Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Ҳазиний уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбек халқининг буюк шоир ва адиблари Эркин Воҳидов ҳамда Ҳазинийнинг бой ижодини ўрганиш, кенг тарғиб қилиш, номларини абадийлаштириш, шунингдек, ёшлар ўртасида адабий муҳитни янада кенг ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Учкўприк туманида Ҳазиний уй-музейини (кейинги ўринларда музейлар деб аталади) Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Фарғона вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан биргаликда:
ташкил этилаётган музейларнинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб, Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи тўғрисида янгиланган низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
музейларнинг штатлар жадвали белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш;
музейлар жойлашган биноларни Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига ўтказиш ҳамда биноларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;
музейларда маданий-маърифий тадбирлар, атоқли шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этиш;
музейларга замонавий интерфаол ахборот-технологияларни жорий этиш чораларини кўрсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бир ой муддатда:
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда музейлар экспозициясини музей ашёлари билан тўлдириш чораларини кўрсин;
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда музейларга сайёҳларни кенг жалб этиш чораларини кўрсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
музейларга штат бирликларини ажратиш ҳамда ходимларига иш ҳақи тўлаш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги музейлар учун белгиланган тартибга мувофиқ;
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарори билан тасдиқланган Давлат музейлари, музей-қўриқхоналари, уй-музейлари ва бошқа музей туридаги ташкилотлардаги маъмурий-бошқарув ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларини белгилаш бўйича коэффициентлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
музейларни сақлаш харажатлари, унинг ўз даромадлари, маҳаллий бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларидада тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига музейлар фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг маданият вазири Б.С. Сайфуллаев, Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 26 июль,
630-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 июлдаги 630-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
а) 2-илова 6-позициясидан сўнг қуйидаги мазмундаги 61 ва 62-позициялар қўшилсин:
|
« |
61. |
Эркин Воҳидов мемориал музейи (Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида) |
Марғилон шаҳри |
|
|
62. |
Ҳазиний уй-музейи (Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида) |
Учкўприк тумани |
» ; |
б) 4-илованинг 18-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
18. |
Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг қуйидаги филиаллари: |
Фарғона шаҳри |
|
|
Марғилон шаҳар тарих музейи |
Марғилон шаҳри |
|||
|
Увайсий уй-музейи |
Марғилон шаҳри |
|||
|
Эркин Воҳидов уй-музейи |
Олтиариқ тумани |
|||
|
Ҳазиний уй-музейи |
Учкўприк тумани |
|||
|
Эркин Воҳидов мемориал музейи |
Марғилон шаҳри |
». |
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2019 й., 09/19/630/3483-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)