1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Сўнгги йилларда республикада деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган майдонлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, «Томорқа хизмати» МЧЖ моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, фаолиятини янада кенгайтириш ва аҳоли томорқаларини хизматлари билан қамраб олиш даражасини ошириш, шунингдек маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини янада кўпайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
5.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш);
6.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.17.00 Бино ва иншоотларни қуриш учун ер участкаларидан фойдаланиш тартиби]
аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғларни тизимли етказиб беришни ташкил этиш учун «Томорқа хизмати» МЧЖларга иссиқхона, совутгичли омборхоналар, чорвачилик мажмуалари қуриш учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ ер майдони ажратиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик]
«Томорқа хизмати» МЧЖлар кузатув кенгашлари таркибига, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси аъзо бўлиб киришлари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.14.00 Бозорларда савдо]
аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғларни тизимли етказиб бериш, маҳсулотларни сотишни ташкил қилиш учун вилоятлар ва туман (шаҳар)лар марказий деҳқон бозорларида, аҳоли гавжум пунктларида «Томорқа хизмати» МЧЖлар учун махсус савдо майдонларини ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
1-иловада келтирилган кластер усулида фаолият юритадиган «Томорқа хизмати» МЧЖларга 3 йил муддатга кредит ёки уларнинг устав капиталига кейинчалик сотиш ҳуқуқи билан улуш ажратсин;
аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 20 — 30 тонналик кичик ҳажмли совутгичлар барпо этиш учун кредит ажратсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.01 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш (шунингдек, 09.14.17.05 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик]
тижорат банклари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида уч ой имтиёзли давр билан бир йил муддатга 4 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида 2 миллион сўмгача Оилавий тадбиркорлик маркази хулосасисиз Оn-line тарзда томорқа ер эгаларига микрокредитлар ажратиш механизмини жорий этсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан, 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб асосида камида 30 та аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш харажатларининг 70 фоизини, бироқ 120 миллион сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
5. 2022 йил 1 январга қадар 2-иловага мувофиқ товарларни олиб киришда божхона божининг (божхона расмийлаштируви учун тўлов ва қўшилган қиймат солиғидан ташқари) ноль ставкалари белгилансин.
6. «Ўзбекчорванасл» агентлиги бир ой муддатда цистернада автоматлашган сут ҳажмини ўлчаш ва тозалаш механизмига эга сут маҳсулотлари йиғиш машиналари ҳамда мотокультиваторларга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда «Ўзавтосаноат» АЖга техник вазифани киритсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.17.00 Авиация ва автомобиль саноати;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
«Ўзавтосаноат» АЖ «Ўзбекчорванасл» агентлигининг техник вазифаси асосида, бир ой муддатда цистернада автоматлашган сут ҳажмини ўлчаш ва тозалаш механизмига эга сут маҳсулотлари йиғиш машиналари ҳамда мотокультиваторларни маҳаллийлаштириш бўйича аниқ чораларни кўрсин.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 январь ва 1 июлга қадар сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида қазиладиган қудуқларнинг манзилли дастурини шакллантиради ва тасдиқлайди;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
лойиҳа ташаббускорларига белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга асосан ажратиладиган субсидиялар 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан, 2026 йил 1 январдан бошлаб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
бир ой муддатда тупроқ-иқлим хусусиятларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик экинларининг уруғ ва кўчатларини ҳудудлар кесимида экиш, етиштириш ва сифатли маҳсулот олиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини ва жойларга етказилишини;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.01 Ўсимликшунослик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.02 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш (шунингдек, 03.12.16.00 га қаранг)]
2021 йил 1 январга қадар Фарғона вилоятида «Томорқа хизмати» МЧЖ таклифлари асосида Тошкент давлат аграр университети ва унинг филиаллари ҳузуридаги «Ахборот-маслаҳат марказ»лари (Extension center) ҳамда «In-vitro» лабораторияси томонидан ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлари ва кўчатларини тайёрлаш, етказиб бериш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш ҳамда етиштириш агротехникаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш юзасидан маслаҳат ва тавсиялар бериш бўйича хизматларни шартнома асосида ташкил этилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориб, коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланган ҳолда икки марта ҳосил олиш ишларини ташкил этсин.
10. Тошкент давлат аграр университети, Фарғона вилояти Қува туманидаги Томорқа ер участкаларини ривожлантириш илмий-амалий маркази «Томорқа хизмати» МЧЖлар таклифлари асосида уларнинг ходимларини ва бирга ишловчи томорқа ер эгаларининг малакасини оширишни тизимли ташкил этсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. Хаитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 июнь,
ПҚ-4767-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сон қарорига
1-ИЛОВА
Кластер усулида фаолият юритадиган «Томорқа хизмати» МЧЖлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Номланиши
Қорақалпоғистон Республикаси
1.
«Бозатов томорқа хизмати» МЧЖ
2.
«Амударё томорқа хизмати» МЧЖ
Андижон вилояти
3.
«Дардоқ томорқа хизмати» МЧЖ
4.
«Балиқчи томорқа хизмати» МЧЖ
Бухоро вилояти
5.
«Ромитан томорқа хизмати» МЧЖ
6.
«Жондор томорқа хизмати» МЧЖ
Жиззах вилояти
7.
«Янгиобод томорқа хизмати» МЧЖ
Қашқадарё вилояти
8.
«Касби томорқа хизмати» МЧЖ
9.
«Бишкент томорқа хизмати» МЧЖ
Навоий вилояти
10.
«Кармана-2 томорқа хизмати» МЧЖ
11.
«Нурота томорқа хизмати» МЧЖ
Наманган вилояти
12.
«Чуст томорқа хизмати» МЧЖ
13.
«Радивон цитрус меваси томорқа хизмати» МЧЖ
14.
«Кушон агро томорқа хизмати» МЧЖ
15.
«Golden nuts Namangan томорқа хизмати» МЧЖ
16.
«Уйчи обод замин томорқа хизмати» МЧЖ
Самарқанд вилояти
17.
«Жомбой кўчатчилик томорқа хизмати» МЧЖ
Сирдарё вилояти
18.
«ДМ Агрико томорқа хизмати» МЧЖ
Сурхондарё вилояти
19.
«Музработ томорқа хизмати» МЧЖ
20.
«Бест Гарден томорқа хизмати» МЧЖ
Тошкент вилояти
21.
«Бирлик томорқа хизмати» МЧЖ
22.
«TNA AGRO INVEST томорқа хизмати» МЧЖ
Фарғона вилояти
23.
«Арамати Багдада томорқа хизмати» МЧЖ
Хоразм вилояти
24.
«Янгиариқ томорқа хизмати» МЧЖ
25.
«Мақсуд, Манзура томорқа хизмати» МЧЖ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сон қарорига
2-ИЛОВА
2022 йил 1 январга қадар товарларни олиб киришда божхона божининг (божхона расмийлаштируви учун тўлов ва қўшилган қиймат солиғидан ташқари) ноль ставкаси белгиланадиган техника ва ускуналар
РЎЙХАТИ
Т/р
Товарлар номи
ТИФ ТН коди
1.
Автомобиль рефрижераторлари
8716 39 300 2
2.
Мотокультиваторлар
8432 29 100 0
3.
Инкубатор ва брудерлар
8436 21 000 0
4.
Бир ўқли тракторлар
8701 10 000 0
5.
Минитракторлар
минитракторлар — 8701 91 100 0 — 8701 94 100 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4767-сон қарорига 3-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3680-сон қарорида:
иккинчи хатбошида «ва бошқа воситалар етказиб бериш» сўзлари «, чорва моллари, парранда, қуён, асалари уяси, балиқ, қишлоқ хўжалик техникалари ҳамда эҳтиёт қисмлари, омухта ем, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш учун кимёвий воситалар ва асбоб ускуналар етказиб бериш, шунингдек, иссиқхоналар қуриб бериш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган, шунингдек, ўз майдонларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини саралаш, тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш, қуритиш, қадоқлаш, тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш ҳамда экспорт қилиш»;
еттинчи хатбоши «2020 йил 1 июлдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида 4 фоизлик банк маржасини ҳисобга ҳолда олган ажратилади» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совутиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, иссиқхона мажмуалари қурилишига, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этилишига, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналарини келтиришга»;
қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мазкур «б» кичик бандининг саккизинчи хатбошида келтирилган объектлар фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари, шунингдек, «Томорқа хизмати» МЧЖлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига Жамғармадан белгиланган тартибда ажратиладиган кредитлар эвазига ва лизинг тўловлари асосида мазкур объектларнинг ўзини гаровга қўйиш ҳуқуқи асосида Жамғарма томонидан баланс қийматида сотилади. Уларни қуриш, харид қилиш ва сотиш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 июндаги «Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 433-сон қарорида:
а) 1-банднинг еттинчи хатбошиси «маблағлари ҳисобига» сўзларидан кейин «шакллантирилган ва» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Жамғармага келиб тушган маблағлар унинг ўз маблағлари ҳисобланади ва Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида сарфланади»;
учинчи хатбоши «2020 йил 1 январдан бошлаб ресурсларни ажратиш» сўзларидан сўнг, «3 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан» сўзлари билан тўлдирилсин;
еттинчи хатбоши «2020 йил 1 июлдан бошлаб кредитлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида 4 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда ажратилади» сўзлари билан тўлдирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи — ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«тижорат банклари орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкасида уч ой имтиёзли давр билан бир йил муддатга 4 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда томорқадан самарали фойдаланиш йўналишида 2 миллион сўмгача Оилавий тадбиркорлик маркази хулосасисиз Оn-line тарзда томорқа ер эгаларига микрокредитлар ажратишга;
мева-сабзавотларни қайта ишлаш (қуритиш) корхоналари, совутиш омборхоналари, чорвачилик комплекслари, иссиқхона мажмуалари қурилишига, интенсив боғлар ва токзорлар барпо этилишига, қишлоқ хўжалигида занжирли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, якуний маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган, жумладан, омухта ем тайёрлаш, сутни қайта ишлаш, томат паста ишлаб чиқариш, минерал ўғитлар тайёрлаш, ўсимликларга кимёвий ишлов бериш, қадоқлаш ва саралаш ускуналарини келтиришга.
Мазкур банднинг ўн иккинчи хатбошида келтирилган объект ва ускуналар фермер, деҳқон хўжаликлари, «Томорқа хизмати» МЧЖлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига Жамғармадан ажратиладиган кредит эвазига ва (ёки) лизинг шартлари асосида Жамғарма томонидан баланс қийматида сотилади.
Мазкур объектларни қуриш, харид қилиш ва сотиш тартиби Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади»;
«Жамғарма томонидан «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Халқ банки»га ресурс ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар тижорат банклари томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига 3 йил муддатга, шу жумладан, 1 йилгача имтиёзли давр билан 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда йиллик 7 фоиз ставкада кредитлар бериш учун ресурс сифатида ишлатилиши, 2020 йил 1 январдан бошлаб ресурсларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасидан 4 фоизлик пунктни чегириб ташлаган ҳолда амалга оширилиши алоҳида келишиб олинади;
Жамғарма томонидан тижорат банкларига ресурслар ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ банки томонидан ушбу маблағлар «Томорқа хизмати» МЧЖларга кредит ажратиш учун ресурслар сифатида 3 йил муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги фоиз ставкасида йиллик 2 фоизлик банк маржасини ҳисобга олган ҳолда ишлатилиши, 2020 йил 1 январдан бошлаб ресурсларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасидан 4 фоизлик пунктни чегириб ташлаган ҳолда амалга оширилиши алоҳида келишиб олинади;
Жамғарма томонидан тижорат банкларига ресурслар ажратиш бўйича бош келишувда ушбу маблағлар тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг асосий ставкаси бўйича 2 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тайёрлаш, таъминлаш, савдо ташкилотлари ҳамда лизинг компанияларига моддий-техник базани мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорт сотиб олиш, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг иссиқхоналарини қуриш учун материаллар ва бутловчи қисмлар харид қилишга кредитлар бериш учун ресурс сифатида ишлатилиши, 2020 йил 1 июлдан бошлаб ресурсларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасидан 4 фоизлик пунктни чегириб ташлаган ҳолда амалга оширилиши алоҳида келишиб олинади»;
22-бандда «ҳар ойда» ва «ҳамда банкнинг тегишли кредит қўмитасининг кредит ажратиш тўғрисидаги қарори ҳақидаги ахборотни» сўзлари чиқариб ташлансин;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2020 й., 07/20/4767/1009-сон; 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон; 13.10.2022 й., 07/22/394/0920-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)