Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.05.2006
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МИЛЛИЙ ПАСПОРТЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИК ВА МОЛИЯВИЙ МАСАЛАЛАРИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИНИ УЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 майдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг паспортлари ва 16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг гувоҳномалари бланкалари тайёрлашни моддий-техник таъминлаш ва ташкил этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Миллий паспортлар тайёрлашни моддий-техник ва молиявий таъминлаш ҳамда аҳолига паспорт беришни тезлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қapop қилади:
1. Миллий паспортлар тайёрлашнинг моддий-техник ва молиявий масалаларини ҳал этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини улар билан таъминлашга оид тадбирлар иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомаларига кўра илова қилинаётган тадбирларга мувофиқ бюджетдан зарур пул ва валюта маблағлари ажратсин.
Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси импорт бўйича олинадиган паспортга оид полиграфия материаллари ва химикатларни сотиб олиш учун «Гознак» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасига зарур маблағларни конвертация қилиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқсин ва ҳал этсин.
2. «Гознак» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг буюртманомалари бўйича миллий паспортларни ўз вақтида ва сифатли тайёрлашни таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортларини тасдиқланган жадвалга мувофиқ расмийлаштиришни, беришни ва алмаштиришни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 21 август,
293-сон