:
Жамоат тартибини сақлаш хизмати;
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги объектлари жойлашган минтақалардаги радиациявий, кимёвий ва бактериологик вазиятнинг назорат қилинишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Президенти — Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг авария-қутқарув хизмати кучлари ва воситаларини, муҳандислик-сапёр бўлинмаларини, кимёвий хизмат бўлинмаларини, махсус техника ва моддий ресурсларни фавқулодда вазиятлар минтақаларига етказишда ҳарбий-транспорт авиациясининг қатнашишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш учун идоравий мансуб объектларда фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи тўғрисида ахборот алмашинувини амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Фавқулодда вазиятларнинг хусусиятини ҳисобга олиб зарар кўрган аҳолига тезкор тиббий хизмат кўрсатиш усулларини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириш, зарар кўрганларга тезкор тиббий хизмат кўрсатиш.
Фавқулодда вазиятлар минтақаларига дори воситаларининг шошилинч етказиб берилишини таъминлаш.
Зарар кўрган ва транспортда ташиш мумкин бўлмаган касалларни ҳисобга олиш ва уларнинг фавқулодда вазиятлар зоналаридан эвакуация қилинишига доир ишларни мувофиқлаштириш.
Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши воситалар захираларини яратиш ҳамда уларни зарур даражада сақлаш.
Аҳолини фавқулодда вазиятлар чоғида дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга ўқитиш ва тайёрлашнинг методик асосларини ишлаб чиқиш.
Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланганларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эвакуация қилиш тадбирларининг тиббий таъминотини амалга ошириш.
Ташиш мумкин бўлмаган жабрланганларга чет элда тиббий ёрдам бериш тадбирларини амалга оширишда хорижий давлатнинг тегишли тиббиёт муассасаларига кўмаклашиш.
Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятларда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг рўйхатини юритиш.
Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятларда жабрланганларга малакали ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни, шунингдек, уларнинг тиббий реабилитациясини таъминлаш.
Республика ҳудудида фавқулодда вазиятларда жарохатланган ва халок бўлган чет эл фуқаролари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига хабар бериш.
Объектларнинг сандружина (постлари) сони, таркиби ва моддий-техник воситалар билан таъминланиш меъёрларини Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш.
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан биргаликда санитария дружиналари ва постларини дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишга тайёрлаш.
Республика ҳудудидаги санитария-эпидемияга оид аҳволни кузатиш, назорат қилиш ва прогнозлаштириш.
Санитария-эпидемиология соҳасида потенциал хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, республика ҳудудидаги юқумли касалликлар табиий ўчоқлари устидан эпидемиологик мониторинг ва эпидемияга қарши профилактик тадбирлар мажмуини амалга ошириш.
Фавқулодда вазиятлар минтақаларида санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказишга оид ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
Фавқулодда вазиятлар минтақаларида санитария-гигиена, радиацион гигиена, физик омиллар, бактериология, вирусология, паразитология ва ўта хавфли юқумли касалликлар ташхиси бўйича лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш.
Инсон саломатлигига таъсир этувчи хавфли омилларни бошқариш, тизимли мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилишнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.
Тиббий профилактика бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлаш.
ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини фавқулодда вазиятлар минтақаларидаги санитария-эпидемияга оид аҳвол тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг:
Тиббий ёрдам хизмати;
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш объектларини қуришнинг аниқ йўналтирилган дастурларини кўриб чиқиш ҳамда улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун таклифлар тайёрлаш.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси бўйича ўрта ва узоқ муддатли концепциялар, стратегиялар ва дастурларни молиялаштириш масалаларини кўриб чиқиш ва таклифлар бериш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида моддий ресурслар захирасини яратиш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш тадбирларини маблағ билан таъминлаш.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда захира фондидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ажратилган маблағларнинг ҳисоби юритилишини ташкил этиш ҳамда улардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари асосида хорижий давлатлар ҳудудида содир бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш ҳамда уларни ва ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш тадбирларини, мутахассисларнинг хорижий давлатга воқеа жойига етиб боришини ва Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишини молиялаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан шартнома асосида чет давлатларга ишга юборилаётган фуқаролар билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ўтказиш.
Фавқулодда вазиятларда эвакуация қилинган аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида уларни вақтинчалик иш билан таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларини хорижий давлатда содир бўлган фавқулодда вазият ҳудудидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек, ушбу ҳудуддаги вазиятнинг ривожи тўғрисида хабардор қилиш.
Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар хавфи юзага келганда ёки содир бўлганда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш.
Фавқулодда вазият содир бўлган хорижий давлатларнинг масъул давлат органлари билан биргаликда жабрланганларга тиббий ва бошқа ижтимоий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хавфсиз жойларга эвакуация қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтиб келишларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фавқулодда вазиятларда жароҳатланган ёки ҳалок бўлган чет эл фуқаролари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатларнинг тегишли дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасаларига юбориш.
Консуллик устави, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа вазифалар ва функцияларни амалга ошириш.
(бўлимнинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш соҳасида мутахассис кадрлар тайёрлашда иштирок этиш.
Умумий ўрта, ўрта махсус ва проффесионал таълим муассасаларида ўқувчиларни «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» мавзулари бўйича ўқитишни ташкил этиш.
Мактабгача таълим ташкилотларида таълим ва тарбия жараёнида ҳаёт хавфсизлиги асосларини ўргатишни ташкил этиш чораларини кўриш.
Ўқув ва илмий-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши учун зарур бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотнинг тезкорлик билан олиниши, қайта ишланиши ва тақдим этилишини таъминлаш.
Фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган аҳоли учун қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказишни ташкил этиш.
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан йил давомида ва узлуксиз барқарор нархларда таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари захираси зарур бўлган ҳажмда шакллантирилишини ташкил этиш.
Қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва сақлашни таъминлаш.
Тармоқ таркибига кирувчи объектларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини озиқ-овқат хавфсизлиги, идоравий мансуб объектлардаги авариялар ҳамда ҳалокатлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
Ўсимликлар юқумли касалликлари кенг тарқалиши (эпифитотиялар)нинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.
Зараркунадалар ва бегона ўтларга қарши курашиш, агрокимёвий хизмат кўрсатиш ва тупроқни муҳофаза қилиш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги агрокимёвий вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий назорат хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги
Хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг техник ҳолати ишончлилигини ва хавфсиз ишлашини таъминлаш.
(бўлимнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 августдаги 525-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон)
Сув омборлари, дарёлар ва каналларнинг гидрологик режими, тошқинлар, ҳалокатли сув босишлар, гидротехника иншоотларига табиий таъсирлар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш.
Сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларидан фойдаланиш хавфсизлигини, уларда авариялар ва ҳалокатларнинг юзага келиши мумкинлигини прогнозлаштириш.
Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ўзгартириш ёки кейинчалик улардан фойдаланиш заруратини белгилаш, сув омборларидан сувни авариянинг олдини олиш мақсадида чиқариб юбориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлимнинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 августдаги 525-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлимнинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 августдаги 525-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(бўлимнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 августдаги 525-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон)
Хавф даражаси юқори сув хўжалиги объектларида сигнализация ва хабар беришнинг маҳаллий автоматик тизимларини яратиш.
(бўлимнинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 августдаги 525-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон)
ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари билан биргаликда сув босиши, тошқинлар, селларнинг олдини олиш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш ҳамда тошқин сувлари ва селларнинг авариясиз ўтказилишини таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар комплексини ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини сув омборларининг тўғонлари ва гидротехник иншоотлари ҳамда бошқа сув манбаларининг ўпирилиб кетиши билан боғлиқ кутилаётган сув тошқинлари ва ҳалокатли сув босишлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
Фавқулодда вазиятлар, хусусан, сув тошқини содир бўлган ҳудудларда зарур ирригация ва мелиорация тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг:
Сув хўжалиги хизмати;
I, II ва III синфга мансуб хавф даражаси юқори бўлган шунингдек, республика ва минтақа сув хўжалиги ҳамда энергетика тизимига кирувчи гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги ҳолатини назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
(бўлимнинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 августдаги 525-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон)
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
Автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспортлари, метрополитендан хавфсиз фойдаланиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Йўл ва йўл иншоотларининг техник ҳолати билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни ФВДТ қутқарув тузилмалари, куч ва воситаларини фавқулодда вазиятлар минтақаларига ташиш учун тайёрлаш.
Фавқулодда вазиятларни тугатиш ва эвакуация тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ФВДТ қутқарув тузилмалари, куч-воситалари, ҳарбий бўлинмалар, махсус техника ва моддий ресурсларни биринчи навбатда ташишни таъминлаш.
Ёнғин ва авария-тиклаш поездлари, ихтисослашган ва қутқарув тузилмалари шахсий таркибининг темир йўл транспортида фавқулодда вазиятларни тугатишда қатнашишини таъминлаш.
Қидирув-қутқарув ҳаво кемалари ва экипажлари ҳамда қидирув ва авария-қутқарув тузилмаларининг қутқарув ишларини олиб боришда иштирокини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва экспериментал авиациясида қидирув ва авария-қутқарув ишларини олиб борувчи хизматлар устидан назорат олиб бориш.
Фавқулодда вазиятларда эвакуация тадбирини амалга ошириш учун автомобиль тузилмалари ва эвакуация поездларини ташкил этиш, шунингдек, уларни эвакуация тадбирларини амалга оширишга тайёрлашни таъминлаш.
Портловчи, ёнғин хавфи бўлган юклар ва кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддаларни ташишда хавфсизликни таъминлаш.
ФВДТ бошқарув органларини, йўловчилар ҳамда аҳолини автомобиль, темир йўл, ҳаво, дарё транспортлари ва метрополитенда фавқулодда вазиятлар содир бўлиши хавфи ёки юзага келганлиги тўғрисида хабардор қилиш, шунингдек, уларнинг кутилаётган оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш устидан давлат назоратини амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига зарур ахборотларни тақдим этиш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг:
Автотранспорт хизмати;
Автойўл хизмати;
Қидирув ва парвозларни авария-қутқарув жиҳатдан таъминлаш хизмати;
Темир йўл ва темир йўл транспортида ёнғин, портлаш хавфи бўлган юклар, кимёвий моддалар ва кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар ташилишини назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги
Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг таъсирига учраган ҳудудлар ва аҳоли пунктларида шаҳарсозлик фаолиятини алоҳида тартибга солиш.
Шаҳарсозлиқ, лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятини мувофиқлаштиришда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизилиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилишини ташкил этиш.
Шаҳарсозлик ҳужжатларини белгиланган тартибда экспертиза қилиш.
Йирик ва алоҳида муҳим объектларда бажариладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларининг сифатини назорат қилиш ва уларни фойдаланишга қабул қилишда иштирок этиш.
Фавқулодда вазиятлар натижасида объектларга ҳамда фуқароларнинг турар жойларига етказилган зарарни ҳамда қутқарув ишларини ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий ресурсларга эҳтиёжларни ҳисоб-китоб қилишда иштирок этиш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг Шаҳарлар, аҳоли пунктлари ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳандисликка доир муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти
Фавқулодда вазиятларда издан чиққан ичимлик сув ва оқова сувлари тизимларини тиклаш, уларнинг фавқулодда вазиятлар шароитларида барқарор ишлашини таъминлашни мувофиқлаштириш.
Уй-жой ва коммунал хўжалиги фаолиятининг барқарорлигини ошириш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Фавқулодда вазиятлар оқибатида зарар кўрган уй-жой ва коммунал хўжалиги объектларини тиклаш ва фаолиятини йўлга қўйиш, жабрланган аҳолини белгиланган меъёрлар миқдорида ичимлик сув билан таъминлаш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг Ичимлик сув таъминоти хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги
(бўлимнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Маҳалла фуқаролар йиғинлари даражасида фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларга тайёргарлик соҳасидаги вазифаларни ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳамда бошқа ташкилотларга кўмаклашиш.
Маҳалла фуқаролар йиғинларининг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш.
«Маҳалла фуқаро муҳофазаси» йиғма гуруҳларини тузиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига аҳолини ихтиёрий равишда жалб этиш.
Фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудлардан эвакуация қилинган аҳолини қабул қилиш, рўйхатга олиш ва уларнинг вақтинчалик жойлаштирилишида иштирок этиш.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
Республика аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини кундалик режимда ва фавқулодда вазиятлар шароитларида ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлашга қаратилган тадбирларини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва амалга ошириш.
Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек, кўмирдан фойдаланиш соҳасида давлат назоратини амалга ошириш.
Нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, кайта ишлаш, ташиш, саклаш объектлари (қурилмалари)ни монтаж килиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини назорат қилиш.
Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тегишли бўлган атом энергетик реакторлар, ядро-физик қурилмалар, ядровий материаллар ва радиациявий манбаларни ҳамда радиофаол чиқиндиларни сақлаш пунктларининг хавфсизлигини ва ривожланишини таъминлаш.
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини эксплуатация қилишда хавфсизликни таъминлаш, уларда радиациявий аварияларнинг олдини олиш, ихтисослашган куч-воситаларининг ҳаракат қилишга шайлигини таъминлаш, шунингдек, таъсир кўрсатиш соҳалари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш.
Тармоқ объектларида ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг юқори даражада хавфли ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ бўлган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш.
Тармоқ объектларида авариялар келиб чиқиши эҳтимолини ва оқибатларини прогнозлаштириш, тармоқнинг бирлашмалари ва объектларида фавқулодда вазиятлар чоғида ишларнинг барқарорлигини ошириш.
Идоравий мансуб йирик гидротехник иншоотлардан чиқариб юборилаётган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ФВДТ бошқарув ва тезкор-бошқарув органлари ҳамда мутасадди хизматларга тақдим этиб бориш.
Хавф даражаси юқори бўлган объектлар, шу жумладан, ёқилғи-энергетика тармоғининг йирик гидротехник иншоотлари, нефть ва газни қайта ишлаш ва бошқа хавфли объектларида ҳамда уларга ёндош ҳудудларда хабар бериш маҳаллий тизимларини яратиш.
Ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмаларини доимий тайёр ҳолда сақлаш ҳамда тармоқ объектларидаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишди иштирок этишини таъминлаш.
ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини тармоқ объектларида авариялар ва ҳалокатлар юзага келиши хавфи ёки содир бўлганлиги, кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек, фавқулодда вазиятлар чоғида аҳолининг ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
Иссиқлик ва гидравлик электр станциялари, электр ва иссиқлик тармоқлари асбоб-ускуналаридан ишончли ва хавфсиз фойдаланишга оид тадбирлар мажмуини, шунингдек, иқтисодиёт объектлари ва республика аҳолисини электр энергияси ҳамда иссиқлик билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг:
Энергетика хизмати;
Атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш хизмати;
Ёқилғи-энергетика тармоғи объектларида ишларни олиб боришнинг ҳолати ва хавфсизлигини назорат қилиш идоравий хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
Республика ва маҳаллий даражаларда ҳамда ФВДТ фаолият кўрсатишининг барча режимларида телекоммуникациялар ва марказлаштирилган хабар бериш тизимларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Фавқулодда вазиятлар хавфи ёки содир бўлганлиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими яратилишида кўмаклашиш.
Фавқулодда вазиятларни тугатишга раҳбарликни амалга оширувчи ФВДТ бошқарув органларини умумий фойдаланиладиган телекоммуникациялар ва телекоммуникацияларнинг идоравий тармоқлари билан устун даражада таъминлаш.
Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва ФВДТ бошқарув органларига узатишни техник таъминлаш.
Хабар бериш, алоқа ва ахборот билан таъминлашнинг стационар воситаларига фойдаланиш-техник хизмат кўрсатишни шартномавий шартларда амалга ошириш.
Юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисида аҳолини ўз вақтида хабардор этиш мақсадида мобиль алоқа воситалари орқали SMS хабар етказишни ташкил этиш.
ФВДТнинг функционал қуйи тизимининг Алоқа ва хабар бериш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги
ФВДТ фаолиятидаги мавжуд муаммоларни илмий асосларга таянган ҳолда ечишга қаратилган илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновация ишлари лойиҳаларини танловлар асосида шакллантириш.
Аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан самарали муҳофаза қилиш учун илмий ва лойиҳа-конструкторлик ташкилотларининг илмий-техник салоҳиятидан фойдаланган ҳолда ФВДТнинг инновацион фаоллигини оширишга кўмаклашиш.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Республика иқтисодиёти ва ҳудудлари учун хос зилзилалар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг юзага келиши, уларнинг олдини олиш, аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда сейсмик хавфсизликни таъминлаш бўйича тармоқлар ва объектларнинг фаолият кўрсатиши барқарорлигини оширишга доир тадбирларнинг самарадорлигини прогнозлаштириш муаммолари бўйича илмий тадкиқотларни ташкил этиш.
Республика ҳудудидаги сейсмик ҳодисаларни комплекс кузатишни амалга оширишни, зилзилаларни прогнозлаш ва сейсмик минтақалаштиришнинг илмий асослари ва усулларини ишлаб чиқиш.
Минтақавий, маҳаллий ва майдон даражаларидаги сейсмик таъсирни ва иншоотлар учун сейсмик хавфни баҳолашнинг янги назарий ва амалий усулларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириб бориш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
Аҳоли ва атроф табиий муҳит учун радиациявий, кимёвий, бактериологик (биологик), ёнғин хавфини туғдирадиган товарларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши ва ҳудудидан олиб чиқиб кетилишини назорат қилиш ва ҳисобини юритиш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг Ёнғин чиқиши, портловчи-радиациявий хавфли юклар (товарлар), заҳарли ва кимёвий моддалар, шунингдек, кучли таъсир кўрсатадиган заҳарли моддалар олиб кирилиши ва олиб чиқилиши устидан кузатиш ва назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Хавф даражаси юқори бўлган объектлар ҳамда интенсив саноат ва қишлоқ хўжалиги фаолияти жойлашган минтақаларда экологик вазият устидан давлат назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш, уни яхшилаш тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш.
Саноат чиқиндиларини тўплагичлар, чиқинди омборлари, заҳарли моддалар кўмиладиган жойлар ва бошқаларнинг жойлашиши ва улардан фойдаланиш устидан давлат назоратини амалга ошириш.
Сувдан фойдаланиладиган жойларда очиқ сув ҳавзаларидаги сувнинг ифлосланиши ва саноат, балиқчилик хўжаликлари ва бошқа тармоқларнинг чиқарадиган оқовалари, шунингдек, зарарли моддаларнинг атроф табиий муҳитга ташламалари ҳамда чиқиндиларнинг жойлаштирилиши устидан мониторинг олиб бориш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини экологик вазият, атроф табиий муҳитда заҳарли моддаларнинг ташланиши ва чиқариб юборилиши тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг Атроф табиий муҳитни муҳофаза ҳамда экологик хавфсизлик бўйича назорат-инспекция хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
Хавфли табиий геологик жараёнлар (кўчиш, қулаш, суффозиол, карст)нинг ривожланиш минтақалари (зоналари)ни аниқлаш, уларнинг фаоллашишини ўрганиш ва огоҳлантириш; ёнбағирларнинг табиий барқарорлигини сақлаш бўйича кўчкига қарши ва бошқа олдини олувчи тадбирлар биринчи навбатда ўтказиладиган зоналарни белгилаш.
Аҳоли пунктлари доирасида, тоғли ва тоғолди минтақаларда соғломлаштириш объектлари ва бошқа жамоат объектлари жойлашган зоналарда хавфли геологик жараёнлар мониторингини ташкил этиш ва олиб бориш, линияли иншоотлардан (йўллар, каналлар, электр узатиш линиялари, қувурлар ва шу кабилар) фойдаланувчи кон-руда корхоналари ва идораларнинг хўжалик фаолияти ҳудуди бундан мустасно.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини хавфли геологик жараёнларнинг ривожланиши эҳтимоллари тўғрисидаги геологик ахборот билан таъминлаш, кўчки хавфи бўлган минтақалардаги ҳудудлардан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар бериш.
Ер ости сувларининг радиоактив, кимёвий ва бошқа заҳарли моддалар билан ифлосланишини кузатиш ва назорат қилиш.
Трансчегаравий ҳудудларда радиоактив ва заҳарли элементлар билан ифлосланиш ўчоқларини аниқлаш ва ўрганишни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда хавфли зоналарда жойлашган аҳолини вақтинча эвакуация қилиш ёки босқичма-босқич хавфсиз жойларга доимий яшаш учун кўчириш шарт бўлган шаҳарчалар ва хўжаликлар рўйхатини белгилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш.
Янгидан қурилаётган аҳоли пунктлари ва объектлар учун ер ажратишни тегишлича келишиш. Улардан фойдаланишда тоғ қияликлари барқарорлиги ҳолатини кузатиб бориш.
Хавфли геологик жараёнлар бўйича маълумотлар электрон базасини шакллантириш ва уларнинг таъсиридан кўрилган зарарларни баҳолаш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг Хавфли геологик жараёнларни кузатиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси
Кимёвий, портловчи ҳамда бошқа юқори даражада хавфли объектларнинг ҳолатини назорат қилишни ташкил этиш ва амалга ошириш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юзага келиши эҳтимолини прогнозлаштириш.
Техноген авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш, радиоизотоп приборларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни назорат қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларини саноат объектларида юзага келган авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг кўламлари, ривожланишининг бориши, етказиши мумкин бўлган зарари ҳамда фавқулодда вазиятларни тугатиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.
Ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмлари бўлинмаларининг кон қазиш ишларидаги нафас олиш органларини муҳофаза қилиш воситаларини қўллашни ҳамда махсус жиҳозларни талаб этувчи газ портлашлари, отилиб чиқишлар ва тўлиб қолишлар билан боғлиқ аварияларни тугатишда қатнашишини таъминлаш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг Кон-руда, кимё, нефть ва газни қайта ишлаш ҳамда қайта ишлаш саноатида ва «Тошметроқурилиш» объектларини қуришда ер ости ўтиш ишларини бажаришда ишларнинг ҳолати ва хавфсиз олиб борилишини назорат қилиш хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси
Эпизоотияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
Эпизоотик вазиятни прогноз қилиш, ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ва ушбу касалликларни қўзғатувчилар тарқалишини чеклаш бўйича тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш.
Фавқулодда вазиятлар минтақаларида эпизоотияга қарши тадбирларни ўтказиш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Эпизоотияларни тугатиш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлар зоналаридаги эпизоотик вазият тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг Эпизоотияни бартараф этишда ветеринария хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси
Геологик ва гидрометеорологик хавфли участкаларда ўрмонзорлар барпо этилишининг олди олинишини назорат қилиш.
Ўрмонларни ёнғинлардан муҳофаза қилиш ва эпифитотияга қарши курашиш.
Ўрмон хўжалиги соҳасида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотларни ва прогноз мълумотларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этиб бориш.
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
Фавқулодда вазиятлар содир бўлган объектлар ва ҳудудларнинг рельефини ва фавқулода вазият таъсирига тушувчи ҳудудларнинг компьютер модулларини ишлаб чиқиш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигини геодезия ва картография ахбороти, шунингдек, ер-кадастр хариталари билан таъминлаш.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Туризм хизматларини ташкил этишда, туристик объектларда, туристлар вақтинча жойлаштириладиган, овқатланадиган ва ҳаракатланадиган жойларда, республика ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишда ва туризм объектларига ташрифларни уюштиришда юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолат (фавқулодда вазият)ларнинг олдини олиш тадбирларини мувофиқлаштириш ва назоратини амалга ошириш.
Туризм объеклари ва йўналишлари, шунингдек, соҳада юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги ахборотлар ва прогноз маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этиб бориш.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси
Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг буюртманомаларига биноан маҳаллий ва хорижий товар ишлаб чиқарувчилар, тижорат тузилмаларидан буюртмачининг маблағлари ҳисобига фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларни тугатиш учун махсус техника, асбоб-ускуналар, приборлар ва материаллар харид қилишни амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги
Жисмоний ва юридик шахсларга фавқулодда вазиятлар оқибатида етказилган зарарни қоплаб бериш ёки компенсация тўлаш бўйича етказилган зарарни аниқлаш учун баҳолаш ишларини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига зарур ахборотларни тақдим этиш.
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази
Ҳалокатли гидрометеорологик ҳодисаларни прогнозлаштириш ва кузатиш.
Сел ва қор кўчкиларига қарши тадбирларни ўтказиш зарур бўлган минтақалар ва ҳудудларни аниқлаш.
Атроф табиий муҳит (атмосфера, тупроқ ва ер усти сувлари)нинг ифлосланиши, гидрологик режим ва дарёлар қайирлари ҳамда ўзанларидаги тошқинлар хавфи мониторингини ташкил этиш ва ўтказиш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимларига гидрометеорологик ахборот тақдим этиш, атроф табиий муҳит ифлосланишининг экстремал юқори даражалари тўғрисида огоҳлантириш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг Табиий гидрометеорологик ҳодисалар юзага келиши ва ривожланиши, атмосфера ҳавоси, тупроқ ва юза сувлари ифлосланиши устидан гидрометеорологик кузатишлар хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Ўзбекситон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
(бўлимининг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Республиканинг айрим ҳудудларида, маълум майдонларда тарқалган ёки четдан кириб келиб, ўсимликлар оламига катта зарар еткзиши мумкин бўлган ўсимликлар карантини объектларининг тарқалиши ва уларга қарши курашиш бўйича назорат ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси
Сув омборлари, сел-сув омборлари ва хавф даражаси юқори бўлган бошқа сув хўжалиги объектларининг (кейинги ўринларда — хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектлари) хавфсизлигини, ишончли ишлашини ҳамда қўриқланишини назорат қилиш.
Хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини жойлаштириш ва лойиҳалаш бўйича топшириқларни ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қоидаларни келишиш, шунингдек, уларнинг хавфсизлиги қоидалари ва мезонларини ишлаб чиқиш.
Хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни фойдаланишга қабул қилиш, консервациялаш ва тугатиш ишларида иштирок этиш ҳамда тегишли хулосалар бериш.
Фавқулодда вазиятларда хавф даражаси юқори бўлган сув хўжалиги объектларининг аҳолига ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 августдаги 525-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон)
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Радиоэшиттириш станциялари ва телевидение орқали фавқулодда вазиятлар хавфи ва юзага келганлиги тўғрисидаги ахборотни аҳолига етказиш.
ФВДТнинг манфаатдор функционал ва ҳудудий қуйи тизимлари билан биргаликда аҳоли ўртасида фавқулодда вазият зонасида қолган одамларнинг биринчи навбатдаги ҳаракатлари тўғрисида тушунтириш ишларини ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ФВДТнинг ҳудудий қуйи тизимлари раҳбарлари буюртманомалари бўйича аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалаларига оид телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан биргаликда аҳолини дастлабки тиббий ўзаро ва ўзига ўзи ёрдам кўрсатишга ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган эшиттиришларни ташкил этиш.
«Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти
Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг юқори даражада хавфли ўзига хос хусусиятлари билан изоҳланадиган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Кимёвий хавфли объектлардаги аварияларнинг юзага келиши эҳтимоли ва оқибатларини прогнозлаштириш, фавқулодда вазиятлар чоғида улар ишларининг барқарорлигини ошириш.
Кимёвий хавфли объектлар ва уларга ёндош ҳудудларда хабар беришнинг маҳаллий тизимларини яратиш.
Кимёвий хавфли объектлардан кимёвий зарарланиши эҳтимоли бўлган зоналарни аниқлаш.
ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг фавқулодда вазиятлар чоғида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.
Идоравий ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмаларининг тармоқ объектларидаги фавқулодда вазиятлар чоғида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда қатнашишини таъминлаш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг Тармоқ объектларида ишларни олиб боришнинг аҳволи ва хавфсизлигини назорат қилиш идоравий хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси
Тармоқ корхоналарида ишлаб чиқариш ва технологик жараённинг юқори даражада хавфли ўзига хос хусусиятлари билан изоҳланадиган авариялар ва ҳалокатларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Сақлаш, технологик қайта ишлаш ва сотиш чоғида дон ва дондан қайта ишланган маҳсулотлар, озиқ-овқатлар ва бошқа товарларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш.
ФВДТ бошқарув органлари ва аҳолини авариялар ва ҳалокатлар, уларнинг оқибатлари, кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда аҳолининг фавқулодда вазиятлар чоғида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.
Идоравий ихтисослаштирилган ва қутқарув тузилмаларининг тармоқ объектларидаги фавқулодда вазиятлар чоғида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда қатнашишини таъминлаш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг Тармоқ объектларида ишларни олиб боришнинг аҳволи ва хавфсизлигини назорат қилиш идоравий хизматини ташкил этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
(бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон)
«Ўзмахсусмонтажқурилиш» акциядорлик компанияси, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси
Қурилиш ва қурилиш-монтаж ташкилотлари негизида ихтисослаштирилган тузилмалар ташкил этиш ҳамда уларнинг фавқулодда вазиятлар минтақаларида қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни бажаришда қатнашишини таъминлаш.
Фавқулодда вазиятлар минтақаларига қурилиш материаллари етказиб берилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.
Суғурта ташкилотлари
Сув тошқини, кўчкилар, сел хавфи мавжуд бўлган ва бошқа турдаги фавқулодда вазиятлар хавфи юқори бўлган минтақаларда яшайдиган фуқароларни, шунингдек, бинолар ва иншоотларни, моддий бойликлар, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ҳайвонларини суғурталашни таъминлаш.
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВДТнинг бошқа функционал қуйи тизимлари билан биргаликда аҳолини фавқулодда вазиятларда жабрланганларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича тайёрлаш.
ФВДТнинг функционал ва ҳудудий қуйи тизимларида санитария дружиналарини тузиш, уларни жиҳозлаш ва юкланган вазифаларни бажаришга тайёрлаш, тайёргарлик ҳолатини назорат қилишда кўмаклашиш.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида санитария постларини ташкил этиш ва ўқитиш.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, биринчи навбатда, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимларини, курсантлар, ҳайдовчилар ва йўл-транспорт хизматлари ходимларини биринчи ёрдам кўрсатиш амалиётига шартнома асосида ўқитишни ташкил этиш.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда аҳолини биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ўзига ўзи ва ўзаро ёрдам бериш ҳамда зарар кўрганларга ғамхўрлик қилишга ўқитиш бўйича ихтисослаштирилган телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни ташкил этиш.
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг отрядлари ва бошқа кўнгиллилар бўлинмаларини ташкил этиш, ўқитиш, жиҳозлаш ҳамда фавқулодда вазиятларни бартараф этишга жалб этиш.
Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг энг зарур товарлар омборлари ва захиралари тизимини ташкил этиш.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 515-сон қарорига
3-ИЛОВА
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими ҳудудий қуйи тизимида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича
ФУНКЦИЯЛАРИ
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (кейинги ўринлрада — ФВДТ) ҳудудий қуйи тизимларини ташкил этиш, бошқариш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш.
ФВДТ хизматларининг умумий ва махсус вазифалари ҳудудий тузилмаларини, йиғма механизациялаштирилган отрядларни, йиғма қутқарув командаларини, автосанитария отрядларини ташкил этиш ва бошқаришга раҳбарлик қилиш.
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахсларни, шунингдек, тизимидаги ташкилотларнинг раҳбарлари, ишчи ва хизматчиларини тайёрлаш тадбирларини ташкил этиш ва назорат қилиш.
Фавқулодда вазиятлар зоналаридаги объектлар ва аҳолини электр энергияси, газ, ёқилғи ва ичимлик сув билан узлуксиз таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Фавқулодда вазиятларда аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.
Аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича ахборотларни тўплаш ва алмашиш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар хавфидан ёки юзага келишидан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш ва хабар бериш.
Гидрометеорологик ва геологик ҳодисалар билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятлар мониторингини юритиш.
Аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар масъул мансабдор шахслар мавжуд эмаслиги туфайли чекланган ҳудудларда фавқулодда вазиятлар пайдо бўлишининг олдини олиш.
Ҳалокат зоналаридаги зарар кўрган аҳоли ҳамда улар жойлаштирилган туманларда эвакуация қилинган аҳолини таъминлаш учун тегишли ҳудуднинг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига озиқ-овқат ва энг зарур товарлар етказиб берилишини ташкил этиш.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш тадбирларига волонтёрларни жалб этиш ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.
Ошхоналарда (овқатланиш шахобчаларида) тузилмаларнинг шахсий таркиби ва зарар кўрган аҳоли учун овқат тайёрлаш учун сув билан таъминлаш.
Дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари, озиқ-овқат ва бошқа товарларни сақлаш, технологик қайта ишлаш, ташиш ва реализация қилишда уларни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш; ФВДТнинг функционал қуйи тизимлари ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда озиқ-овқат ва сувнинг радиоактив моддалар, оғир металлар, нитратлар ва пестицидлар билан белгиланган чекланган йўл қўйиладиган концентрациялардан ортиқ ифлосланишини назорат қилиш.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш штаби фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Аҳоли пунктлари ва иқтисодиёт объектлари фаолиятини тиклаш ишларини ташкил этиш.
Фавқулодда вазиятлардан зарар кўрган аҳоли ҳаёт фаолиятини тиклаш.
Қуйидаги ФВДТ ҳудудий қуйи тизимлари фаолиятига раҳбарлик қилиш:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ФВДТ хизматлари ва тузилмалари;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, туман (шаҳар)лар ҳамда иқтисодиёт объектларининг умумий ва махсус вазифалар юкланган ҳудудий тузилмалари.
Маҳаллий шароитларга, фавқулодда вазиятларнинг хусусиятига ва вилоятлар (шаҳарлар ва туманлар)нинг моддий-техника базасига қараб фуқаро муҳофазаси бошлиғи ўз ваколатлари доирасида ФВДТнинг ҳудудий ва объектлар бўйича қуйидаги хизматларини ташкил этиши ва вазифаларини белгилаши мумкин:
автойўл хизмати — фавқулодда вазиятларни тугатишда йўл-кўприк таъминотини ташкил этиш ва амалга ошириш, йўллар ва кўприкларни таъмирлаш ва тиклаш;
автотранспорт хизмати — темир йўл ва ҳаво транспорти органлари билан биргаликда аҳолини жойлаштириш ва фавқулодда вазиятлар зоналаридан эвакуация қилиш тадбирларини амалга ошириш, фавқулодда вазиятларни тугатиш учун куч-воситаларни етказиб бериш, ишчи сменаларини олиб келиш (олиб кетиш), моддий ва тарихий-маданий бойликлар, ноёб асбоб-ускуналар, озиқ-овқат, қурилиш материалларини ва бошқа моддий воситаларни эвакуация туманига олиб чиқиб кетиш;
газ таъминоти хизмати — газ таъминоти иншоотлари ва тармоқларида авария-тиклаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
сув таъминоти хизмати — сув таъминоти иншоотлари ва тармоқларида авария-тиклаш ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш, сув манбаларининг радиоактив, кимёвий ва заҳарли моддалар ҳамда бактерияли воситалар ва оғир металлар билан ифлосланиш (зарарланиш)дан муҳофаза қилинишини таъминлаш. Ичимлик сув сифати ва оқова сувларни тозалаш устидан назоратни таъминлаш;
ветеринария назорати ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш хизмати — ҳайвонларда юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши (эпизоотия)ларнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек, фавқулодда вазиятлар ҳудудларида санитария-ветеринария ва эпизоотияларга қарши тадбирларни амалга ошириш. Эпизоотияларни тугатиш. Раҳбариятга фавқулодда вазиятлар зонасидаги санитария-ветеринария ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этиш;
ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё назорати хизмати — эпифитотийларнинг олдини олиш, қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш. Ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини амалга ошириш йўли билан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барқарор ишлашини таъминлаш. Фитопатологик қидирув ишларини, қишлоқ хўжалиги ерларининг радиоактив ва заҳарли моддалар билан ифлосланиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш. Экинзорлар, яйловлар ҳамда чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотларини зарарсизлантириш. Эпифитотийларни тугатиш;
сув хўжалиги хизмати — сув омборлари, дарёлар ва каналлардаги гидротехника иншоотларининг барқарор ишлашини ва улардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, уларда авариялар ва ҳалокатлар юз бериши мумкинлигини прогнозлаштириш. Сув хўжалиги объектларининг иш режимини ёки улардан бундан кейин фойдаланиш режимини ўзгартириш зарурлигини белгилаш, сув омборларидан сувни авария юзасидан чиқариб ташлаш. Сув омборларида олдиндан хабар бериш тизимларини яратиш. Тошқинлар, сув босишлари, сел оқимларидан огоҳлантириш ва уларнинг ҳалокатли оқибатларини камайтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган комплекс чора-тадбирларни ташкил этиш, ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳамда тошқин сувлари ва сел оқимларини авариясиз ўтказиб юборишни таъминлаш;
муҳандислик хизмати — тинчлик даврда ҳимоя иншоотлари фонди тўпланиши ва мавжуд бўлиши устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш, бошланғич ҳудудларда зарарланган жойларга томон ҳаракат қилинганда, ҳалокатли сув босиши зоналарида ва ишлар олиб бориладиган объектларда, йирик ёнғинларни ўчиришда, табиий офатлар, йирик авариялар ва ҳалокатлар оқибатларини тугатишда ФВДТнинг кучлари ҳаракатларини муҳандислик жиҳатдан таъминлаш учун фавқулодда вазиятларни тугатиш ишларига жалб этиладиган тегишли тузилмаларни тайёрлаш ва уларнинг ҳаракат қилишини ташкил этиш;
коммунал-техника хизмати — коммунал хўжалиги иншоотлари ва тармоқлари ишларининг барқарорлигини ошириш бўйича тадбирларни амалга ошириш, улардаги аварияларни тугатиш, ҳалок бўлганларга махсус ишлов бериш, ташиш ва оммавий кўмиш шахобчаларини тузиш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш;
моддий-техника таъминоти хизмати — эвакуация қилинадиган аҳолини энг зарур буюмлар ва анжомлар (кийим-бош, пойабзал ва шу кабилар) билан таъминлашни ташкил этиш, тузилмаларнинг шахсий таркибини анжомлар ва махсус кийим-бош, шунингдек, иқтисодиёт объектларини уларнинг барқарор фаолият кўрсатиши ва бузилган ишлаб чиқаришни тиклаш учун зарур бўлган моддий-техника воситалари ва қурилиш материаллари билан таъминлаш;
тиббий хизмат — аҳоли ва тегишли тузилмаларнинг шахсий таркиби соғлиғини сақлашга, зарарланганлар ва беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам беришга йўналтирилган даволаш-эвакуация, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ташкил этиш ва амалга ошириш;
санитария жиҳатидан ишлов бериш ва зарарсизлантириш хизмати — зарарланиш жойларидан чиққан одамларга санитария жиҳатидан ишлов бериш, уларнинг кийим-бошлари ва якка тартибдаги ҳимояланиш воситаларини зарарсизлантиришни ташкил этиш ва амалга ошириш;
алоқа, хабар бериш ва ахборотлаштириш хизмати — бошқарув органларини барқарор ва узлуксиз алоқа билан таъминлаш, алоқа ва хабар беришнинг турғун воситаларига фойдаланиш-техник жиҳатдан хизмат кўрсатишни ташкил этиш ва уларни назорат қилиш, шунингдек, уларни доимий тайёр ҳолатда сақлаш, фавқулодда вазиятлар бўйича ҳудудий бошқармаларнинг кўрсатмаларига биноан хабар бериш сигналларини узатиш ва қабул қилишни техник жиҳатдан таъминлаш;
жамоат тартибини сақлаш хизмати — шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида, фавқулодда вазиятдан зарарланиш жойларида, одамлар тўпланадиган жойларда ва транспортда, аҳолини эвакуация қилиш йўналишларида жамоат тартибини сақлаш;
қўриқлаш хизмати — фавқулодда вазиятлар содир бўлган ҳудудларда давлат объектларини, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини, моддий ва тарихий-маданий бойликларни, шунингдек, аҳоли эвакуация қилинган жойларни қўриқлаш;
ёнғин хавфсизлиги хизмати — шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва иқтисодиёт объектларининг ёнғинга қарши хавфсизликни оширишга йўналтирилган муҳандислик-техник, ташкилий ва ёнғиннинг олдини олиш тадбирлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, ёнғин жойларида, табиий офат ҳудудларида, шунингдек, йирик авариялар ва ҳалокатлар юз берганда ёнғинларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ва уларни ўчириш;
ёнилғи-мойлаш материаллари таъминоти хизмати — фавқулодда вазиятларни тугатишга жалб этиладиган автотранспорт воситалари ва бошқа техник воситаларни ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлашни ташкил этиш, ушбу мақсадлар учун турғун ва кўчма автомобиль ёнилғиси қуйиш шахобчаларидан фойдаланиш;
техник хизматлар — техникани техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш ва фавқулодда вазиятларни тугатиш учун жалб этиладиган автотранспорт воситаларини техник таъмирлаш, шикастланган ва носоз техникани қутқариш ишлари йўналишлари ва участкаларидан шикастланган машиналарнинг йиғма пунктларига ва таъмирлаш корхоналарига эвакуация қилиш, таъмирлаш корхоналари ва тузилмаларини эҳтиёт қисмлар ва анжомлар билан таъминлаш ҳамда уларнинг захирасини шакллантириш;
савдо ва овқатланиш хизмати — озиқ-овқат захираларини муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш, фавқулодда вазиятлар захирасининг махсус омборларида озиқ-овқат захираси ғамланишини ташкил этиш. Тузилмаларни ва аҳолини бир кеча-кундузлик таъминот нормалари бўйича озиқ-овқат, иссиқ овқат билан таъминлаш;
бошпаналар ва бекиниш жойлари хизмати — ташкилотларнинг муҳофаза иншоотлари фондини ҳисобга олиш, муҳофаза иншоотларининг бекинадиган одамларни қабул қилишга доимий тайёрлигини назорат қилиш, муҳофаза иншоотлари иморатларининг тўғри сақланиши, муҳофаза конструкциялари, қурилмалари ва муҳандислик-техник асбоб-ускуналари сақланиши, улардан иқтисодиёт эҳтиёжлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш учун фойдаланилишини тизимли назорат қилиш. Қурилиши тугалланган муҳофаза иншоотларини қабул қилишда қатнашиш. Муҳофаза иншоотлари фондини жамлаш режаларини ишлаб чиқиш ва уларга тузатиш киритиш, бошпана ва бекиниш жойларига хизмат кўрсатиш бўлинмаларини ташкил этиш ва тайёрлаш;
энергетика хизмати — фавқулодда вазиятлар шароитларида энергия объектларида барқарор ишлашни таъминлаш ва улардаги аварияларни бартараф этиш. Зарарланиш жойларида қутқарув ишларини олиб боришда иштирок этиш;
фавқулодда вазиятларда нобуд бўлган уй ҳайвонлари жасадларини йиғиб олиш ва утилизация қилиш хизмати (туманлар ободонлаштириш бошқармалари ҳамда «Тоза ҳудуд» ДУКлари негизида) ташкил этилади.
Зарурат бўлганда ва тегишли кучлар мавжуд бўлганда ФВДТнинг бошқа хизматлари: авария-техник, радиациявий ва кимёвий ҳимоя, ниқобланиш, ахборот билан таъминлаш хизматлари ва шу кабилар ҳам ташкил этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 515-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2011 й., 34-35-сон, 350-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2013 йил 23 августдаги 233-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 61-модда) илованинг 27-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон Фармони)” 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 51-модда) илованинг 39-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 111-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси — «Ўзбекозиқовқатзахира»ни ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 8 апрелдаги ПҚ-2517-сон қарори)» 2016 йил 29 июндаги 219-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 63-модда) 1-илованинг 7-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 25 октябрдаги ПҚ-2641-сон қарори)» 2016 йил 22 декабрдаги 412-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 12-сон, 109-модда) 1-илованинг 12-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармони)» 2017 йил 7 июлдаги 472-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда) 1-илованинг 6-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони)» 2017 йил 18 августдаги 644-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 180-модда) 1-илованинг 9-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 21 августдаги 650-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 34-сон, 892-модда) 10-банди ва қарорга 3-илова.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 261-модда) 1-илованинг 41-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5017-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2900-сон қарори)» 2017 йил 25 декабрдаги 1019-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 52-сон, 1261-модда) илованинг 4-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий, техноген ва экологик хусусиятли фавқулодда вазиятлар мониторинги, ахборот алмашинуви ва прогнозлаш ягона тизимини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 28 декабрдаги 1027-сон қарорига 2-илованинг 8-банди.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида” 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон ва «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-471-сон қонунлари)» 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 230-модда) илованинг 30-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3671-сон қарори, «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарори)» 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига 1-илованинг 65-банди.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 12 мартдаги 215-сон қарорига 2-илованинг 4-банди.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарори)» 2019 йил 3 июндаги 457-сон қарорига 1-илованинг 16-банди.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабатн билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 1-илованинг 21-банди.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига 5-илованинг 13-банди.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарори)» 2019 йил 6 декабрдаги 973-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон қарори)» 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 18-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/515/1223-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)