Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни танлаш ва ўқишга қабул қилишда тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 6 май,
374-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 374-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банддаги «ҳарбий» сўзи чиқариб ташлансин.
2. 14-банднинг бешинчи хатбошидаги «ҳарбий-тиббий» сўзлари «тиббий» сўзи билан алмаштирилсин.
3. 22-бандда:
биринчи хатбошидаги «ҳарбий» сўзи чиқариб ташлансин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Номзодлар яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан ташкил этиладиган тиббий комиссия кўригидан ўтади.
Тиббий кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича номзодга тиббий маълумотнома берилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2019 й., 09/19/374/3094-сон)