1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2008 йил 26 августдаги 194-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 йил, 35-36-сон, 347-модда) 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
3. Жамғарма фаолияти ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ташкил этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари томонидан пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадининг 20 фоизи миқдоридаги йиллик мажбурий ажратмалар;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
юридик ва жисмоний шахсларнинг хомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Жамғармага мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ташкилотларнинг пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадининг мажбурий ажратмалари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай туширилиши шарт.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
6. Жамғармага давлат архивларининг пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадининг мажбурий ажратмалари ҳажмининг тўғри белгиланиши ҳамда белгиланган муддатда ўтказилиши юзасидан масъулият Қорақолпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви раҳбарлари зиммасига юкланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
7. Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағлари Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларига жойлаштирилиши мумкин.
8. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади.
а) давлат архивларининг бинолари ва сақловхоналарида қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини (лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш харажатларини инобатга олган ҳолда) амалга оширишга, уларнинг моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан зарур замонавий ускуналар, мебель, инвентарлар билан жиҳозлаш, кузатув, назорат, ёнғин хавфсизлиги ва идентификация тизимлари, воситалари ва қурилмалари билан таъминлаш ва бошқа товар-моддий қимматликлар харид қилиш;
б) ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техникалари, воситалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш, ахборот-таълим ресурсларини ишлаб чиқиш, иш жараёнини автоматлаштиришга хизмат қилувчи тизимларни яратиш, Агентлик, ҳудудий бошқармалар ва давлат архивлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш, интерактив ресурслар ва маълумотлар базасини шакллантириш, уларни ишчи ҳолатда сақлаш ва хизмат кўрсатиш;
в) хорижий давлатлардан Ўзбекистон тарихига оид архив ҳужжатлари ёки уларнинг нусхаларини қайтариш;
г) жисмоний ва юридик шахслардан архив ҳужжатларини сотиб олиш;
д) Агентлик фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар делегацияларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш, шу жумладан:
Агентлик харажатларини, шунингдек, конференциялар, симпозиумлар, семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатларини ўтказиш харажатларини қоплаш, сувенирлар, маҳсулотлар, буклетлар ва ахборот-маърифий материалларни харид қилиш;
республикада ва хорижий мамлакатларда ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этиш ва уларни ўтказиш;
хорижий меҳмонларнинг ташрифи билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
е) Агентлик ходимларини моддий рағбатлантириш, мукофотлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, ўқитиш ва малакасини ошириш;
ж) Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
з) Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари ходимларини хорижий давлатларнинг архив, илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, тажриба алмашиш;
и) Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари ходимларига мамлакатда ва хориждаги режадан ташқари хизмат сафарлари харажатларини қоплаш учун тўлаб бериш;
к) қонунчиликда тақиқланмаган Агентлик фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирлар.
Агентликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан ахборот-коммуникация жиҳозлари, мебель, инвентарлар ва транспорт воситаларини харид қилиш, реконструкция, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ харажатлар;
ходимларнинг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар бериш ва ижтимоий муҳофаза қилиш (йўлкира ва овқатланиш харажатлари учун қўшимча ҳақлар кўринишида) харажатларини амалга ошириш.
Агентлик марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар, уларга моддий ёрдам бериш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига асосан амалга оширилади.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
11. Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатлар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон миллий архивлари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари томонидан ушбу харажатларни асословчи тегишли ҳужжатлар билан бирга Агентликка тақдим этилади.
Ҳужжатларнинг асосланганлиги ва сифати, келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги юзасидан ҳудудий бошқарма бошлиқлари, Ўзбекистон миллий архивлари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлари раҳбарлари жавобгардир.
12. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш унинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси бюджет тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади, Агентлик директори томонидан тасдиқланади ва рўйхатдан ўтказилади.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
13. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар фақат Агентлик директори ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари бошлиқлари, Ўзбекистон миллий архивлари директорларининг асосли ёзма мурожаати асосида Жамғармани бошқариш Кенгаши розилиги билан амалга киритилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш
14. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун Жамғармани бошқариш Кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) ташкил этилади.
Кенгаш Агентлик, ҳудудий бошқармалар ва давлат архивларининг 21 — 23 нафар раҳбар ва масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади. Кенгашнинг шахсий таркиби, қоидага кўра, бир йилда бир марта Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
Кенгаш аъзолари Кенгаш таркибида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Кенгаш иштирок этишнинг ихтиёрийлиги ва Кенгаш ваколатига тегишли масалаларни ҳал этишда унинг барча аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги тамойиллари асосида шакллантирилади.
Кенгаш, қоидага кўра, Кенгаш раиси, раис ўринбосари, котиб ва аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Агентлик директори лавозимига кўра Кенгаш раиси ҳисобланади.
15. Қуйидагилар Кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳисобот йили якуни бўйича Жамғарма маблағларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш.
Кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Кенгаш аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.
Кенгаш котиби Кенгаш аъзоси ҳисобланади.
19. Кенгаш ўз мажлисларини заруратга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.
20. Кенгаш мажлисини Кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда эса — Кенгаш раиси ўринбосари олиб боради.
21. Кенгаш мажлиси унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда, ўтказилган ҳисобланади.
22. Мажлисни ўтказиш учун кворум ёхуд раис ёки унинг ўринбосари бўлмаганда, Кенгаш мажлисини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.
23. Кенгаш мажлисида кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига кўра давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассислари, давлат архивларининг ходимлари таклиф этилиши мумкин.
24. Кенгаш қарори Кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини, шунингдек, Кенгаш маблағларидан фойдаланилишини тасдиқлаш масалалари бўйича қарор Кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзолари учдан икки қисмининг овози билан қабул қилинади.
Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ҳамда директор буйруғи асосида амалга оширилади.
25. Агентликнинг бухгалтерия бўлими Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
(25-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
26. Ишчи орган:
Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини ишлаб чиқади;
даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди, шунингдек, уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;
(26-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва Ўзбекистон миллий архивлари раҳбарларининг Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатларини умумлаштиради ва Кенгашга кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлайди;
(26-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2025 й., 09/25/171/0258-сон)
Жамғарманинг тушумлар манбалари бўйича даромадлари ҳамда асосий харажатлари йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;
ҳар чорак якуни бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ҳамда Кенгашга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади.
27. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда жорий хизмат кўрсатиш ишлари Агентликнинг бухгалтерия бўлими томонидан амалга оширилади.
5-боб. Ҳисоб, ҳисобот ва назорат
28. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Агентликнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.
29. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Кенгаш томонидан кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили Агентлик ҳайъати йиғилишида 15 апрелгача тасдиқланади.
30. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси ҳамда унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар, шунингдек, товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилиш бўйича тузилган шартномалар рўйхатлари Агентликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
31. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда Агентлик буйруғи билан ташкил этилган тегишли ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
32. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
33. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш
СХЕМАСИ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Архив иши ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон миллий архивлари
Архив иши ҳудудий бошқармалари, давлат архивлари томонидан пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадларидан мажбурий ажратмалар тўланади.
ҳар чоракда,
кейинги ойнинг
25 санасигача
II босқич
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги
Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Жамғармани бошқариш Кенгаши тузилади ва унинг шахсий таркиби тасдиқланади.
ҳар йили
III босқич
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилиб тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган муддатларда
IV босқич
Жамғармани бошқариш Кенгаши
1. Жамғармадан маблағ ажратиш масалалари Жамғармани бошқариш Кенгаши мажлисида муҳокама этилади, маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
2. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги директори буйруғи асосида амалга оширилади.
заруратга кўра (ҳар чоракда камида бир марта)
V босқич
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги
Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот Жамғармани бошқариш Кенгаши томонидан кўриб чиқилади ҳамда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Ҳайъати йиғилишида тасдиқланади.
ҳар йили 15 апрелга қадар
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 174-сон қарорига 3-ИЛОВА
Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат бошқа ташкилотларида (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг қоидалари тадбиркорлик субъектларига нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) давлат ташкилотларида архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини (кейинги ўринларда — давлат назорати) амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
4. Вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар миқёсидаги давлат ташкилотларида давлат назорати тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича меъёрлар ва қоидаларнинг барча бузилишлари тўғрисида давлат назоратини амалга оширувчи органлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини хабардор қилади, шунингдек, кўрсатиб ўтилган бузилишларнинг олдини олиш бўйича уларнинг таклифларини ҳисобга олади.
Давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Агентликнинг давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
архив иши ва иш юритиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
давлат ташкилотларида архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш ҳамда мазкур соҳадаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
архив иши ва иш юритиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси назоратини, архивларга ҳужжатларни топширишнинг белгиланган тартибига ва уларни сақлаш режимига риоя этилишини таъминлаш;
идоравий сақлов ва архив сақлови босқичида архив фондлари ва архив ҳужжатлари сақловини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, архив ҳужжатларини сақлаш муддати тугамасдан туриб ноқонуний йўқ қилинишининг олдини олиш;
ахборот ташувчиларнинг туридан қатъи назар, архив ҳужжатлари ва ҳужжат айланиши билан ишлашни ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ҳужжатларни тайёрлаш, рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва ижросини назорат қилиш, уларни жорий сақлашни ташкил этиш бўйича услубий ҳужжат ишлаб чиқиш ва тарқатиш;
давлат ташкилотларининг ҳудудий бошқармаларида иш юритишни таъминлаш ҳолати бўйича ташкилий-услубий раҳбарликни ва назоратни амалга ошириш;
архив иши ва иш юритишнинг самарадорлигини ошириш бўйича кўрилаётган тегишли чора-тадбирлар тўғрисида давлат ташкилотларини хабардор қилиш ва улар томонидан архив иши ва иш юритиш билан боғлиқ мажбуриятларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
тизимли асосда архив иши ва иш юритиш соҳасида ҳуқуқий саводхонликни ва қонунчиликни қўллаш маданиятини ошириш, ушбу соҳадаги қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ахборот-тушунтириш ва маърифий-тарбиявий ишларни амалга ошириш.
6. Қуйидагилар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат назоратини амалга ошириш соҳасидаги асосий вазифалари ҳисобланади:
тегишли ҳудудларда жойлашган архив ва идоравий архивлардаги Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатларининг ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш;
идоравий сақлов ва архив сақлови босқичида архив ҳужжатларининг сақланишини, шунингдек, давлат ташкилотларнинг архив ҳужжатларини ноқонуний йўқ қилишга йўл қўйилмаслигини таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашиш.
7. Давлат ташкилотларида, уларнинг идоравий архивларида ҳамда давлат архивларида сақланаётган архив ҳужжатлари давлат назоратининг объектлари ҳисобланади.
8. Давлат назоратининг шакллари қуйидагилардан иборат:
давлат ташкилотлари томонидан архив иши ва иш юритиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига амал қилинишини, давлат дастурлари ва соҳага оид бошқа дастурлар бажарилишини текшириш;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
объектда архив ҳужжатларини сақлаш ҳолатини кўрикдан ўтказиш ва уларни қайд этиш;
сўровномалар йўллаш, зарур бўлган ахборот, ҳужжат ва материалларни олиш ва таҳлил қилиш;
архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳужжат ва материалларни тафтиш қилиш.
9. Агентлик ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслари ўз ваколатларини амалга оширишда фуқароларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек, давлат ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ва бошқа ахборотни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор этмасликлари шарт.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
10. Давлат ташкилотлари Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларига иш учун зарур бўлган шарт-шароитлар яратади, тегишли ҳужжатларни тақдим этади ҳамда Агентлик ваколатига кирувчи масалалар юзасидан тушунтиришлар беради.
2-боб. Давлат назоратини амалга оширувчи давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари
11. Давлат назорати Агентликнинг мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
Агентлик номидан:
«Ўзархив» агентлигининг Архив иши ва иш юритиш бўйича давлат назорати бўлими бошлиғи;
«Ўзархив» агентлиги Архив иши ва иш юритиш бўйича давлат назорати бўлими бош мутахассиси;
ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ва бош мутахассислари Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар ҳисобланади.
12. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар:
давлат ташкилотларидан архив иши ва иш юритишга оид зарур маълумот, ахборот, тушунтириш ва ҳужжатларни сўраш ҳамда бепул олиш;
давлат назоратини амалга ошириш давомида зарур ҳужжатларни ўрганиш, архив сақловхоналарини фото, видеотасвирга тушириш;
архив ҳужжатларига зарар етказган, қонунчилик ҳужжатларини бузган ва бошқа шахслардан ёзма равишда тушунтириш олиш;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
давлат ташкилотларининг бино ва иншоотларига архив иши ва иш юритиш соҳасидаги фаолияти бўйича давлат назоратини амалга ошириш учун мазкур бино ва иншоотларда бўлиш қоидаларига риоя қилган ҳолда кириш ва кўздан кечириш;
архив иши ва иш юритиш қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш сабаблари ҳамда архив ҳужжатларининг сақлов шароитларини аниқлаш;
(12-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
архив иши ва иш юритиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлигини бартараф қилиш ҳақида давлат ташкилотларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
(12-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
давлат назорати натижалари бўйича маълумотнома, далолатнома, хулоса, ҳисоботлар тузиш ва тасдиқлаш;
архив иши ва иш юритиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги материалларни тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юбориш;
(12-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган бошқа ҳуқуқларга эга.
(12-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
13. Давлат назоратини амалга оширувчи мансабдор шахслар:
давлат ташкилотларига давлат назоратини ўтказиш тўғрисидаги назорат қилувчи орган раҳбарининг буйруғи нусхаси, хизмат гувоҳномасини кўрсатишга;
давлат ташкилоти фаолиятига тўсқинлик қилмасликка;
давлат сири, тижорат ёки бошқа сирлар сақланишини таъминлашга;
давлат назорати натижасини далолатнома (маълумотнома) билан расмийлаштиришга, унинг бир нусхаси давлат назорати тамом бўлган кунда давлат назоратидан ўтган давлат ташкилотига тақдим этишга;
ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланганда унга таъсир кўрсатишнинг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чораларини кўришга мажбур.
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3-боб. Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини ташкил этиш
14. Давлат назорати ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ қуйидаги тартибда ўтказилади:
республика аҳамиятига молик давлат ташкилотларида, шунингдек, Ўзбекистон миллий архивларида — Агентликнинг тегишли мансабдор шахслари (республика даражасида);
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бошқармалари ва вилоят аҳамиятига молик давлат ташкилотлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви ва вилоят давлат архивларида — тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда ҳудудий бошқармаларнинг мансабдор шахслари (ҳудудий даражада);
туман ва шаҳар аҳамиятига молик давлат ташкилотлари, шунингдек шаҳар ва туманлар давлат архивларида — тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда ҳудудий бошқармаларнинг мансабдор шахслари (туман (шаҳар) даражасида).
15. Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда давлат ташкилотлари фаолиятида архив иши ва иш юритиш соҳасидаги қонун бузилишларининг профилактикаси ва олдини олиш мақсадида режали тартибда ишчи ва ўқув семинарларда ахборот-тушунтириш ишлари амалга оширилади.
16. Давлат назорати календарь йил учун 15 январдан кечиктирмасдан, йилнинг бошида тасдиқланадиган давлат назорати режасига мувофиқ икки йилда камида бир марта амалга оширилади.
Давлат назорати режаси:
республика даражасидаги режа — Агентлик директори томонидан тасдиқланади;
вилоят ва туман (шаҳар) даражасидаги режа — тегишли ҳудудий бошқармалар бошлиқлари томонидан тасдиқланади;
барча даражадаги давлат назорати режаларини ўз ичига олган давлат назоратининг умумий режаси тасдиқлангандан сўнг бир ҳафта муддатда Агентлик веб-сайтининг тегишли бўлимида жойлаштирилади.
17. Давлат назоратини амалга ошириш режалаштирилган давлат ташкилотига расмий (ёзма) билдиришнома унинг олганлигини тасдиқлашни сўраган ҳолда:
ушбу давлат ташкилотини давлат назорати режасига киритиш тўғрисида жорий йил учун режа тасдиқланганидан кейин — бир ҳафта ичида, бироқ ташкилотда давлат назорати ўтказилишидан ўн кун олдин;
давлат назоратини ўтказиш бўйича — давлат назорати ўтказилишидан бир ҳафта олдин юборилади.
Давлат ташкилоти ўз вақтида хабардор қилинмаган тақдирда, режага мувофиқ ташкилотда давлат назоратини ўтказиш муддати ушбу ташкилотни бевосита хабардор қилиш орқали кейинги ойга қолдирилади.
18. Давлат назорати ўн беш кундан кўп бўлмаган муддат давомида амалга оширилади.
19. Давлат назорати натижалари бўйича архив иши ва иш юритиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиш ҳолати ва аниқланган қонун бузилиши тўғрисида давлат ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан далолатнома (маълумотнома) тузилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Хулосага асосан Агентлик томонидан давлат ташкилотларига ва (ёки) уларнинг юқори турувчи ташкилотларига архив иши ва иш юритиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни юзага келтириб чиқараётган шарт-шароитларни бартараф этиш, илмий-тарихий ва амалий аҳамиятга эга бўлган ҳужжатларнинг йўқолиши ёки ноқонуний йўқ қилинишининг олдини олиш бўйича ташкилотларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш тўғрисидаги таклифлар билан тақдимнома киритилади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Архив ҳужжатларини топшириш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг, шунингдек, архивлар ва идоравий архивлар томонидан хизмат кўрсатишнинг белгиланган тартибини бузганлик ҳолатлари аниқланганда, Агентлик органларининг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида мазкур ҳолатлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомаларни тузади ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборади.
20. Республика даражасидаги давлат назоратини ташкил этишда Ўзбекистон миллий архивларининг тажрибали ходимлари жалб этилади.
Ҳудудий ва туман (шаҳар) даражаларидаги давлат назоратини самарали ташкил этиш учун вилоят, шаҳар ва туман давлат архивларининг тажрибали ходимлари жалб этилган ҳолда ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви ва тегишли вилоятлар давлат архивлари ходимлари;
тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакили.
22. Архивларда (Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳар марказий давлат архивлари, вилоятлар давлат архивлари) давлат назоратини ўтказишда текширилаётган архив асосий иш жойи бўлган архив ходимини, шунингдек, ўриндошлик асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи архив ходимлари комиссия таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
23. Ҳудудий комиссия ўз фаолиятида Агентликка ҳисобдордир.
4-боб. Якунловчи қоидалар
24. Назорат қилувчи орган мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатлари ва қарорлари юзасидан бевосита судга ёки бўйсуниш тартибида юқори турувчи органга ёхуд мансабдор шахсга шикоят қилиниши мумкин.
25. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
26. Ушбу Низом талабларини бузган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш