Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.03.2022
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори билан тасдиқланган Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Геодезия ва картография фаолиятини соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шароитларини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 119-модда) билан тасдиқланган Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 21 ноябрь,
927-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 927-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори билан тасдиқланган Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 8-банднинг учинчи хатбошидаги «уч йил» сўзлари «икки йил» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 23-банддаги «уч кун» сўзлари «бир кун» сўзлари билан алмаштирилсин.
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи — еттинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
4. 2-илованинг «Бажариш муддатлари» устуни «5-босқич» позициясидаги «3 кун давомида» сўзлари «1 кун давомида» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/927/4051-сон)