1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5621-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПҚ-4105-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПҚ-4105-сон қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Маъмурий биносидан фойдаланиш бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) ходимларининг чекланган умумий сони 70 бирликдан иборат этиб белгиланганлиги ва бюджет ташкилотига тенглаштирилганлиги;
Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг ташкилий тузилмасига киритилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирига идоравий бўйсунувдаги ташкилотлар тузилмасига белгиланган штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Маъмурий биносидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг таркиби ва меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги икки ҳафта муддатда Бошқарманинг ташкилий тузилмаси, уставини ва штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда унинг давлат муассасаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
4. Белгилаб қўйилсинки, Бошқарма фаолияти ҳар йили тасдиқланадиган харажатлар сметаси доирасида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (кейинги ўринларда Олий аттестация комиссияси деб аталади) Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ҳузурида макроиқтисодиёт, минтақавий иқтисодиёт ва саноат иқтисодиёти ихтисосликлари бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгашни ташкил қилсин.
6. Институт томонидан «Иқтисодиёт: таҳлиллар ва прогнозлар» журнали ташкил этилсин ҳамда журнални чоп этишни ташкил этиш ишлари билан шуғулланиш учун Институт таркибида Таҳририй-нашриёт бўлими тузилсин.
Қайд этилсинки, журнални чоп этиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети, Институтнинг бюджетдан ташқари ҳамда хўжалик фаолиятидан тушган маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
(6-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олий аттестация комиссияси «Иқтисодиёт: таҳлиллар ва прогнозлар» журналини докторлик диссертацияларининг асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг буюртмаси асосида Институт томонидан амалга ошириладиган илмий-амалий лойиҳалар учун (Институт фаолиятининг ҳар бир йўналиши бўйича) белгиланган тартибда мақсадли грантлар ажратиб борсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4067-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурига 17-иловада келтирилган 2019 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган ҳамда тасдиқланадиган, қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилаётган объектлар рўйхатига Институт биносининг техник майдонларини реконструкция қилиш ва муҳандислик-коммуникация тизимларини модернизация қилиш ишлари (кейинги ўринларда объект деб аталади) киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурида:
«келгуси йиллар лойиҳа-қидирув ишлари» учун назарда тутилган марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобидан объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун ўн кун муддатда маблағлар ажратсин;
назарда тутилган марказлашган капитал қўйилмалар лимитини 2019 йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари билан қайта тақсимлаш асосида давлат экспертизасидан ўтган лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ объектнинг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун зарур миқдордаги маблағларни ажратсин.
9. Институт илмий котиби мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Институт директори ўринбосарига тенглаштирилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети қўшимча маблағлари ҳисобидан Институтга 4 дона хизмат енгил автомобиллари харид қилишга зарур маблағлар ажратсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 июнь,
521-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июндаги 521-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Маъмурий биносидан фойдаланиш бошқармаси ходимларининг таркиби ва меҳнатига ҳақ тўлаш
* бошқарма ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
** бошқарманинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти заруриятидан келиб чиқиб, лавозимлар номига ўзгартиришлар киритилиши мумкин;
*** белгиланган тегишли нормалардан келиб чиққан ҳолда, штатлар сони ўзгариши мумкин.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)