Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-112-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора–тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 майдаги ПҚ-4308-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, йирик корхоналар, инвестиция фондлари ва молия институтлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасига Хитой Халқ Республикасидан (кейинги ўринларда ХХР деб аталади) жалб этиладиган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмларини кўпайтириш, ХХР бозорига маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш ва таркибини диверсификация қилиш, иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, Ўзбекистонда инвестиция фаолиятининг истиқболлари тўғрисида ХХРнинг истиқболли инвесторларини мунтазам хабардор қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 майдаги ПҚ-4308-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ХХРдаги ваколатхонаси (кейинги ўринларда Ваколатхона деб аталади) Пекин шаҳрида ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Ваколатхона фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича «йўл хариталари»га киритилган ХХР билан савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик соҳасидаги аниқ лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини ва самарали мониторинг олиб борилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти тармоқлари ва инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилишга хорижий инвестициялар, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, илғор технологиялар ва молиявий-техник кўмак дастурлари, ХХРнинг инвестиция фондлари ва молия институтлари жалб этилишини таъминлаш, шунингдек, улар самарали ўзлаштирилишига кўмаклашиш;
Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотлари ва хизматлари ХХР бозорига олиб кирилишини ташкил этиш ҳисобига маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмларини ошириш, ўзаро товар айланмаси номенклатурасини кенгайтиришга кўмаклашиш;
ХХР провинциялари маъмуриятлари ва ташкилотлари билан Ўзбекистон Республикаси давлат бошқаруви органлари ва ташкилотларининг ҳамкорлигини йўлга қўйишни тизимли ташкил этиш;
салоҳиятли инвесторларни излашда узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатиш, савдо ва инвестиция шартномаларини тузиш, ишбилармон доиралар иштирокида музокаралар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва тадбиркорликнинг бошқа шаклларини ривожлантириш, шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун лойиҳа таклифлари ва бошқа зарур материалларни тайёрлашда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, транзит салоҳиятини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, экспорт йўналишларини диверсификация қилиш, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо юкларини ташиш ва транзит қилиш учун имтиёзли режимларни қўллаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш.
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ваколатхонасининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ваколатхонасининг штат жадвали 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ваколатхонасининг харажатлари сметаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-112-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ваколатхона фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2024 йилдан бошлаб ҳар йили Ваколатхонанинг харажатлар сметаси тасдиқлангандан сўнг Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги сўровига асосан 10 кун муддатда Энергетика, Рақамли технологиялар, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари ҳамда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан мақсадли пул маблағлари ўтказиб берилиши таъминлансин.
(4-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-112-сон қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган)
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
2019 йилда штат жадвалига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаган ҳолда Ваколатхона фаолиятини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги харажатлари сметасига қўшимча маблағ ажратсин;
2020 йилдан бошлаб Ваколатхона харажатларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигини молиялаштиришни амалга оширсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатхонага еттита, шу жумладан, бюджет маблағлари ҳисобидан учта автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-112-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-112-сонли қарори таҳририда)
икки ой муддатда Ваколатхона раҳбари ва ходимлари жавобгарлиги ва фаолиятини баҳолаш мезонларини назарда тутувчи Ваколатхона тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
бир ой муддатда штатлар жадвалига мувофиқ мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича Ваколатхонани малакали мутахассислар билан тўлдирсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 декабрдаги 793-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 09/21/793/1222-сон)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ваколатхонанинг Пекин шаҳрида жойлаштирилиши ва жиҳозланишини таъминласин, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этсин.
7. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатхона Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ҳисобот беради ва ўз фаолиятини вазирнинг умумий раҳбарлиги остида амалга оширади;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-112-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ваколатхонага Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-112-сонли қарори таҳририда)
Ваколатхона директори ўз даражаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимига тенглаштирилади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари билан яқин ҳамкорликда амалга оширади;
Ваколатхона Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги хорижий ташкилотларига республикага инвестицияларни, асосан тўғридан-тўғри инвестицияларни, молиявий-техник кўмак маблағларини ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар товарлари экспортини рағбатлантиришда, шунингдек, туристлар оқимини жалб қилиш масалаларида ҳар томонлама кўмаклашади.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 декабрь,
1041-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ваколатхонасининг тузилмаси

Директор

Директор ўринбосари

Инфратузилма (коммунал хизмат, йўл қурилиши ва бошқалар) бўйича менежер (1)

Инвестициялар бўйича менежер (1)

Энергетика бўйича менежер (1)

Молия институтлари билан ишлаш бўйича менежер (1)

Рақамли технологиялар бўйича менежер (1)

Экспорт ва импорт операциялари бўйича менежер (1)

Қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича менежер (1)

Бухгалтер ва хўжалик мудири (1)

Электротехника бўйича менежер (1)

Ходимларнинг умумий чекланган сони 11 нафар.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-112-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ваколатхонасининг штат жадвали

АҚШ доллари

T/р

Лавозими

Штатлар сони

Ойлик маош

Иш ҳақи фонди

1.

Директор

1

2 805,0

33 660,0

2.

Директор ўринбосари

1

2 475,0

29 700,0

3.

Инвестициялар бўйича менежер

1

2 475,0

29 700,0

4.

Инфратузилма (коммунал хизмат, йўл қурилиши ва бошқалар) бўйича менежер

1

2 475,0

29 700,0

5.

Энергетика бўйича менежер

1

2 475,0

29 700,0

6.

Рақамли технологиялар бўйича менежер

1

2 475,0

29 700,0

7.

Қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича менежер

1

2 475,0

29 700,0

8.

Электротехника ва енгил саноат бўйича менежер

1

2 475,0

29 700,0

9.

Молия институтлари билан ишлаш бўйича менежер

1

1 980,0

23 760,0

10.

Экспорт ва импорт операциялари бўйича менежер

1

1 980,0

23 760,0

11.

Бухгалтер ва хўжалик мудири

1

1 980,0

23 760,0

Жами:

11

26 070,0

312 840,0

Изоҳ:
Энергетика, рақамли технологиялар, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда электротехника саноати бўйича менежерларнинг моддий таъминоти бўйича барча харажатлар (ойлик иш ҳақи, ижтимоий суғурта, яшаш бўйича ижара тўловлари, фарзандларни ўқитиш харажатлари, хизмат сафари, алоқа ва бошқалар), шунингдек, қўшимча 4 та автотранспорт воситаси сотиб олиш ва сақлаш харажатлари тегишли равишда Энергетика, Рақамли технологиялар, Қишлоқ хўжалиги ҳамда Сув хўжалиги вазирликлари, «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича менежер харажатлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тенг улушда қопланади.
Электротехника саноати бўйича менежер харажатлари «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси томонидан қопланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-112-сонли қарори таҳририда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 декабрдаги 1041-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ваколатхонасининг харажатлари сметаси
(3-илова номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-112-сонли қарори таҳририда)

Т/р

Харажатлар

Категория

Модда

3 ойлик харажатлар миқдори

АҚШ долларида

сўмда*

1.

Иш хақи

41

10

46 035,0

2.

Ижтимоий эҳтиёжлар учун бошқа бадаллар ва ажратмалар

41

21

3 500,0

3.

Хизмат сафари харажатлари

42

10

46 890,0

450 144,0

4.

Коммунал хизматлар учун харажатлар

42

20

6 278,5

5.

Сақлаб туриш ва жорий таъмирлаш

42

30

4 375,0

6.

Ижара харажатлари

42

40

59 400,0

7.

Моддий айланма маблағлар захираларига харажатлар

42

50

5 305,2

8.

Товарлар ва хизматларни сотиб олиш учун бошқа харажатлар

42

90

5 100,0

9.

Асосий фондларни сотиб олиш

43

50

207 300,0

10.

Бошқа харажатлар

48

00

9 750,0

Итого:

393 933,7

450 144,0

Олдинги таҳрирга қаранг.
* Зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги тасдиқланган бюджет доирасида ушбу харажатлар сметасига ўзгаришлар киритиши мумкин.
(3-илова изоҳи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 мартдаги ПҚ-112-сонли қарори таҳририда)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2019 й., 09/19/1041/4234-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 09/21/793/1222-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)