1. Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот маркази бир ҳафта муддатда:
оммавий ахборот воситалари эътиборига сайловларни ёритиш учун аккредитациядан ўтказиш тартибини етказсин;
оммавий ахборот воситалари вакиллари учун белгиланган намунадаги гувоҳномалар тайёрланишини таъминласин.
3. Вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари вилоят ва туман (шаҳар) миқёсидаги оммавий ахборот воситалари вакилларининг аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатларини белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши, аккредитациядан ўтказилиши ва белгиланган намунадаги гувоҳномалар берилишини таъминласин.
4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
5. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби Х. Маматов зиммасига юклансин.
Раис М. АБДУСАЛОМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 5 октябрь,
952-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 952-сон қарорига ИЛОВА
Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига (бундан буён матнда Сайлов кодекси деб юритилади), Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига (бундан буён матнда маҳалий Кенгаш деб юритилади) сайлов кампаниясини ёритиш учун хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари (бундан буён матнда ОАВ деб юритилади) вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
1. Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарликнинг бориши ва у қандай ўтаётганлигини ёритиб борадилар. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларда қатнашиш учун ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 13 майдаги 1254-сонли қарори таҳририда)
ОАВ вакилларининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда МСК деб юритилади), ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан берилган гувоҳномалар билан тасдиқланган бўлиши керак.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови бир вақтда ўтказилган тақдирда — ОАВ вакиллари МСК томонидан аккредитациядан ўтказилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
2. ОАВ сайлов кампанияси бошланганлиги расман эълон қилингандан кейин МСК томонидан белгиланган кундан бошлаб, сайловга камида ўн кун қолгунига қадар МСК, ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссияларига ўз вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисида мурожаат қилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
3. МСК, ҳудудий, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан аккредитациядан ўтказилган ОАВ вакилларига тегишинча мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги гувоҳномалар берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
31. ОАВ ўз вакилларини аккредитациядан ўтказиш учун тегишли сайлов комиссиясига «E-saylov» ахборот тизими орқали мурожаат қилиши мумкин.
ОАВ вакилларига гувоҳномалар электрон шаклда «E-saylov» ахборот тизими орқали берилганда гувоҳнома тегишли сайлов комиссияси раиси томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарорига асосан киритилган)
4. ОАВ вакилининг ваколат муддати унга аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган кундан бошланади ва сайлов якунлари расман эълон қилинган куни тугайди.
Тегишли сайлов комиссияси томонидан такрорий овоз бериш ёки такрорий сайлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ОАВ вакили гувоҳномасининг амал қилиш муддати такрорий овоз бериш ёки такрорий сайлов натижалари тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар узайтирилган деб ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 13 майдаги 1254-сонли қарори таҳририда)
II боб. Маҳаллий ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш
вилоят, Тошкент шаҳар миқёсида ёритувчи маҳаллий ОАВ вакиллари — ҳудудий сайлов комиссияси томонидан;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
туман (шаҳар) миқёсида ёритувчи маҳаллий ОАВ вакиллари — туман (шаҳар) сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилади.
Вилоят, туман (шаҳар) миқёсида сайлов тадбирларини ёритиш учун аккредитациядан ўтган маҳаллий ОАВ вакилларига берилган гувоҳнома тегишли ҳудуд доирасида амал қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 13 майдаги 1254-сонли қарори таҳририда)
6. Маҳаллий ОАВ Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлган, ўн саккиз ёшга тўлган ўз вакилларини аккредитациядан ўтказиш учун мурожаат қилиши мумкин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарорига асосан биринчи хатбоши билан тўлдирилган)
Аккредитация учун республика, вилоят, туман ва шаҳар миқёсидаги маҳаллий ОАВ раҳбарлари мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган тегишли сайлов комиссияларига ариза билан мурожаат қилади.
Маҳаллий ОАВнинг аризасида аккредитацияга тақдим этилган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилади ҳамда унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
маҳаллий ОАВнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси;
ҳар бир ходим учун тўлдирилган ОАВ вакилини аккредитациядан ўтказиш анкетаси;
ходимнинг электрон фотосурати (оқ фонда, 3х4 см ўлчамда, jpeg форматда, камида 100 КВ ҳажмда, пиксел зичлиги 600dрi, сўнгги 90 кун ичида олинган бўлиши ҳамда ходимнинг юзи ва елкаларининг юқори қисми кўриниб туриши, файл номи фотосуратдаги шахснинг фамилияси ва исмидан иборат бўлиши керак).
Маҳаллий ОАВ вакилини аккредитациядан ўтказиш учун ариза ва анкета мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ тўлдирилади.
Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар МСКга электрон шаклда юборилади. Бунда, мазкур банднинг иккинчи — бешинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар pdf форматда бўлиши лозим.
7. Мурожаат беш кун ичида кўриб чиқилиб, тегишли сайлов комиссиясининг қарори асосида маҳаллий ОАВ вакилига аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
(6- ва 7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 13 майдаги 1254-сонли қарори таҳририда)
III боб. Хорижий ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Қонунчилик палатаси сайловларида хорижий ОАВ вакиллари МСК томонидан аккредитациядан ўтказилади.
МСК хорижий ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (бундан буён матнда ТИВ деб юритилади) билан ҳамкорлик қилади.
10. Хорижий ОАВ вакиллари, шу жумладан ТИВдан аккредитациядан ўтган хорижий ОАВ вакиллари сайлов кампаниясини ёритиш мақсадида МСКдан аккредитациядан ўтиш учун ТИВга мазкур Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қиладилар.
Хорижий ОАВ вакиллари ТИВга «E-saylov» ахборот тизими орқали мурожаат қилиши мумкин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)
ҳар бир ходим учун тўлдирилган ОАВ вакилини аккредитациядан ўтказиш анкетаси (pdf форматда);
ходимнинг электрон фотосурати (оқ фонда, 3х4 см ўлчамда, jpeg форматда, камида 100 КВ ҳажмда, пиксел зичлиги 600dрi, сўнгги 90 кун ичида олинган бўлиши ҳамда ходимнинг юзи ва елкаларининг юқори қисми кўриниб туриши, файл номи фотосуратдаги шахснинг фамилияси ва исмидан иборат бўлиши керак).
Тақдимнома беш кунлик муддат ичида кўриб чиқилиб, МСК қарори асосида хорижий ОАВ вакилига аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 13 майдаги 1254-сонли қарори таҳририда)
IV боб. ОАВ вакилининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
13. ОАВ вакили:
сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир барча тадбирларни ёритиш;
сайлов комиссияларининг мажлисларида ҳозир бўлиш;
сайлов комиссияларининг қарорлари нусхаларини ОАВда ёритиш учун олиш;
номзодлар кўрсатишга бағишланган йиғилишларда, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиш;
муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти ва жойи ҳақида хабардор бўлиш ҳамда ушбу жараённи кузатиш;
сайлов куни овоз бериш хоналарида, шу жумладан овозларни санаб чиқишда ҳозир бўлиш;
сайлов комиссияларининг фаолиятига ҳамда овоз бериш жараёнига халақит бермасдан ва овоз беришнинг яширинлигини бузмасдан фото, видео, аудио ёзувларни амалга ошириш (қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойлари, ҳарбий қисмлар, даволаш муассасалари бундан мустасно);
(13-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 13 майдаги 1254-сонли қарори таҳририда)
сайловчининг турган жойида унинг рухсати билан овоз бериш жараёнида ҳозир бўлиш;
тегишинча округ, туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳар сайлов комиссияси мустасно) сайлов комиссиялари томонидан участка сайлов комиссияларидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни қабул қилиб олиш ҳамда округ бўйича сайлов натижаларини аниқлашда ҳозир бўлиш;
(13-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1077-сонли қарори таҳририда)
сайловга тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказилиши бўйича ўз фикрини баён қилиш ҳуқуқига эга.
ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Сайлов кодексига, оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига ва МСКнинг қарорларига амал қилиши;
сайлов комиссияларининг бинолари (хоналари), мажлислари ва матбуот анжуманларида гувоҳномани бошқаларга кўринадиган тарзда доимо таққан бўлиши;
мажлислар, матбуот анжуманлари, овоз бериш ва бошқа тадбирлар ташкил этиладиган бинонинг ўзлари учун ажратилган жойида сайловга тайёргарликнинг бориши ва у қандай ўтаётганлигини ёритиши;
сайлов жараёнини ёритишда сайлов комиссиясининг фаолиятига ҳамда овоз бериш жараёнига халақит бермаслиги;
барча даражадаги сайлов комиссияларига, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ҳамда бошқа ташкилотларга ташриф буюрганида унга берилган гувоҳномани ҳамда ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни ёнида олиб юриши ҳамда мансабдор шахслар талабига мувофиқ уларни кўрсатиши шарт.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 13 майдаги 1254-сонли қарори таҳририда)
15. ОАВ вакилига қуйидагилар ман этилади:
конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиғи ва маънавиятига тажовуз қилувчи ахборотларни тарқатиш;
сайловчиларга таъсир ўтказиш, қонунга хилоф равишда бирон-бир ташвиқот материали ёки адабиётини тарқатиш;
сайловчи сайлов бюллетенига ўз белгисини қўяётган пайтда овоз бериш кабинасида ёки хонасида бўлиш;
сайловчилардан улар кимни ёқлаб овоз берганликларини суриштириш ёки сайловчиларга бюллетенга белги қўйишда бирон-бир тарзда ёрдам кўрсатиш;
участка сайлов комиссиясининг фаолиятига, шу жумладан сайлов қутилари муҳрланаётган, очилаётган, овозлар санаб чиқилаётганда аралашиш;
сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш.
151. ОАВ вакили ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида тегишли сайлов комиссиясини камида уч кун олдин хабардор қилиши керак.
152. ОАВ вакили сайлов комиссияларининг мажлислари, матбуот анжуманлари ва бошқа тадбирларда (бундан буён матнда тадбир деб юритилади) иштирок этиши ҳақида тегишли сайлов комиссиясини олдиндан хабардор қилиши керак. Бунда, сайлов комиссияси ОАВ вакилларининг тадбирларда иштирок этиши учун зарур шароит яратиш чораларини кўради.
Сайлов комиссияси ОАВ вакилларининг тадбирда иштирок этиши учун рўйхатдан ўтиш муддати, тадбирни ўтказиш жойи ва бошқа ташкилий масалаларни эълон қилади.
153. Сайлов бюллетенини тўлдирилган ҳолатда ёки уни тўлдириш жараёнини суратга ёхуд видеога олиш, олинган тасвирларни тарқатиш, шу жумладан ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тақиқланади.
ОАВ вакили овоз бериш сирини ошкор қилса ёхуд фуқароларнинг хоҳиш-иродасига таъсир кўрсатишга ҳаракат қилса, у овоз бериш биносидан дарҳол чиқариб юборилади. Бу ҳақда участка сайлов комиссияси қарор қабул қилади.
154. Қуйидагилар ОАВ вакилини аккредитациядан ўтказишни рад этиш учун асос ҳисобланади:
а) аккредитациядан ўтказиш учун ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
б) анкета тўлиқ ва тўғри тўлдирилмаган бўлса;
в) мазкур Низомда белгиланган муддатларга риоя этилмаганда;
г) ОАВ аккредитациядан ўтаётган даврда доимий фаолият юритмаганда;
д) веб-сайт сифатида рўйхатдан ўтган ОАВнинг ҳужжатларида кўрсатилган веб-сайти мавжуд бўлмаганда;
е) ОАВнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
ж) ОАВнинг чиқарилиши тўхтатиб турилганида ёки тугатилганида;
з) аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризада ёки унга илова қилинган ҳужжатда кўрсатилган маълумотлар ҳақиқатга мос келмаса;
и) ОАВнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритиши суд қарорига мувофиқ чекланган ёки тақиқланганда;
й) ОАВ қайта рўйхатдан ўтказилмаган бўлса (агар ОАВ рўйхатдан ўтказилганидан сўнг муассис тўғрисидаги маълумотлар, ОАВнинг номи, тили тури, мақсад ва вазифалари ҳақидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритилган бўлса);
к) аккредитациядан ўтказиш учун мурожаат қилган ОАВ вакили айни вақтда бошқа бир ОАВ вакили сифатида ҳам аккредитациядан ўтказилганлиги аниқланганда.
МСК матбуот хизмати ОАВга аккредитациядан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларида мавжуд камчиликларни бартараф этишни таклиф қилиши мумкин.
Ҳужжатларда йўл қўйилган камчиликлар бир кунлик муддатда бартараф этилмаган тақдирда, ОАВ вакилини аккредитациядан ўтказиш рад этилади.
ОАВ вакилини аккредитациядан ўтказиш рад этилганида, бу ҳақда алоҳида қарор қабул қилинмайди ҳамда ОАВга унинг рад этилганлиги тўғрисида мазкур Низом ва (ёки) қонунчилик нормаларига асосланган жавоб берилади.
ОАВ мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган камчиликни бартараф қилган ҳолда сайловга ўн кун қолгунга қадар қайта мурожаат қилиши мумкин.
(151 — 154-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 13 майдаги 1254-сонли қарорига асосан киритилган)
16. Қуйидаги ҳолларда ОАВ вакилининг аккредитацияси МСКнинг қарори билан муддатидан илгари тугатилиши мумкин:
ОАВ вакили Сайлов кодекси, оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари, МСКнинг қарорлари талаблари ва ушбу Низом қоидаларини бузганида;
ОАВнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги аризада ёки унга илова қилинган ҳужжатда кўрсатилган маълумотлар ҳақиқатга мос келмаса;
аккредитация қилинган ходим билан ОАВ таҳририяти ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда;
ходимнинг аккредитациясини бекор қилишни сўраб ОАВ таҳририяти томонидан МСКга ёзма мурожаат йўлланган тақдирда;
ОАВнинг чиқарилиши тўхтатиб турилганида ёки тугатилганида.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 13 майдаги 1254-сонли қарори таҳририда)
161. МСК ОАВ вакилини аккредитациядан ўтказиш, аккредитациядан ўтказишни рад этиш ва унинг аккредитациясини муддатидан илгари тугатиш масалаларини ҳар томонлама кўриб чиқиш ва асосланган қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар, қарорлар ва бошқа ҳужжатларни, давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотлардан сўраб олади.
162. Аккредитациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда ОАВ вакилининг мурожаатига асосан бир иш кунида гувоҳноманинг дубликати берилади. Бунда, гувоҳноманинг юқори ўнг бурчагига «Дубликат» деб ёзилади.
163. Аккредитация қилинган ходим ишдан бўшатилган тақдирда ОАВ таҳририяти бу ҳақда дарҳол МСКни хабардор қилади.
(161 — 163-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 13 майдаги 1254-сонли қарорига асосан киритилган)
V боб. Якуний қоидалар
17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан келишилган.
Келишилган:
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори К. АЛЛАМЖОНОВ
Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАСИ ВАКИЛИНИ АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМА НАМУНАСИ
(Сайлов номи ва санаси)
РАСМ
ГУВОҲНОМА № __
_________________________________________________
(ОАВ номи)
_________________________________________________
(ОАВ вакилининг лавозими)
_________________________________________________
(фамилияси)
_________________________________________________
(исми)
Марказий сайлов комиссияси Раиси
М.Ў.
__________
(имзо)
Шахсини тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилганида ҳақиқий ҳисобланади.
Изоҳ: Гувоҳномани тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзлари, Марказий сайлов комиссиясининг логотипи, шунингдек турли безак ва ранглардан фойдаланилиши мумкин.
Мазкур гувоҳноманинг ўлчами бўйи 140 мм — эни 100 мм ўлчамда, икки томонлама ёзувда, бир томони ўзбекча иккинчи томони русча ёки бир томони ўзбекча иккинчи томони инглизча намунада тайёрланади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1077-сонли қарори таҳририда)
Сайлов кампанияси даврида оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАСИ ВАКИЛИНИ АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМА НАМУНАСИ
Изоҳ: Гувоҳномани тайёрлашда Ўзбекистон Республикаси Давлат рамзлари, шунингдек турли безак ва ранглардан фойдаланилиши мумкин.
Мазкур гувоҳноманинг ўлчами бўйи 140 мм — эни 100 мм ўлчамда, икки томонлама ёзувда, бир томони ўзбекча иккинчи томони русча ёки бир томони ўзбекча иккинчи томони инглизча намунада тайёрланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 2 июлдаги 1344-сонли қарори таҳририда)