Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мактабгача таълим соҳасига инновацион ёндашувларни жорий этиш лойиҳаларини амалга ошириш учун экспериментал майдончаларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мактабгача таълим тизимига илғор хорижий тажриба жорий этилишини таъминлаш, мактабгача таълим соҳасида энг янги методикаларни мослаштириш ва улардан самарали фойдаланиш, соғлом ва ҳар томонлама камол топган болани вояга етказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг:
а) республикада:
мактабгача таълимни ташкил этиш соҳасида илғор хорижий тажрибани, мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия бериш соҳасида инновацион усуллар ва самарали педагогик амалиётларни ўрганиш, давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига жалб этиш ва жорий этиш бўйича ишларни доимий асосда ташкил этиш;
ўрганишлар ва экспериментлар якунлари бўйича комплекс лойиҳани амалга ошириш доирасида ижобий амалий ютуқларни мамлакатнинг бошқа минтақаларига ёйишни — мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий стандартларини, янгиланган ўқув режалари ва дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этишни, илғор педагогик ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнига кенг жорий этишни, мактабгача таълим муассасалари учун такомиллаштирилган ўқув-методик, дидактик материалларни нашр этишга тавсияларни ишлаб чиқишни назарда тутувчи комплекс лойиҳани (кейинги ўринларда комплекс лойиҳа деб аталади) амалга ошириш;
б) Тошкент шаҳрида қуйидаги давлат мактабгача таълим муассасалари:
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 324-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти;
Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 34-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти негизида комплекс лойиҳани амалда рўёбга чиқариш учун доимий ишлайдиган экспериментал майдончаларни ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар комплекс лойиҳани амалга ошириш доирасида доимий базавий экспериментал майдончалар сифатида танлаб олинган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:
мактабгача ёшдаги болаларга таълим ва тарбия беришни ташкил этиш соҳасида илғор хорижий тажрибани жалб этиш йўли билан республикада мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга кўмаклашиш;
кутубхона фондини шакллантириш ва мактабгача таълимнинг мавзули йўналишлари бўйича ўқув-методик ва илмий-техник адабиётлар билан, шунингдек, мактабгача таълимнинг хорижий моделларига мослаштириш бўйича методик қўлланмалар билан мунтазам равишда тўлдириш;
шу жумладан, мактабгача таълим соҳасида назарий ишланмаларни ва илғор хорижий тажрибани таълим-тарбия жараёнига жорий этиш учун тажриба-экспериментал база сифатида тўғридан-тўғри иштирок этиш орқали республика мактабгача таълим тизимининг ёш истиқболли илмий-педагог кадрлари малакасини оширишни ташкил этишга кўмаклашиш;
таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг илғор хорижий методикаларини кенг қўллаш асосида таълим фаолиятини амалга ошириш, махсус тренинглар ва мавзули семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш;
республиканинг давлат мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ва методистларини фаол жалб этган ҳолда таълим бериш ва тажриба алмашишни тизимли асосда ташкил этиш ва амалга ошириш учун таянч мактабгача таълим ташкилотлари сифатида фаолият кўрсатиш.
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) экспериментал мактабгача таълим ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига идоравий мансуб муассасалар ҳисобланади;
(3-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) экспериментал мактабгача таълим ташкилотларининг директорлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
в) экспериментал мактабгача таълим ташкилотларида ишлаш учун малакали мутахассислар, шу жумладан, хорижий мутахассислар жалб этилади;
г) экспериментал мактабгача таълим ташкилотларига болаларни қабул қилиш уларнинг уставига мувофиқ амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) экспериментал мактабгача таълим ташкилотларида ишлаш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланади.
(3-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
4. Экспериментал майдончалар сифатида танлаб олинган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг тузилмалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирига экспериментал майдончалар сифатида танлаб олинган давлат мактабгача таълим ташкилотлари тузилмасига, зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
5. Қуйидагилар экспериментал майдончалар сифатида танлаб олинган давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ва хорижий ҳукумат, халқаро молия ташкилотлари, молиявий институтлар ва бошқа донорларнинг грантлари ва кредитлари (қарзлари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
шартнома асосида амалга ошириладиган, қонунчиликда тақиқланмаган қўшимча пулли таълим-тарбия хизматлари кўрсатишдан олинган даромадлар;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
юридик ва жисмоний шахсларнинг — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг хайрия эҳсонлари;
Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
экспериментал мактабгача таълим ташкилотларининг уставларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, шунингдек, улар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
экспериментал мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш мақсадида қўшимча инвестицияларни, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг буюртманомалари бўйича комплекс лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг буюртманомалари бўйича комплекс лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва кўп марталик визалар узайтирилишини, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг буюртманомалари бўйича комплекс лойиҳани амалга ошириш доирасида хорижий мутахассисларни республикага жалб этишга рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 июль,
605-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 605-сон қарорига
1-ИЛОВА
Комплекс лойиҳани амалга ошириш учун доимий базавий экспериментал майдонча сифатида танлаб олинган Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 324-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг
ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Директор

Иш юритувчи

Ўқув-тарбиявий қисм:

Тиббиёт қисми:

Хўжалик қисми:

директор ўринбосари — 1 бирлик

Врач-диетолог — 0,5 бирлик

Хўжалик қисми
мудири — 1 бирлик

Тарбиячи — 6 бирлик

Ҳамшира — 1 бирлик

Қоровул — 3 бирлик

Тарбиячининг
ёрдамчиси — 5 бирлик

Кир ювувчи — 1,25 бирлик

Дефектолог — 1 бирлик


Чет тили
ўқитувчиси — 0,5 бирлик

Фаррош — 1 бирлик


Жисмоний тарбия бўйича
инструктор — 0,5 бирлик

Психолог — 1 бирлик

Боғбон — 0,5 бирлик

Мусиқа ходими — 1 бирлик

Ҳовли тозалигига
қаровчи ходим — 1 бирлик

Ошпаз — 2 бирлик

Хореограф — 0,5 бирлик

Тасвирий санъат
ўқитувчиси — 0,5 бирлик

Ходимларнинг чекланган умумий сони — 30,25 бирлик.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 июлдаги 605-сон қарорига
2-ИЛОВА
Комплекс лойиҳани амалга ошириш учун доимий базавий экспериментал майдонча сифатида танлаб олинган Тошкент шаҳар Миробод туманидаги 34-сон давлат мактабгача таълим ташкилотининг
ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Директор

Иш юритувчи

Ўқув-тарбиявий қисм:

Ҳамшира — 1 бирлик

Хўжалик қисми:

директор ўринбосари — 1 бирлик

Хўжалик қисми мудири — 1 бирлик

Дефектолог — 1,75 бирлик

Тарбиячи
(шу жумладан,
болаларни мактабга
тайёрлаш бўйича
гуруҳлар
тарбиячилари) — 10,5 бирлик

Қоровул — 3 бирлик

Психолог — 1,75 бирлик

Кир ювувчи — 1,5 бирлик


Тарбиячининг
ёрдамчиси — 8 бирлик

Фаррош — 2 бирлик

Болалар боғчаси маркази:


Чет тили
ўқитувчиси — 1,25 бирлик

Боғбон — 1 бирлик

Раҳбар — 1 бирлик


Жисмоний тарбия
бўйича
инструктор — 1,25 бирлик

Ҳовли тозалигига қаровчи ходим — 1 бирлик

IT бўйича
мутахассис — 2 бирлик


Мусиқа
ходими — 1,75 бирлик

Хореограф — 1,25 бирлик

Ошпаз — 2 бирлик

Ходимларнинг чекланган умумий сони — 46,00 бирлик.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.07.2019 й., 09/19/605/3456-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)