Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Республика ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини жорий этиш механизмларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бозор муносабатларини жорий қилиш, пахта хом ашёсини қайта ишлаш ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш тармоқларининг интеграциялашувини янада кенгайтириш, шунингдек, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ва кластерлар фаолиятининг ижобий натижаларини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, тўқимачилик саноати ташкилотлари ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларини ташкил этувчи ташаббускорларнинг (кейинги ўринларда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари деб аталади):
республика ҳудудларида 2020 йил пахта ҳосилидан бошлаб 1-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларини ташкил этиш ҳамда экин майдонларини кенгайтириш;
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига белгиланган тартибда 2-иловада келтирилган рўйхатга мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотларини баҳолаш қийматини 5 йил муддатда бўлиб тўлаш шарти билан сотиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ ташкил этилаётган ҳамда экин майдонлари кенгайтирилаётган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига белгиланган тартибда суғориладиган ер майдонлари ажратилишини таъминласин.
3. «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотларини тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига сотиш масаласи жамиятнинг бошқарув органи мажлисларида кўриб чиқилишини ва бошқарув органи хулосасига кўра пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари билан тегишли шартномалар тузилишини;
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига сотиладиган пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотлари хатловдан ўтказилиши ва баҳоланишини таъминласин.
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларининг пахта хом ашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун кредитлар агротехника тадбирларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда ажратилади;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 февралдаги ПФ-6179-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2021 й., 06/21/6179/0165-сон)
б) кузги агротехника тадбирларига (шудгорлаш, ер тайёрлаш ва шўр ювиш) сарфланадиган харажатлар Жамғарма томонидан тижорат банкларига ажратиладиган кредитлар ҳисобидан амалга оширилади;
в) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига:
Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта ва тўқимачилик ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорининг 2, 4 — 8, 10 ва 13-бандлари;
«Пахта ва тўқимачилик саноатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорининг 4, 9 ва 11-бандлари;
«Пахта ва тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 мартдаги 230-сон қарорининг 2 ва 3-бандлари талаблари татбиқ этилади;
г) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталардан фойдаланишни тартибга солиш тартибини янада такомиллаштириш, шунингдек, улардан фойдаланиш соҳасида рухсатномалар бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги 43-сон қарорига мувофиқ белгиланган тартибда ўзига қарашли ер майдонларида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга халақит бераётган дарахтлар ва буталарни кесиб олиб ташлашга рухсат берилади, ўрмон хўжалигининг плантациялари ва суғориладиган ерларда шамол эрозиясидан ҳимоя қилиш учун экилган дарахтлар ва буталар бундан мустасно.
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Давлат статистика қўмитаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти билан биргаликда икки ой муддатда 2019 йил пахта ҳосили хом ашёсини қайта ишлаш давридан бошлаб синов тариқасида, 2020 йил ҳосилидан бошлаб барча пахта тозалаш корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толаси ҳажмларини мажбурий тартибда ҳисобга олиш ва мониторингини юритишнинг автоматлаштирилган ягона давлат тизими дастурини ишлаб чиқсин ҳамда тизимни пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига белгиланган тартибда жорий этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари томонидан сотиб олинадиган пахта тозалаш корхоналарининг солиқ қарздорликларини икки ой муддатда хатловдан ўтказсин ҳамда олди-сотди шартномаси ва тўлов жадвалига мувофиқ солиқ қарздорлигини кечиктириб тўлаш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда барча пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчилари томонидан 2023 йил 1 январга қадар республикада етиштирилган пахта хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотгача бўлган жараённи, шунингдек, маҳаллий корхоналар билан ички тармоқ кооперациясини тўлиқ йўлга қўйишни назарда тутувчи инвестиция шартномаларининг имзоланишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. «Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси И.У. Хайдаров ва «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти бошқарув раиси А.И. Максудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 ноябрь,
914-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 914-сон қарорига
1-ИЛОВА
2020 йил пахта ҳосилидан бошлаб республика минтақаларида янгидан ташкил этиладиган ва экин майдонлари кенгайтириладиган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудуд ва туманлар номи

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари

Ер майдони (гектар)*

I. Ташкил этиладиган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Тахиаташ тумани

«Taqiatas tex» МЧЖ

2 600

2.

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани

«Agro Тoʼrtkoʼl tekstil cluster» МЧЖ

9 800

3.

Андижон вилояти Пахтаобод тумани

«Oltin Mato Teks» МЧЖ

6 481

4.

Андижон вилояти Олтинкўл тумани

«Sayyora Favvorasi Plyus» МЧЖ

5 335

5.

Қашқадарё вилояти Косон тумани

«LT Textile International» ХК («Litai Textile Overseas» ХК)

14 700

Қашқадарё вилояти Миришкор тумани

9 050

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани

8 200

6.

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани

«Kitob ip yigiruv» МЧЖ

6 500

7.

Қашқадарё вилояти Муборак тумани

«MT Amir tex» ҚК МЧЖ

9 000

8.

Наманган вилояти Косонсой тумани

«Namangan paxta tekst» МЧЖ

3 955

9.

Сирдарё вилояти Гулистон тумани

«LT Textile Sirdaryo» МЧЖ

6 200

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани

8 000

Сирдарё вилояти Сардоба тумани

6 700

10.

Сурхондарё вилояти Музработ тумани

«Indenim Сluster» МЧЖ

6 700

Сурхондарё вилояти Термиз тумани

2 216

11.

Хоразм вилояти Хазорасп тумани

«Хазорасп текс» МЧЖ

3 000

12.

Хоразм вилояти Хазорасп тумани

«Девелоп текс» МЧЖ

3 000

13.

Хоразм вилояти Гурлан тумани

«Gurlan-Baraka Teks» МЧЖ

11 259

14.

Хоразм вилояти Урганч тумани

«Ург текс» МЧЖ

8 385

II. Экин майдонлари кенгайтириладиган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари

15.

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани

«Amudaryotex» МЧЖ ҚК

8 104

16.

Андижон вилояти Андижон тумани

«Sohib Omad Barakasi» МЧЖ

4 620

17.

Андижон вилояти Булоқбоши тумани

«Xoʼjaobod Fayz-M» МЧЖ

2 829

18.

Андижон вилояти Балиқчи тумани

«Khantex Group» МЧЖ («Tetratex» МЧЖ)

10 309

19.

Жиззах вилояти Дўстлик тумани

«Sangzor-textile» МЧЖ

6 900

20.

Жиззах вилояти Ш. Рашидов тумани

«Жиззах индустриал тўқима» МЧЖ

3 482

21.

Жиззах вилояти Мирзачўл тумани

«Textile Technologies Group» МЧЖ ХК (TTG)

11 500

Жиззах вилояти Арнасой тумани

8 400

22.

Қашқадарё вилояти Косон тумани

«Bunyodkor» МЧЖ

5 000

23.

Қашқадарё вилояти Нишон тумани

«Indorama Agro» МЧЖ («Indorama Kokand Textiles» МЧЖ ҚК)

10 600

24.

Наманган вилояти Турақўрғон тумани

«Namangan Toʼqimachi» МЧЖ («Namangan Toʼqimachi cluster» МЧЖ)

4 269

25.

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани

«Poly Tex Sirdarya» МЧЖ

4 970

26.

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани

«Textile Technologies Group» МЧЖ ХК (TTG)

10 300

27.

Сирдарё вилояти Ховос тумани

«BEK cluster» МЧЖ

2 557

28.

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани

«Surxondaryo Agroxizmat» МЧЖ

8 600

29.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани

«Shаshmohkashob» МЧЖ

2 350

30.

Тошкент вилояти Бекобод тумани

«Textile Technologies Group» (TTG) ЧК МЧЖ

12 000

31.

Тошкент вилояти Янгийўл тумани

«Ko`kcha tekstil» МЧЖ

2 050

32.

Фарғона вилояти Бувайда тумани

«Global Textile Solutions» МЧЖ

5 120

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани

6 220

ҲАММАСИ:

261 261

* Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларнинг якуний ер майдонлари жойлашуви тузилган контрактация шартномаларидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 914-сон қарорига
2-ИЛОВА
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари ва уларга сотиладиган пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктлари бино ва иншоотлари
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Ҳудудлар номи

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари

Пахта тозалаш корхоналари ва

пахта тайёрлаш пунктлари

2.

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани

«Agro Тoʼrtkoʼl tekstil cluster» МЧЖ

«Тўрткўлпахтатозалаш» АЖбарчапахтатайёрлашпунктларибилан

3.

Андижон вилояти Олтинкўл тумани

«Sayyora Favvorasi Plyus» ХК

«Андижон-3 пахта тозалаш» МЧЖ барча пахта тайёрлаш пунктлари билан

4.

Андижон вилояти Балиқчи тумани

«Khantex Group» МЧЖ

«Чинобод пахта тозалаш» АЖ «Балиқчи», «Бўстон», «Ўрмонбек», «Насриддинобод» ва «Гулистон» пахта тайёрлаш пунктлари билан

5.

Андижон вилояти Пахтаобод тумани

«Oltin Mato Teks» МЧЖ

«Андижон-1 пахта тозалаш» АЖ «Кукунқишлоқ», «Пахтакор» ва «Янгиҳаёт» пахта тайёрлаш пунктлари билан

6.

Бухоро вилояти Когон тумани

«Parvoz Нumo Ravnaq Trans» МЧЖ

«Когонпахтатозалаш» АЖбарчапахтатайёрлашпунктларибиланКогон» пахтатайёрловмасканиданташқари)

7.

Жиззах вилоятининг Мирзачўл ва Арнасой туманлари

«Textile Technologies Group» МЧЖХК

«Арнасой пахта тозалаш» АЖ барча пахта тайёрлаш пунктлари билан

8.

Жиззах вилояти Дўстлик тумани

«Sangzor-textile» МЧЖ

«Дўстлик пахта тозалаш» АЖ

барча пахта тайёрлаш пунктлари билан

9.

Қашқадарё вилоятининг Косон, Миришкор ва Чироқчи туманлари

«LT Textile International» ХК

(«Litai Textile Overseas» ХК)

«Чироқчипахтатозалаш» АЖбарчапахтатайёрлашпунктларибилан, «Косонпахтатозалаш» АЖ
«
Пўлати» «Этаковул» ва «О. Рўзиқулов» пахтатайёрлашпунктларибилан, «Жейновпахтатозалаш» АЖ «Р. Ғойибов», «Хамза», «Махтумқули» ва «Помук» пахтатайёрлашпунктларибилан

10.

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани

«Kitob ip yigiruv» МЧЖ

«Қамаши пахта тозалаш» АЖнинг «Ғузор марказ» ва «Пачкамар» пахта тайёрлаш пунктлари

11.

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани

«Namangan Toʼqimachi» МЧЖ («Namangan Toʼqimachi cluster» МЧЖ)

«Тўрақўрғонпахтатозалаш» АЖ «Шаханд» пахтатайёрлашпунктибилан

12.

Сурхондарё вилояти Шеробод тумани

«Surxondaryo Agroxizmat» МЧЖ

«Шеробод пахта тозалаш» АЖ
«Дўстлик», «У. Юсупов», «Бўстон» ва «Таллашкон» пахта тайёрлаш пунктлари билан

13.

Сурхондарё вилояти Термиз ва Музработ туманлари

«Indenim Cluster» МЧЖ

«Музработ пахта тозалаш» АЖ барча пахта тайёрлаш пунктлари билан

14.

Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани

«Shаshmohkashob» МЧЖ Agrosanoat firmаsi

«Сариосиё пахта тозалаш» АЖ
барча пахта тайёрлаш пунктлари билан

17.

Тошкент вилояти Бекобод тумани

«Textile Technologies Group» (TTG) ХКМЧЖ

«Далварзинпахтатозалаш» АЖбарчапахтатайёрлашпунктларибилан

19.

Хоразм вилояти Хазорасп тумани

«Develop Textile» МЧЖ

«Хазорасп пахта тозалаш» АЖ
«Корхона қоши пахта тайёрлаш пункти» билан

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 747-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 09/21/747/1145-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 914-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
а) 1-илова «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчилари» устуни 26-қатор ва 2-илова «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ташкилотчилари» устуни 25-қатор «Namangan Toʼqimachi» МЧЖ» сўзлари «Namangan Toʼqimachi Cluster» МЧЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг «Пахта тозалаш заводи ва пахта тайёрлов масканлари устунида:
1-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Амударё пахта тозалаш» АЖ ва барча пахта тайёрлаш пунктлари»;
18-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Дўстлик пахта тозалаш» АЖ ва барча пахта тайёрлаш пунктлари»;
21-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Яккабоғ пахта тозалаш» АЖ ва барча пахта тайёрлаш пунктлари»;
36-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Шўрчи пахта тозалаш» АЖ ва барча пахта тайёрлаш пунктлари»;
42-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сайхунобод пахта тозалаш» АЖ ва барча пахта тайёрлаш пунктлари»;
54-қатор қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Хонқа пахта тозалаш» АЖ ва барча пахта тайёрлаш пунктлари (Урганч пахта тайёрлаш пунктидан ташқари)»;
в) 2-иловага қуйидаги таҳрирдаги 421-қаторга қўшилсин:

«

421.

Сирдарё вилояти Боёвут тумани

«Boyovut tehno Cluster» МЧЖ

«Боёвут пахта тозалаш» АЖ ва барча пахта тайёрлаш пунктлари

».

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорида:
а) 2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «мажбурий тартибда» сўзлари «ихтиёрий равишда» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловадан 3- ва 4- позициялар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.11.2019 й., 09/19/914/4032-сон; 27.02.2021 й., 06/21/6179/0165-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.12.2021 й., 09/21/747/1145-сон)