Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.09.2008
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг
буйруғи
МАҲКУМЛАРНИ КАСАЛЛИГИ ТУФАЙЛИ ЖАЗОНИ ЎТАШДАН ОЗОД ҚИЛИШГА ТАҚДИМ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 27 январда 1002-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2008 йил 13 августдаги 12 ва 9-сонли «Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш Қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1854, 09.09.2008 й.) билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75-моддаси, Жиноят-ижроия кодексини 165-моддаси ва Жиноят-процессуал кодексининг 534-моддалари талабларига асосан, буюраман
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган «Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган касалликлар Рўйхати» тасдиқлансин ва амалиётда қўллаш учун эълон қилинсин (1-илова).
2. Тасдиқлансин:
2.1. Республика Прокуратураси ва Олий суди билан келишилган «Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш Тартиби» (2-илова).
2.2. «Маҳкумларни тиббий қўриқдан ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий махсус тиббий комиссияси тўғрисида» ги Низоми (3-илова).
2.3. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Марказий махсус тиббий комиссия таркиби (4-илова).
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББ, Тиббиёт бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ва вилоятлар ИИБлари бошлиқлари ушбу буйруқ талаблари тегишли хизматлар ва мутассади ходимлар томонидан ўрганиб чиқилиши ва бажарилишини таъминласинлар.
4. Комиссия фаолиятини таҳлил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1997 йил 31 декабрдаги 257-сонли буйруғига қўшимчалар киритилсин (5-илова).
5. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1993 йил 20 декабрдаги 431-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазир Ички хизмат генерал полковниги З.А. АЛМАТОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 18 декабрь,
260-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 18 декабрдаги 260-сонли буйруғига 1-илова
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири
Ф.Г. Назиров
2000 йил 18 октябрь
Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун насос бўладиган касалликлар
РЎЙХАТИ
1. Сил касаллиги.
1.1. Тез ривожланувчи фиброз-кавернали ўпка сили ёки бронх оқма яраси билан туташган плевраларнинг туташган сурункали ялпи эмпиемаси ўпка фаолияти етишмовчилигининг II—III даражаси белгилари билан. Бу жараён касалликнинг марказий ўчоғи жойлашган ўпкада асосий фиброзли каверна ёки бронх оқма яраси билан туташган плевраларнинг ялпи эмпиемаси билан ажралиб туради. Бу ҳолда бактерияларга қарши қаратилган адекват даволаш муолажалари ўтказилишига қарамай ўпка бронхлар диссеминацияси ўчоқлари бор бўлган кўп ёки кам ривожланган фиброз (цирроз), плевраларнинг ёпишиб, битиб қолиб дағалланиши, иккиламчи эмфизема, бронхоэктаз, пневмосклероз ва ўпканинг сурункали бошқа ўзгаришларини ҳосил бўлиши, бронхлар орқали янги ўчоқ ҳосил бўлиши қайд этилади. Бу жараён ҳар хил шаклдаги ўпка сили касалликларининг охирги босқичи бўлиб, уларнинг нохуш кечаётганлигидан далолат беради, II—III даражали ўпка фаолияти етишмовчилиги билан асосланган, ўқтин-ўқтин қон туфуриши (ўпкадан қон келиши) ни, сил микробактериясининг доимо балғам билан ажралиб чиқиши ҳолатларини ўз ичига олади. Тез ривожланувчи фиброз – кавернали ўпка силини ёки сурункали эмфиземани аниқлашда бемор ҳаёти давомида касаликнинг узоқ вақтдан бери кечаётганлигини, ўқтин-ўқтин қўзғалишларини, меҳнат қобилиятини тамоман йўқолиши билан кечишини ҳисобга олмоқ керак. Ўтказилиш шарт бўлган ренген томография текширувларида, шунингдек, клиник лабораторияларда ўпка тўқималарининг сезиларли бузилишлари ва фироз ўзгаришлари ҳамда шу касалликнинг асоратлари аниқланиб, тасдиқланиши керак.
1.2. Ривожланувчи тиротик ўпка сили, ўпка-юраги мавжуд бўлган ва ўпка ёки ўпка-юрак етишмовчилигининг II-III даражаси ёки бронхоэктазлар ва ўқтин-ўқтин қон туфуриш (ўпкадан қон кетиш) белгилари билан.
Касалликнинг бу кўриниши сил жараёни иккала ўпкада ривожланган бўлиши ёки бир ўпкани бутунлай қамраб олган ва бошқа ўпкада эмфизема ривожланиши билан намоён бўлади. Биринчи ўринда беморда хансираш ривожланган бўлиб, ўпканинг субкомпенсация ва декомпенсация синдроми ривожланади. Беморда хансирашдан ташқари цианоз, тахикардия, юрак тонларининг бўғиқлиги кузатилади.
Шаклланган бронхоэктазларнинг клиник кўринишида қайталанувчи қон туфуриш (ўпкада қон кетиш) лар ўрин олган бўлади. Асоратнинг бу кўриниши бемор ҳаёти учун ўта хавфли ҳисобланади.
Беморнинг рентгенологик суратида актив ўпка сили каверналари турлича, яъни деформацияланган, тирқишсимон, катта бўлиши мумкин. Ўчоғли ўзгаришлар битта-яримта ёки кўплаб бўлиши, диссеминация ўчоқлари битта ёки иккала ўпкада бўлиши кузатилади. Ушбу ташхисни тасдиқлаш учун ўпканинг рентген, томография, қон ва балғамнинг клиник-лаборатория текширувлари ўтказилиши шарт.
1.3. Ўткир диссеминацияли ўпка сили менингал формаси ёки ўпканинг казеоз яллиғланиши мавжудлиги билан.
Касалликнинг бу кўринишида бемор аҳволининг оғирлиги, кескин умумий ҳолсизлик, адинамия кузатилиши мумкин, ҳамда ривожланган сил заҳарланиш белгилари билан кечади. Умумий сил заҳарланиш белгиларидан ташқари менингит ва менингоэнцефалит белгилари яққол аниқланади. Люмбал пункция орқали орқа мия сюқлиги текширилиб турилиши шарт.
Ўткир диссеманицаяли ўпка силининг махсус формаларидан бири бу рентгенологик суратда диссеминация ўчоқлари йирик бўлиб, лобуляр казеоз яллиғланиш кўринишида бўлади. Бундай рентгенологик суратни «Қорли тўфон» деб ҳам юритилади.
Ушбу ташхисни тасдиқлаш учун ўпканинг рентгенография, ҳамда қон ва балғамнинг клиник-лаборатория текширувлари (сил микобактерияларини бор йўқлигини текшириш) ўтказилиши шарт.
1.4. Тез ривожланувчи инфильтратив ўпка сили (ўпканинг казеоз яллиғланиши) ўпка фаолияти етишмовчилигининг II—III даражали кўринишлари билан. Бактерияларга қарши етарли даволаш ўтказилишига қарамай, бир ўпканинг субтотал жароҳатланиши, ниҳоятда ката ва бир нечта каверналарнинг ҳосил бўлиши, беморнинг аҳволи оғирлиги, захарланишнинг яққол белгилари билан ва ўпка фаолияти етишмовчилигининг II—III даражаси билан ажралиб туради. Бунда доимо балғамдаги сил микобактерияларини тарқатаётган иккала ўпка бронхлари диссеминация ўчоғлари, ўпкадан қон кетиш (қон туфуриш) ҳолатлари мавжуд бўлади. Ушбу ташхисни тасдиқлаш учун ўпканинг рентген, томография, ҳамда қон ва балғамнинг клиник лаборатория текширувлари ўтказилиши шарт.
1.5. Ички аъзолар амилоидози билан асоратланган тез ривожланувчи деструктив шаклдаги умуртқа, йирик суяклар ва бўғимлар сили, сийдик чиқариш йўллари ўзига хос жараёни билан асоратланган икки томонлама буйраклар кавернали силини, буйраклар етишмовчилигининг терминал босқичига ўтиши бемор иш қобилиятини бутунлай ва тамоман йўқолиши билан кечади.
Ҳамма тўқима ва аъзоларда дистрофик ўзгаришлар ҳамда шикастланган жойларнинг кенг қамровли емиришлари билан ажралиб туради.
Контрактурага олиб келувчи бўғим халтачаларнинг чандиқлашиб кетиши ва чандиқли пайлар ҳосил бўлиши кузатилади. Сил спондилитида абсцесслар, орқа мия фаолиятини бузилишлари ва фалажлик кузатилади. Суяк-бўғин силини аниқлашда уларни икки (олд ва ён) томондан кўринишдаги суратларига, қоннинг клиник ва биохимик лаборатория текширувларига, Кох ва туберкулин синовларига, абсцесс қопчасидан олинган йиринг текширувига, шикастланган бўғимлардан ажралиб чиқаётган суюқликни лаборатория шароитида экиб ўстириш йўли билан текширилгандаги натижага, шу суюқликни ва регионар лимфа тугунларини ҳужайра текширувларига асосланилади.
Сийдик ажратиш аъзоларининг тез ривожланадиган силини аниқлашда сийдикнинг клиник текширувига (сийдик таркибидаги йиринг, оқсил, цилиндрлар борлиги ва солиштирма оғирлигини бирдек бўлиб қолиши), ўтказилиши шарт бўлган буйрак ва сийдик пуфаги атрофини қамраган рентген, экскретор урография, индигокарминли цистоскопия синовни ва ретроград пиелографияга асосланилади.
2. Ўсмалар.
2.1. ТНМ халқаро таснифланиши (классификация) бўйича ҳамма хавфли ўсмаларнинг IV босқичи. Клиник ташхис одатда гистологик текширув асосида қўйилади.
2.2. Лимфа ва қон яратиш тўқималарнинг хавфли ўсмалари. Миелопролифератив ўсмалар.
2.2.1. Ўткир кечадиган лейкоз (ҳамма кўринишлари).
2.2.2. Сурункали миелолейкоз (кахексия, камқонлик, спленомегалия, геморрагия белгиларини кучайиб бориши билан).
2.2.3. Терминал босқичидаги сурункали эритромиелоз.
2.2.4. Бош мияда қон қуйилиши ёки бош мия қон томирлари тромбози билан асоратланган эритремия.
2.2.5. Камқонлик, тромбоцитопения ва узлуксиз қайталанадиган инфекциялар билан асоратланган сурункали лимфолейкоз.
2.2.6. Камқонлик ва геморрагия аломатлари билан кечадиган терминал босқичдаги сурункали моноцитар лейкоз.
2.2.7. Остеодеструктив жараёнли, кўп сонли миелома (умуртқа ва оёқ суякларининг патологик синиши).
2.2.8. Бир ёки ундан кўпроқ экстралимфа аъзоларининг диффузли жароҳатланиши лимфа тугунларини жароҳатланиши билан кечаётган IV босқичдаги лимфагранулематоз.
2.2.9. Периферик лимфа тугунларига ва ички аъзоларга метастаз билан кечаётган қайталанган хавфли ўсмалар IV босқич.
3. Ички секреция безлари касалликлари.
3.1. Қандли диабет касаллигининг I—II турлари, инсулинга тобе бўлиб (инсулин миқдори бир кеча-кундузда 60 ўлчов бирлиги ва ундан кўп) оғир кечаётган ва яққол ифодаланган микроангиопатия; ретинопатия, полинейропатия белгилари мавжуд бўлган тури.
3.2. Иценко — Кушинг касаллиги ва синдроми, яққол ифодаланган асоратлари билан: умуртқа ёки найсимон суякларининг патологик синишлари, мушаклар атрофияси; кардиомиопатиянинг III даражали қон айланиши етишмовчилиги билан; мия қон айланиши бузилиши натижасида икки ёки ундан ортиқ оёқ, қўллар ҳаракатларининг чуқур, турғун ва тиклаб бўлмайдиган бузилишлари.
3.3. Кахексия босқичидаги гипофизар етишмовчилиги (Симмондс касаллиги).
3.4. Диффуз токсик буқоқ. Тиреотоксикоз оғир шакли, асоратлари билан (эндокрин офтальмопатия, тиреотоксик юрак, мерцал аритмия ва юрак-қон томир етишмовчилигининг III босқичи билан, жарроҳлик йўли билан даволаб бўлмайдиган турлари).
3.5. Буйрак усти безининг сурункали етишмовчилиги оғир шакли (асоратлари ва доимий ўрин босувчи гармонлар терапиясига муҳтож бўлган).
3.6. Вазопрессин гармонининг тўлиқ етишмовчилиги билан (нейроэндокрин етишмовчилигининг оғир босқичи) ифодаланган қандсиз диабет касаллиги. Бунда беморда полиурия (организмда сийдикнинг бир кеча-кундуздаги миқдори 15—18 литрга етади), полидипсия, физик ва психиологик астенизация, ошқозоннинг кенгайиши, тери ва шиллиқ қаватларининг қуриши, иситма, қон қуйилиши, эритроцитлардаги натрий миқдорини, гемоглобин ва қолдиқ азотнинг кўпайиши кузатилади.
4. Руҳий касалликлар.
4.1. Шифозрентик психозлар: узлуксиз давом этувчи (оддий, гебефреник, кататоник, параноид) ва нохуш кечаётган хуружсимон — прогредиент шакллари.
4.2. Аралаш психотик ҳолати, тез-тез алмашиб кечадиган маниакал ва депрессив фазали узлуксиз кечаётган маниакал — депрессив психознинг циркуляр хили.
4.3. бош миянинг органик шикастланиши оқибатидаги психотик ўзгаришлари.
4.3.1. Синил деменциянинг барча шакллари (оддий, галлюцинатор — параноид бузилишлари билан, шу касалликнинг эрта бошланадиган тури, Альцгеймер ва Пик касалликларида бош миянинг ўчоқли атрофияси оқибатидаги деменция).
4.3.2. Атеросклеротик ақл заифлиги (психозсиз, депрессияли, галлюцинатор — параноид бузилишлари, ўткир фикр чалғиши сингари кўринишлари билан).
4.3.3. Корсаков психози (ичкилибозлик, мия захми ёки жароҳатланиш оқибатида).
4.3.4. Органик деменция (энцефалит, менингоэнцефалит, мия захми, мия жарохатланиши оқибатларида).
4.4. Сурункали руҳий касалликлар хусусиятига эга бўлаётган, соматик қисмини жалб қилиб прогредиент тарзида кечаётган, узоқ давом этаётган реактив психозлар.
4.5. Келиб чиқиши турлича бўлган сурункали психозлар.
4.5.1. Системали инфекция сабаб бўлган прогредиент ёки қайталаниб кечаётган симптоматик психозлар.
4.5.2. Заҳарланиш оқибатида келиб чиққан узоқ давом этадиган ёки қайталаниб кечаётган психозлар (тиклаб бўлмайдиган, руҳият ўзгаришларини кўпайиб бориши билан).
4.6. Шахснинг патологик ривожланишидаги, тез-тез қайталаниб, узоқ муддатда давом этадиган декомпенсация босқичдаги бузилишлари (психопатиялар).
4.7. Эпилепсия.
4.7.1. Даволанишнинг таъсири бўлмагач, сурункали жараён тусини олаётган узоқ кечадиган эпилептик психоз.
4.7.2. Руҳий ўзгаришлари яққоллашиб ва кучайиб бориши, парок-сизмал бузилишлари мураккаблашган ва ўта яққол ҳолатлар.
4.7.3. Эпилептик ақл заифлиги.
4.8. Бош мия жароҳатланиши оқибатида келиб чиққан, руҳий ўзгаришларни турғун белгилари билан кечадиган сурункали психозлар.
5. Асаб тизими ва сезги аъзоларнинг касалликлари.
5.1. Бош ва орқа миянинг қон томирларидаги ўзгаришлар сабаб бўлган касалликлари: мия қон айланишининг эмболик, геморагик, ишемик ёки аралаш ўткир бузилишлари; III босқичдаги сурункали энцефалопатия ва миелопатия, жабрланиш (травма сабаб бўлмаган бирламчи субарахноидал қон қуйилиши туфайли, мияда ўчоқли шикастланишнинг яққол ифодаланган, турғун белгилари (гемипараплегиялар, чуқур геми ва парапарезлар, бемор ўзини қаердалигини ва қаймаҳал эканлигини англай олмаслиги, акинетико — ригидлик аломатлари) бўлган ва ташхис аниқ қўйилган ҳоллар.
5.2. Бош ва орқа миянинг органик шикастланишига олиб келган, марказий нерв системасининг юқумли, демиелинловчи касалликлари, мия фаолиятининг чуқур, турғун бузилишлари (оғир даражадаги фалажлар, нерв сезгирлиги фаолиятининг бузилишлари, трофик бузилишлар, яққол ифодаланган акинетико-ригидлик аломатлари) ва касаллик жараёнинг кучайиб бориши.
5.2.1. Иккиламчи йирингли менингитлар.
5.2.2. бирламчи вирусли энцефалитлар.
5.2.3. Бош мия абсцесси.
5.2.4. Орқа мия қаттиқ пардаси абсцесси ва сил касаллиги сабаб бўлмаган гранулёмалар.
5.2.5. Нейрозахм.
5.2.6. Нерв системасини сил касаллигидан шикастланиши.
5.2.7. Тарқалган склероз.
5.2.8. бош миянинг функцияларини турғун, чуқур бузилиши билан кечадиган тарқалган энцефаломиелит.
5.2.9. Шилдер энцефаломиелити.
5.2.10. Ўткир ва сурункали яллиғланган демиелинловчи полиради — кулоневропатиялар.
5.3. Марказий асаб тизимининг жароҳатланиши оқибатидаги касалликлари, мияда ўчоқли шикастланишнинг яққол, турғун белгилари (геми – ва параплегиялар; чуқур гемипарезлар) бўлган ҳоллар.
5.4. Тез кечиб, кучайиб бораётган касалликлар, ҳаракат, сезги ва вегетатив трофик фаолиятларнинг турғун, яққол ифодаланган бузилиши ва ўтказилаётган даъво таъсир қилмаётган ҳоллари:
5.4.1. Бош мия ўсмалари.
5.4.2. Бош — орқа мия ўсмалари.
5.4.3. орқа мия ўсмалари.
5.4.4. Сирингобулбия.
5.4.5. Гепатоцеребрал дистрофия (гепатовентрикуляр дегенерация, Вильсон — Коновалов касаллиги).
5.4.6. Орқа ва бош мия атаксиялари.
5.4.7. Ёнлама амиотрофик склероз.
5.4.8. Миастения.
5.5. Бутунлай кўрлик, шунингдек яхши кўрадиган кўздаги кўриш равшанлиги, касалликлар туфайли бўлган ўзгаришлардан сўнг 0,03 дан ошмай қолган ва уни тузатиб бўлмайдиган ёки иккила кўздаги кўриш бурчаги бир ҳилда 10 даражага торайиб қолган ҳоллар.
6. Қон айланиш аъзоларининг касалликлари.
6.1. II—III даражадаги қон айланиши етишмовчилиги бўлган, тез ривожланувчи ва даволаш таъсир этмайдиган юрак касалликлари.
6.1.1. Жарроҳлик йўли билан ҳам даволаб бўлмайдиган конструктив перикардит.
6.1.2. Юракнинг орттирилган ва туғма нуқсонлари.
6.1.3. Бактериал эндокардит, унинг узоқ давом этувчи шакли.
6.1.4. Кардиомиопатия (унинг қон ҳаракати сусайиб қолган, гипертрофик обструктив ва диллятацион шакллари).
6.1.5. Эндомиокардиал фиброз.
6.1.6. Миокардит оқибатидаги кардиосклероз.
6.1.7. Юракнинг ишемик касаллиги.
6.1.8. Юрак ритмининг бузилиши.
6.1.9. Юқумли — аллергик миокардит.
6.2. Гипертония касаллигининг III босқичи.
6.2.1. Юрак ритмининг турғун бузилиши ва қон айланишининг кучайиб борувчи етишмовчилиги бўлган трансмурал ёки катта ўчоқли қайталаган миокард инфаркти.
6.2.2. Қон айланиши етишмовчилигининг III даврида.
6.2.3. Сурункали буйрак етишмовчилигининг III даврида.
6.3. Гангреноз — некротик босқичдаги, камида иккита қўл оёқ энг йирик қон томирларининг шикастланиши билан кечадиган артерия касалликлари.
6.3.1. Облитерацияловчи эндоартерит.
6.3.2. Облитерацияловчи атеросклероз.
7. Нафас олиш аъзоларининг касалликлари. Ўпканинг тарқалган пневмосклерози, эмфиземаси, сурункали «ўпка юраги»нинг декомпенсация босқичи, III даражали нафас етишмовчилиги, терминал босқичдаги буйрак етишмовчилиги мавжуд бўлган, ўпканинг носпецифик касалликлари.
7.1. Сурункали обструктив бронхит.
7.2. Бронхиал астма.
7.3. Бронхоэктаз касаллиги.
7.4. Ўпка абсцесси.
7.5. Плевра эмпиемаси.
7.6. Турли сабаблар туфайли келиб чиққан пневмокониозлар.
7.7. Идиопатик фиброзловчи альвеолит.
7.8. Саркоидоз.
7.9. Бирламчи эмфизема.
7.10. Иккала ўпканинг тарқалган эхинококкоз касаллиги.
7.11. Иккала ўпканинг ялпи поликистоз (альвеокистоз) касаллиги.
7.12. Замбуруғ-стафилококлар таъсирида келиб чиққан иккала ўпканинг зотилжам касаллиги.
8. Овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари.
8.1. Кахексия босқичидаги, сўрилиш жараёнининг ўта бузилганлиги билан кечувчи ичак ва бошқа овқат ҳазм қилиш аъзоларининг касалликлари.
8.2. Декомпенсация босқичидаги, гиперспленизм, портал гипертензия, ҳамда жигар ҳужайраси етишмовчилиги бўлган ҳар хил сабаблар келтириб чиқарган жигар циррозлари.
8.3. Қорин бўшлиғи аъзоларининг тарқалган эхинококкоз ва альвеококкоз касаллиги, жигар ёки буйрак етишмовчилиги билан.
9. Сурункали буйрак етишмовчилигини III босқичи билан кечадиган буйрак касалликлари.
9.1. Сурункали гломерулонефрит.
9.2. Сурункали пиелонефрит.
9.3. Гидронефроз.
9.4. Буйракнинг киста касаллиги.
10. Суяк-мускул тизими ва бириктирувчи тўқима касалликлари: касаллик жараёнининг тўхтовсиз ўта кучайиб бориши ва буйрак фаолиятининг терминал босқичдаги сурункали етишмовчилиги ёки III даражали қон айланиши етишмовчилиги ёхуд марказий нерв системасида турғун бўлган ўчоқли шикастланиши (геми, параплегиялар, гемипарапарезлар) ёки кўндаланг тарғил мускулларни ёйилган шикастланиши дисфагия, дизартрия аломатлари билан.
10.1. Ревматизм артрити.
10.2. Геморрагик васкулит.
10.3. Анкизловчи спондилоартрит (Бехтерев касаллиги)
10.5. Дерматомиозит.
10.6. Тугунчали периартрит.
10.7. Системали склеродермия.
11. Моддалар алмашинуви касалликлари: подагра (подагрик нефропатия ва фаолиятининг терминал босқичдаги сурункали етишмовчилиги билан).
12. Анатомик нуқсонлар: жазони ўташ даврида касалланиш ёки жароҳатланиш оқибатида иккала қўл ёки оёқнинг юқори қисмидан ампутация қилиниши, шунингдек бир оёқ ва бир қўлнинг юқори қисмидан ампутация қилиниши.
13. Нурланиш касаллиги.
13.1. Ўткир кечадиган нурланиш касаллиги.
13.1.1. Ўткир кечадиган нурланиш касаллигининг авжига чиққан давридаги барча оғирлик даражалари (I—IV).
13.1.2. Нурланиш оқибатида тери куйган жойларидаги ўзгаришлар авжига чиққан даврининг I—IV оғирлик даражалари.
13.1.3. Ўткир нурланиш касаллигининг асоратлари.
13.1.3.1. Тез чарчаш билан кечадиган астентик аломатлар ва бошқарув системасининг энг биринчи галда нерв, қон томирлари тизимларининг функционал етишмовчиликлари билан.
13.1.3.2. Асаб ва қон томирлари тизимининг органик шикастланиш аломатлари мия ва периферик қон айланишнинг бузилишлари билан.
13.1.3.3. Тахлилдаги қон кўрсаткичларининг турғун эмаслиги яққол ифодаланган цитопеник аломатлари, иликнинг гиперплазик кўринишлари билан (лейкоцитлар сони 3,0х10 дан кам, тромбоцитлар сони 1,5х10 дан кам).
13.1.3.4. Одам танасида чуқур трофик, дегенератив ва склеротик ўзгаришлар, кейинчалик пайдо бўлган радиацион яралар, оғриқ аломатлари билан.
13.1.3.5. Контрактуралар ва ампутацион нуқсонлар.
13.1.3.6. III даражали нур катарактаси (яхши кўраётган кўзда кўриш равшанлиги 0,1 – 0,5 бўлганда).
13.2. Сурункали нурланиш касаллиги шаклланиш даврининг II—IV даражали оғирлашган ва унинг узоқ муддат ўтган даври (касалликнинг кучайиб борувчи босқичида).
13.3. Кейинчалик намоён бўлган нурланиш таъсирлари (қон ишлаб чиқарувчи тўқималарда, суюқ тўқималарида, ўпкада, жигарда пайдо бўлган хавфли ўсмалар).
Нурланиш касаллиги ва унинг таъсирлари ҳақидаги ташхис комиссия томонидан тиббиёт радиологияси мутахассислари иштирокида биргаликда қўйилади.
14. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС) нинг турғун клиник белгилари пайдо бўлган даврининг қуйидаги ҳоллари: Капоши саркомаси, нафас олиш, ошқозон-ичак, асаб тизимлари ёки бошқа аъзолар ва тизимлар касалланиши.
15. Мохов касаллигининг ҳамма кўринишлари.
16. Қандли диабет касаллиги билан йўлдош бўлган, ҳамда гормонга тобе бўлиб, остеопороз ва гипетрония касалликлари билан асоратланган пўрсилдоқ чин яра.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлигининг
2000 йил 18 декабрдаги
260-сонли буйруғига
2-илова

КЕЛИШИЛГАН
Ўзбекистон Республикаси

Бош прокурори 2-даражали давлат адлия

маслаҳатчи Р.Х. Қодиров 2000 йил 5 декабрь

КЕЛИШИЛГАН

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раиси

У.Қ. Мингбоев

2000 йил 13 декабрь

Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш
ТАРТИБИ
1. Маҳкумлар, озодликдан маҳрум этиш ёки қамоқ тариқасидаги жазони ижро этиш жойларида жазо муддатини ўташ даврида оғир касалликка чалинсалар ва шунингдек уларда ҳукм қилинишдан олдин бор бўлган касалликлар жазо муддатини ўташ даврида кучайиб кетиб, жазони ўташдан озод қилишга тавсия этиш учун асос бўладиган Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган Касалликлар Рўйхатида (бунда кейин матнда Касалликлар Рўйхати деб юритилади) кўрсатилган касалликлар тусини олса, бундай маҳкумлар тиббий текширувдан ўтказилиши лозим.
2. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Марказий махсус комиссияси (бундан кейинги матнда Марказий комиссия деб юритилади) жойлардаги ИИВ, ИИБ комиссиялари (бундан кейин матнда Жойлардаги комиссиялар деб юритилади) таркибида камида уч киши ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари, жойлардаги ИИВ,ИИБ Тиббиёт бўлимлари бошлиғи (раис) ва иккита аъзоси бўлганда маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиб, уларда Касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар борлигини эътироф этади.
3. Комиссиялар таркиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ИИБ бошлиқлари томонидан тасдиқланади. Жойлардаги комиссиялар фақат қўзғатиб бўлмайдиган оғир маҳкумларни Марказий комиссия аъзоларидан бири иштирокидагина тиббий текширувдан ўтказиш ва қарор қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Комиссия фаолиятига аралашиш қатъиян тақиқланади. Комиссия қарорига норозилик билдириш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
4. Комиссия, маҳкумларда Касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар борлиги тўғрисидаги қарорни, беморлар даволаш муассасаларида стационар шароитида синчиклаб текширилгандан кейингина, ўтказилган даволаш натижалари ва якунловчи ташхисга, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ УЯ 64/18 муассасаси Дастлабки тиббий комиссияси, Махсус дастлабки тиббий комиссияси ва вилоятлар ИИБ Дастлабки тиббий комиссиялари хулосаларига асосланиб қабул қилади.
Руҳий касал маҳкумларни улар жазони ижро этиш муассасаларининг руҳий касалхона, бўлинмаларида стационар шароитида синчиклаб тиббий текширувдан ўтказилганларидан сўнг камида иккита врач психиатр иштирокида тузилган психиатрик экспертиза далолатномаси бор бўлгандагина тиббий текширувдан ўтказилади ва қарор қабул қилади.
5. Тиббий текширувдан ўтган бемор маҳкумларда Касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар аниқланмаган ҳолларда қабул қилинган қарор, уларга Комиссия раиси томонидан даволовчи шифокор иштирокида эълон қилинади ва бу ҳақда беморнинг касаллик тарихига ёзиб қўйилади.
6. Маҳкумни тиббий текширувдан ўтказиш натижаларига асосланиб, Комиссия тиббий хулоса чиқаради (1-илова) ва тасдиқлайди. Комиссия кўригидан ўтган маҳкумлар махсус дафтарда ҳисобга олинади. (2-илова).
7. Жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари, жазо муддатини ўтаётган маҳкумларда Касалликлар Рўйхатида кўрсатилган касалликлар борлиги тасдиқланганда, судга Комиссиянинг хулосасидан ташқари, уларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдлари ва бошқа зарур ҳужжатларни тиббий хулоса тасдиқланган кундан кейин уч кун муддат ичида судга тақдим этадилар.
8. Маҳкумлардаги касаллик, жазо муддатини ўташ даврида ўзига-ўзи атайлаб шикаст етказганлиги сабабли ҳосил бўлганлиги хизмат текширувида аниқланганда, бундай маҳкумлар касаллиги туфайли жазо муддатини ўташдан озод қилишга тавсия этилмайдилар, маҳкумнинг ўткир руҳий ҳолатда ўзига-ўзи шикаст етказганлиги мутахассис шифокорлар томонидан тасдиқланган ҳолатлари бундан мустасно.
9. Маҳкумларни касаллиги туфайли жазо муддатини ўташдан озод қилиш масаласи судлар томонидан қонунда белгиланган муддатлардан кечиктирилмай кўриб чиқилиши, судда прокурор, тиббий хулоса чиқарган комиссиянинг аъзоси ёки жазони ижро этиш муассасаси касалхонаси (тиббиёт бўлими) нинг даволовчи шифокори қатнашиши шарт.
10. Суд ўз ваколатлари доирасида маҳкумларни касаллиги туфайли жазо муддатини ўташдан озод қилишни рад этган ҳолларда, суд шундай қарор чиқарганидан кейин қанча вақт ўтишидан қатъи назар, агар касалликларнинг кечишида ўзгаришлар тўхтамай, уларнинг саломатлиги ёмонлашиши давом этса, бундай маҳкумларнинг аввал тасдиқланган тиббий хулосалари ва бошқа ҳужжатлари, қайтадан судга тақдим этилади.
11. Комиссия ва суд мажлисларини ўтказиш учун хоналар ажратиш, комиссия аъзоларини доимий махсус рухсатномалар билан таъминлаш, тақдим этилаётган бемор маҳкумнинг шахсини тасдиқлаш ишлари муассаса бошлиғига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси
Тартибга 1-илова
035-1-У-И шаклдаги тиббий ҳужжат


‎‎‎‎Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
‎‎Муассаса номи ____________________________________

Маҳкумларнинг тиббий текширувдан ўтганлиги ҳақида ‎Махсус тиббий комиссия‎ ‎

‎‎‎XУЛОСАСИ

Исми, шарифи ‎____________________________________________________________________________________________
‎Туғилган йили ва жойи ‎___________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________‎
‎Ким томонидан ва қачон ҳукм қилинган ‎ _______________________________________________________________
____________________________________________________________________________________________‎
‎ЎзР ЖК ____________________ моддаси Жазо муддати __________________________________
‎Муддат бошланган вақт _______________________ Муддатнинг тугаш вақти _________________
‎‎Шахсий ҳужжатларнинг йиғма жилди__________________________________________________
‎Судлангунча ким бўлиб ишлаган _____________________________________________________

(ишламаган бўлса сабаби кўрсатилсин)‎ ‎

Жазо муддатини ўташ даврида касал бўлгунча ким бўлиб ишлаган‎ _____________________________________________

(ишламаган бўлса сабаби кўрсатилсин)‎

Соғлигига шикоятлар ‎____________________________________________________________________________
‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎Анамнез‎
Ҳаёти давомида қандай касалликларга чалинган ва қаерда даволанган ‎_________________________________________________
‎‎‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎Қандай жароҳатлар олган ва операция бўлган‎ ____________________________________________________________________
___________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________

‎Асосий касалликларнинг бошланиши ва кечиши, асосий касалликлари бўйича қаерда ва қанча вақт даволанган, ўтказилган даволаш муолажалари‎ _________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________

Объектив текшириш маълумотлари‎

‎1. Бўйи________см. Вазни___________кг.
‎2. Тана териси ва шиллиқ пардаси ҳолати‎ _______________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________‎
‎3. Мускул ва суяк тизими, бўғинлар ҳолати _____________________________________________________________________
‎‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________‎
‎4. Нафас олиш аъзолари‎ __________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
5. ‎Юрак, қон-томир аъзолари_______________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________‎
‎6. Овқат хазм қилиш аъзолари_______________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________‎
‎7. Сийдик йўллари ва жинсий аъзолар тизими____________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________‎
‎8. Асаб тизими ва руҳий ҳолати _____________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________‎
‎‎9. Кўриш ҳолати _________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________‎
‎‎‎10. Қулоқ, томоқ ва бурун аъзолари ҳолати ____________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎‎‎‎11. Рентген текшируви натижалари ___________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________‎
‎12. Лаборатория текширувлари натижалари ____________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________‎
‎‎13. Якуний ташхис ________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________‎
‎___________________________________________________________________________________________ ‎‎‎‎___________________________________________________________________________________________

‎Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил «18» декабр даги 260 —сонли буйруғи билан эълон қилинган, Маҳкумларни касаллиги туфайли жазо муддати ўташдан озод қилиш учун асос бўладиган Касалликлар Рўйхатининг ____________бандига асосан Маҳкум________________________________________________________________________

‎(фамилияси, исми, шарифи)

жазо муддатини ўташдан озод қилишга тавсия этилиши мумкин.


‎Комиссия раиси
‎‎
‎Комиссия аъзолари






‎‎Муҳр ўрни


‎‎Даволовчи шифокор


‎_______________(Ф.И.Ш.)

‎_______________(Ф.И.Ш.)

‎_______________(Ф.И.Ш.)

‎_______________(Ф.И.Ш.)


‎200_йил «___» __________


___________ (Ф.И.Ш.)

‎‎200_йил «___»____________

‎‎

‎Ўзбекистон Республикаси ИИВ


‎Муассаса номи____________________________

‎‎
‎‎
‎035-3-У-И рақамли шаклдаги
‎тиббий ҳужжат
‎‎

Тартиб
сони

Фамилияси, исми шарифи, туғилган йили, ЎзР ЖК моддаси, жазо муддати ва бошланган сана‎

Бемор касалхонага келган сана ва қандай ташхис билан юборилган

Бемор касалхонада текширилгандан сўнг қўйилган ва махсус тиббий комиссия кўригига тақдим этилган ташхис, сана‎

Махсус тиббий Комиссия мажлиси ўтган сана ва қабул қилинган қарор

Муассаса маъмурияти ҳужжатларни судга юборган сана

Суд мажлиси бўлган сана, суд чиқарган қарор‎

Изоҳ (суд озод этган сана, суд кунигача етмай вафот этган сана, суд рад этгандаи сўнг вафот этган сана, ҳужжатлари қайтадан судга тақдим этилган сана) тагига чизилсин.‎

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

5.‎

6.‎

7.‎

8.‎


‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎



‎‎
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 18 декабрдаги 260-сонли буйруғига 3-илова
Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий Махсус тиббий комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1.1. Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий махсус тиббий комиссияси (бунда кейин матнда Марказий махсус тиббий комиссияси (бундан кейин матнда Марказий комиссия деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 75-моддаси, Жиноят ижроия кодекси 165-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 534-моддаси талабларига асосан, озодликдан маҳрум этилган ёки қамоқ тариқасидаги жазони ўтаётган маҳкумларни, касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тавсия этиш мумкинлигини аниқлаш учун тиббий текширувдан ўтказиш учун тузилади.
1.2. Марказий комиссия ўз фаолиятини юқорида қайд этилган қонунлар, бошқа меърий ҳужжатлар ҳамда ушбу буйруқ билан эълон қилинган Касалликлар рўйхати, Тартиб ва ушбу Низомга асосланиб юритади.
II. Комиссиянинг вазифалари
2.1. Марказий комиссия, озодликдан маҳрум этилган ёки қамоқ тариқасидаги жазони ўтаётган оғир касалликлар билан оғриган маҳкумларни кўрикдан ўтказади ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш ҳақида тиббий хулоса тайёрлайди ва судга тақдим этиш учун муассаса маъмуриятига топширади.
2.2. Зарурат туғилганда бемор маҳкумларни соғлиқни сақлаш идораларининг етакчи мутахассисларига маслаҳат ёрдамини олиш учун кўрсатиш ишларида жазони ижро этиш муассасалари касалхоналари ёки тиббиёт бўлимлари шифокорларига амалий ёрдам кўрсатадилар.
III. Комиссиянинг ҳуқуқлари
3.1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва Ички ишлар вазирликлари томонидан тасдиқланган «Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган Касалликлар Рўйхати» асосида оғир касал маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказиш. Тиббий кўрик натижаларига кўра оғир касалликка чалинган маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилиш учун судга тавсия этиш ҳақида қарор қабул қилиш ва бу ҳақдаги тиббий хулосани тасдиқлаш.
3.2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқори малакали мутахассисларини консультант сифатида жалб этиш.
3.3. УЯ 64/18 муассасаси республика касалхонаси ва жазони ижро этиш муассасалари раҳбарларидан тиббий ҳужжатлар, ёзма хулосалар ва маълумотларни тақдим этилишини талаб қилиш.
3.4. Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод этиш масаласи кўрилаётганда суд мажлисига ўз вакилини юбориш.
3.5. Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишни суд рад этган ҳолларда, суд шундай қарор чиқаргандан кейин қанча вақт ўтганидан қатъи назар, агар касалликларнинг кечишида ўзгаришлар давом этиб, бундай маҳкумлар соғлиғини аҳволи оғирлашиб борса, уларнинг аввал тасдиқланган тиббий хулосалари ва бошқа ҳужжатларини қайтадан судга тақдим этилганини назорат қилиш.
IV. Комиссия ишини ташкиллаштириш
4.1. Комиссия Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвал асосида ишлайди.
4.2. Комиссия кўригидан қуйидагилар ўтадилар: жазони ўташ даврида касалланганлар, жазо ҳукмини олишдан олдин касалланиб, аммо лекин жазони ўташ вақтида касаллик зўрайиб, маҳкумларни касаллиги туфайли муддатидан олдин жазони ўташдан озод этишга асос бўлувчи, Касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар тусини олган ҳолларда.
4.3. Маҳкумларда Касалликлар Рўйхатида қайд этилган касалликлар борлиги ҳақидаги қарор, комиссия томонидан беморни стационар шароитида ўтказилган адекват даволаш ва якуний ташхис асосида кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
4.4. Руҳий касалликларга чалинган маҳкумлар ҳужжатлари фақатгина маҳкумни жазони ижро этиш муассасаси психиатрик бўлимларида, стационар шароитида ўтказилган ва камида иккита врач психиатр иштирокида тузилган психиатрик экспертиза далолатномаси бор бўлган ҳолатлардагина комиссия томонидан кўриб чиқилади.
4.5. Тиббий кўрик натижалари ҳақида икки нусхада тиббий хулоса тайёрланади, хулосанинг бири судга тақдим этилади, иккинчиси маҳкумни шахсий йиғма жилдига тикиб қўйилади. Руҳий бемор маҳкумларга тиббий хулоса уч нусхада тайёрланади, улардан бир нусхаси бемор маҳкум даволаниш учун юборилаётган руҳий касалхонага юборилади.
4.6. Комиссия ўрнатилган тартибда ўз фаолияти ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий-инспекторлик бошқармасига ахборот беради.
4.7. Комиссия ишини юритишни комиссия котиби олиб боради.
5. Жойлардаги ИИВ, ИИБ махсус тиббий комиссиялари ушбу Низомга таяниб иш юритади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тиббиёт бошқармаси
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 18 декабрдаги 260-сонли буйруғига 4-илова
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий махсус тиббий комиссияси таркиби
Комиссия раиси — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси болиғининг ўринбосари.
Комиссия раисининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари, унинг ўзи бириктирилган контингентга даволаш-профилактика ёрдамини ташкил қилиш бўлими бошлиғи.
Комиссия аъзолари:
1. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бош психиатри.
2. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бош терапевти.
3. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бош жарроҳи
4. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бош фтизиатри.
5. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси штатдан ташқари бош невропатологи.
6. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси катта мутахассис фтизиатри.
7. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси Бириктирилган контингентга даволаш-профилактика ёрдамини ташкил қилиш бўлими бошлиғининг ўринбосари (котиб).
Ўзбекистон Республикаси
Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил
18 декабрдаги 260-сонли
буйруғига 5-илова

‎‎





Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг Марказий махсус тиббий комиссияси фаолиятини доимий равишда тахлил қилиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1997 йил 31 декабрдаги 257 — сонли буйруғининг 4.2 банди «ИИВ МТК ҳисоботи» (1—илова) ва «035 — 3 — У—И — рақамли шаклдаги тиббий ҳужжат» (2 —илова) бланкалари наъмуналари билан тўлдирилсин.‎


Муассаса турининг коди _____________________
‎ИИВ,ИИББ,ИИБ,ЖИЭББ ‎

‎_________________________________________
‎муассаса Тиббиёт бўлими
‎(махфийлик белгиси)
‎хизмати коди______________________________

‎_________________________________________‎
(ҳисоботни қабул қилувчи идора номи)‎


‎Ким томонидан тақдим этилади ______________

‎________________________________________‎



‎СТАТИСТИК ҲИСОБОТ
‎ИИВ МТК ҳисоботи‎

(ИИВ.ЖИЭББ, ИИББ,ИИБ номи)

‎________________________________________
‎(ҳисоботни юборувчи муассаса номи) ‎


‎Почта орқали— ярим йилда
‎бир марта.‎

‎‎

‎Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ Махсус тиббий комиссиялари ярим йиллик ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10 —кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармасига ҳисобог юборадилар.

‎200 ____ йил _____— ярим йиллик учун ЖИЭМларда сақланаётган оғир касал Маҳкумларни касаллиги туфайли муддатидан илгари жазони ўташдан озод қилишга тавсия этувчи Махсус тиббий комиссия фаолияти бўйича ҳисобот.

‎__________________________________________________________
‎(Контингент номи, муассаса тури)



(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон)