1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
қоидалари
Жамоат бинолари ва иншоотлари
LexUZ шарҳи
Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 2 апрелдаги 01/2-7-сонли «ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (ҳисоб рақами 249, 06.05.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
ШНҚ 2.08.02-09*
1. НОРМАТИВ МАНБАЛАР
ШНҚ 2.07.01-03* — Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш.
ШНҚ 2.01.02-04 — Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги.
ШНҚ 2.08.01-05 — Турар жой бинолари.
ШНҚ 2.07.02-07 — Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжини ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган холда лойиҳалаш.
ШНҚ 2.08.07-09 — Жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун махсус ўқув-тарбиявий муассасалар.
ШНҚ 2.08.04-04* — Маъмурий бинолар.
ШНҚ 2.08.03-09 — Санаторийлар.
ҚМҚ 2.08.05-97* — Даволов муассасалари сифатида мослаштириладиган бино ва иншоатлар.
СанПиН № 0241-07 — Ўзбекистон Республикасида болалар мактабгача тарбия муассасаларининг қурилмаси ва сақланишининг санитар талаблари
СанПиН № 0266-09 — Турар-жой ва жамоат бинолари, бола ва катта ёшдаги ногирон ва кам ҳаракатланувчи аҳоли фойдаланувчи турар-жой тузилмалари лойиҳаланишларининг санитар нормалари.
2. УМУМИЙ ТАЛАБЛАР
2.1. Жамоат бинолари ва иншоотларининг янги қурилиши ва реконструкция қилиниши ушбу ҳужжат талабларига ва бошқа Ўзбекистон Республикасида амал қиладиган қурилиш лойиҳаси нормаларига асосланиб ишлаб чиқилган лойиҳалар асосида амалга оширилиши шарт. Лойиҳалаш нормалари инсонларнинг хавфсизлиги ва соғлиғи ҳимояси, бино ва иншоотлардан юқори сифатли функционал фойдаланиш даражасининг оширилиши, уларнинг узоқ сақланиши ва таъмирланишга яроқлиги, энергия тежамкорлиги, ҳамда атроф муҳитнинг ҳимоя қилиниши тадбирларининг таъминлашига қаратилган.
2.2. Жамоат бинолари ва иншоотларининг ер майдонига жойлашуви ва режаланиши, ШНҚ 2.07.01 талаблари доирасида, қурилиш лойиҳаси бўйича амалга оширилиши шарт. Қишлоқ жойларда жамоат бинолари ва иншоотларини лойиҳалашда қўшимча ШНҚ 2.07.04 талаблари ҳам ҳисобга олиниши керак.
2.3. Бино ва иншоотларни лойиҳалашда ҚМҚ 2.01.01 га (лойиҳалаш учун иқлимий ва физика-геологик шартлар) асосланган Ўзбекистон Республикаси ҳудуди қурилиш-иқлимий зоналарининг табиий-иқлим шароитлари ҳисобга олиниши зарур. ШНҚ 2.08.01 да Ўзбекистон маъмурий туманлари бўйича қурилиш-иқлим зонаси ва зона ости ҳудудлари келтирилган.
I қурилиш-иқлим зонада-экстремал шароитли ярим дашт ва даштли ҳудудларда асосий хоналарни ортиқча қуёш таъсиридан ва қизиб кетишидан, ёзда қизиган шамол ва қишда совуқ шамол таъсиридан эффектив ҳимоялашни таъминлаш зарур; ички муҳитни ноқулай ташқи таъсирлардан максимал ҳимоялашни таъминловчи бино ва иншоотларнинг компакт композицион-режали ечимларини қўллаш, эффектив қуёш ва чангли шамоллардан ҳимояловчи қурилмаларни қўллаш, ҳамда хоналарда қулай микроклимат ҳосил қиладиган техник воситаларни қўллаш усуллари таклиф этилади.
II қурилиш-иқлим зонада-воҳа ва тоғолди ҳудудларда бино ва иншоотларнинг композицион-режали ечимлари қулай табиий-иқлим шароитларидан максимал тўлиқ фойдаланишга қаратилган бўлиши, асосий хоналарни ортиқча қуёш таъсири ва қизиб кетишидан ҳимояловчи (соябон, хоналарни шамоллатувчи) қулай очиқ майдонли жойлар билан боғланиши ҳисобларига таъминланиши шарт.
2.4. Бино ва иншоотларнинг композицион-режали ечими, уларнинг қавати, бино ва блокларнинг бўй кўлами, блокларни жойлаштириш вариантлари комплекс талабларни ҳисобга олган ҳолда, жумладан бино ва иншоотларни хавфли геологик жараёнлардан, зилзила ва ёнғин хавфларидан (ҚМҚ 2.01.11, ҚМҚ 2.01.03, ШНҚ 2.01.02 ва бошқ. асосан) ҳимоясини таъминлаш билан аниқланиши шарт.
Жамоат бино ва иншоотларининг қаватлилиги функционал-типологик талаблар, зилзила ва ёнғин хавфсизлигини таъминловчи талаблар (ушбу нормаларнинг 2.20 бандига асосан бинолар конструкциясининг оловбардошлиги эътиборга олинган ҳолда) ҳисобга олиниб белгиланади; асосий оммавий бино турлари бўйича қаватлик 1-жадвалда берилган.
Ногиронлар ва қариялар учун ижтимоий марказлар, болалар ижтимоий марказлари, болалар уйлари, интернат уйлар
2
6.
Даволаш муассасаларининг(касалхона) стационарлари
3
7.
Болалар ва ўсмирлар учун санатория ётоқ корпуслари
3
8.
Амбулатория-поликлиника муассасалари
3
9.
Маҳалла бошқаруви ва микротуман уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти муассасалари
2
10.
Савдо ташкилотлари, умумий овқатланиш, оммавий маиший хизмат бинолари (ноёб тоифали бинолардан ташқари)
3
Эслатма: 1. Қаватлик ҚМҚ 2.01.03 га асосан ҳудуд зилзилавийлиги ҳисобга олинган ҳолда аниқланади. Жадвалда берилмаган бино ва иншоотлар лойиҳаланишида қаватлик ушбу норманинг кейинги матнларидаги талаблари бўйича аниқланади.
2. Махсуслашган болалар ўқув-тарбиявий муассасалари, болалар боғчалари ва кўр, нафас олиш аъзолари хаста болалар учун мактаб-интернатлар бир-икки қаватлик қилиб лойиҳаланади (қаватликни аниқ қилиб лойиҳа топшириғида берилади).
3. Мавсумий иншоотлар 1-2 қаватлик бўлиши шарт; болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг ётоқ павильонлари бир қаватлик бўлиши шарт.
2.5. Жамоат биносининг хоналари баландлиги пол сатҳидан шип сатҳигача 3.0 м дан кам бўлмаслиги керак.
Ҳар-хил вазифали заллар, аудиториялар, лабораториялар, спортзаллар, манежлар ва бошқа хоналарнинг баландлиги функционал-технологик жараёнларни ва ушбу лойиҳалаш нормалари матнларида келтирилган технологик асос ва талабларга асосан, жиҳозларнинг габаритларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Жамоат хоналарининг сиғдираолишлик миқдори 30 кишидан ошмаганда, ҳамда турар-жой бинолари ҳажмида қурилган хизмат кўрсатиш муассасалари, жумладан дўконлар, кафелар хоналарининг баландлиги 2.8 м бўлиши мумкин.
Ҳаммом ва ўрни 100 ва ундан ортиқ ҳаммом-соғломлантириш мажмуалари асосий хоналарининг баландлиги 3.3 м дан, кир ювиш ва кимёвий тозалаш ишлаб чиқариш хоналарининг баландлиги 3.6 м дан кам бўлмаслиги даркор.
Кишилар доимий равишда бўлмайдиган айрим иккинчи даражали хоналар, шу қатори бинонинг ҳажмий-режавий ечимига монанд йўлаклар ва ўтиш йўлаклари хоналарининг баландлигини камайтиришга йўл қўйилади, лекин 2.2 м дан паст бўлмаслиги керак.
Илова: 1. Қия шипли ёки баландлиги бўйича ҳар хил қисмли (поғонали) хоналар баландлигининг энг кичик жойи 2.5 м дан кам бўлмаслиги шарт.
2. Инсонлар доимий равишда бўлмайдиган, мўлжалланиши техникавий бўлган хоналарнинг баландлиги 1.9 м бўлиши мумкин.
2.6. Техник қаватларнинг баландлиги (жумладан техник ерполости ҳам) ҳар бир конкрет ҳолатда муҳандислик жиҳозларининг габаритларига асосланиб ва улардан фойдаланиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Жиҳозларга қараш ва таъмирлаш йўлакларида баландлик конструкциянинг пастга чиқиб турган сатҳигача 1.8 м дан кам бўлмаслиги шарт. Техник қаватда ёки ерполостида баландликни 1.6 м қилиб олиш фақат у хоналарда ёнмайдиган, изоляция ашёси ўралган, қопламали қувурўтказгич муҳандислик тармоқлари жойлашгандагина рухсат этилади.
2.7. Бино остини кесиб ўтувчи транспорт йўлаги кенглиги (конструкция ташқи сатҳлари оралиғи) 3.5 м дан, баландлиги 4.25 м дан кам бўлмаслиги керак; ушбу талаб автотранспортга, ёнғин машиналарига мўлжалланмаган йўлакларга татбиқ этилмайди.
2.8. Бинога кираверишдаги хона пол сатҳи киравериш ташқи йўлак сатҳидан 0.15 м дан кам бўлмаган баландликда бўлиши керак. Бу баландликни камайтиришга хонага ёнғингарчилик тушмаслиги учун махсус ҳимоя воситалари қўлланилгандагина йўл қўйилади.
2.9. Бино ва иншоотларнинг умумий, фойдали ва ҳисобий майдонлари, қурилиш ҳажми, қурилма майдони миқдорларини ҳисоблаш қоидалари мажбурий 3-иловада келтирилган.
2.10. Барча жамоат бинолари ва иншоотларида, мулкдорлик шаклидан қатъий назар, ногиронлар кресло-коляскада қулай кириб-чиқишлари учун қия йўлакчалар, ҳамда ногиронларнинг қулай фойдаланишлари учун бошқа тадбирлар ШНҚ 2.07.02 га асосан кўзда тутилиши шарт (кўтаргич қурилмалар, махсус жиҳозланган ҳожатхоналар ва бошқалар).
2.11. Ертўла ва цокол қаватида жойлаштиришга рухсат этилган хоналарнинг рўйхати мажбурий 4-иловада келтирилган. Ертўлани икки ва ундан ортиқ қаватли қилиб қуриш тақиқланган.
Поли отмосткадан пастга ҳисобланганда 0.5 м дан ошмаган цокол қаватда, яшаш, болалар учун жамоат ва ўқув, даволов муассасаларининг асосий хоналаридан ташқари (яъни, палатали бўлимлар, врач кабинети, даволовчи хона, операция хонаси), барча хоналарни жойлаштириш мумкин.
2.12. Фуқаро ҳимояси хоналарининг габаритлари ва жойлаштирилиши ҚМҚ 2.01.17 талабларига мувофиқ тузилган лойиҳа топшириғи бўйича белгиланади.
2.13. Бино ҳажмидаги индивидуал иссиқлик пунктларини (ИИП) алоҳида кириш жойи бор хоналарга ёки хона ҳавоси иқлимини мўътадил қилувчи ва шамоллатувчи ускуналар ўрнатилган хоналарга жойлаштириш зарур. Хонада шипдан пастга чиқиб турувчи конструкциягача 1.8 м дан кам бўлмаган баландлик бўлиши шарт.
2.14. Шамоллатиш камералари, насос жойлаштирилган хоналар (ёнғинга қарши қўйилган насосхоналардан ва автомат ёнғинўчиргичлар учун насосхоналардан ташқари), иссиқлик пунктлари, машина бўлимлари ва бошқа шовқин ва вибрация берадиган жиҳозли хоналар инсонлар доимий бўладиган хоналарга ёнбош қилиб, тепасига ёки пастига жойлаштирилишига рухсат этилмайди, шулар қатори томоша ва репитиция заллари, ўқув хоналари, врач кабинетлари, операция хоналари ҳам юқоридагилар жумласидандир.
2.15. Бино ва унинг хоналарига, ертўла ва том бўғотига жиноий мақсадда ва бошқа мақсадларда бегоналарнинг киришини чеклаш учун нигоҳий ва техник назорат ўрнатиш назарда тутилади; лойиҳа топшириғи асосида кучайтирилган тўсиқ конструкциялари, махсус ойна ва эшик конструкциялари ва бошқа тадбирлар қўлланилади.
Бунда шуни назарда тутиш керакки, қўлланилган киришни чеклаш ва мулкни қўриқлаш тадбирлари ёнғин ва бошқа фавқулодда содир бўладиган ҳодисаларда одамларни эвакуация қилиш шароитини ёмонлаштирмаслиги керак.
Одамлар доимо фаолият кўрсатадиган хоналардаги ойналарда решеткали қурилмалар ўрнатилишига (барча қаватларда) йўл қўйилмайди, махсус асосланган ва лойиҳа топшириғи бўйича ашъёвий қадриятларни (мулкни) сақлайдиган ва инсонлар доимо бўлмайдиган хоналар бундан мустасно.
2.16. Қимматли буюмларни тажовуздан сақлаш мақсадида ва лойиҳа топшириғи маълумотига асосан лойиҳалашда ҳар хил қўриқлаш ва сигнал берадиган, техник назорат воситалари, махсус девор, перегородка, эшик, облицовкалар, ҳимоя ашёлари ва бошқалар ҳисобга олинади.
2.17. Йўл қўйиладиган шовқин даражаси, хоналарнинг шовқиндан ҳимоясини таъминлаб бериш ҚМҚ 2.01.08 талабларига мос бўлиши шарт.
2.18. Биноларнинг (иншоотларнинг) том усти, шунингдек фойдаланишдагиларининг таъмири ҳам, ҚМҚ 2.03.10-95* талабларига мос лойиҳаланиши даркор.
Бинонинг баландлиги ер сатҳидан том тепа қиррасигача 10 м ва ундан юқори бўлса томда қор тутқич мосламалари назарда тутилиши керак.
2.19. Жамоат биноларида, уларнинг том бўғотида, ажратилган блокларида бинонинг асосий жамоавий муассасалик фаолиятидан бошқа объектларни (алоқа объектлари, транспорт, ишлаб чиқариш ва коммунал ташкилотларини, бошқаларни) жойлаштириш масаласи муассаса асосий фаолияти йўналишидаги вазирлик, қўмита ёки идоралар норматив актларига асосан аниқланади. Шундай объектлар жойлаштирилган тақдирда, бино учун санитар нормаларда ўрнатилган, зарарли моддалар концентрацияси ва ушбу жамоат биносида, ҳамда яқин атофидаги қурилмаларда нурланиш даражаси меъёрлардан ошиб кетмасликни таъминлаш шарт.
Бино ҳажмидаги, ҳажмига кириб турадиган олд қисмидаги, жумладан ер ости гараж-тўхтаб туриш жойи қурилмаларини лойиҳалаш юқоридаги талабларни ҳисобга олган ҳолда, амалдаги санитар, ёнғин хавфсизлиги ва автоуловларга хизмат қилиш корхоналарини лойиҳалаш нормалари талабларини бажарган ҳолда амалга оширилади.
Гараж-тўхтаб туриш жойи қурилмаларини даволовчи муассаса, болаларнинг мактабгача, мактаб ва ижтимоий муассасалари, ҳамда ўрта махсус ўқув юртлари-академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари биноларининг ертўла ёки сокол қаватларига жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Ёнғин хавфсизлиги
2.20. Жамоат бинолари ва иншоотлари ва улардаги инсонларнинг ёнғиндан хавфсизлиги, ШНҚ 2.01.02 талабларига мос, бино ва иншоотларнинг фаолияти йўналиши бўйича ёнғин хавфи классификациясига асосан таъминланиши даркор (мажбурий 1-иловага қаранг). Ёнғин ҳақида ва бошқа фавқулодда шароитларни маълум қилиш муҳандислик тизимлари ШНҚ 2.04.09 талабларига мос назарда тутилиши шарт.
Биноларнинг оловбардошлик даражаси ва қаватига боғлиқ 1-типли RЕI 150 ёнғинга қарши девор оралиғидаги қават майдони 2-жадвал кўрсаткичларига асосан қабул қилиниши керак (савдо ва маиший хизмат корхоналаридан ташқари); маиший хизмат корхоналари учун кўрсаткичлар 3-жадвал бўйича қабул қилинади; савдо корхоналари учун 4-жадвал бўйича қабул қилинади.
2-жадвал
Оловбардошлик даражаси
Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилиги класси
Қаватларнинг юқори чегаравий сони
Қаватлар ҳисоби бўйича ёнғинга қарши деворлар оралиғидаги рухсат этилган қават майдони, м2
* Жадвалдаги чизиқча маъноси — ушбу оловбардошлик даражасидаги бино кўрсатилган қават сонига эга бўла олмайди.
Эслатма: 1. Ушбу жадвалда келтирилгандан фарқли, кўрсаткичларнинг бошқа бирикмаларида қават майдони ва баландлигини ушбу тоифадаги бинолар учун энг кам миқдорлилари бўйича қабул қилиш даркор.
2. Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган автомат ўт ўчиргич ускунаси бор биноларда ёнғинга қарши деворлар оралиғи майдонини, икки баравардан ошмаслик шарти билан, оширилишига рухсат этилади.
3. Икки қаватлик оловбардошлик IV даражасидаги биноларда юк кўтарувчи конструкциялар элементларининг оловбардошлик меъёри R 45 дан кам бўлмаслиги керак.
4. Бир қаватли, майдони бўйича бино майдонининг 15 % кам икки қаватлик қисми бор, биноларнинг ёнғинга қарши деворлари оралиғи майдони бир қаватлик бинолар майдонидек қабул қилинади.
5. Бино олд қисмига қурилган соябон, пешайвон, тим, ҳамда алоҳида ёнғинга қарши деворлар билан ажратилган бино ва иншоотларнинг хизмат ва бошқа хоналарининг оловбардошлик даражаси асосий бинонинг оловбардошлик даражасидан бир поғона паст қилиб қабул қилинишига йўл қўйилади.
6. Вокзал биноларида ёнғинга қарши деворлар ўрнига, 0.5 м масофада жойлашган икки ипли ва 1 м тўсиқ узинлигига 1л/с дан кам бўлмаган сув қуйилиши жадаллигини таъминлаб берувчи, осма сув-дренчер тўсиқлари қурилмаси назарда тутилишига рухсат этилади (ишлаш вақти 1 соатдан кам бўлмаган).
7. Ёнғинга қарши I даражали аэровокзал биноларида ёнғинга қарши деворлар оралиғи майдони 10000 м² оширилиши мумкин, агарда ертўла ёки цокол қаватларда ёнувчи ашёлар сақланадиган омборхона, омборча ва бошқа хоналар жойлашмаган бўлса (ходимларнинг кийим-кечаги ва юки камераларидан ташқари). Бу холда ертўлада ёки сокол қаватида жойлашган ҳожатхоналари билан 1-қават алоқаси очиқ зинапоялар орқали, ходимларнинг кийим-кечак ва юк камералари эса алоҳида ёпиқ зинапоялар орқали амалга оширилади. Ёртўладаги сақлаш камераларини (автомат бўлимчалар билан жиҳозланмаганларидан ташқари) ва кийим-кечак хоналарини бошқа хоналардан I типли Е1 45 ёнғинга қарши перегородкалар ва автомат ёнғинўчиргич қурилмалари билан, команда-диспетчер пунктлари эса ёнғинга қарши перегородкалар билан ажратилиши керак.
8. Автомат ёнғин ўчиргич қурилмалари билан жиҳозланган аэровокзал биноларида ёнғинга қарши деворлар оралиқ майдони чегараланмайди.
9. Агарда лойиҳалашда 2-жадвалдаги чегараланган майдонлар қийматидан катта габаритли хоналар ва заллар, шу қатори томошагох, спорт-кўрсатув, кўргазма, спорт манежлари, ёпиқ сув ҳавзалар ва сирпанчиқ училадиган заллар (томошабинлар бўлса-бўлмаса), ёпиқ ўқ отувчи зонали тир заллар ва шунга ўхшаш бошқа хоналар қиймати катта бўлса ёнғинга қарши деворлар ушбу хоналар билан ёндош хоналар орасига қўйилади. Даҳлиз ва фойе хоналарида майдон ўша жадвалдаги чегара қийматдан катта бўлса ёнғинга қарши деворлар ўрнига ёнғинга қарши 2-типли ЕI 15 бўлган шаффоф ойнали перегородкалар қўйилади.
3-жадвал
Бинонинг оловбардошлик даражаси
Конструктив ёнғин хавфи класси
Қаватларнинг энг катта сони
Қаватлик бўйича ёнғинга қарши деворлар оралиғи қават майдони, м2.
I, II
СО, С1
5
3500
II
С1
5
2500
III
СО
2
2000
III
С1
2
1000
IV
С2; СЗ
1
500
Эслатма: оловбардошлик даражаси I ва II бўлган автомат ўт ўчиргич ускунаси бор биноларда ёнғинга қарши деворлар оралиғи майдонини икки баравар ошириш мумкин.
4-жадвал
Бинонинг оловбардошлик даражаси
Қаватларнинг энг катта сони
Ёнғинга қарши деворлар оралиғи қават майдони, м2.
Бир қаватлик
Икки қаватлик
3 — 5 қаватлик
I, II
5
3500
3000
2500
III
2
2000
1000
-
IV
1
500
-
-
Эслатма: 1. III оловбардошлилик даражали озиқ-овқат ва «Супермаркет» ёки «Универсам» типидаги магазинлардаги ёнғинга қарши 1 типли REI 150 деворларининг оралиғи қават майдонини, савдо залини бошқа хоналардан 2-типли REI 45 ёнғинга қарши деворлар билан ажратган ҳолда, икки бараварга оширишга рухсат этилади.
2. Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган автомат ўт ўчиргич ускунаси бор биноларда ёнғинга қарши деворлар оралиғи майдонини, икки баравардан ошмаслик шарти билан, оширишга рухсат этилади.
3. Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган магазинларнинг омборхонаси, хизмат, маиший ва техник хоналари юқори қаватларда жойлаштирилган ҳолларда бино баландлигини бир қаватга ошириш мумкин.
2.21. Бинолар (корпуслар) оралиғидаги ўтиш йўлаклари тўсувчи конструкцияларининг оловбардошлиги чегаралари асосий бино (корпус) никига мос бўлиши шарт.
Ер ости пиёда ва коммуникация туннелари КО ёнғин хавфи классига эга бўлиши шарт. Бино деворларининг ўтиш жойи, туннелларга қўшиладиган жойидаги ёнғин хавфи класси КО, оловардошлик чегараси REI 120 бўлиши керак. Ушбу деворлардаги ўтиш жойига ва туннелларга ўтувчи эшиклар ёнғинга қарши 2-типли EI 30 бўлиши даркор.
Фойдаланишдаги том усти қопламаси, том усти ва очиқ террасса, балкон, зинапоя ташқи тўсиқлари НГ гуруҳи ашёларидан назарда тутилиши зарур.
2.22. I, II ва III оловбардошлик даражасидаги биноларда юк кўтарувчи элементларнинг талаб қилинадиган оловбардошлик чегарасини таъминлаш учун конструктив ёнғиндан ҳимояланувни қўллаш керак: бетонлаш, сувоқлаш, юз қисмини қоплаш, қоплама, ёнғиндан ҳимояловчи таркиблар, бўёқлар, чаплов ва бошқалар.
2.23. Болохонали бинолар учун бино баландлигини аниқлашда болохона қавати ҳам ҳисобга олинади (ШНҚ 2.01.02 талабларини ҳисобга олган ҳолда).
I, II, III оловбардошлик даражасидаги биноларда болохона қавати учун нолли ёнғин тарқалишидаги REI 45 дан кам бўлмаган оловбардошлик чегарасидаги юк кўтарувчи қурилиш конструкциялари қабул қилинишига рухсат этилади, ёнғинга қарши, пастки қаватни ёпиб турадиган, қоплама эса 2-типли REI 60 бўлиши зарур. Бунда болохона қавати, бино қаватлари сони қандайлигидан қатъий назар, ёнғинга қарши 2-типли REI 45 бўлган деворлари бор, бўлинмаларга ажратилиши керак, ушбу ёнғинга қарши деворлар оралиғи майдони: I ва II оловбардошлик даражасидаги бинолар учун — 2000 м2 дан ошмаслиги, III оловбардошлик даражасидаги бинолар учун — 1400 м2 дан ошмаслиги керак. Агар болохона қаватида автомат ёнғин ўчиргич қурилмаси бўлса ушбу майдон оширилиши мумкин, лекин 1.2 баравардан кўпга эмас.
2.24. Ертўла ва цокол қаватларининг устки қопламаси REI 60 дан кам бўлмаган оловбардошлик чегарасида бўлиши керак.
Бинонинг ертўла ва цокол қаватлари EI 45 дан кам бўлмаган оловбардошлик чегарасида ёнғинга қарши девор ёки перегородкалар билан бўлинган бўлиши керак. Бўлинган қисм майдони 700 м2 дан катта бўлмаслиги, автомат ёнғинўчиргич билан жиҳозланган ертўлаларда эса 900 м2 дан ошмаслиги даркор.
Поли 0.5 м дан ошган чуқурликдаги ертўла ва цокол қаватларининг ҳар бир бўлинган қисмида иккитадан кам бўлмаган авария ҳолати учун ташқи туйнуклар — кичик хандақ қурилмаси ўрнатилган ўлчами 0,75x1,5 м дан кам бўлмаган дераза (чиқиш) лар назарда тутилиши зарур.
Ертўла ва цокол қаватларида механик узатмали тутунйўқотгич қурилмаси бор бўлсада, бу авария ҳолати учун ҳар бир бўлинган қисмга туйнук қилинишини бекор қилолмайди (фуқаро ҳимояси ташкилотларининг топшириқларида таъкидлаганлари мустасно).
ШНҚ 2.01.02 га мос ҳолда, техник ерполостида муҳандислик тармоғи ўтказилган бўлса авария ҳолати учун ташқарига чиқадиган хандақ қурилмаси бор эшик, дераза (ёки люклар) бўлиши шарт.
2.25. Аудитория, мажлислар, конференциялар ва томошабинлар залларини 5-жадвал кўрсаткичларига мос ҳолда қаватларга жойлаштириш зарур. Ўқитишга мўлжалланган биноларнинг мажлислар заллари, маъруза аудиторияларини иккинчи қаватдан баландликда бўлмаган қаватларга жойлаштириш шарт. Мажлислар заллари, маъруза аудиториялари тепа қопламаси ёнғинга қаршилиги 2-типли REI 60 бўлиши керак.
Полида нишаблик ёки зинасимонлилиги бор аудитория ёки заллар жойлаштирилишининг юқори чегаравий қаватини аниқлашда пол сатҳининг отметкаси биринчи қатордаги ўриндиқлар сатҳи бўйича қабул қилинади.
5-жадвал
Бинонинг оловбардошлик даражаси
Конструктив ёнғин хавфи класси
Залда ўриндиқлар сони
Жойлаштирилишининг юқори чегаравий қавати
I,II
СО, С1
СО, С1
СО, С1
до 300
св.300 до 600
св. 600
9
5
3
III
III
III
III
IV
СО
СО
С1
С2
С2-СЗ
до 300
св. 300 до 600
до 500
« 300
« 100
3
2
1
1
1
2.26. Таркибида жойлаштирилиши бўйича 50 нафардан ортиқ болалар боғчаси ва бошланғич синфлар мактаби бор уюшган ўқув-тарбия биноларида ҳамда жойлаштирилиши бўйича 25 нафардан кўп, лекин 50 нафардан кам болалар боғчасининг хоналари мактаб хоналаридан (ходимлар турар-жой хоналаридан ҳам) оловбардошлиги EI 45 дан кам бўлмаган ёнғинга қарши девор ёки перегородкалар ва оловбардошлиги чегараси REI 60 дан кам бўлмаган тепақопламалар билан ажратилган бўлиши керак; болалар боғчаси ва мактаб хоналаридан эвакуация йўлаклари ушбу лойиҳалаш нормаларининг 2.131 ва 2.132 бандлари бўйича қабул қилинади.
Уюшган ўқув-тарбия биноларининг оловбардошлиги даражаси 2.29 банди талаблари бўйича ўрнатилади, бунда ёнғинга қарши девор билан ажратилган болалар мактабгача муассасалари ва умумтаълим мактабларида бинонинг ҳар бир қисмидаги ўринлар ҳисобга олинади.
2.27. Болалар муассасасининг сайл қилишга мўлжаллаб қурилган олд айвон ёки террас қисми оловбардошлик даражаси асосий биноникидек бўлиши керак.
2.28. Болалар мактабгача муассасасининг деворлари, панелли деворлари учун қўлланиладиган иссиқлик ушловчи ашёлар сифатида ноорганик ашёлар қўлланилиши керак; полимер иссиқлик ушловчи ашёлар қўлланилганида улар 50 мм қалинликдаги монолит бетон ҳимоя қавати билан қопланиши зарур.
2.29. Болалар мактабгача муассасасининг биноси барча типлари (соғломлантириш ва махсуслаштирилганлари билан), умумтаълим мактаблар ва мактаб-интернатлар, мактаб қошидаги интернатлар, махсуслашган мактаб-интернатлар ва маиший болалар муассасалари (болалар уйи, ёш болалар уйи), академлицейлар, касб-ҳунар коллежлари, мактабдан ташқари муассасаларнинг оловбардошлик даражаси II дан кам бўлмаслиги шарт, рухсат этилган қаватлилиги 1-жадвалда кўрсатилган.
Бир қаватли 100 ўрингача болалар мактабгача муассасалар ва 630 ўриндан кўп бўлмаган икки қаватли мактаблар учун оловбардошлик даражаси III бўлган биноларни лойиҳалашга рухсат этилади; Қишлоқ турар-жой ҳудудларида бир қаватли, сиғдираолишлик миқдори 200 ўқувчигача бўлган мактаблар учун оловбардошлик даражаси — IV.
Эслатма: Болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсонлари бор махсуслаштирилган мактабгача муассасалар ва махсуслаштирилган мактаб-интернатлар («тиклантирувчи» типдаги муассасалар деб ҳам айтилади) ШНҚ 2.08.07 нинг талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши шарт.
2.30. Нормаланган қаватлик чегарасида ўқув биноларига қўшимча устки қават, шу қатори болохона қавати қуриш бинонинг техник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда рухсат этилади. Қўшимча тарзда қурилган болохона қаватида ўқув хоналари, ҳамда мактаб интернатларининг ётоқ хоналарини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
2.31. Ўқув-тарбия ва ўқитиш йўналишидаги биноларда ертўла ва болохона қаватларининг, мос равишда, тепа ва пастки қават қопламалари, ҳамда зал хоналарининг пастки қават қопламасининг ёнғинга қарши оловбардошлик чегараси REI 60 бўлиши шарт.
2.32. Бир бино таркибидаги интернат-мактабнинг ётоқ (турар-жой) блоки ёки махсуслаштирилган интернат-мактабларда ўқув турар-жой секцияси мактаб-интернатнинг бошқа хоналаридан 2-типли REI 45 бўлган ёнғинга қарши деворлар ёки 1-типли EI 45 бўлган перегородкалар билан ажратиш лозим.
2.33. Болалар мактабгача муассасалари, мактаблар ва интернат-мактабларнинг ҳамма типлари биноларида, интернат ва болалар ижтимоий муассасалари, болалар мактабдан ташқари соғломлаштириш муассасалари ва санаториялари биноларида, академ лицей ва касб-ҳунар коллежлари биноларида сауна (қуруқ парли ҳаммом) жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
2.34. Олий ўқув юрти бинолари оловбардошликнинг II даражасидан кам бўлмаслиги шарт. Ўқув-лаборатория корпуслари 4 қаватдан юқори бўлмаган ҳолда лойиҳаланиши лозим. Ректорат маъмурий биноларини 9 қаватгача лойиҳалашга рухсат этилади.
2.35. Даволов ва амбулатория-поликлиника муассасалари, диспансерлар, барча типли касалхона-стационарларни оловбардошлик II даражасидан кам бўлмаган ва 3 қаватдан юқори бўлмаган қилиб лойиҳалаш шарт (махсуслаштирилган муассасалар учун қаватлик лойиҳа топшириғига асосан ўрнатилади).
Болалар учун касалхоналарнинг палата бўлимларининг жойлаштирилиши 2-қаватдан баландда бўлмаслиги керак.
Қишлоқ аҳоли пунктлари учун III оловбардошлик даражасидаги амбулатория-поликлиникаларга мўлжалланган бинолар лойиҳаланиши мумкин.
2.36. Амбулатория-поликлиникалар муассасаларининг даволашга мўлжалланган хоналари, ҳамда дори ишлаб чиқарувчи аптекалар (медпункт, ҳамда тайёр дори савдоси билан шуғулланувчи аптекалар хоналари бундан мустасно) бошқа йўналишга мўлжалланган биноларда жойлаштирилса 1-типли REI 150 бўлган ёнғинга қарши деворлар билан бошқа хоналардан ажратилиб улардан ташқарига алоҳида чиқадиган жой назарда тутилиши даркор.
2.37. Санаториялар, санатория — профилакториялар, курортдаги меҳмонхоналар ва пансионатларнинг бинолари оловбардошлик даражаси II кам бўлмаслиги шарт. Оловбардошлик даражаси II бўлган катталар учун санаторияларнинг турар-жой (ётоқ) корпуслари 5 қаватдан юқори, сиғдираолишлик миқдори 500 ўриндан кўп, болалар санаториясининг ётоқ корпуслари 3 қаватдан юқори, сиғдираолишлик миқдори 300 ўриндан кўп бўлмасликлари зарур.
Ёнғинбардошлик даражаси I ва II бўлган курорт меҳмонхоналари биносини 9 қават баландликкача ва сиғдираолишлик миқдори 1000 ўринлигача лойиҳалаш мумкин.
Пансионатларнинг — дам олиш уйлари, йил давомида фаолият кўрсатадиган туристик базалар — турар-жой корпуслари оловбардошлик даражаси II ва сиғдираолишлик миқдори 500 ўрингача 5 қаватдан баланд бўлмаган ҳолда назарда тутилишини лозим.
Сиғдираолишлик миқдори 150 ўриндан кўп бўлмаган катталар учун 2 қаватлик санатория ва дам олиш муассасаларининг конструкцияларини оловбардошлик даражаси III қилиб қўллашга рухсат этилади. Сиғдираолишлик миқдори 50 ўриндан кўп бўлмаган бир қаватлик дам олиш муассасаси ва туризм корпуслари учун оловбардошлик даражаси IV қилиб қўллашга рухсат этилади.
Мавсумий фаолият олиб борадиган дам олиш муассасаларининг бинолари — дам олиш базалари, туристик базалар, балиқ овловчилар ва ов қилувчилар базалари ва шу каби бошқалар бир-икки қаватлик қилиб лойиҳаланиши шарт.
2.38. Санаторияларнинг, дам олиш ва туризм муассасаларининг бинолари ётоқ хоналари хизмат кўрсатишга, даволаш, маданий-оммавий ва маъмурий-хўжаликка белгиланган хоналардан REI 150 бўлган ёнғинга қарши деворлар билан ажратилиши лозим.
Ёзги хоналар — ёпиқ айвон ва балконлар тутун бўлмайдиган ёнғиндан бехавотир зоналар сифатида фойдаланилади.
Болали оилалар учун ётоқ хоналарни 3-қаватдан юқори бўлмаган алоҳида эвакуация учун зинапоя катаги бўлган алоҳида секция ёки блокларга жойлаштириш шарт.
Болалар санаториясининг ётоқ корпусларида ётоқ хонаси олдига ёзги хоналарни жойлаштирмаслик керак; ёзги хоналар умумий типли бўлиб, холлар ёки меҳмонхоналар олдига жойлаштирилади.
2.39. Мавсумдан ташқари болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг биноларидан катталарнинг дам олиш базаси сифатида фойдаланиладиган бўлса уларни лойиҳалашда оловбардошлик даражаси III дан кам ва 2 қаватдан юқори бўлмасликлари шарт. Ётоқ хоналари алоҳида корпусларга (ёки алоҳида блокларга) жойлаштирилиши керак. 2 қаватли ётоқ корпусларининг (блокларининг) оловбардошлик даражаси II лик бўлганда сиғдираолишлик миқдори 150 ўриндан кўп бўлмаслиги шарт; III даражалик бўлганда — 100 ўриндан ошмаслик керак. Ётоқ хоналари 30 — 35 ўринлик қилиб, ташқарига эвакуация чиқиш жойлари таъминланган ҳолда, турар-жой блок-секцияларига гуруҳланиши шарт. Блок-сециялар 2-типли REI 45 ёнғинга қарши деворлар ёки 1-типли EI 45 перегородкалар билан ажратилиши зарур.
Ёзги соғломлантириш оромгоҳларининг ётоқ павильонларини оловбардошлик даражаси IV бир қаватлик қилиб лойиҳаланишига рухсат этилади; ҳар бир павильон сиғдираолишлик миқдори, қоида бўйича, 50 ўриндан ошмаслиги шарт.
2.40. Ёпиқ спорт иншоотларининг оловбардошлик даражаси, қоида бўйича, II дан кам бўлмаслиги керак.
Иккинчи қаватда фақат ёрдамчи хоналарни жойлаштириб оловбардошлик даражаси III бир ва икки қаватлик корпуслар лойиҳаланиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ёрдамчи хоналар зал хоналаридан 1-типли REI 150 ёнғинга қарши деворлар билан ажратилиши шарт.
2.41. Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган, томошабинлар ўринлари бор спорт корпусларининг томошабинлар учун кўчмас ва вақтинчалик ўриндиқларининг сиғдираолишлик миқдорлари йиғиндиси (залнинг қиёфасини ўзгартирилишлиги билан) чегараланмайди; оловбардошлик даражаси III бир қаватлик корпусларда томошабинларнинг ўриндиқлари йиғиндиси 600 дан ошмаслиги зарур.
2.42. Сиғдираолишлик миқдори 300 томошабиндан ортиқ ёпиқ спорт иншоотларининг кўчмас трибуналари юк кўтарувчи конструкциялари ёнмас ашёлардан бажарилиши шарт. Трибуналарнинг юк кўтарувчи конструкциялари оловбардошлик даражаси R 45 дан кам бўлмаслиги керак. Сиғдираолишлик миқдори 300 томошабиндан кам трибуналарнинг кўчмас конструкциялари Г1 дан юқори бўлмаган ёнувчи ашёлардан қабул қилиниши мумкин. Ўзгартириладиган трибуналарнинг, жумладан сурилма, сиғдираолишлик миқдоридан қатъий назар оловбардошлик даражаси R 45 дан кам бўлмаслиги шарт.
Келтирилган талаблар томоша залининг — аренанинг поли устига қўйиладиган вақтинчалик томошабинлар ўриндиқларига татбиқ этилмайди. Ёпиқ спорт иншоатларида томошабинлар ўтириши учун вақтинчалик ўриндиқларнинг ағанаб кетиш ёки сурилиш ҳолатлари йўқотилиши шарт.
Ҳар қандай сиғдираолишлик миқдоридаги очиқ ва ёпиқ спорт иншоотларининг трибуналаридаги ўтиргичларини Г1, Г2 гуруҳидаги ёнувчан ашёлардан бажарилишига рухсат этилади, лекин ёнишида заҳарли моддалар ажралиб чиқармайдиганлари; ашёлар Т1 гуруҳига (категориясига) тааллуқли бўлиши шарт.
Спорт-томоша залларида эстрада қисмининг ёғоч поли қопламасига ҳимоя таркибли ишлов бериш йўли билан ёнувчанликни Г1 ёки Г2 гуруҳига етказиш керак.
2.43. Ҳар қандай сиғдираолишлик миқдоридаги очиқ спорт ва томоша иншоотларининг трибуна ости қисмига ёрдамчи хоналар икки ва ундан ортиқ қаватларда жойлаштирилса трибунанинг оловбардошлик даражаси II дан кам бўлмаслиги даркор, бир қаватлик қилиб жойлаштирилганда эса оловбардошлик даражаси III бўлишига рухсат этилади.
Очиқ спорт ва томоша иншоотларининг трибуналари қаторлари сони 20 дан ортиқ бўлганда трибуна ости қисми фойдаланилмаса юк кўтарувчи конструкциялари ёнмас ашёлардан оловбардошлик даражаси REI 45 дан кам бўлмаган ҳолда бажарилиши шарт.
Қаторлар сони 20 дан кам бўлган ҳолда ости фойдаланилмайдиган очиқ трибуналар учун оловбардошлик даражаси IV бўлиши назарда тутилишига рухсат этилади.
2.44. Ёпиқ ва очиқ спорт иншоотларининг трибуналари остидаги хоналар трибунадан ёнғинга қарши тўсиқлар — оловбардошлик даражаси REI 45 дан кам бўлмаган қопламалар, ўзаро оловбардошлик даражаси 1-типли EI 45 дан кам бўлмаган перегородкалар билан ажратилиши шарт, бунда перегородкалардаги эшиклар ўзи зич ёпилиб қолувчан бўлиши керак (ёнувчан ашёлардан рухсат этилади).
Трибуналар остида тир учун ўқ-дорилар омборхонасини, ҳамда ёнувчан ашёларнинг омборхоналарини жойлаштириш тақиқланади (инвентар ва томошабинлар ўриндиқлари омборхоналаридан ташқари).
Очиқ ва ёпиқ спорт иншоотларининг трибуна остига ўқ отадиган тир жойлаштирилиши мумкин, бунда қурол-яроғ сақлаш хонаси ва қурол-яроғ устахоналарини бошқа хоналардан ёнғинга қарши 2-типли REI 45 деворлар ва 3-типли REI 45 бўлган тепа қопламалар билан ажратилиши шарт.
2.45. Томошбинлар зали бор маданий-томоша бинолари 6-жадвал кўрсаткичларига мос равишда лойиҳаланиши керак. Икки ва ундан ортиқ томошабинлар зали бор маданий-томоша бинолари оловбардошлик даражаси II дан кам бўлмаслиги даркор.
III ва IV оловбардошлик даражаларидаги биноларнинг қўлланилиши қишлоқ жойлардаги клуб муассасалари учун рухсат этилади.
Оловбардошлик даражаси II бўлган ёзги киноконцерт залларида томошабинларнинг ўринлари сони нормаланмайди, оловбардошлик даражаси III бўлган ҳолатда ўринларнинг сони 800 дан кўп бўлмаслиги шарт.
6-жадвал
Бинолар, иншоотлар
Оловбардошлик даражаси
Қаватлиликнинг юқори сони
Залнинг энг катта сиғдираолишлик миқдори, ўринлар
Йил давомида фаолият кўрсатувчи кинотеатрлар
I, II
III
нормаланмайди
2
600 ва кўпроқ
500
Клублар
I, II
III
IV
нормаланмайди
2 (зал — 1)
1
600 ва кўпроқ
500
200
Театрлар
I, II
нормаланмайди
нормаланмайди
Эслатма: 1. Оловбардошлик даражаси III бўлган биноларда, оловбардошлик ва олов тарқалиши чегаралари оловбардошлик даражаси II бўлган бинолар учун талаб қилинадиган, ёғоч конструкцияли тепа қоплама, деворлар, устунлар, зинапоялар ва қаватлар ора қопламалари бор, 1-қаватга жойлаштириладиган томошабинлар залининг сиғдираолишлик миқдори 600 ўриндан кўп бўлмаслиги шарт.
2. Йил давомида фаолият кўрсатадиган кинотеатрга очиқ майдонли мавсумий фаолият кўрсатадиган қисми блокировка қилиб қурилганда (оловбардошлик даражалари фарқли) улар орасига ёнғинга қарши 2-типли REI 45 бўлган девор қилиниши даркор.
2.46. Томошагоҳ биноларда томошабинлар залини ва фойени 2-қаватга жойлаштирилса остки қаватлараро қоплама ёнғинга қарши 2-типли REI 60 бўлиши керак. Оловбардошлик даражаси III ва IV лик ертўла ва цокол қаватларининг тепа қопламаси ёнғинга қарши 2-типли REI 60 бўлиши шарт.
2.47. Оловбардошлик даражаси III бўлган биноларда томошабинлар залининг тепасидаги бўғот бўшлиғи қолган бўшлиқлардан ёнғинга қарши REI 45 деворлари ёки EI 45 бўлган перегородкалар билан ажратилиши керак.
2.48. Театр, ҳамда саҳнали (15x7,5 м; 18x9 м; 21x12 м ва кўпроқ) клубларнинг саҳна ва томошабинлар зали тепа қопламаси (фермалар, тўсинлар, тўшамалар ва бошқа шунга ўхшашлар) НГ гуруҳидаги ашёлардан тайёрланиши шарт.
2.49. Кўргазма мажмуаларининг технологик хизмат кўрсатиш хоналари томошагоҳ қисмидан оловбардошлик чегаралари EI 45 дан ва қаватлараро қопламаси REI 45 дан кам бўлмаган ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилиши зарур (саҳна қаватлараро қопламаси майдони чегарасида жойлашган саҳнани ёритувчи хоналардан ташқари).
2.50. Саҳна планшети юк кўтарувчи элементлари НГ гуруҳидаги ашёлардан бўлиши керак. Ушбу элементларга настил сифатида ёғоч ашёси қўлланилса, шунингдек панжарали дор ва ишчи галереяларнинг настилларидагиси учун ҳам, оловдан ҳимоя таркиблар билан ёғочга ишлов (шимдириш) бериб, улар ёнувчанлиги бўйича Г1 ва Г2 гуруҳлари таркибига келтирилиши керак.
2.51. Томошабинлар зали балконлари, амфитеатр ва партер тепасида керакли нишабни ёки зинасимон полни ҳосил қиладиган ёнмас юк кўтарувчи конструкцияларнинг устига қуриладиган синч НГ гуруҳидаги ашёлардан бўлиши шарт.
Устқурилиши тепа бўшлиқлари 100 м2 дан ортиқ бўлмаган майдонли бўлакларга диафрагмалар билан ажратилган бўлиши керак; бўшлиқ 1.2 м дан юқори бўлса диафрагмаларда кириб кўриш учун жойлар назарда тутилиши керак.
2.52. Томошабинлар зали тепасидаги осма шиплар синчлари ва синчларни тўлдирувчи ашёлар, сиғдираолишлик миқдори 800 ўриндан кўп саҳнали клублар, театр заллари, ёпиқ спорт иншоотларининг шипи ва деворлари уст қопламасининг ушловчи катак-катак ўрнатилувчи рейкалари НГ гуруҳидаги ашёлардан бажарилиши керак; сиғдираолишлик миқдори 800 дан кам ўринли бўлса Г1 гуруҳидаги ашёлар қўлланилиши мумкин.
Ёппасига қилинган осма шиплардаги овозкучайтиргичлар, ёритгичлар ва бошқа ускуналар учун қолдирилган тешиклар тепаси, оловбардошлик даражаси EI 30 бўлган, ёнмас қопқоқлар билан ҳимояланиши шарт.
2.53. Томошабинлар залларининг тепасида хоналар жойлаштирилса, қаватлараро қопламанинг юк кўтарувчи конструкциялари (ферма, тўсин ва бошқалар) оловбардошлик чегараси REI 60 дан кам бўлмаган НГ гуруҳидаги ёнмайдиган ашёлардан бўлган настил билан тепа ва остки қисмлари ҳимояланиши шарт.
Томошабинлар залининг тепа қопламаси габаритида жойлашган саҳнани ёритиб турувчи хоналар ёнғинга қарши 1-типли REI 45 бўлган перегородкали бўлиши керак.
2.54. Томошабинлар залларида юмшоқ ўриндиқлар, стуллар, скамейкалар ёки улардан таркиб топган бўғинларнинг (12 ўринга мўлжалланган балкон ва ложалардан ташқари) полга маҳкамланиши учун мосламаси назарда тутилиши зарур. Томошабинлар учун арена-зал полида кўчувчан ўриндиқлар сурилмаслиги, ағанаб кетмаслигини олдини оладиган мосламалар назарда тутилиши керак.
2.55. Рипроексион хоналаридан саҳнага ёки арьерсаҳнасига, агар кинопроектор ўрнатилган бўлса кинопроексион, аппарат ва ёруғликпроексион хоналаридан томошабин залларига дераза ва тешиклар оловбардошлик чегараси EI 15 дан кам бўлмаган штор ёки қопқоқлар билан ҳимояланган бўлиши шарт.
Динамик проекция учун жиҳозланган ёруғликпроексион хонаси дераза ва тешиклари тобланган ойна билан ҳимояланган бўлиши керак.
Чўғланма лампали кинопроекторлар билан жиҳозланган кинопроексион хоналарини, деворлари, перегородкалари, қаватлараро қопламалари ва тепа қопламалари қийинёнувчан ашёли НГ ва Г1 гуруҳидаги оловбардошлик чегараси REI 45 дан кам бўлмаган, оловбардошлиги IV даражали бинолар олд қурилмаларида жойлаштирилишига рухсат этилади.
2.56. Томошабинлар зали билан чуқурликдаги колосникали саҳна орасига 1-типли REI 150 бўлган ёнғинга қарши девор (ёки махсус ёнғинга қарши қурилма) назарда тутилиши керак.
2.57. Сиғдираолишлик миқдори 800 ўрин ва ундан кўп бўлган залларда саҳнанинг қурилиш портали эшик ўрни оловбардошлик чегараси EI 60 (1 соат) дан кам бўлмаган ёнғинга қарши дарпарда билан ҳимояланган бўлиши шарт.
Дарпарда иссиқлик ҳимояси ёнмайдиган заҳарли моддалар чиқармайдиган ашёлардан бўлиши керак. Ёнғинга қарши дарпардалар қурилмасига қўйилган талаблар 12-мажбурий иловада келтирилган.
2.58. Ёнғинга қарши деворларда трюм ва саҳна планшети сатҳида бўлган эшик ўринлар, ҳамда трюм ва саҳнага колосника зинапояларидан чиқадиган жойлар (ёнғинга қарши дарпарда бўлгани ҳолда) 1-типли тамбур — шлюзлар билан ҳимояланиши зарур.
2.59. Омборхоналар ва омборчалар, устахоналар ва станок ва ҳажмли декорацияларни йиғувчи хоналар, ёнғинга қарши дарпардаларнинг лебедкаси ва тутун люклари хоналари, чанг ҳайдовчи камералар, шамоллатиш камералари, аккумулятор хоналари, трансформатор подстанциялари 1-типли REI 45 бўлган ёнғинга қарши перегородкали, 3-типли REI 45 бўлган оралиқ қопламали, оловбардошлик чегараси EI 30 бўлган эшикли бўлиши шарт.
Кўрсатилиб ўтилган хоналарни томошабинлар зали ва саҳна планшети таг қисмларига жойлаштиришга рухсат этилмайди, фақат ўралган декорациялар сейфлари, ёнғинга қарши дарпардалар лебёдкаси ва тутун люклари, ёғ тўлдирилмаган кўтариб-туширгич қурилмалари бундан мустасно.
Сейфнинг эшик ўрни оловбардошлик чегараси EI 60 дан кам бўлмаган шитлар билан ҳимояланиши керак.
Саҳна томонидан ва кармонлардан декорация омборхоналарининг эшик ўринларида 1-типли EI 60В бўлган ёнғинга қарши эшиклар (ёки дарвозалар), колесника зинапояларидан эса 2-типли EI 30 бўлган эшиклар кўзда тутилиши шарт.
2.60. Оркестр чуқурлигидаги тўсувчи конструкциялар ёнғинга қарши бўлиши керак (перегородкалар — 2-типли EI 15, оралиқ тепа қопламаси — 3-типли REI 4).
Оркестр чуқурлигида отделка ва пол настили учун қўлланиладиган ёғочга оловдан ҳимоя таркиблар билан, 2.50 банди талабларини ҳисобга олган ҳолда, ишлов берилиши керак
2.61. Тутун люкли саҳналар тепа қопламасини ўрнатишда 12-мажбурий иловада келтирилган талабларни ҳисобга олиш зарур.
Тутун люклари устига қурилмалар НГ гуруҳидаги ёнмас, клапанлари эса Г1 гуруҳидаги қийин ёнувчан ашёлардан бўлиши керак. Уст қурилмалари тутун люкларини шамолдан сақлаб туришни таъминлашлари керак.
2.62. Ёнғин пост-диспетчерлиги хонасини табиий ёруғлик тушадиган қилиб лойиҳалаш керак ва саҳна планшети (эстрада) сатҳида, ёки бир қават пастда ташқарига чиқиш яқинида ёки ташқарига чиқарадиган зинапоя яқинида жойлаштириш керак.
Ёнғин ва хўжалик насоси хонасини, автоматик ёнғинўчиргич станциясини ёнма-ён ёки ёнғин пост-диспетчерлиги хонаси остига жойлаштириб, улар орасида қулай алоқани ва ташқарига чиқишни таъминлаш керак.
2.63. Театр ва клуб асосий биноларида устахона ва бошқа ишлаб-чиқариш хоналарини, ҳамда резерв омборхоналарни жойлаштирилишида уларни бошқа хоналардан оловбардошлик чегараси REI 150 бўлган ёнғинга қарши деворлар билан ажратиш шарт.
2.64. Кутубхона ва архив биноларини оловбардошлик даражаси II дан кам бўлмаган 5 қаватдан ошмаган ҳолда лойиҳалаш керак.
Кутубхоналарнинг китоблар сақланадиган ва архивларнинг ҳужжатлар сақланадиган хоналарини 600 м2 майдондан оширмай ёнғинга қарши перегородкалари EI 45 бўлган ҳолда қисмларга бўлиб, ҳар бир қисмдан иккитадан кам бўлмаган эвакуация чиқишлари қолдирилиши керак; чиқиш эшиклари 2-типли EI 30 бўлган ёнғинга қарши бўлиши керак.
Нодир ва ноёб нашрлар сақланадиган хоналар бошқа хоналардан оловбардошлик чегараси REI 150 бўлган ёнғинга қарши девор ва оралиқ тепа қопламалари билан ажратилиши шарт.
2.65. Кутубхоналар, архивлар, омборхоналар ва 36 м2 дан ошиқ майдонли омборчаларда деразалар бўлмаса хона пол майдонининг 0.2 % идан кам бўлмаган майдонли сўриб чиқарувчи, ҳар бир қаватда автомат ва масофадаги узатмали клапанлари бор каналлар кўзда тутилиши зарур. Тутун чиқариб ташловчи клапанлардан энг узоқ хона нуқтасигача масофа 20 м дан ошмаслиги керак. Сўриб чиқарувчи каналлар КМК 2.04.05 талабларига мос бўлиши шарт.
2.66. Лойиҳа ташкилотларининг макет ясаш устахоналари тўсувчи конструкциялари оловбардошлик чегараси EI 60 дан кам бўлмаган ёнмас ашёлардан бўлиши керак.
Бўяш хоналари деразалари ҳар бир 1 м3 хона ҳажмига 0,03 м2 дан кам бўлмаган майдонли бўлиши лозим.
2.67. Бошқа вазифага мўлжалланган биноларда жойлашган, савдо майдони 100 м2 дан кўп дўконларни бошқа ташкилот ва хоналардан ёнғинга қарши 2-типли REI 45 бўлган деворлар ва 2-типли REI 60 бўлган тепа орақопламалар билан ажратиш керак.
Дўконларни бошқа вазифали биноларда жойлаштирилганда, кўп функцияли биноларда савдо залига умумий даҳлиздан киравериш эшик ўринларида ўзи ёпилиб қоладиган эшиклар кўзда тутилишига рухсат этилади, бунда алоҳида эвакуация чиқиш жойлари жойлаштирилган бўлиши керак (умумий даҳлиздан чиқиш жойини ҳисобга олмаган ҳолда).
2.68. Табиий шамолланувчи ва ёруғлик тушувчи бўлмаган савдо заллари тутун чиқаргич қурилмалари билан таъминланган бўлиши шарт.
2.69. Тез ёнувчан ашёлар, ҳамда ёнувчан суюқликлар (ёғлар, бўёқлар, эритгичлар ва шунга ўхшашлар) билан савдо қилувчи дўконлар бир қаватлик алоҳида жойлашган биноларга жойлаштирилиши керак. Бу биноларда бошқа дўконларни ва маиший хизмат ташкилотларини, алоҳида кириш жойлари ташкил этилиши ва ёнғинга қарши 1-типли REI 15 бўлган девор ва 1-типли REI 150 тепа оралиққопламалари бўлиши шарти билан, жойлаштирилишига йўл қўйилади.
2.70. Дўконларнинг савдо заллари ёрдамчи хоналардан ёнғинга қарши перегородкалар билан ажратилиши, перегородкаларнинг жойлашув ўрни савдо залини келажакда каталаштирилиши ҳисобга олинган ҳолда аниқланиши даркор. Савдо залини омборча хоналаридан ёнғинга қарши перегородка билан ажратмасликка, агарда у ерда ёнмас, упаковка қилинмаган товарлар сақланса, рухсат этилади.
2.71. Ёнувчан товар ва ёнувчан упковкали товарлар омборчалари, қоида бўйича, бинонинг ташқи деворига туташ қилиб, уларни 250 м2 ва ошиқ майдонли савдо залларидан ёнғинга қарши 1-типли EI 45 перегородкалар билан ажратган ҳолда жойлаштирилади.
Омборча хоналар 700 м2 майдондан ошмаган қисмларга ажратилиши зарур, қисмлар орасида тўрсимон ёки шипга етказилмаган EI 15 ли перегородкалар билан ажратилиши мумкин; бу ҳолда тутун чиқаргич бутун ҳамма қисмга кўзда тутилади. Қисмлараро перегородкалар 1-типли EI 45, ёнғин хавфи конструкция класси КО бўлиши керак.
Майдони 50 м2 дан кўп бўлган омборчалар хонасидан тутун чиқаргич дераза ёки махсус шахталар орқали амалга оширилиши назарда тутилади.
Майдони 50 м2 дан кам бўлган, йўлакка чиқиш жойи бор, омборчалар хонасидан тутун чиқаргич йўлакда жойлашган дераза орқали амалга оширишга рухсат этилади. Юк тушурувчи хоналарга туташ, эшик ёки деразаси билан боғланган, омборча хоналаридан тутун чиқаргич кўзда тутилиши талаб этилмайди.
2.72. Ёнғин ва портлаш хавфи бор ашёлар, ҳамда рентген плёнкалари ва бошқа тез ёнувчан ашёлар (суюқликлар) сақланиши учун оловбардошлик даражаси II дан кам бўлмаган алоҳида бинолар кўзда тутилиши шарт.
Тез ёнувчан ашёлар ва ёнувчан суюқликлар сақланадиган товарлар омборчалари деразаси бор ташқи деворларга туташ ва бошқа хоналардан 1-типли оловбардошлик чегараси EI 45 бўлган ёнғинга қарши перегородкалар ва 3-типли REI 45 бўлган тепа орақопламалари билан ажратилган, у ерга кириш тамбур-шлюз орқали бўлиши назарда тутилган бўлиши керак.
2.73. Ёнувчан ашёларни сақлаш учун фойдаланиладиган икки ва ундан кўп қаватли ертўла бўлимларининг ҳар бир секция ёки қисмларида, ҳамда 50 м2 дан кўп майдонли алоҳида хоналарида олд хандақли дераза ёки ўзаро қаватларда боғланмаган тутун чиқаргич шахталар (шахта ўлчамлари ҳисоб бўйича) ўрнатилиши зарур.
Тутун чиқаргич шахталарини ёки ҳар хил қаватларнинг олд хандаги конструкцияларини блокировка қилиб ўрнатилса, ёндош шахталарнинг перегородкалари EI 60 (1 соат) дан кам бўлмаган оловбардошлик чегарали бўлиши шарт.
2.74. Цокол ва ертўла қаватларда жойлаштирилган маданий-маиший йўналишга мўлжалланган барча хоналар (жумладан овқатланиш ва савдо, маданий дам олиш ва жисмоний тарбия — машқ қилиш билан шуғулланувчи корхоналар хоналари ва бошқалар) олд хандақли деразалари (ушбу нормаларнинг 2.24 бандига асосан) ва мустақил блокдан ташқарига чиқувчи жойлари бўлиши шарт.
2.75. Савдо марказлари ёки бошқа йўналишга мўлжалланган жамоат бинолари таркибида жойлаштирилган майдони 200 м2 дан кўп маиший хизмат кўрсатувчи корхоналарни бошқа хоналардан 2-типли REI 45 ёнғинга қарши деворлар ва 2-типли REI 60 тепа орақопламалар билан ажратиш шарт.
Маиший хизмат корхоналарининг бошқа муассасалар билан бирлашмаси бўлган ҳолатларда умумий даҳлиз ёки мижозлар учун кутиш жойи ҳудудчалари кўзда тутилишига рухсат этилади, бунда асосий хоналарга кириш эшиклари ўзи ёпилувчан бўлиши шарт.
Тез ёнувчан моддалар қўлловчи маиший хизмат корхоналарини (сартарошхона, гўзаллик уйлари, майдони 300 м2 гача бўлган соат тузатиш устахоналари, майдони 60 м2 гача бўлган кир ювиш ва кимёвий тозалаш қабулхоналари пунктлари, майдони 200 м2 гача бўлган пойафзал тузатиш ва расм олиш устахоналари булардан мустасно) бошқа йўналишга мўлжалланган жамоат биноларида жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Эслатма: Таъмирлаш устахоналарини, кир ювиш ва кимёвий тозалаш биноларини лойиҳалашда қўшимча, ишлаб чиқариш биноларига қўйиладиган норматив талаблар ҳисобга олиниши керак.
2.76. Аҳолидан иккиламчи хомашёни қабул қилиб олувчи пунктларни алоҳида биноларда (павильонларда) ёки маиший хизмат корхоналари бинолари олд қурилма-блокларда (таъмирлаш устахоналари, кимёвий тозалаш, кир ювиш бинолари) жойлаштирилиши даркор.
2.77. Ҳаммом ва сиғдираолишлик миқдори 20 ўриндан ошиқ ҳаммомли соғломлантириш мажмуалари биноларининг оловбардошлиги III даражадан кам бўлмаслиги шарт.
Ертўлаларда, 2.33 бандда кўрсатилган биноларда, стационарларнинг (касалхоналарнинг) палата корпусларида, томошабинлар учун трибуналар остки қисмида, ҳамда 100 одамдан кўп жойлашган хоналарнинг остига ёки уларга туташ қилиб сауналар жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
Қуриқ иссиқлик (сауналар) берадиган ҳаммомларнинг бино ичига киритилиб қурилган хоналари оловбардошлик даражаси I ва II бўлган жисмоний тарбия -соғломлантириш ва спорт йўналишларига мўлжалланган, меҳмонхоналар, маиший хизмат корхоналарининг биринчи ва цокол қаватларида жойлаштирилиши мумкин.
Бино ичига киритилиб қуриладиган сауналарни жойлаштиришда қуйидаги талаблар бажарилиши зарур:
буғхона ҳажми 8 м3 кам, 24 м3 кўп бўлмаслиги;
сауна хоналари мажмуаси I типли EI 45 бўлган ёнғинга қарши перегородкалар ва 3-типли REI 45 бўлган тепа орақопламалари билан ажратилиши;
сауна хоналари мажмуаси хоналаридан алоҳида ташқарига эвакуация чиқиш жойи бўлиши;
8 соат тинимсиз ишлатилганидан сўнг ўчирилгач тўлиқ совийдиган ва автомат ҳимояли заводда ишлаб чиқарилган печка жиҳози бўлиши;
печка-электртош бошқарув пултини буғхона олдидаги қуруқ хонага жойлаштирилиши, кабель тармоғи ҳимояси иссиққа чидамли ва буғхона рухсат этилган максимал иссиқлигига ҳисобланган (110 °C дан ошмаган) бўлиши;
электртош жиҳозидан буғхона девори қопламасигача 20 см кам бўлмаслиги, электртош жиҳози тепаси шип остига ёнмас иссиқлик ҳимояси шити ўрнатилиши, шит билан шип обшивкаси ораси масофаси 5 см дан кам бўлмаслиги;
буғхона поли билан эшиги ости қисмида 30 мм дан кам бўлмаган оралиқ бўлиши;
буғхонани периметри бўйича ички сувқувурига уланган, буғхонага кираверишда бошқариладиган «перфорирован»ли қуруққувур дренчерли қурилмаси билан жиҳозлаштирилиши;
буғхонани игнабаргли тилоғоч дарахти тоифасидаги ёғоч билан қопланиши, серелим дарахтларининг ёғочини қўллашга йўл қўймаслик;
буғхонани, ечиниш, дам олиш, массаж хоналари билан бирга тутун хабарини берувчи жиҳоз билан таъминлашлари шарт.
2.78. Болалар мактабгача муассасаларида, болалар уйларида, болалар санаторияларида, интернат-мактабларда (мактаблар қошидаги интернатларда) ижтимоий муассасаларнинг ва даволовчи стационарларнинг турар-жой корпусларида, меҳмонхоналарда архивларнинг сақлайдиган хонаси, кутубхоналарнинг китоб сақлайдиган хоналари, ёнувчан ашёлар сақлайдиган омборчалари, ёнувчан ашёлар қўллайдиган устахоналари, электршит хоналари, шамоллатиш камералари, бошқа ёнғин хавфи бор техник хоналари эшикларининг оловбардошлик даражаси EI 30 дан кам бўлмаслиги шарт.
2.79. Турар-жой (ётоқхона) ва ўқув хоналари, маданий-маърифат ва даволов-соғломлаштиришга мўлжалланган хоналари таги ва устига юқори ёнғин юки бор хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди; ёнувчан ашёларни сақлаш учун ёки қайта ишлаш учун устахоналар, омборча хоналарини томошабинлар ва активлар заллари остига, болалар муассасалари ва мактаблар, интернат-мактабларнинг ётоқ корпуслари ва мактаблар қошидаги интернатлар, ногиронлар ва қариялар учун ижтимоий марказлар, даволов муассасалари стационарлари, санаторияларнинг ётоқ корпуслари ва дам олиш муассасалари биноларининг ертўла ва цокол қаватларига жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
2.80. Бир вақтнинг ўзида 50 дан ортиқ кишига мўлжалланган хоналарнинг остки қисмида В категорияли ишлаб чиқариш хоналари ва омборхоналар жойлаштирилишига йўл қўйилмайди, шу жумладан омборчалар, устахоналар, лабораториялар (ўқув лабораторияларидан ташқари), ёғ тўлдирилган жиҳозли трансформатор подстанциялари ва бошқалар.
2.81. Автоматик ёнғин ўчиргич қурилмалари назарда тутилган оловбардошлик даражаси I-II бўлган жамоат биноларида 9 қават баландлигигача (тепасигача) бўлган ички ёпиқ ҳовли-атриум қурилишига, ички очиқ зинапояларга қўйиладиган талабларга монанд (ушбу нормаларнинг 2.101 бандига асосан), рухсат этилади.
Тутун чиқаргич фонарларининг очиқ кесими майдони ҳисоб бўйича аниқланади.
Лойиҳада юқори ёритгичлар фонарлари секцияларининг автомат ва масофадан очилиши кўзда тутилиши керак. Фонарлар секцияларининг очилишини масофадан бошқариш ёнғин пости ёки биринчи қаватда жойлашган бино бўйича навбатчининг хоналаридан амалга оширилиши даркор.
Даҳлиз ёки атриум тепа қопламаси ойнали бўлса синиб тушишидан ҳимоя назарда тутилиши даркор.
2.82. Кенг корпусли, ёпиқ атриумли ва майдони 600 м2 гача ички очиқ ёруғлик аэрацияли ҳовлиси бор биноларда композицион-режавий ечимлар қўлланилганда ёнғин ўчиргувчи машиналарнинг ўт ўчириши учун бино ташқи ҳар бир томонидаги машина йўлакларидан бино ҳар қайси хонасига кира олиш шароитини таъминлаш керак, бунда бинонинг фасад қисмига ёнғин ўчиргувчи машинага улаш учун чиқарилган патрубкали ёнғинга қарши сувқувури кўзда тутилиши керак. Бино деворларининг бир йўналиши бўйича машина кириш йўлаклари орасидаги масофа 60 м дан ошмаслиги шарт.
Биноларнинг ички ҳовлисига, жумладан майдони 600 м2 дан ошиқ атриумларга ёнғин ўчиргувчи машина кириши учун йўлаклар кўзда тутилиши керак.
2.83. Баландлиги 4 қават ва ундан ортиқ биноларда эшикларга, фрамугаларга (эшикларда, перегородкаларда ва деворларда, зинапоя катаги деворларини ҳисобга олган ҳолда) ва перегородкаларга шаффоф ёруғлик ўтказувчи қисмлар сифатида, оловбардошлик чегараси ЕI 15 дан кам бўлмасликни таъминловчи, тобланган ёки арматурали ойна ва ойнаблоклар қўлланилиши керак. Баландлиги 4 қаватдан кам бўлмаган биноларда шаффоф ёруғлик ўтказувчи қисмлар тури чегараланмайди.
Баландлиги 4 қаватдан ортиқ биноларда зинапоя катаги эшиклари, умумий йўлакка олиб борувчи лифт холлари ва тамбур-шлюз эшиклари шаффоф қисмларсиз ёки арматурали ойна қисмларидан иборат бўлиши керак.
2.84. Г1-Г4 гуруҳидаги ашёлардан бўлган икки томонга суриладиган перегородкаларнинг икки юзаси, оловбардошлик чегараси EI 30 ни таъминлайдиган ёнмас НГ гуруҳидаги ашёлари билан ҳимояланиши шарт.
2.85. Жамоат бинолари ва иншоатларининг интерьери отделкасида полимер ашёлардан қўллаш учун, фойдаланишда ёнғин хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда, ЎзР давлат санитар назорати рухсатини олиш шарт.
2.86. Болалар мактабгача муассасаларининг мусиқа ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш залларининг ва эвакуация йўлакларининг девор ва шиплари НГ гуруҳидаги ёнмас ашёлардан бўлиши керак; бошқа хоналарда пардозлаш Г1 гуруҳидаги ёнувчан ашёлардан бўлиши мумкин.
2.87. Ўриндиқлари сони 1500 тагача бўлган ёпиқ спорт залларининг, фаоллар залларининг, томошабинлар залларининг, конфренц-залларнинг, сиғдраолишлик миқдори 50 ва ундан ортиқ аудиторияларнинг, ҳамда оловбардошлик даражаси I ва II бўлган чакана савдо корхоналарининг бинолари хоналаридаги девор ва шипларининг отделкаси НГ ва Г1 гуруҳидаги ашёлардан кўзда тутилиши шарт.
Ўриндиқлар сони 1500 дан кўп залларда, кутубхона ва архивларнинг сақлаш, архивларда хизмат каталоглари ва рўйхат хоналарида пардоз НГ гуруҳидаги ёнмас ашёлардан бўлиши керак.
Мусиқа театри залларида (сиғдраолишлик миқдоридан қатъий назар) девор ва шипларнинг безаки ёнмас ёки қийин ёнувчан НГ ва Г1 гуруҳларидаги ашёлардан бўлиши шарт.
2.88. Ёртўлада ёки цокол қаватларда, ҳамда трибуна ости қисмларга жойлаштирилган ўқ отар галереялар ва тирларнинг ўқ ёнғинли зоналари девор ва шипларининг обшивкаси учун НГ ва Г1 гуруҳидаги ашёлар қўлланиши керак.
2.89. Йўлаклар, фойелар, даҳлизлар, зинапоя катаги ва бошқа эвакуация йўлларининг шипи, деворлари ва поли отделкаси ШНҚ 2.01.02 бўйича параметрларга (кўрсаткичларга) мос бўлиши керак. Енгил аланга олиб кўп миқдорда тутайдиган ва ёнганда хавфли заҳарли моддалар чиқарадиган пол қопламалари қўлланишига йўл қўйилмайди. ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ёнғин хавфсизлиги органлари томонидан рухсат этилган ашёлар ва қопламалар қўлланилиши шарт.
Сиғими 800 ўрингача бўлган томоша залларида полларга гиламли қопламаларни шундай ашёлардан қўллаш керакки, уларнинг тавсифи бўйича ШНҚ 2.01.02 асосан ёнғин хавфлилиги: Г2 (аста ёнувчан), В2 (аста ўт олувчан), РП2 (кучсиз атрофга тарқалувчан), Д2 (аста тутовчан қобилияти бор) ва Т2 (аста-секин ёнишда хавфли заҳарли моддалар чиқарувчан) гуруҳларидагилардан юқори бўлмасин. Бунда гиламли қопламаларнинг ости ёнмас НГ гуруҳидаги ашёлардан бўлиши шарт.
Эвакуация йўллари
2.90. Эвакуация йўллари — горизонтал ва тик жойлашган (ички йўлаклар, галереялар, зинапоялар), ташқарига чиқиш жойлари, жумладан авария пайтида чиқиладиган, ШНҚ 2.01.02 ва ушбу нормалар талабларига жавоб бериши шарт. Эвакуация йўллари лифтларни ва эскалаторларни, ҳамда ШНҚ 2.01.02. санаб ўтилган ҳудудчаларни ўз ичига олмайди.
Эвакуация йўллари ҚМҚ 2.01.05 га асосан ёритиладиган ва асосий электр таъминоти ўчирилганда 1 соатдан кам бўлмаган вақтда ёруғлик чиқариб йўналиш кўрсатувчи жиҳозлар билан таъминланган бўлиши керак.
2.91. Бинога кириш олди жойи, қоида бўйича, атмосфера ёмғиргарчиликларидан ҳимояланган, кириш майдончаси горизонтал, сирпаниб кетиш ҳолати бўлмайдиган, сув тушиш панжараси кичик катакли (катак ўлчамлари 1.5 смдан ошмаган), панжара сатҳи майдонча поли сатҳи билан бир хил даражада бўлиши керак.
Бино қанотининг ташқи зинапояларига (ёки уларнинг қисмларига) баландлиги 0.8-0.9 м ён қўл ушлагич тўсиқлари ўрнатилиши керак (тўсиқлар тури аниқ шароитдан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади). Ногиронларнинг кресло-аравачаси билан киришлари учун ШНҚ 2.07.02 асосан қўл ушлагич тўсиқлари билан пандуслар кўзда тутилиши шарт.
Бино қаноти очиқ зинапоялари кенглиги 2.5 м дан ошиқ бўлса қўшимча ажратувчи қўл ушлагичлар ўрнатилиши даркор.
Бинога асосий кириш жойи эшиги олдидаги майдонча ва асосий кириш жойи тамбури, қоида бўйича, 2,2x1,8 м дан кам бўлмаслиги керак; бинодан чиқиш эвакуация жойи майдончаси 1,6x1,6 м дан кам бўлмаслиги даркор (ШНК 2.07.02 га асосан ногиронларнинг киришлари учун талабларни ҳисобга олган ҳолда).
2.92. Зинапоя катагида жойлаштириладиган ички зинапоялар қурилмаси (1 тип) ва очиқ (2 тип) ШНҚ 2.01.02 талабларига жавоб бериши керак (жумладан эвакуация йўлакларидаги зинапояларнинг қиялиги, чиқиш кенглиги ва поғоналари баландлиги, бошқалари). Зинапоя маршида ҳар хил баландлик ва кенгликдаги поғоналарни қўллаш мумкин эмас.
Қийшиқ чизиқли асосий зинапоялар қўлланилишига рухсат этилади, аммо бурилишдаги поғоналарнинг тор қисми чиқиш кенглигининг энг кам миқдори 22 см дан кам бўлмаслиги шарт.
Эвакуация йўлакларида чиқиб қолган жойлар ва зина 3 та поғонадан кам ўрнатиладиган (ёки 0.45 м дан) баландликларнинг бўлишига рухсат этилмайди. Баландликларнинг кам бўлган ҳолатларида пандус кўзда тутилиши керак (2.94 бандига асосан).
Зинапоя горизонтал майдончалари орасидаги битта маршда 3 тадан кам бўлмаган ва 16 тадан ошмаган поғоналарда кўтарилиш кўзда тутилишига рухсат этилади (қийшиқ чизиқли зинапоялар бундан мустасно). Биттагина маршли ёки 3 маршли зинапоянинг 1-қават сатҳидаги битта маршида 18 дан кўп бўлмаган поғоналарда кўтарилиш кўзда тутилиши мумкин.
2.93. Зинапояларнинг маршлари ва майдончаларининг баландлиги 0.8-0.9 м (мактабгача болалар муассасаларининг биноларида 0.5 м, мактаб биноларида 0.6-0.7 м) бўлган тўсиқ ва қўл ушлагичлари бўлиши керак.
Мактабгача болалар муассасалари, мактаблар ва биринчи синфлар жойлашган интернат-мактаб ўқув кўрпусларида зинапояларнинг қўл ушлагич ва тўсиқлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
болалар фойдаланадиган зинапоялар тўсиқларининг баландлиги 1.2 м дан кам бўлмаслиги, ақлий ривожланишида нуқсони бор болалар учун муассасаларда тўсиқлар 1.8 м ёки бутунлай ёпиқ 1.5 м бўлиши керак.
зинапоялар тўсиғининг тик элементлари оралиқ бўшлиғи 0.1 м дан катта бўлмасли керак (горизонтал оралиқ бўшлиқларга бўлишга йўл қўйилмайди).
Очиқ ва ёпиқ спорт иншоатларининг трибуналарида зинапоя, ўтиш йўлаклари ва люкларининг ҳисобий кенглиги 2.5 м дан кўп бўлса 0.9 м баландликдан кам бўлмаган ажратиб турувчи қўл ушлагичлар кўзда тутилиши керак. Люк ва зинапояларнинг ҳисобий кенглиги 2.5 м гача бўлса ажратиб турувчи қўлушлагичлар талаб этилмайди.
2.94. Ер усти қаватларида зинапоялар маршининг қиялиги 1:2 дан ошмаслиги зарур (спорт иншоатларининг трибуна зинапоялари бундан мустасно).
Инсонларнинг эвакуациясига мўлжалланмаган ёртўла ва цокол қаватларига олиб тушувчи, том бўғотига олиб чиқувчи, ҳамда ер усти қаватларидаги зинапоялар маршининг қиялигини 1:1.5 қилиб олишга рухсат этилади.
ШНҚ 2.07.02 бўйича ногиронларнинг кресло-аравачада юриш йўлакларига қўйиладиган талаблардан келиб чиқиб бино, иншоат ичидаги ва ташқарисидаги одамлар ҳаракати йўлакларида кўза тутиладиган пандусларнинг қиялиги, қоида бўйича, 1:12 дан 1:10 оралиқларида бўлиши шарт.
Эслатма: Алоҳида ҳолларда талаб этилган қияликни таъминлаш мумкин бўлмай қолса пандусларнинг қиялигини бино ичида 1:6, ташқарисида 1:8 қилиб олишга йўл қўйилади.
2.95. Ички йўлакдан зинапоя катагига эвакуацияда чиқиш жойи кенглиги, ҳамда зинапоя маршларининг кенглиги ушбу жойларнинг ҳар 1 м чиқиш кенглигидан (эшикнинг) эвакуация қилинаётган одамларнинг чиқиш сони ҳисоби ва оловбардошлик даражаси бўйича ўрнатилади (Класси Ф 2.1 бўлган томошабинлар заллари бор ва томошабинлар учун ўриндиқлари бор спорт залларининг бинолари бундан мустасно):
I, II оловбардошлик даражаси
—
165 киши/дақиқа дан ошмаган.;
III -''-
—
115 -''- дан ошмаган;
IV -''-
—
80 -''- дан ошмаган.
2.96. Зинапоя марши кенглиги энг кўп одами бор қаватдан зинапояга чиқиш жойи кенглигидан кам бўлмаслиги ва қуйидаги миқдорлардан кам бўлмаслиги шарт:
1,35 м — Ф1 классидаги биноларда, одамлар энг кўп бўладиган қаватда уларнинг сони 100 нафардан ошмайдиган биноларда, ҳамда сиғдираолишлик миқдоридан қатъий назар, клуб, кинотеатр, даволаш ва ўқув муассасаларининг биноларида;
1,2 м — бошқа биноларда, ҳамда клуб, кинотеатр, даволаш муассасалари биноларининг блокларидаги келувчиларга (жумладан томошабинлар ва касалларга) мўлжалланмаган хоналарга олиб борувчи зинапоялари учун;
0,9 м — бир вақтда келувчилар сони 5 нафардан ошмаган хоналарга олиб борувчи зинапоялар учун (бир кишили хоналарга олиб борувчи зинапоялар учун 0.7 м бўлиши мумкин).
Касалхоналар (стационарлар), олий таълим муассасаларининг ўқув корпусларида (маъруза аудиториялари, лабораторияларда) зинапоялар маршининг кенглиги, қоида бўйича, 1.5 м дан кам бўлмаслиги шарт.
Зинапоя майдончаси кенглиги марши кенглигидан кам бўлмаслиги, оралиқ майдончасининг марш йўналишидаги кенглиги 1 м дан кам бўлмаслиги даркор.
Эслатма: Жамоат бинолари ва иншоатларининг асосий зинапоялари кенглиги функционал ва меъморий-композицион масалаларни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади.
2.97. Очиқ ва ёпиқ спорт иншоатларининг трибуналари зинапоялари қиялиги 1:1.6 дан ошмаслиги, 0.9 м баландликда қўл ушлагич (ёки бошқа ўхшаш қурилма) ўрнатилган бўлса 1:1.4 қиялик рухсат этилади.
Спорт иншоатларининг эвакуация йўлакларида люкларда зинапоя ва кўтарилиш поғоналари бўлишига йўл қўйилмайди.
2.98. Одамларни эвакуация қилишга мўлжалланган зинапоя катагида, жумладан ер устки, цокол ва ертўла қаватларида, ертўла ёки цокол қаватларидан алоҳида ташқарига, бир қават баландлигида I-типли EI 45 бўлган ёпиқ ёнғинга қарши перегородка билан ажратилган, чиқиш жойлари кўзда тутилиши шарт.
Ертўла ёки цокол қавати билан биринчи қават алоқаси учун мўлжалланган, биринчи қаватнинг йўлагига, холлига ёки даҳлизига олиб чиқадиган, алоҳида зинапоялар одамларни ертўла ёки цокол қаватидан эвакуация қилишни ҳисоблашда эътиборга олинмайди.
Агарда зинапоя ертўла ёки цокол қаватидан биринчи қават даҳлизига олиб чиқса, бинонинг барча ер устки зинапояларидан, ушбу даҳлизга чиқишдан ташқари, ташқарига тўғридан тўғри чиқадиган жойи бўлиши шарт.
2.99. Эвакуация йўлларида винтсимон зинапоялар, югириб чиқадиган поғоналар, ҳамда қирқимсимон зинапоя майдончалари қўлланилиши мумкин эмас. Эвакуация йўлларида очиқ зинапоялар, жумладан қийшиқ чизиқли зинапоялар қўлланилса ШНК 2.01.02 талабларига мос бўлиши керак (даволаш ва амбулатория-поликлиника йўналишига мўлжалланган бинолардагидан ташқари).
2.100. Зинапоя катаклари, қоида бўйича, ташқи деворлардан табиий ёруғлик тушиб турадиганли бўлиши керак (ертўла ва томоша кўрсатадиган бинолардаги колосникали зинапоялар бундан мустасно), сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05 га асосан кўзда тутилади.
Л1 ва Л2 зинапоя катакларининг ёруғлик дарчаси майдони 2.143 банди талабларига мос бўлиши керак.
Тепа зенитдан ёруғ тушувчи зинапоя катаклари — Л2 ни оловбардошлик даражаси I ва II бўлган 2 қаватли биноларнинг умумий зинапоя катаклари сонининг 50% идан ошмайдиган, 3 қаватли биноларда зинапоя маршлари оралиғининг бўшлиғи 1.5 м дан кам бўлмаган ҳолларда қўлланилиши мумкин. Бу ҳолда, ёнғин бўлганда фонарлар автомат очилиб кетишлиги кўзда тутилиши шарт.
Вокзал биноларида, эвакуация учун мўлжалланган, 50% ва ундан ортиқ зинапоя катаклари ташқи деворлар деразасидан тушувчи ёруғликли бўлиши керак.
Н1, Н2 ва Н3 «ёнғин тутунидан ҳоли» зинапоя катаклари ШНҚ 2.01.02 ва ушбу лойиҳалаш нормаларининг 2.139-2.140 бандлари талабларини ҳисобга олган ҳолда қўлланилади.
Эслатма: ШНК 2.01.02 га асосан Ф2, Ф3 ва Ф4 классли биноларда зинапояларнинг 50% игача табиий ёруғлик тушмайдиган, ёнғин пайтида ҳаво бериладиган Н2 ёки Н3 типли зинапоя катаклари қўлланилиши мумкин.
2.101. Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган 9 қаватлигача биноларнинг ички битта зинапояси бинонинг ҳамма баландлиги бўйича очиқ бўлиши мумкин, шарти шуки у жойлашган хона ички йўлаклардан ва бошқа хоналардан ёнғинга қарши EI 45 типли перегородкалар билан ажратилган бўлиши керак.
Бинонинг ҳаммасида автомат ёнғин ўчиргич қурилмалари ўрнатилса очиқ зинапоя хоналари ички йўлаклардан ва бошқа хоналардан ажратилмаслиги мумкин.
Оловбардошлик даражаси I — III бўлган биноларда даҳлиздан иккинчи қаватгача ички зинапоя очиқ бўлиши мумкин, агарда даҳлиз ички йўлаклардан ва бошқа хоналардан ёнғинга қарши EI 45 бўлган оддий эшикли перегородкалар билан ва REI 45 бўлган ёнғинга қарши тепа оралиққопламалари билан ажратилган бўлса.
Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган чакана савдо ва умумовқатланиш корхоналарининг биноларида биринчи қаватдан иккинчи қаватгача ёки цокол қаватидан биринчи қаватгача зинапоялар очиқ бўлиши мумкин, даҳлиз бўлмаган ҳолларда ҳам. Бунда чакана савдо корхоналарининг ушбу зинапоялари (ёки пандуслари) савдо залига келувчиларнинг 50% учун эвакуация йўллари ҳисоб-китобида назарда тутилиши мумкин, қолган келувчилар учун иккитадан кам бўлмаган ёпиқ зинапоялар катаги назарда тутилиши шарт.
Очиқ зинапоянинг (ёки пандуснинг) узунлиги полнинг энг узоқ нуқтасидан эвакуация чиқиш жойигача бўлган масофага киритилади, лекин унинг майдони асосий эвакуация ўтиш йўлакларининг майдонига қўшилмайди.
Театрларнинг томошабинлар хоналари комплексида иккитадан кўп бўлмаган зинапоялар очиқ бўлиши мумкин, бироқ қолган (иккитадан кам бўлмаган) зинапоялар ёпиқ зинапоя катакли бўлиши шарт.
Очиқ зинапоялар, эвакуацияга мўлжалланган, даҳлиз поли сатҳидан кейинги қават поли сатҳигача ҳисобга олинади. Кейинги қаватларда томошабинлар хоналари комплексидан ёпиқ зинапоялар катагига холис эвакуация ўтиш йўллари кўзда тутилиши зарур.
Жамоат биноларининг хоналаридан, ўрнатилган йўналишидан қатъий назар, (томошабинлар ва ўқув залларидан, аудиториялардан, ўқув, савдо хоналаридан ва бошқалардан, ёнувчан ашёлар омборчалари ва устахоналардан ташқари) чиқиш жойларининг биттаси тўғридан тўғри даҳлизга, очиқ зинапояга туташ қаватлардаги холлга ёки фойега бўлиши мумкин.
Цокол ёки ертўла қаватларида фойе, кийим-кечак алмаштириш хонаси, чекиш хонаси ва ҳожатхоналар жойлаштирилса цокол ёки ертўла қаватларидан биринчи қаватга очиқ зинапоялар кўзда тутилиши мумкин.
2.102. Клуб биноларида эвакуация учун мўлжалланган зинапоя катакларидан тўғридан тўғри ёки даҳлиз орқали ташқарига чиқиш жойлари назарда тутилиши керак. Бунда даҳлиз орқали эвакуация қилинишга биттадан ортиқ бўлмаган, ташқарига тўғридан тўғри чиқиш жойи йўқ зинапоя катагидан рухсат этилади.
2.103. Театр биноларида томошабинлар хоналарининг мажмуасида иккитадан кам бўлмаган зинапоя ва иккита — саҳнанинг хизмат хоналарининг мажмуасида табиий ёритишли, бўғотга ёки том тепасига чиқадиган жойи бор, ёпиқ зинапоя катаклари, ҳамда иккита колосникова зинапоялари кўзда тутилиши зарур.
2.104. Бир ёки туташ хоналарда (перегородка билан ажратилмаган бўлса) полларнинг сатҳи м дан ортиқ фарқ қилса тепа қисм периметри бўйича одамларнинг йиқилиб тушиш эҳтимолини олдини оладиган тўсиқ назарда тутилиши шарт (баландлиги 0.8 м кам бўлмаган ёки бошқа қурилма); кўрсатилган талаб томошабинлар залига қараган саҳна планшети томонига татбиқ этилмайди.
2.105. Эвакуация йўли кенглиги ҳисоб-китобини қилишда мактаблар, интернат-мактаблар ва интернатларнинг бинолари қаватига бир вақтда келадиган одамларнинг энг кўп сони ушбу қаватда хоналарнинг (ўқув хоналари, зал хоналари, меҳнатга ўқитувчи устахоналар, бошқа хоналар) умумий сиғимидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
2.106. Ички йўлаклар (рекреация учун йўлаклардан ташқари) кенглиги, қоида бўйича, 1.8 м дан кам бўлмаслиги шарт (ШНҚ 2.07.02 талабларини ҳисобга олган ҳолда). Ўқув хоналари олди рекреация йўлаклари, кутиш жойлари бор йўлаклар, тез тиб ёрдами қабул қилиш бўлимлари йўлаклари кенглиги 2.4 м дан кам бўлмаслиги керак. Ўқув биноларида рекреация йўлакларининг икки томонида ўқув хоналари жойлашган бўлса йўлак кенглиги, қоида бўйича, 2.6 м дан кам бўлмаслиги (мактабларда 2.8 м) шарт; ўқув хоналари бир томонлама жойлашганда рекреация йўлаги кенглиги 2.2 м.
Эслатма: 1. Хизмат хоналари (келувчилари йўқ) блокларида йўлак узунлиги 30 м гача бўлса йўлак кенглиги 1.6 м олинишига рухсат этилади.
Хусусий бюро ва офисларда йўлак узунлиги 10 м гача бўлса йўлак кенглиги 1.2 м олиниши мумкин.
2. Даволов муассасаларининг ички йўлаклари кенглиги 3.44 — бандда берилган.
2.107. Хоналардан чиқиш эшиклари кенглиги 0.9 м дан кам бўлмаслиги керак. Ўқув хоналарининг эшиги ташқарига — ички йўлакка очилиши шарт.
Ўзгартирилиб туриладиган перегородкалар билан қисмларга бўлинадиган хоналарнинг лойиҳаланишида эвакуация чиқиш жойларини ҳар бир қисмда назарда тутиш керак.
2.108. Ҳар хил ҳажмли томошабинлар ўриндиқларисиз залларнинг ҳар қайси нуқтасидан энг яқин эвакуация чиқиш жойигача энг узоқ масофа 7-жадвал бўйича аниқланади. Асосий эвакуация ўтиш йўлларини умумий ўтиш йўллари билан қўшилган ҳолатларда унинг кенглиги қўшилаётган ўтиш йўлларининг йиғиндисидан кам бўлмаслиги шарт.
7-жадвал
Залларнинг мўлжалланган йўналиши
Бинонинг оловбардошлик даражаси
Масофа, м да, заллар ҳажми, минг м3 ҳисобида, зарурий вақт қийматлари, дақиқада
5 гача
5 дан юқори 10 гача
10 дан юқори
1
2
3
4
5
1. Келувчилар учун кутиш заллари, касса олд хоналари, кўргазма заллари, рақс заллари, дам олиш заллари ва бошқалар
I,II
III, IV
30/2,0
20/1,5
45/3,0
30/2,0
55/3,5
-
2. Ҳар бир асосий ўтиш йўли майдони ундан ҳар бир эвакуация қилинаётган кишига 0,2 м2 ҳисобидан кам бўлмаган овқатланиш, ўқув заллари
I,II
III, IV
65/2,0
45/1,5
-
-
-
-
3. Савдо заллари асосий эвакуация ўтиш йўли зал майдонининг % ини ташкил қилганда:
25 дан кам бўлмаган
I, II
III, IV
50/1,5
35/1,0
65/2,0
45/1,5
80/2,5
-
25 дан кам
I, II
III, IV
25/1,5
15/1,0
30/2,0
20/1,5
35/2,5
-
2.109. Эвакуация йўллари бўйича жамоат биноларининг энг узоқда жойлашган хоналарининг (ҳожатхона, юз-қўл ювиш хонаси, чекиш хонаси, душхона ва бошқа одамлар доимо бўлмайдиган хизмат кўрсатувчи хоналар бундан мустасно) эшикларидан, болалар мактабгача муассасаларида — гуруҳ ячейкасидан чиқиш жойидан ташқарига чиқиш ёки зинапоя катагига кириш жойигача масофалар 8-жадвалда кўрсатилганлардан катта бўлмаслиги шарт.
Боши берк йўлакка ёки холлга чиқадиган хоналарнинг сиғдираолишлик миқдори 80 кишидан ошмаслиги керак.
Оловбардошлик даражаси I — III бўлган мактаб ва ўрта махсус билим юртларининг боши берк йўлакка ёки холлга чиқадиган хоналарининг сиғдираолишлик миқдорини 125 кишигача қабул қилиниши мумкин. Бу ҳолда энг узоқда жойлашган хоналарнинг эшигидан зинапоя катагига кириш жойигача бўлган масофа 100 м дан ошмаслиги зарур.
8-жадвал
Бинонинг оловбардошлик даражаси
Масофа, м да, эвакуация пайтида одамлар оқимининг зичлиги*, киши ҳисобида чел/м2
2 гача
2 дан кўп 3 гача
3 дан кўп 4 гача
4 дан кўп 5 гача
5 дан кўп
1
2
3
4
5
6
I — III
IV
А. Зинапоя катаклари ёки ташқарига чиқиш жойлари оралиғларидаги
60
50
40
35
20
40
35
30
25
15
I — III
IV
Б. Боши берк йўлакка ёки холлга чиқадиган хоналардан
Эслатма: масофа қуйидаги бинолар учун қабул қилиниши керак: болалар мактабгача муассасаларини 6 — устун бўйича; мактаб ва ўрта-махсус билим юртларини 3-устун; меҳмонхоналарни 4 — устун; даволаш муассасаларининг стационарларини 5 — устун; бошқа жамоат биноларининг йўлагида одамлар оқими зичлиги лойиҳа бўйича аниқланади.
2.110. Ўриндиқсиз томошабинлар залларидан эвакуация чиқиш жойлари (эшиклари) кенглиги эвакуация қилинувчиларнинг 1 дақиқада чиқиш жойидан ўтиш сони бўйича 9-жадвалга мос, лекин 50 кишидан ортиқ сиғдираолишлик миқдори бўлган залларда 1.2 м дан кам бўлмаслиги зарур.
9-жадвал
Залларнинг мўлжалланган йўналиши
Бинонинг оловбардошлик даражаси
Залларда, ҳажми минг м3 ҳисобида, 1 м кенгликдаги эвакуация чиқиш жойи (эшиги) дан ўтувчи одамларнинг сони, вақтнинг зарурий миқдорида, дақиқа,.
5 гача
5 дан кўп 10 гача
10 дан кўп
1. Савдо заллари — асосий эвакуация ўтиш йўллари майдони зал майдонининг — 25% и ва ундан кўп, овқатланиш ва ўқув заллари — ҳар бир асосий ўтиш жойида 5 киши/м2 оқим зичлигида
I,II
III, IV
165/1,5
115/1,0
220/2,0
155/1,5
275/2,5
-
2. Савдо заллари — асосий эвакуация ўтиш йўллари майдони зал майдонининг — 25% дан кам, бўлак заллар
I,II
III, IV
75/1,5
50/1,0
100/2,0
70/1,5
125/2,5
-
Эслатма: Овқатланиш ва ўқув заллари сиғдираолишлик миқдори заллардаги ўриндиқлар сони бўйича, савдо залларида эса 1 нафар келувчи-харидорга ҳисобий майдон ҳисобга олиниб ушбу нормаларнинг 2.112 бандига мос аниқланади.
2.111. Савдо залида асосий эвакуация ўтиш жойи кенглиги қуйидагилардан кам бўлмаган: 1.6 м — савдо майдони 150 м2 гача; 2.0 м — 150 дан 400 м2 гача ва 2.5 м — 400 м2 дан кўп савдо майдони — миқдорларда бўлиши керак.
2.112. Савдо-маиший корхоналари биноларида эвакуация йўлларининг ҳисоб-китобида, бир вақтнинг ўзида савдо залларида ва хоналарида бўладиган харидорлар учун, харидорлар (келувчилар) сони бир нафар келувчига зал майдонининг ҳисоб — китобидан қабул қилинади:
3,0 м2 шаҳар дўконлари учун, ҳамда маиший хизмат кўрсатиш корхоналари харидорларининг асосий заллари (жиҳозлар билан банд қилинган майдонларни қўшган ҳолда);
Кафеларнинг овқатланиш заллари, ошхона заллари, ресторан заллари, банкет ва бошқа дастурхон ёзиладиган тадбирлар ўтказувчи залларнинг сиғдираолишлик миқдорлари заллардаги ўриндиқлар сони билан қабул қилинади.
2.113. Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг биноларида эвакуация чиқиш жойларининг ҳисоб-китобида хизмат зинапоялари ва зал билан боғланган тўғридан тўғри ёки тўғри ўтиш йўли (ички йўлак) лари бор бинодан чиқиш жойлари ҳисобга олинишларига йўл қўйилади, фақат шарти шуки савдо залининг энг узоқ нуқтасидан яқин хизмат зинапоясигача ёки бинодан чиқиш жойигача масофа 7-жадвалда кўрсатилган миқдорлардан ошиб кетмаслиги шарт.
Эвакуация чиқиш жойларини юк тушурувчи хоналар орқали жойлаштиришга йўл қўйилмайди (савдо зали 100 м2 гача бўлган бир қаватли дўконлар бундан мустасно).
Савдо зали 100 м2 гача бўлган дўконлар, 50 ўриндан кам бўлган овқатланиш ва майдони 150 м2 дан кам бўлган маиший хизмат корхоналарида харидорлар ва хизмат кўрсатувчи ходимлар учун битта умумий кириш-чиқиш жойи жойлаштирилишига рухсат этилади.
2.114. Очиқ спорт иншоатларининг трибуналаридан эвакуация йўлларининг 1 м кенглигидаги одамлар сони 10-жадвал бўйича қабул қилинади.
Оловбардошлик даражаси I, II бўлган трибуналардаги битта эвакуация эшик очиқ жойига ёки люкига тўғри келадиган эвакуация қилинувчиларнинг умумий сони 1500 нафардан ошмаслиги даркор, оловбардошлик даражаси III бўлган трибуналардагиларники 30% га кам, оловбардошлик даражаси IV бўлганларида эса 50% га кам бўлиши шарт.
2.115. Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган томошабинлар заллари ва томошабинлар учун трибунаси бор спорт залларидан эвакуация қилиш вақти 11-жадвал кўрсаткичларига мос келиши шарт; оловбардошлик даражаси III ва IV бўлган бинолар учун кўрсаткичлар 30% га камайтирилиши зарур.
Залли хоналардан эвакуация чиқиш жойлари зал пол сатҳидан хонанинг ярми ёки ундан кўп баландлигида жойлашган бўлса эвакуация учун зарурий вақт 11-жадвалдаги кўрсаткичлардан икки баравар кам олиниши керак.
11-жадвал
Зал кўринишлари
Залдан эвакуацияда чиқиб кетиш зарурий вақти, дақиқа, ҳажми* минг м3 ҳисобида
Бинодан бутунлай чиқиш
5 гача
10
20
25
40
60
Колосникалисиз саҳна заллари
2
3
3,5
3,5
4
4,5
6
Колосникали саҳна заллари
1,5
2
2,5
2,5
-
-
6
* Зал ҳажми ички тўсувчи конструкциялар бўйича аниқланади (трибуналари бор залларда — трибуна ҳажмини ҳисобга олмаган ҳолда); ҳажмнинг оралиқ миқдорларида зарурий эвакуация вақти интерполяция бўйича аниқланади.
Залнинг ҳажми (W) 60 минг м3 дан юқори бўлса унинг ичидан зарурий эвакуация вақти қуйидаги формула билан аниқланади:
аммо 6 дақиқадан кўп бўлмаслиги шарт.
Формула билан ҳисобланган зарурий эвакуация вақтини эвакуация чиқиш жойлари хона баландлигининг ярмида жойлашганида 35 % га ва залнинг баландлигининг 0.8 қисмида жойлашганда 65% га камайтириш керак. Зарурий эвакуация вақти оралиқ ёки кичик миқдорларда бўлганда интерполяция бўйича, а катта миқдорларида экстраполятсия бўйича қабул қилинади.
Ҳажми 60 минг м3 дан ошиқ залли бинолардан зарурий эвакуация чиқиш вақти 10 дақиқадан ошмаслиги шарт.
Саҳнадан (эстрададан) инсонларнинг зарурий эвакуация вақти 1.5 дақиқадан ошмаслиги, эвакуация қилинадиганларнинг сони 2 м2 саҳна планшети майдонидан 1 киши ҳисоби бўйича қабул қилиниши даркор.
Тутун киришига йўл қўйилмайдиган калосникали саҳналар зинапоя катакларидан эвакуация вақтини томошабинларнинг бино ичидан эвакуация қилиниши вақтининг ҳисоб-китобига қабул қилиш керак эмас.
2.116. Ёпиқ спорт иншоатларида зал хоналари ҳар бир чиқиш жойидан (люк, эшик) эвакуация қилинувчи томошабинларнинг сони 600 кишидан ошмаслиги керак.
Спорт аренаси партери жойлаштирилаётганда ва фақат иккита чиқиш жойи бор бўлса улар орасидаги масофа зал узунлигининг ярмидан кам бўлмаслиги шарт.
1,0 — ёпиқ ва очиқ спорт иншоатларининг трибуналаридаги горизонтал ўтиш йўллари, пандуслари ва зинапоялари;
1,35 — ёпиқ спорт иншоатларининг трибуналаридаги эвакуация қилиш люклари;
1,5 — очиқ спорт иншоатларининг трибуналаридаги эвакуация қилиш люклари.
2.118. Томошабинлар залларига туташган кулуарларнинг кенглиги (томошабинлар учун йўлак) 2.4 м дан кам қабул қилинмаслиги керак.
Томошабинлар залларида эшик ўрни ўтиш жойлари кенглиги 1.2 м дан кам бўлмаслиги шарт. Ложага чиқадиган эшик ўрни жойлари кенглиги 0.8 м дан кам бўлмаслиги зарур.
Томошабинлар залидан ва спорт иншоатларининг эвакуация йўлларида (жумладан люкларда) чиқиш эшиклари ўзи притворига зичланиб ёпилиб қоладиган бўлиши даркор.
2.119. Томошабинлар креслолари (ўриндиғи ёки стули) шундай ўрнатилиши керакки, қаторлар оралиғида 0.45 м дан кам бўлмаган йўлакча ҳосил бўлсин. Қаторлар суянчиқлари орасидаги масофа 0.9 м дан кам бўлмаслиги шарт.
Чиқиш бир томонлама бўлган қаторларда ўрнатиладиган ўриндиқлар сони 26 тадан кўп бўлмаслиги, чиқиш икки томонлама бўлмаса 50 тадан ошмаслиги керак.
2.120. Бир вақтнинг ўзида 50 кишидан ортиқ одамларга мўлжалланмаган хоналарда (томошабинлар залининг амфитеатр ва балконларини ҳисобга олган ҳолда), ўтиш йўллари бўйича энг узоқ ўриндиқдан эвакуация чиқиш (эшиги) жойигача масофа 25 м дан ошмаса, иккинчи эвакуация чиқиш (эшигини) жойини кўзда тутиш шарт эмас.
Балкондаги томошабинларни эвакуация қилиш томоша ёки спорт заллари орқали амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
2.121. Ертўла ёки сокол қаватларининг даҳлизидан алоҳида жойлаштирилган кийим-кечак алмаштириш хоналарининг ечиниш хоналаридан эвакуация чиқиш жойларининг кенгликлари йиғиндисини тўсиқ олдида йиғилиб қолувчи кишилар сонидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш керак (улар сони тахминан кийим-кечак алмаштириш хонасининг сиғдираолишлик миқдорининг 30% и — илгаклар сони бўйича). Кийим-кечак алмаштириш хонасининг тўсиғи олдидаги хона кенглиги 3 м дан кам бўлмаслиги шарт.
2.122. Саҳнадан (эстрадан), ишчи галерея ва колосника пол тўшагидан, оркестрларнинг чуқурлиги ва йиғиб қўйилган декорацияларнинг сейфидан эвакуация чиқиш жойлари иккитадан кам бўлмаслиги шарт.
2.123. Кинотеатрлар ва клубларнинг томошабинлар залларидан томошабинларни эвакуация қилиш йўллари бир вақтда 50 кишидан ортиқ одамларга мўлжалланган хоналар орқали бўлишига йўл қўйилмайди.
Фойесиз мавсумий кинотеатрлар лойиҳаланишида иккинчи эвакуация чиқиш жойи сифатида томоша залига кириш жойи олиниши мумкин.
2.124. Эстрадали, сиғдираолишлик миқдори 500 кишидан ортиқ томоша залларида, сиғдираолишлик миқдоридан қатъий назар, кинотеатрларда эстрададан иккинчи эвакуация чиқиш жойи сифатида зал орқали ўтган ўтиш йўлаги олиниши мумкин.
2.125. Аппарат ва ёруғлик проекцияси хоналаридан томошалар мажмуаси хоналарига чиқиш оловбардошлик даражаси EI 30 дан кам бўлмаган ёнмас, эшиги ўзи ёпилиб қоладиган, тамбурлар орқали ёки ички йўлаклар орқали амалга оширилиши шарт.
2.126. Вокзал биноларида жойлаштириладиган меҳмонхоналарнинг мустақил эвакуация йўллари бўлиши керак.
Тўғридан тўғри ташқарига, очиқ эстакадага ёки платформага чиқиш жойлари бор қўшилган йўловчилар залига чиқувчи вокзал биноларидаги зинапоя катакларининг 50% идан чиқиш, ҳамда ички йўлаклар эвакуация йўлакларига киритилади.
2.127. Ички йўлаклар узунлиги 60 м дан кўп бўлган ҳолларда ўзи ёпилувчан эшикли перегородкалар билан ораси ва йўлак охиридан 60 м дан ошиб кетмаган масофаларда ажратилиши зарур.
Даволаш муассасаларининг палата корпусларида ички йўлакларни оловбардошлик даражаси 2-типли EI 45 бўлган ёнғинга қарши перегородкалар билан 42 м дан ошиб кетмаган масофаларда ажратиш керак.
2.128. Спорт-томоша ва томоша залларининг балконлари ва тепа қавати сатҳлари олди қатори рўпарасига ўрнатиладиган тўсиқлар баландлиги 0.8 м дан кам бўлмаслиги шарт; тўсиқда пастга предметларни тушиб кетмаслиги учун ҳимоя тадбирлари кўзда тутилиши керак.
2.129. Спорт иншоатларининг трибуналарида ёндош қаторлар пол сатҳлари 0.55 м дан кўпга фарқ қилса, қатор олдидаги ўтиш йўлакчаси бўйлаб кўришга халақит бермайдиган, баландлиги 0.8 м дан кам бўлмаган тўсиқ ўрнатилиши керак.
2.130. Саҳна каробкаси иккита 2-типли П2 бўлган, саҳна том тепасигача ва ишчи галерея ва колосникалар билан боғловчи ёнғин зинапоялари билан таъминланиши керак. Ишчи галереялардан ва колосника пол усти қопламаларидан, колосника зинапоя катаги бўлмаганда, эвакуация қилиш учун ташқаридаги ёнғин зинапоялари билан таъминланиши мумкин.
2.131. Болалар мактабгача муассасаларининг ҳар бир гуруҳий ячейкасидан иккитадан кам бўлмаган, қарама қарши оралиқда жойлаштирилган чиқиш жойлари бўлиши зарур. Болалар учун мўлжалланган хоналар бўйича бошқа йўналишга мўлжалланган хоналардан эвакуация қилишда ўтишга йўл қўйилмайди. Эвакуация йўлларини ташкил қилиш 2.109-бандига ва 8-жадвал кўрсаткичларига мос бўлиши керак (эвакуация йўллари бўйича масофа).
Умумий типли муассасаларнинг ясли ва соғломлантириш гуруҳлари, қоида бўйича, ҳар бир гуруҳ ячейкасига алоҳида кириш жойи билан биринчи қаватга жойлаштирилиши шарт (катта ясли гуруҳлари учун 2 та гуруҳга кириш жойи рухсат этилади). Мактаб ёши яқинлашиб қолган гуруҳлар учун учта-тўртта гуруҳлар ячейкасига битта умумий кириш жойи назарда тутилишига рухсат этилади; тўртта гуруҳлар ячейкаси учун битта кириш жойи гуруҳлар ячейкасини бири ёки иккитаси биринчи қаватда қолганларини иккинчи қаватга жойлаштирилишига рухсат этилади.
Гуруҳлар ячейкасидан иккинчи эвакуация чиқиш жойлари тўғридан тўғри ташқарига ёки умумий ички йўлак орқали, ҳамда тўғридан тўғри ташқарига ёки зинапоя катагига олиб борувчи ички йўлакка чиқадиган чиқиш жойи бор, қўшни хоналар орқали кўзда тутилиши мумкин. Мактаб ёшига яқинлашиб қолган 5 — 7 ёшли болалар учун иккинчи қаватдан ташқи зинапоя орқали эвакуация чиқиш жойи кўзда тутилишига йўл қўйилади (жисмоний тарбия ва мусиқа билан шуғулланувчи гуруҳлар ёки универсал заллардан).
Махсуслаштирилган муассасаларда мактаб ёшигача болалар учун гуруҳлар ячейкалари — кўриш хасталиги, нафас олиш аъзолари хаста, ақлий ривожланиши нуқсонли болалар учун биринчи қаватда кўпи билан икки гуруҳга битта кириш жойи ва қўшимча эвакуация чиқиш жойлари назарда тутилиши керак.
Эшитиш ва сўзлаш аъзоларида нуқсони бор болалар учун мактабгача гуруҳларни иккинчи қаватга жойлаштириш мумкин; бунда эвакуация чиқиш жойларини умумий типли муассасалардаги каби жойлаштирилади.
Гуруҳлар ячейкаларига кириш эшиклари притвори зичланиб ёпилувчан бўлиши керак. Ташқаридан кириш тамбурлари кенглиги ва бўйлама чуқурлиги 1.6 м дан кам бўлмаслиги шарт.
2.132. Битта қўшилган бинода мактабгача муассаса, бошланғич (ёки кам комплектлашган) мактаб, ҳамда ходимлар учун турар-жой хоналари блоки бўлса ҳар биридан, мактабгача муассасадан, мактабдан ва турар-жой блокларидан алоҳида ташқарига чиқиш жойи кўзда тутилиши шарт. Мактабгача бўлим гуруҳлари хоналари орқали бошқа хоналардан эвакуация чиқиш йўлларини назарда тутилишига йўл қўйилмайди.
2.133. Ёғочга ишлов берадиган мактаб устахоналари ва металл ҳамда ёғочга ишлов берадиган қўшма устахоналардан қўшимча тамбур орқали ёки синф, ўқув кабинети ва тажрибахоналардан чиқиши бўлмаган устахоналарга ёндош ички йўлаклардан чиқиш жойлари кўзда тутилиши зарур.
2.134. Вақтинчалик яшовчилар сони нормаланган (жумладан болаларнинг, ота-оналар болалари билан) жамоат биноларини лойиҳалашда турар-жой (ётоқ) гуруҳлари ёки блоклари мустақил эвакуация йўллари — алоҳида зинапоялар ва ташқарига чиқиш жойлари билан таъминланиши зарур.
2.135. Болалар мактабгача муассасалари, мактаблар ва болалар дам олиш муассасаларида ойнали эшиклар қўллашга йўл қўйилмайди. Дам олиш муассасалари ва санаторияларда ота-оналарнинг болалари билан яшайдиган блокларида ойнали эшиклар арматураланган ва уларга баландлиги 1.2 м ли ҳимоя панжараси ўрнатилган бўлиши керак.
2.136. Болалар мактабгача муассасалари биноларида қиялиги 45° дан ошиқ ва бошқа жамоат биноларида қиялиги 60° дан ошиқ очиқ зинапоялардан бинонинг иккинчи қаватидан иккинчи эвакуация чиқиш жойи сифатида фойдаланиш мумкин (жисмоний ва ақлий нуқсонлари бор болаларнинг мактабгача муассасалари, даволов муассасаларининг стационарлари бундан мустасно). Кўрсатилган ташқи зинапоялар эвакуация қилинувчилар сонига ҳисоб-китоб қилинади, кишига (дан кўпмас):
70 — оловбардошлик даражаси I ва II бўлган бинолар,
50-
-''-
III
-''-
30-
-''-
IV
-''-
Эвакуация зинапоялари кенглиги 0.8 м дан кам, уларнинг поғоналари яхлит сирти кенглиги — 0.2 м дан кам бўлмасликлари шарт.
Ташқи очиқ зинапояларга ясси том устидан (жумладан фойдаланилмайдиган) ёки ташқи очиқ галереялардан ўтиш йўлакларининг юк кўтарувчи конструкциялари оловбардошлик чегараси REI 30 дан кам бўлмаган класси РП 1 бўлган ашёлардан лойиҳаланиши зарур.
2.137. Эвакуация йўлларини ажратувчи ички девор ва перегородкалар (жумладан ёруғлик ўтказувчан ашёлардан қурилганлари) ёнғинга қарши EI 45 типли ва НГ гуруҳидаги ёнмас ашёлардан бажарилиши шарт.
2.138. Даволаш-профилактика ва ижтимоий муассасаларнинг стационарлари биноларида, ҳамда зиналардан мустақил ҳаракатлана олмайдиган ётиш ҳолатида бўлган касаллари ва кресло-аравачали ногиронлари бор санаторияларда ва одамларни эвакуация қилиш норматив вақтини таъминлаш мумкин бўлмаган жойларда қутқарувчилар ёрдамида юқоридаги мустақил ҳаракат қилолмайдиган одамларни эвакуация қилиниши учун ёнғиндан хавфсиз зоналар кўзда тутилиши шарт. Ёнғиндан хавфсиз зоналарнинг ўлчамлари лойиҳа бўйича касал одамларнинг транспорт воситалари билан (ғилдракли крават, кресло-аравача) ва ёрдам берувчи кишиларнинг биргаликда жойлашувларида хавфсизлик таъминлана олинадиган ҳисобий сонларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (ҳисоб-китоб бирлигига зарурий майдонни ҳисобга олиб, м2).
Ёнғиндан хавфсиз зоналар бошқа хоналардан ва ёндош ички йўлаклардан, конструкция ва ашёлари ШНҚ 2.01.02 талабларига жавоб берадиган, ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилиши шарт. Ёнғиндан хавфсиз зоналарга кириш, ўзи притворларига зич ёпилиб қолувчан ёнғинга қарши эшиклар орқали бўлиши керак.
Ёнғиндан хавфсиз зоналарга ёнғин тутуни кирмайдиган бўлиш керак. Ёнғин пайтида унинг ичида керагидан ортиқ босим юзага келтирилиши шарт (20 дан 40 Па гача). Ёнғиндан хавфсиз зоналар тик коммуникациялар яқинида кўзда тутилиши зарур. Ёнғиндан хавфсиз зоналар таркибига ёндош лоджия ёки балкон майдончалари қўшилиши мумкин (кенглиги 1.5 м дан кам бўлмаган).
Ёнғиндан хавфсиз зоналарга чиқиши бор лифт шахталарига, ҚМҚ 2.04.05 талабларини ҳисобга олган ҳолда, ҳаво бериш (подпор) ташкил қилиниши керак.
Эслатма: Ёнғиндан хавфсиз зоналар қурилмаси бўйича тадбирлар ёнғин хавфсизлиги органларининг талаблари бўйича кўрсатилади.
2.139. Баландлиги 28 м дан юқори бўлган биноларда зинапоя катаклари ёнғин тутуни кирмайдиган қилиб лойиҳаланиши шарт. Иккита зинапоя катагидан бири ёки зинапоя катаклар кўп бўлган ҳолда уларнинг 50% и НI типли қилиниб, уларга кириш ташқи очиқ ёнғин тутини киритилмайдиган ўтиш — очиқ балкон ёки ойналанмаган очиқ лоджия типли йўлаги орқали бўлиши керак. Қолган зинапоялар катаги ёнғин тутини киритилмайдиган Н2 ва Н3 типли бўлиши мумкин. Тутин киритилмайдиган Н1, Н2 ва Н3 зинапоя катаклари, қоида бўйича, табиий ёруғлик тушиб турадиган бўлиши шарт (очилмайдиган дераза ёки фрамуга ўринли).
Н2 ва Н3 зинапоя катакларининг ёнғин тутунига қарши ҳимояси ҚМҚ 2.04.05 га асосан таъминланади.
Ёнғин тутини киритилмайдиган зинапоя катакларига кириш тўғридан тўғри қаватлараро лифт холлидан лойиҳаланишига йўл қўйилмайди.
Қаватлараро чиқиш эшикларидан ёнғин тутини киритилмайдиган зинапоя катакларига кириш жойигача ўқлар оралиқ масофаси 2.5 м дан кам бўлмаслиги шарт.
Очиқ ҳаво зоналари орқали Н1 типли зинапоя катагига ўтиш йўлагини ёнғин тутуни киритилмайдиган қилиб таъминлаш ҳажмий-режа ва конструктив ечимлар орқалий амалга оширилади. Очиқ ҳаво зонасига чиқиш ва 1-типли ёнғин тутини киритилмайдиган зинапоя катагига кириш жойларидаги иккита бурилиш бурчаклари йиғиндиси 180 градусдан кам бўлмаслиги керак.
Н1 типли ёнғин тутини киритилмайдиган зинапоя катакларидан 1-қават хоналарига алоқасиз, ёки у хоналарга алоқаси ташқи очиқ ҳаво зоналари орқали, тўғридан тўғри ташқарига чиқиш жойи бўлиши шарт. Ёнғин тутини киритилмайдиган зинапоя катакларини бинонинг ташқи деворлари ички бурчагида жойлаштирилиши мумкин эмас.
Н1, Н2 ва Н3 типли ёнғин тутуни киритилмайдиган зинапоя катакларининг эшиклари ўзи притворларига зич ёпилиб қолувчан, оловбардошлик чегараси EI 30 дан кам бўлмаслиги керак. Ташқи ҳаво зонасидан ёнғин тутуни киритилмайдиган зинапоя катагига кириш эшиги арматураланган ойнали бўлиши мумкин.
2.140. Н2 типли зинапоя катакларини (ёнғин пайтида ҳаво бериладиган), НГ гуруҳидаги ёнмас ашёлардан, REI 60 бўлган қават баландлигида яхлит қурилмалар билан қисмларга ажратиш, тепа қисмдан паст қисмга ўтиш, зинапоя катаги ҳажмида жойлашмаган, ёнғин тутуни киритилмайдиган ҳаво зоналари орқали амалга оширилиши керак. Бундай зинапоя катакларининг ёнғин тутунига қарши ҳимояси ташқаридан ҳавони тепа ажратилган қисмга бериш орқали таъминланади. Битта очиб қўйилган эшик ҳолатида зинапоя катагининг пастки ажратилган қисмида қўшимча босим 20 Па дан кам бўлмаслиги, тепа ажратилган қисмида 150 Па дан кўп бўлмаслиги керак.
Вентиляторлар, шахта кесими ва клапанларнинг иш унумдорликлари ҳисоб-китоб билан аниқланади.
Ташқаридан ҳаво бериладиган зинапоя катаклари деворларининг ташқи деворда дераза ва эшик қўйилиш жойлари, ҳамда ҳаво беришни таъминлайдиган технологик тешиклардан бошқа тешиклари бўлмаслиги шарт.
Н2 ва Н3 ёнғин тутуни киритилмайдиган зинапоя катаклари тўғридан тўғри ташқарига чиқиш жойлари билан ва биринчи қават билан алоқаси ёнғин пайтида ишлатиладиган ҳаво бериш қурилмаси бор тамбур-шлюз орқали назарда тутилиши керак. Тамбур-шлюз эшиклари ўзи притворларига зич ёпилиб қолувчан ва оловбардошлик чегараси EI 30 дан кам эмас бўлиши керак.
2.141. Ёнғин тутуни киритилмайдиган зинапоя катакли баландлиги 28 м дан юқори биноларда ҳар бир қаватдаги ички йўлак ва қаватлараро холлардан, жумладан табиий ёруғлик тушадиганларидан ҳам, ёнғин тутунини чиқариб ташлаш қурилмаси кўзда тутилиши керак. Ушбу ички йўлакларни 60 м дан кўп бўлмаган масофаларда 2-типли EI 45 бўлган ёнғинга қарши перегородкалар билан ажратиш зарур. Бу перегородкалардаги эшиклар притворларига зич ўзи ёпилиб қолувчан бўлиши керак. Оловбардошлик чегараси EI 30 бўлган ойнали эшиклар ўрнатилиши мумкин. Фойдаланишда ушбу эшиклар очиқ ҳолда бўлиши зарур бўлса ёнғин пайтида улар ёпилиш ва эвакуация қилинаётганларнинг қўли билан очилиш имкониятлари яратадиган автомат қурилмалар билан таъминланиши шарт.
2.142*. Табиий ва сунъий ёритиш ҚМҚ 2.01.05 га асосан лойиҳаланиши керак. Одамлар доимо бўладиган хоналарни табиий ёритиш ва шамоллатиш очиладиган тавақаси ва фрамугаси бор деразалар орқали амалга оширилади. Ички рекреация йўлакларини ва 50 киши ва ундан ортиқ эвакуация қилинувчиларга мўлжалланган ички йўлакларни тавақаси очиладиган деразалардан табиий ёритиш шарт.
Энергия тежамкорлиги мақсадида ички йўлаклар, холларни ёритиш «иккинчи ёруғлик» — ойналанган перегородкалар орқали амалга оширилиши мақсадга мувофиқ; бу ҳолда ишчи кабинетлар, хоналарнинг кўриниб туришлигини олдини олиш бўялган ойна ёки тарам — тарам юзали ойна қопламалар орқали таъминланиши шарт.
Табиий ёритишсиз ертўла қаватларида жойлаштирилган хоналарга ва қуйидагиларга рухсат этилади:
санитар кўриги ўтказиш хонаси, ҳожатхоналар (мактаблар, интернат-мактаблар ўрта махсус ва олий ўқув юртлари қаватлараро ҳожатхоналари бундан мустасно), кийим-кечак алмаштириш хоналари ва душлар, буғхоналар, жумладан ҳаммом қуруқ иссиқхоналари, массаж хоналари, қуёш ваннаси процедура хоналарига;
даволаш муассасаларининг ходимлари комнаталари, буфет ва идиш-тавоқ ювиш, наркоз, операция қилиш олди, секцион ва секцион олди, аппарат, торозу, термостат хоналари, микробиологик бокслар, функционал ва рентгенодиагностика, терапия ва шунга ўхшаш бошқа хона ва кабинетларга (0231 сонли СанПиН ва лойиҳа топшириқларини ҳисобга олган ҳолда).
Табиий ёритиши бўлмаган хоналарни, асосийларига боғлиқ бўлмаган манбалардан, авария ҳолати учун сунъий ёритиш ва зарурий шамоллатишни таъминлаш зарур (амалдаги нормалар бўйича).
Хоналарнинг тепа сатҳларидан, юқорида санаб ўтилган хоналарда (табиий ёритиш бўлмаслиги мумкин хоналар), ҳамда кийим-кечак алмаштириш хоналарида, кутиш хоналарида, бокс ва изолятор қабулхоналарида, кўрикдан кейин пациентларнинг вақтинчалик дам олиш хоналарида табиий ёритишни ташкил этишга рухсат этилади.
2.143. Зинапоя катаклари 2.100 бандини ҳисобга олган ҳолда ёритилишга эга бўлиши керак. Ҳар бир қаватнинг ташқи деворларида Л1 типли зинапоя катаклари нур тушувчи тирқишларининг (дераза) майдони 1.2 м2 кам бўлмаслиги шарт (тирқиш баландлиги 1.5 м дан кам бўлмаслиги керак.) Л2 типли зинапоя катаклари тепа қават қопламасидан ойналанган ёки очиқ тирқишли жойлар орқали табиий ёруғлик олиши керак (тирқиш майдони 4 м2 дан кам бўлмасин); маршлар оралиқ тирқиши баландлиги 0.7 м дан кам бўлмаслиги даркор.
Ёнғин тутуни киритилмайдиган зинапоя катакларининг деразалари очилмайдиган бўлиши керак.
Эслатма: Ф2, Ф3 ва Ф4 классидаги бинолар учун ёнғин тутуни киритилмайдиган, нур тушувчи тирқишлари йўқ, зинапоя катакларини қўллаш ШНҚ 2.01.02 га асосланган ҳолда йўл қўйилади.
2.144. Болалар мактабгача муассасаларининг гуруҳлари хоналарида, ўқув билим юртларининг ўқув кабинетлари ва тажрибахоналарида, маъмурий йўналишдаги ишчи хоналарда, кутубхона ва архивлар ўқув залларида, маиший хизмат корхоналарининг ўқув устахоналарида чап томондан тушиб турувчи табиий ёруғлик тарқалишини кўзда тутиш лозим; буни иложи бўлмаган ҳолларда қўшимча табиий ва сунъий ёритиш назарда тутилиши лозим.
2.145. Болалар мактабгача муассасалари, мактаблар бошланғич синфлари гуруҳ ва ўқув хоналарининг деразалари, қоида бўйича, Ж, ЖШқ, Шқ ларга қаратилган бўлиши шарт.
2.147*. Қуёш радиациясидан, ортиқча қуёш нури тушишидан ва қўшни бинолар юзасидан акс этадиган ёруғлик шуласидан ҳимоя хоналарни оптимал жойлаштириш ва йўналтириш, олд саҳнларни кўкаламзорлаштириш, қуёш нуридан ҳимоя воситаларини қўллаш (СЗУ), жумладан ҳимоя қатламли дераза ойналарини қўллаш орқали амалга оширилади; қуёш нуридан ҳимоя тадбирлари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Қуёш нуридан ҳимоя қурилмалари ҚМҚ 2.01.04-97* га мос лойиҳаланиши шарт. Қуёш нуридан ҳимоя қурилмалари йилнинг иссиқ даврида қуёш радиациясидан иссиқлик тушишини камайтиришни таъминлаши ва йилнинг совуқ даврида хона томонидан қуёш энергиясини тутиб қолишга қаршилик кўрсатмаслиги зарур. Бир ва икки қаватли биноларнинг қуёш нуридан ҳимоясини кўкаламзорлаштириш воситалари орқали таъминлашга йўл қўйилади.
Баландлиги 5 ва ундан кўп қаватли биноларнинг қуёш нуридан ҳимояси қурилмалари ёнмас ашёлардан бажарилиши керак, бунда қуёш нуридан кўчмас ҳимоя конструкциялари ёнғин ўчирувчиларни (асбоб-ускуналари билан) ҳар қайси қаватга киришларига ва у ердан инсонларни эвакуация қилишларига тўсиқ бўлиб қолиши мумкин эмас.
2.148*. Одамлар доимо бўладиган хоналарнинг ҳар бир деразаси тепа қисмида, яхлит ойналанган томонларида — переплет тепа қаторининг ҳар бир 3-4 м ида очилувчан тавақачаси ёки пастга осилиб очиладиган фрамугаси бўлиши зарурлиги хоналарга йилнинг совуқ ва унга ўтиш даврларида тоза ҳаво киришига асосдир. Бутунлай очилган тавақача ёки фрамуганинг кесими ички майдони 0.15 — 0.2 м2 ни ташкил этиши керак. Тавақача ва фрамугалардан фойдаланишда қулайлик таъминланиши ва фрамугаларнинг оралиқ ҳолатлари учун фиксаторлар ўрнатилиши шарт.
Одамлар доимо бўладиган хоналарга дераза очиқ тавақаларидан елвизак, бурчак бўйича ва бир томонлама шамоллатиш назарда тутилиши керак, технологик талабларга асосан ташқаридан ёки қўшни хоналардан ҳаво киришига йўл қўйилмайди..
2.149. Ҳавоси чанг-тўзонли ва ҳавода юқори чанг миқдори бўлган туманларда хоналарни чангдан ҳимоя тадбирлари ёруғлик нури тушувчи тирқишларни оптимал томонга йўналтирилган ҳолда ва махсус ҳажмий-режа ечимлари, ҳимоя экранлари, жалюзлар, бошқа қурилмалар, техник воситаларни қўллаш, жумладан ҳавони кондитциялаштириш орқали амалга оширилиши шарт.
2.150*. Жамоат бинолари хоналарида ва улар олди очиқ майдонларида ҳар хил кўринишдаги сунъий ёритиш турларини қўллаш 20-иловага мос кўзда тутилиши шарт. Сунъий ёритиш амалдаги нормаларга мос, лойиҳаланиши зарур. Ёритиш даражасини кўрсатувчи датчиклар назарда тутилиши тавсияланади, уларнинг кўрсаткичлари бўйича сунъий ёритиш ёқилади ва ўчирилади
Энергия сарфини камайтириш мақсадида, қоида бўйича, бир неча даражадаги сунъий ёритиш қўлланилиши зарур, жумладан «навбатчи режим» даражаси. Ёритишнинг тўлиқ қуввати зарурият бўйича иш жойларида қўлланилиши шарт. Қоида бўйича, электр энергияни чўғланма лампалардан кам ютадиган светодиод ёки люминесцент ёритгичлар назарда тутилиши зарур.
Лифтлар
2.151. Йўловчи лифтларининг пастки даҳлиз сатҳидан энг тепа қават пол сатҳи орасидаги масофа (техник қават мустасно) 13.2 м ва ундан кўп бўлса, яъни 4 қаватдан баланд биноларда кўзда тутилади. Зарурият бўйича ногиронлар коляска-аравачаларида 2 — ва юқори қаватларга чиқишлари учун, ҳамда оширилган ва юқори камфортли талабларни таъминлаш учун 2 қаватли ва ундан юқори биноларда лифтлар қўлланилиши мумкин.
Касалхона лифтлари 2 қават ва ундан юқори даволаш-профилактика йўналишидаги биноларда, стационарларда, санатория корпусларида, ижтимоий ва реабилитация биноларида кўзда тутилиши шарт.
Бино ва иншоатларда йўловчи ва касаллар учун лифтлар бўлмаса коляска-аравачадаги ногиронлар қаватлардаги зарурий хоналарга чиқишлари учун махсус кўтариб-туширувчи қурилмалар назарда тутилиши даркор (ЎзР ногиронлар жамияти билан келишилган ҳолда).
Эслатма: Лифт кабинаси ўлчамлари ШНҚ 2.07.02 талабларига мос бўлиши керак (ногиронларнинг коляска-аравачаси сиғиши ҳисобга олинган ҳолда).
2.152. Йўловчи лифтларининг сони ҳисоблаб аниқланади, аммо, қоида бўйича, иккитадан кам бўлмаслиги керак. Бинодаги битта йўловчи лифти (йўловчи ёки юк ташувчи) кабинаси бўйлама чуқурлиги 2100 мм дан кам бўлмаслиги керак, чунки одамни замбилда транспортировка қилиш заруриятида имконият бўлиши учун.
Агар ҳисоб бўйича бинода йўловчилар учун битта лифт етарли бўлса, иккинчи лифт юк ташишга мўлжалланиши керак. Юк ташувчи лифтлар технологик талаблардан келиб чиққан ҳолда кўзда тутилади.
Баландлиги 28 м дан юқори бўлган биноларда лифтлардан бири ёнғин ўчирувчи бўлинмани ташиш учун мўлжалланган бўлиши керак.
2.153. Энг узоқ жойлашган хона эшиги олдидан йўловчи лифти эшигигача оралиқ масофа 60 м дан ошиб кетмаслиги зарур.
2.154. Йўловчи лифтларидан чиқиш лифт холлари орқали лойиҳаланиши керак. Хона эшиклари, қоида бўйича, тўғридан тўғри лифт холларига қараб очилмаслиги зарур.
лифтларни бир томонлама жойлашувида — лифт кабинасининг бўйлама чуқурлигининг 1.3 баравари (яъни 1.82 м ва ортиқ);
икки томонлама жойлашувида — кабинанинг энг кичик бўлган бўйлама чуқурлигининг икки баравари (яъни 2.8 м дан кам эмас ва қоида бўйича, 5 м дан кўп эмас.
Бўйлама чуқурлиги 2100 мм бўлган лифтлар олд қисми лифт холлининг кенглиги 2.5 м дан кам бўлмаслиги керак.
Баландлиги 28 м гача бўлган маъмурий-бошқарув йўналишидаги биноларда, агарда уларда келувчилар қабули назарда тутилмаган бўлса, лифтлардан чиқиш (иккитадан ошмаган) тўғридан тўғри зинапоя майдончасига бўлиши мумкин (майдонча кенглиги 1.6 м дан кам бўлмаслиги керак).
Сақлашга ва қайта ишлашга мўлжалланган ёнувчан ашёлар омборча хоналаридан тўғридан тўғри лифт холларига чиқиш кўзда тутилиши мумкин эмас.
Ёнғин тутуни киритилмайдиган зинапоя катакли биноларда лифт шахталарига ёнғин пайтида ҳаво бериш қурилмаси бўлиши шарт. Ушбу шахталардан чиқиш лифт холлари орқали бўлиб, бошқа хоналар ва ички йўлаклардан ёнғинга қарши 1-типли EI 45 бўлган перегородкалар, притворларига ўзи зич ёпилиб қолувчан 2-типли EI 30 бўлган эшиклар билан ажратилиши шарт. Бу ҳолда лифт шахтасида ёнғинга қарши эшик қўйилиши шарт эмас.
2.155. Цокол ва ертўла қаватларида лифт шахталаридан чиқиш ёнғинга қарши 1-типли EI 45 бўлган перегородкалар билан ажратилган холл ёки тамбур-шлюзларга бўлиши керак.
Холл ва тамбур-шлюзларнинг эшиклари ёнғинга қарши, притворларига зич ёпилиб қолувчан бўлиши шарт, лифт шахтаси томонидаги эшик ёнувчан ашёдан бўлиши мумкин (ойналанмаган).
2.156. Лифтларнинг машина ва шахталари одамлар доимо бўладиган хоналарга ёндош бўлмаслиги керак.
Ўқув, илмий-текшириш йўналишидаги биноларда, даволаш ва амбулатория-поликлиника муассасаларида, қаердаки инсонлар учун комфорт шароит яратилиши керак бўлса, лифтнинг шахта ва машина бўлимларининг хоналари ва кўтариб-тушурувчи қурилмалари асосий хоналардан 6 м дан кам бўлмаган узоқликда жойлашган бўлиши керак.
Чиқинди чиқаргич ва чанг тозалагич
2.157. Чиқиндилардан тозалаш тизими, чиқиндини чиқариб ташлаш йўллари, маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, лойиҳа топшириғига асосан назарда тутилади (суткада йиғилиб қоладиган ҳажмни ҳисобга олган ҳолда).
Бинода чиқинди чиқаргич бўлмаса биринчи қаватда чиқинди йиғувчи камера, майдонда махсус чиқиндиларни йиғувчи контейнер учун қаттиқ қопламали майдонча кўзда тутилиши зарур.
Озиқ-овқат чиқиндилари учун уларни вақтинчалик сақлаб туришга совутгич камераси назарда тутилиши керак.
2.158. Чиқинди чиқаргичлар, қоида бўйича, 5 қаватдан юқори биноларда, даволашга мўлжалланган 200 ва ундан ортиқ кўйкаси бор стационар биноларида ва 200 ва ундан ортиқ ўринли меҳмонхоналарда эса кам қаватлиларда ҳам назарда тутилиши керак.
2.159. Чиқинди чиқаргич қурилмаси қувири қурилиш конструкцияларидан ҳаво ва шовқин ўтказмайдиган бўлиши керак; у одамлар доимо бўладиган хоналарга ёндош бириктирилган бўлмаслиги шарт.
Чиқинди йиғиш камераси (ички сатҳлари баландлиги 1.9 м дан кам бўлмаслиги керак) тўғридан тўғри чиқинди чиқаргич қувири остида жойлашган ва бинога кириш жойидан яхлит девор билан ажратилган, ташқарига очиладиган кириш эшиги, ҳамда перегородка деворлари ёнғинбардошлиги EI 45 ва тепа қопламаси REI 45 бўлиши керак.
Чиқинди йиғувчи камеранинг пол устки сатҳи тротуар ёки келиб туташган транспорт йўлагидан, қоида бўйича, 0.1 м баланда бўлиши шарт; камерани бошқа сатҳларда жойлаштириш учун чиқинди чиқаргични механизация қурилмаси билан таъминлаш зарур.
2.160. Марказлашган ёки бирга қўшилган вакуумли чанг тозалагич тизими лойиҳа топшириғига асосан санитария-гигиения талаблари кучайтирилган биноларда кўзда тутилади (томоша заллари, музейлар, кутубхоналар, савдо марказлари, универмаглар, стационар касалхоналар, санаториялар, меҳмонхоналар ва 200 ва ундан ортиқ ўринли пансионатлар ва бошқаларда).
Қолган ҳолларда хоналардан чанг чиқаргич сифатида маиший ҳаво сўргичлардан фойдаланилади.
2. Бирга қўшилган вакуумли чанг тозалагич тизимини лойиҳалашда битта қабул қилувчи клапан билан хизмат кўрсатиш доираси 50 м дан ошмаслиги даркор.
Энергия тежами*
2.161*. Жамоат биноси, ҚМҚ 1.03.09-97* га асосан лойиҳалашга интеграл ёндошув қўлланилиб, энергиятежамкор қилиб лойиҳаланиши шарт. Иситишга, вентиляцияга ва кондициялаштиришга энергиянинг ҳисобий солиштирма сарфи ҚМҚ 2.01.18-2000* талабларига мос келиши зарур.
2.162*. Энергия тежами, энергия самарадорликларини лойиҳалашнинг барча босқичларида кўзда тутиш зарур: қурилиш майдонлари ва участкаларда бинони(иншоатларни) жойлаштиришда, оптимал ҳажмий-режавий ечимлар қабул қилишда ва лойиҳани тўлиқ ишлаб чиқишда конкрет лойиҳа қарорларини аниқлашларда.
2.163*. Бинони қурилиш майдонига жойлаштиришда имконият қадар бинонинг бўйлама тарзини жанубий ёки унга яқин томонларга қаратиш зарур.
Бинонинг қурилиш ҳажми бирлигига тўғри келадиган ташқи тўсиқ конструкциялари юза майдони мумкин қадар кам бўлишига эришган ҳолда бинони кўпинча компакт қилиб лойиҳалаш зарур. Бинонинг компактлигига йўл қўйиладиган чегараларда корпус энини ва қаватлар сонини ошириш, табиий ёруғлик ва табиий шамоллатиш талаблари ҳисобга олинган ҳолда бино хоналарининг рационал блокировкалаш ҳисобларига эришилади.
2.164*. Одамлар кўпроқ бўладиган ва оргтехникалардан кўпроқ иссиқлик ажраладиган асосий хоналар бино тарзининг шимолий йўналишига қараган тарафига жойлаштирилиши зарур. Эксплуатация режими бўйича кўпроқ «илиқ ва нам» бўлиб турадиган хоналар бинонинг ички деворларига шундай туташган қилиб жойланиши керакки, мумкин қадар у хоналарнинг деворлари ичида ташқи тўсиқ девори бўлмасин.
Ҳажмий — режавий ечимлар ишлашда бино бурчакларидаги майдонлари 40 м2 гача бўлган хоналардаги икки ташқи томонларга бирваракайига дераза қўйишдан воз кечиш керак.
2.165*. Тагидан автоулов йўлакчалари бор ҳажмлар (блоклар), бино асосий ҳажмидан «туртиб чиққан» ҳажмлар ва блоклар, бино бурчакларида жойлаштирилган икки томонлама ташқи деворлари бор хоналар, мансард қават хоналарининг иссиқлиги эффектив ҳимояланишини таъминлаш зарур.
Иситилмайдиган айвонлар, ёзги ётоқлар, олд қурилмалар иситиладиган хоналардан ташқи эшикли ташқи девор билан ажратилиши шарт, иситилмайдиган хоналарни иситиладиган хоналар таги ёки устки қисмида жойлаштирилганда горизонтал оралиқ қопламаларининг иситгич ашёлари ҚМҚ 2.01.04-97* га мос назарда тутилиши зарур.
Ташқи ҳаво ҳудудига туртиб чиқиб турувчи бино конструктив элементларини (карниз, парапет ва бошқалар), «совуқлик кўприкчаси» вазифасини бажариши олдини олиш мақсадида, иситиш изоляциялари билан таъминланиши тавсияланади.
2.166*. Жамоат биносининг иссиқлик ҳимоя даражаси лойиҳанинг тааллуқли бўлими ишланишида қабул қилиниши керак, аммо объектларнинг энергия эффективлигини ошириш мақсадида ўзгартиришлар киритилган лойиҳалаш нормалари ҚМҚ2.01.04-97* ва лойиҳа топшириғи талабларидан кам бўлмаган ҳолда.
Қурилиш конструкцияларининг иссиқлик ҳимояси ва теплофизик параметрлари ҚМҚ 2.01.04-97* талабларига мос бўлиши шарт.
2.167*. Ижтимоий йўналишдаги объектларга энергия тежами ва энергия эффективлиги бўйича оширилган талаблар қўйилиши шарт: даволаш-профилактика муассасаларининг бинолари, даволаш муассасаларига мослаштириладиган бино ва иншоатлар, болалар боғча-ясли бинолари, мактаблар, лицейлар, коллежлар, интернатлар (интернат уйлар, интернат мактаблар) шулар жумласидандир. Кўрсатиб ўтилган объектларни лойиҳалаш иккинчи даражадаги иссиқлик ҳимоясидан кам бўлмаган ҳолда ҚМҚ 2.01.04-97* га мос бўлиши шарт.
2.168*. Иссиқлик ҳимояси, иситиш тизими, вентиляция ва кондициялаштиришларнинг ҳисобий ички параметрлари 4 бўлимнинг жадваллари бўйича нормаланган даражада қабул қилиниб лойиҳаланиши шарт. Ички параметрларнинг чегаравий ёки оптимал миқдорларини иккинчи ёки учинчи даражадаги иссиқлик ҳимоясидаги бинолар учун лойиҳа топшириғига асосан қабул қилишга йўл қўйилади.
2.169*. Табиий ёруғлик тушиши норматив кўрсаткичларини таъминлаган ҳолда йўналишидан ва ойналаниш конструкцияларидан йўл қўйиладиган иссиқлик йўқотилишларини ҳисобга олган ҳолда биноларнинг оптимал ойналаниши назарда тутилиши зарур.
Шимолга қараган бино тарзи ойналаниш майдони минимал етарли қилиб таъминланиши шарт. Бино бўйича барча ёруғлик тушиши дарчалари майдони йиғиндиси ташқи деворлар майдони йиғиндисининг 25% идан ошиб кетмаслиги шарт.
Шаффоф ёруғлик берувчи тўсиқлар майдонини оширишга бинонинг «жануб» тарзига қуёш нуридан ҳимоя қурилмалари қўлланилганда ва ушбу лойиҳалаш нормаларининг 2.147 ва 2.148 бандлар талабларига риоя қилинганда йўл қўйилади.. Ғарбий тарзлар ойналаниши 40% дан ошиб кетмаслиги зарур.
2.170*. Бинолар юқори шовқин фонли ҳудудларда жойлаштирилганда эффектив шовқин ва иссиқлик ҳимояси хусусиятлари бўйича дераза конструкцияларини — иккитали ва учтали ойнапакетли, иссиқлик ўтказишга нормадан юқорироқ қаршилиги бўлган эффектив шаффоф ойна тарз тўсиқли (ораси ғовакли, ёруғлик қайтарувчи қопламали) қилиб қўллаш тавсияланади.
2.171*. Ташқи кириш эшикларидан совуқ ҳаво киришини камайтириш мақсадида уларни пружинали эшикни ёпиб қўйувчи ускуналар билан жиҳозлаш зарур.
Одамлар катта оқими кириб келадиган биноларда кириш эшиклари автомат равишда очиладиган ва ёпиладиган ёки автоматлаштирилмаган тўртта тавақали айланиб очиладиган бўлиши шарт.
2.172*. Жамоат биноларининг иситиш тизими, вентиляция ва кондициялаштирилиши объектларнинг энергия эффективлигини ошириш мақсадида ўзгартириш киритилган ҚМҚ 2.04.05-97* лойиҳалаш нормалари талабларига мос бўлиши шарт.
Хоналарда микроклимат параметрлари автоматик ёки қўлда тартибга солиб бошқариладиган бўлиши зарур. Жамоат биноларида иш вақтидан ташқари вақтларда иситиш тизими иссиқлик истеъмолини камайтириб қўйиш қурилмалари билан жиҳозланиши зарур.
2.173*. Биноларда сув сарфи тежамкорлик билан бўлишини таъминлаш мақсадида сув қувурлари жўмраги ричагли ёки босиб очиладиган қурилмалар ва икки режимли унитазлар назарда тутилиши тавсияланади.
2.174*. Бинонинг муҳандислик жиҳозларига, арматураларига, муҳандислик тизимларининг анжомларига ва уларнинг уланиш нуқталарига қулай яқинлашиш, кўздан кечириш, техник хизмат кўрсатиш, ўз вақтида таъмирлаш ва алмаштириш имкониятлари бўлиши шарт.
2.175*. Бинода ҳар хил ташкилотларга ёки мулкдорларга тааллуқли бир неча хоналар гуруҳи ва марказлашган совуқ ва иссиқ сув, электр энергияси, газ ва иссиқлик таъминотлари бўлганда ҳар бир гуруҳ хоналар энергия, газ ва сувга ўзларининг шахсий ҳисоб-китоб анжоми билан таъминланишлари шарт.
2.176*. Биноларнинг (иншоатларнинг) максимал энергия сарфи эффективлигига эришиш учун экологик тоза қайта тиклантирилувчи энергиялардан, биринчи навбатда қуёш энергиясидан, пассив ва актив гелиотизимларни қўллаш йўли билан, фойдаланиш тавсияланади.
Пассив гелиотизимларни йилнинг совуқ даврида хоналарда дераза ойнаси ва тепа атриум бўшлиғи ва пассажларнинг ойнаси орқали тушадиган қуёш нурини тутиб қолишга имкон берадиган ҳажмий-режавий ечимларни назарда тутган холда амалга ошириш зарур. Энг яхши эффектга ойналанган тўсиқни жануб томонга қаратган ҳолда эришилади. Пассив гелиотизимни қўллаганда ёз даврида хоналарни қизиб кетишини олдини оладиган лойиҳа ечимлари кўзда тутилиши лозим.
Қуёш энергиясидан фойдаланишни хоналарнинг табиий ёритилиши ва инсоляциясини ошириш, йилнинг илиқ даврида табиий шамоллатишни яхшилаш ишлари билан бирга қўшиш мақсадга мувофиқ.
Пассив гелиотизимни амалга оширишда у ёки бу ҳажмий-режавий ечимларни қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини бинонинг функционал мўлжалланганлигини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш зарур.
2.177*. Иссиқ сув таъминоти мақсадлари учун том тепасига ўрнатиладиган қуёш коллекторларини қўллаш тавсия этилади. Бунда, қуёш коллекторлари ҚМҚ 2.04.16 га мувофиқ лойиҳалаштирилиши лозим.
Қуёш коллекторлари бино фасадларида қўлланилганда, уларни ўрнатиш учун маҳкамлаш жойлари назарда тутилиши керак.
Қуёш коллекторларини том тепасига, фасадларга ёки ер сатҳига жойлаштириш жойини танлаш лойиҳа топшириғига асосан маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Жамоат бинолари ва иншоотларини лойиҳалаштиришда йилнинг илиқ даврида иссиқ сув таъминотининг камида 25 фоиз миқдорини, таълим ташкилотлари ҳамда даволаш-профилактика муассасалари биноларида иссиқ сув таъминотининг камида 50 фоиз миқдорини қуёш коллекторларини қўллаган ҳолда қоплаш назарда тутилади.
(2.177*-банд Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг 2022 йил 16 августдаги 145-сонли буйруғи таҳририда)
2.178*. Экспериментал ва уникал бинолар учун энергия тежами ва энергия эффективлигини ошириш бўйича лойиҳа ечимлари, энергия тежамкорлиги тадбирларини жорий қилиш учун, икки босқичли олдиндан таҳлил қилинган ҳолда ва энг мақсадга мувофиқини танлаб олиб ишлаб чиқилиши зарур.
3. ЖАМОАТ БИНОЛАРИНИНГ АСОСИЙ ХОНАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Мактабгача муассасалар
3.1. Болаларнинг мактабгача муассасалари — умумий ва соғломлаштириш типли ясли-боғчалар, қоида бўйича, 300 ўриндан кўп бўлмаган сиғдираолишлик миқдорида бўлиши керак. Яслиларда гуруҳларни тўлдириш 15 нафардан кўп бўлмаслиги (3 ёшгача бўлган болалар) ва 20 нафар ўрин — мактабгача ёшдаги гуруҳларда 3 ёшдан 6-7 ёшгача бўлган болалар учун.
Умумий типли болалар мактабгача, соғломлантириш ва жисмоний ҳамда ақлий ривожланишида нуқсонлари бор болалар учун, махсуслаштирилган муассасаларини лойиҳалашда ушбу нормалар қатори амалдаги санитар норма ва қоидалари ҳам ҳисобга олиниши шарт.
жисмоний ҳамда ақлий ривожланишида нуқсонлари бор болалар учун махсуслаштирилган муассасалар сони камайтирилган гуруҳли қилиб лойиҳаланиши керак — санитар нормаларига ва ШНҚ 2.08.07 га асосан 12 ўриндан ошмаган ҳолда.
Болалар ясли-боғчаси гуруҳларининг ячейкалари хоналари 13-жадвал кўрсаткичларига мос ҳолда лойиҳаланиши шарт (юқорида кўрсатилган ҳисобий тўлдиришларни эътиборга олган ҳолда).
Давлат қарамоғида бўлмаган, гуруҳларни тўлдирилиши қисқартирилган, болаларнинг умумий ва соғломлаштириш типидаги муассасаларида — 10-12 болага гуруҳ хонаси майдони 30 м2 дан кам бўлмаган, ётоғи 20 м2 дан кам бўлмаган, ечиниш хонаси 12 м2 дан кам бўлмаган, ҳожатхонаси 10 м2 дан кам бўлмаган миқдорларда бўлиши шарт.
Болалар соғломлантириш типидаги ясли-боғчаси умумий типдаги ясли-боғчадан қўшимча соғломлаштириш хоналари борлиги билан фарқ қилади (лойиҳа топшириғига кўра).
Болалар муассасаларининг барча типларида асосий бино олдига кичик ёшдаги болалар учун ёзги хона-айвонча бир ўринга 2 м2 ҳисобидан, аммо 20 м2 дан ошмаган ҳолда кўзда тутилиши керак.
Болалар ясли-боғчасини турар-жой уйлари ҳажмига киритиб-бириктириб жойлаштиришга ШНҚ 2.08.01 нинг қўшимча талабларини ҳисобга олган ҳолда рухсат этилади.
Эслатма: Болаларнинг очиқ ҳавода ўйнаб-кулишлари учун ҳар бир гуруҳга 36 — 40 м2 тепа қопламали соябон ва очиқ жиҳозланган майдончалар кўзда тутилиши керак.
Ногирон болалар реабилитацияси учун махсус машғулотлар хонаси (20 — 30 м2)
-
-
2,5 — 3,0
Буфет хонаси 5-6 м2
+
+
+
3.2. Ясли гуруҳини биринчи қаватларда жойлаштириш ва алоҳида кириш жойлари бўлиши керак, катта ясли ёшидагилар гуруҳлари учун битта иккитасига кириш жойи бўлишга рухсат этилади.
Мактабгача ёшдагилар гуруҳларининг 3-4 тасига битта кириш жойи назарда тутилиши мумкин (2.109 банди, 8-жадвал ва 2.131 бандилари талабини ҳисобга олган ҳолда). Мактабгача ёшдагилар гуруҳларни иккинчи қаватга жойлаштирилганда кийим-кечак алмаштириш хоналарини биринчи қаватга киравериш яқинида кўзда тутиш мумкин.
Эслатма: 1. Кириш жойи яқинида ясли гуруҳидагилар учун коляскалар жойи бўлиши керак.
2. Ташқи кириш жойларидаги тамбурлар 1.6 м дан кам бўлмаган кенглик ва узунликда бўлиши керак.
3.3. Ясли гуруҳи ҳожатхонаси битта хонадан иборат бўлиб 15 м2 дан иборат (суюқлик чиқариш кабинаси жойлаштирилиши билан); мактабгача гуруҳлар учун юз-қўл ювиш хонаси (8 м2) ва ҳожатхона (8 м2) бўлиши керак; катта ва тайёрлов гуруҳлари учун (5 — 7 ёшдаги болалар) ҳожатхоналар ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида бўлиши керак (кенглиги 0.8 м бўлган очиқ кабиналар ва улар орасида баландлиги 1.2 м ли тўсиқлар жойлаштирилиши керак).
3.4. Мусиқа ва жисмоний тарбия машғулотлари учун умумий заллар 3 — 6 та мактабгача гуруҳларга ва бир нафар шуғулланувчига 4-5 м2 майдон бўлиши ҳисобларига асосан кўзда тутилиши керак (20 нафар болаларга).
Мактабгача гуруҳлар сони 6 тадан ошса жисмоний тарбия ва мусиқа заллари алоҳида назарда тутилиши шарт; бу ҳолда жисмоний тарбия (гимнастика) заллари, қоида бўйича, 9х9 м (81 м2) дан кам эмас, мусиқа билан шуғулланувчилар заллари — 55 м2 дан кам бўлмасликлари зарур (1 нафар шуғулланувчига 2.8 — 3.0 м2 майдон ҳисобидан).
Заллар ажратилган тартибда фойдаланишга ҳисобланиши ва у ердан кесиб ўтиш тақиқланган бўлиши шарт.
Мактабгача гуруҳларнинг сони 3 тадан кам бўлиб 60 нафардан ошмаган мактабгача ёшдагилар учун умумий заллар кўзда тутилмаслиги мумкин.
Эслатма: Заллар таркибида инвентар-омборчалар кўзда тутилиши керак.
Изолятор хонаси болалар муассасасининг сиғдираолишлик миқдорининг 1.5 — 2% ини ташкил этиши, аммо икки палатадан кам бўлмаслиги шарт (икки хил юқумли касаллик учун).
Ўрни сони 100 тагача бўлган болалар муассасаларида майдони 5 м2 бўлган иккита изолятор хонаси кўзда тутилиши керак, палаталар олдида ҳожатхона ва буфет бўлиши зарур. Ўрни сони 100 — 150 гача бўлганда иккитадан кам бўлмаган 3 ўринлидан бўлиши керак. Изолятор олдида ташқарига чиқиш жойи бор келувчилар тамбури, ҳожатхона ва ҳамшира хонаси (6 — 8 м2) бўлиши шарт.
Соғломлантириш ва даволашга мўлжалланган хоналарга қўшимча хоналар (массаж, физотерапия, ингаляция, сув муолажалари ва бошқа хоналар) лойиҳа топшириғи бўйича кўзда тутилади.
3.6. Жисмоний ва ақлий ривожланишида доимий нуқсонлари бор болалар учун мўлжалланган махсус болаларнинг мактабгача муассасаларининг лойиҳаланиши, қоида бўйича, 6 — 10 гуруҳга ҳисобланган бўлиб, ҳар бир гуруҳнинг тўлдирилиши ижтимоий-педагогика ва тиб асосларига мос бўлиши керак (10 — 12 нафар болалар). Гуруҳ хоналарининг таркиби ва майдони 13-жадвалдан қабул қилинади. Махсуслашган мактабгача муассасалар ШНҚ 2.08.07 га асосан лойиҳаланиши керак ва ушбу нормаларда санаб ўтилган хоналардан ташқари таркибига реабилитация мажмуалари ва болаларнинг касалланиши йўналишлари бўйича хоналарни киритиш зарур (лойиҳа топшириғига асосан).
Кўриши, ҳамда таянч-ҳаракати функцияларида ва ақлий ривожланишида нуқсонлари бор ногирон болалар боғчалари бинолари бир қаватли, эшитиши ва нутқида хасталиклари бор болалар учун икки қаватли лойиҳаланиши шарт.
3.8. Болалар боғчаси ва бошланғич мактабни битта қўшма бинода жойлаштирилган ҳолатларда боғча ва мактаб учун бўлак кириш ва эвакуация жойлари кўзда тутилиши зарур. Мактабгача ёшдаги гуруҳларнинг ва ўқув хоналарининг хоналари таркибини ва ўқувчилар учун рекриация жойларини амалдаги лойиҳалаш нормаларига асосланиб қабул қилиш керак. Болалар муассасалари ва мактаблари учун жисмоний тарбия ва мусиқа машғулотлари заллари, тиб ва соғломлантиришга мўлжалланган маъмурий-хўжалик хоналарининг блоклари умумий биргаликда назарда тутилади.
3.9. Болаларнинг 12 нафар кичик гуруҳига мўлжалланган кичик чўмилиш бассейни ўлчамлари, қоида бўйича, 3х7(6) м дан кам бўлмаслиги шарт (чуқурлиги 0.6-0.7 м гача); бассейнчани майдони 50 м2, баландлиги 3.6 м бўлган залга жойлаштириш кўзда тутилади. Бассейнчага чиқиш душхона орқали чуқурлиги 0.1 м бўлган оёқ ваннасидан ўтиладиган қилиб, бассейнчага тушиш учун 1.2 м кенгликда зинапоя назарда тутилиши керак (қўл ушлагичлари билан). Ванна атрофида баландлиги 0.15 м, кенглиги 0.3 м бўлган узлуксиз супача кўзда тутилиши керак, айланиб ўтувчи йўлакча кенглиги 0.75 м, кириш томонидагиси 1.5 м бўлиши керак. Бассейнча залида жисмоний тарбия билан шуғулланадиган майдонча ҳам назарда тутилиши тавсия этилади.
Ўғил болалар ва қизлар ечиниш хоналари олдида 1 та унитазли ҳожатхона ва 2 та шохчали душхона назарда тутилиши керак. Ечиниш хоналари 0,75 — 1,0 м2/болага ҳисобидан, лекин 9 м2 дан кам бўлмаган миқдорларда бўлиши шарт. Бассейнча олдида ҳамшира хонаси (8 м2), спорт инвентар хонаси (6 м2), экспресс-лаборатория (8 — 12 м2), сувни хлорлаш ва илитиш учун техник хоналар кўзда тутилиши керак (хоналар таркиби лойиҳа топшириғига асосланиши керак).
Болаларнинг 15 — 20 нафарини сузишга ўргатиш бассейни ўлчамлари, қоида бўйича, 6х12 м дан ва чуқурлиги 0.8 м дан кам бўлмаган ҳолда бўлиши шарт. Тайёрланиш машғулотларининг майдони, қоида бўйича, 60 м2 дан кам бўлмаслиги зарур.
3.10. Турар-жой биноларида мактабгача ёшдаги болаларнинг 10 — 12 нафардан иборат гуруҳи учун вақтинчалик хоналар таркиби: гуруҳлар хонаси 30 м2 ; кийим-кечак алмаштириш — қабул хонаси 12 м2 , буфет-пишириқ хонаси 6 м2, болалар ҳожатхонаси (4 м2), ходимлар учун кийим-кечак алмаштириш хонаси ва душли ҳожатхонаси, тозалаш инвентарлари учун хоналар (4 м2) кўзда тутилиши керак.
Илова: Овқатлантириш ва кундузги ухлатиш ишларини ташкил этиш назарда тутилмайди.
Таълим ташкилотлари ва муассасалари
3.11. Умумий ўрта таълим ташкилотларини бир сменали машғулотларга ҳисоблаб лойиҳаланиши, синфда ўқувчилар сони 30 нафардан ошмаган ҳолда, келажакда 25 нафарга мўлжалланган бўлиши керак.
Умумий ўрта таълим ташкилотининг лойиҳавий қуввати тегишли таълим босқичлари: I — IV синфлар — бошланғич таълим, V — IX синфлар — таянч ўрта таълим ва X-XI синфлар — ўрта таълим патоклари сонини ҳисобга олган ҳолда, синфлар сони бўйича аниқланади. Маҳаллий шароитдан келиб чиқиб патокларнинг ҳар хил нисбати кўзда тутилиши мумкин. Умумий ўрта таълим ташкилотининг энг катта лойиҳавий қуввати, қоидага кўра, 44 синф/1320 ўқувчидан ошмаслиги лозим. Бошланғич таълим ташкилотлари умумий ўрта таълим ташкилотларидан алоҳида жойлаштирилиши мумкин.
Йирик шаҳарларнинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларида техник-иқтисодий асослаш асосида умумий ўрта таълим ташкилотлари бир синфда ўқувчилар сони 35 нафар ҳисобидан 48 синф/1680 ўқувчи лойиҳавий қуввати билан лойиҳаланиши мумкин.
Бошланғич таълим ташкилотлари мактабгача таълим ташкилотлари билан бирлаштирилиши ҳамда ушбу ШНҚнинг 2.26, 3.8, 3.13 ва 3.14 бандлари талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши мумкин.
Асосланган ҳолларда, маҳаллий шароитдан келиб чиқиб, умумий ўрта таълим ташкилотларда синфларнинг сиғими камайтирилган ҳолда лойиҳаланиши мумкин: таянч ўрта таълим ва ўрта таълим ташкилотларида – синфда 20 — 24 нафар ўқувчига, бошланғич таълим ташкилотларида – синфда 10 — 12 нафардан 20 — 30 нафаргача ўқувчига мўлжалланган ҳолда. Бунда синфларнинг сиғими камайтирилган умумий ўрта таълим ташкилотлари бир патокдан ошмаслиган ҳолда лойиҳалаштирилиши лозим.
3.11.1. Иқтидорли ва истеъдодли болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда мактаб-интернатлар I — XI синф ўқувчилар сони синфда 20 — 24 нафар қилиб бир-икки патокка мўлжаллаб лойиҳаланади.
3.11.2. Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар учун ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим ташкилотлари — инклюзив шаклда таълим бериш мактаб-интернатлари ШНҚ 2.08.07 ва ШНҚ 2.07.02 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
3.11.3. Инклюзив шаклда таълим бериш мактаб-интернатларида:
кириш жойларида, холларда, йўлакларда, ўқув синфларида, дам олиш хоналарида, ошхоналарда ва ўқувчилар ташриф буюрадиган жойларда видеокузатув ускуналари;
кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун қўшимча ёриткичлар (доска тепасида, стол устида, зиналар ва йўлакларда) ўрнатилиши, зиналарнинг периласи ва деворларда йўналишни кўрсатувчи, шунингдек синф ва хоналарга кириш жой (эшик)ларида «Брайль» шрифтли (бўртма ҳарфли) ёзув ва белгилар;
нутқида ва эшитишида нуқсони бўлган болаларга ҳар бир ўқувчи учун алоҳида стол устида жойлашган замонавий овоз кучайтирувчи аппарати мавжудлиги, уқув фанлари бўйича аудио-видео материаллари мавжудлиги, алоҳида коррекцион хона;
таянч-ҳаракатида нуқсони бўлган болалар учун:
бинога кириш қисмида ва остонали эшикларда пандуслар;
ўқувчиларнинг юқори қаватларига чиқиб тушишлари учун кўтариш мосламалари (лифт, эскалатор, кўтаргич (подъёмник) ва ш.к.);
спорт залда даволовчи жисмоний-соғломлаштириш машқларини бажариш учун жиҳозланган бурчак ҳамда даволовчи махсус бўртма йўлакчалар;
Инклюзив шаклда таълим бериш мактаб-интернатларида таълим бериш муҳити коррекцион ускуналар, таълим бериш техник воситалари ва махсус мебеллар билан жиҳозланиши назарда тутилиши лозим.
3.11.4. Инклюзив таълим бериш шакллари бўлган бошқа таълим ташкилотлари ва муассасаларида 3.11.3-бандида назарда тутилган чора-тадбирлар лойиҳа топшириқларига мувофиқ кўзда тутилиши лозим.
3.12. Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларнинг таркиби ва хоналарининг майдонлари ўқув дастурларини, ўқув-тарбия, ижтимоий-педагогика ва технологик талабларини ҳисобга олган ҳолда идоравий қурилиш нормаларига асосланиб қабул қилинади.
3.13. Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларнинг ўқув хоналари майдони 14-жадвал кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши зарур.
Ўқув хонасининг 10 — 15 нафар ўқувчига мўлжалланган майдони 36 м2 дан, 15 — 30 нафар ўқувчига мўлжалланган майдони 40 м2 дан кам бўлмаслиги лозим.
Ўқув-тўгарак машғулотлари ва узайтирилган кун учун универсал хоналар, мактаб-интернатларда ўйинлар учун хоналар майдони 30 м2 дан кам бўлмаслиги керак. Хоналар сони умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатларнинг сиғимидан келиб чиқиб лойиҳа топшириғи асосида қабул қилинади.
3.14. Бошланғич мактаб хоналарининг ўқув сексиялари — I — IV синфлар учун бошқа ёшдаги гуруҳ ўқувчилари ўтиб юрмайдиган, алоҳида жойлашган бўлиши шарт; қуйи синфлар ўқув секциялари — I-II синфлар учун биринчи қаватда, III-IV синфлар учун хоналарни иккинчи қаватда жойлаштириш тавсия этилади.
3.15. Меҳнат таълими устахоналари, жумладан металл ёки ёғочга ишлов бериш, матога ишлов бериш ҳамда овқат тайёрлаш хоналари, 14-жадвал кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, 1/2 синф ҳисобидан қабул қилинади.
академик лицейлар — аниқ фанлар (физик-математика, техник йўналишлар), табиий фанлар (химия, биология), филология, иқтисодиёт, чет тиллари каби фанлар чуқурлаштириб ўргатиладиган ўрта махсус таълим муассасалари.
касб-ҳунар мактаблари — умумий ўрта таълим ташкилотларининг IX синф битирувчиларидан шакллантирилган гуруҳларда, кундузги таълим шакли бўйича умумтаълим ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган дастурлари асосида ошириладиган бошланғич профессионал таълим муассасалари;
коллежлар — умумий ўрта, ўрта махсус таълим ҳамда бошланғич профессионал таълим негизида касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда, давомийлиги икки йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга ошириладиган ўрта профессионал таълим муассасалари;
техникумлар — умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал ва ўрта профессионал таълим негизида касблар ҳамда мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда, давомийлиги камида икки йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга ошириладиган ўрта махсус профессионал таълим муассасалари;
Ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари, қоидага кўра, 360 ўрин (12 гуруҳ)дан кам ва 900 ўрин (30 гуруҳ) дан кўп бўлмаган, бир гуруҳда ўқувчилар сони 30 нафардан ошмаган, бир сменали машғулотларга ҳисоблаб лойиҳаланиши лозим.
Ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг хоналари таркибий ижтимоий-педагогик ва технологик талаблардан, ўқув дастурларидан ҳамда идоравий қурилиш нормалари талабларидан келиб чиқиб лойиҳалаш топшириғида аниқланади.
Эслатма: Профессионал таълим муассасаларининг ўқув-ишлаб чиқариш устахоналарини идоравий қурилиш нормаларига, ишлаб чиқариш-технологик лойиҳалаш тармоқ нормалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини инобатга олган ҳолда лойиҳалаш даркор.
3.17. Умумий ўрта таълим ташкилотларида ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида фаоллар залларининг сиғими ўқувчилар сонининг 25 — 35% га, мактаб-интернатларда эса 50% га етарли равишда кўзда тутилиши керак.
Залнинг майдони 90 м2 дан кам бўлмаслиги шарт. 100 ўринга мўлжалланган залнинг майдони 120 м2 дан, 150 ўринга мўлжалланган залнинг майдони 160 м2 дан кам бўлмаслиги керак. Ўринлар сони 200 ва ундан ортиқ бўлган залларнинг майдони томошабинлар заллари учун белгиланган нормалар бўйича ҳисобланади.
Фаоллар залида инвентар хонаси билан эстрада (30 — 36 м2), артистлар хонаси, техник марказлар (диктор хонаси билан радиоузел, аппаратурани таъмирлаш хонаси) кўзда тутилади. Заллар катта экранли видеопроекторлар ва акустик тизими билан жиҳозланиши зарур.
Фаоллар залининг баландлиги технологик талаблардан келиб чиқиб (лекин 4,5 м дан кам бўлмаган) белгиланади.
3.18. Умумий ўрта таълим ташкилотларида, қоидага кўра, 12 х 24 м дан кам бўлмаган ўлчамда, спорт заллари учун белгиланган норматив талабларга мувофиқ, тегишли ёрдамчи хоналари бўлган универсал спорт заллари кўзда тутилиши шарт.
Ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида 30 х 18 м ўлчамли спорт заллари қўлланиши тавсия этилади.
Спорт залларни, одатда, биринчи қаватда жойлаштириш тавсия қилинади.
Эслатма: 1. Спорт заллари таркибида қуйидаги ёрдамчи хоналар кўзда тутилади — омборхоналар, инвентар хоналари, душ хонаси бўлган ечиниш хоналари.
2. Ечиниш хоналарининг майдони бир кишига 1 м2 дан кам ва ҳар бир хонаси 15 м2 дан кичик бўлмаган ўлчамда қабул қилиниши (синфларнинг сиғими камайтирилган умумий ўрта таълим ташкилотларида — 12 м2 дан кам бўлмаган); ҳар бир ечиниш хонаси қошида ҳожатхона ва душхона (2 та шоҳли) бўлиши керак.
3.19. Умумий ўрта таълим ташкилотларида ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида ахборот марказлари (кутубхоналар) ўз таркибига абонемент, каталог ва адабиёт бериш зоналари, мутолаа қилиш зали, китобларни сақлаш хонаси, дарсликларни сақлаш ва таъмирлаш хоналарини олиши шарт.
Мутолаа қилиш залида ўтириш жойларининг сони: умумий ўрта таълим ташкилотларида — 20 ўриндан, ўрта махсус профессионал таълим муассасаларида — 30 ўриндан, бунда майдонлар бир жой учун 2,5 — 3,0 м2дан, компьютер олдидаги ўрин учун 4 — 6 м2дан кам бўлмаслиги лозим.
Китобларни сақлаш хонасининг майдони: очиқ фойдаланиш мумкин бўлган жойларда — 1000 китобга 5 м2 ва ёпиқ сақланадиган жойларда — 1000 китобга 2,5 м2 ҳисобидан қабул қилинади. 25 минг бирликкача сақланадиган кутубхона фонди битта хонага жойлаштирилиши мумкин.
Кутубхона қошида бир синф ёки гуруҳ ўқувчиларига мўлжалланган «Маънавият ва маърифат» ўқув кабинети (майдони 50 — 60 м2) назарда тутилиши зарур.
Эслатма: Ахборот марказининг умумий майдони 19-жадвалда келтирилган кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда бир ўқувчи ҳисобидан умумий ўрта таълим ташкилотларида — 0,15 — 0,3 м2, ўрта махсус таълим ташкилотларида — 0,5-0,6 м2 қабул қилиш тавсия этилади.
3.20. Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ошхоналарининг сиғими ўқувчиларни умумий сонининг 20 — 30% га (технологик асосланган ҳолатларда лойиҳа топшириғи бўйича аниқлаштирилади) ҳисобланади. Овқатланиш заллари майдони бир ўринга умумий ўрта таълим ташкилотларида — 0,7-0,8 м2, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида — 1,3 м2 ҳисобида (технологик ҳисоб-китоб асосида аниқлаштирилади) кўзда тутилади.
Овқатланиш блоклари таркиби ва майдонлари тайёрланадиган овқатлар ҳажми ва технологиясига асосланиб (лойиҳалаш нормалари бўйича) ҳисобланади.
Технологик ҳисоб-китоблар асосида идиш-тавоқ ювиш жойи, электр плита ва музлатгич билан жиҳозланган ёрдамчи хонаси бўлган буфетлар кўзда тутилиши мумкин; буфет залининг майдони 20 м2 дан, ёрдамчи хона эса 6 м2 дан кам бўлмаслиги лозим.
Эслатма: Талабалар турар жойлари бўлган таълим ташкилотларида ошхоналар овқатланишни ташкил этиш технологик асосларига кўра санитар-гигиеник нормаларни ҳисобга олган ҳолда назарда тутиладилар.
3.21. Мактаб-интернатларнинг ётоқ хоналари бир ўринга 4,5 — 6 м2 ҳисобидан кўзда тутилади. Ётоқ хоналари (майдони 12 — 24 м2) яшовчилар сони 24 — 36 нафардан бўлган секцияларга гуруҳланади ҳамда зарурий санитар-маиший хоналар (юз-қўл ювиш, ҳожатхона, душ, кир ювиш хоналари) билан таъминланади. Ҳар бир яшаш секцияси ҳисобидан навбатчи тарбиячи хонаси (8 м2) кўзда тутилади.
Дам олиш ва дарс тайёрлаш учун хоналар мактаб-интернатда яшовчи ўқувчилар сонининг 50% ҳисобидан ва бир кишига 1,25 м2 майдони ҳисобидан келиб чиққан ҳолда назарда тутилади; бунда ҳар бир хонанинг майдони 20 м2 дан кам бўлмаслиги керак.
3.22. Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари сони 600 нафаргача бўлганда битта тиббиёт хонаси (14 — 16 м2), ўқувчилар сони 600 нафардан кўп бўлганда — муолажа хонаси (14 м2), терапевт-шифокор (12 м2) ҳамда стоматолог кабинет (14 м2)лари кўзда тутилиши лозим.
Мактаб-интернатлари ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг ётоқхоналарида изоляторлар (100 — 200 ўринга — 2 та койка, 200 — 300 ўринга — 3 та койка) кўзда тутилиши зарур.
3.23. Умумий ўрта таълим ташкилотлари, мактаб-интернатларнинг ўқув корпусларида, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида рекреация хоналари бир ўқувчига 0,6 м2 ҳисобидан кўзда тутилиши зарур. Ички рекреация йўлакларининг кенглиги, ўқув хоналари бир ёқлама жойлашганда 2,4 м дан (2,8 м тавсия этилади), икки ёқлама жойлашганда 2,6 — 2,8 м дан (3,2 — 4,0 м ўлчамда, «зал» кўринишида рекреация жойини ташкил этилиши тавсия этилади) кам бўлмаслиги лозим.
3.24. Ўқув биноларида санитар ускуналарининг сони умумий ўрта таълим ташкилотлари ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларини лойиҳалаш бўйича идоравий қурилиш нормаларида белгиланган ҳисобий кўрсаткичларга мувофиқ қабул қилинади.
3.25. Олий таълим ташкилотлари хоналарининг сиғими, таркиби ва майдонлари бир вақтда шуғулланувчи талабалар, магистрлар ва аспирантларнинг сонидан келиб чиқиб, идоравий қурилиш нормаларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади; бошқа ўқув муассасалари — малака ошириш институтлари, ўқув комбинатлари учун технологик асослар бўйича лойиҳаланади.
Ўқув хоналарининг: кабинетлар ва лабораториялар, чизмачилик заллари, курс ва диплом лойиҳалаш заллари, поток аудиториялари майдонлари 14-жадвалда келтирилган кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда (технологик асослар бўйича ўқиш дастурига мос) белгиланади.
3.26. Ўқитишда аудио-видео воситалари билан жиҳозланган, сиғими 50 ўрин ва ундан ортиқ бўлган лекция заллари, катта ўлчамдаги жиҳозлар билан жиҳозланган лабораториялар, икки тахмонли жавонли китоб сақлаш хоналари, шунингдек ўқув-ишлаб чиқариш хоналарининг баландлиги технологик жиҳатдан асосланиб қабул қилинади.
3.27. Амфитеатрли аудиторияларда кўргазма столи бўлганда, пол сатҳи аудитория доскасидан иккинчи қатор ўриндиқларигача горизонтал текис бўлиши шарт. Аудитория доскасидан кўргазма столигача бўлган масофа 1,6 м дан кам бўлмаслиги керак.
Ўқув кабинетларда ва сиғими 50 ўрингача бўлган аудиторияларда кўргазма доскаси ўқув столларининг олдинги қаторигача бўлган масофа, қоида бўйича, 1,8 — 2,0 м, кўргазма столи бўлган лабораторияларда ва поток аудиторияларида эса 2,55 м дан кам бўлмаслиги керак. Поток аудиториялари ва лекция залларида экрандан биринчи қатор ўриндиқларининг суянчиғигача бўлган масофа 3,0 м дан кам бўлмаслиги керак.
Лекция заллари қошидаги препарат хоналари тўғридан тўғри аудиторияга ва корридорга чиқишга эга бўлиши шарт. Препарат хоналарининг майдони улардаги жиҳозларни ҳисобга олган (лекин 18 м2 кам бўлмаган) ҳолда белгиланади.
Эслатма: Кўргазма столи ва видеопроектор экранининг кўриниш шартлари технологик талаблардан келиб чиқиб белгиланади.
3.28. Олий таълим ташкилотларининг ахборот-ресурс марказлари (кейинги ўринларда АРМ деб юритилади) ўз таркибига аванзал, кўргазма фонди ва каталог хоналари, абонемент, мутолаа қилиш зали, китобларни сақлаш ва янги келганларини саралаш хоналарини олади.
Мутолаа қилиш заллари сиғими таълим ташкилотининг жами талабалари сонининг 10 — 15% қисмига бир вақтнинг ўзида хизмат кўрсатиш ҳисобидан қабул қилиниши; залда компьютерлардан фойдаланган ҳолда шуғулланиш жойлари, шунингдек Wi-Fi тармоғининг уланиши назарда тутилган бўлиши керак (1 ишчи жой учун камида 4 м2).
АРМдан таълим ташкилотининг бошқа хоналарига кесиб ўтилишга йўл қўйилмайди. АРМ хоналарнинг умумий майдони, қоидага кўра, олий таълим ташкилотларнинг сиғимидан келиб чиқиб бир талабага камида 1,0 м2 ҳисобдан аниқланади. АРМ хоналарининг майдонлари 19-жадвалда келтирилган кўрсаткичлардан келиб чиқиб аниқланади.
3.29. Ректорат, деканат, кафедралар, ўқув қисмлари, илмий бўлимлари, маъмурий-хўжалик бошқармалари ҳамда илмий-текшириш бўлимларининг хоналари лойиҳа топшириғига асосан бир нафар штат ходими учун майдон 4 — 8 м2 ҳисобидан қабул қилинади; маъмурий блок хоналари маъмурий биноларга қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши лозим.
3.30. Олий таълим ташкилотларининг ўқув биноларида рекреация жойлари, қоида бўйича, бир талабага 0,5 м2 майдон, ҳожатхоналар эса — маъмурий бинолар нормалари бўйича назарда тутилади.
(3-қисмнинг «Таълим ташкилотлари ва муассасалари» кичик қисми Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг 2021 йил 13 апрелдаги 82-сонли буйруғи таҳририда)
Мактабдан ташқари муассасалар
3.31. Мактабдан ташқари муассасалар — ижод ва бўш вақтни ўтказиш уйлари (марказлари), санъат (бадиий, мусиқавий) мактаблар, ёш техниклар, табиатшунослар станциялари, болалар бадиий ижод студиялари клуб-тўгарак ва студия хоналарининг шуғулланиш учун ўринлари сони бўйича, спорт заллари ва бассейнларнинг маълум вақт ичидаги ўтказувчанлик имкониятлари бўйича ҳисобланади. Хоналарнинг таркиби ва майдонлари ижодий машғулот турларини ҳисобга олган ҳолда клуб муассасаларининг амалдаги лойиҳалаш нормаларига асосланиб аниқланади (технологик асосларни ҳисобга олиб). Тўгарак хонасининг майдони бир нафар шуғулланувчига 2,5 — 6,0 м2 майдон, аммо қоида бўйича, 6 — 10 кишилик гуруҳга камида 30 м2 қабул қилинади. Индивидуал машғулотлар учун студия ва синфлар тарбиячи билан 12 — 18 м2 майдонли бўлиши керак (жиҳозлар ва мусиқа асбобларининг типларига боғлаб). Хореография, рақс, аэробика хоналарида бир нафар шуғулланувчига камида 6 м2, спорт-тренажор залларида эса камида 5-6 м2 майдон бўлиши шарт.
Қўшимча хоналар технологик асосланиши ва амалдаги нормалар бўйича қабул қилинади.
Хореография, рақс, жисмоний тарбия, спорт хоналари қошида ечиниш хонаси, ҳожатхона, душ хоналари бўлиши шарт (шуғулланувчилар сони бўйича ҳисобланади).
Экскурсия-туризм станциялари туристлар базасида вақтинчалик яшовчилар сони бўйича ҳисобланади, хизмат кўрсатиш ва ўлка мутахассис инструктори машғулотлари хоналарини ўз ичига олади (таркиби технологик асосланиши орқали аниқланади).
Эслатма: Мактабдан ташқари муассасаларни лойиҳалаш ЎзР Халқ таълими вазирлигининг болалар ижодий уйлари, мусиқа мактаблари, санъат мактаблари, спорт мактаблари, ёш техниклар станциялари ва шунга ўхшаш муассасалар учун чиқарган низомларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
3.32. Болалар учун спорт заллари ва спорт иншоатлари, болалар кутубхоналари, кинотеатрлари ва театрлари биноларнинг мос типлари учун нормалар талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланади.
Даволаш-профилактика муассасалари
3.33. Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалашда СанПиН № 0231 талаблари ва ушбу нормалар талаблари ҳисобга олиниши зарур.
Амбулатория-поликлиника муассасаларининг хоналари таркиби ва майдонлари лойиҳа топшириғи бўйича бир сменада келувчиларга технологик ҳисоб қилиниб, 15-жадвал кўрсаткичлари ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Шифокорлар кабинети 3 тадан кўп амбулатория ва поликлиникаларда умумий даҳлиздан ташқари алоҳида болалар бўлими учун, тезкор ва кейинга суриб бўлмайдиган ёрдам бўлимлари, аёллар консультацияси ва бошқа бўлимларга кириш жойи назарда тутилиши керак.
Кичик операция , операция олди хоналари (хирург кабинети билан ёндош жойлаштирилсин)
22+8
Стерилизация
10
Массаж 1 столли
15
Кўриб қабул қилиш бокси алоҳида кириш жойи билан
14
Уколхона шифокор кабинети билан
20+10
Эмизик болаларни овалантириш хонаси
12
Эслатма: 1. Кутиш жойи (йўлакда) аниқланиши бир вақтда кутиб турувчилари сони ҳисобидан: хар бир хонага (ёки муолажа хонасига) 4 киши ва бир кишига 1.2 м2 майдон.
2. Ҳожатхоналар аниқланиши бир вақтга келувчилар сони бўйича: 1 та сан. анжом 10 аёлга, ва 1 та 15 эркакка; аёллар шахсий гигиенаси кабинаси ҳожатхона таркибида (3 м2).
3. Кундузги стационар палата хонаси 12 — 18 м2 майдонли қабул қилинади (катталар учун 1 ўринга 6 м2 , ёш болалар учун — 4,5 м2.
3.34. Тиб пунктлари, даволовчи пунктлар бир шифокор ва ҳамширага: кабинет (12 м2), муолажа-боғлаб қўювчи (14 — 18 м2), санитар комнатаси (4 м2), ҳожатхона, душ хоналарини ўз ичига олиши керак.
3.35. Рентген кабинетларининг муолажа хонасини ва нур билан даволовчи хоналарни, ишнинг класси I ва II бўлган радиоизатоп тажрибахоналарини болалар ва ҳомиладор аёлларнинг палаталарига чегарадош (горизонт ва тик сатҳларда) қилиб жойлаштириш мумкин эмас.
Флюрография хонаси камида 20 м2 майдонли бўлиши шарт.
Рентгенадиагностика кабинети битта процедура столи учун 30 — 35 м2, иккитаси учун 45 — 48 м2 майдонли бўлиши керак.
3.36. Бўлим ва поликлиниканинг физиотерапевт хонаси, муолажа хоналари муолажа жойлари сони бўйича ҳисобланади (битта кушеткага 6 — 9 м2). Массаж, электр токи билан даволаш хоналари камида 14 м2 бўлиши шарт.
Даволаш души, ваннаси ва балчиқ билан даволашлар учун муолажа ва технологик ўтиш йўлаклари бор бўлган зал хоналари кўзда тутилиши шарт; индивидуал кабиналар қошида битта ваннага ёки битта кушеткага ечинадиган жой, зарурат бўлганда душхона назарда тутилиши керак (балчиқ билан даволовчи муассасаларда).
3.37. Касалхоналар палатали бўлимларининг, стационарларнинг асосий хоналари майдони 16-жадвалда келтирилган. Палатали сециялар, палаталар типлари (койкалар сони бўйича, майдони бўйича) СанПиН № 0231 га асосланган ҳолда технологик талаблар бўйича аниқланади. Палаталар ҳожатхонаси билан бўлиши зарур, 1-2 койкали палаталар тавсия этилади.
Бир койкали палаталар камида 10 м2 майдонли, уйларда касал ҳолидан хабар олувчиси ва доимий қаровчиси бўлганда бир койкали палата, қоида бўйича, камида 14 м2 бўлиши керак.
Касалларнинг кундузи бўлишлари ва яқинлари билан учрашишлари учун холл-меҳмонхонаси бир койкага 0,3 — 0,35 м2 майдон ҳисобидан, умумий майдон камида 15 — 20 м2 бўлиши кўзда тутилади.
Палаталар қошида, ҳамда холлар яқинида маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, лойиҳа топшириғига асосан ёзги хоналар назарда тутилади.
16-жадвал
Палата ва палатали бўлимлар хоналари
Майдони, м2
1 койкага
Хоналар
1
2
3
1. Юқмайдиган касалликлар палаталари:
катталар учун
7 — 7,5
Бир койкали — 10
болалар учун
6
-
жумладан, оналарнинг кундузги келишига
8
-
жумладан, оналарнинг кеча-кундузги келишига
10
12
2. Юқумли ва сил касалликлар билан оғриганлар учун:
оналари доимо ёнида бўлиши мумкин бўлган болалар учун
13
13
4. Катталар ва болалар психоневрология, наркология касалликлари палаталари:
умумий типли
6-7
бир койкали — 10
қаровчили ва инсулинли касаллар учун
7-8
12
5. Интенсив терапия, операциядан сўнг палаталари
10 — 13
однокоечные — 14-15
6. 1 ёшгача бўлган болалар палаталари:
бокслаштирилган, 1 ўринга
3 — 4,5
-
жумладан, оналари келиши мумкин бўлган
9
13
интенсив терапияли
7
-
7. Изоляцияланган палаталар:
1 койкага шлюз орқали ёки яримбокс 1 койкага (ваннали)
12
12 — 14
бокс 1 кўйкага
20 — 22
20 — 22
8. Изоляцияланган палаталар: — 1 кўйкага шлюз билан ёки яримбокс 1 кўйкага (ваннали)
12
12 — 14
9. Ҳамшира пости (комнатаси)
-
6
10. Шифокор кабинети
-
12
11.Овқат қабул қилиш комнатаси
-
14
12. Буфет 1 секцияга (30 койкали)
-
15 дан каммас
Эслатма: Палаталар 1,2 ва 3 (4) кўйкали қилиб кўзда тутилади. Интенсив терапия хоналарида койкалар сони лойиҳа топшириғига асосан белгиланади.
3.38. Клиник-диагностикаси тажрибахоналари лойиҳа топшириғининг технологик талабларида берилиб СанПиН № 02 ва ҚМҚ 2.08.06 талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланади.
3.39. Стационарларда операция хонаси, қоида бўйича, 2 та столга камида 40 м2 майдонли қилиб назарда тутилади; столи битта кичик операция хонаси камида 24 м2 майдонли бўлиши керак. Операция олд кириш хонаси камида 15 м2, тез ёрдам кўрсатиш бўлимида эса камида 18 м2 майдонли бўлиши керак.
3.40. Бўлимнинг ва касалларни тузалганидан сўнг кузатиш қабулхоналари ҳар бир бўлим учун алоҳида бўлиши керак (юқмайдиган, акушерлик, юқимли ва бошқа касалликлар қабулхоналари). Сиғдираолишлик миқдори 35 ўрингача бўлганда касаллар ва келувчилар учун умумий кириш жойини жойлаштириш мумкин, юқумли касалликлар бўлими бундан мустасно. Юқумли касалликлар бўлими учун касалларни қабул қилиш жойи ва тузалганлар учун кузатиш жойлари алоҳида бўлишини таъминлаш шарт.
Қабул қилиш бўлимлари ўз ичига кутиш даҳлизини (камида 9 м2), кўрикдан ўтказиш хонасини (9 — 12 м2), ҳожатхонани, санитар комнатасини (8 — 12 м2), нарсаларни ва тоза кийим-кечакни сақлаш хонасини (15-16 м2), тузалганларга чиқариш ҳужжатини ёзиб бериш комнатасини (6 — 9 м2), ходимлар учун хоналарни (маиший, кийим-кечак алмаштириш хоналари, ҳожатхона, душхона) олади.
3.41. Овқатланиш блоки хоналарининг таркиби ва майдонлари, касаллар сонини ва ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, технологик ҳисоб-китоб орқали аниқланади (умумий майдон бир койкага 0,35 — 0,5 м2 ҳисобидан қабул қилинади). Овқатланиш блокини юқмайдиган касалликларни даволаш корпуси ҳажмига кирган хоналарга алоҳида кириш жойи билан жойлаштириш мумкин.
3.42. Патологоанатомик бўлимларни палата ва даволов-диагностика корпусларида, ҳамда овқат тайёрлаш блоклари ва бинолари олд қисми қурилмаларида жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Бўлим таркибида даҳлиз (9-10 м2), секцион хонаси (22м2), шифокор кабинети, қўшимча хоналар, ҳожатхона душхонаси билан жойлаштирилади (хоналар таркиби технологик талаблар бўйича аниқланади).
3.43. Юқумли касалликлар ва болалар касалхоналари ва бўлимлари, ҳамда туғруқхоналар ходимлари учун санитар ўтказиш жойларини ўз ичига олиши керак: битта душ 10 — 12 нафар ходимга ажратилган ечиниш ва кийиниш хоналари билан.
3.44. Асосий хоналарнинг кенглигини камида қуйидагича қабул қилинади(м):
3.45. Палаталарда, изоляторларда, боксларнинг тамбури ва шлюзида, туғиш олди ярим бокс хоналарида, муолажа, боғлаб қўювчи, операция хоналари ва ванна комнаталарида эшикларининг кенглиги камида 1.1 м бўлиши шарт.
3.46. Хоналарнинг горизонтал чуқурлиги:
кўпи билан 6 м — бир томонлама нур тушувчи даволаш-диагностика ва палаталарда;
камида 4 м — боғлаб қўювчи, шифокор-мутахассислар кабинетлари (терапевт хонасида 3 м га йўл қўйилади);
4,6 — 5,0 м (ёки ортиқроқ) хирургия операцияси хоналарида (технологик талаблар бўйича тўғирлаш керак).
3.47. Юқумли касалликлар бўлими асосий хоналари баландлиги, қоида бўйича, камида 3,3 м, а рентген бўлими, сув-балчиқ билан даволаш заллари ва овқатланиш блокининг пишириш цехларида эса камида 3,6 м бўлиши шарт.
3.48. Болаларнинг сутли ошхоналари овқат бериш пунктлари ўз ичига: кутиш даҳлизини 10 м2 , музлатгич ва идиш-товоқ ювиш жиҳозлари бор ёрдамчи хонаси билан овқат бериш жойини 15 м2 , ҳожатхонани, ходимлар кийим-кечак алмаштириш хонасини, омборчани олади.
3.49. Тиб асосий хоналарининг девор, перегородка ва шиплари юзаси силлиқ, сувли тозалашга ва хоналарни дезинфекция қилишга йўл қўядиган бўлиши шарт.
Операция, наркоз бериш, операция олди ва бошқа махсус хоналарнинг поли суюқлик ўтказмайдиган, енгил тозаланадиган ва дезинфекция эритмаси билан тез-тез тозалаб туришга ярайдиган бўлиши керак. Операция ва наркоз бериш хоналарининг поли статик электрланиб қолмайдиган бўлиши шарт.
Рентген кабинетлари ва электр ёруғлик билан даволаш кабинетларининг девор, перегородка ва полларининг пардози керамик плиткалардан бўлмаслиги шарт.
3.50. Аптека ўз ичига: савдо зали, тайёр дори-дармонларни сақлаш, дориворлар ва дори маҳсулотлари хоналари, дори-дармон тайёрлаш хоналари (ассистент, расфасовка, стерилизация, идишларни ювиш хоналари), ҳароратга чидамсиз дори-дармонлар музлатгич камераси бор омборчалар, кислота ва дезинфекция воситаларининг омборчаси, ходимларнинг маиший ва санитар-гигиеник хоналари, распаковка хоналарини олади. Хоналарнинг таркиби ва майдонлари технологик талабларга асосланиб тузилган лойиҳа топшириғи бўйича тайинланади.
Тайёр дори-дармон маҳсулотлари учун кичик дорихоналар ўз ичига: савдо залини (12 — 15 м2), омборчани (6 — 8 м2), маъмурий-маиший хонани (8 м2), ҳожатхонани олади.
3.51. Ўз ичига биохимик ва бактериологик тажрибахонасини, ҳамда санитар-эпидемиологик хизмати хонасини оладиган тиб маркази ва мажмуаларини лойиҳалашда қўшимча ҚМҚ 2.08.06 талабларини ҳисобга олиш шарт.
Даволов-соғломлаштириш ва реабилитация йўналишидаги марказлар ва биноларни лойиҳалашда қўшимча ШНК 2.08.03 талабларини ҳисобга олиш зарур.
Санатория-курорт ва соғломлантиришга, дам олишга ва туризмга мўлжалланган муассасалар
3.52. Санатория ва санатория-профилактика биноларини, реабилитация марказлари ва муассасаларини лойиҳалашда ушбу нормалар қатори СанПиН № 0231 ва ШНҚ 2.08.03. талабларини ҳам эътиборга олиш шарт. Кўрсатилган муассасалар яшаш, тиклаш, профилактика ва соғломлантиришга мўлжалланган маданий-маиший хизмат кўрсатиш, ҳамда маъмурий-хўжалик ва техник хоналарини ўз ичига олади.
3.53. Дам олиш муассасалари, жумладан болалар (ўсмирлар) ва ёшларнинг соғломлантириш оромгоҳлари, пансионатлар, дам олиш базалари ва уйлари, туристлар учун базалар, бошпанали манзиллар, кемпинглар, овчилар (балиқчилар) базалари дам олувчилари ва туристларга яшаш ва хизмат кўрсатиш хоналарини (овқатланишларини, бўш вақтларини ўтказиш ва соғломлантиришни ташкил этиш хоналари), ҳамда маъмурий-хўжалик ва техник йўналишларга мўлжалланган хоналарни ўз ичига олади. Хоналарнинг сиғдираолишлик миқдори, таркиби ва майдонлари, комфорт даражаси лойиҳа топшириғига асосан тайинланади.
3.54. Санатория, дам олиш ва туризм муассасаларининг яшаш хоналарини овқатланиш, маданий-оммавий, даволаш-диагностика ва жисмоний тарбия-спортларга мўлжалланган хоналардан бутунлай ажралиб турадиган блокларда жойлаштириш зарур.
Яшаш (ётоқ) корпуслари кириш даҳлизини, навбатчи хонасини, қаватларда меҳмон хоналарини, кирхоналарни, инвентар хоналарни ўз ичига олади; ёзги хоналар маҳаллий шароитлар бўйича қабул қилинади.
Болали оилалар яшаши учун хоналар, қоида бўйича, алоҳида секция ва блокларда (қисмларда), 3-қаватдан юқори бўлмаган сатҳларда, эвакуация учун алоҳида зинапоя катаги таъминланган ҳолда жойлаштирилиши керак.
Яшаш учун хоналар 17-жадвал кўрсаткичларини ҳисобга олиб кўзда тутилади. Дам олиш муассасаларининг яшаш хоналари ва санатория палаталари, меҳмонхона номерлари типи муайян жиҳозлар билан таъминланиши бўйича, жумладан ҳожатхоналар билан, ҳар хил комфортли қилиб кўзда тутилади. Яшаш номерлари кўпинча 1-2 одамга, болали оилалар учун 3-4 ўринга мўлжалланган қилиб назарда тутилади.
17-жадвал
Муассасалар
Майдони, м2 (камида)
1 ўринга
хонанинг
Катталарнинг дам олиши учун, болали оилалар учун санаториялар, санатория-профилакториялар, пансионатлар ва бошқалар, туристлар учун меҳмонхоналар, мотеллар
6,0 — 8,0
1 кишига — 10
2 кишига — 12 — 16
Болалар учун соғломлантириш оромгоҳлари- дам олиш базалари
4,5 — 6,0
18
Болалар учун санатория оромгоҳлари
6,0
18
Ёзда фаолият кўрсатадиган болалар соғломлантириш оромгоҳлари
4,0 — 4,5
18
Туристлар қўними манзиллари, овчилар ва балиқ овловчилар базалари, кемпинглар, мотеллар (сув юзида дам олишга мўлжалланган лагер-турар жойи)
4,5 — 5,0
9 — 12
Илова: 1. Комнаталар сони, уларнинг майдонлари, жиҳозланиши, жумладан санитар-техник жиҳозлар билан, лойиҳа топшириғи бўйича ўрнатилади.
2. Комнаталар кенглиги камида 2.4 м, узунлиги кўпи билан 6 м бўлиши зарур.
3.55. Дам олиш ва туризм муассасаларида яшаш хоналарининг гуруҳига ёки қаватга (ёки бинонинг биринчи қаватида) жойлаштириладиган умумий ҳожатхоналарини, ёзги дам олиш муассасаларида кўриниши алоҳида блоклар ювиниш, ҳожат ва душхоналари канализациялаштирилган ҳолларни, тавсиявий 6-илова кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, кўзда тутилади.
3.56. Санаториялар, дам олиш ва туризм муассасаларида қуйидаги хоналар назарда тутилиши керак: регистратура, маъмурият, тибпункт изолятори билан, ҳамда даволаш-соғломлантиришга мўлжалланган хоналар, овқатланиш, бўш вақт ва дам олишни, спорт-тренировка машғулотларини ташкил қилиш учун хоналар, оммавий тадбирлар зали, концерт ва кинокўрсатиш хоналари. Кўрсатиб ўтилган хоналарнинг майдонлари 5-тавсиявий иловада келтирилган.
Эслатма: 1. Томоша залларини 60 — 70% дам олувчиларга мўлжаллаб ҳисоблаш тавсия этилади, клуб ва ўйинлар хоналари майдони камида 30 м2 бўлиши керак.
2. Ёзги киноконцерт, рақс майдонлари, ўқиш хонаси, ўйин-кулги, спорт иншоотлари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда назарда тутилади.
3.57. Болалар соғломлантириш ва санатория оромгоҳида ётоқ корпуслари яшаш секциялари ёки блоклари асосида тузилиб отрядга ёки гуруҳга 30 — 35 бола бўлиши ҳисобидан кўзда тутилади; таркибида яшаш ва санитар-маиший йўналишларга мўлжалланган хоналар назарда тутилиши керак (ҳожатхоналар, душхоналар, шахсий буюмлар омборчалари, маиший комнаталар); ҳар бир яшаш гуруҳига тарбиячи комнатаси назарда тутилади.
Болалар соғломлантириш оромгоҳларининг — дам олиш базаларининг корпуслари мавсумдан бошқа вақтларда катталар, болали оилаларни қулай жойлаштириш имконини ҳисобга олиб лойиҳаланиши даркор.
Болаларнинг ёзги оромгоҳлари учун бир қаватли ётоқ павильонларини ва алоҳида жойлаштирилган ҳожатхона ва ювиниш хоналари учун санитар блокларини 2 та отрядга (60 — 70 бола) мўлжалланиши ҳисобидан лойиҳаланиши мумкин. Душхоналар ва кир ювиш хоналари оромгоҳ учун, қоида бўйича, марказлаштирилган ҳолда назарда тутилади.
3.58. Ошхоналар хоналарининг таркиби ва майдонлари овқатлантиришни ташкил қилиш технологик талаблари бўйича (сменаликни ҳисобга олган ҳолда) лойиҳа топшириғига асосан тайинланади.
Овқатланиш залларининг майдони ушбу нормаларнинг 3.140 бандини ҳисобга олиб қабул қилинади. Ҳар бир залнинг сиғдираолишлик миқдори 250 ўриндан ошмаслиги шарт.
Болалар дам олиш муассасаларида овқатланиш заллари бир сменали хизмат кўрсатишга ҳисобланади, бунда болалар ўринлари 200 дан ошмаслиги зарур.
Эслатма: 1. Ёзда фаолият кўрсатадиган дам олиш муассасаларида овқатланиш заллари майдони бир ўринга 1,0 — 1,2 м2 ҳисобидан, овқатланиш блоклари залдаги бир ўринга 0,95 — 1,4 м2 майдон тўғри келиши ҳисобидан қабул қилинади.
3.59. Ўрни 250 гача дам олиш уйлари ва туристик базаларда кўп функцияли — баландлиги 4.2 м бўлган ошхона-клуб залларини кўзда тутиш мумкин.
Жисмоний тарбия ва спорт иншоатлари
3.60. Ёпиқ ва очиқ спорт иншоатлари, жумладан спорт заллари, ареналар ва манежлар, сунъий яхмалакли сирпаниш учоқгоҳлари, бассейнлар, стадионлар ва шу каби бошқалари спорт майдонларининг технологик параметрларини, жиҳозларни жойлаштириш талабларини, томошабинлар ўриндиқларини, спортчиларга ва томошабинларга хизмат кўрсатиш талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши зарур. Спорт заллари асосий типларининг қурилиш ўлчамлари ва маълум вақтда фойдаланиш қуввати 7-тавсиявий иловада келтирилган.
Кўп функцияли фойдаланишга мўлжалланган универсал катта ўлчамли спорт заллар-ареналар ва спорт манежлари, томошабинли спорт заллари технологик ечим вариантларини ишлаб чиқиш натижаси бўйича лойиҳаланади.
3.61. Спорт иншоатларини лойиҳалашда спорт тури ва томошабинларни жойлаштириш технологик афзалликларини, киритиб қурилган ва турғин бўлмаган жиҳозлардан (жиҳозлар рўйхати бўйича) юкни ҳисобга олиш шарт. Оғир ва енгил атлетика, футбол заллари биринчи қаватга жойлаштирилиши керак. Енгил атлетика ва футбол заллари-манежларига автомошина кира олишини таъминлаш шарт.
Ўриндиқлари 300 ва кўп трибунали томоша-спорт залларида зал-арена пол сатҳи ер устки иккинчи қават пол сатҳидан юқори бўлмаслиги шарт.
Трибуналар жойлаштирилаётганда томошабинлар биринчи қатори рўпарасида тўсиқ бўлиши керак, ўйин майдонигача ён ва кўндаланг томонлардан масофа томошабинлар хавфсизлигини ҳисобга оладиган технологик талаблардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
3.62. Спорт заллари қошидаги снаряд ва инвентар хоналари, қоида бўйича, залларга ёндош ва алоқаси тирқишлар орқали бўлиши керак. Снаряд-инвентар хонаси поли сатҳи зал поли сатҳи билан битта даражада бўлиши шарт (порогсиз). Снаряд ва инвентар хоналари майдони технологик талаблар бўйича аниқланади (ўлчами 12х24 м ли заллар учун камида 16 м2, 30х18 м ли заллар учун камида 21 м2).
3.63. Томошабинлар ўриндиқлари сони 1000 ва ундан ортиқ универсал спорт-томошагоҳ залларида (ареналарда) спорт ўйинлари учун ва мусобақа олдидан машқ қилиб олиш учун спорт заллари кўзда тутилиши керак. Ўқув-тренировка заллари, тренажор хоналари, индивидуал куч ишлатадиган тайёрланиш хоналари сони ва ўлчамлари лойиҳа топшириғида кўзда тутилади.
3.64. Универсал спорт-томошагоҳ зал-ареналарда, манежларда, сунъий яхмалак залларида майдонни ўзгартириш (спорт ва томоша турларини ҳисобга олган ҳолда), эстрада жойлаштириш ва бошқа имкониятлар лойиҳалашда назарда тутилиши керак.
3.65. Ёпиқ ва очиқ ўқув-тренировка бассейнларининг асосий ҳисобий параметрлари 8-тавсиявий иловада келтирилган.
Сузишни билмайдиганларни сузишга ўргатиш учун ва болалар учун ванналар, қоида бўйича, ҳар бир, ваннаси 50х25 м ваннали, бассейн биносида кўзда тутилиши керак.
Бассейнларнинг ҳовуз зали баландлиги, томошабинлар ўриндиғисиз (ҳовуз атрофида юриш йўлаги сатҳидан кейин) ва сувга тепадан сакраш жойисиз бўлганда камида: ҳовуз узунлиги 50 м лида 6 м ва ҳовуз узунлиги 25 м лида 5.5 м бўлиши керак; ўқув-тренировка ва соғломлантириш машғулотлари ўтказиладиган 25 м ли залларда 4.2 м, ҳовуз узунлиги 18 м дан ошмайдиган залларда 3.6 м рухсат этилади.
Универсал ва махсус ҳовузли заллар баландлиги, жумладан сувга тепадан сакраш ва томошабинлар жойлари бўладиган заллар баландлиги технологик талаблар бўйича белгиланади.
3.66. Ҳовузи узунлиги 25 м ва ундан ортиқ бассейнлар таркибида тренировка ва тайёргарлик машғулотлари учун спорт заллари кўзда тутилиши шарт.
Ҳовузи 25х8.5м ва ундан кам бўлган, ҳамда очиқ бассейнларда тайёргарлик кўрадиган заллар кўзда тутилмаслиги мумкин; аммо ҳовуз яқинида тайёргарлик кўриш учун камида 70 м2 ли очиқ майдонча бўлиши керак.
3.67. Ҳовуз таги нишаби, бўйлама ён деворлари профили, йўлакчалари ўқларини ўлчамланиши, сув остини кузатиш тирқиши (иллюминаторлари) технологик талаблар бўйича қабул қилинади.
Ҳар бир бўйлама деворларида узунлиги 50 м ли ҳовузларда учтадан, 50 м дан камларида иккитадан зинапоялар кўзда тутилиши керак; ҳовуз майдони 100 м2 дан кам бўлса битта зинапоя ўрнатиш мумкин.
3.68. Ванна деворлари ва ости конструкциялари суюқлик ўтказмайдиган ва кимёвий реагентларга бардошли бўлиши керак. Ҳовуз ости ва деворларининг юзалари ёруғ тонли бўлиши керак. Ҳовуз деворлари ва ости сирғанчиқ бўлмаслиги шарт. Бассейнлар ҳовузларининг кўндаланг деворлари сув устки қисмлари 0,3 м баландликда тик ва бир-бирига параллел бўлиши керак.
Ҳовуз узунлиги 50 м ли ёпиқ бассейнларда техник қараб туриш ва таъмирлаш учун ҳовузнинг ташқи томонларида имконият кўзда тутилиши керак.
3.69. Бассейн ҳовузининг периметри бўйича айланиб юриш йўлакчаси ёпиқлари учун камида 1.5 м, очиқлари учун 2 м бўлиши керак; йўлакча ташқи чегарасидан ўриндиқлар жойлаштирилиши зарур.
Айланиб юриш йўлакчаси сирғанмас ва трап томонга 0.01-0.02 нишабли бўлиши шарт.
Болалар ҳовузи учун (сузишни билмайдиганлар учун) айланиб юриш йўлакчаси кенглиги уч томони қирғоғи бўйича 0.75 м, йўлакча сатҳи қирғоқдан паст, қирғоқдаги тўсиқ баландлиги 0.9-1.0 м бўлиши шарт.
Эслатма: 1. Ёпиқ бассейнларда айланиш йўлакчалари иситиладиган қилиб назарда тутилади.
2. Старт тумбаси, трамплин, сакраш тепалиги бор борти бўйича йўлакчанинг кенглиги технологик талаблардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
3.70. Ечиниш хоналари (эркак ва аёлларга алоҳида) тўғридан тўғри ҳожатхоналарга ва душхоналарга тамбур орқали туташган бўлиши керак.
Шуғулланувчилар учун ечиниш хонасининг спорт зали билан алоқаси тўғридан тўғри, йўлак орқали ёки фақат улар учун ишлайдиган зинапоя орқали амалга оширилиши керак.
Жамоа кўринишида бўладиган спорт ўйинлари ўтказиладиган иншоатларда, қоида бўйича, камида тўртта ечиниш хоналари бўлиши керак, уларнинг майдони кўп залли спорт иншоатларининг ечиниш хоналари умумий ҳисобий майдонига киритилади.
Ечиниш хонаси бир нафар ечинувчига камида 1 м2 майдон ҳисобидан назарда тутилади; ечиниш хонасида кийим жавонлари (0,3x0,5 м, ўриндиқлар, оёқ ваннаси, қўл ювиш жиҳози, кўзгу, пол усти тарозиси бўлиши шарт).
Бассейнларда ечиниш хоналари айланиб юриш йўлакчаси билан бир сатҳли ва улар алоқаси душхона орқали, а спорт зал ёки тайёргарлик машғулотлари хонаси билан эса душхонани айланиб ўтадиган бўлишлиги шарт.
Енгил атлетика спорт ўйинлари учун спорт залларининг қошидаги ва универсал спорт-томоша залларидаги, ҳамда очиқ спорт иншоатларидаги (очиқ бассейнлар бундан мустасно) ечиниш хоналари зал билан (майдон билан) тўғридан тўғри алоқада бўлиши ва шуғулланувчилар билан томошабинларнинг йўллари кесишмаслиги шарти билан, алоқада бўлмаслиги мумкин.
Эслатма: 1. Спорт залларида шуғулланувчилар учун ечиниш хоналари, қоида бўйича, бир сменада шуғулланувчиларнинг 200% ига, бассейнларда эса бир сменада шуғулланувчиларнинг 250 — 300% ига ҳисобланади (тўлишининг бир хил бўлмаслигини ҳисобга олган ҳолда).
2. Спортнинг ҳар хил кўринишда мусобақа ва ўқув-тренировка машғулотлари ўтказиладиган заллари бор кўп функцияли спорт иншоатларида ечиниш хоналарининг жойлари сони технологик ҳисоб китоб билан аниқланади.
3.71. Спорт иншоатларининг санитар бўғинларидаги санитар жиҳозлари технологик ҳисоб китоб бўйича, 9-тавсиявий илова кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, қабул қилиниши керак.
Шуғулланувчиларнинг душхонаси ечиниш хонаси билан, тренер ва инструкторлар жамоаси учун душхоналар инструкторлар хонаси билан, ходимлар душхонаси ходимлар маиший хоналари билан тўғридан тўғри алоқада бўлиши керак.
Бассейнларда шуғулланувчиларнинг душхоналари (эркак ва аёлларники) айланиб юриш йўлакчаси билан бир сатҳда бўлиши шарт. Душхоналар очиқ кабинали ва ораларида ўтиш йўлакли бўлиши керак; ўтиш йўлаги кенглиги — 1.6 м. Душхонадан айланиб юриш йўлагига чиқиш жойида ёки сузиб чиқиш жойида чуқурлиги 0.1 м поддон оёқ ванна-души бутунлай кенглиги бўйича назарда тутилади.
Ечиниш хоналари қошидаги ҳожатхоналар ечиниш хоналари билан ёндош жойлаштирилиши зарур (тамбур-шлюз орқали). Ҳожатхонадан душхонани четлаб бассейн ҳовузига киришга йўл қўйилмайди.
Болалар ечиниш хонаси, душхонаси ва ҳожатхоналари (ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида) катталарникидан алоҳида жойлаштирилиши шарт.
3.73. Бассейнларнинг техник хоналари, хлорлаш хоналари ва хлор омборларига алоҳида махсус кириш жойи бўлиши керак. Хлорлаш ва хлор омборининг хоналарини бинога ёпишган ер сатҳидан пастга жойлаштириш мумкин эмас.
3.74. Очиқ иншоатларнинг қўшимча хоналари (ечиниш, ҳожатхона, душхоналари), қоида бўйича, иншоатдан 200 м дан узоқда жойлаштирилмасликлари керак, очиқ бассейнлар бундан мустасно, чунки уларнинг ечиниш, ҳожатхона ва душхоналари бевосита бассейн ҳовузига бирикиши зарур.
2,2 м — устки кийим алмаштириш жойида (ёпиқ тўсиқ орқасида), тренировка кийимларини алмаштириш хонасида, кийим ва оёқ-кийим қуритиш хонасида, тоғ чанғи трассаси старт ва финиш қошиларидаги кичик уйча ва павильонларда, кассахоналарда.
3.76. Томошабинлар учун қўшимча хоналар келувчилар томоша залларига тўлиқ бўлган ҳолатга ҳисобланади (томоша залининг норматив кўрсаткичларини ҳисобга олиб).
3.77. Буфетхона ёки кафетериялар лойиҳа топшириғи асосида қабул қилинади.
Маъмурий бошқарув , идора, офис, илмий-тадқиқот ва лойиҳа ташкилотлари муассасалари
3.78. Маъмуриятга мўлжалланган хоналар — бошқарув, вазирлик, суғурта ва молия, лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари муассасаларининг ходимлари учун ишчи хоналар ва кабинетлар битта штат ходимига камида 6 м2 майдон тўғри келиши ҳисобидан лойиҳаланади. Бунда кўп ўринли ишчи хоналарида бир ходимга тўғри келадиган майдонни 4-5 м2 гача қабул қилиш мумкин.
Бир нафар хизматчи кабинети камида 9 м2 майдонли, келувчиларни қабул қилиш кўзда тутилган бўлса камида 12 м2 майдонли бўлиши керак.
Раҳбарлар кабинети зарурий келувчилар учун ўриндиқлар жойлаштириш сонига ҳисобланиб қабул қилинади (бир ўринга 1.5 — 2.0 м2 майдон ҳисобидан).
Раҳбар қабулхонаси камида 12 м2 майдонли, иккита кабинетга хизмат кўрсатадиган қабулхона камида 16 м2 майдонли бўлиши шарт.
Раҳбарлар, инструкторлар, депутатлар ва бошқа кўп келувчилари бор кабинетлар қабулхонаси қошида кутиб туриш жойлари назарда тутилиши зарур; кўп келувчилари бўлмаган ва йўлак кенглиги 2.4 м дан кам бўлмаган ҳолатларда кутиб турувчилар жойи кўзда тутилмаслиги мумкин.
3.79. Кўргазмалар ва намойиш заллари, йиғин ва келувчилар билан суҳбат ўтказадиган хоналар, кутубхона ва архивлар, нусха-кўпайтириш хизмати хоналари, экспедиция, рухсат ёзиш хоналари, ҳамда хизмат кўрсатувчи хоналар: кийим-кечак алмаштириш, жиҳозлар таъмири устахоналари, омборчалар, жамоат овқатланиш хоналари, тибпунктлари, ходимлар учун маиший хоналар ва шу кабилар технологик талаблар бўйича кўзда тутилади.
3.80. Даҳлизлар бир нафар ходимга устки кийим ечиш жойисиз камида 0,17 м2/киши, кийим ечиш жойи билан 0,25 м2/киши миқдорларида кўзда тутилиши керак. Кийим-кечак алмаштириш хонаси майдони бир ўринга (илгакка) 0,08 м2 ҳисобидан қабул қилинади. Даҳлиз ўлчамлари (майдони) бинодан одамларни эвакуация қилиш талабларига жавоб бериши шарт; қоида бўйича, даҳлиз майдони 12 м2 дан кам бўлмаслиги шарт.
3.81. Ходимлар учун ҳожатхоналар лойиҳаланиши қуйидаги ҳисоблар бўйича бўлиши керак: 1 та унитаз ва 1 та писсуар 30 эркакка; 1 та унитаз 20 — 25 аёлга ва 1 та шахсий гигиена кабинети 70 — 75 аёлга. ҳожатхоналар (эркаклар, аёллар учун) бир қават оралатиб жойлаштирилиши мумкин, аммо ишчи хоналардан узоқлиги 75 м дан ошиб кетмаслиги керак.
3.82. Кутубхоналар ва техник архивлар китоб фонди ва иш ҳужжатларини сақлашга, ҳамда ходимлар ва келувчилар учун зарурий иш майдони ҳисобларидан аниқланади. Фондни очиқ сақлаш майдони 1 та сақлаш бирлигига 4,5 м2 майдон ҳисобидан, ёпиқ сақлаш эса майдони сақлаш бирлигига 2,5 м2 майдон ҳисобидан қабул қилинади. Бир нафар архив ходими ёки кутубхона ходими учун иш майдони 6 м2 ҳисобидан кўзда тутилади. Кутубхона фонди китоблари 25 минггача бўлганда кутубхонани бир хонага жойлаштириш мумкин.
Архивга кирувчиларнинг бир нафарига ёки ўқиш залида бир ўқувчига 3 м2 майдон, компьютер қўлланилишига 4 — 6 м2 майдон кўзда тутилиши керак.
3.83. Нусха-кўпайтириш ва нашриёт хизматлари учун хоналар бир ходимга камида 6 м2, аммо ҳар бир хона камида 12 м2 майдонли бўлиши шарт.
3.84. Конференц-заллар ҳар хил мўлжалланган йўналишини, сиғдираолишлик миқдорини ва ҳар хил жиҳозлар билан таъминланишини ҳисобга олган ҳолда назарда тутилиши керак; бу ҳолатларда зал майдонлари қабул қилинади:
100 ўрингача бўлган заллар учун 1,3 — 2 м2 стол атрофидаги бир ўринга;
100 дан кўп 150 ўрингача залларда столда китоб қўювчи мосламасиз 1-1,1 м2 бир ўринга, мосламаси бор ҳолда — 1,25 м2 бир ўринга;
150 ўриндан кўп залларда столда китоб қўювчи мосламасиз — 0,9-1,0 м2 бир ўринга.
3.85. Томошалар заллари ўриндиқлари 200 ва ундан кўп бўлган заллар бир ўринга 0,7 м2 ҳисобидан томошагоҳ заллар нормалари бўйича лойиҳаланиши шарт.
Эстрада қошидаги президиум учун хона камида 12 м2 бўлиши керак. Томоша заллари қошида кулуарлар (0,3 м2 залдаги бир ўринга), чекиш ва ҳожатхоналар кўзда тутилади (томоша заллари нормалари бўйича).
3.86. Тибпункти ва ошхоналар, қоида бўйича, 200 ва ундан ортиқ ходимларга ҳисобланади, кам ўринликлар эса маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда назарда тутилади.
Эслатма: 1. Тибпункт ўз таркибига бир ёки бир неча майдони камида 12 м2 бўлган хоналарни олади (жумладан муолажа, массаж, физатерапия хоналари ва бошқалар).
2. Овқатланиш блоки билан ошхоналар бир неча муассасага ва «ташқаридан келувчиларга» хизмат кўрсатадиган қилиб кўзда тутилиши мумкин. Хоналарнинг таркиби ва майдонлари технологик асослар ва ушбу нормалар талабларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.
3.87. Қишлоқ бошқарув маъмурий биноларида, идораларда хоналар бир ходимга 8-9 м2 майдон тўғри келадиган қилиб, аммо хона майдони 12 м2 дан кам бўлмаган ҳолда қабул қилинади. Йиғилиш ўтказиладиган хона майдони, қоида бўйича, камида 30 м2 майдонли бўлиши керак. Маъмурий бинода ЗАГС (15 — 20 м2), препарат хонаси билан қишлоқ агрокимё лабораторияси (жами 25 — 30 м2), алоқа бўлими жойлаштирилиши мумкин.
Ҳуқуққа оид муассасалар
3.88. Ҳуқуққа оид муассасалар: прокуратуралар, ЗАГСлар, ҳуқуқий маслаҳат, нотариал корхоналари маъмурий биноларга қўйиладиган талабларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланади. (3.78 — 3.86 бандлар).
Судлар судялар сони ва суд мажлислари залларининг сиғдираолишлик миқдорига қараб, судларнинг маъмурий хоналари маъмурий муассасалар майдони кўрсаткичлари бўйича назарда тутилади.
Ҳуқуққа оид муассасалар хоналарининг таркиби ва майдони лойиҳа топшириғига асосан ўрнатилади.
3.89. Суд мажлислари залининг майдони залда бир ўринга, м2:
кичик 25 — 40 ўрин — 1,7
шундай, ўрин олди столи билан — 2,0
80 дан 100 ўрингача — 1,3
100 дан 200 ўрингача — 1,1 — 0,9
200 ўриндан ортиқ — 0,7
Эслатма: Суд мажлиси заллари қошида судя ва судланувчилар учун қўшимча хоналар, келувчилар учун кулуарлар, ашёвий далилларни сақлаш учун омборчалар ва ҳожатхоналар назарда тутилади.
3.90. ЗАГСлар ходимларнинг иш хоналарини, архивни, қўшимча хоналарни ўз ичига олиши керак; регистрация заллари майдони камида 24 м2 бўлиши керак; тантанавор никоҳ регистрацияси учун заллар майдони 40 — 60 м2 ли тавсия этилади. Келувчиларни қабул қиладиган иш хоналари камида 12 м2 майдонли бўлиши керак. ЗАГС таркибида келувчилар учун хоналар кўзда тутилади: ҳожатхона, холл-меҳмонхона, куёв ва келин хонаси, қўшимча хоналари билан банкет зали. Хоналар таркиби ва майдонлари лойиҳа топшириғи бўйича белгиланади.
Қишлоқ жойларда иш майдони — ЗАГС хоналари камида 24 м2, жумладан регистрация хонаси камида — 15 м2 бўлиши керак.
Архивлар
3.91. Турли йўналишдаги архивлар қуйидаги хоналарни ўз ичига олади: қабулхона, ишлов бериш хонаси, ҳужжатларни комплектлаш ва сақлаш хоналари; даҳлиз ва келувчилар учун хона, ҳужжатларни нусҳалаш хонаси, реставрация ва экспертиза қилиш хоналари, бошқа ишчи ва маиший хоналар. Хоналарнинг таркиби ва майдонлари лойиҳа топшириғи бўйича белгиланади. Ходимлар учун иш хоналари маъмурий бинолар учун берилган кўрсаткичлар бўйича қабул қилинади, келувчилар учун хоналар бир иш ўрни 3,0 — 6,0 м2 майдонли бўлишидан келиб чиққан ҳолда кўзда тутилади.
Архивнинг сақлаш хонаси сақланадиган ҳужжатлар ҳажми бўйича сақлашнинг бир мингта шартли бирлигига 2,5 м2 майдон ҳисобидан аниқланади.
Эслатма: Даҳлиз, ҳожатхоналар маъмурий бинолардаги каби қабул қилинади.
Банк муассасалари
3.92. Банк муассасалари операция кассалари сони, касса операциялари ҳажми бўйича ҳисобланади; Банкларни лойиҳалашни идоравий технологик талаблардан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш керак.
Банк таркибида мижозларни қабул қилиш ва банк операциялари заллари, маъмуриятнинг ишлаш хоналари, касса узеллари, жумладан резерв фонди ва айланма касса омборлари, кечки касса, айланма ва кечки кассалар кассирлари кабиналари, пул санаш кабиналари, операция кассаси кабиналари, мижозлар учун пул санаш хонаси кўзда тутилади; хоналарнинг таркиби ва майдонлари технологик талаблар бўйича ўрнатилади. Касса узелларини шундай жойлаштириш керакки, қоида бўйича, биринчи қаватга, бошқа тизим бўлинмаларидан ажратилган ҳолда, аммо ҳисобга олиш-операция ҳужжатларини банкнинг керакли бўлинмалардан олиб келиш қулай бўлсин. Касса узелларидан инкассатор машинасидан қабул қилиш бокси хонасига алоқа бўлиши шарт. Омборча ва кассир кабинасидан иборат бўладиган кечки касса пул санайдиган касса, ҳамда инкассатор машинасидан қабул қилиш бокси хоналари билан қулай алоқада бўлиши шарт.
Ходимларнинг маъмурий ишлаш хоналари, санитар-маиший хоналар маъмурий муассасаларнинг типи бўйича назарда тутилади.
3.93. Операция ва касса заллари майдонлари технологик асосланиш бўйича касса операциялари ҳажмини ва 18-жадвал кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади.
18-жадвал
Хоналар
Залнинг битта тирқишига ҳисобий майдон, м2, ишчи тирқишлар (кассалар) сони бўйича
Қишлоқ учун
Шаҳар учун
1
3
2-3
5 — 10
Операция зали
20 — 24
12
15
12 — 15
Кутубхоналар
3.94. Кутубхоналар китоб фондини сақлаш бирлигининг ва залларида ўқиш жойларининг сонлари бўйича ҳисобланади. Кутубхоналарнинг хоналари таркиби ва майдонлари технологик талаблар бўйича уларнинг мўлжалланган йўналиш, иҳтисослашишлари ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади; таркиб ва майдонларини аниқлаш учун асосий кўрсаткичлари 19-жадвалда келтирилган.
Келувчилар учун даҳлиз ва ҳожатхоналар клублар муассасаларининг мос ҳисобий кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда назарда тутилади. Даҳлизлар қошида устки кийим сақлаш жойи (залнинг 100% сиғдираолишлик миқдори бўйича) ва қўл халта сақлаш хонаси, нусха кўчириш хизмати ва переплет-жилдлаш хоналари кўзда тутилади.
Китоб сақлаш хоналари битта ярус ёки кўп ярусли сўриларда сақлашга бўлган технологик талабларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланади.
19-жадвал
Хоналар
Ўлчови
Ҳисоблаш кўрсаткичи, м2
1
2
3
Библиографик-маълумот бўлими
Бир ўқиш жойи
0,1
Аванзал (ўқувчи кишилар учун 15 — 20% ўрин ҳисобидан)
-'-
1,5
Ўқиш заллари:
катталар учун умумий ва илмий-тармоқ
-'-
2,4 — 3,0
болалар, ёшлар
-'-
2,0 — 2,5
махсус бўлимлар
-'-
3,0 — 3,5
изография, нот, картография
-'-
3,5 — 5,0
компьютердан фойдаланиб аудиовизуал хизмат
-'-
4 — 6 (10 — 20% ўқиш ўринларига)
Абонемент (ўқувчи кишилар учун)
Бир ўқиш жойи
1,8
Кутубхоналар абонемент, комплектлаш бўлими
Хизматчининг бир иш ўрни
6,0
комплектования
Хизмат ва ишлаб чиқариш
1 хизматчи
5-8
Китоб сақлаш:
1000 сақлаш бирлигида шундай
ёпиқ сақлаш
2,5
очиқ , фонд қошига бориш мумкин ҳолда сақлаш
5,0 (кичиклари — 4,5)
Эслатма: 1. Каталоглар хонаси қуйидаги ҳисобда қабул қилинади: 1 та китоб жавони 20 минг сақлаш бирлигига (1000x500x1450 мм) 48 та яшикли -3.5 м2.
* Шунингдек каталогларни электрон нусхада сақлаш учун бир компьютер иш ўрнига 4 — 6 м2 майдон ҳисобидан жой кўзда тутилади.
2. Суратларни тиклаш, ксеронусҳаси, фотонусҳа, переплет-жилдлаш лабораторияларини қабул қилиш: 1000 та сақлаш бирлигига — 2,0 м2; ҳар бир хона камида 12 м2; гигиеник ишлов ва реставрация лабораториялари камида 15 м2 (ҳар бирига).
3.95. Аванзал каталоглар билан ишлаш жойини, адабиёт кўргазма стенди, улашиш кафедраси ва ўқиш залига бериладиган адабиёт ишчи фондини вақтинчалик сақлаш жойларини ўз ичига олади; аванзал майдони, қоида бўйича, камида 30 м2 бўлиши шарт.
Абонемент ҳудуди улашиш кафедраси ва китоб қабул қилиш кафедрасини ўз ичига олади, бу ҳудуд ўқиш залидан доимий бўлмаган перегородка билан ажратилади; бўлим майдони камида 20 м2 бўлиши керак.
Библиограф-маълумот бўлими: ўқувчи кишилар учун жойларни, навбатчи библиограф-маслаҳатчи жойини, китоб кўргазмаси ҳудудини ўз ичига олиб умумий майдон камида 20 м2 бўлиши керак.
3.96. Комплектлаш ва ишлов бериш бўлимида ҳудудлар назарда тутилади: хизмат каталоглари, ходимларнинг ишлаш жойлари, китобларга ишлов бериш ва комплектлаш жойлари.
Ходимлар учун хизмат ва маиший хоналар маъмурий бинолар ҳисобий нормалари бўйича назарда тутилади.
3.97. Махсус ўқиш заллари ноталар, ноёб китоблар, патентлар, санъат альбомлари ва бошқа фондлар сақланадиган тегишли бўлимлар қошида жойлаштирилади; заллар майдони конкрет шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Залларда компьютерлар, видиокўриш, мусиқа ёзувларини эшитиш кабиналари жойлаштирилиши кўзда тутилади.
Кутубхоналар қошида қўшимча зал-аудиториялар, концерт заллари, фонотека, кўргазма ва музей заллари, интернет-кафе заллари ва бошқа шунга ўхшашлар назарда тутилади.
Музей ва кўргазмалар заллари
3.98. Музей ва кўргазмалар заллари экспозициялар ва вақтинчалик кўргазмалар учун зарурий майдонларга ҳисобланади; асосий, қўшимча ва хизмат кўрсатиш хоналарининг таркиби ва майдонлари лойиҳа топшириғида берилади.
Қўшимча хоналарга қуйидагилар киради: коммуникация ва рекреация, ахборот ва маданий-оқартув йўналишига мўлжалланган (кинонутқ ва ўқиш заллари, клуб-тўгарак, кутубхона) хоналар, маъмурият ва илмий ходимлар ишлаш хоналари, экспонатларни сақлаш омборчалари, лабораториялар, устахоналар (макет, қолип, реставрация, бадиий ва бошқа хоналар).
Хизмат кўрсатиш хоналарига қуйидагилар киради: даҳлиз, устки кийим сақлаш жойи, ҳожатхоналар, чекиш хоналари, буфетлар, хўжалик ва техник хоналар.
3.99. Экспозиция залларини, қоида бўйича, учинчи қаватдан юқори бўлмаган қаватларда жойлаштирилади. Залларнинг режаси экспозицияларни кўришга қулай ва залларнинг шаклан ўзгартириш вариантларини бўлиши ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши шарт. Экспозиция заллари келувчиларни қабул қилиш ва хизмат кўрсатиш хоналари, ҳамда экспонатларни экспозицияга тайёрлаш, фонд сақлаш хоналари билан қулай боғланган бўлиши керак.
3.100. Экспозиция майдони ва зал габаритлари экспонатлар габаритлари ва уларни қулай кўриш бўйича, залга келувчиларнинг сони бўйича ўрнатилади. Кичик габаритли экспонатлар учун бир келувчига 6 — 8 м2 майдон ҳисобидан 36 — 50 м2 майдонли заллар кўзда тутилади, ўртача габаритли экспонатлар учун эса камида 60 м2 майдон талаб этилади. Бош ёки «йўналтирувчи» экспонатлар қошидаги бўш майдон 6 — 15 м2 бўлиши керак. Заллардаги ўтиш йўлаклари, қоида бўйича, камида 2.4 м кенгликда бўлиши шарт.
Кичик габаритли экспозициялар заллари баландлиги 3 — 3.6 м, катта габаритли суратлар галереяси заллари баландлиги 4.5 м ёки кўпроқ қабул қилинади.
3.101. Фонд сақлаш хоналари ўз ичига экспонатларни қабул қилиш, ишлов бериш ва сақлаш, илмий ходимлар ва келувчилар учун хоналарни олади. Фонд сақлаш хоналари экспонатларни сақлаш технологиясини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланади ва алоҳида секция ва ҳар хил сақлаш режимли хоналарга бўлинади.
Экспонтларни қабул қилиш хонаси вақтинчалик ва доимий сақлаш жойлари билан, изолятор ва кимёвий ишлов бериш дезокамералари билан, реставрация тажрибахоналари билан қулай боғланган бўлиши керак.
3.102. Даҳлизлар, устки кийим сақлаш жойлари, фойе, буфетлар, маълумот ва маданий-оқартув йўналишига мўлжалланган хоналар, ҳожатхоналар томошагоҳлар мажмуасининг ҳисобий нормаларини назарда тутган ҳолда, бир вақтда максимал келувчиларнинг 25 — 50% ига ҳисобланади.
3.103. Ходимлар учун маъмурият ва хизмат кўрсатиш-маиший хоналар маъмурий биноларнинг ҳисобий нормалари бўйича қабул қилинади.
Реставрация устахоналари ва лабораториялари технологик талаблар бўйича лойиҳаланади ва реставратор иш жойларини, тадқиқот ўтказиш ва экспонатларни вақтинчалик сақлаш жойларини ўз ичига олади.
Клублар, клуб-тўгарак ва студия хоналари, бўш вақтни ўтказиш марказлари
3.104. Клублар, маданият (бўш вақтни ўтказиш) уйлари ва марказлари клуб-тўгарак ва бўш вақтни ўтказиш хонларида машғулотлар учун келувчилар ўринлари сони бўйича, томоша залларида ўриндиқлар сони бўйича ҳисобланади. Қишлоқ посёлкалари ва шаҳарларнинг клуб муассасаларида клуб-тўгарак ва студия машғулотлари, дам олиш ва ўйин-кулги хоналарининг бир вақтда сиғдираолишлик миқдори 30 — 50 дан 300 — 500 ўрингача қабул қилинади; томоша залларининг сиғдираолишлик миқдори 100 — 800 ўрингача.
Маданият ва бўш вақт ўтказиш марказлари клуб-студия хоналари қатори ўз ичига ҳар хил йўналишга мўлжалланган томоша залларини олади: нутқ сўзлаш, конфренц-заллар, кинозаллар ва театр учун (кичик ва катта), ҳамда кўргазма ва музей мажмуалари, клуб-студия хоналарини.
3.105. Дам олиш ва ўйин-кулгилар учун хоналар, клуб-тўгарак ва студия машғулотлари учун хоналар, ахборот йўналишига мўлжалланган хоналар бир нафар шуғулланувчига ҳисоблаш майдони бўйича қабул қилинади, жумладан:
1 кишига стол — 3 м2, компьютери билан — 4 — 6 м2;
1 кишига, ҳайкалтарош, мусиқа ва хореография синфида, аэробика билан шуғулланувчига — 5-6 м2, машғулотларнинг айрим кўринишлари учун — 7-8 м2;
Машғулотлар учун студиялар 9 — 12 м2, педагог билан машғулотлар учун 12 — 15 м2, иккита роялда машғулотлар учун камида — 18 м2.
10 — 15 кишига меҳмон ва тўгарак хоналари камида 30 м2, оркестр, рақс, хореография машғулотлари хоналари 50 — 60 м2 ва кўп бўлиши шарт.
Хореография, аэробика, шейпинг, рақс заллари баландлиги камида 4.2 м, акробатика и цирк машғулотлари залларининг баландлиги — 6 — 8 м бўлиши шарт. Заллар қошида душхонаси билан ечиниш хоналари бўлиш керак.
Рассомлик, ганч, ҳайкалтарошлик, керамикани куйдириб ишлаш хоналари тегишли технологик жиҳозланган бўлиши зарур
3.106. Клуб мажмуаларининг даҳлиз гуруҳидаги хоналарининг таркиби ва майдонлари бир нафар келувчи ва залдаги бир ўриндиқларга ҳисобланиб, тавсиявий 10-жадвал кўрсаткичлари ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.
Маъмурият ва хизмат кўрсатиш хоналари штат кундалиги бўйича бир ходимга 6 м2 майдон ҳисобидан назарда тутилади.
3.107. Клубларнинг томоша заллари 3.109 бандини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши керак. Зал, эстрада ёки саҳна габаритлари лойиҳа топшириғида берилиши лозим.
Фойе ва рақс залларидаги, кичик аудитория-залларда эстрада майдони камида 12 м2 (4х3 м) бўлиши керак.
3.108. Клуб, концерт ва театр залларининг томошабинлар учун хоналари томошагоҳ муассасаларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши зарур.
Томошагоҳ муассасалар — кинотеатрлар, театрлар, концерт заллари, цирклар
3.109. Театрлар, кинотеатрлар, клублар, концерт-филармонияларнинг томоша заллари 20-жадвал кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланади.
Балконли, ложали, поғонали залларнинг майдони ажратиб турувчи конструкциялар чегарасида аниқланади, жумладан: кинотеатрлар учун — эстрадани қўшган ҳолда, театрлар, концерт заллари, универсал заллар учун — эстраданинг ёки авансаҳнанинг олди чегарасигача (ёки оркестр чуқурлиги тўсиғигача).
Томоша залларининг ўлчамлари саҳнадан яхши кўриниш ва эшитиш технологик талабларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Томоша залининг узунлиги драматик ва мусиқа-драматик театрларда саҳнанинг қизил чизиғидан охирги қаторгача бўлган узунлик узоқлашуви — 25 — 27 м, опера-балет театрларида 30 — 35 м қабул қилинади.
* Сиғдираолишлик миқдори ва столлар билан жиҳозланишига боғланган ҳолда. Қавс ичида йўл қўйиладиган параметрлар.
Эслатма: Кўрсатилган катталиклардан залнинг солиштирма ҳажми кўрсаткичлари оғиши 20% га камайиш томонига — вентиляция, кондициялаштириш ҳисобларига мумкин бўлади.
3.110. Киноэкранли томоша залларининг параметрларига талаблар тавсиявий 11-иловада келтирилган. Томошабиннинг кўриш нури йўналиши олди томонида ўтирган томошабиннинг кўзидан кўтарилиш баландлиги камида 0.06 м бўлиши керак.
Томоша залида пол нишаби (ўтиш йўлаги пандуслари) кўпи билан 1:7 қилиб қабул қилиш зарур; йўлакни поғонали қилинса поғона баландлиги кўпи билан 0.2 м бўлиши шарт.
3.111. Силжимас суянчиқли креслолар ўрнатилган томоша залларида ўтиш йўлаги кенглиги камида 0.8 м бўлиши шарт; кенгликни 0.65 м гача камайтириш 300 ўрингача бўлган кичик залларда, ҳамда ложада, балконларда, ёзги киноконцерт залларида йўл қўйилади.
Креслолар оралиқ кенглиги (суянчиқ тепа ўқлари оралиғи) камида 0.52 м, стул ва ўриндиқ кенглиги — камида 0.45 м бўлиши шарт.
3.112. Томоша залида тепа сатҳ ёки балконлар лойиҳаланишида қаторлар сони учтадан ошмаса, томошабинлар ўрни полидан шипнинг туртиб тушган конструкцияларигача баландлик камида 2.1 м, қаторлар сони учтадан кўп бўлса — камида 3.0 м қилиб белгиланиши зарур.
3.113. Кинотеатрларнинг томоша заллари параметрлари, кинопроектор типлари ва сони, кинопроекцион хоналари таркиби ва майдонлари технологик талаблар бўйича тавсиявий 11-иловани ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Кинопроекцион гуруҳлари таркибида кўзда тутилади: проекцион хонаси перемотка хоначаси билан, киномеханик комнатаси устахонаси билан, радиоузел, ҳожатхона; кўрсатилган хоналарнинг умумий майдони бўлиши керак: 35 мм ли фильмлар учун — 40 — 60 м2 , 70 мм ли учун — 100 м2.
3.114. Театр залларида анъанавий калосникали саҳналар қатори (саҳна кармонлари билан, саҳна коробкалари билан, ишчи галереялар ва калосникалар билан) ҳар хил типли эстрада ва саҳналар (марказлашган, аренали, панорамали, айланасимон ва бошқа) қабул қилинишлари мумкин. Саҳна типлари, унинг параметрлари, саҳна ва калосникалар «кармонлари»нинг габаритлари технологик талаблар бўйича аниқланади.
Ўрни 300 гача кичик залларда саҳналар кенглиги 12 — 18 м, бўйлама чуқурлиги 8 — 12 м, баландлиги 10 — 13 м қилиб қабул қилинади. Ўрни 400 ва ундан кўп залларда саҳналар кенглиги камида 20 м, бўйлама чуқурлиги 12 — 18 м, баландлиги 18 — 20 м (тарҳда 6х12 м ли кармонлари ва баландлиги камида 1.9 м ли, тарҳда ўлчамлари саҳна ўлчамларига тенг трюмлари билан).
Саҳна ва авансаҳна планшети, арьерсаҳналар ва кармонларнинг поли бир сатҳли қилиб назарда тутилиши зарур.
Саҳнанинг қизил чизиғи саҳна поли текислиги билан саҳна томонидан қурилиш портали текисликларининг кесишган чизиғидир.
Саҳнанинг (авансаҳнанинг, эстраданинг) планшети сатҳи баландлиги биринчи қатор поли сатҳидан кўпи билан 1.1 м, 300 ўрингача бўлган кичик сиғдираолишлик миқдорли залларда — 0.8 м бўлиши шарт.
Эслатма: 1. Технологик асослар бўйича қия саҳна планшетлари қабул қилиниши мумкин.
2. Намойишларда ёритиш ишларини бошқариш технологиясига мўлжалланган хоналар ва бошқалар лойиҳа топшириғида берилади.
3.115. Киноконцерт залларида, жумладан клублардаги эстрада, қурилиш портали, авансаҳна ўлчамлари залнинг мўлжалланган йўналиши бўйича технологик талаблар билан, 3.114 бандни ҳисобга олган ҳолда, аниқланади.
3.116. Томошабинлар комплекси хоналари томошабинларнинг ўрни сони бўйича тавсиявий 10-илованинг кўрсаткичларига мос ҳисобланади.
Кўп залли томошагоҳлар мажмуалари учун хоналарнинг ҳисоби технологик асослар бўйича, заллардан фойдаланиш режими ҳисобга олинган ҳолда, улардан автоном фойдаланиш билан бирга амалга оширилади.
Томошагоҳлар мажмуаси таркибида ахборот ва бўш вақтни ўтказишга мўлжалланган хоналар, кўргазмалар заллари, артистлар хоналари ва бошқалар жойлаштирилиши мумкин.
3.117. Оркестр чуқурлиги параметрлари технологик талаблар бўйича берилган оркестр таркибини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади (бир оркестрантга камида 1,2 м2 майдон таъминланиши ҳисобидан). Оркестр чуқурининг кенглиги камида 2.5 м, чуқурлик ўлчами камида 1.9 м бўлиши шарт.
Оркестр чуқурлигининг тўсиғи барьери баландлиги — 0.9 м. Барьердан биринчи қатор жойигача масофа — камида 0.9 м.
3.118. Артистларнинг саҳнага чиқиш олдидан кутиб туриш хонаси саҳнага ёндош жойлаштирилиши ва бир нафар артистга 1.8 — 2.0 м2 майдон тўғри келиши ҳисобга олиниши шарт.
3.119. Артистлар учун грим хоналари қуйидаги майдон кўрсаткичларини ҳисобга олиб кўзда тутилади: хоналарда бир нафарга — 9 м2 (балет, цирк артистлари учун 11), икки нафарга — 6 м2 дан (балет артистлари учун 7.5 дан), уч нафарга — 4.5 — 5.0; 4 нафарга — 3.5 — 4.5; 6 нафарга — 3 — 3.5; 6 нафардан кўп бўлса — 3 м2/нафар.
Душхонаси билан ҳожатхоналар солистлар грим хоналари қошида кўзда тутилади, артистлар хоналари қошида ҳожатхоналар қуйидаги ҳисоб-китоблар бўйича назарда тутилади: 1 унитаз ва 1 душ 3-4 нафар артистга, юз-қўл ювиш жиҳози ҳар бир грим ва ҳожатхона қошида бўлиши шарт.
3.120. Студия ва репитиция заллари, уларнинг габарити, улар қошидаги қўшимча хоналарнинг таркиби ва майдонлари технологик талаблар бўйича кўзда тутилади. Драматик театрларда икки-учта репитиция заллари, мусиқа-драматик ва опера-балет театрларида учтадан кам бўлмаган репитиция заллари кўзда тутилади. Балет репитицияси ўтказиладиган хоналар баландлиги камида 4.2 м бўлиши шарт.
3.121. Маъмурият ва бадиий раҳбарият, техник таъминлаш хоналари 5-6 м2/киши ҳисобидан, алоҳида кабинетлар 9÷12÷18 м2 майдонли қилиб кўзда тутилади.
3.122. Технологик ва муҳандислик таъминоти хоналарининг таркиби ва майдонлари, жумладан овоз ва алоқа хоналари техник-муҳандислиги талаблари бўйича қабул қилинади.
3.123. Ишлаб чиқариш хоналарининг таркиби — устахоналарнинг, уларнинг габаритлари ва майдонлари технологик асослар бўйича аниқланади. Устахоналарнинг баландлиги (ёғочсозлик, чилангар, матоларга чизгилар бериш, жиҳозларга қаровчи хоналари) камида 3.6 м бўлиши шарт; дастгоҳли декарацияни монтаж қилиш учун хона баландлиги саҳна кармони баландлигидан кам бўлмаслиги керак. Кичик устахоналар, қоида бўйича, камида 15 м2 майдонли бўлиши шарт.
3.124. Жорий репертуарнинг декарацияси омборлари саҳна яқинига жойлаштирилиши керак; омборхоналарнинг баландлиги ва майдонлари технологик талаблар бўйича қабул қилинади.
3.125. Трюмларда (баландлиги 2.4 м) йиғма декорация, ёнғинга қарши дарпарда, саҳна шити хоналарини жойлаштириш мумкин.
3.126. Цирк манежи (аренаси) диаметри 13 м бўлиши керак ва барьер кўринишидаги тўсиғи баландлиги ва кенглиги 0.5 м бўлиши шарт. Манежга чиқиш ўқлари бўйича тўрттадан кам бўлмаслиги зарур: асосийси артистларники ва ёрдамчилари.
Асосий чиқиш жойи қошида артистларнинг ва ҳайвонларнинг чиқишни кутиб турувчи жойи ёки хонаси кўзда тутилиши шарт (майдони технологик талаблардан олинади).
Эстрада асосий чиқиш жойи тепасига жойлаштирилади. Эстрада қошида оркестр хонаси кўзда тутилади.
Циркнинг манежи (аренаси) тепа купол ости фазоси баландлиги технологик талаблар бўйича қабул қилинади.
3.127. Циркларда ҳайвонларнинг арена қошидаги хоналари арена поли сатҳида аренага чиқиш жойига яқин жойлаштирилиши шарт; хоналар табиий нур тушиб турадиган ва ташқарига алоҳида чиқиш жойи бор ҳолда жойлаштирилиши зарур.
3.128. Чакана савдо дўконлари савдо залининг майдони бўйича (м2), буюртма қилиш дўконлари — кунига буюртмалар сони бўйича ҳисобланади. Дўконлар мўлжалланиши бўйича фарқланади: озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси, махсус (мол гуруҳлари бўйича), озиқа маҳсулотлари кенг ассортименти бўлган универсал ва ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг универсал ассортименти савдоси.
Савдо залида озиқа маҳсулотларини ва ноозиқ-овқат маҳсулотларини жойлаштириш амалдаги санитар нормаларга мос назарда тутилиши керак.
3.129. Дўконларнинг савдо заллари озиқ-овқатлар ва маҳсулотлар қўйилган жойга эркин бора олинадиган қилиб лойиҳаланади.
Дўконнинг савдо зали, қоида бўйича, камида 30 м2 майдонли бўлиши керак. Кичик дўконларнинг блоки савдо марказлари қошида лойиҳаланса унинг савдо зали 15 — 25 м2 майдонли бўлиши мумкин, савдо киоски харидорлар кирмайдиган ҳолларда 4 — 6 м2 майдонли бўлиши мумкин.
Майдони 250 м2 гача савдо залларининг баландлиги, сокол ёки ертўла қаватларида жойлаштирилса, тепа туртиб чиққан конструкциясигача 2.5 м бўлиши мумкин. Майдони 650 м2 савдо заллари баландлиги камида 3.6 м, 1000 м2 лисида — камида 4.2 м бўлиши шарт.
Эслатма: Прилавкали дўконларда прилавка орти бўйлама чуқурлиги, қоида бўйича, камида 2.4 м бўлиши шарт (девор олди жиҳози ўрни билан).
3.130. Дўконлар таркибида савдо зали қатори кўзда тутилади (қуввати ва мўлжалланишларига боғлиқ ҳолда):
хизмат бюроси, буюртма қабули ва улашиш бўлимлари, янги истеъмол молларининг намойиш зали ёки ҳудуди;
кафетерий-барлар ёки кафе, сақлаш камералари, ҳожатхоналар, болаларга хоналар ва бошқалар;
истеъмол молларини сотувга тайёрлаш ва сақлаш хоналари (қабул қилиш ва юк тушириш хоналари, омборчалар, совитгич камералар, кесиш, комплектлаш ва бошқа хоналар);
маъмурий ва маиший хоналар (идора, ёнғин-қўриқчи ҳимоя хонаси, маиший кийим-кечак алмаштириш хоналари, душхоналар, ҳожатхоналар).
Хоналарнинг таркиби ва майдонлари технологик талаблар бўйича лойиҳа топшириғида берилади.
3.131. Омборчаларга кириш жойлари юк тушириш хоналари томонидан (юк қабули) назарда тутилиши зарур.
Савдо зали майдони 100 м2 гача бўлган дўконларда омборчаларга юк олиб кириш савдо зали орқали бўлишига рухсат этилади.
Юк қабули-тушириш хоналари битта машина ўринга 16 м2 майдон ҳисобидан кўзда тутилади. Механик воситалардан фойдаланиладиган ички йўлак кенглиги камида 1.8 м бўлиши шарт; кичик савдо объектларида 1.5 м бўлишига рухсат этилади.
3.132. Совитиш камералари маҳсулотлар тури бўйича алоҳида-алоҳида кўзда тутилади; камера майдони камида 6 м2 (кенглиги камида 2.6 м) бўлиши керак. Совитиш камерасининг баландлиги камида 2.4 м бўлиши шарт.
3.133. Савдо йўналишида бўлмаган биноларнинг савдога мўлжалланган хоналари иккинчи қаватдан юқори бўлмаган сатҳларда жойлаштирилиши керак. Савдо зали майдони 100 м2 бўлса, уларга кириш савдо йўналишида бўлмаган бинолар хоналарига кириш даҳлизлари орқали амалга оширилиши мумкин.
3.134. Келувчилар учун савдо-кўргазма салонлари, буюртма қабули ва тарқатиш заллари омборхона ва буюртмаларни комплектлаб ишлаб чиқариш хоналаридан алоҳида жойлаштирилиши мумкин.
Буюртмаларни қадоқлаш ва коплектлаш хоналари, маҳсулот ва истеъмол моллари сақлаш хоналари, маиший-хизмат хоналари технологик талаблар бўйича буюртмаларнинг тайёрлов ҳажмига мос назарда тутилади. Буюртмаларни комплектлаш цехларининг габаритлари қўлланиладиган жиҳозлар ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
3.135. Бозорлар таркибида назарда тутилиши керак:
йил бўйи савдо қилинадиган савдо заллари ва устқопламаси бор сабзавотлар савдоси майдонлари (1 та савдо жойига, жиҳоз ва ўтиш йўлакларини ҳисобга олган ҳолда, 6 — 8 м2 савдо майдони тўғри келиши зарурлиги ҳисобидан);
харидорларга хизмат кўрсатиш хоналар (хизмат бюроси, кафетерий, бар, бошқалар);
ветеренар-санитария экспертизаси лабораториялари — гўшт ва сут-мой маҳсулотлари учун алоҳида-алоҳида (кўздан кечириш, лаборатория, изолятор, қайнатиш, совитиш ва бошқалар);
ёрдамчи хоналар (торози хоналари, касса аппарати, инвентар, махсус кийим-бош, ювиш, таъмир устахонаси хоналари);
ходимлар учун маъмурий-хизмат ва маиший хоналар (идора, ёнғин-қўриқлаш ҳимояси, маиший кийим-кечак алмаштириш хоналари билан, ҳожатхоналар, душхоналар);
тара ва контейнерларнинг сақлаш жойлари, чиқинди ёқгич, бозор ичи транспорти ва тозалаш мошиналари, жамоат ҳожатхоналари.
Хизмат кўрсатиш элементлари таркиби, хоналарнинг таркиби ва майдонлари технологик асослар бўйича лойиҳа топшириғида берилади (маҳсулотларнинг сотилиш ҳажми, сақлаш ҳажми ва бошқаларни ҳисобга олган ҳолда).
Лойиҳа топшириғида бозор мажмуаси таркибига ҳар хил қўшимча объектлар киритилади: дўконлар, жамоат овқатланиши корхоналари ва маиший хизмат, меҳмонхоналар (четдан келганлар уйлари), бошқалар.
Савдо жойлари 150 — 250 та бўлган ўрта қувватлик ёпиқ бозорлар таркиби тавсиявий 13-иловада келтирилган.
3.136. Бозорларнинг савдо заллари ва сабзавотлар савдоси тепа қопламали майдонларининг габаритлари технологик талаблар бўйича савдо жойларини рационал жойлаштиришни, шамоллатиш ва ёритишни, ўтиш йўлакларини ва тележка ёки автотранспорт йўлларини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади.
Бозор заллари маҳсулотлар юк тушириш ва сақлаш жойлари билан қулай боғланган бўлиши керак. Ҳар хил қ/ҳ истеъмол моллари савдоси майдонларининг нисбати маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.
Ўтиш йўлакларининг кенглиги эвакуация талабларига ва маҳсулотларни савдо жойларига олиб ўтиш талабларига жавоб бериши шарт. Бозорнинг марказий ўтиш йўлаги кенглиги камида 2.8 м, иккинчи даражали пештахта йўлаклари оралиғи кенглиги камида 1.8 м бўлиши керак; пештахта билан орқа девор оралиғи камида 1.5 м бўлиши шарт.
Ерости ҳосили билан савдо қилинадиган зал (ёки бўлим) асосий залдан алоҳида ва юк тушириш жойига тўғридан тўғри бириктирилган бўлиши зарур.
3.137. Юк тушириш жойи бир машина ўрнига 16 м2 майдон зарурлиги ҳисобидан назарда тутилади. Юк тушириш жойи билан омборчаларни ва совитгич камераларни боғловчи йўлак кенглиги камида 1.8 м бўлиши керак.
3.138. Мавсумий сабзавот савдоси ташкил этиш учун қаттиқ пол қопламали ва усти ёпиқ савдо қилиш майдонлари кўзда тутилади. Савдо жойи яқинида сабзавотларни ювиш жойи, қўл ювиш жиҳози ва ичимлик сув фавворачаси кўзда тутилган бўлиши керак. Савдо майдонидаги ўтиш йўлаклари 3.136 бандни ҳисобга олган ҳолда назарда тутилади.
Ҳожатхоналар, қоида бўйича, алоҳида жойлашган блокларда назарда тутилади.
Жамоат овқатланиши корхоналари
3.139. Жамоат овқатланиши корхоналари ихтисослашуви бўйича фарқланади — ошхоналар, ресторанлар, кафелар, газакхоналар, кафетерийлар, барлар ва бошқалар; сиғдираолишлик миқдори савдо (овқатланиш) залларидаги ўриндиқлар сони бўйича аниқланади; мавсумий сиғдираолишлик миқдорини ошириш ёпиқ террасалар (айвонлар), ободонлаштирилган очиқ майдонлар (тепа қопламали, тентли ва бошқалар) ҳисобига кўзда тутилади.
3.140. Савдо ёки овқатланиш залининг майдони (овқат улашиш жойидан ташқари) залда бир ўриндиққа қуйидаги кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади, м2:
ресторанларда 1,8, эстрада ва рақс майдончаси кўзда тутилса — 2,0;
ошхоналарда ва умум типли кафеларда, корхоналарнинг ва олий ўқув юртларининг ошхонасида — 1,6 — 1,8;
тезкор хизмат кўрсатувчи корхоналарда, барларда — 1,2-1,3(1,4);
туристлар ва дам олиш базалари ошхоналарида — 1,4;
даволаш ва стационарли ижтимоий муассасалар қошидаги ошхоналарда — 1,8, ногиронлар кресло-аравачаларида қатнайдиган залларда — 2,2 — 2,5.
Эслатма: Махсуслаштирилган залларда ностандарт жиҳозлар қўлланилса, рақс майдони жойлаштирилишида майдон ва баландлик конкрет шарт-шароитлар бўйича ўрнатилади.
3.141. Овқатланиш корхоналарининг заллари баландлиги ҳар бир сиғдираолишлик миқдори бирлигига 4-5 м3 ҳаво ҳажми муҳити таъминланишини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши шарт.
Ўриндиғи 50 тагача бўлган кичик заллар баландлиги 2.8 м қабул қилиниши мумкин, заллар цокол қаватида жойлаштирилса -2.5 м шипдан пастка туртиб чиқиб турувчи жойгача.
3.142. Жамоат овқатланиши корхоналари таркибида қуйидаги хоналар гуруҳи назарда тутилади:
мижозлар учун — даҳлизлар ва аванзаллар, савдо заллари, буюртмалар бўлимлари, пишириқлар савдоси бўлимлари, кийим-кечак алмаштириш хоналари ва ҳожатхоналар;
ишлаб-чиқариш хоналари — маҳсулотларни қайта ишлаш цехлари (хом-ашёга ишлашда) ёки охирги тайёрлов цехлари (полуфабрикатга ишлашда), ювиш хоналари, овқат улашиш жойлари ва бошқалар;
омборхона-юк тушириш хоналари, омборчалар, совитгич камералари, тара ва инвентарлар камералари, чиқиндилар камераси ва бошқалар;
маъмурий-маиший хоналар — идоравий ва ходимлар учун маиший, жумладан кийим-кечак алмаштириш хоналари, ҳожатхоналар гигиена кабинаси билан, душхоналар, кирхоналар ва бошқалар.
Хоналарнинг майдонлари технологик талаблар бўйича тавсиявий 14-илова кўрсаткичлари ҳисобга олинган ҳолда ўрнатилади.
3.143. Мижозлар учун хоналар бошқа ишлаб чиқаришга мўлжалланган хоналарнинг гуруҳидан ҳар томонлама изоляцияланган бўлиши керак. Устки кийим ечиш жойи, ҳожатхонаси бор даҳлиз ва аванзал залнинг сиғдираолишлик миқдорини ҳисобга олган ҳолда назарда тутилади, бу ҳолда даҳлиз (устки кийим ечиш жойисиз), ҳамда аванзал камида 12 м2 майдонли бўлиши шарт (хар бир хона).
Пишириқлар сотиш дўконларига (ёки бўлимлари), ҳамда ичимлик ва музқаймоқ барларига алоҳида кириш жойи бўлиши шарт.
Даҳлизлар, кийим-кечак алмаштириш хоналари, ҳожатхоналар, овқат пиширилмайдиган маҳсулотларни қайта ишлаш цехи, ювиш хонаси, омборхоналар, маъмурий-маиший хоналар, ёрдамчи хоналар баландлигини 2.5 м қилиб белгилаш мумкин.
3.145. Ўрни 100 ва ундан ортиқ овқатланиш корхоналари биноларида юк жойлаш хонасига кириш жойи ходимлар учун кириш жойидан алоҳида бўлиши шарт.
3.146. Овқатланиш блокларида ички йўлаклар кенглиги камида 1.5 м, механизациялашган воситалардан фойдаланилса камида 1.8 м бўлиши керак.
3.147. Совитиш камералари камида 6 м2 майдонли бўлиши керак ва технологик талаблар бўйича сақланадиган маҳсулотларнинг тури ва ҳажмини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади (баландлиги камида 2.4 м).
Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари
3.148. Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари иш ўринлари сони (қабул қилувчиларни қўшиб) бўйича ҳисобланади ва қуйидаги хоналарни ўз ичига олади:
мижозлар учун: даҳлиз, буюртмалар қабули ва улашиш хонаси, сартарошхона салонлари, намойиш ва кўргазмалар заллари, кийиб кўриш хоналари, суратхоналар ва бошқалар;
ателье ва устахона ишлаб чиқариш (иш) хоналари, бошқалар;
маъмурий ва маиший хоналар: идора, кийим-кечак алмаштириш хоналари ва маиший хоналар, души билан ҳожатхоналар.
3.149. Даҳлиз ва мижозларнинг қабул қилиш хоналари майдонлари бир нафар қабул қилувчига камида 12 м2, қабул қилишни ва буюртмани бажаришни бир хонада амалга оширилса — 15 м2 бўлиши шарт.
Кутиб туриш жойлари бир нафар мижозга 2-3 м2 майдон тўғри келиши ҳисобидан назарда тутилади. Ательеларда даҳлиз қошида кийиб кўриш кабинасини жойлаштириш кўзда тутилиши керак (1.7х2.0 м).
Сарторошхона ва гўзаллик салони залларида бир иш ўринга камида 6 м2, маникюр залида — 5 м2, косметика ва педикюр кабинетларида — 8-9 м2 ҳисобларидан майдонлар назарда тутилади, бу ҳолда алоҳида хона майдони камида 12 м2 бўлиши шарт.
Устахоналар майдони — майда таъмирлаш, тикув хоналари бир иш ўрнига камида 6 м2, катта габаритли маиший техника таъмири учун — 8-9 м2 бўлиши керак. Устахона майдони, қоида бўйича, камида 15 м2 бўлиши зарур.
Хонадонларни таъмирига, мебел тайёрлашга, кийим тикишга, оёқ кийим тикишга, трикотаж буюмларига буюртма олиш бюроларида 25 — 30 м2 ва ундан кўп бўлган майдонли кўргазмалар залини кўзда тутиш тавсия этилади. Моделларни намойиш этиш учун подиуми бор кўргазма заллари майдони камида 60 м2 бўлиши шарт.
Эслатма: 1. Ишлаб чиқариш ва омборхоналар хоналари габарити ва майдонлари технологик талаблар бўйича қабул қилинади.
2. Комплекс хизмат кўрсатиш корхоналари таркиби ва майдонлари технологик талаблар ва ҳисоб-китоб орқали аниқланади.
3. Катта габаритли маиший техника таъмири устахоналари, мебель таъмири ёки тайёрланиши хоналари, транспорт воситалари таъмири ва хизмат кўрсатилиши хоналари ишлаб чиқариш биноларининг норматив талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланиши зарур.
3.150. Маъмурий-маиший хоналарнинг таркиби, бир сменада банд иш жойлари сонини ҳисобга олган ҳолда, маъмурий муассасаларнинг ҳисобий нормаларига мос, ишлаб чиқариш цехлари учун ШНҚ 2.09.04 ни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
Ҳаммомлар ва ҳаммом-соғломлантириш мажмуалари
3.151. Ҳаммомлар ва ҳаммом-соғломлантириш мажмуалари ювиниш-душхона ва буғли, ҳамда индивидуал хоналардаги жойлар сони бўйича ҳисобланади. Ҳаммомлар ва ҳаммом-соғломлантириш мажмуалари хоналари таркиби ва майдонлари технологик асослар бўйича 21-жадвални ҳисобга олган ҳолда лойиҳа топшириғида берилади; таркибига ҳар хил типли буғли хоналар (миллий, туркча, финларники, русларники), соғломлантириш душлари ва ванналари (миниралли, игнабаргли, бошқалар), массажхона, гўзаллик салони, сарторошхона, бадан қорайтириш, чой ичиш, фитобар ва бошқа хоналарни олади.
Ўз ичига соғломлантириш душларини, ванналарни, массажхоналарни, сауналарни, бассейнларни оладиган соғломлантириш бўлимларининг хоналари технологик талаблар бўйича амалдаги лойиҳалаш нормаларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланади.
Эслатма: 1. Ечиниш хонаси, ювиниш хонаси (ёки душхона), ва буғли хона ўзаро нисбатлари технологик ҳисоб-китоблар бўйича аниқланади (нотекис фойдаланишликни ҳисобга олган ҳолда).
2. Сиғдираолишлик миқдори 20 ва ундан ортиқ жой бўлган ҳаммомлар, қоида бўйича, икки бўлимли бўлиши керак (эркак ва аёллар бўлимлари); 20 тагача жойли ҳаммомлар бир бўлимли навбат билан фойдаланиладиган бўлиши мумкин (аёллар ва эркаклар учун).
21-жадвал
Хоналарнинг номланиши
ўлчаниши
Майдони, м2
Ҳисобий бирлигига
Жами, м2, камида
1. Кийим-кечак алмаштириш хоналари билан даҳлиз
1 ўринга
0,35 (50 ўрингача 0,45)
12
2. Гигиеник хоналар:
ечиниш
''
0,75 — 0,8(1,0)
12
ювиниш
''
2,4 — 2,2
15
душхоналар (очиқ кабиналар)
''
2,2 — 2,5
(кабина 1,1x1,1)
15
ваннли кабинлар (ёпиқ)
1 кабинага
4,8
ёпиқ ечиниш хонаси билан душ кабинлари
шундай
(кабина 2,5x1,35)
3. Сауна-буғли хона
хона
4,0 — 10,0
-
Эслатма: 1. Ечиниш хоналари қошида ҳожатхоналар жойлаштирилиши шарт (20 ўринга битта сан жиҳоз, аммо ҳар бир ечиниш хонаси қошида биттадан кам эмас).
2. Сауна хоналари таркиби ва майдонларига талаблар 3.156 бандида келтирилган. Кўп ўринли буғли хоналарнинг (финларники, русларники , туркларники) габаритлари ва майдонлари технологик шартлар бўйича қабул қилинади.
3. Ваннаси ва души бор алоҳида кабиналар қошида кабина-сауналар назарда тутилиши мумкин; бунда ечиниш хонаси майдони камида 6 м2 (дам олиш жойи билан) бўлиши шарт.
4. Қўшимча ва ёрдамчи хоналар, жумладан омборчалар, инвентар хоналари, кирхоналар, ходимлар учун ҳожатхона ва душхонаси билан маиший хоналар барча типдаги ҳаммомларда бўлиши шарт (таркиби технологик асослар бўйича аниқланади).
5. Тезкор кир ювиш хоналари камида 50 ўринли ҳаммомларда бир ўринга бир сменада 1.0 — 1.5 кг қуруқ кир тўғри келиши ҳисобидан кўзда тутилиши мумкин; ечиниш хонасидан кир кийимни кир ювиш хонасига узатиб юбориш жойи назарда тутилиши мумкин. Кир ювиш хонасининг қуввати, хоналарининг таркиби лойиҳа топшириғида берилади.
3.152. Умумий буғли, ювиниш, душхона ва ҳожатхоналарга кириш жойлари ечиниш хоналаридан тамбур орқали назарда тутилиши шарт. Буғли хонага кириб чиққандан сўнг ечиниш хонаси майдонида дам олиш жойи ташкил этилиши мумкин (умумий майдони камида 12 м2, индивидуал ечиниш хонасида камида 6 м2).
3.153. Санитар ўтказиш хоналари сифатида фойдаланиладиган, сиғдираолишлик миқдори 50 ва ундан ортиқ жойли, ҳаммомларни лойиҳалашда назарда тутилиши зарур:
ювиниш ва душхоналарда аёллар ва эркаклар бўлимлари орасида қўшимча эшиклар;
ювиниш хонасида махсус чайиниш душлари — ўриндиқлар ораси ўтиш йўлагида;
хоналарни ва жиҳозларни даврий дезинфекция қилиш учун қурилмалар;
жойи 200 ва ундан ортиқ ҳаммомларда — стационар дезинфекция камералари;
кир кийимларни қабул қилиш ва ювилганларини улашиш хоналари, мос равишда, ечиниш хоналарига ёндош жойлаштирилиши шарт.
3.154. Намлик режимида фойдаланиладиган хоналарни бошқа режимда фойдаланиладиган хоналар уст қисмига жойлаштириш мумкин эмас. Тўсиб турувчи конструкциялар намликдан ишончли изоляция билан таъминланиши шарт. Нам ва ҳўл хоналарнинг дераза тирқишлари ост қисми пол сатҳидан камида 1.2 м баландликда бўлиши шарт.
«Ҳўл» (нам) фаолиятли хоналарнинг поллари ва пардози сувга бардошли, нам олмайдиган ва биочидамли ашёлардан назарда тутилиши зарур.
3.155. Соғломлантириш муолажалари учун хоналар амалдаги лойиҳалаш нормаларини ҳисобга олган ҳолда назарда тутилади.
Соғломлантириш души ва ванналари хоналари 21-жадвални ҳисобга олган ҳолда ва ШНҚ 2.08.03 га асосан қабул қилинади.
Бадан қорайтириш ва массаж хоналари камида 14 м2, косметика кабинети камида 12 м2, шифокор-маслаҳатчи кабинети — 12 — 16 м2, даволаш бадан — тарбия кабинети (тренажор хонаси) — камида 20 м2 майдонли бўлиши керак.
Аёллар ва эркаклар залларини, маникюр ва педикюр кабинетларини ўз ичига олувчи гўзаллик салони, сартарошхоналарнинг майдонлари нормаларни ҳисобга олган ҳолда назарда тутилади.
Фитобар 1,2-1,3 м2 майдон бир мижоз ўринига ҳисобланиб кўзда тутилади; фитобар қошида сув тушиш жиҳози бор ёрдамчи хона бўлиши шарт.
Кафетериялар, чойхоналар амалдаги нормалар бўйича лойиҳаланади.
3.156. Сауна хоналарининг мажмуаси таркибига, қоида бўйича, қуйидаги хоналар назарда тутилади: ечиниш хонаси, дам олиш хонаси, душхона, ҳожатхона, буғли-сауна, бассейнли хона (хоналарнинг майдони — технологик асослар бўйича). Битта хонада дам олиш ҳудудини ва микробассейнни жойлаштиришга йўл қўйилади. Буғли-сауна қурилмасига бўлган талаблар 2.77 бандида.
Буғли-саунада поғоналар ёғочдан, деворлар ёғоч ашёсидан (қайин, жўка, тоғтерак, тилоғоч) бўлиши керак.
3.157. Майдони 25 — 30 м2 и ундан кўп бассейнларнинг ванналари баландлиги камида 3.6 м бўлган залларга жойлаштирилиши шарт; Ванналар ихтиёрий шаклда ва чуқурликда бўлиши мумкин. Бассейн ваннасининг периметри бўйича камида кенглиги 1 м ли айланиб юриш йўлакчаси кўзда тутилади. Бассейн хонасига кириш жойи буғли, ювиниш ва душхона яқинида тамбур орқали жойлаштирилади; бассейн хонасига ўтиш йўли оёқ ваннаси орқали бўлиши керак.
Ўлчами 6х10 м ва ундан ортиқ ванналар соғломлантириш машғулотлари учун бассейнларга қўйиладиган норматив талабларни ҳисобга олган ҳолда, ёрдамчи ва техник хоналарни қўшиб лойиҳаланиши шарт.
Кир ювиш ва кийимларни кимёвий тозалаш хоналари
3.158. Кир ювиш хоналари қуввати бўйича — бир сменада ювиладиган кирлар сони (кг) бўйича ҳисобланади.
Кир ювиш хоналари таркибида назарда тутилади: кир қабули, ювиш цехи, қуритиш ва дазмоллаш, тахлаш ва қадоқлаш, тоза кийимларни сақлаш ва топшириш, омборчалар хоналари, (жумладан ювиш воситаларини сақлаш), ходимлар учун маъмурий-маиший хоналар (жумладан ҳожатхона душхонаси билан), таъмирлаш-механик пункти. Мижозлар учун хона камида 12 м2 бўлиши шарт. Ташқи кириш жойлари кир топшириш ва тоза кийимларни қайтариб олиш учун алоҳида бўлиши керак, бунда тоза ва кир кийимлар потоки кесишмаслиги зарур.
Хоналарнинг тахминий умумий майдонлари қуйидаги ҳисоб-китоб бўйича қабул қилинади: бир сменада 125 кг гача кир ишлаб чиқариш унумдорлиги бўлганда — 0,8 м2/кг , 250 кг гача — 0,5 м2/кг ишлов бериладиган кирларга.
Бир сменада 125 — 250 кг кир ишлаб чиқариш унумдорлиги бўлганда ювиш цехи баландлиги камида 3.6 м , сменада 500 кг кирга — камида 4.2 м бўлиши шарт.
Лойиҳалашда жиҳозларни жойлаштиришга технологик талаблар, ҳамда ишлаб чиқариш биноларига қўйиладиган қурилиш нормалари ҳисобга олинади.
3.159. Кимёвий тозалаш корхоналари ва пунктлари қабулхоналари сменада ишлов бериладиган кийимлар ҳажми бўйича кг га ҳисобланади. Қабул қилиш пунктлари таркибида: қабул қилиш ва кийимлар қайтарилиши ҳудудлари билан даҳлиз, ходимлар учун маъмурий-маиший хоналар (жумладан ҳожатхона души билан), кийим сақлаш хоналари, инвентар хоналари бўлади. Мижозлар учун хона майдони камида 12 м2 бўлиши керак.
Кийимларни кимёвий тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқариш хоналари технологик талаблар бўйича назарда тутилади; тахминий умумий майдон ҳисоб-китоб бўйича қабул қилинади: қуввати сменада 50 дан 150 кг гача кийимлар 1.4 м2 бир кг га, 150 кг дан кўп бўлса — 1,0 м2 бир кг га, омборчаларнинг майдонлари 1 кг га 0.1 м2 майдон ҳисобидан назарда тутилади.
Илова: Корхона класси Ф 5.1 ва Ф 5.3 бўлганда ишлаб чиқариш корхоналари учун амалдаги нормаларга мос (портлаш-ёнғин хавфи категориясини ҳисобга олган ҳолда).
Меҳмонхона корхоналари
3.160. Меҳмонхона бинолари, мотеллар, кемпинглар вақтинчалик яшаш учун жойлар сони бўйича ҳисобланади.
Комфорт яшаш ва комфорт хизмат кўрсатилиши бўйича разрядланишни ҳисобга олган ҳолда меҳмонхона корхоналарининг асосий типлари (хизмат кўрсатиш ва жиҳозланиш таркиби бўйича) 22-жадвалда келтирилган.
Яшаш шароитини разрядланиши бўйича номерлар типи 23-жадвалда берилган. Бунда бир бинода яшаш шароитининг комфорт даражаси ҳар хил бўлган номерлар қабул қилиниши мумкин.
Меҳмонхона корхоналарининг сиғдираолишлик миқдори ва разрядланиши, жумладан ҳар хил комфортлилик даражаси нисбатлари, маданий-маиший хизмат элементлари таркиби, технологик таъминланиши лойиҳа топшириғида берилади; бунда меҳмонхоналарни халқаро классификациялаш бўйича тахминий кўрсаткич ва тавсифларидан фойдаланиш мумкин — «юлдуз» лар сони бўйича (тавсиявий 16-иловага қаранг).
Олий разрядли меҳмонхоналарни асосий кўрсаткичлари ва тавсифлари бўйича 5-4 «юлдузли» га, I разрядли меҳмонхоналарни 4-3 «юлдузли» га, II разрядли меҳмонхоналарни 3-2 «юлдузли» га яқинлаштириб лойиҳалаш тавсия этилади.
Сиғдираолишлик миқдори 200 ва ундан кўп ўринли меҳмонхоналар, қоида бўйича, олий разрядли, яшаш комфорти юқори даражада бўлиши шарт — хизмат кўрсатиш элементлари таркиби оширилган ҳолда; 100 ўринга — I разряддан қуйи бўлмаган, 50 ўринга — II разряддан кам бўлмаган ҳолда.
III разрядли корхоналарда яшаш комфорти 23-жадвалга мос ҳолда таъминланади, хизмат кўрсатиш таркиби маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади, IV разрядли корхоналарда умумий ҳожатхона ва душхоналар бино қаватларида ёки алоҳида турувчи санитар блокларда жойлаштирилиши мумкин, минимум хизмат кўрсатиш турлари таркиби кўзда тутилишига йўл қўйилади, жумладан ошхона блокларида мижозларнинг ўзлари таом тайёрлашлари мумкин.
22-жадвал
Корхона типлари
Разрядлари
Умумий типли, курортдаги, туристик меҳмонхоналар
Олий (люкс),
I, II, III
Автотуристлар меҳмонхона корхоналари-мотеллар
I, II, III, IV
Кемпинглар (кўпроқ автотуристлар учун мавсумий «лагер-машина қўноқлари»)
III, IV
Эслатма: Разрядланиш яшаш комфортини ва маданий-маиший хизмат элементларининг таркибини акс эттиради. Меҳмонхоналарда, мотелларда ва кемпингларда яшаш учун ҳар хил разрядли, ҳар хил яшаш комфорти даражали номерлар кўзда тутилиши мумкин.
3.161. Даҳлиз хоналари гуруҳи таркибига киритилади: регистрация ҳудуди, маъмурият ва порте хоналари, швецар ва юк ташувчи хоналари, юк сақлаш, ҳужжатлар ва қимматбаҳо нарсаларни сақлаш, ҳожатхона ва бошқа хоналар киради. Даҳлизларда қабул қилиш ва маълумотлар ҳудудчалари, дам олиш ва кутиш жойлари, валюта айирбошлаш пунктлари, алоқа пунктлари, транспорт ва туристик агентлиги пунктлари, газета, журнал, китоблар, сувинирлар, парфюмерия ва бошқалар учун киосклар назарда тутилади.
Даҳлиз хоналари гуруҳларининг умумий майдони 24-жадвал кўрсаткичларидан аниқланиши мумкин.
24-жадвал
Меҳмонхона корхоналари типлари
Майдони, м2, ўринлар сони бўйича
15
25
50
100
200
300
400
500
800
Меҳмонхоналар ва мотеллар
2,35
1,8
1,5
0,9 — 1,2
0,9 — 1,2
1,2-1,3
1,25
1,15 — 1,23
1,0 — 1,2
Кемпинглар
2,0
1,5-1,6
1,0
0,8 — 0,6
0,4-0,5
0,3
0,25
0,22
Эслатма: хоналарнинг таркиби ва майдонлари технологик асослар бўйича лойиҳа топшириғида берилади.
3.162. Яшаш учун хоналар — яшаш номерлари «шовқин» режимли (ресторанлардан, кафедан, конфренц-залдан, томоша хоналаридан, бассейнлардан ва бошқа) хоналардан функционал алоҳидалаштирилган ҳолда жойлаштирилиши шарт.
Яшаш хонаси кенглиги камида 2.4 м, бўйлама чуқурлиги — кўпи билан 6 м бўлиши керак. Бир кишига мўлжалланган яшаш хонасининг майдони камида 9 м2, тавсия этилиши 10 — 12 м2, икки кишилик учун — камида 12 м2.
Кириш олди жойи кенглиги, қоида бўйича, камида 1.2 м бўлиши шарт. Номерга кириш эшиклари кенглиги камида 0.9 м зичланиб ёпиладиган притворли бўлиши керак.
Олий комфортли номерлар бир неча қаватли жойлаштирилиши мумкин, бунда ички зинапоялар назарда тутилади (квартира ичи типида), дам олишга мўлжалланган фойдаланиладиган том ости қисмларига чиқиш жойи назарда тутилиши мумкин.
Ҳар хил комфортли номерлар қошида ошхона-бурчаги (электр плитали) кўзда тутилиши мумкин.
Номерлар қошида ёзги хоналар маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда кўзда тутилади.
IV разрядли меҳмонхона корхоналари учун қаватдаги яшаш хоналари гуруҳига умумий ҳожатхоналар ва душхоналар кўзда тутилиши мумкин.
Эслатма: 1. Қўзғалмас жавон ўрнатилган номерлар жиҳозланиши маҳаллий шароитлар бўйича кўзда тутилади.
2. Кресло-аравачадаги ногиронларни жойлаштириладиган номерлар ўлчамлари ва майдонлари, жиҳозлари ШНҚ 2.07.02 га мос бўлиши керак.
3.163. Яшаш блокларининг қаватларида ёрдамчи хоналар кўзда тутилади: дам олиш ва суҳбатлашиш холлари, буфет-кафетерий, кир жавони бўлган ходимлар комнатаси, кийимларни тозалаш ва дазмоллаш хонаси, инвентар хона, кир ювиш хонаси (таркиби технологик асослар бўйича).
Эслатма: 1. Холлар, қоида бўйича, ҳар бир қаватда бўлиши керак.
2. 60 — 100 та номерга ёрдамчи хоналар (6 — 10) ҳар бир қаватда ёки қават ташлаб назарда тутилади; умумий майдони камида 50 м2 бўлиши мумкин (холлар ҳисобга олинмаган ҳолда).
3.164. Жамоат овқатланиш корхоналарининг — ресторанлар, барларнинг умумий сиғдираолишлик миқдори, қоида бўйича, меҳмонхонанинг сиғдираолишлик миқдоридан кам бўлмаслиги шарт.
Жамоат овқатланиш корхоналарининг — ресторанлар, барлар, кафелар, кафетерийларнинг умумий сиғдираолишлик миқдори ва типлари маҳаллий шароитлар бўйича аниқланади; лойиҳаланиши технологик асослар ва амалдаги нормалар бўйича амалга оширилади.
Эслатма: шаҳарда (аҳоли пунктида) яшовчиларга мўлжалланган кафе, ресторанлар ва барларнинг кўча томондан кириш жойлари бўлиши керак (мос равишда устки кийим ечиш жойи бор даҳлизи, ҳожатхонаси назарда тутилади).
3.165. Ўз ичига сартарошхонани ёки гўзаллик салонини, кимёвий тозалаш ва кир ювиш хоналарини, кичик тезкорликда оёқ кийим, кийим-бош, чармгалантерияси ва соат таъмирлаш хоналарини, фото ишлар буюртмаси хонаси, туристик инвентар прокати хонаси, соғломлантириш хизматлари кўрсатиш хоналарини (саунали ҳаммом-соғломлантириш, массаж, бадан қорайтириш, бассейн ва бошқалар) оладиган маиший хизмат кўрсатиш хоналари технологик асослар бўйича, сиғдираолишлик миқдорларининг бирлигига таҳминий умумий майдон кўрсаткичи камида 0,3 — 0,5 м2 бўлишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.
Маданий-ахборот ва ўйин-томоша йўналишларига мўлжалланган хоналар таркиби: ахборот марказлари, кутубхона-ўқиш хоналарини, интернет-кафеларни, конференц-залларни, артистлар хонаси бўлган киноконцерт залларини, бильярд хоналарини, кегли ўйини учун хоналарни, дискоклубларни ва бошқаларни ўз ичига олади. Кўрсатиб ўтилган хоналарнинг умумий майдонлари сиғдираолишлик миқдорининг бирлигига камида 1,55 — 1,8 м2 тўғри келиши ҳисобидан қабул қилиниши мумкин.
Мавсумий фойдаланиладиган кемпингларда маданий-маиший хизмат хоналарини ёзги павильонларда, очиқ майдончаларда жойлаштирилиши мумкин.
3.166. Асосий гуруҳлар ёки блоклар хоналари орасида очиқ алоқа бўлишини назарда тутиш мумкин; жумладан мотелларда ва кемпингларда алоҳида санитар-техник блокларини жойлаштиришга рухсат этилади (ҳожатхоналар, юз-қўл ювиш хоналари, душхоналар) ва бошқалар.
Автомошиналарга техник хизмат кўрсатиш пунктлари таркиби ва майдонлари лойиҳа топшириғида берилади (технологик асослар ва амалдаги лойиҳалаш нормалари бўйича).
21-§. Модулли меҳмонхоналар
3.1661. Модулли меҳмонхоналарни лойиҳалаш ҚМҚ 2.01.03-19га мувофиқ амалга оширилиши, бунда уларнинг максимал баландлиги, жойлашиш жойи, шамол ва сейсмик таъсирларни ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак.
3.1662. Модулларни лойиҳалашда бўйлама ва вертикал деворлари орқали тушадиган юклар пастки модулларга узлуксиз узатилиши ҳамда устки модулнинг деворлари пастки модулга таяниши, бунда модуллар шамол ва сейсмик кучларга чидамли бўлиши лозим.
3.1663. Енгил металл деворлар каркаси швеллер кўринишидаги профиллардан тайёрланиши, бунда профиллар кўндаланг кесимининг қисқа томони ўлчами 65 mm дан 100 mm гача бўлиши зарур.
3.1664. Модулли меҳмонхона бинолари пол тўсинининг қалинлиги 150 mm ёки 200 mm, шунингдек пол ва шифтнинг умумий қалинлиги 300 mm дан 400 mm гача бўлиши керак.
3.1665. Модулли меҳмонхона биноларининг томи ҚМҚ 2.03.10-19га мувофиқ лойиҳаланиши лозим.
3.1666. Баландликда модулларни кўтариш, тушириш, ташиш, монтаж қилиш ва хавфсиз ечиб олиш махсус кўтарма рамалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши керак.
3.1667. Модулли меҳмонхоналар дарак бериш ва ёнғиндан ҳимоя қилиш ускуналари билан жиҳозланган бўлиши керак.
3.1668. Модулли меҳмонхона бинолари учун завод шароитида тайёрланган модулларни ташиш OʻzDst 681:96 талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
3.1669. Модулли меҳмонхона биноларини тўлиқ модулли ёки металл конструкцияларнинг аралаш шаклларидан фойдаланган ҳолда лойиҳалашда қуйидаги модуллардан фойдаланилади:
тўрт томонли;
очиқ турдаги;
бирламчи структурали рамага таянувчи;
ортиқча юклантирилмайдиган.
3.16610. Тўрт томонли модуллар дераза ва эшик бўшлиқларга эга бўлиши, шунингдек уларнинг эни 4 m, ички кенглиги 3 — 3,6 m, узунлиги 6 — 10 m ташкил этиши лозим.
3.16611. Очиқ турдаги модулларнинг каркаси ва бўйлама четки тўсинлари металл бўлиши ҳамда уларнинг оралиғи 5 — 8 m, четки тўсин, шифт ва полнинг биргаликдаги қалинлиги 600 — 800 mm ни ташкил этиши лозим.
Очиқ турдаги модулларнинг кенглиги (эни) 3 — 3,6 m бўлиши керак.
3.16612. Бирламчи структурали рамага таянувчи модуллар пўлат ёки композит тўсинларга таяниши, бунда тўсинлар чизиғидан ҳар бир қаватга тушадиган юк 15 kgf/m ни ташкил этиши, шунингдек устун (колонналар) ҳар 2-3 модулдан кейин жойлаштирилиши ҳамда конструкцияларнинг оралиқ масофаси 10 — 18 m бўлиши зарур.
3.16613. Ортиқча юклантирилмайдиган модулларнинг шакли тўрт томонли модуллардек лойиҳаланилиши, ташқи юк таъсирларга мўлжалланмаслиги, улар бевосита полга ёки алоҳида конструкция устига ўрнатилиши, қурилиш давомида пол устига суриб жойлаштирилиши лозим.
Мазкур модуллар биноларда ҳожатхоналар, ваннахоналар ва хизмат кўрсатувчи хоналар сифатида қўлланилиши керак.
(21-параграф Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал кўжалиги вазирининг 2023 йил 20 декабрдаги 442-сонли буйруғига (ҳисоб рақами 226, 22.12.2023 й.) асосан киритилган)
Турар-жойдан фойдаланиш хизмати ташкилотлари
3.167. Турар-жойдан фойдаланиш хизмати ташкилотлари (квартирали турар-жойларга хизмат), жумладан турар-жой мулкдорлари ширкати идоралари, маъмуриятга ва жамоага мўлжалланган хоналарни ўз ичига олади (уйга оид хоналар, болалар учун клубларни, оммавий тадбирлар, мажлислар залларини, ҳамда муҳандис-техника хизмати хоналарини (устахоналар ва омборхоналар). Хоналарнинг таркиби ва майдонлари турар-жой биноларига хизмат кўрсатиш фондини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий шароитлар бўйича лойиҳа топшириғида кўрсатилади (1 минг кишига камида 18 — 25 м2 ҳисобидан).
Турар-жой идораларининг хоналари майдони камида 12 м2, оммавий тадбир ва мажлислар зали майдонини камида 30 м2, жамоага мўлжалланган хонани (тўгарак-клуб) — камида 20 м2; хоналар таркибида қўл ювиш жиҳози бор ҳожатхона бўлиши керак (ёки иккита ҳожатхона — аёллар ва эркаклар учун).
Маъмурий-жамоат хоналари турар-жой мавзейларининг маҳаллий марказлари таркибига киради — «маҳалла»; бунда хоналарнинг таркиби ва майдонлари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони бўйича, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш, хизмат кўрсатиш функцияларининг ривожланиш даражаси бўйича 1 минг кишига камида 30 — 60 м2 майдон ҳисобидан ўрнатилади.
Ёрдамчи хўжаликка оид ва техник йўналишига мўлжалланган хоналар — омборчалар ва таъмир устахоналари маҳаллий шароитлар бўйича ҳисобланади ва алоҳида блокларда, ёртўла хоналарида жойлаштирилиши мумкин.
Эслатма: Маъмурият ва жамоатга мўлжалланган хоналарнинг майдонларининг ҳисобий нормалари ШНҚ 2.07.01 да келтирилган — яшаш жойи бўйича турар-жойдан фойдаланиш хизмати объектлари ва жамоага мўлжалланган хоналар.
Санитар гигиенага мўлжалланган хоналар
3.168. Жамоат биноларида ва иншоатларида, жумладан спорт ва савдо марказлари, бозорлар, кўргазмалар марказлари, автовокзаллар, темир йўллари вокзаллари, аэровокзаллар таркибида ҳожатхоналар одамлар бўладиган энг узоқ жойлашган хоналардан узоқлиги 75 м дан ошиб кетмаган масофада жойлаштирилиши зарур.
Ҳар хил йўналишга мўлжалланган очиқ иншоатлар мажмуаларининг, жумладан шаҳар ва қишлоқ марказлари таркибидаги савдо-бозор, оммавий-бўш вақтни ўтказиш жойлари, паркларнинг жамоавий ҳудудларининг мижозлари учун жамоа ҳожатхоналаригача масофа, қоида бўйича, 150 — 200 м атрофида бўлиши керак.
3.169. Ҳар хил йўналишга мўлжалланган бино ва иншоатларда ишловчилар (ходимлар) учун санитар жиҳозларнинг сони маъмурий муассасалардаги каби қабул қилинади.
Ҳар хил хизмат кўрсатиш корхоналари ва муассасаларининг мижозлари учун санитар жиҳозларининг сони назарда тутилиши: эркаклар учун — 1 та унитаз 50 — 60 кишига, 1 та писсуар 40 — 60 кишига, 1 та қўл ювиш жиҳози 4 та унитазга (лекин ҳожатхонада биттадан кам бўлмаслиги керак), аёллар учун — 1 та унитаз 25 — 30 нафарга, 1 та қўл ювиш жиҳози 3-4 та унитазга (аммо бир ҳожатхонада биттадан кам эмас).
Транспорт хизмати объектларида, жумладан автостанция, автовокзал, темир йўл вокзали, аэровокзаллар таркибида санитар жиҳозлар қуйидаги ҳисобларда қабул қилинади: 1 та унитаз 75 — 100 нафар аёлларга, 1 та унитаз ва 2 та писсуар 150 — 200 нафар эркакларга (конкрет шароитлар бўйича аниқлик киритилади); кўрсатиб ўтилган транспорт объектларининг маъмурият ва хизмат кўрсатиш хоналарида ишловчилар учун ҳожатхоналар маъмурий муассасаларнинг ҳисобий нормалари бўйича қабул қилинади.
Очиқ иншоатлар мажмуаларининг жамоат ҳожатхоналарида санитар жиҳозларнинг сони ва таркиблари технологик ҳисоб-китоб билан мижозларнинг сонини, эркак ва аёлларнинг нисбатини, бошқаларни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади; 1 та кўзга (1та унитаз) таҳминан ҳисобий кўрсаткичлар 300 — 500 киши учун.
Ҳожатхоналар қошида кресло-аравачадаги ногиронлар учун кабиналар ШНҚ 2.07.02 талабларини ҳисобга олган ҳолда назарда тутилиши керак.
3.170. Умумий типдаги ҳожатхоналар (бир неча жиҳозга) табиий ёруғлик тушадиган ва шамоллатиш имкониятили қилиб назарда тутилиши тавсия этилади.
Жамоат ҳожатхоналари 1 та кўзга ёки унитазга камида 1.25 м2 майдон ҳисобидан, ҳар бир писсуарга (ёки ҳар бир 0.75 м лоток узунлигига) камида 1 м2 майдон ҳисобидан назарда тутилади. Ҳожатхонага кираверишда қўл ювиш жиҳози бор тамбур назарда тутилиши керак.
Ҳожатхона кабиналарининг эшиклари ўзи ёпилиб қолувчан эшикли, кабина ўлчамлари камида 1.0х1.25 м, перегородкаси баландлиги камида 1.25 м бўлиши керак. Ҳожатхона қошида ходимлар хонаси, тозалаш инвентарлари ва дезинфекция воситалари кабинаси билан назарда тутилиши шарт.
Алоҳида турувчи ҳожатхона блоклари хоналари баландлиги камида 2.4 м бўлиши шарт.
Жамоат ҳожатхоналарини ШНҚ 2.07.02 талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш зарур (пандуслар, кресло-аравачалар йўлаги кенглиги камида 1.6м, кабиналар габаритлари ва жиҳозлари ва бошқалар).
Деворлар, шип ва поллар отделкаси нам (ҳўл) ҳолда тозалаш талабларини ҳисобга олган ҳолда (шланка билан ювишни), поллар трапли қилиниб бажарилиши шарт.
4. МУҲАНДИСЛИК ЖИҲОЗЛАРИ
4.1. Муҳандислик жиҳозлари тармоқлари ушбу бўлим ва бошқа амалдаги нормалар ва қоидаларнинг талабларини қониқтириши шарт.
Санитар-техник ва иситиш жиҳозлари ва уларга уланадиган қувурўтказгичлар жамоат муассасасининг контингенти томонидан фойдаланишда механик таъсир этилиш эҳтимолига чидамли бўлиши керак ёки тўсиқлар билан ҳимояланиши шарт.
4.2. Жамоат биноларида овқат пишириш электр қуввати билан амалга оширилиши керак. 4.106 бандида назарда тутилган ҳолатларда овқат пишириш газ жиҳозларида амалга оширилиши мумкин.
4.3. Ишлашида шовқин ва вибрация чиқарадиган муҳандислик жиҳозларини жойлаштириш ва ўрнатиш, хизмат кўрсатиладиган бинонинг хоналарига ва бино олди ҳудудларига нормаланган виброакустик таъсирни таъминлаб беришни ҳисобга олган ҳолда, ҚМҚ 2.01.08 га мос назарда тутилади.
Иссиқлик таъминоти, иситиш, вентиляция ва кондициялаштириш
4.4. Жамоат биноларининг хоналарида метерологик параметрларнинг, чегаравий ёки оптимал иссиқлик комфорти бўйича, нормаланишини таъминлаш учун иситиш ва вентиляциялашни ёки кондициялаштиришни лойиҳалаш зарур. Кондициялаштириш микроклимат параметрларининг чегаравий ёки оптимал ҳолатини яратиш учун қабул қилинади, агарда у ҳолатларни вентиляциялаш йўли билан таъминлаб бўлмаса.
4.7*. Биноларда узлуксиз 8 соат фойдаланилмайдиган иситиладиган хоналар ҳароратини ушбу вақтда нормадан кам қилиб ушлаб туриш керак, лекин қуйидаги даражалардан кам эмас:
15 оC — яшаш хоналарида;
12 оC — жамоат хоналарида;
5 оC — жамоат овқатланиш корхоналарининг пиширув цехлари, енгил конструкцияли чакана савдо қилувчи дўконларнинг хоналари, ёпиқ бозор заллари ва савдо пассажларида.
Ҳароратнинг норма ҳолатини хоналардан фойдаланиш бошланиши вақтига таъминлаш зарур.
4.8. Йилнинг иссиқ, оралиқ ва совуқ даврлари учун нормаланган, чегаравий ёки оптимал иссиқлик комфорти миқдорларига тўғри келадиган, жамоат бинолари хоналарининг хизмат кўрсатиш ҳудудчаларининг ҳисобий параметрларини (ҳарорат, нисбий намлик, ҳаво оқими тезлигини) 25-жадвалдан қабул қилиш зарур. Нормаланган, чегаравий ёки оптимал иссиқлик комфорти миқдорларини таъминлаш зарурияти лойиҳа топшириғида берилади.
Жамоат бинолари хоналарининг хизмат кўрсатиш ҳудудчаларининг ҳисобий ҳароратлари нормаланган ҳароратлардан йилнинг иссиқ даврида кўп бўлмаслиги ва совуқ даврида кам бўлмаслиги шарт.
25-жадвал
Йил даврлари
Параметрлари
Ҳисобий ҳарорат, °C
Нисбий намлик, %
Ҳаво оқими тезлиги,
м/с, дан кўпмас
I зона
II зона
III зона
Ҳамма климатик зоналар учун
1
2
3
4
5
6
7
Иссиқ
Н
Ч
О
дан кўрмас
33
25 — 28
26-27
25-26
дан кўрмас
33
24 — 26
24 — 26
23 — 25
дан кўрмас
28
23 — 26
24-25
23-24
дан кўрмас
65
65 — 30
60 — 30
60 — 30
0,5
0,5
0,3
0,2
Оралиқ
Н
Ч
О
-
20 — 28
23 — 26
-
16 — 23
18 — 22
-
-
-
65 — 30
65 — 30
45 — 30
0,3
0,2
0,2
Совуқ
Н
Ч
О
Бино типларининг мос жадвалларига қаранг
65 гача
65 — 30
45 — 30
0,3
0,2
0,2
Эслатма: 1. Н — нормаланган йўл қўйиладиган параметрлар; Ч ва О — иссиқлик комфортининг чегаравий ва оптимал параметрлари.
2. Хонада 2 соатдан кўп бўладиган инсонлар учун ўрнатилган параметрлар.
3. Бази хоналарда ҳисобий параметрлар технологик талаблар бўйича қабул қилиниши мумкин (компьютер хоналари ва шунга ўхшаш).
4. одамлар устки кийим билан бўладиган хоналар учун совуқ даврда хона ҳарорати камида 14 °C бўлиши керак.
5. Йилнинг иссиқ даврида 2 қаватгача бўлган биноларда , ҳамда кўп қаватли бинолар ҳажмида бир вақтда 5 кишидан ошмаган ва ҳар бир кишига камида хона ҳажмининг 15 м3 тўғри келадиган хоналар учун ҳаво параметрларини нормаламасликка йўл қўйилади. Кўрсатилган хоналардан фарқ қиладиган хоналар учун йилнинг иссиқ даврида ташқаридан ҳаво киритишни нормаланган (рухсат этилган) параметрларини таъминлаш мумкин бўлмаган ҳолларда, ташқи ҳавони хоналарга киритишни санитар нормаларини сақлаган ҳолда, ҳавони совитишнинг буғланиб кетиш, билвосита-буғлантириш ёки сунъий усулларини қўллаш, жумладан автоном кондициялаштириш зарур. Бунда йилнинг оралиқ даври учун ҳисобий ҳарорат нормаланмайди.
4.9*. Хоналар учун ҳавонинг ҳисобий ҳароратини ва ҳавоалмашувининг карралигини ташқи ҳаво бўйича ушбу бўлимнинг бандларига мос қабул қилиш керак, маълумот бўлмаган ҳоллар учун тааллуқли биноларнинг лойиҳалаш нормалари ёки санитар-гигиеник ва технологик талабларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа топшириғига асосан қабул қилинади.
4.10. Жамоат биноларида ҳаво алмаштириш даврийлиги миқдорларининг ҳисобини инсонлардан, технологик жиҳозлардан, қуёш радиациясидан, электр ёритгичлардан ва бошқа манбалардан чиқадиган иссиқликларни қўшилиб кетиши шарти бўйича, зарурият бўйича корбонат концентрациясини ва бошқа зарарли чиқиндиларни чегаравий миқдорларини текширган ҳолда, амалга ошириш шарт. Хизмат ва ёрдамчи хоналарда ҳаво алмаштиришни фақат даврилик миқдорларининг ҳисоби бўйича амалга ошириш мумкин.
4.11*. Ички йўлаклар ёки қўшни хоналарга нисбатан талаб қилинадиган ҳаво зичланиши (ҳаво сийракланиши) бўйича жамоат биноларининг хоналари типларга бўлинади (киритиладиган ҳаво ҳажми хона ҳаво ҳажмидан ошиб кетса зичланиши ҳолати юзага келиб тоза ҳаво кирмай қўяди, киритиладиган ҳаво ҳажми хона ҳажми ҳавосидан кам бўлса сийракланиши ҳолати юзага келади, ташқаридан ҳаво кириши имконияти пайдо бўлади):
Р1 — ҳар бир эшик орқали қўшни хоналардан 50 м3/соат миқдорида ҳаво киришини таъминлайдиган, сийракланиши талаб этилади (3 ва 4 хавфлилик классидаги зарарли моддалар чиқарадиган хоналар, кам миқдорда ҳид чиқарадиган нам режимли хоналар);
Р2 — ҳар бир эшик орқали қўшни хоналардан 100 м3/соат миқдорида ҳаво киришини таъминлайдиган, сийракланиши талаб этилади (1 ва 2 хавфлилик классидаги зарарли моддалар чиқарадиган хоналар ёки ўткир ёқимсиз ҳид чиқарадиган хоналар);
П1 — ҳар бир эшик орқали қўшни хоналарга 50 м3/соат миқдорида ҳаво чиқаришни таъминлайдиган, подпор талаб этилади (қўшни хоналарга киритиладиган ҳаво ўзи орқали ўтказиладиган хоналар, бошқа хоналардан ҳаво киришига йўл қўйилмайдиган хоналар, кўп миқдорларда шамол эсадиган туманларда ҳавосини кондициялаштириладиган хоналар);
П2 — ҳар бир эшик орқали қўшни хоналарга 100 м3/соат миқдорида ҳаво чиқаришни таъминлайдиган, зичланиш талаб этилади (алоҳида тоза хоналар);
Б — қўшни хоналар билан тенг босим таъминланишини талаб этади (зарарли моддалар чиқарадиган, ишлов берилмаган ҳаво киритилишига йўл қўйилмайдиган хоналар);
Д — ҳар бир эшик орқали кўпи билан 50 м3/соат миқдорида ҳаво оқимини ушбу хонага ташқаридан кириш ҳавоси берилаётганда (киритилаётганда) катта бўлмаган зичланишга (қўшни хонага ҳаво чиқиши билан) ёки разряжениега (агар ушбу хонадан чиқариладиган ҳаво киритиладиган ҳаводан кўпроқ бўлса) йўл қўйиладиган хоналар.
Хоналарнинг типи бўйича ҳар хил кўринишдаги вентиляциянинг қабул қилинишининг тавсиявий доираси 17-иловада берилган.
Майдони 35 м2 дан кам бўлган ишчи хоналардан ҳавони чиқариб ташлашни ҳаво оқиб чиқадиган вентиляция решёткалари орқали ёки эшик зихлари тирқишларидан ички йўлакка назарда тутишга йўл қўйилади.
4.12. Тирқиш, фрамуга ёки бошқа қурилмалардан, жумладан вентиляторлар билан иситмасдан ёки қисман илитиб хоналарни вентиляция қилишда иссиқлик тизими киритилаётган ҳавони илитиш учун ортиқ иссиқлик миқдори билан таъминлаб бера олиши шарт. Иситиш жиҳозларидан ортиқ иссиқлик миқдорини бир суткада киритилаётган ҳавони иситиш иссиқлик миқдори билан хоналарда инсонлар бўлган соатларда чиқарадиган иссиқлик миқдорларининг айирмасига тенг қилиб қабул қилиш зарур.
4.13*. Аёлларнинг гигиена хоналаридан, ҳожатхоналардан, душхоналардан, юз-қўл ювиш хоналаридан, ванна комнаталаридан, чекиш хоналаридан, зарарли моддалар чиқарадиган хоналардан, ҳамда сўриб олиш жавони ва зонтларидан сўриб чиқариш вентиляция тизимларини жамоат биносининг бошқа хоналаридан сўриб чиқариш тизими билан қўшиб юбориш мумкин эмас.
Совуқ, илиқ ва очиқ бўғотли жамоат биноларида ҚМҚ 2.03.10-95* бўйича санаб ўтилган тизимлардан чиқариш ҳавосини атмосферага йўналтириш бўғот ташқарисида бўлиши шарт.
4.14. Жамоат бинолари таркибига кирувчи, кўпроқ тарқалган ёрдамчи ва санитар-гигиеник йўналишга мўлжалланган, хоналарда, иқлим зонасидан қатъий назар, совуқ давр учун ҳисобий ҳаво ҳароратини ва ҳаво алмашишининг даврийлиги миқдорларини 26-жадвал бўйича қабул қилиш зарур.
** Қўшни хоналар билан ҳаво мувозанати сақланиш шарти билан ҳаво киритиш назарда тутилади..
Эслатма: 1. Мўлжалланиши бўйича, тирқишлар орқали ёки ёпилмас ўтиш жойлари орқали боғланган хоналар ҳисобий ҳароратлари бир хил қабул қилинади. Ҳавони кондициялаштиришда ёки сунъий ҳаво киритиш — чиқариш вентиляцияси бўлган ҳолатда ҳаво киритишни бинода ҳаво баланси таъминланиши шарти бўйича ҳисоб-китоб билан назарда тутилади.
2. Табиий ҳаво чиқариб ташлаш вентиляцияси бўлган биноларда ташқи ҳавони киритиш вентиляциясини назарда тутмаслик мумкин.
4.15. Биринчи климатик зонада барпо этиладиган ва сунъий вентиляция жиҳозлари билан таъминланадиган, одамлар доимо бўладиган жамоат биноларида ҳаво киритилишининг миқдори ҳаво чиқариб ташланишининг миқдоридан ошиқлиги, бутун бино учун, камида 10% қилиб назарда тутилиши шарт.
4.16. Болалар мактабгача муассасаларида совуқ давр учун ҳисобий ҳаво ҳароратини ва ҳаво алмашишининг даврийлиги миқдорларини 27-жадвал бўйича қабул қилиниши зарур.
27-жадвал
Хоналар
Параметрлар
Ҳисобий ҳарорат,°C
1 соатда ҳаво алмашиши даврийлиги, камида
I зона
II зона
III зона
1
2
3
4
5
6
Гуруҳлар, кичик ёшдаги 2-гуруҳ ва 1-кичкиналар ечиниш хоналари, ётоқлар
Н
Ч
О
20
20 — 23
21-22
20
20 — 23
21-22
21
21 — 24
22-23
1,5
1,5
1,5
Гуруҳлар, 2-кичкиналар ечиниш хоналари
Н
Ч
О
20
20 — 23
21-22
20
20 — 23
21-22
20
20 — 23
21-22
1,5
1,5
1,5
Ўрта, катта ва мактабгача ёшдагилар хоналари
Н
Ч
О
19
1 9 — 22
20-21
19
19 — 22
20-21
19
19 — 22
20-21
1,5
1,5
1,5
Ҳожатхоналар: ясли груҳлариники
Н
Ч
О
21
21 — 24
22-23
20
20 — 23
21-22
21
21 — 23
22-23
1,5
1,5
1,5
мактабгача ёшдагиларники
Н
Ч
О
20
20 — 23
21-22
19
19 — 22
20-21
19
19 — 22
20-21
1,5
1,5
1,5
Буфетлар
Н
Ч
О
16
-
-
16
-
-
16
-
-
1,5
1,5
1,5
Мусиқа ва жисмоний тарбия машғулотлари заллари
Н
Ч
О
18
18 — 20
19
18
18 — 20
19
18
18 — 20
19
1.5
1,5
1,5
Сайл қилиш айвонлари
Н
Ч
О
12
12 — 14
12-13
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Болаларни сузишга ўргатиш бассейнларининг заллари
Н
Ч
О
30
30 — 32
30-31
30
30 — 32
30-31
30
30 — 32
30-31
Ҳисоб китоб бўйича камида 50 м3/ч болага
Эслатма: 1. Н — нормаланадиган миқдор, Ч и О — иссиқлик комфорти чегаравий ва оптимал параметрлари.
2. Талаб қилинган ҳаво алмашишини табиий сўриб чиқариш вентиляцияси орқали таъминланиши зарур.
3. Бассейнлар залларининг вентиляциясини спорт иншоатларининг вентиляциясига қўйиладиган талаблар бўйича лойиҳалаш зарур.
4.17. Мактаб ёшигача бўлган болалар доимо бўладиган хоналардаги қиррали иситиш жиҳозлари, тозаликни сақлаб туриш учун, осон ечиб олинадиган, ёғоч решеткали ҳимоя воситаси билан тўсилиши шарт.
Мактабгача муассасаларнинг гуруҳлари хоналаридаги, дераза остки қисмига ўрнатиладиган, радиаторлар остки сатҳи билан пол сатҳи ораси камида 50 мм бўлиши зарур.
4.18. Биринчи қаватда жойлаштириладиган барча типдаги болалар мактабгача муассасаларининг гуруҳларида, ҳамда ечиниш ва ётоқхоналарида, таянч-ҳаракатида нуқсонлари бор болаларнинг муассасаларида пол юзасидаги ҳарорат полни иситиш ҳисобига 23 °C атрофида бўлиши шарт. Ушбу хоналарни иситиш даврида 20 °C дан кам бўлмаган ҳарорат билан таъминланадиган ертўла, цокол ёки техник хоналарнинг устига жойлаштирилганда полни иситиш шарт эмас.
4.19. Болалар мактабгача муассасаларининг бурчакли шамоллатиладиган ётоғидан ҳавони чиқариб ташлаш хоналар гуруҳлари орқали амалга оширилиши мумкин.
Овқатлантириш блокидан ҳаво сўриб чиқарадиган ҳавоқувирлари гуруҳлар ёки ётоқлар хоналари орқали ўтиши мумкин эмас.
4.20. Умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар ва ўрта махсус ўқув муассасаларининг биноларида, ҳамда мактабдан ташқари ўқув муассасаларида совуқ давр учун ҳавонинг ҳисобий ҳарорати ва ҳаво алмашиши даврийлигини 28-жадвалдан қабул қилиш керак.
Эслатма: Н — нормаланадиган миқдор, Ч ва О — иссиқлик комфорти чегара ва оптимал параметрлари.
4.21*. Ўқитиш хоналарида механик равишда ҳаво киритиш ва марказлаштирилмаган ҳаво киритиш вентиляциясини лойиҳалашда соатига камида бир карра алмаштириш ҳисоби бўйича табиий ҳаво чиқариш вентиляциясини назарда тутилиши шарт. Қолган ҳаво ҳажмини чиқариб ташлаш рекреация хоналари, ҳожатхоналар ва кимё тажрибахоналаридаги сўриб чиқариб ташлаш жавонлари орқали амалга оширилади.
Мактаб ва ўрта махсус ўқув муассасаларининг биноларида рециркуляцияни қўллашга йўл қўйилмайди.
Ўрни 250 гача бўлган мактабларда ҳаво киритиш вентиляцияси қурилмалари механик равишда бўлмаслиги мумкин.
Умумтаълим ва махсуслаштирилган мактабларда, ҳамда ўрта махсус ўқув муассасаларида ҳаво билан иситишни қўллаш таъқиқланади.
4.22. 100 нафар одамларни сиғдираоладиган фаоллар ва спорт залларида табиий ҳаво киритиш ва чиқариб ташлаш вентиляциясини назарда тутиш мумкин.
4.23. Ўқув муассасалари овқатлантириш блокининг ишлаб чиқариш хоналарига ҳаво киритиш овқатланиш зали орқали назарда тутилиши шарт. Киритиладиган ҳаво ҳажми ошхона технологик жиҳозларидан иссиқлик чиқаришини қоплашни ҳисобга олган ҳолда ва овқатланиш залидаги бир ўринга камида 20 м3/с берилиши зарурлиги бўйича ҳисобланиши керак.
4.24. Олий ўқув юртларининг (ОЎЮ) хоналарида совуқ давр учун ҳаво ҳисобий ҳарорати ва ҳаво алмаштириш карралилиги 29-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
29-жадвал
Хоналар
Параметрлар
Барча климатик ҳудудларда ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °C
Аудиториялар, ўқув кабинетлари, лабораториялар, курс и диплом лойиҳалаш заллари, ўқиш заллари, хизмат хоналари
Н
О
19
20
Ҳисоб китоб бўйича, аммо 1 кишига 20 м3/с дан кам эмас
д
Зарарли радиактив моддалар чиқарувчи лабораториялар ва бошқа лаборатория қошидаги ҳаво сўриб чиқаргич жавонли ювиш хоналари, юқори аниқликда ишлайдиган ускунали лабораториялар
Эслатма: Сиғдираолишлик миқдори 30 кишигача бўлган хоналарда табиий чиқарувчи вентиляция назарда тутилиши мумкин.
4.25. Ўқув муассасалари, илмий тадқиқот институтлари ва бошқа жамоат биноларининг таркибига кирувчи ўқув-ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш устахоналарининг лаборатория ва ишлаб чиқариш бинолари ва хоналарининг иситиш, вентиляция ва бошқа муҳандислик тизимлари билан жиҳозланишини лойиҳалаш амалдаги ишлаб чиқариш биноларининг норматив ҳужжатлари бўйича амалга оширилиши керак.
4.26. Камида 4 та ва ундан кўп аудиторияларга хизмат қилувчи ёки аудиторияларда 100 ўриндан кўп жой бўлса вентиляция тизимининг ишлаш унумдорлигини аниқлашда аудиторияларнинг тўлмаслигини ва уларнинг ишлаши бир вақтга тўғри келмаслиги 0.75 коэффициент билан ҳисобга олишга йўл қўйилади.
Ҳаво сўрувчи жавонлардан ҳавони чиқариб ташлаш умумий тизим билан бир ёки бир неча хоналардан назарда тутилиши мумкин, шарти шуки портлаш хавфсизлиги талаблари таъминланиши керак.
4.27. Театр, клуб, кинотеатр, видиосалон, концерт ва кўргазмалар томошабинлар залларининг томошабинлар жойлаштириладиган ҳудудларида йилнинг совуқ даврида ҳаво параметрлари 30-жадвалга мос таъминланиши шарт. Йилнинг иссиқ даври учун кондициялаштириш тизими ёки совитиб ҳаво киритиш вентиляциялари назарда тутилиши лозим. Қўшимча тунги ҳаво алмаштириш имкониятлари кўзда тутилиши мумкин. Сеанс бошланишидан олдин ёки танаффусларда зални тайёрлаш имконияти назарда тутилиши мумкин (иситиш, совитиш ёки шамоллатиш).
30-жадвал
Хоналар
Параметрлар
Барча климатик ҳудудларда ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °C
Эслатма: 1. Йилнинг совуқ даврига иситишни лойиҳалашда кинотеатрлар учун ҳавонинг ҳисобий ҳарорати: +14°C, клублар ва театрлар учун: +16°C (устки кийим ечиш жойи бор клублар, театрлар, кўргазмалар ва концерт заллари учун: +20°C); нисбий намлик: ташқи ҳавонинг Б параметрлари бўйича ҳисобий ҳароратида 40 — 45%.
Йилнинг иссиқ даврида томошабинлар залларида ҳисобий ҳарорат — кўпи билан 28 °C (кинотеатрларда — кўпи билан 29 °C), аммо ташқаридаги ҳаво ҳисобий ҳароратидан фарқи кўпи билан 12 °C бўлиши керак; нисбий намлик: ташқи ҳавонинг Б параметрлари бўйича ҳисобий ҳароратида 50 — 55%.
2. Кичик аҳоли пунктларида, туманларда ва қишлоқ жойларда сиғдираолишлик миқдори 150 ўрингача бўлган кинотеатрлар ва клубларнинг томошабинлар залларида йилнинг иссиқ даври учун ҳаво параметрларини нормаламасликка йўл қўйилади.
4.28. Йилнинг иссиқ даврида сутканинг кечки вақтларида фаолият кўрсатувчи маданий-томоша муассасалари учун вентиляция ёки кондициялаштириш тизимларини ҳисоблашда ташқи ҳаво параметрлари соат 19-00 га қабул қилиниши мумкин.
4.29. Клублар, кинотеатрлар ва театрларнинг томошабинлар заллари учун ҳаво иситиш тизими вентиляция ва кондициялаштириш тизимлари билан қўшилган ҳолларида киритиладиган ҳаво ҳароратини иккита режим учун қабул қилиш керак — томошабинлар билан ва томошабинларсиз. Бу ҳолда ички ҳавонинг рециркуляциясига йўл қўйилади.
4.30. Чуқур колосника саҳнали клуб ва театрларнинг томошабинлар залларида чиқариб ташланадиган ҳаво сарфи киритиладиган тоза ҳавонинг 90% ини ташкил этиши керак, 10% ҳаво залда зичланишни таъминлайди: саҳна орқали залдан умумий сарфнинг 17% идан кўп бўлмаган ҳаво чиқариб ташланиши керак.
4.31. Киноаппарат ва аккумулятор хоналари учун вентиляция тизимининг мустақил чиқариб ташлаш ва киритиш тизимлари назарда тутилиши шарт. Кинопроексион хонасининг ҳаво чиқариб ташлаш тизимини бошқа тизимлар билан қўшишга (перемотка қилиш, таржимон кабинаси ва дераза кучайтиргич жавонидан ҳаво чиқариб ташлаш тизимлари бундан мустасно) ёки бошқа тизимларнинг проексион хоналаридан ҳаво қувурларини транзит қилиб ўтказишларга рухсат этилмайди. Томошабинлар заллари 100 ўрингача бўлган биноларнинг кинопроексион хоналарига тоза ҳаво киритиш вентиляциянинг умумий тизимидан амалга оширишга рухсат этилади.
4.32*. Музей ва кўргазмалар экспозиция залларида, музейларнинг нодир китоблар ва қўлёзмалар сақланадиган хоналарида, ҳамда 1 млн. ва ундан кўп бирлик ҳажмдаги кутубхона сақлаш хоналарида, ва I гуруҳдаги архивларнинг сақлаш хоналарида кондициялаштириш назарда тутилиши шарт. Музейлар, кутубхоналар ва архивларда йилнинг совуқ даври учун ҳаво ҳисобий ҳарорати ва ҳаво алмаштириш карралиги 31-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
31-жадвал
Хоналар
Параметрлар
Барча климатик ҳудудларда ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °C
Эслатма: 1. Музейлар, доимий фаолият кўрсатувчи санъат асарларининг намойиши экспозицион залларида, фонди ҳажми 1 млн. бирликда ва ундан кўп сақлаш хоналарида, 1 гуруҳ архивларида ва музейларнинг сақлаш хоналарида ҳароратни ва ҳавонинг нисбий намлигини хоналарда йил давомида доимо ушлаб туриш шарт. Йил давомида ҳавони кондициялаштиришда ҳароратнинг рухсат этиладиган тебраниши ±2 °C дан ошмаслиги, нисбий намлик эса ±3 % ошмаслиги шарт. Технологлар билан келишилган ҳолда йил давомида кондициялаштиришда музейлар ва доимий фаолият кўрсатувчи санъат асарларининг намойиши экспозицион залларида ҳароратни ва нисбий намликни йил давомида ёки йилнинг иссиқ даврида ушбу жадвалдаги миқдорлардан 2 °C кўп бўлган миқдорларда ушлаб туришга рухсат этилади.
2. Фонди 1 млн. сақлаш бирлигигача бўлган кутубхоналарнинг сақлаш хоналарида ва 2 ва 3 гуруҳдаги архивларда йилнинг иссиқ даврида хоналарнинг ҳаво ҳарорати 25-жадвалда келтирилган миқдорлардан ошиб кетмаслиги шарт.
3. 4.34 бандда кўрсатилган биноларда йилнинг иссиқ даврида ҳаво параметрларини нормалаш шарт эмас.
4.33. Ўқиш, нутқ сўзлаш залларида ва фонди 200 минг ва кўп сақлаш бирлигидаги кутубхоналар сақлаш хоналарида, музейларнинг экспозиция ва сақлаш залларида, сиғдираолишлик миқдори 300 минг сақлаш бирлигидан кўп архивларнинг сақлаш хоналарида, қоида бўйича, ҳаволи иситишни ҳаво киритиш вентиляцияси ёки ҳавони кондициялаштириш тизими билан қўшилган ҳолда қўллаш зарур, ҳаво чиқариб ташлаш вентиляциясини табиий уйғонувчан қилиб лойиҳаланиши зарур. Сувли иситишни ушбу биноларнинг бошқа хоналари учун назарда тутиш мумкин.
4.34. Ўқиш жойларини бир хонада китоб фонди билан жойлаштириладиган сақлаш бирлиги 50 мингача бўлган оммавий кутубхоналарда, ҳамда 300 минг бирликкача сақлаш бирлигидаги архивларда табиий вентиляция қурилмалари бир карра ҳаво алмаштиришдан кам бўлмаган ҳисоб билан назарда тутилиши мумкин.
4.35. Сақлаш бирлиги 200 минг ва кўп кутубхоналарнинг сақлаш, нутқ сўзлаш ва ўқиш залларида, ҳамда сиғдираолишлик миқдори 300 минг бўлган архивларнинг сақлаш хоналарида ҳавонинг рециркуляциясини назарда тутиш лозим. Ташқи ҳаво сарфини ҳисоб китоб билан аниқлаш шарт. Сақлаш биноларининг хоналарида у умумий киритиладиган ҳаво сарфининг 10% идан ошиб кетмаслиги шарт.
4.36. Музейлар, кутубхоналар ва архивларнинг сақлаш хоналарини ташқаридан кирадиган чангдан тозалаш ва технологик топшириқда бериладиган ҳаво ресиркуляциясини йўл қўйиладиган чегаравий концентрациягача бўлиши назарда тутилиши шарт.
Музей, кутубхона ва архив биноларида ҳавонинг нисбий намлиги 50 — 55% қилиб қабул қилиниши шарт.
4.37. Чакана савдо корхоналарининг хоналарида совуқ давр учун ҳавонинг ҳисобий ҳарорати ва ҳаво алмаштириш карралилиги, жумладан алоҳида жойлашган ва киритиб қурилган ҳар хил мутахассислашган дўконлар, ярим очиқли йўловчилар жойи бор савдо расталари қаторлари, 150 ўрингача бўлган сабзавот бозорлари учун 32-жадвалдан қабул қилиниши лозим.
32-жадвал
Хоналар
Параметрлар
Барча климатик ҳудудларда ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °C
Эслатма: Н — нормаланадиган параметрлар, О — иссиқлик комфорти оптимал параметрлари.
4.38*. Алоҳида жойлашган ва киритиб қурилган дўконлар учун, ҳамда ярим очиқли йўловчилар жойи бор савдо расталари қаторлари хоналари учун иссиқлик берувчи юзасида ҳарорат 110 °C дан ошмаган сувли, буғли ва электр иситиш, ҳамда ҳаволи иситиш тизимлари назарда тутилиши мумкин.
Тим ости савдо майдонлари учун бундан ташқари, юқори ҳароратли кўринмас нурланувчи юзаси 250 оC ҳароратдан ошмаган ва 2,5 м баландликда жойлаштириладиган электр ва газли иситгичлар қўлланилишига йўл қўйилади.
Енгил ўт олувчан суюқликлари бор қайта ишлов бериш ва сақлашга мўлжалланган хоналар ва дўконларнинг савдо заллари учун иситиш тизимлари категориялари А, Б ва В бўлган ишлаб чиқариш хоналарининг талабларига мос бўлиши керак.
4.39*. Дўконлар ва ёпиқ бозорларда ташқари ҳаво билан ҳаво алмаштириш савдо залининг ҳар бир квадрат метрига камида 10 м3/соат ҳисобида бўлиши керак.
Савдо майдони 600 м2 ва кўп бўлган дўконларда йилнинг иссиқ даври учун совутилмаган ташқи ҳаволи вентиляция билан бирга кондициялаштириш ёки рецеркуляцияли ҳавосовутгичлардан фойдаланиш назарда тутилиши лозим.
Савдо майдони 250 м2 гача бўлган дўконларда ва савдо майдони 600 м2 гача бўлган ёпиқ бозорларнинг залларида вентиляцияни лойиҳалаш фақат табиий уйғонишли бўлиши мумкин.
4.40. Маиший кимё моллари 50% ва кўп бўлган савдо залларида марказлаштирилган ҳавони рециркуляцияси қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
4.41. Кимёвий, синтетик ёки бошқа ҳид чиқарадиган моддалар омборчаларида ва молларни жойлаштириш ва сотувга тайёрлаш омборчалар майдонларига ташқи ҳавони киритиш 1 иш ўрнига камида 60 м3/соат қилиб назарда тутиш шарт.
4.42. Савдо майдони 250 м2 ва кўп бўлган дўконларнинг ва ёпиқ бозорлар учун — 800 м2 ва кўп бўлганда ташқи ҳаво ҳарорати минус 15 °C ва кам (Б параметрлари) бўлганда харидорлар кириш тамбурлари иссиқ ҳаво тўсиқлари билан жиҳозланиши шарт.
4.43. Спорт иншоатлар ва соғломлантириш ҳаммомлари мажмуалари хоналарида йилнинг совуқ даври учун ҳисобий ҳаво ҳарорати, нисбий намлиги ва ҳаво алмаштириш карралигини 33-жадвалдан қабул қилиш зарур.
** Ҳаво киритилиши қўшни хоналар билан ҳаво баланси бўлиши шартидан назарда тутилади.
Эслатма: 1. Н — нормаланадиган параметрлар; Ч и О — иссиқлик комфортининг чегаравий ва оптимал параметрлари. Нисбий намликнинг пастки чегараси йилнинг совуқ даври учун келтирилган.
2. Йилнинг иссиқ даврида спорт залларида ҳаво ҳарорати ташқи ҳаво ҳисобий ҳарорати Б параметрлари бўйича бўлганда 27°C дан ошмаслиги шарт.
3. Томошабинлар ўрни бўлмаган спорт заллари учун ёки уларнинг сони 100 тагача бўлганда, ҳамда 50 ўрингача ҳаммом — соғломлантириш мажмуаларида йилнинг иссиқ даври учун ҳаво параметрларини нормалаш зарур эмас ва соатига бир каррали ҳаво алмаштириш табиий киритиш ва чиқариш вентиляциясини назарда тутиш мумкин.
4. Бассейнларнинг ванналари учун залларда ҳаво ҳароратини ваннадаги сув ҳароратидан 1-2° юқори олиш мумкин.
5. Ёпиқ душ кабиналарида ҳаво алмаштириш карралигини 2 марта ошириш мумкин.
0,3 — кураш, стол тенниси, ёпиқ сирпаниб учиш ва эшкакли бассейн спорт залларида;
0,5 — бошқа спорт залларида, бассейнларда ва жисмоний тарбия-соғломлантириш машғулотлари учун тайёргарлик кўриш залларида.
Бассейнларнинг ванналари залларидаги тўсувчи конструкцияларнинг теплотехник ҳисоб китобида ҳавонинг нисбий намлигини 60 %, ҳароратини 29 °C қилиб қабул қилиш даркор.
4.45. Нам ва ҳўл режимли хоналарда ташқи деворларда иситиш асбоблари ўрнатиш учун чуқурчалар назарда тутилишига йўл қўйилмайди.
Ҳаммомларда ва бассейнларда ечиниш хоналари ва бассейн атрофи йўлакчаси полларини иситиш ёки пол қопламасини иссиқликни кам ютувчан ашёлардан назарда тутиш тавсияланади. Пол ва йўлакчалар юзаси ҳарорати 31°C ошиб кетмаслиги шарт.
4.46. Томошабинлар ўриндиқлари бор сунъий яхлик ёпиқ сирпаниб учиш универсал залларида ҳаво алмаштириш ҳисоб китобини қуйидаги фойдаланиш режимлари учун амалга ошириш зарур:
яхмалакдан ва томошабинлар учун жойлардан фойдаланиш;
томошабинлар учун жойлардан яхмалаксиз фойдаланиш;
яхмалакдан томошабинлар учун жойларсиз фойдаланиш.
Сунъий яхмалаксиз ва томошабинлар жойлари бор бассейн ванналари спорт залларида ҳаво алмаштириш ҳисоб китоби иккита режим учун амалга оширилади — томошабинлар билан ва уларсиз.
4.47*. Ёпиқ сирпаниб учиш ва спорт залларида ҳаволи иситиш агрегатларини ўрнатиш мумкин.
Бассейн залларда ҳаво алмашувини камайтириш мақсадида ҳавони қуритувчи рециркуляция қурилмаларини ўрнатиш тавсияланади.
4.48. Ҳавонинг вентиляцияси ва кондициялаштириши билан қўшилган бассейнлар ва спорт залларининг ҳаволи иситиш тизимларида ҳавони рециркуляциясига йўл қўйилади.
4.49. Умумовқатланиш корхоналарида, жумладан газакхона (паловхона, кабобхона, лағмонхона, кафе-чойхона ва чойхоналарда) йилнинг совуқ даври учун ҳавонинг ҳисобий ҳарорат ва ҳаво алмаштириш карралилиги 34-жадвалдан қабул қилиниши керак.
34-жадвал
Хоналар
Параметрлар
Барча климатик ҳудудларда ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °C
а) ошхона билан ёндош бўлмаган овқатланиш заллари ва мижозлар учун бошқа хоналаридан, пишириш цехлари ва ювиш хоналаридан;
б) ишлаб чиқариш (пишириш ва ювиш цехлари мустасно), омборхоналар ва маъмурий хоналардан;
в) маҳсулотларни сақлаш учун совутиш камераларидан;
г) овқат чиқиндиларини сақлаш учун камералардан.
4.52. Пишириш цехларида, кондитер пишириқлари ва нон-бўлка маҳсулотлари учун хоналарда ва ювиш хоналарида ҳаво сўриб чиқариш камида ушбу хоналарнинг икки карра ҳажмига ҳавони киритишдан ошиб кетмаслиги шарт, сўриб чиқаришни компенсациясини эса овқатланиш заллари орқали назарда тутиш лозим.
4.53*. Сиғдираолишлик миқдоридан қатъий назар ресторанларнинг овқатланиш залларида совутилмаган ташқи ҳаволи вентиляция билан бирга кондициялаштириш ёки рециркуляцияли ҳавосовутгичлардан фойдаланиш назарда тутилиши лозим.
4.54. Меҳмонхоналар, мотеллар, кемпинглар, санаториялар, дам олиш муассасаларининг хоналарида йилнинг совуқ даври учун ҳавонинг ҳисобий ҳарорати ва ҳаво алмаштириш карралилигини 35-жадвалдан қабул қилиш лозим.
35-жадвал
Хоналар
Параметрлар
Барча климатик ҳудудларда ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °C
4.55*. Олий ва биринчи разрядли меҳмонхона ва мотелларда яшаш хоналари, номерларида совутилмаган ташқи ҳаволи вентиляция билан бирга кондициялаштириш ёки рециркуляцияли ҳавосовутгичлардан фойдаланиш назарда тутилиши лозим.
2-3 разрядли ва камроқ номерларда, ҳамда бир-икки қаватли меҳмонхона ва мотеллар биноларида, разрядидан қатъий назар, табиий уйғонувчан вентиляцияни қўллаш мумкин.
4.56. Ҳожатхонаси бор меҳмонхона номерлари ва санаториялар ётоқ комнаталаридан ҳавони чиқариб ташлаш ҳожатхоналар орқали амалга оширилиши керак, ҳожатхоналар бўлмаганда яшаш хоналаридан вентиляция каналлари орқали амалга оширилади.
4.57. Мотел ва кемпинглар қошидаги техник хизмат кўрсатиш станциялари учун алоҳида иситиш ва вентиляция қилиш тизимлари, ҳавонинг алмашиши карралиги ҳисоб китоб бўйича бўлиб, лойиҳаланиши шарт.
4.58*. Олий разрядли, ҳамда 1 ва 2 разрядли меҳмонхоналарнинг ресторанлари, кафелари ва овқатланиш залларида кондициялаштиришни кўзда тутиш лозим ёки совутилмаган ташқи ҳаволи вентиляция билан бирга рециркуляцияли ҳавосовутгичлардан фойдаланиш назарда тутилган ҳолда.
4.59. Бошқарув муассасалари, ҳокимиятлар, маҳалла марказлари, жамоат ташкилотлари, лойиҳа, конструкторлик, юридик фирмалар, ҳар хил йўналишдаги юридик идоралар, банк муассасалари, агентликлар, юридик фирмаларнинг биноларида совуқ давр учун ҳавонинг ҳисобий ҳарорати ва ҳаво алмаштириш карралиги 36-жадвалдан қабул қилиниши керак.
36-жадвал
Хоналар
Параметрлар
Барча климатик ҳудудларда ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °C
Эслатма: Н — нормаланадиган параметрлар, Ч и О — иссиқлик комфортининг чегаравий ва оптимал параметрлари.
4.60. Муассасалар, ҳокимиятлар, бюролар, лойиҳа ва конструкторлик фирмалари таркибига кирувчи нусха-кўпайтириш хизмати, техника таъмири устахоналари, ошхоналари, буфетлари, киноаппарат хоналари, аккумулятор хоналари ва бошқа ишлаб чиқариш хоналари учун мустақил ҳаво сўриб чиқарувчи вентиляция тизимлари лойиҳаланиши зарур.
4.61*. Йилнинг иссиқ даврида ишчи хоналарда ва ходимлар учун кабинетларда , конференц залларда, қўшимча хизмат хоналарида кондициялаштириш тизимини ўрнатган ёки совутилмаган ташқи ҳаволи вентиляция билан бирга рециркуляцияли ҳавосовутгичлардан фойдаланишлар ҳолда ҳаво муҳитини оптимал ёки иссиқлик комфорти чегаравий параметрларини назарда тутиш тавсияланади.
4.62. Муассасалар, бошқармалар, ҳокимиятлар, бюролар, офислар, лойиҳа ва конструкторлик фирмалари, банк ва юридик муассасалар, тижорат ва туристик агентликлар ва фирмаларнинг биноларида ходимларнинг ишчи хоналарида ва кабинетларида, даволаш — профилактика муассасаларида ҳавони марказлаштирилган рециркуляциясига йўл қўйилмайди.
4.63. Касалхоналар, касаллар доимо бўладиган корпуслар, туғруқхоналар, диспансер ва стационарли ижтимоий муассасалар, болаларнинг сутли ошхоналарини иссиқлик билан таъминлаш ишончлилигини 1 категорияга, бошқа муассасаларни эса 2 категорияга тааллуқли деб билиш зарур.
4.64*. 1 категориядаги иссиқлик истеъмолчилари учун бир бирига боғлиқ бўлмаган иккита кириш манбаидан ёки 1 категорияли иссиқлик манбаидан таъминланувчи ҳалқаланган иссиқлик магистралидан назарда тутилади ёки электр энергиясидан фойдаланиб резерв иситиш ва иссиқ сув таъминотларини назарда тутиш керак. Иссиқликнинг битта кириши бўлганда кимётозалагич ва аккумулятор бакларисиз сув иситиш қозони бор резерв қозонхона назарда тутилиши мумкин.
4.65. Даволаш муассасаларининг асосий хоналарида ҳисобий ҳароратни ва ҳаво алмаштириш карралигини 37-жадвалдан қабул қилиш лозим. Бошқа хоналар учун ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг бошқа типдаги бинолари учун уларни амалдаги лойиҳалаш норматив ҳужжатлари ва қўлланмаларига мос равишда қабул қилиш керак.
4.66. Даволаш муассасаларининг иситиш тизими иститгич ускуналари силлиқ юзали бўлиши шарт ва, қоида бўйича, улар деразалар остига нишасиз ўрнатилади. Асосланган ҳолатларда уларни ички тўсиш конструкцияларига илиш мумкин.
Даҳлизларда, зинапоя катакларида ва оширилган санитар — гигиеник талаб қўйиладиган хоналарнинг атрофида бўлмаган ички йўлакларда пўлат конвекторлар қўлланиши мумкин.
Зинапоя катакларини ва даҳлизларни иситгич жавонлари билан иситилишига йўл қўйилмайди.
Асептик шароитларни таъминлаб берувчи талаб қўйиладиган хоналарда қувурўтказгичлар ва арматуралар ёпиқ ҳолда ўтказилади.
4.68. Касалхона биноларидаги вентиляция ҳаво оқимини «ифлос И» ҳудудчалардан (хоналардан) «тоза Т» ва «жуда тоза ЖТ» ҳудудчаларга ўтиб кетишини чеклаши шарт. Бўлимларнинг (хоналарнинг) ҳудудчаларга мос равишда категориялари 37-жадвалда кўрсатилган.
Бир биридан ҳаво оқими ўтишига йўл қўйилмайдиган бўлимлар ёки хоналар гуруҳи шлюз хоналари билан ажратилиши даркор. Шлюзга бериладиган ёки ундан чиқариб ташланадиган вентиляция ҳавоси сарфи ҳисоб китоб билан аниқланади.
37-жадвал
Т/р
Хоналар
Хоналарда ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °C
Хоналарда ҳаво алмашиши карралиги, 1 соат
Хоналарнинг тозалик бўйича категорияси
Табиий вентиляцияда ҳаво чиқариб ташлаш карралиги
киритиш
чиқариш
1
2
3
4
5
6
7
1.
Катта ёшли касаллар учун палаталар, болалар бўлимининг оналар учун хоналари, гипотермия хоналари
Н 20
Ч 20 — 27
О 24 — 26
80 м3/ч 1 койкага
Ҳисоб китоб бўйича, аммо койкага 80 м3/соат дан кам эмас Шундай
Палата бўлимларида йўлакларнинг икки томонида қурилмалар бўлган ҳолатларда елвизак шамоллатишга йўл қўйилмайди.
Эслатма: Радиологик бўлимларнинг вентиляциясини радиоактив моддалар билан ишлаш ва нурланишнинг ионизациялашадиган бошқа манбалари асосий қоидаларига, ҳамда радиацион хавфсизликнинг амалдаги нормалари ва улар асосида ишланган тармоқ ҳужжатларига мос лойиҳалаш зарур.
4.70. Аралашган тузилмали ва ҳар бир хоналар гуруҳига ҳар хил санитар-гигиеник талаблар қўйилган бинолар учун, ҳамда ҳар хил давомли иш вақти бўлганда ҳар бир гуруҳ хоналар учун алоҳида вентиляция тизимини назарда тутиш лозим.
Операция блоклари учун алоҳида ҳаво киритиш ва чиқариш вентиляциялари тизимини назарда тутиш керак (асептик ва септик бўлимлар учун алоҳида); реанимация заллар ва интенсив терапия палаталари учун (кўчадан келувчи ва касалхона бўлимларидан тушувчилар учун алоҳида); туғруқхона, касалхоналарнинг ва туғруқхоналарнинг акушерлик бўлимлари палаталарида, янги туғилган, чала туғилган ва шикастланиб туғилган гўдаклар палаталарида — физиологик ва обсерватория бўлимлари учун алоҳида.
4.72. Юқумли касалликлар касалхонасида (бўлимларида) бокслашган палаталарга ҳаво берилиши шлюз орқали амалга оширилиши шарт, у ерда палатага ҳаво киришини зич ёпилмайдиган эшик притвори орқали бўлишини таъминлайдиган ҳаво зичланиши ҳосил қилган ҳолда.
4.73. Лаборатория хоналарида маҳаллий сўриб олиш ва умум алмашув ҳаво чиқарилишларни битта вентиляция тизимига қўшиш мумкин.
Родонли лабораторияда ҳаво сўриб ташқарига чиқарувчи жавон механик чиқаришдан ташқари сўриб олувчи вентилятор тўхтатилганда ишга тушириладиган табиий вентиляцияли бўлиши керак.
4.74. Маиший хизмат, ателье, кир ювиш (ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи кир ювиш корхоналари мустасно), кимёвий тозалаш, оёқ кийим таъмири, кийим, маиший техника устахоналари ва шунга ўхшаш ишлаб чиқиш корхоналарида ҳаво ҳисобий ҳарорати ва ҳаво алмашишини амалдаги лойиҳалаш нормаларига ва техник топшириққа мос қабул қилиш даркор.
Ҳавонинг ҳарорати ва ҳаво алмашиши карралиги тавсиялари 38-жадвалда келтирилган.
38-жадвал
Хоналар
Параметрлар
Барча климатик ҳудудларда ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °C
Буюртма қабули ва улашиш, маданий-маиший мўлжалидаги предметлар прокати, фотография, ювилер ва гравер ишлари, овоз ёзиш студиялари хоналари
Н
18
Ёндош хоналар билан баланси бўйича, аммо камида 2
Д
Кийим, бош кийим тикиш ва таъмири, оёқ кийим ва чарм галантерияси ясаш ва таъмири, метал ва пластмас буюмлар, соат, оптика, мусиқа асбоблари таъмири, жилдлаш ишлари хоналари
Н
18
Ҳисоб китоб бўйича, аммо камида 3
Р1
Радиоаппаратура ва телевизор таъмири хоналари
Н
18
Ҳисоб китоб бўйича, аммо камида 5
Р1
Ашёларга ишлов бериш хоналари
Н
18
Ҳисоб китоб бўйича, аммо камида 10
Р1
Кимёвий тозалаш
Н
18
Ҳисоб китоб бўйича
Р1
Кир ювиш хоналарида қабул қилиш, сортларга ажратиш и кир кийимларни сақлаш хоналари
Эслатма: Ўринлари 5 тагача бўлган корхоналарда маҳаллий сўриб олувчи тизими бўлмаса табиий уйғонувчан ҳаво чиқариб ташлаш вентиляциясини назарда тутиш мумкин.
Сув таъминоти ва канализация
4.75. Жамоат биноларида хўжалик-ичимлик, ёнғинга қарши ва иссиқ сув таъминоти, канализация ва сув кетказиш тизимларини назарда тутиш лозим, улар амалдаги норматив ҳужжатларга асосланган ҳолда лойиҳаланиши керак.
Аҳоли яшаш пунктларининг канализацияси бор туманларида бунёд этиладиган барча типдаги жамоат биноларида ички сув таъминоти ва канализатсияси тизимларини назарда тутиш шарт.
4.76. Барча типдаги жамоат биноларида ички сув қувури тизимини қуришда тозалаш инвентарлари сақлаш хоналаридаги, шахсий гигиена комнатасидаги, душхонадаги, ҳожатхоналардаги, тиб пунктларидаги, ошхона, буфет, кафетерийлардаги ювиш, юз-қўл ювиш ёки қўл ювиш жиҳозларига ва бошқа лойиҳа топшириғига асосан хоналардаги жиҳозларга совуқ ва иссиқ сувларни тортиб бориш назарда тутилиши керак.
4.77. Иссиқ сув ҳарорати жўмракдан тушишида иссиқ сув таъминоти тизимидан қатъий назар 50 °C дан кам эмас ва 75 °C дан кўп бўлмаган қилиб қабул қилинади, бундан болалар мактабгача муассасалари хоналаридаги душ ва юз-қўл ювиш жиҳозлари жўмрагидан тушадиган иссиқ сув ҳарорати мустасно, уларда ҳарорат 37 °C дан ошмаслиги шарт.
4.78. Ёнғинга қарши ички водопровод КМК 2.04.01 га ва 18-иловага мос назарда тутилиши керак.
4.80. Озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридаги овқат чиқиндилари учун камераларнинг шлюзи бачокларни ювиш учун ювиш жиҳозлари ва юз-қўл ювиш жиҳозлари билан таъминланиши даркор.
4.81. Ҳаммомларда ва кир ювиш хоналарида водопроводнинг иккита тизими назарда тутилиши мумкин: хўжалик — ичимлик — ташқи тармоқдан, ишлаб чиқариш — балансловчи баклардаги қўшимчадан. Ишлаб чиқариш тизими водопроводини контраст микробассейнларига ва совунли, буғли, душ ва ваннали хоналарга ўрнатиладиган санитар жиҳозларга улаш мумкин, қолган жиҳозлар хўжалик-ичимлик тизимига уланади.
4.82. Ҳожатхоналарни, душхоналарни, совунли, буғли ҳаммомларни, очиқ ва ёпиқ бассейнлар ҳовузлари атрофидаги йўлакчаларни, ҳаммомларни, балчиқ билан даволаш хоналарини, трибуналарни, очиқ спорт иншоатлари ва кинотеатрларининг томошабинлар ўтирадиган жойларини, кир ювиш хоналарини ювиш ва тозалаш учун совуқ ва иссиқ сув уланган сув қуйиш кранлари ўрнатилиши лозим. Операция олди хоналари, туғдиришга тайёрлаш хоналари, ваннахоналари, икки ва ундан кўп унитазлар билан жиҳозланган ҳожатхоналари, клизмахоналари, юқимли касалликлар бўлимларининг бокс ва яримбокслари хоналари, клёнкаларни ювиш ва қуритиш хоналарида совуқ ва иссиқ сув қуйиш кранлари ва траплар ўрнатилиши назарда тутилмоғи лозим.
4.83. Бассейнлардаги сув ҳисобий ҳарорати уларнинг мўлжалланган йўналиши бўйича қабул қилинади, аммо барча ҳолларда улар ҳарорати камида 24 °C ва кўпи билан 30 °C бўлиши керак. Сауна қошидаги бассейнлардаги сув ҳарорати 18 °C дан камроқ бўлиши мумкин.
Бассейн ҳовузларига қуйиладиган сув ҳарорати 37 °C дан ошиб кетмаслиги шарт. Қишда очиқ бассейнларга қуйиладиган сув ҳарорати санитар назорати органлари билан келишилган ҳолда оширилиши мумкин.
4.84. Бассейнлар ванналарини тўлдириш вақти 24 соатдан ошмаслиги, сувини чиқариб ташлаш 12 соатдан ошмаслиги зарур. Тўлдириш ва чиқариб ташлаш оралиғидаги вақт ваннани ва жиҳозларни тозалаш санитар ишлов беришга сарфланади.
Бассейн ваннасидаги сувни алмаштириш бассейннинг йўналиши бўйича, аммо бир ойда бир мартабадан кам бўлмаслиги шарт.
4.85. Бассейнлардаги сув алмаштириш суткада сувнинг рециркуляцияси билан ва ҳовуз ҳажмининг 10% идан кам бўлмаган тоза сув киритиш йўли билан амалга оширилади. Бунда тўлиқ сув алмашишига кетадиган вақт 12 соатдан ошиқ қабул қилинмаслиги зарур.
Дезинфекциялаб рециркуляциясиз тинимсиз тоза сув билан таъминлашга (бир марта фойдаланадиган) йўл қўйилади.
4.86. Бассейнларнинг ҳовузларидаги циркуляция сувини тозалаш сув таъминоти ташқи тармоғи ва иншоатларини лойиҳалаш бўйича амалдаги норматив ҳужжатларга мос олдиндан коалгуляцияланган фильтрлар билан амалга оширилади.
4.87. Бассейнларда ванна сувини дезинфекция қилиш назарда тутилиши зарур. Дезинфекция санитар назорат органлари рухсат этган моддалар ва воситалар билан амалга оширилиши керак. Дезинфекция моддалари рециркуляция тизими қувурларига фильтрдан олдин, тинимсиз ҳовузга сув киритилишида эса — сув киритиш жойида қўшилади.
4.88. Бассейнларни лойиҳалашда сув сарфи ва йиллик иссиқлик юки иккита режимга ҳисобланиши зарур: бассейн ванналарини тўлдиришда ва берилган ҳароратни сақлаб туриш учун сувни иситишни ҳисобга олган ҳолда фойдаланишда.
4.89. Канализацияси йўқ ҳудудларда ички сув таъминоти тизимини қуришда маҳаллий тозалаш иншоати билан ички канализация тизимини назарда тутиш лозим.
Ички канализация тизими йўқ бўлганда ички сув қувури тизимини қуриш мумкин эмас.
4.90. Аҳоли яшаш пунктлари ва қишлоқ жойлардаги канализатсияси йўқ ҳудудларда алоҳида жойлаштирилган ерга қазилган типдаги ҳожатхоналар билан қуйидаги бино ва иншоатлар жиҳозланиши мумкин (баландлиги, қоида бўйича, 2 қаватдан кўп эмас):
жойи 90 гача бўлган болалар мактабгача муассасалари — чиқиндиларини олиб кетишни ташкил қилган ҳолда;
мактаблар ва интернат-мактаблар, касб ҳунар коллежлари (ошхона, шифокор кабинети ва кимё хоналари учун сув қувукри ва ўйиққа тушириладиган канализация қурилиши шарти билан);
ўрни 50 тагача бўлган жамоа овқатланиши корхоналари (чойхоналар, кафелар, газакхоналар, кабобхоналар);
бошқарув органлари, ҳар хил йўналишдаги идоралар, офислар, фирмалар, бюролар бинолари (баландлиги 2 қаватдан ошмаган);
баландлиги 1-2 қават 50 ўрингача меҳмонхоналар, мотеллар ва кемпинглар;
болалар ёзги оромгоҳлари, дам олиш базалари, сиғдираолишлик миқдори 240 ўрингача туристлар базалари ошхоналаридан чиқинди сувлар учун ер қудуғига чиқариш билан;
сиғдираолишлик миқдори 500 ўрингача кинотеатрлар и клублар;
тирларнинг отиш галереялари ва алоҳида жойлашган очиқ тирлар;
очиқ текис иншоатлар, жумладан томошабинлар учун 300 ўрни борлари;
спорт иншоатларининг старт майдонлари — трамплинларнинг, тоғ чанғи трассаларининг ва бошқа;
бир сменада 25 ходимгача бўлган маиший хизмат корхоналари;
норматив актлар ёки вазирлик, қўмита ёки таъсис йўналиши бўйича идораларнинг қарорларига мос бошқа ўринлари кўп бўлмаган жамоат муассасалари.
4.91. Бошқа йўналишга мўлжалланган ёки уларга олд қурилган савдо, жамоат овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг канализация тизими ушбу биноларнинг канализация тизимидан ажратилган ҳолда назарда тутилиши шарт.
4.92. Маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар учун ички канализация тизимини, жумладан ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кир ювиш хоналарининг, лойиҳалаш маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндилари сувлари учун қўшилган ҳолда амалга оширилиши мумкин, лойиҳаланиши амалдаги нормалар бўйича бўлган кимёвий тозалаш, ҳаммом ва кир ювиш хоналари канализациялари бундан мустасно.
4.93. Жамоат биноларининг вентиляция ва кондициялаштириш тизими жиҳозларидан чиқувчи сувни чиқариш маиший канализация тармоғига ёки ирригация тармоғига уланиши лозим.
4.94. Ўтиш оёқ душлари ва ванналаридан, тошиб чиқадиган тарновлардан ва бассейнларнинг бўшатиш ва ювиш сувларини чиқариб ташлаш маиший канализация ёки ирригация тармоғига лойиҳаланиши шарт. Ванналарни канализация тармоғига улашда тармоқдан ваннага сув қайтиб кириш эҳтимоли олди олиниши керак.
4.95. Ишлаб чиқариш чиқинди сувларини чиқаришда ёғ тутиб қолувчи қурилмалар қуйидаги жамоат овқатланиш корхоналарида назарда тутилиши зарур:
хом ашёга ишловчи — залларида ўриндиқлар 200 дан кўп; ярим тайёр маҳсулотларга ишловчи — ўриндиқлари сони 500 дан кўп;
Болалар мактабгача муассасалари овқатланиш блоклари ёғ тутқичлар билан жиҳозланмайди.
4.96. Сменада ишлаб чиқариш унумдорлиги 1 тоннадан кўп сабзавот цехлари бор жамоат овқатланиш корхоналари учун бинодан ташқарида ифлос тиндиргич ва пўстлоқ тутгич қурилмалари назарда тутилиши шарт.
Электротехник қурилмалар
4.97. Жамоат биноларида электржиҳоз, электрёритгич, шаҳар телефон алоқалари қурилмаси, симли эшиттириш ва телевидение назарда тутилиши лозим. 10 кишидан кам ишловчи ходими бўлган айрим жамоат биноларида асосланган ҳолда телефон алоқаси қурилмаси ва телевидение назарда тутилмаслиги мумкин, болаларнинг мактабгача муассасалари, умумтаълим ва махсуслашган мактаблар, ўрта махсус муассасалар, меҳмонхоналар, бошқарув органлари ва аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш бинолари, банк муассасалари бинолари, суғурта агентликлари бинолари бундан мустасно.
Лойиҳа топшириғига, идоравий қурилиш нормалари талабларига ёки бино комфортлиги классига асосан айрим бинолар ва хоналар маҳаллий (ички) телефон алоқаси, маҳаллий симли эшиттириш ва телевидение, нутқнинг овоз кучайтиргичи, синхрон таржимаси қурилмалари, сигнализация, ёнғин ҳақида хабар берувчи тизим, газ чиқиши ҳақида хабар берувчи сигнализация, тутун ва сув тошиши сигнализациялари, муҳандислик қурилмалари автоматизация ва диспетчиризация тизимлари ва бошқа қурилмалар турлари билан, ҳамда электр пасттокли тармоқлари билан жиҳозланиши мумкин.
Автоматик ёнғин сигнализацияси тизимлари (АЁСТ) ва ёнғин ўчиргич автоматик қурилмалари (ЁЎАҚ) ЎзР ИИВ ЁҲББ нинг 21-мажбурий иловада келтирилган рўйхати бўйича назарда тутилади. АЁСТ ва ЁЎАҚ билан жиҳозланиши шарт конкрет хоналарнинг рўйхати объект лойиҳа топшириғида берилиши лозим.
Ёнғинни автоматик ўчириш учун ёниш бўлмаганда ишлаб кетадиган ёки зарари ёнғинда бўладиган зарарга яқин қимматли товар-ашёларга ва хоналарга шикаст етказадиган қурилмаларни ўрнатмаслик мумкин.
4.98. Жамоат биноларининг электр қабул қилувчилари электр таъминотининг ишончлилигини таъминлаш даражаси бўйича 19-иловадаги мос категорияларга тааллуқли бўлиши шарт. Категорияси янада юқори электр қабул қилувчиларнинг электр таъминоти ишончлилигига талаблар кичик категориядаги электр қабул қилувчилар тааллуқли бўлиши мумкин эмас.
4.99. Бино қаватлилигига боғлиқ электр таъминотининг ишончлилиги бўйича категориясини аниқлашда қаватлар сонига барча ер устки қаватлари, жумладан мансарда, техник қават, ҳамда цокол қават, агарда унинг тепа қопламаси ернинг режавий сатҳидан 2 м дан кам бўлмаган баландликда бўлганда, киритилади.
Бинонинг қисмларида ҳар хил қаватли қисмлар бўлса ҳар бир қисм учун қаватлик алоҳида аниқланади.
4.100. Ёнғинга қарши қурилмаларнинг ва қўриқлаш сигнализацияси электр қабул қилувчилари, жумладан ўт ўчирувчиларни ташийдиган лифтларнинг ҳам, ҳар хил киришларнинг ишончлилиги категориясига боғлиқ бўлмаган ҳолда таъминланиши шарт, а битта кириш жой бўлганда — ушбу кириш жойидан иккита линия билан. Бунда бошқа истеъмолчиларни ўчириш ёнғинга қарши қурилмаларнинг электр қабул қилувчиларини ўчириш билан боғланган бўлмаслиги керак.
4.101. Бино ва хоналарнинг қўриқлаш сигнализацияси жиҳозлари лойиҳа топшириғига асосан назарда тутилади.
4.102. Банк бинолари, омонат кассалари, офислар ва бошқа жамоат биноларида пул билан, қимматбаҳо қоғозлар билан, қимматли метал буюмлар билан операция амалга оширувчи хоналардаги иш жойлари тревога сигнализацияси билан жиҳозланиши шарт. Коммутатор қурилмаси жойи лойиҳа топшириғида берилади.
4.103. Яшинқайтаргич РД 34.21.122-87 асосида жамоат биносининг мўлжалланган йўналиши ва унинг жойлашган ҳудудида момақалдироқ бўлиш интенсивлигини, ҳамда телевизор антенналари ва телефон алоқаларининг тик қувурлари борлигини ҳисобга олган ҳолда назарда тутилиши керак. Яшинқайтаргич ўрнатилиши зарур бўлмаган ҳолатларда антенналарни ва тик қувурларни ерга симлаш атмосфера электрини ерга ўтказиб юбориш учун зарур.
4.104. Механик умумий вентиляцияси бор биноларда автоматик ёнғинга қарши сигнализация ва автоматик ёнғинўчиргичлар ишлаганда автомат ҳолда вентиляция ўчирилиши назарда тутилиши керак, агар ёнғинга қарши қурилмалар ва автомат ўчиргич бўлмаса марказлаштирилган жойдан вентиляцияни ўчириш зарур.
4.105. Жамоат биноларида ҳимоя ўчиргичи қурилмасининг ишлаши ток кучи 30 мА дан кўп бўлмаслиги, ишлаб кетиш вақти -100 мс гача бўлиши шарт.
Газ таъминоти
4.106. Табиий газда овқат тайёрлаш учун жиҳозлар ошхоналарда, ресторанларда, кафеларда, газакхоналарда ва маъмурий бошқарув органлари бинолари, идоралар, офислар, илмий-тадқиқот ташкилотлари, лойиҳа-конструкторлик бюролари, маҳалла турар-жой — фойдаланиш ташкилотлари, юридик ва банк муассасалари, санатория-курорт йўналишидаги муассасалар, дам олиш ва туризм, ҳаммом ва ҳаммом-соғломлантириш мажмуалари, кир ювиш хоналари, жисмоний тарбия — спорт бинолари ва иншоатларининг буфетларида рухсат этилади.
Киритиб қурилган, олд қисмига қурилган, том қисмига ва алоҳида қурилган иситиш қозонхоналарида газдан фойдаланиш мумкин, ертўла қисмда жойлашган қозонхоналар бундан мустасно.
Технологик мақсадлар учун асосий бинода ёки унинг олд қисмига жойлашган тиш даволаш поликлиникаларида марказлашган газ таъминотига рухсат этилади.
Жамоат овқатланиши, овқатланиш блоклари, ошхоналар, аптекалар, лабораторияларнинг ва бошқа асосий жамоат биносининг қўшимча хизматига киритиладиган марказий тайёрлаш хоналарида, ҳамда ахлат ёқиш учун печларда марказлашган газ таъминотига йўл қўйилади.
Жамоат биноларининг газ таъмини тизимларини КМК 2.04.08 га, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давтехназоратида тасдиқланган газ хўжалигида хавфсизлик қоидаларига мос лойиҳалаш зарур.
1-ИЛОВА Мажбурий.
ЖАМОАТ БИНОЛАРИ ВА ИНШОАТЛАРИНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИОНАЛ-ТИПОЛОГИК ГУРУҲЛАРИ РЎЙХАТИ
1. ЎҚУВ-ТАРБИЯВИЙ ЙЎНАЛИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН, ЎРТА ВА МАХСУС ОЛИЙ ТАЪЛИМ, КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ БИНОЛАРИ
1.1. Барча типдаги мактабгача муассасалар,мактаб-интернатларнинг ётоқ корпуслари, жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсонлари бор болалар учун махсуслашган ўқув-тарбиявий муассасалар
Ф 1.1
1.2. Умумтаълим муассасалари (мактаблар, академик лицейлар)
3.5. Ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари — ички ишлар бошқармалари, паспорт-виза, налог и таможня хизматлари, бошқа ўхшаш ташкилотлар.
Ф 4.3
3.6. Лойиҳа-конструкторлик ва илмий тадқиқот ташкилотлари (экспериментал ишлаб чиқариш махсус объектлари, махсус тажрибахоналар ва шунга ўхшашлар бундан мустасно.)*
Эслатма: 1. Ушбу илова кўрсаткичлари жамоат биноларини функционал-типологик гуруҳларининг келтирилган классификацияси доирасидаги объектлар, ҳамда кўп функцияли бинолар ва мажмуаларнинг лойиҳаланишига татбиқ этилади.
2. Функционал ёнғин хавфи класси бино ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ШНК2.01.02 нормалари ҳисобга олган ҳолда келтирилган. 2*-ИЛОВА
2*-ИЛОВА Мажбурий.
ТЕРМИНЛАР ВА АНИҚЛИК КИРИТИШ
Актив гелиотизим — иссиқ сув ёки иситиш мақсадларида қуёш энергиясини тутиш ва фойдаланиш учун махсус гелиотехник жиҳоздан фойдаланишга асосланган тизим.
Атриум — ёпиқ, қоида бўйича, баландлиги бўйича 3 ва ундан кўп қаватларни боғлайдиган, тепа қопламаси орқали табиий ёруғлик тушиб турадиган, кўп сатҳли эркин жой (бинонинг ёпиқ ички ҳовлиси).
Ички ҳовли — бино ёки мажмуа тизимидаги ички очиқ ҳовли, табиий ёруғлик ва хоналарни шамоллатиш шароитини таъминлайдиган, рекреация вазифасини бажарадиган бўшлиқ.
Кемпинг — меҳмонхона корхонаси, қоида бўйича, мавсумий типли, ҳамда лагер-машина туриши жойили, яшаш хоналарини ўз ичига олади (уйчалар, палаткалар, трейлерлар) ва хизмат кўрсатиш элементлари, жумладан автотуристлар машиналари учун ҳам.
Коллеж — касб эгаллашга ўқитиш ўрта махсус ўқув муассасаси (касб ва мутахассислик давлат классификатори бўйича).
Лаборатория — ишлашнинг махсус шароити ва технологик жиҳозланиши билан ўқитишга ёки ишлашга мўлжалланган хона (кимёвий, биологик, физика, электротехника ва бошқа тажрибахоналар).
Ёзги хона — очиқ ёки ярим очиқ иситилмайдиган хона; типлари бўйича фарқланади: лоджия-айвонлар, верандалар, терраслар, ички ҳовлилар.
Лоджия — бир томони ташқарига очиқ, тепа қопламаси бор, ён уч томони тўсилган, бўйлама чуқурлиги, орқа томонида жойлашган туташ хонага ёруғлик нури тушиши шарти билан, чегараланган хона.
Люк — эвакуация учун кириш-чиқиш тирқиши.
Мансард — фойдаланишга мўлжалланган бўғот ости хонаси.
Маҳалла маркази — ўз-ўзини бошқариш ва бўш вақтни ўтказиш учун турар-жой кварталларидаги жамоат хоналари мажмуаси.
Мотел — автотуристлар учун меҳмонхона хизмати корхонаси.
Жамоат бинолари — аҳолига маданий-маиший хизмат кўрсатишга мўлжалланган ҳар хил турдаги муассаса ва корхоналарни жойлаштириш учун бинолар.
Ертўла ёки цокол қаватининг бўлими — ёнғинга қарши тўсиқлар билан чегараланган (деворлар, перегородкалар, тепа қопламалари) бўлими; бўлим ичида хоналар у ёки бу оловбардошлик чегарасидаги перегородкалар билан ажратилиши мумкин.
Ёнғин бўлими — ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилган, ёнғин тарқалишига қаршилик кўрсатадиган бинонинг қисми.
Одамлар оммавий равишда бўладиган хона — одамлар доимий ёки вақтинчалик бўладиган (авария ҳолатларидан ташқари), бир кишига 1 м2 дан кўп 50 м2 ва ундан ортиқ майдонли хона, жумладан даҳлизлар, фойелар, ҳар хил йўналишга мўлжалланган заллар, нутқ сўзлаш аудиториялари, ресторанлар, дўконлар ва бошқалар).
Инсонлар доимий равишда бўладиган хона — инсонлар ўз фаолиятида узлуксиз икки соатдан ортиқ ёки иш вақтининг 50% ортиқ бўладиган хона.
Бинонинг реконструкцияси — ҳозирги даврда самарали фойдаланиш учун бинонинг режаю-ҳажмий ечимини, унинг ташқи кўринишини, асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларини (майдонини, қурилиш ҳажмини, сиғдираолишлик миқдорларини, қабул қилиш имкониятларини ва бошқалар), мўлжалланишини ўзгартиришга йўналтирилган ташкилий-техник ва қурилиш тадбирлари мажмуаси.
Пассив гелиотизим — бинони иситиш ёки вентиляциялаш учун қуёш энергиясини иложи борича кўпроқ тутиш ва фойдаланиш мақсадларида махсус назарда тутиладиган бинонинг ҳажмий-режавий ва конструктив ечимлари тизими.
Трибуна — томошабинлар учун қаторлари тепага олдингисига нисбатан бир текис кўтарилиб борадиган қилиб қурилган иншоат.
Мактаб — ўз ичига ўқитишнинг I ва II поғонасини оладиган: 1 — 4 синфлар (бошланғич мактаб) ва 5 — 9 синфлар (асосий, база мактаби), мактаб ёшидаги (7 — 15 ёшликлар) болалар учун умумтаълим ўқув муассасаси.
Бўғот — том қопламаси конструкциялари билан тепа қават тепа қопламаси орасидаги бўшлиқ.
Бинонинг қаватлари:
мансард — бўғотга жойлаштириладиган, фойдаланишга мўлжалланган қават;
ер усти — хоналари пол сатҳи ернинг режавий сатҳидан паст бўлмаган қават(лар);
ертўла — хоналарининг поли сатҳи ернинг режавий сатҳидан хона баландлигининг ярмидан кўп миқдорида чуқурда бўлган қават;
техник — муҳандислик жиҳозлари жойлаштиришга ва коммуникациялар ўтказилишга мўлжалланган қават: бинонинг пастки қисмида (техник ер пол ости), тепа қисмида (техник бўғот) ёки ўрта қисмида жойлаштириш мумкин;
БИНОЛАРНИНГ УМУМИЙ, ФОЙДАЛИ ВА ҲИСОБИЙ МАЙДОНЛАРИ, ҚУРИЛИШ ҲАЖМИ, ҚУРИШ МАЙДОНИ ВА ҚАВАТЛИКЛАРИНИ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБЛАРИ
1. Умумий майдон бинонинг барча қаватлари майдонларининг йиғиндиси сифатида аниқланади (техник, мансард, цокол, ертўла қаватлари майдонлари ҳам ушбу йиғиндига киритилади).
Бинонинг қавати майдони ташқи деворлар ички юзаси чегараларида ўлчанилади. Антресоллар, бошқа бинога ўтиш йўлаклари, томоша ва бошқа залларнинг ойналанган верандалари, галереялари ва балконлари майдонлари ҳам бинонинг умумий майдонига қўшилади. Қаватлараро тепа қопламаси бўлмаган (тепаси очиқ) хоналарнинг майдони умумий майдонни ҳисоблашда фақат бир қаватдаги майдони ҳисобга олинади.
Ташқи деворлар қия бўлса майдон пол сатҳи бўйича ҳисобланади.
2. Фойдали майдон бинога жойлаштирилган барча хоналарнинг майдонлари йиғиндисига тенг (заллардаги, фойелардаги ва бошқаларидаги балконлар ва антресоллар майдонлари ҳам қўшилади), зинапоялар катаклари, лифт шахталари, ички очиқ зинапоя ва пандуслар бундан мустасно.
3. Ҳисобий майдон бинога жойлаштирилган барча хоналарнинг майдонлари йиғиндисига тенг, ички йўлаклар, тамбурлар, ўтиш йўлаклари, зинапоя катаклари, лифт шахталари, ички очиқ зинапоялар, ҳамда муҳандислик жиҳозларини ва муҳандислик тармоқларини жойлаштириладиган хоналар майдонлари бундан мустасно.
Ўқувга мўлжалланган биноларнинг, даволаш-соғломлантиришга мўлжалланган биноларнинг, дам олиш уйларининг, клубларнинг ва бошқа муассасаларнинг рекриация-йўлак майдонлари ҳисобий майдонга қўшилади, жумладан дам олиш ёки хизмат кўрсатувчиларни кутиб туриш ёруғ холл-кармонлари ҳам.
Радиоузел, коммутацион хоналар, эстрада ва саҳна қошидаги ёрдамчи хоналар, киноаппарат хоналари майдонлари, ҳамда 1 м кенгликдан кам бўлмаган ва баландлиги камида 1.8 м бўлган нишалар, қўзғалмас киритиб ўрнатилган жавонлар (муҳандислик ниша ва жавонлари бундан мустасно) майдонлари ҳисобий майдон миқдорига киритилади.
4. Бўғот, техник бўғот, полидан тепа қопламасидан туртиб чиққан конструкциягача масофа 1.8 м дан кам бўлган техник ер пол ости майдонлари, ҳамда лоджиялар, тамбурлар, ташқи балконлар, портиклар, ташқи кириш жойлари, ташқи очиқ зинапоялар майдонлари бинонинг умумий, фойдали ва ҳисобий майдонлари ҳисобига киритилмайди.
5. Бино хоналарининг майдони пардоз қилинган деворлар ва перегородкалар юзаси оралиқларида, пол сатҳи бўйича, плинтусларни ҳисобга олмай аниқланиши зарур; мансард қаватидаги хоналар майдони қия шипгача 1.6 м бўлган жойлар оралиғи бўйича ҳисобланади.
6. Қурилиш ҳажми ер устки қурилиш ҳажми — ±0,00 сатҳдан бошлаб (ер устки қисми) ва ушбу сатҳдан паст (ер ости қисми) қурилиш ҳажмлари йиғиндиси сифатида аниқланиши керак.
Бинонинг ер устки ва ости қисмларининг қурилиш ҳажми ҳар бир қисмларининг тоза пол сатҳларидан бошлаб бинонинг ташқи юзалари бўйича ўраб турган конструкцияларни, ёруғлик туширувчи фонарларни, гумбазларни ва шунга ўхшаш конструкцияларни ҳисобга олган ҳолда аниқланади, туртиб чиқиб турувчи архитектура деталлари ва конструкция элементлари, ер пол ости каналлари, портиклар, террасалар, балконлар, бино остидан ўтувчи машина йўлаклари ва бино устунларига ўрнатилган ҳоллардаги бино таги бўшлиқлари ҳажмлари мустасно.
7. Бинонинг цокол сатҳи горизонтал қирқими бўйича, ушбу сатҳ ташқи деворларидан ташқарига туртиб чиқиб турувчи конструкция ва деталларнинг майдонларини ҳисобга олган ҳолда, бинонинг ташқи деворлари юзалари оралиғи бўйича, бино остидан ўтиш машина йўлаклари юзаларини, устунларга ўрнатилган жойлари бўлса, унинг майдонини ҳам қўшган холда, бинонинг қурилиш майдони ҳисобланади.
8. Бино қаватлар сонини аниқлашда барча ер устки қаватлари қўшилади, яъни техник, мансард, тепа қопламаси ернинг режавий сатҳидан камида 2 м юқори бўлган цокол қаватлари ҳам. Фақат энг юқори қават устидаги техник қават этажлар сонига киритилмайди.
Бинонинг турли қисмларида ҳар хил қаватлик бўлса, ҳамда бинони нишаб ерларга жойлаштирилганда нишаб ҳисобига қаватлар сони ошса, бино қаватлиги бинонинг ҳар бир қисми учун алоҳида аниқланади.
9. Дўконнинг савдо майдони савдо заллари майдони ва қўшимча хизмат кўрсатиш учун майдонлар йиғиндиси тарзида аниқланади (буюртмалар қабул қилиш ва тарқатиш заллари, кафетерия, барлар ва бошқалар).
4-ИЛОВА Мажбурий.
ЕРТЎЛА ВА СОКОЛ ҚАВАТЛАРИДА ЖОЙЛАШТИРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЖАМОАТ БИНОЛАРИНИНГ ХОНАЛАРИ РЎЙҲАТИ
Ертўла қаватлари
1. Бойлер хонаси; водопровод ва канализация насослари учун хона; ҳавони вентиляция и кондициялаштириш камераси; бинонинг муҳандислик-технологияси жиҳозлари учун бошқарув хона ва бошқа хоналари; лифтларнинг машина бўлимлари.
2. Биринчи қаватдан ташқарига чиқиш даҳлизлари; кийим-кечак алмаштириш хоналари, ечиниш хоналари, ҳожатхоналар, гигиена кабиналари, душхоналар, чекиш хоналари, кийим ва инвентар хоналари, буюмларни сақлаш камералари.
3. Омборчалар, омборхоналар (осон аланга оладиган ашёлар ва категорияси А ва Б бўлган ёнувчан суюқликлар омборхоналари бундан мустасно), макулатура йиғиш ва сақлаш хоналари.
4. савдо залларининг майдони 400 м2 бўлган озиқ-овқат ва ноозиқа дўконлари (осон аланга оладиган ашёлар ва ёнувчан суюқликлар савдосидан ташқари); шишатаралар қабули, контейнерлар сақлаш тозалаш инвентарлари хоналари.
5. Кўпи билан 100 ўринли умумовқатланиш корхоналари (санатория, мактаб, ўрта махсус ўқув муассасаларининг ошхоналари заллари бундан мустасно).
6. Даволаш муассасаларида: санитар ўтказиш жойлари; дезинфекциялаш хоналари; техника хавфсизлиги хоналари; кирхоналар; омборчалар; юк тушириш ва распаковка хоналари; мармит аравачаларни сақлаш ва ювиш хоналари; радиоктив моддаларни сақлаш хоналари, радиоктив моддалар билан кирланган чиқинди ва кирхоналар, компрессор хоналари, ҳамда дезинфекция, стерилизация, ювиш ва қуритиш хоналари (чойшаб, холст, брезентлар кленкалари ва бошқалар), вақтинчалик мурда сақлаш, гипс сақлаш, даволаш балчиғини тайёрлаш ва уни регенерация қилиш хоналари.
7. Кийимларни дазмоллаш ва тозалаш хоналари; кийим ва оёқ кийимларни қуритиш хоналари; кир ювиш хоналари.
8. Лабораториялар ва махсус кабинетлар (технологик асослаш бўйича), техника хавфсизлиги хоналари.
9. Ёнғин ва санитар хизмати рухсати бўйича, жиҳозларни таъмирлаш устахоналари (таълим ва даволаш-профилактика ўқув устахоналаридан ташқари).
10. Маиший хизмат қабули пунктлари; кўргазмалар заллари; лабораторияси билан фотоателье заллари; прокат пункти хоналари, ёрдамчи ва қўшимча хоналар, банкетлар заллари.
11. Радиоузеллар, кинофото лабораториялар; телевидения ёпиқ тизими хоналари.
12. Ўқотар тирлар, спорт заллари, тренировка ва томошабинлар ўриндиқлари бўлмаган жисмоний тарбия — соғломлантириш хоналари; омборчалар ва инвентар хоналар; биллиард хоналари; кегельбан ўйини хоналари; тренерлар хоналари, инструкторлар хоналари, массаж хоналари, ёрдамчи хоналар.
15. Катталар учун клуб ва ўйингоҳ заллари, репитиция заллари, бир вақтда келувчилар сони ҳар бир бўлимда кўпи билан 100 киши бўладиган ва девор, шиплари ёнмас ашёлардан бўлган диско клублар.
16. Оркестр чуқурликлари; дирижёр ва оркестрант комнаталари; трюм саҳналари, эстрадалар, ареналар.
17. Юк сақлаш камералари; юк тушириш ва саралаш учун хоналар.
1. Ертўлага жойлаштирилишига рухсат этилган барча хоналар.
2. Маъмурий-хизмат кўрсатиш хоналари, идора хоналари, рухсатномалар бериш хоналари, маълумот бериш хоналари, регистратуралар, жамғарма ва бошқа кассалар; банк бўлимлари, транспорт агентликлари; касалларни тузалганидан кейин кузатиб қўйиш хоналари; даволаш муассасалари ва санаторияларнинг марказий кирхоналари.
5. Тури ва сиғими ҳар-хил бўлган умумовқатланиш корхоналари, жумладан ўқув муассасаларидаги, санатория-профилакториялардаги ошхоналар, стационарларнинг овқатлантириш блоклари.
6. Озиқ-овқат ва ноозиқа моллари дўконлари (енгил аланга олувчан ва ёнувчан суюқликлар савдоси бундан мустасно).
7. Сув билан даволовчи муассасалардаги родон ва сероводород сувларини тайёрлаш лабораториялари.
8. Устахоналар, жумладан санитар ва ёнғинга қарши хизмати рухсат этган ўқув ва маиший хизмат кўрсатиш йўналишдагилар.
Эслатма: 1. Отмоска сатҳидан кўпи билан 0.5 м чуқурликда бўлган цокол қаватларида жойлаштирилиши мумкин бўлган жамоат биноларининг хоналари 2.11 бандда кўрсатилган.
2. Ертўла ва цокол қаватларида жойлаштириладиган гараж-тўхтаб туриш жойлари бўйича санитар-гигиеник ва ёнғинга қарши нормалар, автотўхтаб туриш жойларини лойиҳалаш нормалари (СНиП 21-02-99*) ҳисобга олиниши шарт.
5-ИЛОВА Тавсиявий
СОҒЛОМЛАНТИРИШ, ДАМ ОЛИШ ВА ТУРИЗМГА МЎЛЖАЛЛАНГАН МУАССАСАЛАРДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ХОНАЛАР
4. Ҳар бир 10 ўринга ечиниш хонаси билан душхоналар
болалар оромгоҳида ҳар бир 15 ўринга
1 кабина (1,8x0,9 м)
1 кабина
5. Болалар соғломлантириш муассасаларининг ҳожатхоналари (болалар ва қизлар учун алоҳида)
1 унитаз 15 қизга
1 унитаз и 1 писсуар 20 болага
Эслатма: 1. Ёзда ишлайдиган дам олиш ва туризм муассасаларида юз-қўл ювиш хоналарини шийпон тагига жойлаштириш мумкин (майдони 0,2 м2/киши ҳисобидан).
2. Ҳожатхоналарни алоҳида блокларда (40 — 60 кишилик яшаш гуруҳларига) жойлаштириш мумкин, қоида бўйича, 25 м масофадан ортиқ ва 75 м масофадан ошмаган узоқликда.
7-ИЛОВА Тавсиявий
СПОРТНИНГ ҲАР ХИЛ ТУРЛАРИ УЧУН ЁПИҚ ЗАЛЛАРНИНГ ЎЛЧАМЛАРИ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Қурилиш ўлчамлари
1 сменада қабул қила олиш қобилияти, киши
Қўшимча талаблар
Узунлик
Кенглик
Пастга туртиб чиқувчи конструкциягача бўлган баландлик
1
2
3
4
5
6
1. Акробатика 1 комплект табел жиҳозига
36
18
6 — 8
8 — 20
Мусобақалар учун майдонча 38x20 м (оптимали: 43x20 м)
2. Баскетбол 1 майдонига ва 1 комплект табел жиҳозига
36 (30)
18
7
20
Ўйин майдони 26x14 м. Томошабинларни майдон чегарасидан жойлаштириш узоқлиги 2 м дан кам бўлмасин
3. Бокс 1 рингга
24 (18)
12
4
8 — 20
Мусобақалар учун зал камида 30x18 м (ринг 14x14)
4. Классик кураш (1 гиламга); дзюдо (1 татага)
36 (24)
18 (15)
4
24
Мусобақалар учун зал камида 36x18 м (гилам 17x17)
5. Волейбол (1 майдонга)
36
(24)
18 (15)
8
12 — 24
Ўйин майдони 18x9 м. Томошабинларни майдон чегарасидан жойлаштириш узоқлиги ён томонида 8 м дан, бўйлама томони бўйича 5 м дан кам бўлмасин
6. Гандбол (1 майдонга)
45 — 48 (42)
24
6
24
Тренировка машғулотлари учун 42x20 м
7. Спорт гимнастикаси (1 комплект табел жиҳозига)
36 (30)
18
6 — 8
8 — 20
Мусобақалар учун зал ўлчами 42x20 м бўлиши шарт, оптимал 48x24 м
8. Бадиий гимнастика (1 майдонга)
30 — 36 (24)
18 (15)
7-8
8 — 16
Мусобақалар учун зал ўлчами 36x18 м бўлиши шарт
9. Теннис (1 майдонга)
36
18
8-9
9 — 16
Ўйин майдони: якка учувчилар учун 24x9 м, жуфт учувчилар учун 24x12 м.
Мусобақалар учун зал ўлчами камида 42x20 м бўлиши шарт
10. Конкида фигурали учиш
65
35
6
20
Арена 61x30 м
11. Минифутбол
65
35
6 — 8
22 — 30
Арена 61x30 м
12. Залда футбол
96
48
15
30
Арена 90x45 м
13. Муз устида хоккей
65
35
6
30
Арена 61x30 м
* Қурилиш ўлчамлари залнинг қурилиш ўқлари бўйича берилган (зал ичига ўқдан боғлаш 0.5 м дан ошмаслиги шарти билан); қавс ичларида ўқув-тренировка машғулотлари учун рухсат этилган ўлчамлар.
Эслатма: 1. Универсал спорт заллари бир неча турдаги спорт ўйинлари учун габаритларга эга бўлиши керак.
2. Жадвалда кўрсатилган баландлик ўйин майдони тепасида таъминланиши керак; майдон ташқарисидаги ҳажмларда баландликни камайтириш мумкин, лекин камайиш умумий ўлчамлар чегарасида 3 м дан ошмаслиги шарт. Мусобақалар учун максимал баландлик таъминланиши зарур.
3. Мактаблар ва ўрта махсус ўқув муассасалари ўқувчиларининг ўқув-тренировка машғулотлари учун универсал спорт залларининг қабул қилиш қобилияти: 12x24 м — 30-35 киши 1 сменада; 30x18 м ва 36x18 м — 35-50 киши 1 сменада; 42x20 м ва 45x24 м — 60 киши 1 сменада
8-ИЛОВА Тавсиявий
ЎҚУВ-ТРЕНИРОВКА ВА СОҒЛОМЛАНТИРИШ МАШҒУЛОТЛАРИ УЧУН БАССЕЙНЛАР ҲОВУЗЛАРИНИНГ ҲИСОБИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ
4. Оёқ ювиш ванналари — шуғулланувчилар учун ечиниш хоналарида
20 нафар шуғулланувчига 1 та ванна (1,0x0,85)
5. Раковинлар ёки ювиш жиҳозлари-бассейнларнинг хлоратор тамбури ва хлор омборида, тозалаш инвентарлари хонасида
Ҳар бир хонада 1 та раковин ёки ювиш жиҳози
Б. Томошабинлар учун
1. Ёпиқ иншоатлар
75 — 100 аёлга 1 та унитаз, 150 нафар эркакка 1 та унитаз ва 2 та писсуар
2. Очиқ иншоатлар
100 аёлга 1 та унитаз ва 500 эокакка 1 та унитаз ва 5 та писсуар
Эслатма: 1. Санитар приборлари спорт иншоати типи ва эркаклар ва аёллар сонларининг нисбатини ҳисобга олган ҳолда технологик ҳисоб-китоб бўйича қабул қилиниши зарур.
Ечиниш хоналарининг қошида душхонаси билан ҳожатхона бўлиши мажбурий (камида 1 та унитаз), ҳожатхоналарда қўл ювиш жиҳози бўлиши керак ва ечиниш хонасига ўтиш тамбур-шлюз орқали бўлиши шарт.
2. Очиқ иншоатлар учун санитар-маиший хоналарнинг блоклари (ечиниш хонаси, душхона, ҳожатхона) кўпи билан 150 м масофада жойлаштирилиши шарт.
Очиқ бассейнлар қошида ечиниш ва душхоналари (ҳожатхонаси билан) тўғридан тўғри бассейн ваннасига тақалиб жойлаштирилиши шарт.
3. Томошабинлар учун ҳожатхоналар ҳар бир бўлимда кўпи билан 30 та жиҳозга ҳисоблаб назарда тутилади. Заллар ва манежлар қошидаги ҳожатхоналар кўпи билан 75 м масофада, очиқ иншоатлар қошидагилари эса кўпи билан 150 — 200 м масофада жойлаштирилиши зарур.
10-ИЛОВА Тавсиявий
КЛУБЛАР ВА ТОМОША МУАССАСАЛАРИНИНГ ДАҲЛИЗЛАРИ ГУРУҲИ ХОНАЛАРИНИНГ ҲИСОБИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳисобий кузатиш нуқтасидан кўринишни ясашда *6олди қаторда ўтирган томошабиннинг кўзи сатҳидан ушбу нуқтага йўналтирилган кўриш нурининг кўтарилиши 0.14 м қабул қилиниши тавсия этилади (реконструкцияда 0.12 м бўлиши мумкин).
Ўтирган томошабиннинг кўз сатҳи баландлиги пол сатҳидан 1.2 м қилиб қабул қилинади.
Кино намойиши пайтида томошабинлар зали ва киноэкран параметрлари
* Ш, В ва Г параметрларда индекслар экранларни белгилайди: ф — кенгформатли, ш — кенг, к — кашетирланган, о — оддий.
*2 Қавслар ичидагилар — клублар, театрлар ва мавсумий ишлайдиган кинотеатрлар учун
*3 Маҳаллий ишлаб чиқарилган кинопроексион жиҳоз фойдаланилганда — камида 34.5 м.
*4 Клуб ва театрларда кўпи билан 9° қабул қилиниши мумкин.
*5 Товушни бир каналли чиқарилганда ёки товуш кучайтиргични экран томонларига жойлаштирилганда 0.1 — 0.3 м га йўл қўйилади.
*6 Кинотеатрларда — киноэкраннинг пастки зихи.
12-ИЛОВА Мажбурий
САҲНА ТЕПА ҚОПЛАМАСИДА ЁНҒИНГА ҚАРШИ ДАРПАРДА ВА ТУТУН ЛЮКЛАРИНИНГ ҚУРИЛМАЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
1. Ёнғинга қарши дарпарда полотноси газўтказмас ва қурилиш порталининг ора ўйиғини ён томонларидан 0.4 м ва тепадан 0.2 м қоплаб туриши керак.
Декорация омборларининг ёнғинга қарши дарпарда ва ёнғинга қарши эшикларининг (шторларининг) синчини ҳисоблашда томошабинлар заллари томонидан горизонтал босим ҳисобга олинади, яъни саҳнанинг ҳар бир метр баландлигига 10 Па босим, планшетдан том қопламаси конёкигача 1.2 оғирлатувчи коэффициент қўллаб, қабул қилинади. Металл синч элементларининг эгилиши ҳисобий пролетнинг 1/200 дан ошмаслиги керак.
Ёнғинга қарши дарпарда ҳаракати тезлиги камида 0,2 м/с билан ўз оғирлик кучи асосида ҳаракатланиши керак. Дарпарда ҳаракатини масофадан бошқариш уч жойдан кўзда тутилиши керак: ёнғин постидан, саҳна планшетидан ва ёнғинга қарши дарпарда лебедкаси хонасидан.
Дарпардада унинг кўтарилиши ва тушишини англатадиган товуш ва ёруғлик сигнализацияси бўлиши шарт.
2. Люкларнинг очиқ ҳолдаги кесими майдони ҳисоб-китоб билан ёки трюм полидан саҳна тепа қопламасигача колосникали саҳнанинг ҳар 10 м баландлигига 2.5% га тенг қилиб қабул қилинади.
Люкларнинг клапанлари очилиши уларни ушлаб турувчи қурилмадан ечилиши билан ўз оғирлик кучи таъсирида таъминланиши керак, бунда клапаннинг периметри бўйича кромкаларида ёпишиб қолиш кучини, 0,3 кН/м қабул қилиб, ҳисобга олиш керак.
Люкларнинг клапанларига хизмат қилувчи лебедка саҳна планшетидан, ёнғин постидан — диспетчер хонасидан ва ушбу лебедка хонасидан масофадан бошқариш имкониятили бўлиши керак.
Ёпиқ зал ва очиқ майдондаги сотувчилар учун кийим-кечак алмаштириш хонаси, ҳожатхона ва бошқа хоналар
технологик
ҳисоб-китоб бўйича
-"-
Мижозлар учун ҳожатхоналар (алоҳида блокдаги жамоат ҳожатхонаси)
Торози, касса аппарати, савдо қилиш инвентари сақлаш ва бериш хонаси
4 — 6
20 — 25
20 — 25
Эслатма: 1. Бозорларнинг хоналари майдони маҳаллий шароитлар бўйича лойиҳа топшириғида берилади (савдо ўринлари сони, савдо ҳажми ҳисобга олинган ҳолда).
2. Мавсумий савдо учун ёпиқ савдо жойлари ва очиқ майдонлар назарда тутилади.
3. Ҳудудда чиқиндилар контейнерлари, бозор ички транспорти, тозалаш механизмлари, жамоат ҳожатхоналари учун жойлар назарда тутилиши зарур (жиҳозларнинг ёки транспорт воситаларининг габаритларини ҳисобга олган ҳолда).
14-ИЛОВА Тавсиявий
УМУМОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАЛАРИНИНГ ХОНАЛАРИ МАЙДОНЛАРИНИНГ ҲИСОБИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ (ЗАЛДАГИ БИР ЎРИНГА)
сузиш сув ҳавзаси камида 25x11 м минерал ёки денгиз сувили (зарурий қўшимча хоналари билан), бадан чиниқтириш хонаси
5*, 4*
Кўргазмалар намойиши зали
5*, 4*
8. Муҳандислик таъминоти:
тез ҳаракатланувчи пассажир лифтлари, ходимлар ва юклар учун алоҳида лифтлар
5*, 4*
1 ва 2 «юлдузчалида»
Амалдаги норма ва стандартлар бўйича
овқатланиш блоклари кафе ва барларига чиқарувчи лифт ва кўтариш қурилмалари
5*, 4*, 3*
барча хоналарда ҳавони кечаю-кундуз кондициялаш
5* , 4*
шу қатори ёз мавсумида
3*, 2*
марказлаштирилган чанг ва чиқинди чиқаргичлар
5*, 4*, 3*
номерларда кўпканалли кабел телевидениеси
5*, 4*, 3*, 2*
номердан интернетга уланиш
5*, 4*, 3*
ванна хонасида телефон бўлиши
5*, 4*
номерда қўриқлаш сигнализацияси бўлиши
5*, 4*
қўриқлаш сигнализацияси бор сейфлар
5*
Эслатма: 1. Юлдузчалилиги бўйича меҳмонхона корхонасининг категорияси конкрет шароитлар бўйича қабул қилинади.
2. 4-5 — юлдузчали ҳар қандай сиғдираолишлик миқдоридаги ва баландликдаги, ҳамда ҳар қандай юлдузчали ва сиғдираолишлик миқдорли 5 қаватдан кўп меҳмонхоналарда автоматик ёнғин ўчириш жиҳози тизими бўлиши шарт.
17-ИЛОВА Тавсиявий
ҲАР ХИЛ ТУРДАГИ ВЕНТИЛЯЦИЯЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШ ТАВСИЯВИЙ ДОИРАСИ
Сиғдираолишлик миқдори 700 ўрингача бўлган эстрадали кинотеатр ва клубларда — ёнғин кранлари; 700 ўриндан кўп бўлганда колосникаси бўлганда — ёнғин кранлари ва ушбу илованинг 9-бандига асосан дренчер қурилмаси;
Клубларда саҳна ўлчамлари, м: 12,5x7,5, 15x7,5, 18x9 ва 12x12 томошабинлар зали 700 ўринли — ёнғин кранлари ва дренчер қурилмаси;
Клубларда саҳна ўлчамлари 18x9, 21x12 томошабинлар зали 700 ўриндан кўп, саҳнаси 18x18 ва 21x15 м сиғдираолишлик миқдоридан қатъий назар, ҳамда театрларда — ёнғин кранлари, дренчер ва спринклер қурилмалари;
Сиғдираолишлик миқдори 600 ўрин ва кўпроқ панорамали, уч томонли ва марказий типдаги кўргазмалар мажмуаларида — ёнғин ўчиргич қурилмалари.
2. Театр биноси қисмида ёки ёрдамчи -ишлаб чиқариш хоналари ва театр биносини жойлаштиришда алоҳида корпусда жойлаштириладиган ишлаб чиқариш хоналари ва резерв омборларида ички ёнғин кранлари ва спринклер қурилмаларини ушбу илованинг 4 ва 11-бандлари талабларига мос кўзда тутиш зарур.
Театр биноси қисмидан алоҳида жойлаштириладиган ишлаб чиқариш хоналари ва резерв омборларининг спринклер қурилмалари ушбу илованинг 11-бандига мос назарда тутилиб, ёнғин кранлари сув сарфлаши ҚМҚ 2.04.01-98* талабларига мос қабул қилинади.
3. Биноларда ички ёнғин ўчиргич ёнғин кранларидан сув сарфи қабул қилиниши шарт:
Томошабинлар залининг сиғдираолишлик миқдори 300 ўринлигача бўлган эстрадали кинотеатр ва клубларда — 2 та струяли камида 2,5 л/с, 300 ўриндан кўп бўлганда камида ҳар бири 5л/с ;
Сиғдираолишлик миқдоридан қатъий назар саҳнали клублар ва театрларда — 2 та струяли камида 2,5 л/с , 2 та струяли камида ҳар бири 5 л/с.
4. Ёнғин кранларини томоша залига кираверишда ва саҳнага ёки зинапоя майдончасига кираверишда ўрнатилади..
Клуб биноларида саҳналар ўлчамлари, м: 18x12, 21x12, 21x15 бўлганда, ҳамда театр биноларида 65 мм диаметрли 19 мм ли пуркаши ва 10 м узунликдаги рукавкаси билан қўшимча ёнғин кранлари саҳна планшетига ўрнатилади.
50 мм диаметрли 16 мм ли пуркаши ва 10 м узунликдаги рукавкаси билан ёнғин кранлари колосникаларда ва ишчи галереяларда ўрнатилади; худди шу бошқа барча театр хоналарида 20 м рукавкали қилиб ўрнатилади.
5. Майдони 500 м2 бўлган саҳна планшетларида 3 та, каттароқларида эса 4 та ёнғин кранлари ўрнатилади.
Ҳар бир ишчи галереяда ва колосникада камида иккита ёнғин крани ўрнатилади, саҳнанинг чап ва ўнг томонларида биттадан.
Кранларни очиқ жавонсиз ўрнатиш мумкин.
6. Ёнғин кранларини шундай ўрнатиш керакки, унда хоналарнинг ҳар қандай нуқтасига 2 та струя билан сув сепиш мумкин бўлсин.
7. Ёнғин кранларининг ички тармоғи айланма бўлиши ва иккита киритиш жойи билан ҳам ташқи тармоққа, ҳам спринклерли ва дренчерли тизимнинг тарқатиш тароғига уланиши керак. Тармоқда тарқатиш задвижкалари иккитадан кўп бўлмаган шахобчали қисмларни ўчириш имкони ҳисоб-китоби бўйича ўрнатилади. Иккитадан кўп ёнғин крани бор устунчалар асос қисмида вентил ва задвижкалар ўрнатилади.
8. Ёнғин кранларида эркин сув босими шундай назарда тутилиши керакки, олинадиган компакт струя ҳисобий хонанинг баланд қисмига бемалол сув етказсин. Саҳна планшетидаги ёнғин кранларидаги сув босими планшетдан колосника настилигача бўлган масофадан 2 м га ошадиган компакт струяни таъминлаб бериши керак.
9. Дренчерлар колосника саҳнаси ва арьерсаҳна остига, ишчи галереясининг ва уларнинг пастки ўтиш кўприкчлари қўшилиши пастки сатҳи остига, таҳланган декорация сейфида ва саҳнанинг ҳамма кириш тирқишларида, портал, кармон ва арьерсаҳна тирқишларини қўшган ҳолда, ҳамда саҳнанинг киритилиб қурилган жиҳозларининг конструкциялари эгаллаган трюмлари ва кўтариш-тушириш қурилмалари тирқишларида ўрнатилади.
Ёнғинга қарши дарпардага сув сепиш саҳна томонидан назарда тутилиши керак.
10. Спринклер қурилмаси билан жиҳозланади: саҳна ва арьерсаҳна тепа қопламаси, барча ишчи галереялар ва ўтиш кўприкчалари, пастки, трюм (саҳнага киритиб қурилган жиҳоздан ташқари) кўприкчалари мустасно, саҳна, арьерсаҳна кармонлари, ҳамда омборхоналар, омборчалар, устахоналар, станок ва ҳажми катта декорация хоналари, чанг чиқаргич камералари.
11. Дренчер ва спринклер сув пуркачларини ўрнатиш қуйидаги шартлар бўйича амалга оширилади:
битта сув пуркач билан ҳимояланадиган пол майдони, ўртача сув сепиш интенсивлигида 1 м2 пол майдонига камида 0,1 л/с сарф бўлганда, кўпи билан 9 м2 қабул қилинади;
саҳнанинг тирқишига сув пуркаш сарфи 1 м тирқишга 0,5 л/с , саҳна порталига сепишга — 1 м портал кенглиги, 7.5 м гача баландлигига камида 0,5 л/с ва 1 м кенглик, 7.5 м баландликдан кўп бўлган ҳолига 0,7 л/с.
Энг узоқ ва баланд жойлашган пуркагичда эркин сув босими камида 0,05 МПа (5 м сув. уст.) бўлиши керак.
Битта бинода барча пуркагичлар тешиги диаметри бир хил бўлиши керак.
12. Дренчер қурилмаларини бошқаришни қуйидагича назарда тутиш керак :
саҳнанинг планшетида икки жойдан ва саҳнанинг ҳимояси секциялари учун ёнғин пости хоналаридан, арьерсаҳнадан ва саҳна тирқишларидан электр ва гидравлик тарзда;
саҳна порталининг дренчер пардалари учун саҳнанинг спинклерларини бошқариш узелида датчиклардан юқорида эслатилган жойлардан масофавий электр ёки гидравлик автомат тарзда;
13. Колосника саҳналари ва арьерсаҳналар, ишчи галереяларнинг пастки сатҳлари ва уларнинг ўтиш кўприкчалари туташишининг дренчерларини битта ёки бир неча секцияларга бирлаштирилади.
Саҳна эшик тирқишлари ва арьерсаҳнанинг тирқишлари тепасидаги дренчерларни иккита алоҳида секцияга бирлаштирилади.
14. Саҳнага, арьерсаҳнага, ён кармонларга, саҳна трюмига ўрнатиладиган спринклерларни алоҳида бошқарувли битта секцияга бирлаштирилади. Саҳна ишчи галереясида ёнғин кранларини саҳнанинг спринклер тармоғининг устунларига улаш мумкин.
15. Жами ҳисобий сув сарфи ички ёнғин ўчиргич воситалари ишлашларининг иккита ҳолатидан каттароқ қабул қилинади:
саҳнанинг спринклерлари (саҳна тепа қопламаси, барча ишчи галереялар ва ўтиш кўприкчалари), планшетда бир пайтда ишловчи, умумий сув сарфи камида 10 л/с бўлган, иккита ёнғин крани ва тепа ишчи галереяларда, умумий 10 дақиқада 5 л/с сув сарфи бўлган, иккита крани, ҳамда саҳна портали дренчерларининг секциялари ишлашларининг;
саҳнанинг колосникаси ости ва арьерсаҳна, пастки галереялар сатҳи ва уларнинг ишчи кўприкчалари уланиш жойларининг барча дренчерлари, саҳна планшетида умумий сув сарфи камида 10 л/с бўлган иккита ёнғин крани бир вақтда ишлашининг ва тепа ишчи галереяларда сув сарфи 5 л/с бўлган иккита крани, ҳамда саҳна порталининг дренчерлари ишлашларининг.
16. Ташқи тизимда сув босими етарли бўлмаганда ёнғинга қарши қурилмаларнинг ҳисобий ишлашини таъминлаш учун насос қурилмалари назарда тутилиши зарур, уларни ишга тушириш лойиҳаланиши:
масофадан, ёнғин кранларидаги кнопкалардан — спринклер ва дренчер қурилмалари бўлмаганда;
автоматик — спринклер ва дренчер қурилмалари бўлганда, ёнғин пости ва насос хоналаридан масофавий такрорлаш орқали (ишга тушириш ва ўрнатиш учун) бўлиши керак.
17. Ёнғин насос агрегатлари 100% ли резерв билан бўлиши керак ва улар алоҳида иситиладиган, ташқарига ёки зинапоя катагига чиқиш жойлари бор, хоналарга жойлаштирилади. Фақат ёнғин кранлари билан жиҳозланган кинотеатр ва клуб биноларида насосларни иситиш қозонхонасига жойлаштириш мумкин.
18. Қўзғалувчан ёнғин насосларининг рукавкаларини улаш учун насослар билан спринклер ва дренчер қурилмаларининг тарқатиш тароғи орасидаги сув босими йўналишидан ташқарига диаметри 80 мм бўлган, қайтиш клапани ва стандарт ёнғин каллаги бўлган, иккита патрубка чиқарилиши шарт.
19. Ичимлик-хўжалик сув таъминоти насослари вибраизоляцияли асосларга ўрнатилган ва кириш тармоғи, ҳамда ички тармоқдан эластик оралиқ қувурчалари билан ажратилган бўлиши шарт.
уч соат мобайнида ички ёнғин кранларидан ҳисобий сув сарфи ҳисобини;
бир соат мобайнида спринклер ва дренчер қурилмаларининг ҳисобий сув сарфи билан ишлашини;
уч соат мобайнида ташқи ёнғин ўчиришни сув сарфини.
21. Кутубхона ва архивлар биноларида ёнғинга қарши сув таъминоти бино ҳажми 7500 м3 ва ундан кўп бўлган ҳолларда назарда тутилиши керак. Сув сарфи ва ички ёнғин ўчириш струяси ҳисобининг нормаларини ҚМҚ 2.04.01-98* га асосан қабул қилиш шарт.
22. Спортга мўлжалланган биноларда спринклер қурилмаларидан фойдаланишда сув пуркаш интенсивлиги 1 м2 майдонга 0,08 л/с, 120 м2 гача бўлган майдонга бир вақтнинг ўзида тизимнинг 30 дақиқа ишлаб туриши зарурлиги ҳисобларидан қабул қилиниши керак.
19-ИЛОВА Мажбурий
ЖАМОАТ БИНОЛАРИ ЭЛЕКТРПРИЁМНИКЛАРИНИНГ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ИШОНЧЛИЛИГИ КАТЕГОРИЯСИ
Жамоат биноларининг гуруҳлари ёки типлари
Ёнғинга қарши қурилмалар, қўриқлаш ва лифт сигнализациялари электрприёмниклари
Бошқа электроприёмниклар мажмуаси
Барча электроприёмниклар мажмуаси
1
2
3
4
Ишловчилар сони 2000 нафардан кўп, қаватидан қатъий назар муассасалар, бошқарув, илмий-тадқиқот, лойиҳа-қидирув ва конструкция ташкилотлари бинолари
I
II
-
Худди шундай, ишловчилар сони 50 дан 2000 нафаргача , ҳамда 10 қаватдан кўп бинолар
-
-
II
Ишловчилар сони 50 нафардан ортиқ бошқарув органлари бинолари (ҳокимлар маҳкамалари)
I
II
Худди шундай, ишловчилар сони 50 нафаргача
-
-
III
Республика аҳамиятидаги банк муассасаларининг бинолари (молиялаш, кредитлаш, суғурталаш).
I
II
Худди шундай, вилоят, туман ва шаҳар аҳамиятидагилари, кичик тижорат муассасалари
-
-
II
Ўқувчилари сони 1000 нафардан ортиқ таълим, тарбия ва кадр тайёрлаш муассасалари
I
II
-
Худди шундай, ўқувчилари сони 1000 нафаргача
-
-
II
Болалар мактабгача ва мактабдан ташқари муассасалар (сиғдираолишлик миқдоридан қатъий назар), 160 нафардан ортиқ болалар оромгоҳлари
-
-
II
160 нафаргача бўлган болалар оромгоҳлари
-
-
III
Фонди 1000 минг сақлаш бирлигидаги кутубхона ва архивлар
Даволаш-профилактика муассасалари бинолари: операция ва туғдириш блоклари, анестезиология, реанимация ва интенсив терапия бўлимлари, лапараскопия, бранхоскопия ва ангиография кабинетлари
Худди шундай, савдо зали майдони 250 дан 2000 м2 гача
-
-
II
Худди шундай, савдо зали майдони 250 м2 гача
-
-
III
Умумовқатланиш корхоналари:
ўринлари сони 500 дан кўп
I
II
-
ўринлари сони 100 дан 500 гача
-
-
II
ўринлари сони 100 гача, сут маҳсулотлари тарқатиш пунктлари
-
-
III
Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари: иш ўрни 15 тадан кўп сартарошхоналар, иш ўрни 50 тадан кўп ателье ва устахоналар, бир сменада 500 кг дан кўп кир тозалаш кир ювиш ва кимёвий тозалаш хоналари, жойи 100 дан кўп ҳаммомлар;
-
-
II
ўрни 15 тагача сартарошхоналар, иш ўрни 50 тагача ателье ва устахоналар ва бир сменада 500 кг гача кир тозалаш кир ювиш ва кимёвий тозалаш хоналари, жойи 100 гача ҳаммомлар
-
-
III
Республика аҳамиятидаги музей ва кўргазмалар
-
-
I
Худди шундай, вилоят аҳамиятидагилар
1
II
-
Худди шундай , маҳаллий аҳамиятдагилари ва ўлкашунослик музейлари
-
-
III
Ўринлари сони 1000 дан кўп меҳмонхоналар, туристлар марказлари, мотеллар, пансионатлар ва дам олиш муассасалари
I
II
-
Худди шундай, 200 дан 1000 гача ўринлилари
-
-
II
Худди шундай, 200 гача ўринлилари
-
-
III
Томошабинлар учун ўриндиқлари 800 дан кўп ёпиқ спорт иншоатлари (авария ёритгичлари мустасно, у 1 категорияга киради)
-
-
II
Худди шундай, ўринлари 200 дан 800 гача ёки бир сменада шуғулланувчилар 120 нафардан кўп
-
-
II
Худди шундай, ўринлари 200 дан кам ёки бир сменада шуғулланувчилар сони 120 дан кам
-
-
III
Очиқ спорт иншоатлари:
футбол, енгил атлетика, қўл спорт ўйинлари спорт ареналари, қаторлари 20 ва ундан кўп кўчмас трибунали сув ҳавза иншоатлари
-
-
II
Худди шундай, қаторлари сони 20 тагача, бошқа очиқ иншоатлар
-
-
III
Томошабинлар залларининг жами сиғдираолишлик миқдори 500 ўрин ва ундан кўп томошагоҳ корхоналари; жойлар сонидан қатъий назар болалар кинотеатрлари ва театрлари, қўғирчоқ театрлари, цирклар
I
II
-
Худди шундай, залларнинг сиғдираолишлик миқдорлари 500 дан кам
-
-
II
Эслатма: 1. Жамоат биноларининг электроприёмник мажмуаларига, бинони ёки хоналар гуруҳини жиҳозлайдиган барча электр қурилмалари киради.
2. Жамоат биноларининг барча турларида, томоша тадбирлари учун доимий фойдаланишда бўлганларидан ташқари, конференц-заллари ва фаоллар заллари, жумладан кўчмас кинопроекцион ва эстрадалиларини уларни киритиб қурилган бинолари категориясига мос қабул қилинади.
20-ИЛОВА Мажбурий
ХОНАЛАР ВА ЖОЙЛАРНИНГ СУНЪИЙ ЁРИТИШ ТУРЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Мўлжалланганлиги бўйича ёритиш тури
Хоналар, жойлар
1
2
Ишчи
Одамларнинг ишлаши ва юриши учун бино ва жойларнинг барча хоналари учун, ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракати учун.
Авария хавфсизлиги
Ишчи ёритиш ўчиб қолиши авария ҳолатини юзага келтирадиган ёки инсонларга зиён етказадиган хоналар учун; жумладан диспетчер хоналари учун; алоқа узелларида; киноаппаратлар хоналарида; электр шити хоналарида; тибпунктларида, доимий қўриқлаш постларида, навбатчиларнинг постларида, 300 ва ундан ортиқ кийимлар турадиган кийим-кечак алмаштириш хоналарида; асосий кассаларда, болалар хоналарида ва дўконларнинг омборларига кираверишида, дўконларнинг савдо залларида; мактабгача ёшдаги муассасаларнинг ўйин-кулги хоналарида, меҳмонхоналарнинг даҳлизларида, ресторан ва кафеларнинг залларида, меҳмонхоналар ва турбазаларнинг қутқарув фонди хоналарида, лифтларнинг мошина бўлимларида; касалхоналарнинг операция хоналарида, тез ёрдам кўрсатиш кабинетларида, реанимация хоналарида, даволаш муассасаларининг қабул қилиш пунктларида, касалхоналарнинг туғдириш бўлимларида, қайта боғлаб қўйиш хоналарида, муолажа хоналарида, тезкор текширув лабораторияларида, тиб ҳамшираси навбатчилик пунктларида, оператив қисм хоналарида, тез ёрдам станцияларининг дорихона ва ёрдамга жўнаб кетишда бирга олиб юриладиган яшиклар сақлаш хоналарида.
Навбатчи ходимлар доимий бўладиган хоналар: насослар хоналарида, иссиқлик бериш пунктларида ёки хоналарнинг электроприемниклари электр таъминоти ишончлилиги бўйича I категорияга кирадиган хоналарда.
Авария эвакуацияси
Кесиб ўтиладиган хоналарда, ички йўлакларда, холларда, фойе ва даҳлизларда, 50 нафардан ортиқ одамларни эвакуация қилиш учун хизмат қиладиган зинапояларда, болалар мактабгача муассасаларида эса болалар сонидан қатъий назар зинапояларда; бир пайтда 100 дан ортиқ одамлар бўладиган хоналарда (аудиторияларда, овқатланиш залларида, конференц-залларда); майдони 90 м2 ва ундан кўп савдо залларида ва улардан чиқиш йўлакларида, савдо корхоналарининг транспорт туннелларида; эвакуация пайтида у хоналардан чиқишда лат ейиш хавфи бор хоналарда (овқат пишириш хоналарида, овқат улашиш ва бошқа жамоат овқатланиши ишлаб чиқариш хоналарида, кир ювиш, таъмирлаш устахоналарида, бассейнлар залларида, ҳаммомларнинг ювиниш ва буғланиш хоналарида; электрнур даволаш хоналарида, ечиниш хоналарида, балчиқ билан даволаш, даволаш-профилактика муассасаларининг тиклов давоси душхоналари ва ванна хоналарида ва ш.ў.); одамлар ўтиши хавфли жойларда.
Навбатчи
Ишдан ташқари вақтларда даҳлизлар, ички йўлаклар ва савдо залларини ёруғлик билан таъминлаш учун; болалар мактабгача муассасаларининг ва мактаб-интернатларнинг ётоқ хоналарида ва изолятор палаталарида.
21-ИЛОВА Мажбурий
ЎзР ИИВ ЁҲББ ТОМОНИДАН ИШЛАНГАН АВТОМАТИК ЁНҒИН СИГНАЛИЗАЦИЯСИ ВА АВТОМАТИК ЁНҒИН ЎЧИРИШ ҚУРИЛМАЛАРИ БИЛАН ҲИМОЯЛАШ ШАРТ БЎЛГАН ХОНАЛАР, ИНШОАТЛАР ВА ЖАМОАТ БИНОЛАРИНИНГ РЎЙХАТИ
I. Автоматик ёнғин сигнализацияси
1. Автоматик ёнғин сигнализацияси қурилмаси (бундан кейин матн бўйича — АЁС) — ҳимояланадиган объектларга ўрнатилган қурилма — техник воситаларнинг мажмуи, яъни ёнғинни зудликда пайқайди, ишлов бериб, ушбу объектда кўрсатилган кўринишда хабар қилади, махсус ахборот ва (ёки) муҳандислик қурилмаларига сигнал-топшириқ беради ва ёнғин ўчиргич қурилмаларини ишлатиб юборади.
2. ШНҚ 2.08.02 нинг 1-иловасига мос жамоат бинолари ва иншоатларининг асосий функционал-типологик гуруҳларига тўғри келадиган ва идоравий тааллуқлилигидан ва мулк шаклидан қатъий назар жамоат бинолари ва иншоатларининг барча хоналари (жумладан эвакуация йўлаклари) АЁС билан жиҳозланади.
Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати келишуви бўйича ушбу рўйхатга кирмаган, аммо функционал мўлжалланиши бўйича аналог ва ўхшаш жамоат бинолари ва иншоатларининг хоналари ҳам автоматик ёнғин ўчиргич сигнализацияси қурилмаси билан жиҳозланади.
3. Бундан ташқари, АЁС билан жиҳозланиши шарт:
а) Жамоатга мўлжалланган хоналар, бошқа йўналишга мўлжалланган бино ва иншоатларга киритиб қурилган (олд ёнига қурилган) хоналар (ишлаб чиқариш, омборхоналар, турар жой, алоқа, транспорт ва бошқа хоналар);
б) тутунни сезадиган ёнғин хабарини берувчи жиҳоздан фойдаланиб, ёнғин ҳимоясининг тизимини ишга тушириб юборадиган, бошқарув аппаратининг ишга туширишга сигнал беришини шакллантириш мақсадида, бир вақтнинг ўзида автоматик ёнғин ўчиргич қурилмалари ва тутунга қарши ҳимоя тизими билан жиҳозланадиган жамоат бинолари ва иншоатлари.
4. АЁС ни зинапоя катакларида, спринклер ёнғин ўчиргич қурилмаси билан жиҳозланган хоналарда (36-бандда келтирилган ҳолатлардан ташқари), ҳўл жараёни (душхоналар, ҳожатхоналар, совутиш камералари, ювиш хоналар ва шунга ўхшаш хоналарда), гўшт, балиқ, сабзавот, меваларни (ёнмас қадоқларда) сотувга тайёрлаш ва сақлаш хоналарида, шамоллатиш камераларида, сув таъминоти насосхоналарида ва шунга ўхшаш хоналарда, бошқа ёнувчан ашёлар ва жиҳозлар йўқ хоналарда назарда тутмаслик мумкин, агарда лойиҳа топшириғида кўзда тутилмаган бўлса.
5. АЁС ни ШНҚ 2.04.09 «Бино ва иншоатларнинг ёнғин автоматикаси» талабларига ва бошқа шу тармоқдаги норматив ҳужжатларга мос лойиҳалаш зарур.
II. Автоматик ёнғин ўчиргич қурилмаси
6. Автоматик ёнғин ўчиргич қурилмаси (келгуси бандаларда АЁЎҚ) — ёнғин ўчирувчи моддани чиқариш ҳисобига ёнғин ўчириш учун стационар техник воситаларнинг мажмуи.
7. АЁЎҚ ни қўллаш зарурияти, жумладан бошқа норматив ҳужжатлар асосида ҳам аниқланади, ҳамда лойиҳа топшириғида берилади*.
8. АЁЎҚ ни ШНҚ 2.04.09 «Бино ва иншоатларнинг ёнғин автоматикаси» талабларига ва бошқа ушбу тармоқдаги амалдаги норматив ҳужжатларга мос лойиҳалаш зарур.
9. АЁЎҚ билан идоравий бўйсуниши ёки мулки шаклидан қатъий назар жамоат бинолари ва иншоатлари жиҳозланадилар.
10. Агар автоматик ёнғин ўчиргич қурилмаси билан жиҳозланиши шарт бўлган бино хоналари майдони бутун хоналар майдонининг 50% идан кўп бўлса, бинони бутунлай автоматик ёнғин ўчиргич қурилмаси билан жиҳозлаш шарт.
11. АЁЎҚ билан 4 бандда кўрсатилган хоналарни жиҳозлаш шарт эмас.
12. АЁЎҚ назарда тутиш зарур:
12.1. Ноёб жиҳоз ва ашёлари бор хоналарда, ноёб босма асарлар, ҳисобот, қўлёзма ва бошқа қимматли ҳужжатлари сақлаш ва тарқатиш хоналарида — майдонидан қатъий назар;
12.2. Кутубхона биноларида ва давлат архивларида сақлаш хоналари, хизмат каталоглари ва рўйхатларини сақлаш хоналарида — майдонларидан қатъий назар.
500 минг бирликдан кам сақланадиган, кўрсатилган кутубхона ва сақлаш фондлари ва 400 кв.м (ҳар бири) дан кам майдонли вилоят ва туман аҳамиятидаги архивлари автоматик ёнғин ўчиргич сигнализацияси ва кўчиб юрувчи совуқли ва углекислотали ёнғин ўчиргич жиҳозлари билан таъминланиши мумкин;
12.3. Давлат муассасаларининг сервер хоналарида — майдонидан қатъий назар.
Бошқа мулк шаклидагилар муассасаларнинг сервер хоналари учун зарурият лойиҳа топшириғида берилади;
12.4. Бузилиши инсонларнинг хавфсизлиги ва ҳаёт тизими барқарор ишлашига таъсир қиладиган оғир технологик жараёнли бошқарув тизимларида ишлатиладиган электрон-ҳисоблаш машиналари бор хоналарда;
12.5. Музей қимматбаҳо нарсаларини сақлаш хоналарида — майдонларидан қатъий назар;
12.6. Ломбардларнинг сақлаш хоналарида — майдонлари 100 кв.м дан кўп;
12.7. Кино- ва телестудияларнинг тасвирга олиш павильонларида — майдонлари 500 кв.м ва кўп;
12.8. Қўл хазинасининг юк сақлаш камералари хоналарида ва аэровокзал ва вокзал биноларининг ёнувчан ашёлар омборхоналарида (автоматик ячейка билан жиҳозланганларидан ташқари: цокол ва ертўла қаватларида — майдонларидан қатъий назар, ер устки қаватларида — 300 кв.м ва кўп;
12.9. Ёнувчан ашёларни ёки ёнмас ашёларни ёнувчан упаковкаларда сақланадиган, майдони 100 кв.м дан кўп бўлган хоналарда, уларнинг жойлашиши бўйича:
ёпиқ спорт иншоатларининг ҳар қандай сиғдираолишлик миқдоридаги трибуна остида;
очиқ спорт иншоатларининг сиғдираолишлик миқдори 3000 ва кўп трибуна остида;
ёпиқ спорт иншоатларининг сиғдираолишлик миқдори 800 томошабинлар ўрни ва ундан кўп биноларида;
12.10. Савдо корхоналарининг хоналарида (дўконларда, маркетларда ва аналог объектларда):
савдо залини цокол ёки ертўла қаватларига жойлаштирилганда, бинонинг қаватлар сонидан қатъий назар — 200 кв.м ва кўп;
бир ва икки қаватли биноларда — умумий савдо майдони 3500 кв.м ва кўпроқ;
уч ва кўпроқ қаватли биноларда — умумий савдо майдони 1500 кв.м дан кўп;
омборхоналарда — майдони 1000 кв.м ва кўпроқ, ертўла ва цокол қаватларда жойлашганларида — майдони 500 кв.м ва кўпроқларида;
турар жой ва жамоат биноларига киритиб қурилган умумий майдони 1500 кв.м ва ундан кўпроқ хоналарда;
12.11. Баландлиги 28 м дан катта бўлган биноларнинг хоналарида**
12.13. Енгил ўт олувчан, ёнувчан суюқликлар (ЕЎС ва ЁС), ёнувчан химикатлар сақланадиган хона ва омборхоналарда — майдони 300 кв.м ва кўп;
12.14. Кўргазма павильонларида — майдони 1500 в.м ва кўп;
12.15. Алоҳида жойлаштирилган ва жамоат биноларига киритиб қурилган автомашиналар учун паркинглар АЁЎҚ билан амалдаги автомобилларга хизмат кўрсатиш корхоналарини лойиҳалаш нормалари талабларига асосан жиҳозланади;
12.6-12.10 ва 12.13, 12.14 бандларида кўрсатилган хоналардан майдони ва сиғдираолишлик миқдори кам бўлган бино ва иншоатларнинг хоналари автоматик ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланиши шарт.
Эслатма: * Автоматик ёнғин ўчиргич қурилмаси типини, ўчириш усулини (ҳажми бўйича, майдони бўйича, локал ва бошқа), ёнғин ўчирувчи модда турини (сув, кўпик, порошок, газ) танлаш буюртмачи билан лойиҳа ташкилоти ушбу йўналишдаги амалдаги норматив ҳужжатлар талаблари ҳисобга олинган лойиҳа топшириғига асосан амалга оширадилар.